ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10616 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 02/12/2019 13/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Сил касаллигига қарши муассасалар ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-10616

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Сил касаллигига қарши муассасалар ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил

12 июлдаги 267-сон “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 25 августдаги 54-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами

2266, 2011 йил 22 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 398-модда) билан тасдиқланган Сил касаллигига қарши муассасалар ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Н.Хусанов

Тошкент ш.,

2019 йил __ _________

____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2019 йил “__” ________даги

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

Сил касаллигига қарши муассасалар ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ сил касаллигига қарши муассасалар ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.”.

2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.”.

3. 10-банддаги “(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда)” деган сўзлар чиқариб ташлансин ва “ходимлар саломатлигининг” деган сўзлардан кейин “меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

4. 32 – банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“33. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги

200-сон “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.”.

6. 53-банддаги “давлат санитария назорати органлари” деган сўзлар “ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 110 ва 115-бандлардаги “санитария-эпидемиология назорати марказлари” деган сўзлар “санитария-эпидемиология осойишталик марказлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 114-банддаги “санитария-эпидемиология назорати марказига” деган сўзлар “санитария-эпидемиология осойишталик марказига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

340