ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10852 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 05/12/2019 20/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
“Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-10852

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ–4391-сон “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил
9 июлдаги 10-мҳ-сон “Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига (рўйхат рақами 3065, 2018 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 36-сон, 731-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                               Д.Набиев

 

 

      Тошкент ш.,

2019 йил ____ _________,

_____ - мҳ-сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси жисмоний

тарбия ва спорт вазирининг
2019 йил ____ ____________даги

______ – мҳ - сон буйруғига
ИЛОВА

 

“Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий
спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақидаги” буйруғига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Буйруқнинг номидаги ва 1-банддаги “касб-ҳунар коллежлари” деган сўзлар “ўрта махсус профессионал таълим муассасалари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Низомда:

номидаги, муқаддимадаги, 1-банднинг учинчи хатбошидаги, 3-банддаги, низомга илованинг илова белгисидаги “касб-ҳунар коллежлари” деган сўзлар “ўрта махсус профессионал таълим муассасалари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-банддаги “, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази (бундан буён матнда тегишли вазирлик ва идоралар деб юритилади) ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари” деган сўзлар “(бундан буён матнда тегишли вазирликлар
деб юритилади)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16-бандда:

биринчи хатбошидаги “касб-ҳунар коллежлари” деган сўзлар “ўрта махсус профессионал таълим муассасалари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “академик лицей ва касб-ҳунар коллежи босқичи” деган сўзлар “академик лицей, ўрта махсус профессионал таълим муассасаси босқичи” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “касб-ҳунар коллежларининг” деган сўзлар “ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17, 20-бандлардаги “касб-ҳунар коллежларида” деган сўзлар “ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18-банддаги “касб-ҳунар коллежларида”, “касб-ҳунар коллежининг” деган сўзлар тегишлича “ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида” ҳамда “ўрта махсус профессионал таълим муассасасининг”деган сўзлар билан алмаштирилсин;

19-банддаги “касб-ҳунар коллежларининг” деган сўзлар “ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

24-банддаги “ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

илованинг “Тартиб рақами” позицияси “Ўқувчи қатнашаётган умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи номи”, “Умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи шифокорининг хулосаси” устунидаги ҳамда талабномани имзоловчилар рўйхатидаги “касб-ҳунар коллежи” деган сўзлар “ўрта махсус профессионал таълим муассасаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

3. Мазкур ўзгартиришлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.

 

 

 

 

Умумий таклифлар

135