ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10319 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 19/11/2019 04/12/2019 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
2020-2022йилларда Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-10319

2020-2022йилларда Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари нисбатан ривожланмаган, ҳудуднинг географик жойлашуви ва иқлим шароитлари қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш, аҳолига маиший, савдо, транспорт, тиббий ва бошқа турдаги замонавий хизматларни кўрсатиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ҳамда иш ўринлари яратиш борасида катта заҳиралар мавжуд.

Бундан ташқари, аҳолининг муносиб турмуш шароитини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган ичимлик суви, электр ва табиий газ таъминотини яқшилаш, ижтимоий соҳа, маданият ва спорт иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича зарур чоралар кўриш талаб этилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳудуднинг мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 

1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган 2020-2022 йилларда Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) маъқуллансин.

Дастурнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

Янгиариқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминланиш даражаси ва фаровонлигини ошириш;

Қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор технологияларни кенг жорий қилган ҳолда, ишлаб чиқариш ҳажми, ҳосилдорлик ва маҳсулот турларини ошириш;

Ҳудуднинг табиий ва иқлим шароитига ҳос бўлган чорвачилик, шоличилик, балиқчилик ҳамда қизилмия илдизини етиштириш ва чуқур қайта ишлашни ривожлантириш;

йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, ирригация-мелиоратив объектларини  қуриш ва реконструкция қилиш, телекоммуникация тармоғини ривожлантириш;

ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ичимлик суви, электр энергияси  ва табиий газ билан таъминлаш ҳамда бошқа ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш даражасини яхшилаш.

 

2. Қуйидагилар:

2020-2021 йиллардаХоразм вилоятининг Янгиариқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг молиялаштириш манбалари 1-иловага мувофиқ;

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 4-иловага мувофиқ;

саноат соҳасини жадал ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;

амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига кутилаётган экспорт ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар 6-иловага мувофиқ;

муҳандислик-коммуникация тармоқларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари 7-иловага мувофиқ;

ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари 8-иловага мувофиқ;

янгидан ташкил қилинадиган кичик саноат зоналарини бўйича таклифлар 9-иловага мувофиқ;

амалга ошириш учун таклиф этилаётган истиқболли лойиҳалар 10-иловага тасдиқлансин.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Янгиариқ тумани ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари лойиҳалар ташаббускорлари билан биргаликда Дастурдаги кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда бир ой муддатда тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Бунда, Дастурдаги лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, молиялаштиришни очиш муддатлари, қурилиш-монтаж ишларини бажариш муддатлари, технологик асбоб-ускуналарни келтириш ва уларни ўрнатиш ҳамда қувватларни фойдаланишга топширишда муддатларни белгиланиши назарда тутилсин.

        4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Автомобил йўллари қўмитаси,“Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖ, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Дастур доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини йўл-транспорт инфратузилмаси билан таъминлаш, электр ва табиий газ тармоқларига ўрнатилган тартибда уланишини ҳамда узлуксиз етказиб берилиши чораларини кўрсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги, Янгиариқ тумани ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йилда қайта ташкил қилинаётган Янгиариқ туманининг марказини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, мухандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектларини назарда тутган ҳолда Бош режасини қайта кўриб чиқиб, тузатиш киритиш ва батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқсин.

6. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, туман аҳолисини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида янгидан “сув тозалаш иншооти” ташкил қилиш ҳамда Янгиариқ шаҳарчасига оқова тизими (канализация) қуриш учун 2020-2022 йилларда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 12,9 млн. доллар маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.

