ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10375 Министерство иностранных дел Республики Узбекистан 21/11/2019 06/12/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
"Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш концепцияси тўғрисида"
ID-10375

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини

мустаҳкамлаш концепцияси тўғрисида

Мамлакатнинг халқаро ижобий имижи миллий манфаатларни самарали илгари суришнинг асосий омили ва давлат фаровонлигини юксалтириш ҳамда барқарор ривожланиш, миллий иқтисодиётнинг жаҳон миқёсида рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ бўлган стратегик масалаларини хал этишдаги энг муҳим шартларидан биридир.

Охирги йилларда Ўзбекистоннинг барча ижтимоий ва иқтисодий соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳамда мамлакатимизнинг янги, очиқ ташқи сиёсати Ўзбекистон Республикасининг жаҳон хамжамиятидаги ижобий имижи ва обрўсини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон изчил ривожланаётган, демократик, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва тамойилларига содиқ, тинчлик, инсонпарварлик, маърифатпарварлик, бағрикенглик ҳамда давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик ғояларини фаол тарғиб қилувчи давлат сифатида дунёда кенг эътироф этилмоқда.

Ўзбекистонга турли мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан эътибор ортиб бормоқда, хорижий шерикларнинг Ўзбекистон Республикаси билан барча соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган интилиши кучаймоқда. Хорижий самоядорлар, ишбилармонлар ва туристлар томонидан Ўзбекистонга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ошмоқда.

Халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ижобий имижини самарали мустаҳкамлаш ва бу жарённинг барқарорлигини таъминлаш учун қатор чора ва тадбирлар кўрилмоғи лозим.

Давлат ва жамоатчилик даражасида Ўзбекистоннинг халқаро имижини шакиллантириш ва тарғиб қилишнинг яхлит тизимини муҳим аҳамият касб этади. Бу соҳада энг долзарб визифалардан бири мамлакатнинг бетакрор имиж хусусиятларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўлиб, булар қаторига бой маданий, тарихий, маънавий ва интеллектуал мерослар, кўп асрлик давлатчилик, жаҳон цивилизацияси ривожига қўшилган эътироф этилган ҳисса, юқори даражадаги миллатлараро ва динлараро бағрикенглик, ижтимоий тотувлик, бой табиий ресурслар, ривожланган транспорт ва коммуникация инфратизилмалари, мафкуравий дунё қарашлардан қатъий назар тенг ҳуқуқли ҳамкорликка тайёрлик киради.

Мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ижобий эътироф этилишини янада яхшилаш ва Ўзбекистоннинг салмоқли имиж салоҳиятидан устувор иқтисодий, ижтимоий, инвестициявий, илмий, маърифий, маданий ва бошқа вазифаларни амалга оширишда самаралироқ даражада фойдаланиш борасида давлат муассасалари фаолиятини жадаллаштиришнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Ушбу йўналишдаги фаолият давлат ва жамоатчилик тузиламалари ва институтларининг яқиндан ҳамкорлиги ва мувофиқлаштирилиши орқали мунтазам равишда олиб борилиши лозим.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш Концепцияси ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарурати туғилди.

Ўзбекистон Республикасининг ижобий имижини жаҳон миқёсида илгари суриш ва мустаҳкамлашга оид комплекс ва тизимли давлат сиёсатини шакллантириш мақсадида:

1. Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш сиёсатининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгилансин:

хорижий мамлакатларнинг давлат ва нодавлат тузилмалари, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар томонидан Ўзбекистоннинг изчил ривожланаётган, замонавий демократик ҳуқуқий давлат сифатида яхлит ва ижобий қабул қилинишини кучайтириш;

сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларда давом этаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришларни давом эттириш, республиканинг инвесторлар ва ишбилармон шериклар учун жозибадорлигини кучайтириш, жаҳон миқёсида миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон манфаатларига мос келадиган муҳим иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун энг қулай шароитларни шакллантириш;

халқаро майдонда Ўзбекистоннинг жозибали миллий брендини шакллантириш ва мустаҳкамлаш орқали минтақавий ва глобал бозорларда маҳаллий товарлар ва хизматлар экспортини илгари суриш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва унинг жаҳон ҳамжамиятида ижобий қабул қилинишини кенгайтириш орқали миллий суверенитет, барқарорлик ва хавфсизликни кучайтириш.

Ўзбекистонни Осиёнинг етакчи ишбилармонлик, маданий ва туризм марказлари сафига киритиш.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш бўйича Йўл харитаси (кейинги ўринларда – Йўл харитаси)

2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Концепция ва Йўл харитасининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан амалга оширилади;

Концепция ва Йўл харитасининг бажарилишини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ва қонунчилик билан таъқиқланмаган бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

Концепция ва Йўл харитасида белгиланган тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши ва ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига уларни амалга ошириш жараёни тўғрисида маълумот тақдим этиш учун жавобгарлик шахсан мутасадди вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги:

Концепция ва Йўл харитасини амалга оширишнинг самарали ва тизимли назоратини таъминласин;

Концепция ва Йўл харитасининг бажарилишга бағишланган, конкрет кўрсаткич ва натижаларни акс эттирувчи ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тизимли равишда тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикасининг мутасадди вазирлик ва идоралари, жамоатчилик ташкилотларини Концепция ва Йўл харитасининг бажарилишини ташкиллаштириш ва унда иштирок этишга (заруриятга қараб) жалб қилсин;

лозим бўлганда, хорижий маслаҳатчилар, экспертлар, халқаро ва чет давлатлар ташкилотлари хизматидан фойдалансин;

жамоатчиликни Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги ижобий имижини илгари суриш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш жараёни ва унинг натижалари юзасидан кенг хабардор қилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижда мамлакатнинг ижобий имижини фаол илгари суриш бўйича тизимли сиёсий-дипломатик иш олиб борилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва “Дунё” Ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсадлари, вазифалари ва Концепцияни амалга ошириш жараёнининг ёритилишини таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В.Маҳмудов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.

2019 й., «____________» № ПФ-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил “__” _________ _______-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги

ижобий имижини мустаҳкамлаш

КОНЦЕПЦИЯСИ

I боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш концепцияси (бундан буён матнда Концепция деб юритилади) - бу соҳада Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини самарали амалга оширишнинг мақсадлари, вазифалари, тамойиллари, устувор йўналишлари ва механизмларини белгилайдиган ягона ва яхлит қарашлар тизимидир.

2. Концепция қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти Концепцияси тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий актлар, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосланади ҳамда халқаро ҳуқуқнинг, шу жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Низоми, Инсон ҳуқуқларининг умумжаҳон декларацияси ва Халқаро ҳуқуқнинг тамойиллари тўғрисидаги декларациянинг умум эътироф этилган меъёрлари ва тамойилларига мос келади.

3. Мамлакат имижи ушбу мамлакатга нисбатан мамлакат ичкариси ва ундан ташқаридаги мақсадли аудиториялар, кенг жамоатчиликда шаклланадиган барқарор, ўзаро боғлиқ объектив тасаввурлар – географик, тарихий, иқтисодий, сиёсий, миллий, маданий, демографик ва бошқа тасаввурлар (стереотиплар) комплексидан иборат.

Мамлакат имижи мазкур мамлакатнинг давлат тизими, сиёсий курси, унинг раҳбариятининг обрўси, сиёсий ва иқтисодий фаолиятнинг муваффақияти, молиявий, иқтисодий, табиий бойлик ва демографик салоҳияти, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш миллий тизимининг самарадорлиги, давлат фуқароси бўлмаган шахсларга нисбатан инсонпарварлик муносабати, ижтимоий аҳвол, хавфсизлик ва барқарорлик даражаси, миллий ўзига хосликни англашнинг ривожланганлиги, миллий табиатнинг хусусиятлари, маданият ва бошқа элементлар тўғрисида олинган маълумотларни қабул қилиш натижасида шаклланади.

Мамлакатнинг ички имижи – фуқароларнинг ўз мамлакати, унинг жаҳондаги роли ва эгаллаган ўрни, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясининг даражаси, шунингдек, мамлакатнинг ривожланиш истиқболлари ва унинг жаҳон ҳамжамияти томонидан қабул қилиниши тўғрисидаги тасаввурларидир.

Мамлакатнинг халқаро майдондаги имижи – мамлакат ҳақида чет элларда шаклланиб, хорижий ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа шериклар учун унинг обрўси, нуфузи, жозибадорлик даражасини белгиловчи тасаввурлардан ташкил топган ташқи имиждир.

Аҳоли томонидан ўз давлати, раҳбарият сиёсати, давлат органларининг фаолияти, ҳуқуқий тизим, шахс хавфсизлигининг даражаси, мавжуд сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий авҳолнинг қабул қилиниши (англаниши) мамлакатнинг халқаро майдондаги имижига бевосита таъсир кўрсатади.

