Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10575 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 28/11/2019 12/12/2019 4

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-10575

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

ҚАРОРИ

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар
қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил
5 сентябрдаги ПФ–5538-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ–3931-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 февралдаги ПҚ–4199-сон қарори)”ги ҳамда 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон “Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2011 йил 26 декабрдаги
38 ва 42 қ/қ-сон қарори (рўйхат рақами 2321, 2012 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 5-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири                                                               Ш. Шерматов

Тошкент ш.,

2019 йил “__” ________,

_________-сон

Давлат тест маркази директори                                            М. Каримов

Тошкент ш.,

2019 йил “__” ________,

_________-сон

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги

ва Давлат тест марказининг

2019 йил “___” ________ даги

______, ______ -сон қарорига

ИЛОВА

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. “I. Умумий қоидалар” қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

I. Умумий Қоидалар

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва мактаб-интернатларига (бундан буён матнда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси деб юритилади) ўқувчиларни қабул қилиш тартибини белгилайди.

Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига тегишли синфни муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиш белгиланган ўқув фанларидан муайян қобилиятини кўрсата олган ўқувчилар танлов натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади) томонидан қўшма буйруқ билан белгиланган квота доирасида қабул қилинади”.

2. 1-бандда:

биринчи хатбошидаги “оғзаки ва ёзма синовлар” сўзлари “тест синовлари” сўзлари  билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Комиссия таркиби 5 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, таркибига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаб) директори, тегишли таълимни бошқариш органи вакили, умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ҳамда ота-оналарнинг вакиллари киритилади”;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Фарзандлари ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасисага қабул қилиш бўйича синовда қатнашаётган шахслар комиссия таркибига киритилмайди”;

учинчи-тўртинчи хатбошилар тўртинчи-бешинчилар деб ҳисоблансин.

3. 2-банддаги “2” рақами “5” рақами, “1” рақами “4” рақами, “5” рақами “7” рақами, “4” рақами “6” рақами билан алмаштирилсин.

4. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Комиссия томонидан ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ҳужжатлар ҳар йили 1 - 15 июнь кунлари қабул қилинади.

Ўқувчиларни қабул қилиш бўйича танловга буюртма Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили ҳужжатларни қабул қилиш жараёни якунланган кундан бошлаб 5 кун муддатда Давлат тест марказига тақдим этилади.”

5. 5-банднинг тўртинчи, олтинчи-саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.

6. 6-банддаги “2” рақами “5” рақами, “5” рақами “7” рақами билан, “5-20 август” сўзлари “20-30 июнь” сўзлари билан алмаштирилсин.

7. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4-синф ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказилган тест синови натижалари ихтисослаштирилган синф ташкил этиш мезони ҳисобланади”.

8. 9-11, 13, 14, 26-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12. 5-синфга қабул учун таълим соҳалари бўйича Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанлардан тест синовлари ўтказилади:

 филология – муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

хорижий тиллар – муассасада таълим олиб бориладиган хорижий тил (инглиз, немис, француз)дан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

ижтимоий фанлар – муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

аниқ фанлар – математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

табиий фанлар – математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

технология – математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи”.

10. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“15. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5 ва 7-синфларига ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест синовлари натижалари асосида танлаб олинади”.

11. 16-банддаги “психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси — бошланғич ва умумий ўрта таълим соҳасидаги етакчи мутахассислар жалб этилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида Халқ таълими вазирлиги томонидан” сўзлари чиқариб ташлансин.

12. 18-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5 ва 7-синфлари учун тест синовлари 60 дақиқа давом этади”.

13. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“19. 7-синфга қабул учун таълим соҳалари бўйича Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанлардан тест синовлари ўтказилади:

филология – муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

хорижий тиллар – муассасада таълим олиб бориладиган хорижий тил (инглиз, немис, француз)дан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

ижтимоий фанлар – муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

аниқ фанлар – математикадан 20 та, физикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

табиий фанлар – ботаникадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

технология – математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи”.

14. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“21. Тест синовлари натижаларига кўра ўқувчилар баллар кетма-кетлиги бўйича белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади”.

