ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10759 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 03/12/2019 18/12/2019 2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
2020 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини бандлигини таъминлаш параметрлари тўғрисида
ID-10759

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 

ҚАРОРИ

 

2020 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини бандлигини таъминлаш параметрлари тўғрисида

 

Кейинги йилларда мамлакатимизда 2017-2021 йиллар учун Ҳарақатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада, айниқса саноат, қишлоқ хўжалиги, капитал қурилиш, транспорт-коммуникация, сервис ва хизмат кўрсатиш, нодавлат таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида ишчи кучига бўлган талаб изчил ошмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари учун бизнес ва инвестиция муҳити қулайлигини ошириш, корхоналарга солиқ юкини камайтириш, оилавий тадбиркорлик ва шахсий томорқаларни ривожлантириш бўйича яратилаётган имкониятлар натижасида жорий йилда меҳнат бозорида бир неча йиллар давомида кузатилмаган ижобий кўрсаткичлар қайд этилмоқда.

Ишсизлик даражаси 2019 йил бошига нисбатан 0,4 фоизга камайиб, жорий йил 1 октябрь ҳолатига 8,9 фоизни ташкил этди. Расмий банд аҳоли сони 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга ёки 308 минг кишига ошган ва 5,7 миллион кишига етди. Иқтисодий нофаол аҳоли сони 200 мингга камайиб, 4,0 миллион кишини ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, ёшлар ва аёллар ўртасидаги ишсизлик юқорилигача қолмоқда (мос равишда 14,9 фоиз ва 12,5 фоиз), ишга жойлашишга муҳтож аҳоли сони 1,3 миллион кишини ташкил этган. Иш билан банд аҳоли таркибида норасмий банд кишилар улуши (меҳнат миграциясиз) юқорилигича қолиб, 39,0 фоизни ташкил этмоқда. Иш берувчилар меҳнат бозорига чиқаётган ёшларнинг касбий малака даражаси етарли эмаслигидан эътироз билдирмоқда.

Аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, меҳнат бозорини тартибга солишнинг янги таъсирчан механизмларини татбиқ этиш, аҳолини тадбиркорликка ва самарали бандлик шаклларига жалб этиш, ишга жойлашишга муҳтож шахсларни касб-ҳунарга тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан республиканинг иш берувчи ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2020 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичлари маъқуллансин.

Қуйидагилар:

а) 2020 йилда 382 минг доимий янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича прогноз кўрсаткичлари, жумладан:

2020 йилда доимий янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича прогноз параметрлари 1-иловага мувофиқ;

йирик лойиҳалар ва бюджет маблағлари ҳисобига яратиладиган иш ўринлари прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ;

кичик корхона, микрофирмалар ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш ҳисобига яратиладиган иш ўринлари прогноз параметрлари 3-иловага мувофиқ;

оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига яратиладиган иш ўринлари прогноз параметрлари 4-иловага мувофиқ;

б) 2020 йилда меҳнат органлари томонидан 461 минг аҳоли бандлигини таъминлаш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг прогноз кўрсаткичлари, жумладан:

аҳоли бандлигини таъминлаш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;

ишсиз аҳолини бўш ва захира иш ўринларига жойлаштириш прогноз параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ишсизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш прогноз параметрлари 7-иловага мувофиқ;

ишсизларни касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда касбий таълим муассасаларига грант маблағлари ажратиш прогноз параметрлари 8-иловага мувофиқ;

аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва микрокредитлар ажратиш прогноз параметрлари 9-иловага мувофиқ;

иш қидирувчи шахсларни ишсизлик нафақалари билан таъминлаш прогноз параметрлари 10-иловага мувофиқ;

в) 605 минг ўзини ўзи меҳнат даромади олишга йўналтирган ва яширин иш ўринларида ишлаётган шахсларни расмийлаштириш параметрлари, шу жумладан:

ўзини ўзи банд қилиш орқали меҳнат даромади олишга йўналтирган ва яширин иш ўринларида фаолият кўрсатаётган шахсларни расмийлаштириш умумий кўрсаткичлари 11-иловага мувофиқ;

ўзини-ўзи мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд қилган фуқароларни расмийлаштириш прогноз параметрлари 12-иловага мувофиқ;

норасмий фаолият кўрсатаётган яширин иш ўринларини расмийлаштириш прогноз параметрлари 13-иловага мувофиқ;

ташкиллаштирилган ҳолда фуқароларни хорижий мамлакатларда ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг прогноз параметрлари 14-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор билан тасдиқланган прогноз параметрлари Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизими ва Ягона миллий меҳнат тизимида акс этган, ҳисобот даврида ташкил этилган иш ўрнига ишчи ёлланган ва ўрнатилган тартибда иш ҳақи ҳисобланган ва суғурта бадали тўланган тақдирда бажарилган деб ҳисобланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) вазирлик таркибидаги “Mehnat.uz” Ахборот-компьютер маркази масъулияти чекланган жамияти “Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш офиси” маркази этиб қайта ташкил этилсин, унинг асосий вазифалари сифатида:

