ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10542 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 29/11/2019 11/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-10542

Лойиҳа

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Регламентига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида

 

Давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти бўйича масъулиятини ошириш ҳамда таълим соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

       Бош вазири                                                         А.Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил ____ ____________ даги ____-сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча

 

33-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан – таълим соҳасига оид лойиҳалар;”;

олтинчи – ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича еттинчи – ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Умумий таклифлар

246