Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10619 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 28/11/2019 13/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрь ПҚ-3948-сон “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида
ID-10619

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрь ПҚ-3948-сон “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрь
ПҚ-3948-сон “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 07/18/3948/1954-сон) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 2 - модданинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“дори воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати ҳар беш йилда кейинги беш йилгача узайтирилади ва ушбу ёзув Давлат реестрига киритилади”.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

         Президенти                                                            Ш. Мирзиёев

 

Умумий таклифлар: 0

529