Имиж сиёсати – давлат органлари, ижтимоий-сиёсий, ишбилармон доиралар, эксперт ва илм-фан ҳамжамияти, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг мамлакат ижобий имижини шакллантириш бўйича интилишларини бирлаштирувчи мақсадли йўналтирилган, тизимли ва комплекс ахборот-коммуникациявий ва сиёсий фаолиятдир.

Имижга оид тавсифлар – объектнинг образи ва унинг тасаввур қилинишини шакллантиришда фойдаланиладиган муайян конкрет жиҳатлар, аломатлар ва сифат кўрсаткичлари.

Мамлакат бренди – давлатнинг ўз-ўзлиги, тарихий, ижтимойи-маданий, табиий-иқлимий ва савдо-иқтисодий хусусиятлари, шунингдек, унинг пойтахти, тарихий шаҳарлари ёки алоҳида географик ҳудудлари билан боғлиқлик негизида шакллантирилган визуаллаштирилган тимсоли.

Мақсадли аудиториялар – муайян хусусиятлар (географик, миллий, тил, профессионал-сиёсий, ижтимоий-демографик, диний ва бошқа кўрсаткичлар) асосида бирлаштирилиб, имиж сиёсатининг ҳақиқий ёки эҳтимолли мақсади бўлган аниқ субъектлар ва шахслар гуруҳлари.

Имиж сиёсатининг ахборот фаолияти – давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари томонидан мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш мақсадида унинг ноёб имиж хусусиятлари, Ўзбекистонда рўй бераётган муҳим воқеа ва жараёнлар, амалга оширилаётган ислоҳот ва лойиҳаларнинг моҳияти ҳамда аҳамияти, шунингдек, республика Раҳбарининг ташаббусларига оид маълумотларни кенг халқаро жамоатчилик, хорижий давлатларнинг турли мақсадли аудиторияларига етказиш бўйича оммавий ахборот воситаларида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлардир.

4. Мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижи миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва илгари суриш, шунингдек, давлатнинг фаровонликни ошириш, барқарор ривожланиш ва рақобатбардошликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ стратегик вазифаларни бажаришнинг асосий воситаларидан бири ҳисобланади.

Ижобий халқаро имиж мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий салоҳиятини, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрўси ва нуфузини кучайтиришга кўмак беради, хорижий инветициялар, илғор технологиялар, молиявий-техникавий ёрдам, жаҳон бозорларида миллий экспортни илгари суриш, сайёҳлар оқимини кенгайтириш учун қулай ташқи шароит яратувчи асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

Ушбу соҳада Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги ижобий имижини шакллантириш, уни мустаҳкамлаш ва фаол илгари суришнинг яхлит тизимини яратишга қаратилган аниқ белгиланган сиёсатга эҳтиёж мавжудлиги ва унинг долзарблиги яққол намоён бўлмоқда.

Мамлакатни модернизация қилишнинг замонавий шароитларида унинг ижобий имижини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, уни объектив ва ҳақиқий тасаввурлар асосида, жаҳон жамоатчилиги фикрига ахборот таъсири кўрсатишнинг кенг тармоқли воситаларидан фойдаланган ҳолда халқаро майдонда муваффақиятли илгари суриш Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг стратегик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган вазифаларидан бири ҳисобланади.

II боб. Ўзбекистон Республикаси имиж

сиёсатини белгиловчи омиллар

5. Ўзбекистон жаҳон цивилизацияси ривожига салмоқли ҳисса қўшган ва изчил ривожланиб бораётган мамлакат сифатида жаҳон саҳнасида ўзини намоён этиш учун улкан имкониятларга эга.

Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятидаги ижобий имижини шакллантириш ва мустаҳкамлаш ҳамда халқаро нуфузини ошириш учун зарур шарт-шароитларни белгиловчи Ўзбекистоннинг асосий имиж хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

бой маданий, тарихий, маънавий ва интеллектуал мерос, давлатчиликнинг кўп асрлик тарихи;

фан ва маданият, дунё ва ислом цивилизацияси ривожига қўшган ва тан олинган ҳиссаси;

анъанавий ва юқори даражадаги миллатлараро ҳамда конфессиялараро ҳамжиҳатлик, жамиятдаги ижтимоий тотувлик ва бағрикенгликга асосланган дунёқараш;

юқори даражали инсоний потенциал, шаклланган давлат ва жамоат бошқарув органлари тизимининг мавжудлиги;

катта табиий ресурслар салоҳияти, ривожланган транспорт ва коммуникация инфратузилмаси.

6. Мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари тамойилларининг мустаҳкамланиши, бутун дунёда Ўзбекистонга бўлган эътибор ва қизиқишнинг сезиларли даражада ортиб боришига ҳамда унинг ижобий имиж хусусиятлари спектрини кенгайтиришга олиб келмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантиришнинг асосий омиллари қуйидагилардир:

мамлакатда барқарорлик ва хавфсизликнинг сақланиб қолиниши;

жамиятнинг ва давлат фаолиятининг барча соҳаларининг тубдан ислоҳ қилиниши, ҳукумат ва бошқарув ҳамда суд-ҳуқуқ тизимларининг барқарорлиги, давлат сиёсатининг изчиллиги ва очиқлиги, ижтимоий тенглик ва жамоатчилик назорати институтини ривожлантиришга асосланган давлат ва жамоат институтларининг самарадорлиги;

демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш ва кучайтириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ҳамда коррупцияга қарши курашдаги ижобий ўзгаришлар;

инсон ҳуқуқи ва эркинликлари соҳасидаги халқаро шартномаларнинг бажарилишини таъминланиши, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини янада такомиллаштирилиши, инсон дискриминациясига ва жамиятнинг барча соҳаларида тенгсизликка йўл қўйилмаслиги;

иқтисодиётнинг либераллаштирилиши ва диверсификация қилиниши, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари, саноат ва қишлоқ хўжалиги рақобатбардошлигининг ошиши ҳамда уларнинг модернизацияси ва интенсив ривожланиши, хусусий мулкчилик ролининг устуворлиги ва унинг ҳуқуқлари ҳимоясининг кучайиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожининг рағбатлантирилиши, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти ва ҳудудларини ривожлантириш мақсадида хорижий инвестицияларнинг фаол жалб қилиниши;

туризм инфратизилмаси ва туристик хизматларининг узлуксиз янгиланиши ва ривожланиши, тарихий ва маданий объектларни умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ сақланилиши ва тикланилиши;

«Made in Uzbekistan» бренди остида юқори сифатли миллий товарлар ва хизматлар, рақобатбардош маҳсулотлар экспортининг кенгайтирилиши.

кучли ижтимоий сиёсат, аҳоли бандлиги, унинг реал даромадлари ва фаровонлигининг ошиши, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимларининг такомиллаштирилиши, инсон тараққиётига давлат томонидан амалга оширилаётган инвестициялар;

аёллар аҳволининг яхшиланиши, уларнинг иқтисодий фаоллигининг ва ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ролининг ошиши;

фуқароларнинг жинсий, миллий, диний, ирқий мансублиги ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва иқтисодий фаолиятидаги ролининг ошиши;

юқори даражали таълим, миллий фан, маданият, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларидаги ютуқлар;

ёшларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигининг оширилиши, давлат томонидан самарали олиб борилаётган ёшлар сиёсати;

Ўзбекистонга тарихан хос бўлган мультикултурализмнинг сақлаб қолинилиши;

миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг мустаҳкамланилиши, маърифатли исломнинг тарғиб этилиши ва ушбу йўналишлардаги Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро ташаббуслари;

чет элдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базанинг такомиллаштирилиши;

Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилувчи чет эл фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасининг ортиши;

мамлакатимизнинг мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга, Ўзбекистон атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик ҳудудини яратишга қаратилган очиқ, дўстона, мувозанатлашган, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсатнинг амалга оширилиши.

III боб. Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги

ижобий имижини мустаҳкамлашнинг асосий тамойиллари,

мақсадлари, вазифалари ва йўналишлари

7. Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш ва илгари суришнинг асосий тамойиллари қуйидагилардир:

хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, хорижий нодавлат ташкилотлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан конструктив ва очиқ мулоқот олиб боришга тайёрлик;

холислик, тизимлилик, доимийлик ва изчиллик;

илмий жихатдан асосланганлик;

ўзаро ишонч ва ҳурмат, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;

оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги ва мустақиллиги;

тинчлик, инсонпарварлик, бағрикенглик, инсон ҳуқуқи ва манфаати қадриятлари ғояларига содиқлик;

ҳукумат қарорларини қабул қилишда мамлакатнинг ижобий халқаро имижини мустаҳкамлаш сиёсатининг асосий йўналишларини ҳар томонлама инобатга олиш.

