ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1068 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 31/10/2018 15/11/2018 27

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-1068

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

БУЙРУҒИ

Умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги

ПҚ-3931-сон “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бошлиқ У. Ташкенбаев

Тошкент ш.,

2018 йил ____ ______________,

____-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг

2018 йил ___ ____________ даги

_____мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА

Умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари фаолияти самарадорлигини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Фаолият йўналишлари

Фаолият самарадорлигини

аниқлаш механизми

Максимал балл

Умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари

Ташкилий-бошқарув фаолияти

1.

Умумтаълим муассасасининг олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлиги

Педагог кадрларнинг тарификация рўйхати асосида ўрганилади ва белгиланган юқори балга нисбатан фоиз ҳисобида (пропорция тузиш орқали) қуйидагича баҳоланади:

КБ=(КПКТ*5)/100

КБ – кўрсаткич балли;

КПКТ – педагог кадрлар билан таъминланганлик кўрсаткичи.

5

2.

Раҳбар томонидан ходимларнинг самарали меҳнат қилишлари ва ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун шарт-шароитларнинг яратилганлиги

Ижтимоий сўровномалар ўтказиш ҳамда жойида ўрганилиб, сўровномада қатнашганларнинг неча фоизи ижобий фикр билдиришган бўлса, белгиланган юқори баллга нисбатан фоиз ҳисобида (пропорция тузиш орқали) қуйидагича баҳоланади:

КБ=(КШШЯ*5)/100

КБ – кўрсаткич балли;

КШШЯ – шарт-шароит яратилганлиги бўйича ижобий фикр билдирганлар кўрсаткичи.

5

3.

Умумтаълим муассасасини бошқаришнинг очиқлиги, уни бошқаришда таълим олувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик фикри инобатга олиниши

Умумтаълим муассасасининг:

расмий веб-сайти яратилган, ундаги маълумотлар янгиланиб турилган бўлса - 5 балл;

расмий веб-сайти яратилган, ундаги маълумотлар янгиланмаган бўлса - 2 балл;

расмий веб-сайти яратилмаган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

5

4.

Умумтаълим муассасасида педагог кадрлар, таълим олувчилар ва ота-оналар ўртасида соғлом муҳит яратилганлиги

Умумтаълим муассасасининг кузатув кенгаши:

ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти меъёрий ҳужжатларга мос равишда олиб борилаётган бўлса - 5 балл;

ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти меъёрий ҳужжатларга мос равишда олиб борилмаётган бўлса - 2 балл;

ташкил этилмаган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

5

5.

Раҳбарнинг таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, раҳбарлик қобилияти, касбий ва лавозим вазифаларида белгиланган вазифалар бўйича билимини аниқлаш

Онлайн усулда 30 та тест саволларидан иборат синовлар ташкил этиш ва ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан бериш орқали баҳоланади.

30

Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этилиши ва таълим муассасасининг ривожланиш динамикаси кўрсаткичлари

6.

Умумтаълим муассасаси битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қайд этган кўрсаткичлари

Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қайд этган ўртача кўрсаткичларининг белгиланган максимал баллга нисбатан фоизини ҳисоблаб чиқариш орқали қуйидагича баҳоланади:

КБ=(КОТМКБ*10)/100

КБ – кўрсаткич балли;

КОТМКБ – битирувчиларнинг олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларида қайд этган ўртача балли.

10

7.

Умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг ўқув фанларини давлат таълим стандартларига мувофиқ ўзлаштириш даражаси

Ташқи мониторинг натижасида ўқувчиларнинг самарадорлик кўрсаткичлари белгиланган максимал баллга нисбатан қуйидагича аниқланади:

КБ=(КЎСК*10)/100

КБ – кўрсаткич балли;

КЎСК – умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг ўртача самарадорлик кўрсаткичи.

10

8.

Умумтаълим муассасаси рейтинги кўрсаткичлари

Рейтинг кўрсаткичлари:

ўтган йилдаги рейтинг кўрсаткичларига нисбатан ўсган бўлса - 10 балл;

ўтган йилдаги рейтинг кўрсаткичларига нисбатан ўзгармаган бўлса - 5 балл;

ўтган йилдаги рейтинг кўрсаткичларига нисбатан пасайган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

10

Хўжалик-бошқарув ишларининг ташкил этилганлиги кўрсаткичлари

9.

Умумтаълим муассасасида бюджетдан ташқари қўшимча маблағ топишнинг йўлга қўйилганлиги

Умумтаълим муассасасининг йиллик харажатлар сметасида кўрсатилган маблағларнинг:

5-6 фоизи миқдорида қўшимча маблағ топилган бўлса - 10 балл;

3-4 фоизи миқдорида қўшимча маблағ топилган бўлса - 8 балл;

1-2 фоизи миқдорида қўшимча маблағ топилган бўлса - 6 балл;

қўшимча маблағ топилмаган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

10

10.

Умумтаълим муассасасида директор жамғармаси ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари

Молиявий-хўжалик фаолиятини ўрганиш натижаларига кўра:

самарали фойдаланилган бўлса - 10 балл;

самарали фойдаланилмаган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

10

Жами:

100

II. Умумтаълим муассасалари педагог ходимлари

1. Дарс ўтиш маҳорати

11.