ишсизликни камайтириш, меҳнат органларига мурожаат қилган ишсизларга сифатли хизматлар кўрсатиш, норасмий банд бўлганларни расмий меҳнат муносабатларига жалб этиш, ишсизларни, айниқса ёшлар ва аёлларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган истиқболли лойиҳаларни ташаббус қилиш;

меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш, лойиҳаларни амалга ошириш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари ва бошқа идоралар ва ташкилотлар вакилларидан иборат эксперт гуруҳлари тузиш;

лойиҳаларнинг паспортларини ишлаб чиқиш ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хайъатига келишиш учун киритиш, лойиҳаларнинг режалаштирилган натижаларига эришиш юзасидан мониторинг юритиш;

меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш масалалари бўйича ахборот-маълумотнома тизимлари ва интерактив хизматларни ривожлантириш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида ягона ахборот технологиялари сиёсатини олиб бориш белгилансин;

б) Давлат меҳнат инспекцияси ҳузурида Бирлашган Араб Амирликларининг Меҳнат ресурслари ва эмиратлаштириш вазирлиги ҳамкорлигида “Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш маркази” (кейинги ўринларда “Меҳнат – М” маркази)ни ташкил этилсин. “Меҳнат – М” марказининг асосий вазифалари сифатида:

Бирлашган Араб Амирликларининг Меҳнат ресурслари ва эмиратлаштириш вазирлиги ҳузуридаги “TWA-FOOK” марказлари тажрибаси асосида меҳнат муносабатлари соҳасидаги ишчилар ва иш берувчиларнинг мурожаат ва шикоятларни “бир дарча” тамойили асосида тезкор кўриб чиқиш ва давлат меҳнат инспекцияси ваколатлари доирасида ҳал қилиш тизимини яратиш;

меҳнат муносабатлари соҳасидаги ҳар бир мурожаат ва шикоятни кўпи билан 5 иш куни ичида кўриб чиқиш, шундан 2 кун - меҳнат низоларининг иш берувчи ва ишловчи ўртасида ўзаро ҳал қилинишини рағбатлантириш (медиация қилиш), низолар ҳал қилинмаган тақдирда кейинги 2 кунда давлат меҳнат инспектори ваколати доирасида ҳуқуқий маслаҳат бериш, масала ечилмаган тақдирда 5-чи куни меҳнат қонунчилиги доирасида тегишли чора кўриш ёки материалларни суд органларига киритиш;

лозим бўлган ҳолларда меҳнат муносабатлари соҳасидаги мурожаат ва шикоятларни ҳал қилиш жараёнига касаба уюшмалари ва иш берувчиларнинг уюшма ташкилотлари вакилларини жалб этиш.

в) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги икки ой муддатда “Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш офиси” ва “Меҳнат М” марказларининг фаолиятини таъминлаш учун ташкилий масалаларни ҳал қилиш, шу жумладан улар фаолияти тўғрисидаги низом, шунингдек, жойлашуви ва ташкилий тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги “Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш офиси” ва “Меҳнат М” марказларининг таъмирлаш ва сақлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.

4. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда 2020 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича прогноз параметрларининг тармоқлар ва ҳудудий дастурларни туман (шаҳар)лар ва секторлар кесимида ишлаб чиқиб тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент шаҳри Яшнобод, Юнусобод ва Сирғали туманларида вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроларини намунавий лойиҳалар асосида 2020 йил 1 мартгача қурилишини якунлаб, ишга туширсин;

2020 йил давомида меҳнат органлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш мақсадида вазирлик марказий аппарати ҳузурида бандликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва “abkm.mehnat.uz” тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказни ташкил этсин;

уч ой муддатда бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан ҳар бир кўрсатилаётган хизматнинг маъмурий жараёнлар регламентини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин, бунда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати, вақти, ходимларнинг меҳнат ва ижро интизоми, аҳолининг хизматлардан қониқиш ҳосил қилиш даражасини ўрганишни таъминлашни назарда тутсин;

уч ой муддатда ҳар бир бандликка кўмаклашиш марказида ишга жойлаштиришга йўлланма берилаётган ишсиз фуқороларга иш берувчиларга тақдим этиш учун шахсий резюмени шакллантириш мақсадида расмга олиш ҳамда фуқароларга кўрсатилаётган хизмат сифатини он-лайн режимида баҳолаш учун мосламалар (рақамли фотокамера ва планшет)лар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса ишсиз ёшлар ва аёллар, қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш (реинтгерация) қилиш, жумладан касбга мослаштириш, иш берувчи билан суҳбатга тайёрлаш мақсадида аутсорсинг шартларида психолог мутахассисларини жалб этсин;

2020 йил давомида ишсизлар сони юқори бўлган маҳаллаларда 10 та “Меҳнат гузари” комплексларини намунавий лойиҳалар асосида қуриш, уларда ишсиз аҳоли, биринчи навбатда ёшлар, аёллар, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига хизмат кўрсатиш ва микро ишлаб чиқариш учун имтиёзли равишда жой ажратиш, келгусида эса уларга ажратилган жойларни бозор нархларида харид қилиш имконини берсин;

2020 йил давомида бандликка кўмаклашиш марказлари ва ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказларида умумий ўрта таълим муассасаларида катта синф ўқувчилари учун улар эгаллашни хоҳлаган касбларнинг асосий хусусиятлари ва касб стандартларини таърифловчи мультимедиа воситалари билан жиҳозланган ситуацион хоналарни ташкил этган ҳолда касбга йўналтириш дастурини жорий этсин;

2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси билан биргаликда, Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курсларида Бош Прокуратура академиясининг фаолияти тажрибасини кенг жорий этиш, шу жумладан меҳнат органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, масофавий таълим, ўқитиш ва тренингларнинг интерфаол услубларини кенг жорий этиш орқали ривожлантириш ҳамда ишга киришга номзодларнинг самарали танловини ўтказишни таъминласин.

