ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1084 Хокимият Элликкалинского района 01/11/2018 16/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туманнинг Бўстон шаҳрида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида
ID-1084

      Лойиҳа

 

Туманнинг Бўстон шаҳрида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида» ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил
15 апрел, 15 сон, 197 модда) 5 моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 370-сон Қарорига мувофиқ, туман ички ишлар бўлимининг 2018 йил 10 октябрдаги 917-сонли хатини инобатга олиб туманнинг Бўстон шаҳри ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

 1. Туман ИИБ бошлиғининг туман ҳудудидаги эскирган йўл белгиларини янгисига алмаштириш ва янги йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисидаги 914 сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Бўстон шаҳрининг Ш.Рашидов кўчаси «Микрокредитбанк», «Халқ банки», «Агробанк» олдига, Х.Дўстлиги ва Ўзбекистон кўчаси чорраҳаси, «Дехқон бозори» олдига, 4К51 автомобиль йўли бўйида жойлашган Бўстон академик лицейи, Элликқалъа тиббиёт коллежи, Бўстон ижтимоий-иқтисодий касб-хунар коллежи олдига, Ўзбекистон кўчаси туман ХТМФМТ ва ТЭБга қарашли 22-сон 4К51 автомобиль йўли бўйида жойлашган 61-сон мактаб олдига 4Р182 автомобиль йўли бўйида жойлашган Санъат коллежи олдига 3.24 (50 км/соат) йўл белгиси «Деҳқон бозори»нинг жанубий шарқий ва жанубий ғарбий чоррохаларига 3.24 (30 км/соат) йўл белгиси ўрнатилсин.

3. «Дехқон бозори» нинг жанубий шарқий ва жанубий ғарбий чорраҳаларига «Тўхташ тақиқланган» (серқатнов йўлнинг тор қисмларида транспорт воситаларининг узлуксиз ҳаракатини юқори даражада таъминлаш учун ушбу белги ўрнатилиб, белгиланган йўналишли транспорт воситаларидан бошқа барча транспорт воситаларининг тўхташини тақиқлайди) йўл белгиларини ўрнатилсин.

4. Бўстон шаҳри Х.Дўстлиги ва Навоий кўчаси чорраҳасидан бошлаб, Х.Дўстлиги ва Тўрткўл шоҳкўча чорраҳасигача «қувиб ўтиш тақиқланади» йўл белгиси ўрнатилсин.

5. Бўстон шаҳри, Ўзбекистон кўчаси билан кесишадиган барча кўчаларга  «асосий йўл» ҳамда «йўл беринг» белгилари ўрнатилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Матчанов ва туман ИИБ ЙҲҲ бўлими бошлиғи И.Шеримбетов зиммаларига юклатилсин.

7. Мазкур қарор туман “Давр кўзгуси” газетасида эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

 

ТУМАН ҲОКИМИ :                                           С.АВЕЗОВ

Умумий таклифлар

705