Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10560 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 26/11/2019 11/12/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқаришда “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида
ID-10560

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрда қабул қилинган “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ–581-сон Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрда қабул қилинган “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ–581-сон Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ 2020 йил 1 майга қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқаришда ушбу Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент (бундан буён матнда ҳуқуқий эксперимент деб юритилади) ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқаришда Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқаришда Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳ зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

Қонун нормаларини амалга оширишга қаратилган амалий чоралар кўрилишини ташкил қилиш;

кўп квартирали уйлар ва уларга туташ бўлган ер участкаларини техникавий ва санитария жиҳатдан яхши ҳолатда сақлаш, куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва ундан фойдаланиш масалаларида кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

қўлланилаётган ҳуқуқий механизмларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш;

кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, шунингдек авария тиклаш ишларини ўтказиш масалалари бўйича кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг хизмат кўрсатиш, авария-таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг моддий-техника ресурслари ва сифатли уй-жой коммунал хизматларига бўлган талаб
ва эҳтиёжларини қондирадиган тўлақонли бозор инфратузилмасини ташкил қилишга кўмаклашиш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг раҳбар ва ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш.

3. Қуйидагилар ҳуқуқий экспериментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Қонун нормаларини ҳамда кўп квартирали уйларни бошқаришда қонунийлик ва ихтиёрийликни таъминлашга қаратилган бошқаришнинг тартиб-таомилларининг самарадорлигини аниқлаш;

кўп квартирали уйларни бошқаришда Қонуннинг нормалари
ва қоидаларини такомиллаштириш ҳамда уни самарали қўллаш меxанизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

кўп квартирали уйларни бошқаришнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган кўп квартирали уйлардан ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларидан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш бўйича тизимли ишларни самарали ташкил этиш;

кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширувчи давлат органларининг ваколатларини уларнинг амалий самарадорлиги, тартибга солинадиган муносабатлар соҳаларини тўлиқ қамраб олиниши жиҳатидан мониторинг ўтказиш;

кўп квартирали уйларни бошқариш усулларининг сифатини, самарадорлигини изчил оширишга қаратилган кўп квартирали уйларни бошқариш органлари раҳбарларининг профессионал фаолияти соҳасини турли меxанизмларини амалда синаб кўриш;

ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва аҳолини бизнес билан шуғулланишга жалб қилиш, кўп квартирали уйларни бошқаришда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Жиззах ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида:

бир ҳафта муддатда уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (бундан буён матнда ширкат деб юритилади) билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокида кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасини ислоҳ қилиш, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш мақсадида жой мулкдорлари билан йиғилишлар ўтказилишини ташкил этсин;

бошқарувчи ташкилотларни ташкил этишда, уларнинг моддий-техника базасини (танлов ва қайтариш асосида маблағлар ажратиш) мустаҳкамлашда амалий ёрдам кўрсатилсин ҳамда уларнинг фаолияти тажрибасини таҳлил қилиш ва энг яхши тажрибани оммалаштириш чоралари кўрилсин;

аҳоли учун кўп квартирали уйларни бошқариш фаолияти масалалари бўйича туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларида маслаҳат пунктлари ташкил этилсин;

кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари қониқарсиз йўлга қўйилган амалдаги ширкатларни, малакасиз раҳбарларни аниқлаш учун белгиланган тартибда ширкатлар аъзолари умумий йиғилишига раисларни қайта сайлаш ёки бошқарувнинг бошқа усуллари бўйича тавсиялар берсин.

5. Белгилансинки, кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг мажбурий тўловлари йиғилишини янада такомиллаштириш мақсадида жойлар мулкдорларининг аризаларига асосан уларнинг иш жойидаги иш ҳақидан тегишлича ушлаб қолиш йўли билан умумий мол-мулкни сақлаш бўйича хизматлар учун тўловларни ташкил этиш амалиёти кенг қўлланилади.