6. 2020 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз параметрларини ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, хўжалик бошқаруви органлари йирик лойиҳаларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига – кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига – бюджет маблағларидан тегишлилиги бўйича ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига – юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорликни, шу жумладан ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига иш ўринлари ташкил этиш шунингдек, норасмий сектордаги яширин иш ўринларини легаллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси – масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2020 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг ўз вақтида ва самарали бажарилишини мувофиқлаштириш юзасидан жавобгарлик юклансин.

2020 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз параметрлари юзасидан мазкур қарорнинг 6-бандида кўрсатилган масъул вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар ой якунига кўра кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар тегишли маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига умумлаштириш ҳамда натижаси ҳақида Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун тақдим этиб борилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Халқаро Меҳнат Ташкилоти, Жаҳон банки ҳамкорлигида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда:

а) 2020 йил ноябрь ойига қадар 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича узоқ муддатли Миллий стратегиясини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин. Миллий стратегияда:

меҳнат бозори ҳолатини чуқур ўрганиш, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни ҳар томонлама таҳлил қилиш, сифатли ва холисона баҳолаш орқали меҳнат бозорида банд аҳоли улушини оширишнинг илғор механизмларини жорий қилиш;

бандликни ривожлантиришга ёрдам берадиган ва ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда ишсизлик даражасини камайтиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;

бандликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш ва самарали сиёсат олиб бориш орқали аҳолини доимий иш ўринлари билан таъминлаш асосида уларнинг реал даромадларини ошириш;

бандликни қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган сиёсатни ва мониторинг қилиш, ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқаришнинг асосий кўрсаткичларни самарали баҳолаш назарда тутилсин.

б) Тошкент давлат иқтисодиёти универститети Меҳнат иқтисодиёти Илмий мактаби билан биргаликда 2020 йил декабрь ойига қадар мамлакатдаги инсон капитали даражаси ва миллий иш кучини рақобатбардошлигини ошириш Концепциясини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Концепцияда:

мамлакат корхоналарида илғор хорижий тажриба асосида меҳнат унумдорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

мамлакат иш кучининг инсон капитали даражаси ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уни аниқлаш ва баҳолаш индекслари методикасини тармоқлар ва ҳудудлар кесимида яратиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа корхоналарида меҳнатни меъёрлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш режа-жадвалларини тасдиқлаш назарда тутилсин.

8. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси – юридик ва жисмоний шахслар томонидан ташкил этилган иш ўринлари ҳамда норасмий фаолият кўрсатаётган яширин иш ўринларини расмийлаштириш тўғрисидаги маълумотларни идоралараро электрон алмашинув орқали ҳар ой якуни бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси – юридик шахслар томонидан янги ташкил этилган ва қисқартирилган иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумотларни идоралараро электрон алмашинув орқали йиллик, чораклик (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари) даврийликда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига;

Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси –ўзини ўзи банд қилган, шахсий ёрдамчи ва томорқа хўжаликларида банд бўлган шахслар ҳамда хорижда меҳнат фаолиятини юритиб, меҳнат стажи учун суғурта бадали тўлаганлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой якуни бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси 2020 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз параметрлари ижроси юзасидан умумлашган таҳлилий маълумотларни ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йилда йирик корхоналарни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб қувватлаш, янги иш ўринларини ташкил этишга қаратилган лойиҳаларга ажратилган кредит маблағлари ҳамда “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида ажратилган кредит ва улар ҳисобига яратилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ой якуни бўйича бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этиб борсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносбатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда масъулияти чекланган жамият шаклидаги банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономарказининг (кейинги ўринларда Мономарказ деб юритилади) фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқсин ва киритсин. Бунда,

Мономарказ фаолияти билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш;

Иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитишни ташкил этиш тартибини тасдиқлаш, Мономарказ фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва таркибидаги бошқа корхона ва ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни олиб бориш;

Жаҳон банкининг аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаси доирасида Ҳудудий ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказларида Мономарказнинг филиалларини очиш, филиалларда камида ошпазлик, кондитерлик, сартарошлик, тикувчилик касблари бўйича ўқитишни ташкил этиш назарда тутилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йилда эксперимент тариқасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, айниқса ногиронлиги бор шахсларни иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида: 

ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринларини яратаётган кичик корхоналар ва тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир яратилаётган иш ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача, лекин жами ҳар бир корхона учун 500 базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаган ҳолда микрокредитлар ажратишни жорий этиш;