8. Имиж сиёсатининг вазифалари:

хорижий мамлакатларнинг давлат ва нодавлат тузилмалари, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар, чет элларнинг эксперт, илмий, маданий доиралари ва кенг жамоатчилиги томонидан Ўзбекистоннинг изчил ривожланаётган замонавий демократик ҳуқуқий давлат сифатида яхлит ва барқарор ижобий тасаввурини мустаҳкамлаш;

мамлакат ҳаётининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни давом эттириш учун қулай шароитларни яратиш, инвесторлар, ишбилармонлар ва сайёҳлар ҳамда молиявий, технологик, интеллектуал ва бошқа манбаларни жалб қилиш мақсадида республиканинг жозибадорлигини ошириш, Ўзбекистон манфаатларига жавоб берадиган муҳим иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш;

Ўзбекистоннинг жозибадор миллий брендини халқаро миқёсда шакллантириш ва мустаҳкамлаш орқали маҳаллий товарлар ва хизматлар экспортини минтақавий ва глобал бозорларга олиб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасининг муҳим халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уни жаҳон ҳамжамиятида дўст, тинч ва масъулиятли давлат сифатида ижобий қабул қилинишини кучайтириш орқали миллий суверенитет, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш.

Ўзбекистонни Осиёдаги етакчи бизнес, маданий ва туристик марказлар қаторига киритиш.

9. Имиж сиёсатининг асосий йўналишлари ва вазифалари

а) сиёсий ва ижтимоий сохаларда

мамлакатнинг халқаро майдонда ижобий имижини шакллантириш ва илгари суришга ҳисса қўшадиган ўзига хос имиж хусусиятларини аниқлаш ва долзарблаштириш;

давлат ҳокимиятини ижро этувчи органларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик бирлашмалари, корхоналар, ташкилотлар, ўқув юртлари билан мамлакатнинг ижобий имижини шакллантириш, мустаҳкамлаш ва илгари суриш бўйича самарали ҳамкорлигини таъминлаш;

мамлакатни минтақавий ва глобал сиёсатдаги фаол ва масъулиятли иштирокчиси сифатида белгилаш;

мамлакатнинг миллий ривожланиш стратегиясини самарали амалга ошириш, сиёсий ва иқтисодий жозибадорлигини кучайтириш мақсасида унинг ташқи алоқалари барқарорлигини таъминлаш;

сиёсий, иқтисодий, маданий, гуманитар ва ахборот-тушунтирув йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини кучайтириш;

ижтимоий, иқтисодий ва инсон ҳуқуқлари соҳаларидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган харакатлар, республиканинг минтақавий ва глобал дастур ва ташаббусларни амалга оширишга қўшаётган ҳиссаси тўғрисида халқаро ҳамжамиятни мақсадли ва тизимли равишда хабардор қилиш;

давлат органларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашни давом эттириш;

имиж сиёсатини такомиллаштириш мақсадида мулоқот ва "жавоб олиш" тизимларининг самарали фаолиятини кўзда тутувчи жамоат дипломатияси институтлари ва механизмларини ривожлантириш;

турли мақсадли аудиторияларга қаратилган республика имижини тарғиб қилишнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқиш ва қўллаш;

мамлакатнинг турли соҳалардаги рақобатбардош устунликларини мунтазам равишда таҳлил қилиш ва республиканинг халқаро майдондаги ижобий имижини шакллантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган янги омилларни аниқлаш;

б) Иқтисодий ва экология соҳаларида

Ўзбекистонни халқаро ҳамжамиятда жадал ривожланаётган бозор иқтисодиётга эга, хавфсиз ва ҳалол инвестор ва ҳамкорлар учун очиқ мамлакат сифатида намоён қилиш;

халқаро рейтинглар ва индексларда, нуфузли халқаро таҳлилий ташкилотлар ҳисоботларида Ўзбекистоннинг мавқеини ошириш бўйича тизимли ишларни олиб бориш;

ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида давлат-хусусий шериклик алоқаларини ривожлантириш;

бизнесдаги шаффофликни таъминлаш ва Ўзбекистон ривожланишининг устувор йўналишлари бўйича хорижий хамкорлар иштирокида бизнес ташаббуслари, стартаплар ва инновацион лойиҳаларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш;

қатор тадбирлар, жумладан аэропортлар, автомобиль йўллари, автовокзаллар, темир йўл станцияларни модернизация қилиш ва уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш орқали мамлакат транспорт инфратузилмасининг информацион қиёфасини ривожлантириш;

туризмни Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг стратегик соҳаларидан бирига айлантириш;

Ўзбекистон ҳудудларининг (шаҳар ва вилоятларнинг) ижобий имижини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг инвестицион ва сайёҳлик жозибадорлигини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

товар ва хизматларнинг янги миллий брендларини яратиш ва фаол тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

иқтисодий жараёнлар ва республиканинг инвестициявий имкониятларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

Ўзбекистонни корпоратив тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича (МIСЕ-туризм) халқаро марказга айлантириш;

мамлакатда экологик вазиятни яхшилаш, табиий ресурсларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган саъй-харакатларга дунё ҳамжамияти эътиборини жалб қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича фаол иш олиб бориш;

в) маданий-гуманитар соҳада

Ўзбекистон Республикасининг миллий-маданий қадриятлари ва ютуқларини чет элда тарғиб қилиш мақсадида маданий дипломатияни ривожлантириш;

Ўзбекистоннинг дунёдаги ижобий имижини шакллантириш ва илгари суришга қаратилган халқаро PR-тадбирларини тизимли тарзда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

мамлакатимизнинг "тасвирий" қиёфасини бойитиш мақсадида минтақалар ва мамлакатнинг маданий ва тарихий меросини жаҳон алоқа каналларида оммавий равишда намойиш этиш;

Ўзбекистон Республикасининг туризм учун жозибадор мамлакатларидан бири сифатидаги имижини ошириш, унинг тарихий ва маданий меросини, миллий туристик маҳсулотлар ва брендларини, шу жумладан зиёрат туризмини фаол равишда тарғиб қилиш;

Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар учун яратилган ҳуқуқий ва иқтисодий шароитлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этувчи ахборот порталларини такомиллаштириш;

электрон туристик реестрларни (туристик йўналишлар, туризм инфратузилмаси объектлари, маданий ва тарихий меърослар, экскурсиявий, экологик, тиббий ва соғломлаштириш туризми объектлари кабилар) ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича доимий иш олиб бориш;

билимлар, инновациялар ва технологияларнинг асосий йўналишлари бўйича миллий электрон таълим ресурслари тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ички ва жаҳон таълим ресурсларидан осон фойдаланиш имкониятларини таъминлаш;

рақобатбардош, сифатли таълим тизимини шакллантириш ва аҳолининг узлуксиз таълим олиши учун имкониятлар яратиш, чет эл фуқароларини Ўзбекистон олий ўқув юртларига ва касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга жалб этиш;

халқаро таълим стандартларини ва ўқитиш сифатини баҳолаш меъёрларини жорий этиш орқали олий ва касб-ҳунар таълими муассасаларининг самарадорлигини ошириш;

Ўзбекистон олий ўқув юртларининг рейтингини ошириш, уларни дунёдаги энг яхши 1000 та университетлар рўйхатига киритиш;

олий ўқув юртларимизнинг халқаро илмий-маърифий фаолиятини кучайтириш, Ўзбекистон илмий ва эксперт ҳамжамиятининг халқаро ахборот-коммуникация маконига тизимли интеграциялашувини таъминлаш;

республиканинг академик салоҳиятини мустаҳкамлаш, шу жумладан илмий ишларнинг даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг халқаро миқёсда тан олинишига эришиш;

Олий ўқув юртларида замонавий билим ва малакага эга ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини ва чет тилларини пухта ўзлаштирган кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш;

Ўзбекистонда халқаро миқёсда тан олинган илмий мактаблар (таниқли олимлар учун), миллий экспертлар ҳамжамиятларининг шаклланишига кўмаклашиш;

илмий тадқиқотлар олиб боришни ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш жараёнига илмий ва инновацион ишланмалар ва технологияларнинг киритилишини таъминлаш бўйича самарали механизмларни яратиш;

илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро яқин интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни жалб қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

миллий-маданий марказлар, Ўзбекистон ва хорижий давлатлар дўстлик жамиятлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш;

спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, миллий спорт турларини ва ўзбек спортчиларининг юқори даражадаги ютуқларини тарғиб қилиш;

ёшлар билан ишлаш ташкилотлари ва ёшлар ташаббусларини мамлакатимизнинг ижобий имижини чет элда тарғиб қилиш ишларига жалб қилиш, рақамли муҳитда имижни яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларда ёшлар салоҳиятидан кенг фойдаланиш.

