ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10203 Государственный комитет Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам 14/11/2019 29/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Китоб миллий геология табиат боғини ташкил этиш тўғрисида
ID-10203

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

 

 

Китоб миллий геология табиат боғини

ташкил этиш тўғрисида

 

Китоб Давлат геологик қўриқхонасида жойлашган ҳалқаро ахамиятга эга “Зинзильбан” геологик кесмасини, геологик меросини ва биохилма-хиллигини сақлаб қолиш ва муҳофаза қилиш, алоҳида экологик, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган табий объектлар ва мажмуаларни табиатни муҳофаза қилиш йўналишидаги, илмий ва маданий меросларини сақлаб қолишни таъминлаган холда, худуд жозибадорлигидан махаллий ва хорижий сайёхларни ушбу геологик мерос, биохилма-хилликлари билан танишишлари ва табиатидан бахра олишларига имкон яратиш, шунингдек худуднинг геотуризм салоҳиятини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги “Китоб давлат геологик қўриқхонаси”ни “Китоб миллий геология боғи” (кейинги ўринларда геология табиат боғи деб аталади)га айлантириш тўғрисидаги таклифлари мақуллансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

геология табиат боғи Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади;

геология табиат боғи Китоб давлат геологик қўриқхонасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

3. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бир ой муддатда Китоб миллий геология табиат боғи уставини тасдиқласин.

4. Кашқадарё вилояти хокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда белгиланган тартибда:

геология табиат боғи учун ер участкаларини мақсадли ажратилишини;

геология табиат боғига айлантирилган, қўриқланадиган, рекреация ҳамда хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари чегараларининг аниқ белгиланишини;

ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги геология табиат боғи худудига олиб борадиган автомобил йўлини тўлиқ тамирлаш ишларини ўзининг 2020 йилга мўлжалланган иш режасига киритсин ҳамда таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин.

6. Давлат геология қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                                                  А. Арипов

Умумий таклифлар

144