ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10340 Хокимият Бухарской области 20/11/2019 05/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
“Бухоро-Палас” меҳмонхона мажмуасининг сотилишидан тушган маблағни қисман мақсадли йўналтириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-10340

ЛОЙИҲА

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

“Бухоро-Палас” меҳмонхона мажмуасининг сотилишидан тушган маблағни қисман мақсадли йўналтириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш, солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек “Бухоро-Палас” давлат унитар корхонасида ишлаган ходимларга иш ҳақини тўлиқ тўланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

“Бухоро-Палас” давлат унитар корхонасига қарашли бўлган  Меҳмонхона мажмуаси бино ва иншоотлари 2017 йил 20 декабрда аукцион савдоси натижасида 27,5 млрд. сўмга ҳеч қандай қарздорлик мажбуриятлари юкланмасдан “Wide Tent System” акциядорлик жамияти шаклидаги хорижий корхонасига сотилганлиги;

“Wide Tent System” акциядорлик жамияти шаклидаги хорижий корхонаси томонидан 2019 йил 30 сентябр холатида битим шартларига кўра 15,8 млрд. сўм маблағ тўланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси ваколатли судларининг
2012-2019 йиллардаги қарорларига мувофиқ “Бухоро-Палас” меҳмонхона мажмуасидан
жами 665 977 159 сўм қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳужжатлари мавжудлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги истисно тариқасида “Бухоро-Палас” меҳмонхона мажмуаси бино ва иншоотларини сотилишидан Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига тушган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ваколатли судларининг қарорларига асосан ундирувга қаратилган ижро ҳужжатларига мувофиқ 665 977 159 сўм маблағни Бухоро вилояти ҳокимлиги махсус ҳисоб рақамига йўналтирсин.

3. Бухоро вилояти ҳокимлиги (Ў.Барноев) “Бухоро-Палас” давлат унитар корхонасининг қарздорлигини қоплаш мақсадида махсус ҳисоб рақами очилишини ва жамланган маблағлар ҳисобидан суд қарорларининг ундирувга қаратилган ижро ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда қарздорликни қопланишини таъминласин.

4Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А.Қўчқоров
ва Бухоро вилояти ҳокими Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.

 

 

     Ўзбекистон Республикасининг

                   Бош вазири                                                    А. Арипов

Умумий таклифлар

385