г) ахборот соҳасида

мамлакат имижини оширишга қаратилган ахборот-таҳлилий ва тарғибот ишлари билан фаол шуғулланиш;

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий манфаатларини мунтазам равишда илгари суриш учун ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида миллий рақамли дипломатияни ривожлантириш ва кенг тарғибот ишларини олиб бориш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини ва ижобий имижини мустаҳкамлаш;

мумкин бўлган ахборот воситаларидан фойдаланиш ҳамда мазкур жараёнга давлат институтларини, дипломатик ваколатхоналарни, ишбилармон доира вакилларини ва жамоатчиликни жалб қилиш орқали доимий ахборот оқимини шакллантиришга қаратилган яхлит ёндашув асосида мамлакатимизнинг ахборот маконидаги ягона имижини яратиш;

ахборот хизматлари соҳаси самарадорлигини ошириш, мамлакатимизнинг глобал ахборот маконига уйғун интеграциясини таъминлаш, давлатимизнинг халқаро ахборот алмашинувидаги ролини кучайтириш;

хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва улар билан тўғридан-тўғри интерактив алоқаларни ўрнатиш мақсадида республикамизда яратилган ҳуқуқий ва иқтисодий шароитлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этувчи ахборот порталларини такомиллаштириш;

хорижий аудитория учун мўлжалланган ахборот агентликлари фаолиятини жадаллаштириш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида рўй бераётган жараёнларни ёритиш мақсадида жаҳон оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш.

IV боб.

Xалқаро майдонда Ўзбекистон Республикасининг

ижобий имижини мустаҳкамлаш меxанизмлари

10. Ўзбекистоннинг xалқаро майдондаги имижини илгари суришнинг асосий меxанизмлари қуйидагилардир:

а) ижтимоий-сиёсий соҳада

хорижий ва миллий оммавий аxборот воситаларида Ўзбекистон Республикасининг имижини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш;

давлат имижини такомиллаштириш ва xалқаро майдонда мамлакатнинг ижобий қиёфасини тарғиб қилиш масалалари бўйича республика миқёсидаги доимий нуфузли эксперт майдони (форум) ни ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш;

қўшни мамлакатлар билан ўзаро манфаатли, конструктив ва яxши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, минтақавий муаммоларни биргаликда ҳал этиш, шунингдек, xорижий мамлакатлар билан стратегик шериклик ва дўстона муносабатлар тизимини барпо этишга қаратилган фаол ташқи сиёсат стратегиясини амалга ошириш;

xорижий давлатлар ва xалқаро ташкилотларда янги дипломатик ваколатxоналар очиш орқали Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик қамрови доирасини кенгайтириш;

Ўзбекистон Республикасининг xорижий мамлакатлар ва xалқаро ташкилотлар билан шартнома-хукукий базасини республика манфаатларига даxлдор соҳаларда амалий жиҳатдан муҳим ва истиқболли xалкаро шартномалар тузиш йўли билан кенгайтириш;

инсон хуқуқи ва эркинликларини химоя қилиш соҳасидаги xалқаро конвенциялар ва декларацияларга қўшилиш ва ратификация қилиш, xалқаро хуқукий хужжатлар доирасида қабул қилинган мажбуриятларни бажариш, xалқаро меъёрлар ва стандартларга риоя қилиш;

xалқаро норма ижодкорлиги фаолиятини амалга оширувчи ва умумий xалқаро хуқуқ нормаларини шакллантирадиган xалқаро тузилмалар фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг фаол иштирокини таъминлаш;

Ўзбекистон номзодларини xалқаро ташкилотлар органлари ва тузилмаларига, шу жумладан раҳбарлик лавозимларига кўрсатиш ва илгари суриш;

тинчлик, xавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган йирик xалқаро ташаббусларни ишлаб чиқиш ва кенг тарғиб қилиш;

xорижий жамоатчилик, бизнес, илмий-академик, эксперт ва медиа доиралар билан муносабат ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

миллий оммавий дипломатияни, энг аввало, xалқаро бизнес ҳамжамияти, оммавий аxборот воситалари, ижодий, жамоат ва илмий ташкилотлар, «Очиқ Ўзбекистон» сиёсати доирасидаги экспертлар доиралари билан тизимли ҳамкорликни кучайтириш орқали фаоллаштириш;

парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, парламентлараро тузилмалар фаолиятида иштирок этиш;

Ўзбекистоннинг чет элдаги «дўстлар доираси»ни кенгайтириш, жумладан, парламентдаги дўстлик гуруҳлари, Ўзбекистон Республикасининг xорижий мамлакатлар билан дўстлик жамиятлари фаолияти, Ўзбекистон шаҳарларининг xорижий шаҳарлар билан дўстона алоқаларини ривожлантириш ва республика вилоятларининг xорижий мамлакатлар ҳудудлари билан xалқаро ҳамкорлик алоқалари орқали;

чет элда яшаётган ватандошларимизни Ўзбекистоннинг xалқаро нуфузини мустаҳкамлаш фаолиятига жадал равишда жалб этиш;

б) иктисодий ва экологик соҳаларда

давлатнинг ижобий қиёфасини мустаҳкамлаш мақсадида xусусий капитал, кредит ва инвестиция маблағларидан фойдаланиш учун норматив-ҳуқукий ва ташкилий асосларни яратиш;

xалқаро рейтинг агентликлари билан мақсадли, тизимли ва манзилли ишлаш;

Ўзбекистон вакилларининг мамлакат иқтисодиёти учун устувор ахамиятга эга бўлган ва унинг ижобий қиёфасини шакллантирадиган xалқаро кўргазма ва тақдимот тадбирларида иштирокини фаоллаштириш;

ички ва ташки давлат қарзини паст даражада сақлаш;

юқори технологияли саноат ва қишлоқ хўжалигига эга бўлган илғор мамлакатлар қаторига қўшилиш;

мамлакатнинг «яшил иқтисодиётга» ўтишини жадаллаштириш, қайта тикланадиган ва бошқа муқобил энергия манбаларини, экологик тоза, чиқиндисиз технологиялар ва инновацион ечимларни жорий этиш;

Орол денгизи минтақасидаги вазиятни тиклаш ва яхшилашга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий, инновацион-технологик ва бошқа дастур ва лойиҳларни, халқаро бирлашган ёрдам кўрсатишни, Орол денгизи минтақаси учун кўп томонлама шериклик Траст фонди доирасида инновацион технологиялар ва ёндашувларни жалб қилишни қўллаб-қувватлаш;

Ўзбекистон Республикасининг илмий ва технологик имкониятларини, шунингдек, мавжуд инновацион салоҳиятини намойиш этувчи халқаро даражадаги йирик инновацион тадбирларни ўтказиш;

Ўзбекистон миллий брендини, шунингдек Республиканинг алоҳида шаҳарлари ва вилоятларини, шу жумладан «зиёрат-туризм» брендини ярятиш ва фаол тарғиб қилиш;

товарлар ва хизматлар брендларини яратиш, реклама қилиш («Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган», «Ўзбекистоннинг органик маҳсулотлари», «ўзбек адраси» ва бошқалар);

мамлакат минтақаларида жойлашган эркин иқтисодий зоналар учун брендингни ривожлантириш стратегиясини қабул қилиш;

Ўзбекистонда хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг иштирокида иқтисодий форумлар, кўргазма, ва ярмаркаларни мунтазам равишда ўтказиш;

ахборот ресурслари, шу жумладан, оддий ва виртуал кўргазмалар, ярмаркалар ва тақдимотлардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон обрўсини тарғиб қилишда республика бизнес-ҳамжамияти жамоат бирлашмаларининг (савдо палаталари, уюшмалар, тадбиркорлар уюшмалари) фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш;

Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини шакллантириш ва илгари суришга ёрдам берадиган жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ва хусусий сектор вакилларининг фаолиятини рағбатлантириш тизимини қуйидагича жорий этиш:

i) Ўзбекистон Республикасининг ижобий имижини тарғиб қилиш соҳасида илмий тадқиқотлар учун грантлар ажратиш;

ii) Ўзбекистонни чет элда намоён қилишга йўналтирилган янги брендларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни рағбатлантириш учун махсус фондларни яратиш;

iii) чет элда таҳсил олаётган талабалар, ватандошлар ва бошқа манфаатдор томонларнинг Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларида фаол иштирок этишини рағбатлантириш учун давлат грантларини ажратиш.

