ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1078 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 01/11/2018 16/11/2018 7

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-1078

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН
КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 10 февралдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2196, 2011 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон,73-модда) билан тасдиқланган Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимчава ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Раиснинг биринчи ўринбосари                                        Н.Шарипов

Тошкент шаҳри,

2018 йил «___» октябр,

____________

Ўзбекистон Республикаси
Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитасининг

2018 йил “____” октябрдаги

_________–сонли қарорига илова

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. 1-банднинг олтинчи хатбошисидаги “рекламани тарқатишга” деган сўзлардан кейин “ва ташқи рекламани жойлаштирилишига” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2. 5-банддаги “Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши ёки унинг ҳудудий комиссияларидан” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3. 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Кўрик ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан рухсат олиш ва  тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган кўрик натижаларини Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритиш талаб этилмайди.”.

4. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси

Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов

Тошкент шаҳри, 2018 йил ___ октябр

Умумий таклифлар

992