Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10801 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 12/12/2019 19/12/2019 3

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қарори лойиҳаси
ID-10801

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ ҚАРОРИ

Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил

22 июлдаги 19/15-сон қарори (рўйхат рақами 2706, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 418-модда) билан тасдиқланган Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М.Б. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқарувининг

2019 йил “__” __________даги

___/___ – сон қарорига

ИЛОВА

Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар

  1. 7-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
  2. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур Низом талаблари банклар томонидан бузилган тақдирда Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.”.

Умумий таклифлар: 1

487