в) маданий-гуманитар соҳада

Ўзбекистондаги этник, маданий тадбирларнинг (фестиваллар, танловлар, кўргазмалар) тематик доираси ва кўламини, шунингдек хорижий сайёҳларга мўлжалланган мавсумий фестиваллар доирасини кенгайтириш;

Ўзбекистон халқ санъати марказлари ва объектларини туристик йўналишларга киритиш;

миллий мумтоз ва замонавий мусиқа, театр ва кино санъати усталари, шунингдек, Ўзбекистон ижодий жамоалари томонидан хорижда концертлар ва чиқишларни ташкиллаштириш;

халқаро илмий алоқаларни фаол ривожлантириш, шу жумладан қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, Ўзбекистон олимлари ва мутахассисларининг халқаро конференциялар, симпозиумларда маърузачилар сифатида иштирокини кенгайтириш;

Ўзбекистоннинг университетлари ва илмий-тадқиқот институтлари қошида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ташкил этиш;

маҳаллий ишларнинг иқтибослари сонини ошириш мақсадида ўзбекистонлик олимлар томонидан олиб борилаётган илмий ишларнинг натижаларини илмий журналларда нашр этиш;

миллий ва хорижий ижтимоий-сиёсий, эксперт, илмий ва ишбилармон доиралар иштирокида тематик ва ихтисослашган платформалар, форумлар, илмий клублар (етакчи университетлар билан) ташкил этиш;

Ўзбекистон вакилларининг халқаро дастурлар, танловлар, ўқув мусобақаларида иштирокини, шунингдек, Ўзбекистон вакиллари, миллий экспертлар ва таълим ташкилотлари ютуқларининг халқаро миқёсда тан олинишини рағбатлантириш;

чет эллик талабаларни Ўзбекистон университетларига жалб қилишни енгиллаштириш мақсадида илғор халқаро тажриба асосида таълим тизимини такомиллаштириш, узлуксиз, масофадан туриб ўқитадиган ва очиқ таълим тизимини яратиш;

Ўзбекистон университетлари ва хорижий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма илмий ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш;

"Имижелогия", "Жамоатчиликка йўналтирилган дипломатия", "Мамлакат бренди" каби ихтисослаштирилган дастурлар ва фанларни ишлаб чиқиш ва уларни ходимларнинг малакасини ошириш курслари ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларига жорий этиш;

тизимли равишда минтақавий ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш;

г) ахборот соҳасида

республика ҳақида маълумотларни ўз ичига олган интернет-порталларнинг интерактив ахборот-коммуникация тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

дунёнинг етакчи телевидение, радио ва интернет оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва улар билан халқаро майдонда ўзбек миллий брендлари ва Ўзбекистоннинг ижобий халқаро имижини илгари сурувчи қўшма медиа-маҳсулотлар, реклама роликлари, ҳужжатли фильмлар ва бадиий фильмларни тайёрлаш масаласини ишлаб чиқиш;

чет элларда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларини кенг тарғиб ва реклама қилиш, жумладан, юқори сифатли реклама маҳсулотларини (брошюралар, буклетлар, туристик хариталар ва бошқалар) мунтазам равишда яратиш ва тарқатиш, шунингдек ахборот-реклама кампанияларини ўтказиш орқали мамлакатнинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш чораларини кўриш;

туризмни ёритувчи хорижий сайёҳлик операторлари, журналистлар ва блогерлар учун мамлакат бўйлаб мунтазам равишда реклама ва ахборот-турларини ташкил этиш;

илмий, ижодий ва касбий ҳамжамиятлар орасида Ўзбекистон ҳақидаги материалларни интернет тармоғининг ахборот ва ихтисослаштирилган манбаларида тарқатиш бўйича ташаббускор (ихтиёрий) фаолиятни шакллантириш.

V боб. Халқаро майдонда Ўзбекистон Республикасининг

имижини ошириш ва мустаҳкамлаш субъектлари

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республика Конституцияси ва қонунчилигида белгиланган доирада халқаро майдонда Ўзбекистон Республикасининг ижобий имижини мустаҳкамлаш ва тарғиб қилишнинг субъектлари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлатнинг имиж сиёсатини белгилаш ва чет элларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини тарғиб қилишда умумий раҳбарликни таъминлайди, халқаро майдонда республиканинг роли ва нуфузини ошириш бўйича халқаро ташаббусларни қўллаб-қувватлайди, халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг вакили ҳисобланади.

Олий Мажлис ўзининг конституциявий ваколатлари доирасида мамлакатнинг обрўсини ошириш фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қонун ҳужжатларини, шунингдек, Ўзбекистоннинг ижобий имижини мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган бошқа норматив-ҳуқуқий актларни ишлаб чиқади, кўриб чиқади ва қабул қилади. Олий Мажлис Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини илгари суришнинг мақсад ва вазифаларига эришишда фаол иштирок этади, парламентлараро алоқалар ва халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ гуруҳларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати чет элларда мамлакатнинг ижобий имижини мустаҳкамлаш ва тарғиб қилиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, дастурлар ва режаларнинг ижроси устидан тизимли парламент назоратини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлатнинг имиж сиёсатини самарали амалга ошириш бўйича амалий чораларни кўради ва чет элларда мамлакатнинг ижобий имижини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларига бош бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги республиканинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш ва илгари суриш учун масъул бўлган давлат органлари тизимида муҳим бўғинлардан биридир.

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг ишончли, масъулиятли сиёсий ва савдо-иқтисодий шерик сифатида ижобий халқаро имижини илгари суриш учун рақамли дипломатияни ривожлантириш ва қўллашда бевосита иштирок этади; кенг қамровли ахборот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини амалга оширишда жамоатга йўналтирилган ва маданий дипломатиянинг бошқа воситаларини такомиллаштиради ва улардан фаол фойдаланади; жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташаббуслари, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги ютуқлари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида хорижий ва халқаро ахборот агентликлари, чет эл оммавий ахборот воситалари, эксперт-таҳлилий ва тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни ривожлантиради.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш, жаҳон ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, мамлакатнинг инвестиция муҳитини тарғиб қилиш учун масъул бўлган ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатнинг маданий мероси ва мамлакатимиздаги ижодий гуруҳлар ва муаллифларнинг асарларини чет элларда, жумладан, конференциялар ва кўргазмалар, маданий тадбирлар ва форумлар орқали кенг тарғиб қилиш, шунингдек, маданият соҳасида оммавий адабиётлар, видео ва кино материалларини нашр этишга масъул давлат ташкилоти ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар томонидан олиб борилаётган ишларни тизимли равишда мувофиқлаштиради, тегишли вазирлик ва идораларга халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг мавқеини яхшилашда маслаҳат ёрдамини кўрсатади, шунингдек халқаро рейтинг ва индексларни нашр қилувчи ташкилотлар, рейтинг агентликлари, халқаро экспертлар, маслаҳатчилар ва мутахассислар билан иш олиб боради.

Ўзбекистон Республикасининг Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш, туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, жаҳон ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва тарғиб қилиш, мамлакатнинг туризм салоҳиятини илгари суриш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг туристик имижини сақлаш ва ривожлантириш, миллий сайёҳлик маҳсулотлари ва брендларини халқаро сайёҳлик бозорида илгари суришга мўлжалланган фаол реклама ва ахборот сиёсатини амалга оширишни таъминлашу учун масъул бўлган давлат бошқарувининг ваколатли органи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ягона давлат ахборот сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди, давлат оммавий ахборот воситалари бу ёўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштиради, ОАВ ва Агентлик ўртасида услубий ҳамкорликни амалга оширади, шунингдек, глобал ахборот маконида Ўзбекистон Республикасининг имиж сиёсатини мамлакатда ва чет элларда тарғиб қилиш, инвестицион муҳит ва туризм салоҳияти. илгари суришга кўмаклашади.

Ўзбекистоннинг ягона имиж сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситаси мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш соҳасидаги Ҳаракатлар режалари (“йўл хариталари") ҳисобланади.

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси

Президент фармонига

2-илова  

2019 йил «___» «______» даги ______- сонли

2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш

«Йўл харитаси»

Тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Муддат

Масъуллар

Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш соҳасида

Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатларни инвентаризация қилиш ва уларни амалга ошириш бўйича таклифлар киритиш.

  1. Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатларни инвентаризация қилиш ва уларни амалга ошириш бўйича таклифлар киритиш.
  2. Халқаро ташкилотлар ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларининг экспертлик ва техник кўмагида Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатларнинг бажарилишини баҳолаш.
  3. Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқлари бўйича ҳужжатларни тўлиқ амалга ошириш бўйича таклифлар киритиш.

2020 й.

30 июнь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

Ижтимоий-сиёсий соҳада

Ўзбекистон Республикасининг имижини шаклланишини мониторинг қилиш тизимини яратиш, уни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

  1. Давлат имиж сиёсатини такомиллаштириш ва халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий имижини илгари суриш учун эксперт майдончасини яратиш.
  2. Халқаро ташкилотлар, хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари, эксперт-таҳлил доиралари ва оммавий ахборот воситаларининг ҳисоботларини, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги Ўзбекистон билан боғлиқ маълумотларни ўрганиш.

3. Аэрапортлар, темир йўл вокзаллари, меҳмонхоналар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий ишбилармон доиралар орасида тизимли социологик сўров ўтказиб боришни ташкил этиш.

4. Ўзбекистоннинг имижини баҳолаш ва унинг салбий ёки ижобий йўналишда ўзгаришини прогноз қилиш учун маълумотлар базасини шакллантириш.