15. 23-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Президент мактабларига саралаш танловларида қатнашиб, ажратилган қабул квотасидан кейинги энг юқори натижа кўрсатган ўқувчилар орасидан баллар кетма-кетлиги асосида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларининг 5-синфига ва мактаб-интернатларининг 7-синфига қўшимча қабул квотаси доирасида ўқувчилар саралаш тест синовлари ўтказилмасдан қабул қилинади.

Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган, шунингдек, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганлар уларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг йўлланмаси асосида айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига жойлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан юборилаётган вояга етмаганлар учун айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига қабул квотасидан ташқари 5 фоизгача қўшимча квоталар ажратади”.

16. 30-бандда:

биринчи хатбошидаги “70 фоиздан ортиқ” сўзлари “юқори” сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “2” рақами “5” рақами, “5” рақами “7” рақами билан алмаштирилсин.

17. 31-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Қўшимча танлов фақат бўш ўқувчилар ўрни сонига мувофиқ равишда ўтказилади”.

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга

(рўйхат рақами 2321, 2012 йил 1 февраль) киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча бўйича

ТАҚҚОСЛАМА ЖАДВАЛ

Т/р

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асос

  1.  

(биринчи хатбоши)Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги ва 2008 йил 7 августдаги 173-сон «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 312-модда) ҳамда 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сон «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 379-модда) қарорларига мувофиқ, давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари (бундан буён матнда ихтисослаштирилган синф деб юритилади), давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатларига (бундан буён матнда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси деб юритилади) ўқувчилар қабул қилиш ва уларни ушбу ихтисослаштирилган синф ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидан ўқишдан четлатиш тартибини белгилайди.

Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига тегишли синфни муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиш белгиланган ўқув фанларидан муайян қобилиятини кўрсата олган ўқувчилар танлов натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади) томонидан қўшма буйруқ билан белгиланган квота доирасида қабул қилинади.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва мактаб-интернатларига (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси деб аталади) ўқувчиларни қабул қилиш тартибини белгилайди.

Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига тегишли синфни муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиш белгиланган ўқув фанларидан муайян қобилиятини кўрсата олган ўқувчилар танлов натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади) томонидан қўшма буйруқ билан белгиланган квота доирасида қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

1. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан оғзаки ва ёзма синовлар ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Комиссияси тузилади (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади).

Комиссия таркиби 5 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, таркибига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими вакили ҳамда умумтаълим муассасаси ўқитувчилари киритилади.

Тўлдирилмоқда

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори Комиссия раиси ҳисобланади.

Бевосита республика ёки вилоят халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари тасарруфидаги ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ташкил этилган Комиссия таркибига тегишли бошқариш органи вакили киритилади.

1. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан тест синовлари ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Комиссияси тузилади (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади).

Комиссия таркиби 5 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, таркибига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаб) директори, тегишли таълимни бошқариш органи вакили, умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ҳамда ота-оналарнинг вакиллари киритилади.

Фарзандлари ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасисага қабул қилиш бўйича синовда қатнашаётган шахслар комиссия таркибига киритилмайди.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори Комиссия раиси ҳисобланади.

Бевосита республика ёки вилоят халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари тасарруфидаги ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ташкил этилган Комиссия таркибига тегишли бошқариш органи вакили киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

2. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 1-синф ўқувчилари, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4-синф ўқувчилари танлов асосида қабул қилинади.

2. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4-синф ўқувчилари, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 7-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 6-синф ўқувчилари танлов асосида қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

3. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби)нинг раҳбарияти танловни сифатли ва рақобатли ўтказиш мақсадида ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 2 ой олдин танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида (республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсидаги газеталарда) эълон беради.

Ўзгартиришсиз қолдирилди

  1.  

4. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфи учун ҳужжатлар 1 — 31 июль кунлари ҳамда 5-синфи учун ҳужжатлар 1 — 20 июль кунлари қабул қилинади.

5-синфга ўқувчилар қабули бўйича буюртманома Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумлаштирилиб, 25 июль кунига қадар Давлат тест марказига тақдим этилади.

4. Комиссия томонидан ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ҳужжатлар ҳар йили 1-15 июнь кунлари қабул қилинади.

