ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10541 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 26/11/2019 11/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-10541

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар
ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

 

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 21 майдаги ПФ–5723-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартибини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 15 июлдаги ПҚ–4394-сон қарори)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 21 майдаги ПФ–5723-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартибини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 15 июлдаги ПҚ–4394-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1 - иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                                             А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил
___ ________даги ___-сон қарорига

1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомда:

а) 2-банди иккинчи хатбошидаги “шу жумладан пенялардан ташқари” сўзлари “шу жумладан, пенялар” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 12-бандда:

“б” кичик банднинг:

учинчи хатбошидаги “энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари” сўзлари “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баробарини 35 фоизи” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги “энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробаригача” сўзлари “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баробарини 70 фоизигача” сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги “лавозим маошининг уч баробари” сўзлари “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баробари” сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги “лавозим маошининг бир баробари” сўзлари “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баробари” сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“давлат солиқ хизмати органларида ишлаб пенсияга чиққан ходимларга байрамларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баробарини 35 фоизи миқдоригача ва соғлиғини тиклаш учун бир йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч баробари миқдоригача моддий ёрдам бериш истисно тариқасида, Махсус жамғарманинг тасарруф этувчилари томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баробаригача белгиланиши мумкин”;

“в” кичик банднинг еттинчи хатбошидаги “махсус кийим-бош формалари” сўзлари “идентификация рақамли металл жетонни” сўзлари билан алмаштирилсин;

“г” кичик банднинг иккинчи хатбошидаги “энг кам ойлик иш ҳақининг эллик баробаригача” сўзлари “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баробаригача” сўзлари билан алмаштирилсин;

“д” кичик банддаги “энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробаридан” сўзлари “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баробаригача” сўзлари билан алмаштирилсин;

“е” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Давлат солиқ қўмитасининг Ҳайъати қарорига асосан ушбу бандда кўзда тутилмаган ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа харажатлар учун”;

в) 14-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Мазкур Низомнинг 2-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларда қайд этилган Махсус жамғарманинг шакллантириш манбалари ҳисобидан давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган секторларга юклатилган ҳудудларни комплекс ривожлантириш харажатларини молиялаштириш учун сарфланиши мумкин.”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомнинг 24-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“24. Мансабдор шахслар Солиқ органларининг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этишга, шунингдек, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, солиқ назоратини амалга ошириш ва солиқ қарздорлигини ундириш вақтида идентификация рақамли металл жетонни тақиб юришга мажбурдирлар. Идентификация рақамли металл жетонни намунаси, уни таъминоти ва тақиб юриш қоидалари Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади”.

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил“___” ________даги ___-сон қарорига

2- илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг янги формали кийим-боши ва фарқловчи белгиларини жорий этиш тўғрисида”ги 2017 йил 27 июлдаги 545-сон қарори.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига 8-илованинг 8-банди.

Умумий таклифлар

374