5. Мамлакат имижига таъсир қилувчи омиллар ва шароитларни аниқлаш, камчиликларни бартараф этиш ва Ўзбекистоннинг ижобий ташқи имижини илгари суришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш.

6. Мамлакат имижидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотни шакллантириш ва тарқатиш (видео, презентациялар, инфографика, мунозаралар ва бошқалар орқали), мамлакатнинг ижобий имижини оммалаштириш.

Доимий равишда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази,

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, вазирлик ва идоралар

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ноҳукумат ташкилотлари билан конструктив мулоқот ва ҳамкорлик қилиш.

1. Халқаро ННТлар, шунингдек, БМТ ва бошқа ҳукуматлараро халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этиш.

2. Халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари ва чет эл аудиториялари эътиборини мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида объектив ва актуал маълумотлар билан таъминлаш.

Доимий равишда

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Фикр алмашиш ва халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ижобий имижини мустаҳкамлаш учун ёндашувларни ишлаб чиқиш учун вазирликлар ва идораларнинг миллий ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш.

  1. Вазирликлар ва идоралар томонидан миллий ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва б.қ.) билан ихтисослаштирилган тадбирлар (давра суҳбатлари, семинарлар) ўтказиш режасини ишлаб чиқиш.
  2. Тадбирлар ўтказиш ва уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш ва илгари суриш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.

2020 йил

20 март

Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази,

вазирлик ва идоралар

Халқаро ташкилотлар (Бирлашган миллатлар ташкилоти, Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) ва бошқалар), шунингдек, хорижий давлатлар ҳукуматлари билан республикани ривожлантиришнинг долзарб масалалари - инсон ҳуқуқлари, суд-ҳуқуқ ислоҳоти, давлат бошқаруви ва б.қ. бўйича конструктив мулоқот ва ҳамкорликни фаол ривожлантириш.

1. Ўзбекистон делегацияларининг БМТ, ЕХҲТ, ХМТ, ИҲРТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида ўтказиладиган тадбирларда, шунингдек, ушбу ташкилотлар ҳомийлигида Ўзбекистонда ўтказиладиган форумлар, семинар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш.

2. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари ҳамда БМТнинг бошқа тузилмалари ва органлари билан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими ва механизмларини такомиллаштириш бўйича очиқ мулоқотни давом эттириш

3. Инсон ҳуқуқлари, диний эркинлик, оммавий ахборот воситаларининг мустақиллиги ва бошқалар бўйича шерик-давлатларнинг (АҚШ, ЕИ ва бошқалар) тегишли давлат органлари билан мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш.

Доимий равишда

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

БМТ, ИҲТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар, халқаро молиявий институтлар тузилмаларига Ўзбекистон номзодларини илгари суриш ва бу борадаги ишларни фаоллаштириш.

1. Номзодларни кўрсатиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2. Ўзбекистон номзодларини илгари суриш бўйича ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

2020 йил

1 июль,

кейинчалик -

ярим йилда

1 мартта

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази,

вазирлик ва идоралар

Халқаро ҳамжамият эътибор марказида турган долзарб ижтимоий-сиёсий муаммолар (инсон ҳуқуқлари, одам савдоси, меҳнат муҳожирлиги, гиёҳвандлик ҳолатлари ва бошқалар) ҳақида миллий ҳисоботларни чоп этиш ҳамда Ўзбекистонда ва хорижий мамлакатларда тарқатиш.

  1. Инсон ҳуқуқлари, одам савдоси, меҳнат муҳожирлиги, гиёҳвандлик ҳолатлари ва бошқалар бўйича Ўзбекистоннинг миллий ҳисоботларини тайёрлаш.
  2. Миллий ҳисоботларни тарқатиш ва Ўзбекистонда ҳамда чет элларда кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш.

хар йили ёки ўрнатилган даврийлик асосида

Олий Мажлис Сенати, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази,

Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш

миллий аҳборот-таҳлил маркази,

Ташқи ишлар вазирлиги (“Дунё” АА).

Халқаро ёшлар ҳамкорлигининг мақсадли лойиҳаларида Ўзбекистон ёшлар ташкилотларининг иштирокини фаоллаштириш.

  1. Халқаро ёшлар дастурларида ва мақсадли лойиҳаларда (шу жумладан БМТ, ШҲТ, МДҲ, ИҲТ ва бошқалар орқали) Ўзбекистон ёшлар ташкилотларининг иштироки режасини ишлаб чиқиш.
  2. Ўзбекистон ёшлар ташкилотларининг чет эл ва халқаро ёшлар ташкилотлари билан, шу жумладан Ўзбекистон Бутунжаҳон ёшлар уюшмаси иштирокидаги алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш.
  3. Ўзбекистон ёшлар ташкилотлари вакилларининг йирик халқаро ёшлар форумлари ва тадбирларида иштирокини таъминлаш.

2020 йил

1 март

Доимий равишда

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати,

Ташқи ишлар вазирлиги

Ёшлар ҳамкорлиги йилини Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан икки томонлама муносабатлари амалиётига жорий этиш.

  1. Етакчи хорижий ҳамкор давлатлар билан "Ёшлар ҳамкорлиги йили"га оид таклифларни ишлаб чиқиш (ўқув ва маданий алмашинувлар, талабалар, ёш олимлар, ишбилармонлар, ўқитувчилар, журналистлар иштирокида форумлар ва бошқалар).
  2. "Ёшлар ҳамкорлиги йили" ни хорижий давлатлар билан ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2020 йил

1 май

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Иқтисодий соҳада

Жаҳон миқёсида мамлакат бренди соҳасидаги («country branding») илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва жорий этиш, хусусан, 5 асосий йўналишда: туризм, инвестиция, ички ва ташқи сиёсат, маданият ва анъанавий қадриятлар.

1. Турли аудиториялар (инвесторлар, сайёҳлар, мутахассислар ва бошқалар) учун мўлжалланган турли хил ахборот ёндашувларидан фойдаланган ҳолда, мамлакатнинг миллий руҳини очиб берадиган аниқ атрибутларга эга ёрқин ва жозибали брендларни яратиш. 

2. Ўзбекистон Республикасининг ижобий имижини илгари суриш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш мақсадида бошқа мамлакатлар билан Ўзбекистон брендлаштириш сиёсатини қиёсий таҳлилини амалга ошириш.

3. Имижни илгари суриш бўйича ахборот базасини шакллантириш, ҳусусан ихтисослашган давлат муассасаларида юқори малакали дизайнерлар иштирокида PR бўлимларини яратиш.

4. Бутун дунёда Ўзбекистоннинг обрўсини мустаҳкамлашга қаратилган вербал ягоналикни логотиплар, овоз тоналлиги, ноёб ранглар уйғунлигида яратиш.

5. Ўзбекистондаги реформаларга хорижий ҳамкорларни ишончини ошириш мақсадида - Ўзбекистонда фаолият юритаётган йирик компаниялар ва бошқа хорижий ташкилотлар фаолиятининг муваффақиятли намуналарини, яни «success stories»ларни ёйиш.

Мунтазам равишда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Савдо саноат палатаси,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги

"Шаҳарлар ва ҳудудларни брендлаштириш" тизимини ривожлантириш

1. Ўзбекистон шаҳарлар ва ҳудудларининг брендларини ташқи бозорларга олиб чиқиш бўйича самарали стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 

2. Ўзбекистоннинг муайян шаҳарлари ва ҳудудларининг товар ва хизматларини, шунингдек маҳсулотларининг ноёб гуруҳларини ("Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган", экологик ёрлиқлардан фойдаланган ҳолда “Экологик тоза маҳсулотлар” ва бошқалар) брендини яратиш ва уни илгари суриш.

3. Халқ ижодиёти марказлари ва объектларини туристик йўналишларга киритиш.

4. Шаҳарлар, ҳудудлар ва уларнинг товарлар ҳамда хизматларини брендларини, шу жумладан "зиёрат туризм"нинг брендларини илгари суришга кўмаклашиш.

5. Мамлакат ҳудудида жойлашган эркин иқтисодий зоналарини брендлаштиришни ривожлантириш стратегиясини қабул қилиш;

6. Инвестицион, савдо-иқтисодий ва туризм соҳаларида Ўзбекистон ҳудудларининг тақдимотига бағишланган тематик босма нашрларни мунтазам равишда чоп этиш. 

7. Маҳсулотлар ва хизматларнинг миллий брендлари - "брендлар китоби" каталогини яратиш, уни Интернетга жойлаштириш.

8. Ноёб миллий таомларни оммалаштириш бўйича кенг хорижий доираларда тадбирлар ўтказиш, шу жумладан ўзбек ошхонаси фестивалларини ўтказиш, иллюстрацияланган ошпазлик китобларини нашр этиш, шунингдек, ўзбек ошхонаси Интернет-блогларини яратиш.