ишга лаёқатли ногиронлиги бор шахсларни электрон реестрини шакллантириш ва реестрга киритилган шахсларни бўш иш ўринларига жойлаштиришга кўмаклашиш;

тадбиркорлик субъектлари ва корхоналарга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бор шахсларга мослаштириш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир мослаштираётган иш жойи учун 40 базавий ҳисоблаш миқдоригача ёрдам пули ажратиш;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса кам таъминланган ва меҳнат мигрантлари оилаларининг аъзолари, ногиронлиги бор шахсларни бепул ўқитиш курсларини ташкил этиш;

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун заҳираланган иш ўринларини яратишга доир қарорларни бажармаслик, бўш лавозимлар мавжуд бўлган ҳолда ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этиш, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун иш берувчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўришни таъминлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида” ПҚ-4227-сонли қарорига 15-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б.Хусанов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш.Мирзиёев

                    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил "____" _______даги _____-сон қарорига
1-илова 
                                 
2020 йилда доимий янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича прогноз параметрлари
                              (иш ўрни)
Кўрсаткичлар Респуб-лика бўйича шу жумладан ҳудудлар (вилоят) кесимида:
Қорақал-поғистон
Респ.
Анди-жон Бухоро Жиз-зах Қашқа-дарё Навоий Наман-ган Самар-қанд Сурхон-дарё Сир-дарё Тош-кент Фар-ғона Хо-разм Тош-кент шаҳри
  Жами янги иш ўринлари ташкил этиш  382 272 16 980 36 237 27 190 20 380 21 018 17 100 35 942 30 084 20 141 20 268 41 047 38 170 16 428 41 287
  шу жумладан                              
1. Йирик лойиҳалар ва бюджет маблағлари ҳисобига яратиладиган иш ўринлари 21 821 596 2 698 1 905 605 1 696 3 111 1 607 1 111 1 202 871 2 388 1 036 1 116 1 879
2. Кичик корхона ва микрофирмаларда ташкил этиладиган иш ўринлари  244 805 10 523 23 634 17 412 15 082 10 564 10 606 24 788 15 631 11 231 15 215 28 051 24 220 7 887 29 961
  шу жумладан                              
- Янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 75 565 7 462 3 896 5 080 2 930 5 150 5 234 4 005 8 296 4 036 2 050 7 025 6 050 4 010 10 341
- Мавжуд корхоналарни фаолиятини кенгайтириш ҳисобига 169 240 3 061 19 738 12 332 12 152 5 414 5 372 20 783 7 335 7 195 13 165 21 026 18 170 3 877 19 620
3. Оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ташкил этиш  115 646 5 861 9 905 7 873 4 693 8 758 3 383 9 547 13 342 7 708 4 182 10 608 12 914 7 425 9 447
  шундан, ҳунармандчилик уюшмасига аъзо қилинадиганлар 11 371 413 1 500 763 399 775 760 810 394 683 242 560 2 420 862 790
- Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан жалб этиладиган ёлланма ишчилар сони 8 346 361 405 373 193 258 383 547 842 208 382 1 108 914 425 1 947
                  Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил "____" _______даги _____-сон қарорига
2-илова 
                                 
2020 йилда йирик лойиҳалар ва бюджет маблағлари ҳисобига яратиладиган иш ўринлари прогноз
ПАРАМЕТРЛАРИ
                              (иш ўрни)
Т/р Кўрсаткичлар Республика бўйича шу жумладан ҳудудлар (вилоят) кесимида:
Қорақалпоғистон Республикаси Андижон Бухоро Жиззах Қашқадарё Навоий Наманган Самарқанд Сурхондарё Сирдарё Тошкент Фарғона Хоразм Тошкент шаҳри
  Ташкил этиладиган иш ўринлари жами 21 821 596 2 698 1 905 605 1 696 3 111 1 607 1 111 1 202 871 2 388 1 036 1 116 1 879
  шу жумладан:                              
1 Йирик лойиҳаларда 18 887 471 2 585 1 796 449 1 512 3 056 1 272 1 017 966 639 2 115 809 953 1 247
2 Бюджет маблағлари ҳисобидан ишга тушадиган ижтимоий ва бошқа объектлар ҳисобига 2 934 125 113 109 156 184 55 335 94 236 232 273 227 163 632
  шу жумладан қуйидаги объектларда:                              
- соғлиқни сақлаш 400 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 400
- мактабгача таълим 486 34 0 0 102 23 0 97 37 110 0 23 0 23 37
- халқ таълими 1 362 35 68 80 32 40 50 195 0 36 205 201 220 130 70
- олий таълим 686 56 45 29 22 121 5 43 57 90 27 49 7 10 125
                                 
        Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил "____" _______даги _____-сон қарорига
3-илова 
               
