ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1043 Министерство народного образования Республики Узбекистан 26/10/2018 10/11/2018 14

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарори)
ID-1043

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2017 й., 09/17/868/0171):

а) 5-банднинг 2 хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш” сўзлари “Халқ таълимини ривожлантириш” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

9-бандда “ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларининг фаолиятини ташкил этиш” сўзлари “таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарорининг “Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида”ги “Давлат таълим стандаpтлаpи тўғpисидаги” Hизомда (Ўзбекистон Республикаси ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда):

6.3. банди биринчи хатбошиси “Бунда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.”сўзлари билан тўлдирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда; 2010 й., 52-сон, 513-модда; 2011 й., 48-сон, 494-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2014 й., 11-сон, 123-модда, 21-сон, 246-модда, 30-сон, 372-модда; 2015 й., 1-сон, 10-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; 25-сон, 537-модда, 25-сон, 543-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2018 й., 09/18/209/0936-сон):

а). 3-банди бешинчи ва еттинчи хатбоши “(2018 йил 1 октябрдан бошлаб, халқ таълими муассасаларининг кўчмас мулкини ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки ижара марказларига, қолган қисми эса электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин — халқ таълими муассасаларини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади;)”, (2018 йил 1 октябрдан бошлаб, халқ таълими муассасалари бўйича ижара тўлови муддатини ўтказиб юборганлик учун ундирилган пеня суммасининг ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммасининг 100 фоизи балансида сақловчига қолади)” сўзлари билан тўлдирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда; 2010 й., 52-сон, 513-модда; 2011 й., 48-сон, 494-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2014 й., 11-сон, 123-модда, 21-сон, 246-модда, 30-сон, 372-модда; 2015 й., 1-сон, 10-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; 25-сон, 537-модда, 25-сон, 543-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2018 й., 09/18/209/0936-сон):

23-банди тўртинчи ва олтинчи хатбоши “(2018 йил 1 октябрдан бошлаб, халқ таълими муассасаларининг кўчмас мулкини ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки ижара марказларига, қолган қисми эса электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин — халқ таълими муассасаларини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади;)”, (2018 йил 1 октябрдан бошлаб, халқ таълими муассасалари бўйича ижара тўлови муддатини ўтказиб юборганлик учун ундирилган пеня суммасининг ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммасининг 100 фоизи балансида сақловчига қолади)”. сўзлари билан тўлдирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2018 йил 14 августдаги 658-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2018 й., 09/18/658/1705-сон):

а) 4-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

«халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Марказ томонидан бириктирилган малакали профессор-ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтади;»

тўртинчи хатбоши тегишлича бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

б) 7-бандда:

учинчи хатбоши «филиалларни» деган сўздан кейин «, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбоши «филиалларда» деган сўздан кейин «, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказларида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 658-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2018 й., 09/18/658/1705-сон) билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида низомнинг:

а) 6-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказларида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган режага асосан Марказ мутахассислари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтадилар.»

б) 25-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказлари буйруғи билан тингловчилар сафига қабул қилиниб, буйруқ нусхаси Марказга юборилади.»

в) 28-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Халқ таълими тизимидаги малакасини ошириш ҳудудий марказлари тингловчиларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига ўз вақтида келмаганлиги ҳолатлари тўғрисида таълим муассасасига дарҳол хабар беради.»

г) 31-банд «филиалларга» деган сўздан кейин «, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

д) 38-банд «филиаллар» деган сўздан кейин «, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказларига бириктирилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

е) 40-банд «филиалларида» деган сўздан кейин «ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказларида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ж) 45-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «филиаллар» деган сўздан кейин
«, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказларига бириктирилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

з) 46-банднинг учинчи хатбошисидаги «филиалларга» деган сўздан кейин «, шунингдек умумий ўрта таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

и) 47-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказларида Марказ томонидан бириктирилган профессор-ўқитувчилар қўл остида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолиятини амалга оширади.»

 

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги2006 йил 10 февралдаги 21-сон қарорининг(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 37-модда; 2011 й., 25-сон, 261-модда; 2012 й., 37-сон, 429-модда; 2016 й., 18-сон, 196-модда; 2017 й., 29-сон, 698-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон)

10-банди в) кичик банди 11-хатбошидаги “васийлик” сўзи “кузатув” сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарорининг(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 312-модда; 2011 й., 25-сон, 260-модда, 37-сон, 379-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.06.2018 й., 09/18/410/1304-сон):

42-бандидаги “васийлик” сўзи “кузатув” сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 17 октябрдаги 230-сон қарори билан тасдиқланган Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги Низомнинг 62-бандидаги “Ҳомийлик”  сўзи “Кузатув” сўзи билан алмаштирилсин;

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 268-сон қарори билан тасдиқланган Алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб тўғрисидаги Низомнинг 50-бандидаги “васийлик” сўзи “кузатув” сўзи билан алмаштирилсин;

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) тўғрисидаги Низомнинг 76-бандидаги “васийлик” сўзи “кузатув” сўзи билан алмаштирилсин;

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябдаги 256-сон қарор
2-иловаси билан тасдиқланган Санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб-интернатлар) тўғрисидаги Низомнинг 51-бандидаги “ҳомийлик” сўзи “кузатув” сўзи билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорида:

а) 1-иловада:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Умумтаълим муассасаларининг раҳбарлари келгуси ўқув йилида биринчи синфга келадиган ва уйида якка тартибда таълим оладиган имконияти чекланган болалар сони тўғрисидаги маълумотларни умумтаълим муассасасининг тўғридан-тўғри бўйсунувига қараб тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига ҳар йили 20 сентябрга қадар тақдим этади.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ушбу маълумотлар асосида умумлаштирилган буюртмаларни тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига ҳар йили 25 сентябрга қадар тақдим этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари йиғилган буюртмаларни таҳлил қилиб, умумлаштирган ҳолда буюртмалар тайёрлайди ҳамда уларни тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ҳар йили 30 сентябрга қадар тақдим этади.”;

5-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада:

1-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасалаpи уставини ишлаб чиқиш тартиби 10-бандининг саккизинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида низомнинг биринчи бўлимида (Вояга етмаган болаларни фарзандликка олиш):

5-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

8-бандда:

биринчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилардаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

12-бандда:

биринчи хатбошидаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига” сўзлари билан алмаштирилсин;

15-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“15. Фарзандликка олиш учун бола танлангандан кейин фарзандликка олувчига номзод боланинг яшаш жойи (бола турган жой) даги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига фарзандликка олинаётган боланинг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши ва жинсини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Ариза билан биргаликда номзоднинг фарзандликка олувчи бўлиши мумкинлиги тўғрисида тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан берилган хулоса тақдим этилади.”;

иккинчи хатбошидаги “туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “Туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

26-банддаги “туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида” ҳамда “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига” сўзлари тегишинча “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида” ҳамда “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида” сўзлари билан алмаштирилсин;

30-бандда:

биринчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” ҳамда “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига” сўзлари тегишинча “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” ҳамда “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига” сўзлари билан алмаштирилсин;

31-банднинг биринчи ва иккинчи жумласидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

32-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июндаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани битирувчиларга бериш тартиби тўғрисида низомда:

5-банднинг биринчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида” сўзлари билан алмаштирилсин;

12-бандда:

биринчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман, шаҳар бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман, шаҳар бўлимларига” сўзлари “Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банднинг биринчи хатбошидаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларидан” сўзлари “Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидан” сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“25. Бузилган шаҳодатномалар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида камида 3 кишидан иборат таркибда тузилган комиссия томонидан йўқ қилинади. Комиссия таркибига туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг ўринбосари киритилиши шарт.”;

28-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

33-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

34-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига” сўзлари билан алмаштирилсин;

36-банддаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

40-бандда:

бешинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2005 йил
21 декабрдаги 275-сон қарорида:

1-илованинг 2-бандидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

4-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-иловага мувофиқ янги таҳрирда баён қилинсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 21-сон қарори Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда:

15-банднинг биринчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

26-банднинг олтинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 22 майдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари тўғрисида низомнинг 22-бандидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 июндаги 145-сон қарори билан тасдиқланган Болаларнинг умумий ўрта таълим билан, умумтаълим мактаблари
9-синф битирувчиларининг – ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан қамраб олиниши, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашиши ҳамда олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириши, олий таълим муассасалари битирувчилари ва муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашишининг доимий мониторингини олиб бориш учун таҳлилий ахборотларни тайёрлаш схемаси 1-позициясининг “Ахборот тақдим этиш тартиби” устунидаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисида низомда:

71-банднинг иккинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банддаги “туманлар (шаҳарлар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига” сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банддаги “туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банднинг иккинчи хатбошидаги “туманлар (шаҳарлар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 августдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган “Янги авлод” Республика болалар ижодиёти фестивали низомининг 15-бандидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида” сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхати
67, 68 ва 69-позицияларининг “Ахборотнинг тури” устунидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида” 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорида:

1-банд чиқариб ташлансин;

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.”;

3-банднинг биринчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

4 ва 5-бандлар чиқариб ташлансин;

2-иловадаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 130-сон қарори билан тасдиқланган “Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисида низомнинг
5 ва 6-бандларидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 329-сон қарори билан тасдиқланган Туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларининг намунавий таркибининг 13-бандидаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида низомда:

2-банднинг “а” кичик бандидаги “туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банднинг биринчи ва ўн бешинчи хатбошиларидаги “Туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари” сўзлари “Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

39-банднинг учинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

6-бобнинг номидаги “Туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари” сўзлари “Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

41-банддаги “туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг “Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2015 йил 25 мартдаги 67-сон қарорида:

а) 5-банднинг учинчи хатбошидаги “туманлар (шаҳарлар) халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловада:

16, 17, 18 ва 23-бандлардаги “туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга илованинг “Субъектлар” устунидаги “туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил қилиш бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда:

23-бандда:

биринчи хатбошидаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида” сўзлари “Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

25-бандда:

иккинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

51-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1-иловада:

“Тадбирлар” устунидаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида” сўзлари билан алмаштирилсин;

“Субъектлар” устунидаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

32. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарори тасдиқланган Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомда:

10-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

20-бандда:

учинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

56-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларида “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

58-банднинг иккинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

33. Вазирлар Маҳкамасининг “Сурхондарё вилоятида бўш турган давлат мулки объектларидан келгусида янада самарали фойдаланиш, уларга салоҳиятли инвесторларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 15 сентябрдаги 300-сон қарорида:

2-иловада 2, 4, 8, 9, 10, 11, 28, 30, 32, 35-позицияларнинг “Балансда сақловчи” устунидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими” сўзлари “халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

4-иловада 4-позициянинг “Объектни балансига қабул қилиб олувчи ташкилот” устунидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими” сўзлари “халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларини ташкил этишнинг минимал нормативлари ва мезонларининг “Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари” бўлимидаги “туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

 

36. Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорининг 4-иловаси мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-иловага мувофиқ янги таҳрирда баён қилинсин.

37. Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарорининг 3-иловаси мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-иловага мувофиқ янги таҳрирда баён қилинсин.

 

38. Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарорининг:

а) муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3305-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш самарадорлигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:”

б) 1-банд 1-хатбошиси, шунингдек 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин;

в) 1-банди 2-хатбошидаги “олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг (кейинги ўринларда ҳудудий марказ деб аталади)” сўзлари “Халқ таълими вазирлиги тасаруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар педагогик маҳорат институтларининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

г) 1-банд 4-хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

д) 2-, 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

е) 4-бандидаги “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари “Халқ таълим вазирлиги” сўзларига, “ҳудудий марказлар” сўзлари “А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар педагогик маҳорат институтлари” сўзларига алмаштирилсин;

ж) 5-бандидаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзи олиб ташлансин, “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига” сўзлари “Халқ таълим вазирлигига” сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 6-бандидаги “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари “Халқ таълим вазирлиги” сўзларига “ҳудудий марказлари” сўзлари “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар педагогик маҳорат институтларининг” сўзларига алмаштирилсин;

и) 6-банд 2-хатбошидаги “ҳудудий марказларнинг” сўзлари “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар педагогик маҳорат институтларининг” сўзларига алмаштирилсин;

 й) 7-бандидаги “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзи “Халқ таълим вазирлиги” сўзларига, “ҳудудий марказлар” сўзлари “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар педагогик маҳорат институтларининг” сўзларига ўзгартирилсин.

к) 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-иловага мувофиқ янги таҳрирда баён қилинсин.

л) 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-иловага мувофиқ янги таҳрирда баён қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА

 

Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, умумтаълим муассасалари ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси билан бевосита ўзаро алоқадорлигини таъминлаш, касб маҳорати ва малака ўсишини рағбатлантиришни кучайтириш, илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог кадрларни фаолиятининг натижавийлиги асосида рағбатлантиришнинг шаффоф тизимини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил
25 ноябрдаги ПҚ–227-сон ҳамда 2018 йил14 августдаги ПҚ-3907-сон “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси (кейинги ўринларда “директор жамғармаси” деб юритилади) маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Директор жамғармаси халқ таълими тизимидаги барча умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда «умумтаълим муассасалари» деб юритилади), жумладан айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ташкил этилади, имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари бундан мустасно.

Мазкур Низом талаблари бошқа вазирликлар ва идораларнинг тасарруфида бўлган умумтаълим муассасалари учун тавсиявий характерга эга.

3. Директор жамғармаси маблағлари қуйидагиларни молиялаштиришга сарфланади:

умумтаълим муассасаларининг фақат ўрнак кўрсатган педагог ходимларининг (уларнинг умумий сонининг кўпи билан 50 фоизи) баъзавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш йўли билан моддий рағбатлантиришга;

умумтаълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишга;

фақат тежалган маблағлар мавжуд бўлгандагина ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштиришга.

 

2-боб. Директор жамғармасини ташкил этишнинг

мақсад ва вазифалари

 

4. Директор жамғармаси умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, умумтаълим муассасалари ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси билан бевосита ўзаро алоқадорлигини таъминлаш, педагог ходимларнинг касб маҳорати ва малака оширишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида ташкил этилади.

5. Директор жамғармасини ташкил этишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўқитувчилик касбининг жозибадорлигини ошириш, умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг тизимли равишда ўз устида ишлашлари, педагогик касб маҳоратини ошириб боришларига кўмаклашиш;

умумтаълим муассасалари педагог ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни янада такомиллаштириш;

хорижий давлатлар таълим тизимининг илғор тажрибаларидан фойдаланган ҳолда замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида дарс бериш самарадорлигини ошириш;

ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган, ўқувчилари кўрик-танловлар, фан олимпиадалари ва мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритаётган педагог ходимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш. 

 

3-боб. Директор жамғармасини шакллантириш тартиби

 

6. Директор жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида шакллантирилади.

Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан миқдори барча умумтаълим муассасалари бўйича ягона ҳисобланади.

7. Директор жамғармаси ҳисобидан молиялаштириладиган устамалар, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам маблағлари умумтаълим муассасасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ҳамда улардан давлат ижтимоий суғуртасига маблағ ўтказилади.

Директор жамғармаси ҳисобига олинган даромадлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ ундирилади.

 

4-боб. Педагог ходимлар лавозим маошларига устамалар белгилаш ва умумтаълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби

 

8. Педагог ходимларнинг лавозим маошларига устамалар белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган Устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича Махсус комиссиялар (кейинги ўринларда “Комиссия” деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Бунда халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари (халқ таълими туман (шаҳар) бўлимлари ва вилоят халқ таълими бошқармалари)нинг Комиссиялар фаолиятига ҳамда улар қабул қиладиган қарорларга аралашувига йўл қўйилмайди.

9. Комиссиялар умумтаълим муассасасининг Педагогик кенгаши қарори асосида, муассаса директорининг буйруғи билан камида етти кишидан иборат қуйидаги таркибда тасдиқланади:

комиссия раиси – умумтаълим муассасаси директори;

комиссия аъзолари – маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, умумтаълим муассасаси педагог ходимлари, ёшлар етакчиси, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, умумтаълим муассасаларининг кузатув кенгаш вакили;

комиссиянинг масъул котиби – умумтаълим муассасаси директорининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари.

Умумтаълим муассасаси ўқувчилари сонидан келиб чиқиб, комиссия етти кишидан зиёд, тоқ сонли таркибда тасдиқланиши мумкин.

10. Комиссиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

директор жамғармаси маблағларининг тўғри ва самарали сарфланишини режалаштириш ва назорат қилиш;

ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган иқтидорли педагог ходимларни улар фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида аниқлаш;

директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан педагог ходимларнинг лавозим маошларига устамалар, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам тури ва миқдорини белгилаш;

ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган иқтидорли педагог ходимларнинг лавозим маошларига устама белгилаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

умумтаълим муассасалари ходимларига уларнинг мурожаатлари ёки касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббусига кўра моддий ёрдам бериш;

педагог ходимларнинг лавозим маошларига устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва умумтаълим муассасасалари ходимларига моддий ёрдам беришда адолат ва холислик тамойилларига амал қилиш;

директор жамғармаси ҳисобидан умумтаълим муассасасининг кутубхонаси мудири ва кутубхоначиларининг лавозим маошларига устамалар белгилаш;

лавозим маошига устама белгилаш учун педагог ходимларнинг ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш бўйича фаолиятини, улар таълим бераётган ўқувчиларнинг билими, малака ва кўникмалари умумтаълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини чораклик ва йиллик баҳолари асосида таҳлил қилиш;

лавозим маошига устама белгилаш учун умумтаълим муассасалари кутубхоналари мудирлари ва кутубхоначиларининг дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг сақланиши, уларга ўқувчиларнинг қизиқишини ошириш бўйича фаолиятини мониторинг қилиш ва натижаларини таҳлил қилиш.

11. Комиссия ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни бажаради:

умумтаълим муассасаси педагог ходими ва кутубхонаси мудири ёки кутубхоначиси фаолиятининг самарадорлиги таҳлилини амалга оширади ва баҳолайди;

педагог ходимлар ўқувчиларининг билими, малакаси ва кўникмаларининг муайян синф ва ўқув фани бўйича умумтаълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини синф журналидаги қайдлар орқали таҳлил  қилади;

ўқув-тарбиявий ва ўқувчиларнинг бўш вақтини ташкил қилиш бўйича ишларни самарали амалга ошираётганлиги, ўқув-тарбия жараёни ва таълим сифатини оширишга катта шахсий ҳисса қўшаётганлиги учун лавозим маошларига устамалар белгиланадиган педагог ходимларни аниқлайди;

ҳар йили 1 июлга қадар умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог ходими ва кутубхонаси мудири ёки кутубхоначисининг фаолияти баҳоланади ва навбатдаги ўқув йили учун юқори натижа кўрсатган педагог ходимларга тегишли устамалар миқдорини белгилайди;

янги ўқув йили бошлангунига қадар умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши мажлисида директор жамғармаси ҳисобидан педагог ходимларнинг лавозим маошларига устамалар белгилаш тўғрисидаги қарори тўғрисида ахборот беради;

ўқув йили давомида лавозим маошларига устамалар белгиланган педагог ходимлар ва кутубхона мудири ёки кутубхоначининг фаолияти натижадорлиги устидан тизимли ички мониторинг юритади;

моддий рағбатлантириладиган ва моддий ёрдам кўрсатиладиган педагог ходимлар ва бошқа ходимларни, шунингдек рағбатлантириш миқдорини аниқлайди;

умумтаълим муассасаси ички мониторинг гуруҳи томонидан тақдим этилган натижалар ва уларнинг таҳлилларини ўз мажлисларида кўриб чиқади, педагог ходимлар ва кутубхона мудири ёки кутубхоначининг лавозим маошига белгиланган устамаларни сақлаб қолиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, зарур ҳолларда, устамалар миқдорига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилади, қабул қилинган қарори ҳақида педагогик кенгашга хабар беради;

умумтаълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.

12. Комиссиянинг устама ҳақ белгилаш бўйича йиғилишлари бир йилда камида бир марта, истисно ҳолларда заруратга кўра ўтказилади.