2020 йил

июль

Вилоят ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Савдо саноат палатаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ устувор сиёсий ва ҳуқуқий рейтинг ва индекс кўрсаткичларда Ўзбекистон ўрнини яхшилаш

Меъёрий ҳужжатларнинг ижроси халқаро стандартларга мувофиқлигини аҳоли ўртасида сўровлар ўтказиш орқали доимий мониторинг қилиш ва уларни тизимли таҳлилини олиб бориш.

Доимий равишда

Халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш учун масъул вазирликлар ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 25 февралдаги ПҚ-4210-сонли Фармонини бажариш бўйича ишларни жадаллаштириш, ҳусусан:

1) Жаҳон иқтисодий форумининг глобал рақобатбардошлик индексида мамлакатнинг ўрнига эга бўлиш.

2) Жаҳон иқтисодий форумининг глобал рақобатбардошлик индексида 2021 йилгача Ўзбекистон Республикасининг иштирокини таъминлаш;

  1. Жаҳон банкининг "Давлат бошқаруви сифати" рейтингидаги олти параметр бўйича Ўзбекистон мавқеини яхшилаш (аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва давлат органларининг халққа ҳисобот бериши; сиёсий барқарорлик ва зўравонликнинг йўқлиги; ҳукуматнинг самарадорлиги; қонунларнинг сифати; қонун устуворлиги; коррупцияга қарши кураш);

4) Мамлакатнинг Инсон тараққиёти индексини (Human Development Index) ҳисоблашда фойдаланиладиган дунё таълим индексидаги (Education Index) ўрнини яхшилаш.

  1. а) Жаҳон Иқтисодий Форуми (ЖИФ) вакиллари билан ЖИФ Глобал рақобатбардошлик индексига қўшилиш бўйича музокаралар олиб бориш.

б) ЖИФ вакилларига иқтисодий, молиявий ва ижтимоий соҳалар, шунингдек мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўралган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш.

2. а) Ўзбекистоннинг ЖИФ Глобал рақобатбардошлик индексига кириши бўйича ишчи гуруҳини яратиш ва “Йўл харита”сини ишлаб чиқиш.

б) Индексда республиканинг ўрнини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

в) Глобал рақобатбардошлик индексига ЎР киритилиши борасида ЖИФ билан музокаралар олиб бориш.

3. а) Жаҳон банкининг «Давлат бошқаруви сифати» рейтингида Ўзбекистоннинг мавқеини яхшилаш бўйича ишчи гуруҳни тузиш.

б) Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрнини яхшилаш бўйича "Йўл харита" ни ишлаб чиқиш.

в) Жаҳон банки вакиллари билан «Давлат бошқаруви сифати» рейтингида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича музокаралар олиб бориш.

4. а) Индексда мамлакатнинг ўрнини яхшилаш бўйича ишчи гуруҳ тузиш, "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш.

б) БМТнинг Тараққиёт дастури вакиллари билан Жаҳон таълим даражаси индексидаги ўрнини яхшилаш бўйича музокаралар олиб бориш.

2020 йил

30 март

Талаб асосида

2020 йил

30 март -

2020 й.

III чорак

2020 йил

30 март -

декабрь

2020 й.

март -

октябрь

Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўринларини ва бошқа алоҳида кўрсаткичларни яхшилаш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонининг 3-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ)

Сиёсий хавфларнинг иқтисодиёт, молия ва ташқи савдо соҳаларига таъсир қилувчи омилларини аниқлаш, шунингдек уларнинг таъсирини камайтириш.

1. Ўзбекистон Республикасининг сиёсий-ҳуқуқий рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича кўрилаётган чораларни инвентаризация қилиш.

2. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти аъзо мамлакатларининг молиявий тизимга ва ташқи савдога сиёсий хавфларнинг таъсирини камайтириш тажрибаси бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

3. Сиёсий хавфларни мамлакат иқтисодиёти, молия тизими ва ташқи савдосига таъсирини миқдорий (статистик) таҳлил асосида тавсиялар ишлаб чиқиш.

2020 йил

30 апрель

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистоннинг ноёб маҳсулотлари - қўлда ишланган гилам, ипак, адрас, заргарлик буюмлари ва бошқалар тўғрисида батафсил маълумот берадиган "Ўзбекистон брендли товарларини ишлаб чиқариш учун виртуал турлар" веб-сайт / интерфаол Интернет-порталини яратиш.

1.Веб-сайт/интерфаол портал концепциясининг лойиҳасини ишлаб чиқиш, тегишли вазирлик ва идоралар билан лойиҳани мувофиқлаштириш. 

2. “Виртуал турлар” веб-сайти/порталини ишга тушириш.

3. Хорижий ишбилармон доиралар ва сайёҳлик агентликлари орасида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан веб-сайт/Интернет-порталнинг тақдимотини ўтказиш.

2020 й.

1 октябрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси, Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Савдо саноат палатаси,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг ижобий имижини илгари суришнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқиш ва қўллашда ҳамкорлик қилиш учун хорижий консалтинг компанияларини жалб қилиш.

1. Мамлакатнинг имижини оширишда муваффақиятли тажрибага эга бўлган хорижий консалтинг компанияларини тўплаш ва тендер ўтказиш.

2. Мамлакатнинг ижобий имижини илгари суришнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича консалтинг компаниялари билан шартномалар тузиш ва ҳамкорлик ўрнатиш.

2020 й.

30 март

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Савдо саноат палатаси,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Туризмни ривожлантиришга халақит бераётган омиллар ва шароитларни аниқлаш мақсадида хорижий инвесторлар ва туристлар ўртасида ижтимоий сўровлар ташкил этиш ва ўтказиш.

1. Ижтимоий сўров дастури ва саволномани ишлаб чиқиш.

2. Ижтимоий сўровни амалга ошириш.

3. Ижтимоий сўров натижаларига кўра, камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсияларни ўз ичига олган таҳлилий материаллар тайёрлаш.

2020-2021 йиллар

«Ижтимоий фикр» Жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Халқ дипломатияси соҳасида

Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини тарғиб қилиш учун халқ дипломатияси воситаларини ривожлантириш ва жорий этиш.

1. Чет элда Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш мақсадида телевизион ва радио дастурлари, филмлар, мусиқий ва театр асарлари, оммавий ахборот воситалари ва Интернетдаги нашрлар, шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва блоглардан фойдаланиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2. Ўзбекистон делегацияларининг халқаро ташкилотларнинг чет элда ўтказиладиган сессиялари ва йиғилишларида, конференция ва форумларида фаол иштирок этиши; улар доирасида Ўзбекистоннинг халқаро ташаббусларини илгари суриш.

3. А.Навоий номидаги Маданият маркази фаолиятини ташкил этиш чораларини ишлаб чиқиш.

4. Ташқи ишлар вазирлиги таркибида халқ дипломатияси бўлимини яратиш масаласини ишлаб чиқиш.

2020 й.

30 сентябрь

Мунтазам равишда

2020 йил

30 июнь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Фанлар академияси,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни халқаро майдонда фаол ва кенг ёритиш.

1. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошчилигида нуфузли хорижий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида чиқишларни, интервюларни ва нашрларни мунтазам равишда ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳни яратиш.

2. Чиқишлар, суҳбатлар ва нашрлар жадвалини ишлаб чиқиш.

3. Чиқишлар, суҳбатлар ва нашрларни ташкиллаштириш.

2020 йил

20 февраль

Режа-жадвалга мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

“Тараққиёт стратегияси” маркази,

вазирлик ва идоралар

Миллий рақамли дипломатияни ривожлантириш.

Ташқи ишлар вазирлиги расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларини, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг сайтлари ва ижтимоий тармоқларини такомиллаштириш орқали фаол рақамли дипломатияни ривожлантириш ва юритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Мунтазам равишда

2021-2022 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, мамлакатнинг инвестицион ва сайёҳлик жозибадорлиги ҳамда жаҳон ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш билан боғлиқ бошқа масалаларни ёритувчи "Ўзбекистон: далиллар ва рақамлар" сайтини яратиш.

1. Сайт концепциясининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Сайт таҳририятини яратиш.

3. Хорижий аудиториялар, хорижий ишбилармон доиралар ва мамлакатдаги дипломатик корпус вакиллари учун сайтнинг тақдимотини ўтказиш.

2020 й.

30 май

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

“Тараққиёт стратегияси” маркази,

Савдо саноат палатаси,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази,

вазирлик ва идоралар

Халқаро ахборот бозорларига чиқиш, Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш механизмлари, воситалари ва каналларини биргаликда ишлаб чиқиш, халқаро майдонда PR-шериклик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида етакчи хорижий оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

1. Етакчи хорижий оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни кенгайтириш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2. Хорижий журналистларнинг алоқа маълумотлар базасини шакллантириш.

3. Хорижий ОАВ вакиллари учун Ўзбекистонда пресс-турлар ташкил этиш, матбуот анжуманлари ўтказиш ва уларнинг натижалари бўйича репортажлар тайёрлаш.