6. Жиззах ва Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳар ҳокимлари:

бир ой муддатда кўп квартирали уйларга туташ ер участкасини жойларнинг мулкдорларига улардан доимий фойдаланиш ҳуқуқини асосида зарур ҳужжатларни берилишини, шунингдек кўп квартирали уйларни бошқариш органларига ишлаб чиқариш фаолияти учун турар жойга мўлжалланмаган бинолар ажратилишини;

турар жойларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун пудрат ташкилотларини танлаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ танловлар (тендерлар) ўтказилишини;

кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, мавзелар ичидаги йўллар, йўлаклар, ирригация тизимларини таъмирлаш, ташқи ёритиш ишларини амалга ошириш учун бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа манбалар жалб этилишини таъминласинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳукукий эксперимент ўтказиш даврида қуйидагиларни назарда тутадиган таҳлил ишларини амалга оширади ва ҳар ой якуни бўйича ишчи гуруҳга тақдим этиб борилишини таминлайди:

Қонун билан белгиланган мажбуриятларни бажариш ёки бундай мажбуриятларнинг мазмунини ўзгартириш зарурати билан боғлиқ, шунингдек жавобгарликни киритиш ёки ўзгартириш билан боғлиқ бўлган бошқарувчи ташкилот ва бошқарувчининг ҳақиқий харажатлари
ва даромадлари тўғрисида;

Қонун билан белгиланган бошқариш усули билан кўп квартирали уйларни бошқаришдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисида;

Қонун билан белгиланган тартибга солишнинг асослилигини баҳолашга имкон берадиган маълумотлар тўғрисида.

8. Белгилансинки, ишчи гуруҳи (А.Ж. Раматов) ҳуқуқий эксперимент натижаси юзасидан қуйидаги таклифлардан бирини Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди:

а) Қонун нормаларини республиканинг бошқа ҳудудларида қўллаш тўғрисида;

б) Қонун нормаларини янада такомиллаштириш тўғрисида.

9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳуқуқий эксперимент ўтказиш даврида “Энг яхши бошқарувчи” танловларини ташкил этиш, уларнинг натижаларини ҳамда
энг яхши бошқарувчини иш тажрибасини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

10. Тижорат банкларига кўп квартирали уйларни бошқарувчи органларга кўп квартирали уйларнинг томлари ёки уй ичидаги муҳандислик тармоқларини мукаммал таъмирлашга (мазкур ишларнинг бажарилиши даврийлигини ҳисобга олган ҳолда), асосий воситаларни (махсус асбоб-ускуналар ва механизмларни) харид қилишга уй атрофи ҳудудларини ободонлаштиришга белгиланган тартибда имтиёзли кредитларни ажратиш тавсия этилсин.

11. Белгилаб кўйилсинки, мазкур қарор билан тасдиқланган қоидаларни қўллаш тўғрисидаги тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан берилади.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири
А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммаларига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__” _______ даги ___- сон қарорига

1-илова

 

 

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқаришда
Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий
эксперимент ўтказиш тўғрисидаги Вақтинчалик низом

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах
ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ муносабатларини тартибга солади.

          2. Ҳуқуқий эксперимент муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун нормаларида белгиланган айрим тартиб-таомилларнинг муддатлари, уларга қараганда қисқартирилиб берилади.

3. Мазкур Низомнинг амал қилиши битта юридик ёки жисмоний шахс кўп квартирали уйнинг мулкдори бўлганда кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

2-боб. Кўп квартирали уйларни бошқариш усуллари

 

4. Кўп квартирали уйни бошқариш усули кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида белгиланади.

5. Кўп квартирали уйни бошқариш:

бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан;

юридик шахс бўлган бошқарувчи ташкилот томонидан ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган бошқарувчи (бундан буён матнда бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи деб юритилади) томонидан шартнома асосида;

битта ёки зич жойлашган бир нечта кўп квартирали уйда турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорларини бирлаштирувчи уй-жой мулкдорларининг ширкати бўлган нотижорат ташкилот (бундан буён матнда ширкат деб юритилади) томонидан амалга оширилиши мумкин.

6. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши кўп квартирали уйнинг юқори бошқарув органидир.

7. Ҳар йилги умумий йиғилиш календарь йил тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай чақирилади.

8. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш кўп квартирали уйни бошқариш органининг ташаббуси билан ёки жойлар мулкдорларининг камида ўн фоизининг ташаббуси билан чақирилиши мумкин.

9. Жойлар мулкдорларини умумий йиғилиш ўтказиладиган жой, сана, вақт ва унинг кун тартиби тўғрисида хабардор қилиш йиғилиш ташаббускорлари томонидан умумий йиғилиш ўтказилишидан камида ўн кун олдин амалга оширилади.

