ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10869 Агентство «Узархив» при Кабинете Министров Республики Узбекистан 05/12/2019 20/12/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-10869

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил
20 сентябрдаги ПҚ-4463
-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                                                 А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил _____декабрдаги

____ -сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат (акционерлик) корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари рўйхатининг 8-бандидаги “Илмий муассасалар” сўзларидан кейин “ва архивлар” сўзлари қўшилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда хизмат енгил  автомобилларидан фойдаланишни янада тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорида:

1-илованинг 29-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

29.

Агентство «Узархив»

21

118

3

1

114

-

-

 

 

 

Центральный аппарат

2

4

3

1

-

-

-

 

 

 

Областные звенья

11

11

-

-

11

-

-

 

 

 

Подведомственные организации

8

103

-

-

103

-

-

»

 

3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисида низомнинг 16-банди еттинчи хатбошисидаги “белгиланган тартибда тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда” сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 15-сон, 168-модда) билан тасдиқланган Архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин ва унга иккинчи хатбоши қўшилсин:

“10. Архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар нархи давлат архивларининг хизматлар учун сарфланадиган харажатлари асосида “Ўзархив” агентлиги томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган прейскурантларга биноан белгиланади.

Давлат архивларининг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига тушган маблағларининг 50 фоизи архив ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш
ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.”

 

Умумий таклифлар

158