Зарур ҳолларда, комиссия раисининг ташаббуси ёки комиссия аъзоларидан камида икки нафарининг таклифига кўра ходимларни моддий рағбатлантириш, белгиланган устама ҳақларни қайта кўриб чиқиш ҳамда ходимнинг мурожаати ёки бошланғич касаба уюшмасининг ташаббуси моддий ёрдам бериш хақидаги масаласида комиссия мажлиси навбатдан ташқари чақирилиши мумкин.

Ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларига мукофотлар бериш ва моддий ёрдам кўрсатиш махсус комиссия мажлиси қарори билан, очиқ муҳокама қилган ҳолда ҳамда умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши ва кузатув кенгаши фикрларини ҳисобга олиб, Директор жамғармасида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

13. Комиссия мажлисини ўтказиш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар комиссия масъул котиби томонидан тайёрланади ҳамда мажлисга уч кун муддат қолгунга қадар комиссия раиси ва аъзоларига тақдим этилади.

Комиссия масъул котиби ҳужжатларнинг юритилиши ва сақланишини таъминлайди.

14. Комиссия мажлислари, агар уларнинг ишида комиссия аъзолари умумий сонининг учдан икки аъзоси иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Бунда касаба уюшмаси ва кузатув кенгаши вакилларининг иштироки мажбурий ҳисобланади.

Комиссия қарори комиссия аъзоларининг оддий, очиқ кўпчилик овоз бериши йўли билан қабул қилинади. Комиссия раиси барча аъзолардан сўнг овоз беради. Овозлар сони тенг бўлиб қолганда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия аъзосининг лавозим маошига устама белгилаш ёки уни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилаётган бўлса, комиссиянинг мазкур аъзоси овоз беришда иштирок этмайди, бу ҳақида комиссия мажлиси баённомасига қайд этилади.

15. Комиссиянинг қарори мажлисда иштирок этган комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган баённома шаклида расмийлаштирилади ҳамда умумтаълим муассасасининг муҳри қўйилади.

 Комиссия баённомаларини расмийлаштириш учун алоҳида кўп вароқли умумий дафтар юритилади, дафтар юқори ташкилот томонидан шнурланади ва ушбу ташкилот раҳбари томонидан саҳифаланиб имзоланади.

Комиссия мажлиси баённомаси махсус дафтарга қайд этилади ва ундан кўчирма юқори турувчи органга юборилади.

Лавозим маошларига устамалар белгилаш ва моддий рағбатлантиришнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик комиссия раиси ва масъул котиб зиммасига юклатилади.

16. Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошига устама белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш тўғрисидаги комиссиянинг қарори асосида умумтаълим муассасаси директорининг буйруғи қабул қилинади.

17. Умумтаълим муассасасининг ҳаммага кўринадиган жойидаги ахборотлар доскаси ёки мактабнинг расмий веб-сайтида комиссиянинг қарори тўғрисидаги тўлиқ маълумот мажбурий тартибда эълон қилиб борилади.

 

5-боб. Комиссияга ҳужжатларни тақдим этиш

 

 18. Лавозим маошларига устама ҳақ белгилаш учун Комиссия масъул котиби томонидан педагог ходимлар ҳақида умумий ва улар фаолиятини мазкур низом билан тасдиқланган меъзонлар асосида баҳоланиши юзасидан таҳлилий маълумотлар жадвал шаклида комиссияга тақдим қилинади.

19. Лавозим маошларига устама ҳақ белгилаш учун кутубхона мудири ва кутубхоначилар ҳақида умумий ва улар фаолиятини мазкур низом билан тасдиқланган меъзонлар асосида таҳлилий маълумотлар жадвал шаклида комиссияга тақдим қилинади.

 

6-боб. Педагог ходимлар ва кутубхона мудирлари ёки кутубхоначиларнинг лавозим маошларига устама белгилашда қўлланиладиган услуб ва мезонлар

 

20. Педагог ходимларнинг лавозим маошларига касбий маҳорати, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари учун қуйидаги мезонлар асосида устама белгиланади:

 

т/р

Меъзонлар

балл

1.

Синф журналидаги чораклик баҳолар ўртача қиймати:

15 балл

2.

*Фан олимпиадаси, "Билимлар беллашуви" ва бошқа кўрик танловлар, мусобақаларнинг туман босқичида ўқувчисининг иштироки

10 балл

**Бошланғчи синф ўқитувчиларининг фаоллиги, бошланғчи синф ўқувчиларининг умумтаълим муассасасидаги кичик танловлар, тадбирларда ўқувчилари билан фаол қатнашиши

10 балл

3.

Малака тоифасининг ўсиши

5 балл

4.

Иш стажи

10 балл

5.

Синф раҳбарлиги самарадорлиги

10 балл

6.

Ўз вақтида малака оширишдан ўтганлиги

5 балл

7.

Тўгарак машғулотларининг самарадорлиги

5 балл

8.

Илмий-ижодий ишлари(баҳоланаётган календар йилида оммавий ахборот воситалари, таълимга оид ижтимоий веб-сайтлардаги чиқишлари, илмий-методик журналларидаги ҳамда турли конференцияларда мақолалари билан қатнашиши)

15 балл

9.

Умумтаълим муассасаси жамоаси ва ўқувчиларнинг ўқитувчифаолиятига берган баҳоси

15 балл

* фақатгина юқори синф ўқитувчилари фаолиятини баҳолашда қўлланилади;

**фақатгина бошланғич синф ўқитувчилар фаолиятини баҳолашда қўлланилади

21. Умумтаълим муассасасидаги ўқитувчилар олий ёки ўрта махсус маълумотлилигидан қатъий назар 20-бандда белгиланган меъзонлар асосида баҳоланади ва кўрсаткичларига кўра Комиссия қарори асосида ҳар ойлик устама олишга ҳақли.

22. Умумтаълим муассасаси ўқувчи ва ўқитувчиларининг дарсликлар, ўқув-методик мажмуаларга бўлган эҳтиёжининг тўғри шакллантирилганлиги ҳумда дарслик ва ўқуцв-меодик мажмуалар билан таъминланганлик даражаси тўғрисидаги таҳлилий маълумотнома;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг сони ва сифати тўғрисидаги маълумотнома;

ҳудудий халқ таълими бўлими томонидан кутубхона мудири ва кутубхоначининг касбий маҳорати даражасини аниқлаш бўйича ўтказилган мониторинг натижаси асосида кутубхона мудири ва кутубхоначиларга устама ҳақ белгиланади.

 

7-боб. Умумтаълим муассасалари ходимларига белгиланадиган устамалар ва рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорлари

 

23. Ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар:

тарбиявий жараён амалга оширилишининг сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-шафқат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув предметлари учун тасдиқланган Давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига қараб касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

Ўқитувчилар ва кутубхона ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида ойлик иш ҳақига 15 фоиздан 40 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

24. Умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, ўқитувчиларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этишдаги фаоллиги учун комиссиянинг қарори билан (3-бандда белгиланган ўқитувчилар умумий сонининг 50 фоизидан ташқари) мактаб директорининг ўқув-тарбия ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларларига 20 фоиз, умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича методбирлашма раҳбарларига 15 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.

Бунда фан методбирлашма раҳбарига ўқитувчилиги билан бирга қўшиб ҳисоблаганда директор жамғармаси ҳисобидан бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ 40 фоиздан ошмаслиги лозим.

25. Умумтаълим муассасаларининг раҳбар ходимларига ва ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга оширадиган ўқитувчиларга мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди.

26. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг базавий тариф ставкаларига Директор жамғармаси ҳисобига ҳар ойлик устамалар ҳар бир ўқув йилида олдинги ўқув йили иш якунлари бўйича белгиланади ва заруратга кўра ҳар бир ўқув ярим йиллиги якунлари бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.

27. Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун уларга бир йўла бир лавозим маошигача миқдорда мукофот тўлаш йўли билан амалга оширилади.

28. Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда кўрсатилади (яқин қариндоши вафот этганда, оғир жароҳат олинганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрилганда ва ҳоказо).

29. Умумтаълим муассасаси раҳбари (комиссия раиси)га директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш юқори турувчи идора тавсияси асосида берилиши мумкин.

 

8-боб. Директор жамғармаси маблағларининг сарфланишини назорат қилиш тартиби

 

30. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Директор жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланишини белгиланган тартибда текширади.

31. Устамаларни белгилаш учун тақдим этилган маълумотларнинг холислиги, ошкоралиги ва тўғрилиги ҳамда уларни белгилаш тартибига риоя қилиниши учун махсус комиссиялар раҳбарлари жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА

 

 

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Халқ таълими тизимидаги умумтаълимвамактабдан ташқари таълим муассасаларининг раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини, шунингдек, мактабгача таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

2.  Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш касб маҳорати ва малака савиясининг доимий ўсиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, замонавий талабларга мувофиқ қайта тайёрлаш ва мунтазам равишда малака ошириб боришнинг самарали механизмларини жорий этиш асосида мазкур ходимларнинг юқори савиядаги узлуксиз касбий тайёргарлигини таъминлашга йўналтирилган.

3. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассисходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича лавозимлар ва мутахассисликлар номенклатураси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

4. Хорижий давлатларда таълим муассасаларини тамомлаган раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимлар қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида ўқишга базавий маълумоти тўғрисидаги ҳужжати нострификациядан ўтгандан кейин қўйилади.

5. Бошқа вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасалари, нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари халқ таълими тизимидаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари билан бевосита тузилган шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтадилар.

6. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

халқ таълими муассасалари – Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) тизимидаги умумий ўрта, мактабдан ташқари ва махсус таълим муассасалари, меҳрибонлик уйлари, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари;

педагог ходимлар– халқ таълими муассасалари ва мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия фаолиятини амалга оширувчи ўқитувчи ва тарбиячилар;

раҳбар ходимлар – халқ таълими муассасалари ва уларнинг таркибий бўлинмаларида бошқарув функциялари ва вазифаларини бажарувчи шахслар;

раҳбарлар заҳираси – халқ таълими муассасаларининг раҳбар ходимлари лавозимларига тайинлаш учун белгиланган тартибда заҳирага олинган шахслар;

мутахассислар – халқ таълими муассасаларида мутахассис, методист, дефектолог, логопед ва психолог лавозимларида фаолият кўрсатувчи шахслар;

қайта тайёрлаш – мавжуд олий маълумот негизида касбий фаолиятнинг янги турини бажариш ёки қўшимча малакаларни эгаллаш(қайта ихтисослашув) учун зарур бўлган қўшимча касбий билимларни олиш тизими;

малака ошириш – ҳар бир ходимга эгаллаб турган лавозимига лойиқ бўлиш учун етарли бўлган назарий ва амалий билимларни тўлдириш ҳамда янгилаш имкониятини берувчи махсус ташкиллаштириладиган ва доимий фаолият кўрсатадиган тизим.

буюртма – педагог, раҳбар ва мутахассис ходимларнинг улар фаолиятини тизимли таҳлил қилиш асосида, малака оширишнинг белгиланган даврийлигига мувофиқ кейинги календарь йил учун ўқиш йўналишлари бўйича шакллантирилган рўйхати;

буюртмачи – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари тасарруфида мактабгача, умумтаълим, мактабдан ташқари таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари;

қайта тайёрлаш (малака ошириш) курси – қайта тайёрлаш (малака ошириш)нинг тасдиқланган ўқув режа ва дастурлари асосида ишлаб чиқилган машғулотлар тизими;

институт– халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси;

институтлар – халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги барча қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари;

тингловчи – институт буйруғи билан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига қабул қилинган педагог ходим;

давлат талаблари – қайта тайёрлаш ва малака оширишдаги таълим жараёнини ташкил қилишга давлат томонидан қўйиладиган ҳамда ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек, тегишли таълим муассасаларидаги ўқув жараёнини, таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш тартибини белгиловчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган мажбурий талаблар мажмуаси;

малака талаблари – қайта тайёрлаш (малака ошириш) курслар битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар.

 

II. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассисходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг тузилмаси ва уни бошқариш

7. Раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади);

Буюртмачи;

А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;

Педагогик маҳорат институтлари;

Вазирлик тасарруфидаги институтлар ректорларининг раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаши (кейинги ўринларда Ректорлар кенгаши деб аталади);

8. Вазирлик:

Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган мақсад ва вазифаларни белгилайди;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини Давлат бюджетидан молиялаштириш чораларини кўради;

навбатдаги календарь йили учун қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг режа кўрсаткичларини тасдиқлайди ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасаларига умумий раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг малака талабларини, ўқув режа ва дастурларини тасдиқлайди;

қайта тайёрлаш ва малака оширишни амалга оширувчи таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўради;

қайта тайёрлаш ва малака оширишни амалга оширувчи таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш механизмларини, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими мазмуни ва сифатига қўйиладиган давлат талабларини, қайта тайёрлаш (малака ошириш) курслар битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган малака талабларини, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими  самарадорлигини аниқлайдиган динамик кўрсаткичларни белгилайди.

9. А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг таянч таълим муассасаси ҳисобланади.

Мазкур институт:

Педагогик маҳорат институтлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда халқ таълими ходимларининг касбий билимлари ва малакаларини такомиллаштириш ишларига илмий-методик жиҳатдан раҳбарлик қилади;

таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олиб, ижодий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг интерактив методларидан фойдаланган ҳолда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича малака талаблари, намунавий ўқув режа, дастур, ўқув-методик ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг самарали шаклларини (уйғунлаштирилган, масофадан ўқитиш, ўқитишнинг якка тартибдаги шаклини, «устоз-шогирд» усулини ва шу кабиларни) жорий этишнинг илмий-методик ва ташкилий-методик асосларини ишлаб чиқади;

таълимнинг илғор шакл ва усуллари, замонавий таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини малака ошириш жараёнига жорий этиш асосида раҳбар, педагог ҳамда мутахассисходимларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштиришни амалга оширади;

раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги хорижий тажрибани, шунингдек энг яхши таълим муассасаларининг ютуқларини умумлаштириш асосида илмий асосланган инновацияларни жорий этади.

10. Педагогик маҳорат институтлари тегишли ҳудудлардаги мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув муассасаси ҳисобланиб, шу йўналишдаги ўқув, илмий ҳамда ташкилий-методик ишларни амалга оширади.

Жумладан:

педагогика, психология, ўқув фанлари ва уларни ўқитиш методикасининг мамлакатимиздаги ва жаҳондаги энг янги ютуқларини мунтазам равишда ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш, шунингдек замонавий ахборот ва педагогик технологияларнинг педагоглар томонидан чуқур ўзлаштирилишини ва амалиётда қўлланилишини таъминлайди;

педагогларнинг ўз касбий малакаларини такомиллаштиришга бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этади;

ўз таркибидаги методик хизмат бўлими ҳамдаҳудуддаги туманлараро методик хизмат марказлари билан ҳамкорликда қайта тайёрлаш ва малака оширишга бўлган жойлардаги эҳтиёжни ўрганиш асосида навбатдаги календарь йили учун курсларни ташкил этиш режаларини шакллантиради;

буюртмачилар буюртмалари асосида малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича режаларни шакллантиради, педагог кадрларни ҳамкорликда ўқитиш учун олий ва умумий ўрта таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари билан шартномалар тузади;

намунавий ўқув режа ва ўқув дастурлари асосида ишчи ўқув режа ҳамда ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқади.

11. Ректорлар кенгаши:

таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантиришни мувофиқлаштиради ва ташкилий-методик раҳбарликни амалга оширади;

ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режа ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштиришни таъминлайди;

таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларининг илмий муаммоларига йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланишлар олиб борилишини мувофиқлаштиради;

институтларда дарс берадиган профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини узлуксиз ривожлантириб бориш, ўқув жараёнига хорижий мутахассислар, олимлар ва ўқитувчиларни жалб этиш ишларини ташкил этади;

институтлар фаолияти натижадорлигини мунтазам ўрганиб боради ва ўрганиш натижалари юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича институтлар раҳбарларининг ҳисоботлари муҳокамасини ташкил этади, муҳокама натижалари юзасидан мазкур раҳбарлар фаолиятига баҳо беради.

12. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг барча йўналишлари ва шакллари бўйича ишлаб чиқилган намунавий ўқув режалар ва ўқув дастурлари белгиланган тартибда вазирлик томонидан тасдиқланади.

 

III. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мақсад ва вазифалари

13. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг мақсадлари:

ходимларнинг эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳорати доимий равишда ўсиб боришини, уларнинг илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек ўқитишнинг интерактив усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмалари мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлашдан;

улардаги назарий билим ва амалий кўникмаларни чуқурлаштириш ҳамда янгилаш, халқ таълимининг долзарб муаммолари, таълимни ташкил этишнинг янги тамойиллари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг замонавий усуллари, давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириб боришдан иборат.

14. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг асосий вазифалари:

ўқитишда (дарс беришда) касбий лаёқат ва маҳоратни янада ошириш;

психологик-педагогик тайёрлаш ҳамда касбий мулоқот ва нутқ маданиятини ривожлантириш;

мустақил фикрлаш кўникмаларини сингдириш ва ходимларнинг қобилиятини ривожлантириш ҳамда янги билимлар беришорқали ўз устида мустақил ишлаш ва креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш;

илғор педагогик ва ахборот технологиялари, Интернет глобал тармоғи билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш;

илмий-педагогик ижодкорлик методологияси ҳамда педагогика фани ва соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича билимларни сингдириш;

ўқув-тарбиявий ва маънавий-ахлоқий ишларни амалга ошириш, назорат қилиш ва таълим олувчилар билимларини холисона баҳолаш кўникмаларини мустаҳкамлаш;

таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, тингловчиларнинг ташаббускорлигини, илмий тадқиқотларга интилишини ва ижодий маҳоратини рағбатлантириш.

 

IV. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис
ходимларини қайта тайёрлаш

 

4.1. Қайта тайёрлашнинг турлари ва шакллари

15. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлашнинг мақсади – меҳнат бозори, шахс, давлат ва жамиятнинг ўзгарувчан эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда халқ таълими муассасаларида (мактабгача, умумтаълим, мактабдан ташқари таълим ва бошқа муассасаларда) фаолият олиб бораётган олий маълумотли, лекин тегишли педагогик ёки касбий маълумотга эга бўлмаган ходимларнинг қўшимча ихтисослик бўйича касбий билим ва кўникмаларини мавжуд Давлат таълим стандартлари ёки Давлат талаблари асосида шакллантиришдан иборат.

16. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш бўш (ёки янги тайинланган) лавозимни эгаллаш ва мутахассисликнинг малака таснифига мувофиқ кейинчалик профессионал фаолиятнинг янги турини бажариш мақсадида янги касбий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга йўналтирилади.

17. Қайта тайёрлашнинг асосий турлари:

педагогик қайта тайёрлаш;

касбий қайта тайёрлаш.

18. Педагогик қайта тайёрлаш – олий маълумотли нопедагог мутахассисларнинг базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури Давлат таълим стандарти (Давлат талаблари) билан белгиланадиган ўқув-тарбия жараёнининг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли бўлган педагогик тайёргарлик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида мутахассисларни қайта тайёрлаш.

19. Касбий қайта тайёрлаш (ихтисослашув) – олий педагогик маълумотли мутахассислар томонидан таълимнинг тегишли тури Давлат таълим стандарти (Давлат талаблари) билан белгиланадиган ўқитишнинг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада ўқув фани ёки курс бўйича педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли ҳажмда янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш.

Педагог ҳамда мутахассис кадрларни касбий қайта тайёрлаш, ўқув режаларига янги ўқув фанлари ёки курслар жорий этилиши, буюртмачилар ёки меҳнат бозорининг талаблари билан белгиланадиган айрим педагог ҳамда мутахассисларнинг қайта ихтисослашуви ёки янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан вужудга келган эҳтиёжларга кўра ташкил этилади.

Педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш асосий ишидан ажралган ва ажралмаган, масофадан ўқитиш усуллари қўлланилган ва ўз билимларини мустақил оширган ҳолда базавий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.