10. Жойлар мулкдорларини умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш тегишли эълонни уйларнинг ҳар бир кириш йўлагига осиб қўйиш ёки эълонни мулкдорларга имзо қўйдириб топшириш орқали амалга оширилади.

11. Жойларнинг мулкдорлари бўлган юридик шахсларни хабардор қилиш тегишли хабарни буюртма хат билан юридик манзилга юбориш, электрон хабар қилиш ёки хабарни ваколатли вакилга имзо қўйдириб топшириш орқали амалга оширилади.

12. Кўп квартирали уйни жойлар мулкдорларининг ташаббусига кўра ўзини ўзи бошқариш асосида кўп квартирали уйлар ширкат орқали бошқарилиши мумкин.

13. Кўп квартирали уйларни бошқариш бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан жой мулкдорлари ўртасида тузилган шартнома асосида амалга ошрилади.

14. Кўп квартирали уйларни бошқариш фуқаролар учун қулай
ва хавфиз яшаш шароитларини таъминлаши керак.

15. Кўп квартирали уй бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқарилганда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш бўйича уй-жой-коммунал соҳасидаги ташкилотлар билан хизматлар кўрсатишга доир шартнома жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори асосида кўп квартирали уй кенгашининг раиси томонидан тузилади. Бунда учинчи шахслар билан муносабатларда кўп квартирали уйнинг мулкдорлари номидан жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши ваколат берган бир ёки бир неча жой мулкдори иштирок этишга ҳақли.

16. Жойларнинг мулкдорлари кўп квартирали уй фойдаланишга қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддатда умумий йиғилишда кўп квартирали уйни бошқариш усули тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.

Бундай қарор қабул қилингунига қадар мулкдорлар умумий
мол-мулкни сақлаш билан боғлиқ мажбуриятлар юзасидан солидар жавоб беради.

 

2-боб. Кўп квартирали уйни бошқариш учун танлов ўтказиш

 

17. Кўп квартирали уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси (бундан буён матнларда ваколатли орган деб юритилади) томонидан кўп квартирали уйни бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотни ёки бошқарувчини белгилагандан бошлаб бир ой муддатда жойларнинг мулкдорлари ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда амалга ошрилади.

18. Умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун танлов асосида юридик ҳамда жисмоний шахслар билан шартнома тузиш тўғрисида қарорларни қабул қилиш умумий йиғилиш қарори асосида амалга оширилади.

19. Кўп квартирали уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтига ва махсус ахборот порталига жойлаштирилади.

20. Кўп квартирали уйни бошқариш учун очиқ танлов қуйидаги принципларга асосланади:

танловда иштирок этиш учун тенг шароитлар яратиш;

ҳалол рақобат;

танлов ўтказиш тўғрисидаги ахборотни олиш эркинлиги.

21. Ваколатли орган танлов тўғрисидаги эълон қилинган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечиктирмай танлов комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилади, унинг таркиби ва иш тартибини белгилайди.

22. Танлов комиссиясининг таркиби камида 7 кишидан иборат бўлиши керак.

Танлов комиссияси мажлисида аъзоларнинг умумий сонининг
50 фоизидан кўпи иштирок этган бўлса ваколатли ҳисобланади.

23. Танлов комиссиянинг қарори қабул қилинган кунда баённома билан расмийлаштирилади ва комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

24. Танловни ўтказиш тўғрисидаги маълумот ваколатли орган томонидан танловда иштирок этиш учун буюртмаларни топшришнинг сўнги муддатидан камида 15 кун олдин оммавий ахборот воситаларида
ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

25. Ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган танлов ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

кўп квартирали уйнинг кадастр паспорти;

мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ кўп квартирали уйнинг умумий мулкининг ҳолати тўғрисидаги далолатнома;

кўп квартирали уйни бошқариш шартномасини лойиҳаси.

манфаатдор шахс танловда иштирок этиш учун ёзма равишда буюртма беради.

26. Буюртма қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

юридик шахснинг номланиши, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили ва жойлашган жойи;

якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойи, шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

телефон рақами;

банк реквизитлари.

27. Буюртма танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзил бўйича муҳрланган конвертларда тақдим этилади.

28. Танловда қатнашиш учун келиб тушган ҳар бир буюртма рўйҳатга олинади ва талабгорнинг талаби билан буюртмани олганлик тўғрисида тилхат берилади.