2020 йилда кичик корхона, микрофирмалар ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш ҳисобига
яратиладиган иш ўринлари прогноз 
ПАРАМЕТРЛАРИ
              (иш ўрни)
Т/р Ҳудудлар (вилоят) номи Кичик корхона ва микрофирмаларда ташкил этиладиган иш ўринлари  шу жумладан:
Янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига Мавжуд корхоналарни фаолиятини кенгайтириш  ҳисобига шундан йўналишлар бўйича:
Саноат  Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги Хизмат кўрсатиш ва бошқалар
Республика бўйича 244 805 75 565 169 240 106 783 29 815 32 642
1 Қорақалпоғистон Республикаси 10 523 7 462 3 061 2 163 368 530
2 Андижон вилояти 23 634 3 896 19 738 15 531 2 005 2 202
3 Бухоро вилояти 17 412 5 080 12 332 1 930 5 848 4 554
4 Жиззах вилояти 15 082 2 930 12 152 6 976 4 424 752
5 Қашқадарё вилояти 10 564 5 150 5 414 2 861 1 247 1 306
6 Навоий вилояти 10 606 5 234 5 372 3 955 1 347 70
7 Наманган вилояти 24 788 4 005 20 783 15 054 2 322 3 407
8 Самарқанд вилояти 15 631 8 296 7 335 4 113 2 235 987
9 Сурхондарё вилояти 11 231 4 036 7 195 3 742 1 437 2 016
10 Сирдарё вилояти 15 215 2 050 13 165 10 885 1 626 654
11 Тошкент вилояти 28 051 7 025 21 026 12 803 5 197 3 026
12 Фарғона вилояти 24 220 6 050 18 170 15 575 1 278 1 317
13 Хоразм вилояти 7 887 4 010 3 877 1 209 481 2 187
14 Тошкент шаҳар 29 961 10 341 19 620 9 986 0 9 634
        Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил "____" _______даги _____-сон қарорига
4-илова 
           
Оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига яратиладиган иш ўринлари прогноз параметрлари
          (иш ўрни)
Т/р Ҳудудлар (вилоят) номи Жами Янги оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ташкил этиш шундан: Оилаий ва якка тартибдаги тадбикорлар томонидан жалб этиладиган ёнланма ишчилар
Ҳунармандлар уюшмасига аъзо қилинади
Жами 115 646 107 300 11 371 8 346
1 Қорақалпоғистон Республикаси 5 861 5 500 413 361
2 Андижон вилояти 9 905 9 500 1 500 405
3 Бухоро вилояти 7 873 7 500 763 373
4 Жиззах вилояти 4 693 4 500 399 193
5 Қашқадарё вилояти 8 758 8 500 775 258
6 Навоий вилояти 3 383 3 000 760 383
7 Наманган вилояти 9 547 9 000 810 547
8 Самарқанд вилояти 13 342 12 500 394 842
10 Сурхондарё вилояти 7 708 7 500 683 208
9 Сирдарё вилояти 4 182 3 800 242 382
11 Тошкент вилояти 10 608 9 500 560 1 108
12 Фарғона вилояти 12 914 12 000 2 420 914
13 Хоразм вилояти 7 425 7 000 862 425
14 Тошкент шаҳар 9 447 7 500 790 1 947
                  Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил "____" _______даги _____-сон қарорига
5-илова 
                                 
  2020 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг  прогноз кўрсаткичлари
                              (киши)
Кўрсаткичлар Респуб-лика бўйича шу жумладан ҳудудлар (вилоят) кесимида:
Қорақал-поғистон
Респ.
Анди-жон Бухоро Жиз-зах Қашқа-дарё Навоий Наман-ган Самар-қанд Сурхон-дарё Сир-дарё Тош-кент Фар-ғона Хо-разм Тош-кент шаҳри
1. Хизмат кўрсатиш турлари 461 130 34 439 47 080 27 493 29 835 30 023 17 076 46 854 43 451 25 877 18 989 35 120 63 717 22 208 18 968
- Ишга жойлашишга кўмаклашиш 264 965 20 554 33 165 17 523 9 301 15 972 9 967 26 428 27 224 13 483 8 759 21 384 35 408 11 683 14 114
- Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш 125 498 10 410 6 604 6 020 17 274 7 282 3 526 14 154 9 164 8 264 6 390 8 736 20 406 6 398 870
- касбга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш 38 222 1 616 4 084 1 972 1 898 3 994 2 246 2 730 4 280 1 412 2 646 2 252 4 194 2 490 2 408
- грант маблағлари ажратиш 5 498 302 542 330 209 511 162 446 618 422 152 494 621 299 390
- субсидия маблағлари ажратиш 21 947 1 257 2 245 1 348 873 1 824 935 2 656 1 625 1 956 842 1 814 2 548 1 038 986
- Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан бериладиган кредит ресурслари ҳисобига 5 000 300 440 300 280 440 240 440 540 340 200 440 540 300 200
      Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил "____" _______даги _____-сон қарорига
6-илова
         
