ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1077 Хокимият Мархаматского района 01/11/2018 16/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-1077

НАЪМУНА ЛОЙИҲА

МАРҲАМАТ ТУМАНИ ХОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

“____” ___________2018 йил №____ Марҳамат тумани

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон)га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2019 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар

ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан, туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони 2-иловага мувофиқ ходимларнингрўйхатбўйичаўртачасони 6587 нафарни ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ногиронлар учун 3 фоиз (198) нафар, юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронлар ишга жойлашиш бўйича талаб 80 та бўлганлиги сабабли, келгусида 94 та иш ўринни умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд этиб қўйилсин);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 4,5 фоиз (294 киши); ‎‎

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 1,7 фоиз (111 киши); ‎

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,2 фоиз (11 киши);‎‎‎

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 3 фоиз (17 киши);

‎‎‎‎‎‎‎жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 3 фоиз (21 киши);‎

‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 1,2 фоиз (8 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари.

4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

5. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;

муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;

ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Бандликка кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг

5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этсин;

ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

6. Туман ҳокимининг муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

7. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Сайдахмедов) мазкур қарорни беш кун муддатда қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Туман “Оқ Олтин” газетаси тахририяти мухаррири Х.Хожиматов мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини газета сахифаларига жойлаштирилсин, кенг оммага етказилишини таъминласин хамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Туман ҳокимининг 2018 йил 21 ноябр 1336-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

10.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб икки кун ичида кучга киради.

11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Махмудов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Ш.Қамчиев

«К Е Л И Ш И Л Д И» «К Е Л И Ш И Л Д И»

Мархамат туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш маркази директори ________ А.Сайдахмедов

«___» __________ 2018- йил

Мархамат туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий

мухофаза қилиш маркази директори

____________ А.Сайдахмедов

«___» __________ 2018- йил

«К Е Л И Ш И Л Д И»

Мархамат туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш маркази директори

____________ М. Холмирзаеа

«___» __________ 2015 – йил

Киритилди:

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш А.Сайдахмедов

маркази директори

Келишилди:

Туман ҳокимининг биринчи М.Махмудов

ўринбосари

Туман ҳокимлигининг А.Халилов

Иқтисодиёт ривожлантириш

бўлими бошлиғи

Туман ҳокимлигининг умумий М.Рахимов

бўлими мудири

Туман ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси М.Ахмедов

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

МАРХАМАТ ТУМАНИ

ҲОКИМЛИГИ

711020, Мархамат шаҳар

Бобуршоҳ кўчаси 42-уй

Last-1

ХОКИМИЯТ

МАРХАМАТСКОГО РАЙОНА

АНДИЖАНСКОЙ ОБЛАСТИ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

711020, город Мархамат,

ул. Бобуршох, дом 42

Мархамат туман Адлия

бўлим бошлиғи

М.Каримовга

Мархамат туман ҳокимлиги Сизга шуни ёзиб маълум қиладики, туман ҳокимининг “Ижтимоий химояга мухтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида”ги қарор лойихаси таёрланди.

Ушбу қарор лойихасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Қарор лойихаси ва тегишли хужжатлар илова қилинади.

Мархамат туман ҳокимининг

биринчи ўринбосари М.Махмудов

Умумий таклифлар

628