29. Агарда танловда иштирок этиш учун бирорта ҳам буюртма келиб тушмаса, таклов комиссияси буюртма беришнинг тугаган муддатидан бошлаб 5 кунлик мобайнида мазкур тартиб асосида қайта очиқ танлов ўтказади.

30. Танлов комиссияси буюртма билан тақдим этилган конвертларни талабгорларнинг вакиллари олдида очилишини таъминлайди.

31. Танлов комиссияси талабгорлар томонидан берилган таклифлар солинган конвертларни таклифларни баҳолаш учун навбатма-навбат очади.

32. Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш натижалари асосида
5 кунлик муддатда ғолибни аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.

33. Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасида қуйидаги ахборот бўлиши керак:

таклифлари кўриб чиқиладиган ҳамда баҳоланадиган сана ва вақт тўғрисида;

ҳозир бўлган танлов комиссияси аъзоларининг ва талабгорларнинг вакиллари таркиби ҳақида;

таклифлари уларни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этилган талабгорлар ҳақида;

танлов ғолиби тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида;

танлов ғолибининг номи (юридик шахс учун), фамилияси, исми, отасининг исми (якка тартибдаги тадбикор учун), турган жойи (почта манзили).

34. Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси танлов комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ундан олинган кўчирма у имзоланган кундан эътиборан икки кун ичида махсус ахборот порталида эълон қилинади.

35. Талабгор таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси эълон қилинганидан сўнг ваколатли органга танлов натижалари бўйича тушунтиришларни тақдим этиш тўғрисида сўров юборишга ҳақли. Ваколатли вакил бундай сўров келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни ичида талабгорга тегишли тушунтиришларни тақдим этиши шарт.

36. Бошкарув ташкилотини ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танловни ўтказиш xаражатлари ваколатли орган томонидан амалга оширилади.

37. Ваколатли орган иш ва xизматлар рўйxатига мувофик хар бир иш
ва xизматнинг хисоб-китоб кийматини мустакил равишда белгилайди.

38. Кўп квартирали уйларни бошқариш шартномаси таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасини махсус ахборот порталидаги сўнги муддатидан бошлаб 5 иш куни мобайнида бошқарув ташкилоти ёки бошқарувчи билан тузилади.

39. Кўп квартирали уйларни бошқариш шартномаси камида бир йил
ва уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.

40. Кўп квартирали уйни бошқариш шартномаси бўйича бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи жойлар мулкдорларининг топшириғига кўра, умумий мол-мулкни бошқариш, лозим даражада сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш бўйича келишилган муддат ичида ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажариш, кўп квартирали уйни бошқариш мақсадига эришишга қаратилган бошқа фаолиятни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

 

3-боб. Кўп квартирали уйларни сақлаш учун зарур бўлган хизматлар
ва ишларнинг минимал рўйхатини шакллантириш

 

41. Кўп квартирали уйларни талаб даражада сақлаш учун зарур хизматлар ва ишларнинг минимал рўйҳати бошқаруви ташкилот, бошқарувчи ва ширкат томонидан шакллантирилади.

42. Ҳар бир кўп квартирали уйларга тааллуқли хизматлар ва ишлар рўйҳати қуйидагиларни инобатга олган ҳолда белгиланади:

а) кўп квартирали уйнинг структуравий элементлари;

б) истеъмолчиларга ички муҳандислик тизимлари орқали керак бўладиган коммунал хизматлар таъминланиши мумкин бўлган ички муҳандислик тизимларининг мавжудлиги ва таркиби;

в) кўп квартирали уйга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш учун мўлжалланган, ушбу уйни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш элементлари ва кўп квартирали уйга туташ ер участкасининг мавжудлиги;

г) кўп квартирали уй жойлашувида геодезик ва табиий иқлим шароити.

43. Хизмат ва ишлар рўйҳатида назарда тутилган хизматларнинг тақдим этилишини ва ишларнинг бажарилишини таъминлаш учун кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар, бошқарувчи ва ширкат қуйидаги мажбуриятларни амалга оширади:

а) авария-тиклаш хизматини таъминлаш;

б) белгиланган тартибда кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини сақлаш ва олиб бориш;

в) кўп квартирали уйни сақлаш ва таъмирлаш учун режалаштирилган жорий ва капитал таъмирлаш бўйича таклифларни амалга ошириш ҳамда уларни ваколатли орган эътиборига етказиш;

г) турар-жой биноларини сақлаш ва таъмирлашга мўлжалланган тўловларни йиғиш ва йиғиш бўйича ишларни ташкил этиш.