2020 йилда ишсиз аҳолини бўш ва захира иш ўринларига жойлаштириш прогноз параметрлари 
        (киши)
Т/Р
Ҳудудлар
номи
Ишга жойлашишда кўмаклашиш Шундан
Бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш Маҳсус (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш 
Республика бўйича 264 965 191 922 73 043
1 Қорақалпоғистон Республикаси 20 554 18 539 2 015
2 Андижон вилояти 33 165 25 914 7 251
3 Бухоро вилояти 17 523 11 014 6 509
4 Жиззах вилояти 9 301 7 353 1 948
5 Қашқадарё вилояти 15 972 13 055 2 917
6 Навоий вилояти 9 967 6 364 3 603
7 Наманган вилояти 26 428 22 230 4 198
8 Самарқанд вилояти 27 224 17 865 9 359
9 Сурхондарё вилояти 13 483 10 931 2 552
10 Сирдарё вилояти 8 759 6 594 2 165
11 Тошкент вилояти 21 384 14 229 7 155
12 Фарғона вилояти 35 408 23 930 11 478
13 Хоразм вилояти 11 683 9 495 2 188
14 Тошкент шаҳар 14 114 4 409 9 705
      Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил "____" _______даги _____-сон қарорига
7-илова
             
2020 йилда ишсизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш прогноз параметрлари
            (киши)
Ҳудудлар (вилоят)
номи
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилади шундан
I-чорак II-чорак III-чорак IV-чорак
  Республика бўйича 125 498 25 100 37 649 37 649 25 100
1 Қорақалпоғистон Республикаси 10 410 2 082 3 123 3 123 2 082
2 Андижон вилояти 6 604 1 321 1 981 1 981 1 321
3 Бухоро вилояти 6 020 1 204 1 806 1 806 1 204
4 Жиззах вилояти 17 274 3 455 5 182 5 182 3 455
5 Қашқадарё вилояти 7 282 1 456 2 185 2 185 1 456
6 Навоий вилояти 3 526 705 1 058 1 058 705
7 Наманган вилояти 14 154 2 831 4 246 4 246 2 831
8 Самарқанд вилояти 9 164 1 833 2 749 2 749 1 833
9 Сурхондарё вилояти 8 264 1 653 2 479 2 479 1 653
10 Сирдарё вилояти 6 390 1 278 1 917 1 917 1 278
11 Тошкент вилояти 8 736 1 747 2 621 2 621 1 747
12 Фарғона вилояти 20 406 4 081 6 122 6 122 4 081
13 Хоразм вилояти 6 398 1 280 1 919 1 919 1 280
14 Тошкент шаҳар 870 174 261 261 174
          Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил "____" _______даги _____-сон қарорига
8-илова
         
         
2020 йилда ишсизларни касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда
касбий таълим муассасаларига грант маблағлари ажратиш прогноз параметрлари
                (киши)
Ҳудудлар номи 2020 йил дастури  шундан  Грант маблағлари ажратиш
I-чорак II-чорак III-чорак  IV-чорак 
сони млн.сўм
  Республика бўйича 38 222 7 739 11 375 11 375 7 733 5 498 6 110,0
1 Қорақалпоғистон Республикаси 1 616 323 485 485 323 302 335,8
2 Андижон вилояти 4 084 817 1 225 1 225 817 542 602,4
3 Бухоро вилояти 1 972 394 592 592 394 330 366,7
4 Жиззах вилояти 1 898 380 569 569 380 209 232,1
5 Қашқадарё вилояти 3 994 799 1 198 1 198 799 511 567,8
6 Навоий вилояти 2 246 449 674 674 449 162 180,2
7 Наманган вилояти 2 730 546 819 819 546 446 496,0
8 Самарканд вилояти 4 280 856 1 284 1 284 856 618 687,1
9 Сирдарё вилояти 1 412 282 424 424 282 422 468,7
10 Сурхандарьё вилояти 2 646 529 794 794 529 152 169,3
11 Тошкент вилояти 2 252 450 676 676 450 494 548,7
12 Фаргона вилояти 4 194 839 1 258 1 258 839 621 689,8
13 Хоразм вилояти 2 490 593 655 655 587 299 332,2
14 Тошкент шахри 2 408 482 722 722 482 390 433,2
                Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил "____" _______даги _____-сон қарорига
9-илова
                       