Ўқув йили давомида очиқ (ноанъанавий) дарслар ўтганлиги

Педагог ходим томонидан:

тўрт марта очиқ дарс ўтилган бўлса - 5 балл;

уч марта очиқ дарс ўтилган бўлса -3 балл;

икки марта очиқ дарс ўтилган бўлса – 2 балл;

бир марта очиқ дарс ўтилган бўлса – 1 балл;

очиқ дарс ўтилмаган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

5

12.

Ўқув йили давомида дарс машғулотлари таҳлил қилинганлиги

Педагог ходим томонидан:

34 соат ва ундан ортиқ дарс машғулоти таҳлил қилинганда - 5 балл;

22-30 соат дарс машғулоти таҳлил қилинганда - 3 балл;

12-20 соат дарс машғулоти таҳлил қилинганда - 2 балл;

дарс машғулоти таҳлил қилинмаганда - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

5

13.

Дарс жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаганлиги ва мультимедиа воситаларидан самарали фойдаланганлиги

Дарс машғулоти жараёнида:

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланса - 5 балл;

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланмаса - 0 балл.

5

14.

Ўқитишнинг инновацион усуллари ва илғор педагогик технологияларни қўллаганлиги

Дарс жараёнида:

замонавий таълим технологиялари ва ўқувчилар билимларини баҳолашнинг илғор усулларини қўлласа - 5 балл;

замонавий таълим технологиялари ва талабалар билимларини баҳолашнинг илғор усулларини қўлламаса - 0 балл.

5

Меҳнат фаолияти самарадорлиги

15.

Ўқув фанларидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги

Ташқи ва ички мониторинг натижасида ўқувчиларнинг самарадорлик кўрсаткичлари белгиланган максимал баллга нисбатан қуйидагича аниқланади:

КБ=(КЎФК*10)/100

КБ – кўрсаткич балли;

КЎФК – ўқув фанидан ўқувчиларнинг ўртача самарадорлик кўрсаткичи.

10

16.

Ўқувчиларнинг фан олимпиадалари, кўрик-танловларда ютуқларга эришганлиги

Ўқувчилар томонидан эришилган ютуқлар:

республика ёки халқаро миқёсда бўлса - 10 балл;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида бўлса - 8 балл;

туман (шаҳар) миқёсида бўлса - 5 балл;

умумтаълим муассасаси миқёсида бўлса - 3 балл бериш орқали баҳоланади.

10

17.

Кўрик-танловлар ва бошқа турли мусобақаларда ютуқларга эришганлиги

Педагог ходим томонидан эришилган ютуқлар:

республика ёки халқаро миқёсда бўлса - 10 балл;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида бўлса - 5 балл;

туман (шаҳар) миқёсида бўлса - 3 балл бериш орқали баҳоланади.

10

18.

Педагог ходимнинг иш тажрибаси оммалаштирилганлиги

Иш тажрибаси:

республика миқёсида оммалаштирилган бўлса - 10 балл;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида оммалаштирилган бўлса - 8 балл;

туман (шаҳар) миқёсида оммалаштирилган бўлса - 5 балл бериш орқали баҳоланади.

10

19.

Педагог ходимнинг веб-сайти мавжудлиги ва таълим олувчилар учун кўмаклашиш самарадорлиги

Педагог ходимнинг:

расмий веб-сайти яратилган, ундаги маълумотлар янгиланиб турилган бўлса - 10 балл;

расмий веб-сайти яратилган, ундаги маълумотлар янгиланмаган бўлса - 5 балл;

расмий веб-сайти яратилмаган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

10

20.

Семинарлар, конференциялар, форумларда ва педагогик ўқишларда мақола ёки маърузалари билан иштирок этганлиги

Педагог ходим:

республика ва халқаро миқёсдаги тадбирларда иштирок этган бўлса - 10 балл;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсидаги тадбирларда иштирок этган бўлса - 8 балл;

туман (шаҳар) миқёсидаги тадбирларда иштирок этган бўлса - 5 балл;

тадбирларда иштирок этмаган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.

10

21.

Оммавий ахборот воситалари ва оммавий нашрларда чиқиш қилганлиги

Ўқув йили давомида:

республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсидаги оммавий ахборот воситалари ҳамда нашрларда 5 марта ва ундан ортиқ чиқиш қилган бўлса – 10 балл;

республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсидаги оммавий ахборот воситалари ҳамда нашрларда 3 марта ва ундан ортиқ чиқиш қилган бўлса – 5 балл;

туман (шаҳар) миқёсидаги оммавий ахборот воситалари ҳамда нашрларда чиқиш қилган бўлса – 3 балл бериш орқали баҳоланади.

10

22.

Дарслик, ўқув-услубий қўлланма, методик тавсиялар яратишда иштирок этганлиги

Педагог ходим:

дарслик (электрон дарслик) муаллифи (ҳаммуаллифи) бўлса - 10 балл;

ўқув-услубий қўлланма муаллифи (ҳаммуаллифи) бўлса - 5 балл;

методик тавсия муаллифи (ҳаммуаллифи) бўлса - 3 балл бериш орқали баҳоланади.

10

Жами:

100

Изоҳ: Умумтаълим муассасалари раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан, педагог ходимлари фаолиятини баҳолаш умумтаълим муассасалари кузатув кенгашлари ва ички мониторинг гуруҳлари томонидан ҳар ўқув йили сўнгида амалга оширилади.

Мазкур баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.

Халқ таълими вазири Ш. Шерматов

2018 йил ___

Умумий таклифлар

1060