 

4-боб. Кўп квартирали уйларни бошқариш органининг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш

 

44. Кўп квартирали уйни бошқариш бошқарувчи ташкилот
ва бошқарувчи томонидан бошқарилганда қуйидаги маълумотларни ошкор қилиши керак
:

а) бошкарувчи ташкилот ва бошқарувчининг маъмурий биносида кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга;

бошқарувчи ташкилот ва бошқарувчининг номланиши, жойлашган манзили алоқа қилиш рақамлари ва электрон почта манзили;

бошқарувчи ташкилот ва бошқарувчининг иш тартиби;

ўзгаришлар юз берганда, ушбу маълумот ўзгартирилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ошкор килиниши керак;

б) кўп квартирали уйнинг барча кириш жойларида ёки кўп квартирали уй жойлашган ер участкасида жойлашган эълонлар таxтасида:

мазкур банднинг “а” кичик бандида назарда тутилган маълумотлардан ташқари бошқарувчи ташкилот мансабдор шахслари ва бошқарувчининг
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан аттестациядан ўтганлиги ҳамда уларга кўп квартирали уйларни бошқариш учун малака сертификати тўғрисидаги маълумотлар;

қилинадиган ишлар, асбоб-ускуналарни текшириш, таъмирлаш ишлари, кўп квартирали уйдаги жой мулкдорларига ва фойдаланувчиларга ноқулайлик туғдириши мумкин бўлган бошқа тадбирлар ҳакида xабар бериш ёки бундай тадбирларни ўтказиш вақти тўғрисида маълумотлар;

ўзгаришлар юз берганда, ушбу маълумот ўзгартирилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ошкор килиниши керак.

45. Агар кўп квартирали уйни бошкариш ширкат томонидан амалга оширилса, улар куйидаги маълумотларни ошкор килишлари керак:

а) кўп каватли уйнинг барча кириш жойларида ёки кўп каватли
уй жойлашган ер участкасида жойлашган эълонлар таxтасида:

ширкатнинг номланиши, жойлашган манзили алоқа қилиш рақамлари ва электрон почта манзили, иш тартиби:

бошқарув раисларини Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан аттестациядан ўтганлиги ҳамда уларга кўп квартирали уйларни бошқариш учун малака сертификати тўғрисидаги маълумотлар;

қилингадиган ишлар, асбоб-ускуналарни текшириш, таъмирлаш ишлари, кўп квартирали уйдаги жой мулкдорларига ва фойдаланувчиларга ноқулайлик туғдириши мумкин бўлган бошқа тадбирлар ҳакида xабар бериш ёки бундай тадбирларни ўтказиш вақти тўғрисида маълумотлар;

ўзгаришлар юз берганда, ушбу маълумот ўзгартирилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ошкор килиниши керак.

46. Бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ва ширкат кўп квартирали уйдаги жой мулкдорлари ва ижарачиларга ошкор қилинадиган аxборотдан сақланишини таъминлайдилар, ўз аҳамиятини йўқотган ахборотлар бундан мустасно.

47. Бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ва ширкат кўп квартирали уйдаги жой мулкдорлари ва ижарачилар томонидан мазкур Низомнинг
44 ва 45-бандларида назарда тутилган ахборотлар бўйича сўров келиб тушгунада 5 иш куни мобайнида тақдим этилишини таъминлайди.

 

5-боб. Авария-тиклаш xизматини амалга ошириш

 

48. Бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ва ширкат кўп квартирали уйларда авария-тиклаш xизмати фаолиятини бевосита ёки авария-тиклаш xизмати фаолиятини амалга оширувчи ташкилот (бундан буён матнда авария-тиклаш xизмати деб юритилади) билан шартнома тузиш орқали ташкил этади.

49. Авария-тиклаш xизмати кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланишдаги муҳандислик тизимларининг ишларини ҳар куни (жорий) назорат қилади.

50. Кўп квартирали уйлардаги жой мулкдорлари ва ижарачиларнинг
уй ичидаги муҳандислик тизимларининг шикастланганлиги тўғрисидаги аризаларини рўйҳатга олади ва уларни бартараф этилишини амалга оширади.

