ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1059 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 30/10/2018 14/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Тошкент шаҳрида полиграфия соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-1059

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш ҳамда Тошкент шаҳрида хусусий полиграфия ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбектелеком” АЖ ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

“Ўзбектелеком” АЖнинг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Абдалина кўчаси, 2-уй манзилидаги 265-АТС биносини (кейинги ўринларда АТС биноси деб аталади)тегишли ҳудуди билан биргаликда “Ўзбектелеком” АЖ устав капиталидаги давлат улушини АТС биносининг баланс қиймати суммасига камайтириш ҳисобига “UNICON.UZ” давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда “UNICON.UZ” ДУК деб аталади) давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи билан бериш;

“UNICON.UZ” ДУКнинг Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 17-мавзе, Янги шаҳар кўчаси, 1а-уй манзилидаги полиграфия цехи биносини (кейинги ўринларда полиграфия цехи биноси)тегишли ҳудуди билан биргаликда Тошкент шаҳар ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. “Ўзбектелеком” АЖ:

АТС биносини бир ой муддатда “UNICON.UZ” ДУКга берилишини;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда “Ўзбектелеком” АЖ устав капиталида давлат улуши “UNICON.UZ” ДУКга бериладиган АТС биносининг баланс қиймати суммасига камайтирилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги“UNICON.UZ” ДУК билан биргаликдаполиграфия цехи биносинибелгиланган тартибда топширсин, Тошкент шаҳар ҳокимлиги қабул қилиб олсин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 17-мавзе, Янги шаҳар кўчаси, 1а-уй манзилидаги полиграфия цехи биносини тегишли ҳудуди билан биргаинвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни киритиш шарти билан “ноль” харид қийматида “KOLORPAK”МЧЖга сотиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

5. Белгилансинки, “KOLORPAK”МЧЖ бир йил давомида қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажаришни ўз зиммасига олади:

15 млн. Евро миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига замонавий полиграфия соҳасини ташкил этиш ва 200 та янги иш ўринларини яратиш;

5 млрд. сўм маблағ киритиш ҳисобига бино қуриш,капитал таъмирлаш, барча инфратузилмаларни ривожлантириш ва ҳудудни ободонлаштириш.

6. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг 5-бандида кўрсатилган мажбуриятларни бажариш шарти билан “KOLORPAK”МЧЖ билан полиграфия цехи биносини “ноль” харид қийматида олди-сотди шартномаси тузилишини;

“KOLORPAK”МЧЖ томонидан инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини мониторинг қилинишини таъминласин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 640-сон “UNICON.UZ” давлат унитар корхонасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Садиков ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж. Артикходжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов

Умумий таклифлар

881