ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10762 Хокимият Турткульского района 03/12/2019 18/12/2019 0
Ҳоким қарори
Тўрткўл туманининг 2020 йилги бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-10762

                                                                                                       “ЛОЙИҲА”

 

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ  ТЎРТКЎЛ  ТУМАНИ  КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ

 

2019 йил “____” __________               №________                          Тўрткўл тумани

 

Тўрткўл туманининг 2020 йилги бюджет параметрларини

тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2013 йил 31 декабрь, 52-(I)-сон)нинг
28-моддасининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йил даромадлар ва ҳаражатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси ҳамда 2020 йилги белгиланган асосий параметрларини муҳокама қилиб чиқиб, халқ депутатлари
Тўрткўл тумани Кенгаши

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

 

1. Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йил даромадлар ҳаражатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил даромадлар қисми бўйича асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ, Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил учун ҳаражатлар қисми бўйича асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ, Тўрткўл тумани маҳаллий бюджети даромад қисми 2020 йил тушадиган даромадлар норматив ажратмалари миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

           3. Туман молия бўлими белгиланган тартибда тегишли маҳаллий бюджетларга ҳаражатлар ҳамда бюджет ссудалари (даромад ва ҳаражатлар орасидаги вақтинчалик касса маблағлари фарқлариниқоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини туман бўйичабарча солиқлар
ҳамда бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишини, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича бюджет ҳаражатлари биринчи навбатда сўзсиз молиялаштирилиш заруриятидан келиб чиқиб, аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.

4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибадуллаев) тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда:

- бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш:

- туман ҳокимлигининг тегишли бюджетлар даромадлари
ҳамда ҳаражатлари баланслигига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни молиявий ҳамда иқтисодий экспертизадан ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига таклиф бериш:

- ҳудудий солиққа тортиш базасини кенгайтириш ҳамда молиявий аҳволни яхшилаш бўйича тегишли иложлар кўриш:

- бюджет ҳаражатларини мақсадли фойдаланиш учун қатъий назорат ўрнатиш топширилсин.

5. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Абдалов) туман маҳаллий бюджетининг даромадларини белгиланган солиқ турлари бўйича ундириб борилишини таъминласин.

6.    Туман молия бўлими (Ж.Латипов)га Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил давомида маҳаллий бюджет ҳаражатларини мақбуллаштириш натижасида шаклланадиган қўшимча манбалар ҳисобидан туманнинг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур ўзгартиришлар киритиб бориш;

- бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ
билан таъминланишда  асосли
лигини таҳлил қилиб бориш;

- зарур ҳолларда бюджет маблағларидан сақланиш асоссиз топилган ҳамда бюджет маблағларининг мақсадсиз ишлатилган ҳолларда пайдо бўлган бюджет ташкилотларини қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимлигига ҳамда тегишли юқори ташкилотларга таклифлар киритиш;

- халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашига маҳаллий бюджетнинг бажарилиши бўйича ҳар чоракда ҳисобот киритиш;

- туман ғазначилик бўлими билан биргаликда бюджет маблағларини мақсадли фойдаланиш ҳамда уларнинг мақсадсиз фойдаланишининг олдини олиш бўйича ғазначиликни бажарувчи рўйхат орқали қатъий назоратга олиш топширилсин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари
Тўрткўл туман Кенгашининг
Маҳаллий бюджетни шакллантириш, иқтисодий-ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясига топширилсин.

8. Мазкур қарор “Тўрткўлнома” газетасида нашр қилинсин
ва расмий веб-сайтга жойлаштирилсин
.

9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

 

 

Халқ депутатлари Тўрткўл тумани

Кенгаши раиси:                                                                               Я.Бабаджанов

 

Умумий таклифлар

46