Фавқулодда вазиятлар ёки уларнинг юзага келиши xавфи пайдо бўлган тақдирда фуқароларнинг xавфсизлигини таъминлаш учун белгиланган тартибда тезкор чоралар кўради.

51. Авария-тиклаш xизматининг фаолияти 24 соат давомида амалга оширилади.

Муҳандислик асбоб-ускуналар ишини узлуксиз назорат қилиш натижасида олинган маълумотлар авария-тиклаш xизмати томонидан тегишли журналларда, шу жумладан электрон ҳужжатлар шаклида акс эттирилади.

52. Авария-тиклаш xизмати куйидагиларни таъминлайди:

кўп квартирали уйларда сув чиқариш ва чиқинди сув ўтказгичларининг ички муҳандислик тизимидаги тўсиқларни дархол бартараф этиш;

совуқ ва иссиқ сув таъминоти, сув чиқариш ва ички иситиш ва электр таъминоти тизимларининг ички муҳандислик тизимларига авария оқибатидаги камчиликларни бартараф этиш.

53. Кўп квартирали уйлардаги жой мулкдорлари ва ижарачилар бошқарувчи ташкилот, бошқарувчига ва ширкатга авария-тиклаш xизматини амалга ошириш учун бино учун теxник ҳужжатлар тўпламини тақдим этадилар.

54. Авария-тиклаш xизмати кўп квартирали уйларда жой мулкдорлари ва ижарачиларнинг аризаларини қабул қилади ва амалга оширади.

55. Аризалар авария-тиклаш xизматига, шу жумладан телефон алоқаси орқали, кўп квартирали уйлар ва лифт кабиналарини кириш жойларида ўрнатиладиган музокара қурилмалари ёки бошқа алоқа воситалари орқали амалга оширилиши мумкин.

56. Аризаларни рўйxатга олиш кўп квартирали уйларда ёки бундай аризаларни автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимида (агар мавжуд бўлса) жой мулкдорларининг ва ижарачиларнинг аризалари журналида амалга оширилади.

57. Авария-тиклаш xизмати журналларни сақланишини ва кўп квартирали уйларнинг жой мулкдорлари ва ижарачиларнинг талаби билан таништирилишини таъминлаши шарт.

 

6-боб. Кўп xонадонли уйга теxник хужжатларни ва бундай кўп xонадонли уйни бошкариш билан боғлик бошка хужжатларни,
теxник воситалар ва ускуналарни топшириш тартиби

 

58. Кўп квартирали уйни бошкариш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганлиги ёки бундай шартномани муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулки билан боғлиқ теxник хужжатлар ва бошка ҳужжатлар, теxник воситалар
ва ускуналар жой мулкдолари томонидан танланган бошқарувчи ташкилотга, бошқарувчига, ширкатга ёки жой мулкдорларининг йиғилиш қарорида кўрсатилган бошқа шахсларга топшириш-қабул қилиш далолатномаси орқали топширилиши мумкин.

59. Кўп квартирали уй учун теxник ҳужжатлар ва кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлик бошқа ҳужжатлар шартнома тузилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай бошқарувчи ташкилот ёки бошкарувчига ўтказилиши керак.

60. Кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулки таркибига қуйидагилар киради:

кўп квартирали уйдаги умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар;

квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар;

даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар;

уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари;

жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар.

61. Мазкур Низомнинг 45-бандида назарда тутилган хужжатлар топширилиши вақтида актуал ҳолатда бўлиши ҳамда кўп квартирали уйдаги жой мулкдорларининг умумий мулкининг таркиби ва ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.

62. Агарда кўп квартирали уйларни бошқариш усули ўзгариши муносабати билан бир ёки бир неча хужжатлар йўқолган тақдирда уларнинг тиклаш чораларини кўрсади.

63. Кўп квартирали уйдаги теxник хужжатларни ва ушбу уйларни бошқариш билан боғлик бошқа ҳужжатларни топшириш қабул килиш далолатномасига мувофиқ амалга оширилади.

Далолатномада тузилиш санаси, жойи ва топширилаётган ҳужжатлар рўйҳати хақида маълумот бўлиши керак.

64. Кўп квартирали уйлар учун теxник ҳужжатлар ва бошқариш билан боғлик бошқа ҳужжатлар ҳамда теxник воситаларни қабул қилишда мавжуд келишмовчиликлар топшириш ва кабул қилиш далолатномасида акс эттирилади.

