ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10693 Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации «Узстандарт» 02/12/2019 17/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-10693

 

Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги
ПҚ-4059-сон
Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори, 2019 йил 10 январдаги ПФ5624-сон “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
24 апрелдаги 348-сон Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2017 йил 20 июндаги 411-сон буйруғи (рўйхат рақами 2899, 2017 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 718-модда) билан тасдиқланган Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Бош директор                                                               Д.Саттаров

 

 


 

Тошкент ш,

2019 й. “____” ноябрь

_____ - сон

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
бош директорининг
2019 йил “____” ноябрдаги
____-сон буйруғига
ИЛОВА

 

Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Аттестация комиссияси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) бош директорининг буйруғига асосан Агентлик, Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази, “Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази” ДУК, Ўзбекистон миллий метрология институти ва Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институтининг мутахассислари орасидан камида тўққиз аъзодан иборат таркибда тузилади.”.

2. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“26. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси таркибига кирмаган Агентлик, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти, “Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази” ДУК ва мувофиқликни баҳолаш органларининг мутахассисларидан беш кишидан иборат таркибда тузилади.”.

 

Умумий таклифлар

218