Ўқувчиларни қабул қилиш бўйича танловга буюртма Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили ҳужжатларни қабул қилиш жараёни якунланган кундан бошлаб 5 кун муддатда Давлат тест марказига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

5. Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

3 х 4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;

психологик-педагогик диагностика дафтари асосида ўқувчининг қизиқишлари, ўқув фанларини ўзлаштириши ҳақида тасдиқланган тавсифнома;

яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан маълумотнома;

таълим йўналиши бўйича ўқувчининг истеъдод ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан намуналар, агар улар мавжуд бўлса (нашр этилган ёки қўлёзма сифатида ёзилган шеърлар, ҳикоялар, расмлар ва бошқалар).

5. Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусҳаси;

хатбоши чиқариб ташланмоқда

3 х 4 ҳажмдаги 2 та фотосурат.

хатбошилар чиқариб ташланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича                                     чора-тадбирлар тўғрисида”ги 789-сон қарорига мувофиқ чиқариб ташланмоқда.

  1.  

6. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфи учун танловлар 5 - 20 август кунлари оралиғида ўтказилади.

6. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг)

7-синфи учун танловлар 20-30 июнь кунлари оралиғида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

7. Ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида Комиссия томонидан тасдиқланган жадвал асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб борилади.

7. Ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида Комиссия томонидан тасдиқланган жадвал асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб борилади.

Ўзгартиришсиз қолдирилди

  1.  

8. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 1-синф ўқувчилари Комиссия томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган оғзаки ва ёзма синов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказиладиган психологик-педагогик диагностика натижалари асосида қабул қилинади.

8. Ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4-синф ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказилган тест синови натижалари ихтисослаштирилган синф ташкил этиш мезони ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

9. Тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган оғзаки ва ёзма синовлар ҳамда психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси бошланғич таълим соҳасидаги етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади.

Оғзаки ва ёзма синовлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Комиссия томонидан, психологик-педагогик диагностика Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказилади.

Банд чиқариб ташланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

10. Ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида танловлар ўтказиладиган кунларнинг аниқ муддати Комиссия томонидан тасдиқланадиган жадвалда кўрсатилади.

Банд чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

11. Оғзаки ва ёзма синовлар ҳамда психологик-педагогик диагностика мазкур муассасада таълим олиб бориладиган тилда ҳамда умумтаълим фанлари бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва дастурлари асосида Комиссия томонидан тасдиқланадиган жадвал асосида ҳар бир синфда бир вақтда ўтказилади. Ёзма синовлар 45 дақиқа ва оғзаки синовлар ҳар бир ўқувчи учун 5 дақиқа ҳамда психологик-педагогик диагностика 45 дақиқа давом этади.

Банд чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

12. Комиссия томонидан 2-синфга қабул учун таълим соҳалари бўйича қуйидаги фанлардан оғзаки ва ёзма синовлар ўтказилади:

филология — муассасада таълим олиб бориладиган тилдан диктант (25 та сўз), ёд билган шеърини ёки 25та сўздан иборат матнни ифодали ўқиш;

математика — математикадан ёзма иш (3 та мисол ва 2 та масала), масала матнини ўқиб, оғзаки ечимини айтиш;

инсон ва жамият — муассасада таълим олиб бориладиган тилдан диктант (25 та сўз), ёд билган шеърини ёки 25 та сўздан иборат матнни ифодали ўқиш.

12. 5-синфга қабул учун таълим соҳалари бўйича Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанлардан тест синовлари ўтказилади:

филология – муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

хорижий тиллар – муассасада таълим олиб бориладиган хорижий тил (инглиз, немис, француз)дан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

ижтимоий фанлар – муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

аниқ фанлар – математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

табиий фанлар – математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

технология – математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

13. Тегишли фанлар бўйича оғзаки ва ёзма синовларнинг ҳамда психологик-педагогик диагностиканинг ҳар биридан 70 фоиздан кам бўлмаган натижа кўрсатган ўқувчилар орасидан баллар рейтинги бўйича белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади. Оғзаки ва ёзма синов натижалари яхлит, психологик-педагогик диагностикаси эса алоҳида баҳоланади.

Банд чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

14. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ихтисослаштирилган синф, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида оғзаки ва ёзма синовларни ҳамда психологик-педагогик диагностикани ташкиллаштириш, баҳолашнинг рейтингли тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишни Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 356-модда) амалга оширади.

