ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10516 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 26/11/2019 11/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Олий таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-10516

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Олий таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказлари ходимларининг
меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини тасдиқлаш тўғрисида

 

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 августдаги ПФ–5789-сон “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида” Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:

       1. Қуйидагилар:

       Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари 1-иловага мувофиқ;

       Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

       2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари 2019 йил 1 сентябрдан ўз ходимларининг иш ҳақларини мазкур қарорнинг тегишли иловаларида кўрсатилган миқдорлар ва шартларда қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.

       3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари директорларига мазкур меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини ўрнатилган тартибда тўғри расмийлаштириш вазифаси юклатилсин.

       4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Тошкент ш.,

2019 йил “____” ___________,

_________ сон

И. Маджидов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири 

Тошкент ш.,

2019 йил “____” ___________,

_________ сон

Н. Хусанов

Молия вазири

Тошкент ш.,

2019 йил “____” ___________,

_________ сон

Д. Кучкаров

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигиининг 2019 йил “____”__________даги

 ________, ________, _______ - сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари

 

     1. Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари:

 

Таркибий бўлинмаларнинг номланиши
 ва лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва тариф разряди

Раҳбарият

1.

Директор

Олий таълим муассасаси филиал директорининг базавий лавозим маоши миқдорига мос равишда белгиланади

2.

Директорнинг ўқув ва методик ишлар бўйича ўринбосари

Олий таълим муассасаси филиал директорининг ўринбосари базавий лавозим маоши миқдорига мос равишда белгиланади

3.

Бош юрисконсульт

12

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш бўлими

1.

Бўлим бошлиғи

13

2.

Муҳандис - дастурчи

8

3.

Ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича услубчи

7

Илғор тажриба ва ҳалқаро ҳамкорлик илмий-ахборот тадқиқотлари бўлими

1.

Бўлим бошлиғи

13

2.

Муҳандис - дастурчи

8

3.

Ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича услубчи

7

Замонавий педагогик, ахборот технологияларини жорий этиш ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими

1.

Бўлим бошлиғи

13

2.

Муҳандис - дастурчи

8

Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўлими

1.

Бўлим бошлиғи

13

2.

Ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича услубчи

7

Таълим дастурлари ва норматив-методик ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўлими

1.

Бўлим бошлиғи

13

2.

Ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича услубчи

7

Ахборот - ресурс маркази

1.

Ахборот ресурс маркази бошлиғи

11

2.

Муҳандис-дастурчи

8

Бухгалтерия

1.

Бош бухгалтер

13

2.

Иқтисодчи:

 

 

1-тоифали

8

 

2-тоифали

7

 

Тоифасиз

6

Ходимлар бўлими

1.

Ходимлар бўйича назоратчи

6

 

     2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари:

     а) Марказнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 1996 йил 9 апрелдаги “Халқ хўжалигининг (темир йўл транспорти ва метрополитен бундан мустасно) ноишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш соҳаларида ишловчи алоҳида ва мавсумий касб эгаларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва коэффицентларини белгилаш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига асосан белгиланади;

     б) Марказ ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг “Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 22 январдаги 2-2019/ҚҚ, 9, 1/103-сон қарорига (рўйхат рақами 3130, 2019 йил 23 январь) мувофиқ белгиланади;

     в) Марказнинг профессор-ўқитувчиларининг базавий лавозим маошлари миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорига мос равишда белгиланади;

     г) Марказга ўқув машғулотларини ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи миқдори Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида” 3-2019,
19-ққ, 15-2019-ққ сон қарорида (рўйхат рақами 3157, 2019 йил 22 апрель) белгиланган миқдорларга мувофиқ амалга оширилади.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигиининг 2019 йил “____”__________даги

 ________, ________, _______ - сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари

 

     1. Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари:

 

Таркибий бўлинмаларнинг номланиши
 ва лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва тариф разряди

Раҳбарият

1.

Директор

Олий таълим муассасаси деканининг базавий лавозим маоши миқдорида белгиланади

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим жараёнини ташкил этиш ва сифатини ўрганиш бўлими

1.

Бўлим бошлиғи

12

2.

Ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича услубчи

7

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари ва илғор тажрибани жорий этиш бўлими

1.

Бўлим бошлиғи

12

2.

Муҳандис - дастурчи

7

3.

Ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича услубчи
(тармоқ марказлари учун)

7

Бухгалтерия

1.

Бош бухгалтер

12

Халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис

1.

Халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис

11

«Балиқчилик» йўналиши кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириши маркази

(Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази учун)

1.

Бўлим бошлиғи

12

2.

Ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича услубчи

7

3.

Муҳандис - дастурчи

7

 

     2. Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари маркази (бундан буён матнда Марказлар деб юритилади) ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари:

     а) Марказларнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 1996 йил 9 апрелдаги “Халқ хўжалигининг (темир йўл транспорти ва метрополитен бундан мустасно) ноишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш соҳаларида ишловчи алоҳида ва мавсумий касб эгаларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва коэффицентларини белгилаш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига асосан белгиланади;

     б) Марказнинг профессор-ўқитувчиларининг базавий лавозим маошлари миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорига мос равишда белгиланади;

     в) Марказга ўқув машғулотларини ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи миқдори Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида” 3-2019, 19-ққ, 15-2019-ққ сон қарорида (рўйхат рақами 3157, 2019 йил 22 апрель) белгиланган миқдорларга мувофиқ амалга оширилади.

     г) Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази.

 

Умумий таклифлар

604