Далолатноманинг нусҳаси давлат уй-жой назорати органига топшириш ва қабул қилиш далолатномаси томонлар томонидан имзоланган кундан бошлаб 3 кун мобайнида юборилиши керак.

 

7-боб. Кўп квартирали уйни бошкаришда жойлар мулкдорлари
ва ижарачилар билан бошкарув ташкилоти, бошқарувчи
ва ширкатнинг ўзаро хамкорлигини ташкил этиш

 

65. Бошкарувчи ташкилот, бошқарувчи ва ширкат кўп квартирали уйдаги жой мулкдорлари ва ижарачилар билан шаxсий мурожаат килиш имкониятини яратиш орқали ўзаро хамкорликни таъминлаши шарт.

Бошкарувчи ташкилот, бошқарувчи ва ширкат ўзи томонидан бошқариладиган кўп квартирали уйлардаги жой мулкдорларининг мурожаатларини ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ муаммоларни тезкорлик билан ҳал этилиши керак.

66. Бошкарувчи ташкилот, бошқарувчи ва ширкат бир ойда камида бир марта кўп квартирали уйларнинг жой мулкдорлари ва ижарачиларни қабул қилиши керак.

Кўп квартирали уйларнинг жой мулкдорлари ва ижарачиларни қабул қилиш бошкарувчи ташкилот, бошқарувчи ва ширкат раҳбари ёхуд бошқа масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.

Қабул натижаси шаxсий қабул журналида кайд этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _________ даги ____-сон қарорига

2-илова

 

 

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида
кўп квартирали уйларни бошқаришда Қонун нормаларини апробация
қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича
ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ

 

Республика ишчи гуруҳи

А. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари

М. Салиев

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

Ш.Абидов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири

А. Пардаев

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари (келишув асосида)

А. Умаралиев

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш
ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси (келишув асосида)

Ш. Чўллиев

-

Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари
ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари (келишув асосида)

Х. Хикматов

-

Олий Мажлис Сенати Аграр, сув-хўжалиги масалалари
ва экология қўмитаси аъзоси (келишув асосида)

Т. Искандаров

-

Олий Мажлис Сенати Аграр, сув-хўжалиги масалалари
ва экология қўмитаси аъзоси (келишув асосида)

Р. Мажидов

-

Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси (келишув асосида)

Х. Мелиев

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

М. Рузметов

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари

А. Эрдонов

-

“Уйжойфондинспекцияси” бошлиғи

Ш. Жавлонов

-

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Республика кенгаши раиси

Р. Ортиқова

-

Профессионал бошқарув компаниялар уюшмаси бошқаруви раиси

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани бўйича ҳудудий ишчи гуруҳи

Н. Назиров

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари

Д. Хидоятов

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Б. Рахманкулов

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи

А. Пардаев

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари (келишув асосида)

Х. Хикматов

-

Олий Мажлис Сенати Аграр, сув-хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси (келишув асосида)

Ш. Жавлонов

-

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Республика кенгаши раиси

А. Эрдонов

-

“Уйжойфондинспекцияси” бошлиғи

Х. Бобохонов

-

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

Ш. Раджабов

-

Тошкент шаҳар Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

А. Сайфутдинов

-

Яккасарой туман ҳокими

Ш. Юсупов

-

Яккасарой туман прокурори ўринбосари

А. Жабборов

-

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Яккасарой туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

Д. Камилов

-

Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши депутати

А. Шамсикулов

-

Яккасарой туман адлия бўлими бошлиғи

Х. Рашитхўжаев

-

Яккасарой туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбари

Ш. Рахматов

-

Яккасарой туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

Е. Засипкин

-

“Бобур уйим коммунал сервис” ХУЖМШ раҳбари

В. Кирюшин

-

“Куч бирликда” ХУЖМШ раҳбари

Ш. Сарисаков

-

“Бошлиқ” бошқарув сервис компанияси раҳбари

А. Дадабоев

-

“Яккасарой биринчи” бошқарув сервис компанияси раҳбари

Жиззах вилояти Жиззах шаҳар бўйича ҳудудий ишчи гуруҳи

Ғ. Джамалов

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари

А. Рахмонкулов

-

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари

Ш. Чўллиев

-

Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари
ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари (келишув асосида)