Банд чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

15. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфига ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест синовлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказиладиган психологик-педагогик диагностика натижалари асосида танлаб олинади.

15. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5 ва 7-синфларига ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест синовлари натижалари асосида танлаб олинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

16. Тест синови материаллари ва методикаси Давлат тест маркази томонидан, психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси — бошланғич ва умумий ўрта таълим соҳасидаги етакчи мутахассислар жалб этилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади. Тест саволларининг мураккаблик даражаси таълим соҳаларидан келиб чиқиб белгиланади.

16. Тест синови материаллари ва методикаси Давлат тест маркази томонидан шакллантирилади. Тест саволларининг мураккаблик даражаси таълим соҳаларидан келиб чиқиб белгиланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

17. Тест синовлари умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида муассасада таълим олиб бориладиган тилда ўтказилади.

17. Тест синовлари умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида муассасада таълим олиб бориладиган тилда ўтказилади

Ўзгартиришсиз қолдирилди

  1.  

18. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфи учун тест синовлари 60 дақиқа давом этади. Психологик-педагогик диагностика синовлари ҳам 60 дақиқа давом этади.

Тест синовлари бошланишига қадар 20 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.

18. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5 ва 7-синфлари учун тест синовлари 60 дақиқа давом этади.

Тест синовлари бошланишига қадар 20 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

19. 5-синфга қабул учун таълим соҳалари бўйича Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанлардан тест синовлари ўтказилади:

филология — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

ижтимоий билимлар — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

математика — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

табиий билимлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

маънавият — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

санъат — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

технология — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.

19. 7-синфга қабул учун таълим соҳалари бўйича Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанлардан тест синовлари ўтказилади:

филология – муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

хорижий тиллар – муассасада таълим олиб бориладиган хорижий тил (инглиз, немис, француз)дан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

ижтимоий фанлар – муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

аниқ фанлар – математикадан 20 та, физикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

табиий фанлар – ботаникадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

технология – математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

20. Ўқувчилар Комиссия томонидан шакллантирилган рўйхат асосида тест синовларига киритилади.

20. Ўқувчилар Комиссия томонидан шакллантирилган рўйхат асосида тест синовларига киритилади.

Ўзгартиришсиз қолдирилди

  1.  

21. Тест синовлари ва психологик-педагогик диагностика синовларининг ҳар биридан 70 фоиздан кам бўлмаган натижа кўрсатган ўқувчилар орасидан баллар рейтинги бўйича белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.

21. Тест синовлари натижаларига кўра ўқувчилар баллар кетма-кетлиги бўйича белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

22. Ўқувчиларга танловлар ўтказиладиган бинога ўзи билан фақат ручка ва тоза дафтар олиб киришларига рухсат этилади.

Танловларга келмаган ўқувчилар учун қўшимча танловлар ўтказилмайди.

22. Ўқувчиларга танловлар ўтказиладиган бинога ўзи билан фақат ручка ва тоза дафтар олиб киришларига рухсат этилади.

Танловларга келмаган ўқувчилар учун қўшимча танловлар ўтказилмайди.

Ўзгартиришсиз қолдирилди

  1.  

23. Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга танловларда тўплаган балининг 10 фоизи миқдорида имтиёз сифатида қўшиб берилади.

Тўлдирилмоқда

23. Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга танловларда тўплаган балининг 10 фоизи миқдорида имтиёз сифатида қўшиб берилади.

Президент мактабларига саралаш танловларида қатнашиб, ажратилган қабул квотасидан кейинги энг юқори натижа кўрсатган ўқувчилар орасидан баллар кетма-кетлиги асосида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларининг 5-синфига ва мактаб-интернатларининг 7-синфига қўшимча қабул квотаси доирасида ўқувчилар саралаш тест синовлари ўтказилмасдан қабул қилинади.

Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган, шунингдек, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганлар уларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг йўлланмаси асосида айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига жойлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан юборилаётган вояга етмаганлар учун айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига қабул квотасидан ташқари 5 фоизгача қўшимча квоталар ажратади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 октябрдаги “Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 880-сон қарорининг 3-иловасига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

24. Ўқувчиларнинг танловлардаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар имтиёзга эга бўлади:

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари.

24. Ўқувчиларнинг танловлардаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар имтиёзга эга бўлади:

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари.

