ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10547 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 26/11/2019 11/12/2019 1

Муҳокама якунланди

Закон Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида
ID-10547

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

 

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонунининг

15-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги 474-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 312-модда, № 12, 415-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 474-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 5-моддалар, , № _______-модда) 15-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

                                Ўзбекистон Республикасининг

Президенти                                                                                        Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар

555