2020 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси
 маблағлари ҳисобидан субсидия ва микрокредитлар ажратиш прогноз параметрлари 
                      (минг сўм)
Ҳудудлар номи Субсидиялар Янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банкларига  ажратиладиган ресурслар шундан
Жами Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш харажатларига Квоталанган иш ўринларига Малака оширишга сарфланадиган харажатларга Томорқа ер эгаларига сарфланадиган харажатлар Кооператив аъзолари учун «Микро-кредитбанк» АТБ «Агро-банк»
АТБ
АТ «Халқ банки»
  ЖАМИ 22 705 806 1 497 222 3 596 544 6 470 568 11 137 512 3 960 75 000 25 000 25 000 25 000
1 Қорақалпоғистон Республикаси 1 246 347 82 287 198 024 353 232 612 804   4 500 1 500 1 500 1 500
2 Андижон вилояти 2 236 898 147 626 353 232 636 888 1 098 052 1 100 6 600 2 200 2 200 2 200
3 Бухоро вилояти 1 366 321 89 869 216 756 390 696 669 000   4 500 1 500 1 500 1 500
4 Жиззах вилояти 861 449 56 865 136 476 246 192 421 916   4 200 1 400 1 400 1 400
5 Қашқадарё вилояти 2 108 688 139 152 334 500 599 424 1 035 612   6 600 2 200 2 200 2 200
6 Навоий вилояти 671 230 44 154 107 040 192 672 327 364   3 600 1 200 1 200 1 200
7 Наманган вилояти 1 842 521 121 535 291 684 524 496 903 596 1 210 6 600 2 200 2 200 2 200
8 Самарқанд вилояти 2 552 681 168 365 404 076 727 872 1 252 368   8 100 2 700 2 700 2 700
9 Сурхондарё вилояти 1 743 295 114 845 275 628 497 736 854 536 550 5 100 1 700 1 700 1 700
10 Сирдарё вилояти 624 846 41 478 99 012 176 616 307 740   3 000 1 000 1 000 1 000
11 Тошкент вилояти 2 036 213 134 469 323 796 578 016 999 932   6 600 2 200 2 200 2 200
12 Фарғона вилояти 2 568 722 169 034 406 752 733 224 1 258 612 1 100 8 100 2 700 2 700 2 700
13 Хоразм вилояти 1 236 535 81 395 195 348 353 232 606 560   4 500 1 500 1 500 1 500
14 Тошкент шаҳар 1 610 060 106 148 254 220 460 272 789 420   3 000 1 000 1 000 1 000
                       
  *Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги прогноз параметрларга ўзгартириш киритиши мумкин.    
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил "____" _______даги _____-сонли қарорига 10-илова
       
2020 йилда иш қидирувчи шахсларни ишсизлик нафақалари билан таъминлаш прогноз параметрлари
       
Т/Р
Ҳудудлар
номи
Ишсизлик нафақаси
Одам сони Маблағ миқдори*
(млн сўм)
Республика бўйича 20243 24 292,0
1 Қорақалпоғистон Республикаси 1113 1 336,0
2 Андижон вилояти 1996 2 395,0
3 Бухоро вилояти 1217 1 460,0
4 Жиззах вилояти 768 921,0
5 Қашқадарё вилояти 1883 2 259,0
6 Навоий вилояти 596 715,0
7 Наманган вилояти 1643 1 971,0
8 Самарқанд вилояти 2277 2 732,0
9 Сурхондарё вилояти 1553 1 863,0
10 Сирдарё вилояти 559 671,0
11 Тошкент вилояти 1818 2 181,0
12 Фарғона вилояти 2287 2 744,0
13 Хоразм вилояти 1102 1 322,0
14 Тошкент шаҳар 1435 1 722,0
  *Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги прогноз параметрларга ўзгартириш киритиши мумкин.
          Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил "____" _______даги _____-сонли қарорига
11-илова
         
               
2020 йилда ўзини ўзи банд қилиш орқали меҳнат даромади олишга йўналтирган ва яширин иш ўринларида фаолият кўрсатаётган шахсларни расмийлаштириш умумий кўрсаткичлари
              (киши)
Т/р Ҳудудлар номи Жами Вақтинчалик ўзини ўзи банд қилганларга меҳнат гувоҳномалари расмийлаштириш Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида чорвачилик билан шуғулланувчи жисмоний шахслар Томорқа ерида банд бўлган жисмоний шахслар
(ПҚ-3860)
Яширин иш ўринларини легаллаштириш Ташкиллаштирилган ҳолда хорижий давлатларга ишга юбориш
  Республика бўйича 605 540 80 000 11 605 13 935 500 000 8 000
1 Қорақалпоғистон Р. 30 549 6 108 310 433 23 698 260
2 Андижон вилояти 55 778 9 244 850 650 45 034 1 160
3 Бухоро вилояти 38 376 4 624 1 240 2 150 30 362 650
4 Жиззах вилояти 21 522 3 092 160 595 17 675 320
5 Қашқадарё вилояти 52 868 6 376 3 550 4 004 38 938 540
6 Навоий вилояти 22 102 2 172 115 444 19 371 320
7 Наманган вилояти 42 008 6 128 650 1 150 34 080 850
8 Самарқанд вилояти 50 169 9 244 185 421 40 319 970
9 Сурхондарё вилояти 35 769 6 340 284 1 110 28 035 410
10 Сирдарё вилояти 18 220 2 528 378 150 15 164 250
11 Тошкент вилояти 55 132 7 284 600 534 46 714 510
12 Фаргона вилояти 53 521 9 064 2 060 580 41 817 1 060
13 Хоразм вилояти 32 415 4 660 1 201 1 604 24 950 350
14 Тошкент шаҳар 97 111 3 136 22 110 93 843 350
          Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил "____" _______даги _____-сонли қарорига 12-илова
         
               
2020 йилда ўзини-ўзи мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд қилган фуқароларни расмийлаштириш прогноз параметрлари 
               