Таълим дастурларининг мазмуни ва ўқитишнинг қанча давом этиши Давлат талабларида кўрсатилган тартибда белгиланади. Қайта тайёрлашдан муваффақиятли ўтган педагогик кадрларга белгиланган намунадаги диплом берилади.

Қайта тайёрлашга иккинчи олий таълимни олиш сифатида қаралмайди, қайта тайёрлаш натижасида бериладиган ҳужжат (диплом) фақат муайян лавозимда фаолият кўрсатиш ёки муайян фанлар бўйича ўқув машғулотлари олиб бориш ҳуқуқини беради.

20. Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг буюртмаларига биноан амалга оширилади.

Таълим муассасаларининг раҳбарлик лавозимига тайинлаш учун заҳирага олинган ёки раҳбарликка номзод ходимлари қайта тайёрлов курсларига жалб этиладилар.

Халқ таълими муассасалари раҳбарлигига тайинлашда номзод кадрнинг қайта тайёрлов курсларини тамомлаганлиги асосий шарт ҳисобланади.

21. Бошқа вазирликлар ва идораларнинг раҳбар, педагог ёки мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш халқ таълими тизимидаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари билан бевосита тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

22. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш тегишли таълим дастурлари асосида:

қайта тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (институтларда) ўқитиш;

қисман ихтисослаштирилган таълим муассасасида ва қисман мустақил ўқиб билим орттириш;

қисман ихтисослаштирилган таълим муассасасида ва қисман масофадан малака ошириш шаклларида амалга оширилиши мумкин.

23. Қайта тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (институтларда) ўқитиш буюртмачининг якка тартибдаги топшириғи ёки аниқ йўналтирилган дастури асосида, Давлат талабларига, шунингдек таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган дастурлар бўйича амалга оширилади.

24. Қайта тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқитиш 2+2 ёки 3+1 схемалари бўйича (тегишли равишда 50 ёки 75% –  яшаш жойи бўйича мустақил равишда билим орттириш, 50 ёки 25% – бевосита таълим муассасасида) ўқитиш шаклларида ҳам ташкил этилиши мумкин.

Ўқитишнинг бундай шакллари ахборот узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш бўйича махсус виртуал курслар, яъни масофавий таълимни амалга ошириш имкониятлари мавжуд бўлган тақдирда қўлланилади. Қайта тайёрлашнинг мазкур тарзда ташкил этилган курсларнинг камида бир ойи, яъни 144 соати бевосита ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўтказилиши шарт.

Қайта тайёрлашнинг ихтисослаштирилган таълим муассасасидаги қисми ишлаб чиқаришдан ажралган (таътил даври ва ишдан бўш вақтларда – ишдан ажралмаган) ҳолда ташкил этилади.

 

4.2. Қайта тайёрлашнинг давомийлиги ва ўқув юкламасининг ҳажми

25. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш Вазирлик томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади. Ўқув юкламасини режалаштиришда тингловчиларнинг мустақил ишлашига алоҳида эътибор қаратилади.

26. Таълим ходимларини қайта тайёрлаш дастурларини ўзлаштириш муддати ўқув режасига киритилган фанлар сони ҳамда уларнинг юкламалари ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади ва у 576 соатдан кам бўлмаслиги шарт. Аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳафталик юкламаси энг юқори ҳажми ҳафтасига
36 соат этиб белгиланади.


4.3. Қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш

27. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасалари буюртмачи эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳудудий таълимни бошқариш идоралари билан ҳамкорликда қайта тайёрлаш курсларига буюртмаларни шакллантиради.

28. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасалари қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш юзасидан вазирликка таклиф билан мурожаат қилади ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

қайта тайёрлаш курсларида ўқиши режалаштирилаётган тингловчилар (фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси ўқув юртини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, педагогик стажи) ҳақида маълумот;

қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш жадвали;

қайта тайёрлаш курслари учун методик таъминотнинг (ўқув-мавзу режа, дастурлар, мажмуалар, ишланмалар ва ҳоказолар) мавжудлиги ҳақида маълумот;

қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш учун етарли бўлган илмий-педагогик салоҳиятнинг (маърузачи ва амалий дарсларни олиб борувчи профессор-ўқитувчиларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, илмий даражаси ва илмий унвони, асосий иш жойи) мавжудлиги ҳақидаги маълумот;

қайта тайёрлаш курсларида ўқиши режалаштирилаётган тингловчиларнинг таянч олий маълумоти тўғрисидаги дипломларининг ҳақиқийлигини тасдиқловчи тегишли олий таълим муассасасининг хати;

қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш учун зарур бўлган моддий-техника базасининг (аудитория фонди, компьютер хоналари, фан хоналари, кутубхона ва ҳоказолар) мавжудлиги ҳақидаги маълумот.

29. Мазкур ҳужжатлар Вазирлик томонидан ўрганиб чиқилади ва қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш ҳақида хулоса берилади. Қайта тайёрлаш курслари тегишли таълим муассасалари томонидан Вазирлик билан келишган ҳолда ташкил этилади.

30. Қайта тайёрлаш курсларининг методик таъминоти (ўқув-мавзу режалар, дастурлар) тегишли институт Илмий кенгаши томонидан тасдиқланади.

31. Қайта тайёрлаш жараёнида гуруҳдаги курс тингловчиларининг сони, қоидага кўра, 20 нафардан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

32. Қайта тайёрлаш курсларидаги ўқув машғулотлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва Вазирлик томонидан тасдиқланган намунавий ўқув режалар ҳамда дастурлар асосида ташкил этилади.

33. Қайта тайёрлаш курсларидаги ўқув жараёни намунавий ўқув режаларига мос равишда тузилган ва ҳар бири бир нечта ўқув фани модулларини ўз таркибига олган блоклардан иборат блок-модулли ишчи ўқув режалари асосида ташкил этилади. Блоклар ва улардаги модуллар сони намунавий ўқув режадаги жами ўқув соатларидан келиб чиқиб белгиланади ва бунда блокдаги жами соатлар миқдори 36-48 соатни ташкил этади.

34. Қайта тайёрлаш курсларидаги ўқув жараёни амалдаги қоидаларга мувофиқ тузиладиган ва таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланадиган машғулотлар жадвали асосида олиб борилади. Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.

35. Қайта тайёрлаш курсларидаги ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, лаборатория иши, семинар, ишчанлик ўйини, имитация дарси, тажриба алмашиш дарси, тренинг, интерфаол машғулотлар ва бошқа шаклларда олиб борилади. Айрим ўқув машғулотларини илғор таълим муассасалари негизида ташкил этиш мумкин.

36. Қайта тайёрлашдан ўтувчи раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларинститут раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафига қабул қилинади. Қайта тайёрлаш курслари тингловчилари таълим муассасаларида мавжуд бўлган барча ўқув лаборатория, ахборот ресурслари, соғломлаштириш ва маиший хизмат шахобчаларидан фойдаланадилар.

37. Қайта тайёрлаш курси тингловчиси курснинг ўқув режасида кўзда тутилган барча назорат турларида (оралиқ, якуний ва бошқалар) ижобий натижа кўрсатса, курснинг ўқув дастури тўлиқ ўзлаштирилган ҳисобланади. Оралиқ назорат топшириқларини муваффақиятли бажарган тингловчи якуний назоратга қўйилади.

38. Оралиқ назоратларда етарли балл тўплай олмаган тингловчига таълим муассасаси раҳбарининг рухсати билан (бир кундан сўнг) қайта топширишга имконият берилади. Мазкур имкониятдан ҳам фойдалана олмаган тингловчи тингловчилар сафидан четлаштирилади.

39.  Институт раҳбарининг буйруғи билан якуний назоратни ўтказувчи махсус комиссия ташкил этилади. Якуний назорат – якуний тест синовлари ва битирув ишини ҳимоя қилишдан иборат бўлади.

40. Оралиқ назорат топшириқларини бажармаган тингловчилар якуний назоратга қўйилмайди, тегишли равишда уларга қайта тайёрлашкурсларини тамомлаганлик тўғрисида Давлат намунасидаги ҳужжат (диплом) берилмайди.

41. Қайта тайёрлаш курси дастурини тўлиқ ўзлаштирган ва якуний назоратдан мувафаққиятли ўтган тингловчиларга Давлат намунасидаги ҳужжат (диплом) берилади.

42. Битирув иши ҳимоясида қониқарсиз баҳо олган шахсларга якуний аттестация комиссияси хулосалари натижалари бўйича камида 1 ойдан сўнг битирув ишини қайта ҳимоя қилиш имконияти берилади.

 

V. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларининг малакасини ошириш

 

5.1. Малака оширишнинг шакллари

43. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимлар малакасини ошириш тўғридан-тўғри (таълим дастурлари бўйича ўқитиш) ва билвосита (таълим дастурларисиз ўқитиш) шакллар бўйича ташкил этилади.

44. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимлари малакасини оширишнинг қуйидаги тўғридан-тўғри шакллари қўлланилади:

малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (институтларда) ўқитиш;

базавий таълим муассасасида ўқитиш;

«Устоз-шогирд» усули бўйича таълим муассасасида ўқитиш;

мустақил ўқиб билим орттириш;

масофадан туриб амалга ошириладиган таълим;

стажировка шаклида (таълим муассасаларида, таълимнинг бошқарув органларида, хорижда) тажриба орттириш.

45. Малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (институтларда) ўқитиш– таълим муассасаларининг якка тартибдаги топшириқлари ёки аниқ йўналтирилган дастурлари асосида, таълимнинг тегишли тури ўқув-тарбия жараёнининг мониторинги натижаларини ва кадрлар тайёрлаш сифатини ҳисобга олиб Давлат талабларига, шунингдек таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган фанлар бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштириш.

Малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқитиш 2+2 ёки 3+1 схемалари бўйича (тегишли равишда 50 ёки 75% – яшаш жойи бўйича мустақил равишда билим орттириш, 50 ёки 25% – бевосита таълим муассасасида) ўқитиш шаклларида ҳам ташкил этилиши мумкин. Ўқитишнинг бундай шакллари ахборот узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича махсус виртуал курслар (масофадан ўқитиш) мавжуд бўлган тақдирда қўлланилади.