        7. Хоразм вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Сув хўжалиги вазирлиги, Янгиариқ тумани ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда туман худудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини Вазирлар Маҳкамасининг2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори асосида янгидан ташкил этилишини таъминласин;

Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2020-2021 йилларда ҳудудни сув ресурслари билан таъминланганлик даражасидан келиб чиқиб:

 “Янгиариқ пахта тозалаш” АЖ томонидан пахтачилик кластерини ташкил этиш чораларини кўрсин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда туман ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларида сув тежовчи технологияларни босқичма-босқич жорий қилинишини таъминласин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2020-2022 йилларда Янгиариқ туманида қизилмия ва шу каби георгафик жолашувига мос бошқа доривор ўсимликларни плантация усулида етиштириш ва уни чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш бўйича “Йўлҳаритаси”ни ишлаб чиқиб, тасдиқласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат мулкини бошқариш агентлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда Янгиариқ туманидаги аввал хусусийлаштирилган давлат объектлари, шунингдек бошқа бўш турган ер майдонлари ва бино-иншоотлар ҳолати тўлиқ хатловдан ўтказсин.

Хатлов натижаларига кўра, икки ҳафта муддатда объектлардан самаралари фойдаланиш ёки фойдаланмай турган объектларни қонунчиликка мувофиқ маҳаллий ҳокимлик балансига ўтказиш ёки қайтариб олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб тасдиқласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳар йили асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури параметрларини шакллантиришда ушбу қарорда назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни инобатга олсин.

11. Туман ҳокимига, истисно тариқасида 2022 йил 1 январга қадар Хоразм вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда амалга ошириладиган қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

а) аукцион савдоларисиз, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали суғориладиган экин ерлар тоифасига кирмайдиган, лекин қишлоқ ҳўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерлари тоифасига кирадиган ер участкаларидан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш;

б) хорижий инвестор томонидан қонун ҳужжатларида белгиланганидан қўшимча солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини бериш талаби қўйилмаган тақдирда чет эл инвестицияси улуши бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда чет эл инвесторлари билан инвестиция шартномалари тузиш;

в) республика ва маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган, туманда қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун пудрат ташкилотларини танлашда энг мақбул таклифларни танлаб олиш йўли билан, танлов савдоларини ўтказмасдан пудрат ва лойиҳа ташкилотларини белгилаш.

12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2022 йил 1 январга қадар Янгиариқ туманида рўйҳатдан ўтган, айнан ушбу туманда фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектларига саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банклари кредитлари бўйича фоизли ҳаражатларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан белгиланган тартибда компенсация берилади;

б) 2022 йил 1 январга қадар Янгиариқ туманида янги иш ўринларини ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, субсидия ва грантлар ажратиш ҳисобидан амалга оширилади;

в) дастурда назарда тутилган объектлар қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат мактабгача таълим муассасалари ва ўрта умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жихозлаш харажатларини аниқлаб, Янгиариқ тумани бюджетининг прогноз параметрларини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни инобатга олсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, “Ўзсаноатқурилишбанк”, Янгиариқ тумани ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарори асосида туманда давлат хусусий шерикчилик асосида 150 ўринлик 5 та мактабгача таълим муассасасини 2020 йил якунига қадар ишга туширилишини таъминласин.

15. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Янгиариқ тумани ҳокимлиги 2019 йил якунига қадар:

Янгиариқ тумани “Қармиш” маҳалласи ҳудудида янги замонавий автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциясини жойлаштириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиб, Энергетика вазирлигига ўрнатилган тартибда таклиф киритилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 815-сонли қарори билан тасдиқланган 2017-2019 йилларда ҳудудларда автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларини қуриш мақсадли кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда, туман марказий шифохонасини таъмирлаш, зарур моддий-техника шу жумладан, жонлантириш (реанимация) ва туғриқ бўлимларини зарур замонавий анжом ва юқори малакали мутаҳассислар билан таъминлаш юзасидан таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

17. Хоразм вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан келишган ҳолда лойиҳаларнинг қиймати ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан Дастурда белгиланган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига заруратга кўра ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

18. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Янгиариқ тумани ҳокимлиги ҳар ой якуни билан Дастурдаги лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича амалга оширилаётган тадбирларнинг натижадорлигини йиғилишларда муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.

19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.

 

 

ЎзбекистонРеспубликасининг Бош вазири

               А.Арипов

Умумий таклифлар

174