Т/р Ҳудудлар номи Меҳнат гувоҳномалари тарқатиш
(фуқаро сони)
Жами суғурта бадали суммаси (млн.сўм) Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида чорвачилик билан шуғулланувчи жисмоний шахслар Суғурта бадали суммаси
(млн.сўм)
Томорқа ерида банд бўлган жисмоний шахслар
(ПҚ-3680)
Суғурта бадали суммаси (млн.сўм)
  Республика бўйича 80 000 19 423,3 11 605 3 713,6 13 935 3 715,1
1 Қорақалпоғистон Республикаси 6 108 1 182,9 310 99,2 433 138,6
2 Андижон вилояти 9 244 1 887,9 850 272,0 650 208,0
3 Бухоро вилояти 4 624 1 369,3 1 240 396,8 2 150 688,0
4 Жиззах вилояти 3 092 893,5 160 51,2 595 102,3
5 Қашқадарё вилояти 6 376 1 586,9 3 550 1 136,0 4 004 680,7
6 Навоий вилояти 2 172 689,5 115 36,8 444 186,5
7 Наманган вилояти 6 128 1 548,8 650 208,0 1 150 253,0
8 Самарқанд вилояти 9 244 1 985,1 185 59,2 421 134,7
9 Сурхондарё вилояти 6 340 1 639,3 284 90,9 1 110 355,2
10 Сирдарё вилояти 2 528 650,7 378 121,0 150 48,0
11 Тошкент вилояти 7 284 1 797,8 600 192,0 534 133,5
12 Фаргона вилояти 9 064 1 988,9 2 060 659,2 580 243,6
13 Хоразм вилояти 4 660 1 309,1 1 201 384,3 1 604 513,3
14 Тошкент шаҳар 3 136 893,5 22 7,0 110 29,7
        Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил "____" _______даги _____-сонли қарорига
13-илова 
               
2020 йилда норасмий фаолият кўрсатаётган яширин иш ўринларини расмийлаштириш прогноз параметрлари
              (иш ўрни)
Ҳудудлар 2020 йилда иш ўрнини легаллаш-тириш дастури шундан:
Савдо ва умумий овқат-ланишда Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш Қурилиш соҳасида  Қишлоқ хўжалиги соҳасида Бошқа соҳаларда
  Республика бўйича 500 000 122 794 130 746 77 793 51 676 116 991
1 Қорақалпоғистон Республикаси 23 698 5 640 6 209 3 602 3 151 5 096
2 Андижон вилояти 45 034 10 763 11 799 6 845 5 989 9 638
3 Бухоро вилояти 30 362 7 226 7 955 4 615 4 038 6 528
4 Жиззах вилояти 17 675 4 206 4 631 2 686 2 350 3 802
5 Қашқадарё вилояти 38 938 9 267 10 101 5 840 5 178 8 552
6 Навоий вилояти 19 371 4 610 5 012 2 944 2 576 4 229
7 Наманган вилояти 34 080 8 111 8 901 5 180 4 532 7 356
8 Самарқанд вилояти 40 319 9 595 10 547 6 128 5 362 8 687
10 Сурхондарё вилояти 28 035 6 672 7 489 4 261 3 728 5 885
9 Сирдарё вилояти 15 164 3 609 3 973 2 304 2 016 3 262
11 Тошкент вилояти 46 714 11 117 12 452 7 100 3 877 12 168
12 Фаргона вилояти 41 817 9 952 10 879 6 356 5 561 9 069
13 Хоразм вилояти 24 950 5 938 6 539 3 792 3 318 5 363
14 Тошкент шаҳар 93 843 26 088 24 259 16 140 0 27 356
        Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил "____" _______даги _____-сонли қарорига  14-илова
           
2020 йилда ташкиллаштирилган ҳолда фуқароларни хорижий мамлакатларда ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг прогноз параметрлари
          (киши)
Т/р Ҳудудлар (вилоят) номи Жами шундан Имтиёзли кредит бериш 
 Хусусий бандлик агентликлар Ташқи меҳнат миграция агентлиги
  Республика бўйича  8 000 4 000 4 000 5 000
1 Қорақалпоғистон Республикаси 260 100 160 200
2 Андижон вилояти 1 160 740 420 750
3 Бухоро вилояти 650 450 200 300
4 Жиззах вилояти 320 100 220 200
5 Қашқадарё вилояти 540 200 340 350
6 Навоий вилояти 320 170 150 150
7 Наманган вилояти 850 430 420 500
8 Самарқанд вилояти 970 550 420 500
10 Сурхондарё вилояти 410 100 310 350
9 Сирдарё вилояти 250 100 150 200
11 Тошкент вилояти 510 160 350 400
12 Фаргона вилояти 1 060 650 410 700
13 Хоразм вилояти 350 100 250 200
14 Тошкент шаҳар 350 150 200 200

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил “___” _______ даги ___-сон

қарорига 15-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар

 

1Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4086-сон қарорининг 5-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг 2019 йил учун асосий параметрларининг жадвалига қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

“*) Министерство труда и занятости Республики Узбекистан вправе вносить изменения в параметры прогноза”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ–4227-сон қарорининг:

а) 11-иловаси билан тасдиқланган 2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва грантлар ажратишнинг мақсадли параметрларининг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“*) Грантлар ҳудудий даражада ажратилади. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга”.

б) 12-иловаси билан тасдиқланган 2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республика туманлари ва шаҳарларида янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредитлар ажратиш мақсадли параметрларининг жадвалига қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

“*) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга”.

Умумий таклифлар

320