Базавий таълим муассасасида ўқитиш – Давлат талабларига, тегишли ихтисосликнинг педагог кадрларига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ уларнинг касбий билимлари, малака ва кўникмаларини чуқурлаштириш мақсадида қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун базавий деб белгиланган таълим муассасаларида фанлар бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштиришдир.

Базавий таълим муассасаларида ўқитиш ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакли ҳисобланади, чунки улар тегишли ихтисослик кадрларини тайёрлашга ихтисослашгандир (зарур моддий-техник база билан жиҳозланган, етарлича илмий-методик ва интеллектуал салоҳиятга эга).

Малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасаси ёки базавий таълим муассасасида ўқитиш ходим ишлаб чиқаришдан ажралган ёки қисман ажралган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

46. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги малака ошириш ходимларнинг ўз иш жойларидан тўла ажралган тарзда малака ошириш муассасасида таълим олишларини назарда тутади.

47. Малака оширишнинг масофадан ўқитиш шакли мазкур Низомнинг 43, 44 ва
45-бандларида кўрсатилган малака ошириш шаклларининг таркибий қисми сифатида ҳам амалга оширилиши мумкин.

48. Масофадан амалга ошириладиган таълим курсининг давомийлиги таълим муассасасида ўқишнинг тегишли курси академик соатларида белгиланади, бунда календарь муддатлар академик муддатлардан ортиқ бўлиши мумкин.

Янги билимларни ўзлаштириш даражаси масофавий таълимни амалга ошираётган малака ошириш таълим муассасаси томонидан назорат қилинади.

Масофадан туриб амалга ошириладиган малака ошириш курси дастурини тўлиқ ўзлаштирган ва якуний аттестациядан мувафаққиятли ўтган тингловчиларга давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат) берилади.

49. «Устоз-шогирд» усули бўйича таълим муассасасида ўқитиш — танлов асосида танлаб олинган, мамлакатда (минтақада), илмий ва педагогик жамоатчилик ўртасида ўзининг юқори натижалари, касбий фаолиятининг юқори кўрсаткичлари, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш бўйича ўз мактаби билан машҳур бўлган юқори малакали педагог-устозлар раҳбарлигида тегишли типдаги таълим муассасаларида фанлар бўйича педагог кадрларнинг малакасини мақсадли ошириш.

50. Мустақил ўқиб билим орттириш – таълимнинг раҳбар, педагог ва мутахассис кадрлари томонидан касб маҳоратини оширишга, касбий лаёқатини ва илмий дунёқарашни кенгайтиришга йўналтирилган бўлиб, уларнинг ўз лавозими ва мутахассислиги бўйича янги билим, кўникма ва малакаларни узлуксиз равишда мустақил ўзлаштиришини назарда тутади.

Мустақил равишда билим олиш таълим муассасалари (раҳбар, педагог ва мутахассис) кадрлари узлуксиз таълимининг (малака оширишининг) ажралмас таркибий қисмидир, у ахборот технологияларининг эгаллаб олинишини рағбатлантиради. Мустақил таълим, белгиланган тартибда, малака оширишнинг тегишли ўқув дастурлари бўйича амалга оширилган бўлса, билимларнинг якуний назорати натижалари асосида кадрга малака ошириш таълим муассасаси томонидан малака оширганлик ҳақида белгиланган намунадаги ҳужжат (сертификат) берилади.

Малака оширишнинг ушбу шакли ўқув дастурини таълим олувчи томонидан тузилган ва малака ошириш таълими муассасаси томонидан тасдиқланган якка тартибдаги режа асосида мустақил ўқиш воситасида ўзлаштиришни назарда тутади.

Мустақил ўқиб билим орттириш шаклида малака ошириш барқарор юқори профессионал рейтингга эга бўлган, замонавий ахборот технологиялари билан ишлашнинг амалий кўникмаларини эгаллаган, ўзини ўзи камол топтириш жараёнига танқидий ва ижодий ёндаша оладиган тингловчилар учун тавсия этилади.

51. Стажировка шаклида (таълим муассасаларида, таълимни бошқарув органларида, хорижда) тажриба орттириш раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларни таълим ва уни бошқариш соҳасидаги фан-техника тараққиётининг энг янги ютуқлари, замонавий техника ва технологиялар билан таништиришни, раҳбарлик салоҳиятини оширишни назарда тутади.

Стажировка хизмат сафарига юбориш тарзида амалга оширилади.

Стажировка тамом бўлгандан кейин кадрларга стажировка муддати кўрсатилган ҳолда уларнинг стажировкадан ўтганлиги тўғрисида тажриба орттирилган муассаса раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган маълумотнома берилади.

52. Таълим муассасасида (олий таълим муассасаси, малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасалари, Республика таълим маркази, педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ва ҳоказоларда) тажриба орттириш раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларни бошқарув ва таълимнинг замонавий ютуқлари, тегишли мутахассислик бўйича ривожланишнинг устувор йўналишлари, таълим инновацияларини жорий этишнинг самарали усуллари билан таништириш мақсадларини кўзлайди.

Таълимни бошқарув органларида тажриба орттириш ходимларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлайди ва чуқурлаштиради ҳамда турли даражадаги раҳбар кадрлар малакасини оширишнинг самарали шаклларидан ҳисобланади.

Таълим муассасалари ходимларининг ҳорижда тажриба орттириши хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш учун ажратилган грантларга мувофиқ, шунингдек таълимни бошқариш органлари билан таълим муассасаларининг ўзлари ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.

53. Раҳбар, педагог ва мутахассис ходимлар малакасини оширишнинг билвосита шакллари қуйидагилардан иборат:

таълим муассасасининг илмий (педагогик) кенгаши қарорига биноан ижодий таътил;

очиқ ўқув машғулотлари;

илмий, илмий-методик ва илмий-амалий семинарларда, конференцияларда, август ўқишларида ва шу кабиларда маърузалар билан қатнашиш.

Ижодий таътил – янги ўқув адабиётлари (дарслик ёки ўқув қўлланма) яратиш, замонавий педагогик ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш, педагогларнинг касбий фаолияти, йўналиши билан боғлиқ бўлган йирик илмий ишни (монография, диссертация ва ҳоказоларни) тугаллаш учун таълим муассасасининг илмий (педагогик) кенгаши тақдимномасига кўра педагог кадрларга бериладиган таътил.

Очиқ ўқув машғулотлари – замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, ўқитишнинг интерактив усуллари қўлланилган ҳолда академик гуруҳларда жадвал бўйича ўтказиладиган олдиндан эълон қилинган муаммо ёки инновация мавзуси бўйича машғулотдир.

Очиқ ўқув машғулотларига билимларнинг ушбу соҳасидаги тажрибали педагоглар, олимлар ва мутахассислар таклиф этилади.

Ушбу машғулотларнинг сифати таълим муассасасининг кафедрасида ёки илмий (педагогик) кенгашида муҳокама қилинади.

Ходимларнинг илмий ва илмий-методик семинарлар, конференциялар, август ўқишлари ва ҳоказоларда маърузалар билан қатнашиши халқ таълимининг долзарб муаммолари, шунингдек ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатини таъминлашга йўналтирилган педагогика фани ва амалиёти, ўқитиш методологияси ва технологиясининг муҳим масалалари бўйича илмий ва илмий-методик маъруза(ахборот)лар билан чиқишлари орқали таъминланади.

54. Малака оширишнинг билвосита шакллари таълим муассасаси ходимининг навбатдаги малака ошириш курсигача бўлган даврда ўз устида мустақил ишлаши натижаларини баҳолаш ва унинг касбий малака даражасини аниқлашга хизмат қилади, шунингдек педагог кадрларни малака тоифаларига аттестация қилиш жараёнида ҳисобга олинади.

55. Раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларнималака оширишнинг мустақил ёки масофавий шаклларига қабул қилишда уларнинг малака ошириш таълимининг билвосита тури бўйича мувафаққиятли шуғулланганлиги асосий шарт ҳисобланади.

 

5.2. Малака оширишнинг даврийлиги ва ўқув юкламасининг ҳажми

56. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимлари малакасини оширишнинг даврийлиги ва қанча давом этиши уни ташкил этиш шаклларига ҳамда ходимнинг касбий малака даражасини ва индивидуал касбий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда Буюртмачи томонидан белгиланадиган талабларга боғлиқ бўлади ва таълим муассасаларининг раҳбар кадрлари учун 3 йилда камида бир марта, педагог ва мутахассис кадрлар учун 5 йилда камида бир марта этиб белгиланади.

57. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимлари малакасини ошириш тўғридан-тўғри шаклларининг умумий давомийлиги камида 144 соат этиб белгиланади.

Бунда ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳар ҳафтада 36 соатниташкил қилади.

Айрим ҳолларда раҳбар ва мутахассис кадрлар малакасини ошириш тўғридан-тўғри шакллари бўйича асосий ишдан ажралган ҳолда ўқитишда, аудитория машғулотларининг ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 48 соат этиб белгиланиши мумкин.

58. Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.

       

5.3. Малака ошириш курсларини ташкил этиш

59. Малака ошириш асосий ишидан ажралган ва ажралмаган, масофадан туриб ўқитиш усуллари қўлланилган ҳамда ўз билимларини мустақил оширган ҳолда амалга оширилади.

60. Малака ошириш курслари Вазирлик ва таълимни бошқариш ҳудудий органларининг (айрим ҳолларда, бевосита узлуксиз таълимнинг тегишли турдаги таълим муассасалари) буюртмаларига биноан йиллик режалар асосида ташкил этилади.

61. Буюртмачилар томонидан навбатдаги календарь йилда малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича буюртмалар кадрнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси ўқув юртини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, педагогик стажи, иш жойи, лавозими, охирги марта малака оширган вақти, малака ошириш курси тоифаси ва олган сертификати рақами кўрсатилган ҳолда 15 ноябрга қадар қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларига етказилади.

62. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари томонидан мазкур буюртмалар асосида малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича йиллик режа шакллантирилади ва Вазирлик томонидан белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг
15 декабрга қадар буюртмачиларга етказиб берилади.

63. Буюртмачилар мазкур режа асосида ўз тасарруфларидаги таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг тегишлилиги бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларига ўқишга етиб боришларини таъминлайдилар.

