ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1048 Академия наук Республики Узбекистан 27/10/2018 11/11/2018 4

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги “Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш тўғрисида
ID-1048

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги “Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида Ахборот коммуникация-технологияларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3848-сонли Қарори асосида ташкил этилган Фанлар академияси ҳузуридаги “Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда Марказ) фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Марказ уставини шакллантириш, фаолиятини амалга ошириш ва моддий техник таъминоти бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг киритган таклифи маъқуллансин.

Марказ устав фондини шакллантириш, фаолиятини амалга ошириш ва моддий-техник таъминотини таъминлаш харажатларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 февралдаги №33-сонли қарори бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий тадқиқот муассасалари объектларини сотишдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг махсус ҳисоб рақамига туширилган нобюджет маблағларидан Марказ ишини ташкил этиш учун харажатлар сметасига мувофиқ тегишли маблағ ажратилсин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўрнатилган тартибда Марказ томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида маблағни Марказнинг тегишли ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминласин.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорати Фанлар академияси президенти Б.Юлдашев ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси - С.Р. Холмуродов зиммаларига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                                                                                                                       А.Арипов

Умумий таклифлар

1055