4.  Хорижий журналистлар иштирокида Ўзбекистоннинг халқаро имижини илгари суришга қаратилган, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеаларни ҳамда Ўзбекистон раҳбариятининг минтақавий ва халқаро ташаббусларини ёритадиган PR-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Мунтазам равишда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Савдо саноат палатаси,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Ўзбекистон тўғрисида ижобий маълумотларни тарқатиш, ўзбек брендларини реклама қилиш, республиканинг халқаро майдондаги имижини илгари суриш мақсадида машҳур хорижий блогерлар билан алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш.

1. Машҳур хорижий блогерлар билан алоқаларни кенгайтириш, ҳамкорлик ўрнатиш.

2. Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагидаги кўп сонли обуначиларга эга хорижий блогерларнинг алоқа маълумотлар базасини шакллантириш.

3. Блогерларни Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириш, уларни республика PR тадбирларига хамда миллий брендларни реклама қилишга жалб этиш.

Мунтазам равишда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Савдо саноат палатаси,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Ҳар йили турли хил номинацияларда босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ўртасида халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш самарадорлигига оид республика танловларини ўтказиш ("Бренд имиж яратувчи", "Оммавий медиа маҳсулоти").

1. "Бренд имиж яратувчи", "Оммавий медиа маҳсулоти" номинациялари бўйича ОАВлар ўртасида ўтказиладиган республика танлови концепциясининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. ОАВлар ўртасида ўтказиладиган республика танловининг ташкилий қўмитасини тузиш.

3. ОАВлар ўртасида республика танловини ўтказиш, унинг натижаларини кенг ёритиш.

2020 йил

1 чорак

Ҳар йили

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

вазирлик ва идоралар

Маданий-гуманитар соҳада

Миллий брендларни оммалаштириш ва мамлакатнинг ижобий имижини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон халқ амалий санъати халқаро фестивалларини ташкиллаштириш, шунингдек чет элда ўтказилган халқ ижодиёти фестиваллари ва ярмаркаларида фаол иштирок этиш.

1. Халқаро фестивалларнинг концепцияси ва дастурининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш; ташкилий қўмитани ташкил этиш.

2. Турли тадбирлар ўтказиш; фестивал доирасида Ўзбекистон миллий амалий санъати тарихи тўғрисидаги филмларни намойиш этиш, кўргазма ва ярмаркаларни ташкил қилиш.

3. Ўзбекистон делегацияларининг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган амалий санъат ярмаркалари ва фестивалларида иштирок этишини таъминлаш.

4. Ўзбекистон миллий ижодий жамоаларининг хорижий гастролларини ташкил этиш.

2020 йил давомида

Мунтазам равишда

Маданият вазирлиги,

«Узтекстильпром» ва «Ҳунарманд» уюшмалари,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

"InnoWeek.uz" инновацион ғоялар ҳафталигини ташкил этиш ва ўтказиш

  1. "InnoWeek.uz" Инновацион ғоялар ҳафталиги концепцияси ва дастурининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш.
  2. Чет эллик меҳмонлар иштирокида тадбирлар ўтказиш; Ҳафталик доирасидаги тадбирларда (семинарлар, ярмаркалар, кўргазмалар), Ўзбекистон Республикасининг илмий, технологик ва инновацион имкониятларини намойиш этиш.

Хар йили

Ўзбекистон Республикаси

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

Телевизион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, тарих, тарихий шахслар, маданият, фан, халқ ҳунармандчилиги ва Ўзбекистон Республикасининг диққатга сазовор жойлари тўғрисидаги ҳужжатли филмлар ва оммабоп илмий филмларни тайёрлаш ва хорижий мамлакатларда намойиш этиш.

  1. Телевизион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, Ўзбекистоннинг тарихий шахслари - Амир Темур, Захириддин Бобур, Мирзо Улуғбек ва бошқалар ҳақида филмлар (кўп қисмли) тайёрлаш.
  2. Ўзбекистонда сақланиб қолган қадимий ҳунармандчилик технологиялари тўғрисида қисқа метражли филмлар тайёрлаш (ипак қоғоз ва матолар, керамика ва кулолчилик буюмлари, қўлда ишланган гиламлар, каштадўзлик, сўзана ва бошқалар).
  3. Хорижий телеканалларда, Интернетда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида филм намойишини ташкил этиш.

Мунтазам равишда

“Ўзбеккино” миллий агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Маданият вазирлиги,

«Ҳунарманд» уюшмаси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг тарихий шахслари, меъморий обидалари, шаҳарлари, музейлари ва қўриқхоналари ҳамда бошқа диққатга сазовор жойларига бағишланган тематик китобларни хорижий китобхонлар учун нашр этиш.

  1. Тематик китобларнинг лойиҳаларини тайёрлаш.
  2. Тематик китобларни нашр этиш мақсадида Ўзбекистоннинг етакчи нашриётлари ва хорижий нашриётлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.
  3. Китобларни нашр этиш ва тарқатиш.

2019-2022

йиллар

Маданият вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Фанлар академияси,

вазирлик ва идоралар

Онлайн манбаларни ишлаб чиқиш ва халқаро ахборот маконида Ўзбекистон тарихи, илми, маданияти ва санъати тўғрисидаги муҳим маълумотларни, адабиёт, мусиқа, театр ва тасвирий санъат, кинематография, моддий ва номоддий маданий мероснинг энг яхши асарларини тарғиб қилиш.

Халқаро бозорда тарқатиш мақсадида мамлакатнинг жуғрофияси, тарихи, маданияти, иқтисодиёти туризми ва спорти ҳақида қисқа маълумотларни (фотосуратлар, видеолар, 3D-объектлар, панорамик турлар, инфографика ва интерфаол хариталар) акс эттирадиган бир қатор мобил иловалар ("Турли хил Ўзбекистон", "Ўзбекистон - Шарқ дурдонаси") яратиш.

2020 йил

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси,

Ўзбекистон бадиий академияси,

“Ўзбеккино” миллий агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига Ўзбекистоннинг янги объектларини киритиш.

  1. ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун таклиф этилаётган янги объектлар рўйхатини тайёрлаш ва мувофиқлаштириш.
  2. Ўзбекистоннинг янги объектларини Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш учун ЮНЕСКО билан мақсадли ишларни амалга ошириш.

2020 йил

30 июнь

Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Маданият вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросини кенг тарғиб қилишга қаратилган ички ва ташқи туризм соҳасида фаол ахборот сиёсатини амалга ошириш. Оммабоп ижтимоий тармоқлар, оммабоп веб-ресурслар, мобил иловалар орқали миллий сайёҳлик маҳсулотлари ва брендларини халқаро туризм бозорларида реклама қилиш.

Комплекс амалий чора тадбирлар

Мунтазам равишда

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Имиж бўйича мутахасислар тайёрлаш борасида чоралар кўриш.

Университетлар, мактаблар ва ўрта махсус ўқув юртлари дастурларига имижиология курсларини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2020 йил

1 август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Миллий экспертлар ҳамжамиятини халқаро экспертлар ҳамжамиятига интеграциялашувига шароит яратишга йўналтирилган мунозара платформалари, таҳлилий клублар ва марказларни университетларда ташкил этиш.

Комплекс амалий чора тадбирлар

2020 йил

1 октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Фанлар академияси,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

Ўзбекистонда минтақавий ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш.

Истиқболли халқаро мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 2020 йилга мўлжалланган спорт ва жисмоний тарбия оммавий тадбирларининг жадвалини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш

2020 й.

I ярим йиллик

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Олимлар ва мутахассисларнинг халқаро конференцияларда, симпозиумларда таклиф этилган маърузачилар сифатида иштирокини кенгайтириш, шунингдек талабалар ва ўқувчиларнинг халқаро дастурлар, танловларда (шу жумладан “Worldskills”да) иштирок этишини таъминлаш.

Хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш.

Ўзбекистон вакилларининг халқаро конференциялар, симпозиумлар, халқаро дастурлар, танловларда (шу жумладан “Worldskills”да) иштирокини таъминлаш

Доимий равишда

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикасидаги илмий иқтибослар миллий индексини ишлаб чиқиш.

  1. Миллий иқтибос индекси учун зарур инфратузилмани яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш (ўзбекистонлик муаллифларнинг нашрларини ва уларнинг миллий илмий даврий нашрларда иқтибослари тўғрисидаги маълумотларини тўплайдиган библиографик маълумотлар базаси миллий илмий журналлар, илмий-тадқиқот ташкилотлар, олимларнинг рейтингларини шакллантиради).
  2. Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун таклифлар киритиш.
  3. Инфратузилмани шакллантириш ва Миллий илмий иқтибос индексини яратиш устида иш олиб бориш.

2020 йил

30 июнь

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

Умумий таклифлар

1179