Ўзгартиришсиз қолдирилди

  1.  

25. Танловларнинг якуний натижалари 5 кун ичида Комиссия томонидан ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ва ихтисослаштирилган эълонлар тахтасига осиб қўйилади.

25. Танловларнинг якуний натижалари 5 кун ичида Комиссия томонидан ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ва ихтисослаштирилган эълонлар тахтасига осиб қўйилади..

Ўзгартиришсиз қолдирилди

  1.  

26. Танловлардан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари (5-банднинг саккизинчи хатбошиси бундан мустасно) ота-оналарига қайтариб берилмайди.

Банд чиқариб ташланмоқда.

Ҳужжатлар танловдан ўтган ўқувчилардан қабул қилинади.

  1.  

27.Танловларни ўтказиш жараёнидан норози бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар Комиссияга, халқ таълимини бошқариш ҳудудий органларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Давлат тест марказига ва унинг жойлардаги доимий вакилларига мурожаат этишлари мумкин. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар берилган жавоблардан норози бўлса, белгиланган тартибда судга мурожаат этишлари мумкин.

27. Танловларни ўтказиш жараёнидан норози бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда Комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Комиссия мурожаатларни кўриб чиқиш учун зарур ҳолларда мутахассисларни жалб этиши ва Халқ таълими вазирлиги ҳамда Давлат тест марказига сўровнома юборишлари мумкин.

  1.  

28. Танловлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар танлов ўтказилган йилнинг 25 августига қадар ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига киритилади.

29. Ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставида белгиланган ички тартиб-қоидаларни бузган ўқувчилар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар билан келишилган ҳолда педагогик кенгаш қарори асосида аввал ўқиган синфи ёки мактабига қайтариб юборилади (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда ҳудуддаги бошқа мактабга).

30. Ихтисослаштирилган синф ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида бўшаб қолган ўринларга танловда иштирок этиб, таълим соҳалари бўйича тегишли фанлардан 70 фоиздан ортиқ натижа кўрсатган, лекин ўтиш бали юқори бўлганлиги сабабли қабул қилинмай қолган ўқувчилар баллар рейтинги бўйича кетма-кетликда қабул қилинади.

Агар ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан рад жавоби олинса, баллар рейтинги бўйича навбатдаги юқори балл тўплаган ўқувчи чақириб олинади.

Мазкур бандда белгиланган талаблар фақатгина ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфи ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги бўйича қўлланилади.

30. Ихтисослаштирилган синф ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида бўшаб қолган ўринларга танловда иштирок этиб, таълим соҳалари бўйича тегишли фанлардан юқори натижа кўрсатган, лекин ўтиш бали юқори бўлганлиги сабабли қабул қилинмай қолган ўқувчилар баллар рейтинги бўйича кетма-кетликда қабул қилинади.

Агар ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан рад жавоби олинса, баллар рейтинги бўйича навбатдаги юқори балл тўплаган ўқувчи чақириб олинади.

Мазкур бандда белгиланган талаблар фақатгина ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 7-синфи ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги бўйича қўлланилади.

Барча ўқувчиларга тенг имконият яратиш мақсадида киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарорига мувофиқ чиқариб ташланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 822-сон қарорининг 8-бандига мувофиқлаштирилмоқда.

  1.  

31. Ўқув йили тугаганда бўш ўринлар учун қўшимча танлов эълон қилинади ва ўтказилади. Бунда танлов ўқувчининг битирган синф ҳажмидаги ўқув фанларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.

Тўлдирилмоқда

31. Ўқув йили тугаганда бўш ўринлар учун қўшимча танлов эълон қилинади ва ўтказилади. Бунда танлов ўқувчининг битирган синф ҳажмидаги ўқув фанларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.

Қўшимча танлов фақат бўш ўқувчилар ўрни сонига мувофиқ равишда ўтказилади.

Ихтисослаштирилган синфларда ўқувчилар сони 30 тадан ортиқ бўлмаслиги бўйича норма талабига мувофиқ тегишли тартиб қатъийлаштирилмоқда.

  1.  

32. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

32. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Ўзгартиришсиз қолдирилди

  1.  

33. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.

33. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.

Ўзгартиришсиз қолдирилди

Умумий таклифлар: 2

654