Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10652 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 30/11/2019 14/12/2019 2

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Тез тиббий ёрдам чақирувларининг шошилинчлигига қараб жойлаштириш тартиби тўғрисида
ID-10652

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тез тиббий ёрдам чақирувларининг шошилинчлигига қараб жойлаштириш тартиби тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги ПҚ- 3973-сонли “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

  1. Тез тиббий ёрдам чақирувларининг шошилинчлигига қараб жойлаштириш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

                                   Вазир                                                           А. ШАДМАНОВ

Тошкент ш.,

2019 йил ____ ноябрь,

_____ - сон

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил ___ ноябрдаги

 ___ - сонли буйруғига

ИЛОВА

 

Тез тиббий ёрдам чақирувларининг шошилинчлигига қараб жойлаштириш тартиби

1-боб. Умумий коидалар

1. Ушбу тартиб тез тиббий ёрдам хизматида аҳоли томонидан қилинадиган мурожаат (чақирув)ларнинг шошилинчлигига қараб жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Тез тиббий ёрдам хизматида чақирувларнинг шошилинчлигига қараб жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби чақириқ берувчи (бемор ёки бошқа шахс) томонидан кўрсатилган чақирув сабабларидан келиб чиқиб белгиланади.

3. Чақириқ манзилларига тез тиббий ёрдам бригадаларининг етиб бориш вақти чақириқ диспетчер томонидан тез тиббий ёрдам бригадасига берилганидан кейин ҳисобланади.

4. Тез тиббий ёрдам чақирувларининг шошилинчлигига қараб жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги 3973-сонли қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйруги асосида олиб борилади.

 

2-боб. Тез тиббий ёрдам чақириқлари устуворликлари бўйича саралаш ва хизмат кўрсатиш қоидалари

 Тез тиббий ёрдам (кейинги ўринларда ТТЁ) чақириқлари устуворликлари бўйича 2 га ажратилади:

  1. Шошилинч - ТТЁ бригадасининг беморга мурожаат пайтидаёқ унинг ҳаёти ва соғлиғи учун бевосита хавф соладиган жароҳатлар ва касалликлар муносабати билан чақирилиши.
  2. Шошилинч бўлмаган ва тезкор чақириқлар - ТТЁ бригадасининг беморга мурожаат пайтида унинг ҳаёти ва соғлиғи учун бевосита хавф туғдирмайдиган, аммо вақт ўтиши билан унинг соғлиғи ёмонлашишига ва ҳаётига хавф туғилишига олиб келиши мумкин бўлган касалликлар ва ҳолатлар муносабати билан чақирилиши.

ТТЁ бригадасини шошилинч чақириқларига: оғир тан жароҳатлари (йўл ҳаракати ҳодисалари, баландликдан йиқилиш, фавқулодда ҳолатлар натижаларида), беморнинг ҳушдан кетиши, турли шок ҳолатлари, профуз қон кетиши (меъда-ичак, бачадон, бурундан), туғруқ, терининг термик куйиши совуқ уриши, беморнинг кимёвий моддалар ёки дори воситаларидан ўткир заҳарланиши, электрдан жароҳатланиш киради.

ТТЁ бригадасини шошилинч бўлмаган ва тезкор чақириқларига: ҳаракат фаоллигини тўсатдан бузилиши, юрак ритмининг бузилиши (аритмия), астма ҳуружи, ўрта ва енгил тан жароҳатлари, ёт жисм, аллергия, бош огриги, қорин, кўкрак қафасидаги огриқлар, психикани ўткир бузилиши, буйрак хуружлари, қусиш, тошма, юқори иситма (агар иситма перорал дори воситалари билан тушмаса), ўткир пешоб ажралмаслиги ҳамда беморни тиббиёт ходимидан олинган чақирув бўйича транспортировка қилиш билан боғлиқ ТТЁ бригадасини чақириш ҳолатлари киради.

ТТЁ бригадаларининг чақириқ манзилига чақириқ тез тиббий ёрдам бригадага етказилгандан кейин шошилинч чақириқларда 20 минутдан кечикмасдан, шошилинч бўлмаган ва тезкор чақириқларда 30 минутдан кечикмасдан етиб боиши лозим.

 

3-боб. Якунловчи қоидалар

1. Ушбу тартибда кўзда тутилмаган ҳолатлар Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

2. Ушбу тартиб талабларининг бузилиши Қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.

 

 

Умумий таклифлар: 2

843