64.  Жорий йилда буюртмага киритилмаган педагог ходимлар қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси билан бевосита тузилган шартнома асосида малака ошириш курсларидан ўтишлари мумкин.

65. Малака оширишга юборилган ходим тегишли институт раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафига қабул қилинади. Тингловчилар гуруҳини шакллантириш, курснинг ўқув режа ва дастурларини тайёрлашда педагог кадрларнинг базавий маълумоти, мутахассислиги, тоифаси ва эгаллаб турган лавозимлари, шунингдек буюртмачининг талаблари ҳисобга олинади.

66. Малака ошириш курсларидаги ўқув жараёнлари курсларга жалб этилган ходимлар 20-25 тингловчидан иборат ўқув гуруҳларига бўлинган ҳолда ташкил этилади.

Истисно тариқасида:

тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, жумладан рус ёки чет тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда, тингловчилар контингенти бир гуруҳ меъёрида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида  йўналишларда ўқув жараёнини ташкиллаштиришда бир гуруҳдаги тингловчилар сони камида 14 нафар этиб белгиланиши мумкин.

67. Малака ошириш курсларидаги ўқув машғулотлари тасдиқланган намунавий ўқув режалари ҳамда дастурларига мос равишда тузилган ва ҳар бири бир нечта ўқув фани модулларини ўз таркибига олган блок-модулли ишчи ўқув режалари асосида ташкил этилади.

68. Малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни амалдаги қоидаларга мувофиқ тузиладиган ҳамда тегишли институт раҳбари томонидан тасдиқланадиган машғулотлар жадвали асосида олиб борилади.

69. Малака ошириш курсларидаги ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, лаборатория иши, семинар, ишчанлик ўйини, имитация дарси, тажриба алмашиш дарси, тренинг, интерфаол машғулотлар ва бошқа шаклларда олиб борилади. Айрим ўқув машғулотларини илғор таълим муассасалари негизида ташкил этиш мумкин.

70. Малака ошириш курсларини ташкил қилиш, уларни талаб даражасида ўтказиш, таълим самарадорлигини таъминлаш ҳамда тингловчиларнинг яшаши учун шароит яратиш (таълим муассасасида тингловчилар турар жойи мавжуд бўлса) масъулияти тегишли институт  раҳбари зиммасига юклатилади.

71. Малака ошириш курси тингловчиси курснинг ўқув режасида назарда тутилган барча назорат турларида (оралиқ, якуний ва бошқалар) ижобий натижа кўрсатса, курснинг ўқув дастури тўлиқ ўзлаштирилган ҳисобланади. Оралиқ назорат топшириқларини муваффақиятли бажарган тингловчи якуний назоратга қўйилади.

72. Оралиқ назоратларда етарли балл тўплай олмаган тингловчига таълим муассасаси раҳбари рухсати билан (бир кундан сўнг) қайта топширишга имконият берилади. Мазкур имкониятдан ҳам фойдалана олмаган тингловчи тингловчилар сафидан четлаштирилади.

73. Институт  раҳбарининг буйруғи билан якуний назоратни ўтказувчи махсус комиссия ташкил этилади. Якуний назорат – шаклида ўтказилади ҳамда якуний тест синовлари ва малака ишини ҳимоя қилишдан иборат бўлади.

74. Оралиқ назорат топшириқларини бажармаган тингловчилар якуний назоратга қўйилмайди, тегишли равишда уларга малака ошириш курсларини тамомлаганлик тўғрисида Давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат) берилмайди.

75. Малака ошириш курси дастурини тўлиқ ўзлаштирган ва якуний назоратдан мувафаққиятли ўтган тингловчиларга Давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат) берилади.

 

VI. Педагог ходимларнинг узлуксиз таълимини ташкил этиш

76. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларининг навбатдаги малака ошириш курсигача бўлган даврда касбий салоҳияти ва малака савиясини ошириб боришини таъминлаш мақсадида ҳар календар йили давомида қисқа муддатли курслар, тренинглар ва бошқа малака ошириш ўқувлари ташкил қилиб борилади.

77. Ушбу ўқувлар ўқитувчиларнинг мустақил ўқиши ва касб маҳоратини оширишга мўлжалланган методик кунларда ойига 16 соатгача юклама билан ҳар ҳафтада 4 соатгача ўтказилади.

78. Узлуксиз ўқувлар туман(шаҳар)лардаги талаблар даражасида жиҳозланган таянч мактаблар негизида, ҳар бир гуруҳда 25 тагача ўқитувчилар жамланган ҳолда ташкил қилинади.

79. Узлуксиз ўқувларларда педагогларнинг қатнашиши мажбурий ҳисобланади.

80. Узлуксиз ўқувлардаги дарс машғулотларини жамланган гуруҳдаги ўқитувчилар (ўқув иштирокчилари)  томонидан навбат асосида олиб борилади. Машғулотларни олиб боришга малакали профессор-ўқитувчилар, методистлар, йил ўқитувчилари, тажрибали педагоглар ҳам жалб қилиниши мумкин.

81. Узлуксиз ўқувларнинг дастури ва мавзулари тегишли институт томонидан ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади.

82. Узлуксиз ўқувларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби Вазирлик томонидан тасдиқланади.

83. Малака ошириш таълими дастурлари асосида ташкил этилган инновацион менежмент, фанни ўқитиш ва мутахассисликдаги янгиликлар, педагогик ёки ахборот технологияларини ўзлаштириш курсларида ўқиш ҳам халқ таълими раҳбар, педагог ва мутахассис ходимлари малакасини оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари тарзида амалга оширилади. Қисқа муддатли курслар шаклида ташкил қилинадиган мазкур ўқувларнинг ҳажми 18-36 соатни ташкил қилиб, улар асосан таътиллар даврида ўтказилади.

84. Ушбу курслар мажбурий бўлмагани ҳолда тизим кадрларининг касбий ўсишига кўмаклашади. Мазкур курсларнинг ўқув дастурлари малака ошириш таълими ўқув дастурларининг муайян қисмини (фан блоклари ёки модулларини) қамраб олган ва малака ошириш таълими муассасаси томонидан (ёки у билан ҳамкорликда) ўтказилган бўлса, курсларни тамомлагандан кейин берилган гувоҳномаларда кўрсатилган ўқиш соатлари ҳажми навбатдаги малака ошириш бўйича зарур соатларнинг жами ҳажмига киритилиши (ҳисобга олиниши) мумкин.

85. Инновацион менежмент, фанни ўқитиш ва мутахассисликдаги янгиликлар, педагогик ёки ахборот технологияларини ўзлаштириш курслари кўчма сайёр ўқув машғулотлари тарзида таълимнинг тегишли тури бўйича илғор таълим муассасалари негизида ҳам ўтказилиши мумкин.

86. Ўқиш соатлари ҳажми навбатдаги малака ошириш бўйича зарур соатларнинг жами ҳажмига киритилиши (ҳисобга олиниши) мумкин бўлган қисқа муддатли курсларнинг ўқув режа ва дастурлари Вазирлик томонидан тасдиқланади. Мазкур курслар қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари томонидан режа асосида ёки буюртма (шартнома) асосида ишдан ажралган, ажралмаган ва масофадан ўқиш шаклида ўтказилиши мумкин.

87. Малака ошириш таълими дастурлари асосида ташкил этилган инновацион менежмент, фанни ўқитиш ва мутахассисликдаги янгиликлар, педагогик ёки ахборот технологияларини ўзлаштириш курсларини ташкил этиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.

 

VII. Қайта тайёрлаш ва малака оширишда масофавий таълим шаклини қўллаш

88. Қайта тайёрлаш ва малака оширишда масофадан ўқитиш шаклини қўллаш малака ошириш курсларининг тўла дастурини ва қайта тайёрлаш курслари дастурининг муайян қисмини масофадан ўқитишни амалга ошириш воситаларидан фойдаланиб ташкил этишни назарда тутади.

89. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг масофадан ўқитиш шакли бўйича таълим анъанавий курслар учун тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар асосида ўтказилади. Бунда курс давомийлигининг календарь муддатлари анъанавий курсникидан ортиқ бўлиши мумкин.

90. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг масофадан ўқитиш шакли бўйича курсларга, қоидага кўра, юқори малакали, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини зарур даражада қўллаш кўникмаларига, масофадан малака ошириш ўқув фаолияти учун тайёргарлиги ва лаёқати даражасига эга бўлган ходимлар қабул қилинади.

91. Масофадан ўқитиш шакли бўйича ўқитиш жараёнида тингловчилар фаолияти назорати, таълим жараёнини мувофиқлаштириш ва бошқариш кафедралар профессор-ўқитувчилари ва бошқа тегишли бўлинма мутахассислари томонидан амалга оширилади.

Масофадан ўқитиш шакли бўйича ўқитиш жараёнида тингловчилар билан алоқа электрон почта, телефон ва бошқа электрон алоқа воситалари ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, машғулотларнинг бир қисми тингловчилар билан контакт-сессиялар (бевосита юзма-юз мулоқот) тарзида амалга оширилади (курснинг ўқув режасида белгиланган муддатларда).

92. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг масофадан ўқитиш шакли бўйича курсларга қабул қилинган тингловчига қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси томонидан электрон шаклдаги ўқув-методик таъминот (курс бўйича йўриқнома, ўқув қўлланмалари, якка тартибдаги топшириқлар, малакавий ишларни бажариш бўйича тавсиялар, электрон мультимедия дарсликлар ва қўлланмалар, шунингдек бошқа зарур ўқув-методик материаллар жамламаси) жойлаштирилган веб-портал ва бошқа махсус веб-ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

93. Масофавий шакл бўйича курс тингловчилари ўқув режаларига мувофиқ таълим муассасасининг махсус веб-порталида (ёки бошқа махсус веб-ресурсларида) жойлаштирилган модулларнинг ўқув-методик материалларини мустақил равишда ўзлаштирадилар. Жадвал бўйича якка тартибдаги топшириқларни (тест, назорат саволлари, реферат, ишланма, ёзма иш, курс иши, амалиёт бўйича ҳисоботлар ва шу кабилар) бажарадилар.