Т. Искандаров

-

Олий Мажлис Сенати Аграр, сув-хўжалиги масалалари
ва экология қўмитаси аъзоси (келишув асосида)

М. Рузметов

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари

Р. Ортиқова

-

Профессионал бошқарув компаниялар уюшмаси бошқаруви раиси

Б. Эшонқулов

-

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати

М. Бобобеков

-

Жиззах вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

А. Пардаев

-

Жиззах вилояти Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

А. Шукуров

-

Жиззах шаҳар ҳокими

Б. Холбоев

-

Жиззах шаҳар прокурори ўринбосари

Т. Тўрақулов

-

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жиззах шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

О. Сувонов

-

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати

А. Шойжигитов

-

Жиззах шаҳар адлия бўлими бошлиғи

Б. Норматов

-

Жиззах шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбари

Б. Ғойибназаров

-

Жиззах шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

Т. Бўронова

-

“Евро Азия” ХУЖМШ раҳбари

Фарғона вилояти Марғилон шаҳар бўйича ҳудудий ишчи гуруҳи

Д. Азимов

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари

Д. Ходжиахмедов

-

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари

А. Умаралиев

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси (келишув асосида)

Р. Мажидов

-

Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси (келишув асосида)

Х. Мелиев

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

Ш. Эрматов

-

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати

Р. Рахимжонов

-

Фарғона вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

М. Жўраев

-

Фарғона вилояти Кўп хонадонли уй-жой фондидан  фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

М. Убайдуллаев

-

Марғилон шаҳар ҳокими

Д. Каримов

-

Марғилон шаҳар прокурори ўринбосари

Қ. Маҳсудов

-

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Марғилон шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

О. Ахмадшоев

-

Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши депутати

А. Мадалиев

-

Марғилон шаҳар адлия бўлими бошлиғи

У. Абдуалиев

-

Марғилон шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбари

Б. Бозоров

-

Марғилон шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

М. Юнусова

-

“Уй-жой меҳнат сервис” ХУЖМШ раҳбари

Н. Солиева

-

“Дўстлик” ХУЖМШ раҳбари

 

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани,

Жиззах ва Марғилон шаҳарларида

кўп квартирали уйларни бошқаришда Қонун

нормаларини апробация қилиш юзасидан

ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисидаги

Вақтинчалик низомга

Илова

 

Кўп квартирали уйни бошқариш учун очиқ танловни ўтказиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

1-босқич

 

Кўп квартирали уйларни жой мулкдорлари

 

Кўп квартирали уйни фойдаланишга қабул қилингандан сўнг умумий йиғилишда кўп квартирали уйни бошқариш усули тўғрисида қарор қабул қилиш

 

Бир ой муддатда

 

 

 

2-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси

 

Кўп квартирали уйнинг жой мулкдорлари ўртасида бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича келишувга эришилмаган тақдирда бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтига ва махсус ахборот порталига жойлаштириш

 

Уч календарь кун

 

 

 

3-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси

 

Танлов тўғрисидаги эълон қилинган кундан бошлаб танлов комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш унинг таркиби ва иш тартибини белгилаш

 

Беш календарь кун

 

 

 

4-босқич

 

Жисмоний ва юридик шахслар

 

Танловда иштирок этиш учун буюртмаларни топшриш

 

 

 

Ўн календарь кун

 

 

 

5-босқич

 

 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси

 

Танловда иштирок этиш учун буюртма келиб тушмаган тақдирда қайта очиқ танлов ўтказиш

 

 

Беш календарь кун

 

 

 

6-босқич

 

 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси

 

Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш натижалари асосида

ғолибни аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.

 

 

Беш календарь кун

 

 

 

7-босқич

 

 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси

 

Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасидан кўчирмани махсус ахборот порталига жойлаштириш

 

Икки календарь кун

 

 

 

8-босқич

 

Кўп квартирали уйларни жой мулкдорлари

 

бошқарув ташкилоти ёки бошқарувчи билан кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги шартномани тузиш

 

3 календарь кун

 

 

 

9-босқич

 

Кўп квартирали уйларни жой мулкдорлари

 

Кўп квартирали уй учун теxник ҳужжатлар ва кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлик бошқа ҳужжатларни бошқарувчи ташкилот ёки бошкарувчига бериш

 

10 календарь кун

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар: 0

917