94. Масофадан ўқитиш шаклида малака ошириш (алоҳида ҳолатда қайта тайёрлаш) тизимининг ташкилий-педагогик босқичлари халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида амалга оширилади.

 

VIII. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш сифатини баҳолаш ва назорат қилиш

95. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш сифати улар тайёргарлигининг зарур ва етарли даражаси, улардаги билим ва амалий маҳоратнинг мазкур кадрларга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги билан белгиланади.

96. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

Вазирлик томонидан тасдиқланган низом асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси томонидан амалга ошириладиган ички назорат (кириш тести орқали дастлабки назорат, ўқитилаётган фан модуллари бўйича оралиқ назорат ва бошқалар);

курснинг ўқув режасидаги ўқув модуллари бўйича аттестациядан ўтказишни (чиқиш тести), малака ошириш курси тингловчилари учун –малака иши ҳамда қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун – битирув иши ҳимоясини ўз ичига оладиган якуний назорат;

Вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат таълим сифати назорати инспекцияситомонидан аттестация ва тезкор диагностика шаклида амалга ошириладиган ташқи назорат.

 

IX. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тамомлаганлик
тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар

97. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим дастурлари талабларини муваффақиятли бажарган таълим муассасаси ходимларига тегишли равишда давлат намунасидаги қуйидаги ҳужжатлар:

малака ошириш тўғрисидаги сертификат – камида 144 соат ҳажмида таълим дастурларини мувафаққиятли ўзлаштиргандан сўнг;

қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом – камида 576 соат ҳажмда таълим дастурларини мувафаққиятли ўзлаштиргандан сўнг, якуний аттестация натижасига кўра берилади.

98. Якуний аттестация натижасида ўқитиш дастурини ўзлаштириш юзасидан қониқарсиз баҳо олган тингловчиларга ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.

99. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув дастурини ўзлаштирганлик тўғрисидаги диплом ва сертификат белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

100. Халқ таълими муассасалари ходимларининг малака тоифаларини олиши (ўзгартириши) ва эгаллаб турган лавозимларига мослигини аттестациядан ўтказишда улар қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг (диплом, сертификат) мавжудлиги шарт ҳисобланади.

 

X. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини
қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган талаблар

101. Таълим муассасаларираҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимидаги таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат талаблари (бундай кейин Давлат талаблари деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва амалдаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади ва уларда таълим жараёнини ташкил этишни, унинг мазмунини, методик таъминлашни, сифат ва самарадорлигини оширишни такомиллаштиришга доир талаблар қўйилади.

102. Давлат талаблари Вазирлик томонидан ишлаб чиқилади ва белгилангантартибда тасдиқланади.103. Давлат талаблари асосида раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш (малака ошириш) курси битирувчисининг умумий билим ва касбий тайёргарлиги даражасига қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилади ва Вазирлик томонидан тасдиқланади.

104.Раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш (малака ошириш) курси битирувчисининг умумий билим ва касбий тайёргарлиги даражасига қўйиладиган малака талаблари тегишли йўналишлар бўйича курсларнинг ўқув режалари ва дастурларини шакллантириш, шунингдек, ўқув жараёнини ва таълим сифатини назорат қилиш тартибини ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

105. Раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълимининг ўқув режа ва дастурлари етакчи олимлар, мутахассислар, профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан тузилади ва таълим жараёнини методик таъминлашнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

106. Қуйидагилар малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган базавий талаблар ҳисобланади:

касблар ва лавозимларга бўлган касбий малака талабларига мувофиқлик;

таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини билишга, таълим турлари ва босқичлари бўйича давлат талаблари (давлат таълим стандартлари)нинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашга, тингловчиларнинг касбий билимларини янгилаш ва чуқурлаштиришга, янги, қўшимча касбий малака ва кўникмаларни ҳосил қилишга, таълим-тарбиянинг самарали усуллари ҳамда технологияларини эгаллаш ва такомиллаштиришга қаратилганлик;

замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олишни назарда тутиш;

давлат талаблари ҳажм ва мазмунининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш муддатларига мувофиқлиги.

қайта тайёрлаш (малака ошириш) бўйича таълим дастурлари тегишли базавий мақсадлар ва мазмунга мос малака (битирув) ишлари билан тугалланади.

107. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни таянч ўқув режалар ва дастурлар асосида ишлаб чиқилган ишчи ўқув режалар ва ишчи дастурлар асосида амалга оширилади.

108. Ўқув режалари ва дастурларини тузиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ҳамда уларни  таълим тизими раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнига жорий этиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.

 

XI. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тингловчилари

109. Буюртмага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланади.

Ишдан ажралган ҳолда малака оширишга бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланади.

110. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тингловчилари таълим муассасасидаги ўқув лаборатория, ахборот-ресурс марказлари, соғломлаштириш ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

111. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиси қуйидаги сабабларга кўра тингловчилар сафидан четлаштирилади:

ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;

таълим дастурларини ўзлаштирмагани (назорат турларини топшира олмагани) учун;

малака ошириш курсидаги дарс машғулотларини узрли сабабларсиз 18 соатдан ортиқ қолдиргани учун;

саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

тингловчи суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

шартнома асосида ўқитиш учун белгиланган миқдордаги тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун;

вафот этганлиги сабабли.

112. Тингловчи малака ошириш курсидан четлатилганда унга сабаблари кўрсатилган ҳолда маълумотнома берилади, шунингдек бу ҳақда уни малака оширишга юборган буюртмачи ташкилотга тегишли институт томонидан маълум қилинади.

113. Малака ошириш курсидан четлатилган ёки якуний назоратдан ўта олмаган тингловчи бир йил ичида буюртмачи ташкилот томонидан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши тартибида малака оширишга қайта юборилади.

114. Малака ошириш курсларига қайта юборилган ходим ўқиш якунлари бўйича якуний назоратдан такроран ўтмаган ёки асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан ўтмаган тақдирда, у билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатидан қатъий назар, меҳнат шартномаси белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади. Мазкур ходимнинг таълим муассасасида ўз лавозимидаги фаолиятини давом эттириши учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси билан бевосита тузилган шартнома асосида ўз малакасини оширган бўлиши талаб қилинади.

 

XII. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини оширишга ихтисослашган таълим муассасаларининг
профессор-ўқитувчилари таркиби

115. Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган таълим муассасаларида дарс машғулотларини олиб боришга мазкур таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларининг етакчи мутахассислари, шунингдек бошқа таълим муассасаларининг педагог кадрлари штатли асосда, ўриндошлик бўйича ва меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладилар.

116. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибига қуйидаги талаблар қўйилади:

қайта тайёрлаш ва малака оширишга қўйиладиган Давлат талаблари асосида тингловчилар билан ўқув-тарбия ишларини олиб бориш, назорат ва тингловчилар билимларини холисона баҳолаш кўникмаларининг мавжудлиги;

юксак шахсий сифатларнинг (талабчанлик, холисоналик, батартиблик, ҳаққонийлик, хушмуомалалик) мавжудлиги;

таълим беришда (ўқитишда) касбий маҳорат ва эрудициянинг мавжудлиги;

таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илмий-педагогик асосларини, педагогика фанининг асосий йўналишларини, фанлараро алоқаларни, риторика ва нотиқлик маҳорати асосларини, узлуксиз таълим атамалари ва тушунчаларини, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака оширишга қўйиладиган Давлат талабларини билиш;

таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, тингловчиларнинг ташаббускорлигини, ижодий маҳоратини, уларнинг илмий тадқиқотларга интилишлари ва қобилиятларини ривожлантириш кўникмаларининг мавжудлиги;

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёни мазмунини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ҳамда ўқув-методик ишларни олиб бориш кўникмасининг мавжудлиги.

117. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ўтказиш учун жалб этиладиган профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

XIII. Таълим муассасалари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис ходимларини
қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни молиялаштириш

118Институтлар фаолиятини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

институтларни жорий таъминлашга ҳамда тасдиқланган йиллик режаларга мувофиқ таълим ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

таълим хизматларини кўрсатиш, илмий-педагогик, ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун мақсадли бадаллари;

таълим ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун жалб этиладиган грантлар ва хорижий кредитлар маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

119. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасалари (институтлар) ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорлари жорий этилади. Бунда профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари сонининг бир нафар ўқитувчи ҳисобига нисбатининг чекланган меъёрлари олий таълим муассасаларида белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган меъёрларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади.

120. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасаларига ишдан ажралган ҳолда ўқишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Ишдан ажралган ҳолда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим муассасаларига ўқиш учун бошқа жойлардан юборилган тингловчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланади.

121. Шартнома асосида қайта тайёрлаш курслари учун ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойиллари асосида сарф-харажатлар сметаси қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси томонидан тузилади ва унинг раҳбари томонидан тасдиқланади.

Сметада курснинг ўқув дастури ва режасида назарда тутилган барча дарс машғулотлари учун тўланадиган соатбай ҳақ, курснинг моддий-техника таъминоти, курсни ташкил этиш ва ўтказишга жалб этилган (раҳбар, педагог ва техник) ходимларга тўланадиган иш ҳақи, уларни рағбатлантириш, шунингдек тўланадиган солиқлар учун маблағлар назарда тутилади. Бунда қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун тингловчи томонидан тўланадиган маблағ мазкур курсларни ўтказиш учун сарфланадиган харажатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда (сметадаги жами харажатларни тингловчилар сонига бўлиш орқали) ҳисоблаб чиқилади.

 

XIV. Якунловчи қоида

122. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар педагогик маҳорат институтларининг намунавий тузилмаси

Ходимларнинг чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилардан ташқари) — 51 нафар.

* Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг кафедралари сони ҳамда уларда фаолият юритадиган профессор-ўқитувчиларнинг штат бирликлари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари контингентидан келиб чиқиб белгиланади.

** Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар асосида белгиланади.

*** Методик хизмат бўлими ходимлари сони ва

**** Илмий-методик ишлар бўйича директор ўринбосари лавозими Худудий халқ таълими бошқармалари таркибидаги методистлар штатлари ҳисобидан шакллантирилади.

Умумий таклифлар

1758