ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10199 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 14/11/2019 29/11/2019 8

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларнинг намунавий уставларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-10199

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар мактабларининг намунавий устави 1-илова;

ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган коллежларнинг намунавий устави 2-илова;

ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган техникумларнинг намунавий устави 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига зарур ҳолларда мазкур уставларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Тизимида ўрта профессионал таълим босқичида ўқитадиган коллежлар ва олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил этиладиган техникумлар мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари тасдиқланган намунавий устав асосида таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Маджидов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Бош вазири                                                         А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____”______даги

_____-сон қарорига

1-ИЛОВА

Бошланғич профессионал таълим босқичида ўқитадиган
касб-ҳунар мактабларининг

НАМУНАВИЙ УСТАВИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони асосида ишлаб чиқилган.

2. Касб-ҳунар мактаблари – Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари ҳисобланади.

3. Касб-ҳунар мактаблари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим-тарбия соҳасидаги Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари ҳамда мазкур Устав асосида амалга оширади.

4. Касб-ҳунар мактабларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5. Касб-ҳунар мактаблари юридик шахс ҳисобланиб, ўзининг мустақил балансига, алоҳида мол-мулкига, Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилган, номи давлат тилида ёзилган, муҳрига, штампига, давлат намунасидаги бланкаларига, молия вазирлигининг ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлимларида шахсий ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валюта ва бошқа ҳисобларга, реквизитларга эга бўлиб, ўз номидан шартномалар тузадиган, мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширадиган, юклатилган мажбуриятларни бажарадиган ҳамда суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар бўладиган таълим муассасаси ҳисобланади.

6. Касб-ҳунар мактабларининг расмий номланиши:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи: “ .......касб-ҳунар мактаби ”, қисқартирилган номи – “..КҲМ” ;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи: “ ..... professional school”, қисқартирилган номи – “ ..PSc”;

в)  рус тилида:

тўлиқ номи:  “ ....профессиональная школа”,  қисқартирилган номи – “ ...ПШ”.

7. Касб-ҳунар мактабининг жойлашган жойи (почта манзили): почта индекси, вилоят (шаҳар), тумани, -мавзе, кўча номи, -“  ”-уй.

 

2-боб. Касб-ҳунар мактабларининг мақсад ва вазифалари

8. Касб-ҳунар мактабларининг асосий мақсади:

умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим шаклида кадрлар тайёрлашни амалга ошириш;

ўқувчиларни танлаган мутахассислиги бўйича замонавий талабларга жавоб берувчи, пухта билим, амалий кўникма ва малакага ҳамда юксак маънавий – ахлоқий сифатларга эга бўлган, интеллектуал жиҳатдан етук кадрлар этиб тайёрлашдан иборат.

9. Асосий мақсадни амалга ошириш борасидаги вазифалар қуйидагилардан иборат:

иқтисодиёт соҳа ва тармоқларидаги зарур соҳавий касб-ҳунар бўйича билим, малака ва кўникмаларга эга бўлган ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллай оладиган мутахассислар тайёрлаш;

эгаллаган касб-ҳунари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган, сифатли билим олишини ва касбий тайёргарлигини таъминлайдиган таълим дастури асосида ўқитиш;

танлаб олинган касб-ҳунарни эгаллаш жараёнида ўқувчиларнинг касбий лаёқат, кўникма ва малакаларини шакллантириш;

касб-ҳунарга тайёрлаш тизими ва мазмунини жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият ва замонавий инновацион техника ютуқларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;

ўқувчиларда ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, халқнинг миллий, маданий, тарихий анъаналарига ҳурмат, Ватан билан ғурурланиш ва ифтихор туйғусини шакллантириш;

ўқувчиларни маънавий – ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларидан фойдаланган ҳолда камол топтириш;

Таълим стандартлар талабларига кўра ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган малака ва кўникмаларни ўқувчилар онгига сингдириш;

ўқитувчи, таълим олувчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг билим олиши, турмуши ва дам олиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш;

таълим жараёни учун зарур моддий – техника, ўқув – услубий базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиб бориш.

10. Касб-ҳунар мактаби фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган талабни доимий таҳлил қилиб, ушбу талаблардан келиб чиққан ҳолда ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда ўқув жараёнига тадбиқ қилиш;

ўқув режа ва дастурларига мувофиқ умумтаълим ва мутахассислик фанлар бўйича ўқитиш ва ўқувчиларни тегишли корхона ва ташкилотларда малакавий амалиётларини ўташларини ташкил этиш;

меҳнат бозоридаги реал талаблардан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга тайёрлашнинг аниқ йўналиш ва ҳажмларини аниқлаш;

ўқув жараёни учун зарурий ўқув–услубий дастурлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш  ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;

касб-ҳунар мактаби фаолиятини ривожлантириш учун турли хўжалик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

11. Касб-ҳунар мактабининг ҳуқуқлари:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз номидан юридик ва жисмоний шахслар билан ваколати доирасида шартномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар тузиш;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан таъқиқланмаган ва мазкур Уставга зид бўлмаган фаолиятларни амалга ошириш;

таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида танловлар ташкил этиш.

12. Касб-ҳунар мактабининг мажбуриятлари:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим-тарбия соҳасидаги Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг меъёрий ҳужжатларида белгиланган вазифаларни бажариш;

Таълим стандартлари, ўқув режа ва ўқув дастурлари асосида сифатли касб-ҳунар таълимини бериш;

касб-ҳунар мактаби Ахборот кутубхона технологияси фондини умумий ўқувчилар сонини ҳисобга олган ҳолда замонавий талабга жавоб берадиган дарсликлар ва ўқув–услубий адабиётлар (шу жумладан, бадиий адабиётлар) мажмуи билан етарли даражада таъминланишини ташкиллаштириш;

касб-ҳунар мактаби ўқувчиларида юксак маънавий – ахлоқий ва миллий ўзликни англаш каби сифатларни шакллантириш;

касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари малакасини ошириш, тажриба алмашинувини ташкил этиш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш;

таълим олаётган ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик стипендия ҳамда уч маҳал овқат билан таъминлаш ёки мазкур овқат пулларини уларга тўлаб бериш;

педагогик фаолиятнинг сифати, ижтимоий мақоми, нуфузи ва обрў-эътиборини ошириш борасида фаолият кўрсатиш;

меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб берадиган таълим-тарбия ва меҳнат шароитларини яратиш.

 

3-боб. Таълим олувчилар

13. Касб-ҳунар мактабига ўқувчиларни қабул қилиш амалдаги меъёрий ҳужжатларга кўра, чет эл фуқароларини қабул қилиш амалдаги қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади.

14 .Амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўқишга қабул қилинган фуқаро касб-ҳунар мактаби ўқувчиси ҳисобланади.

15. Ўқувчиларга белгиланган намунадаги ўқувчилик гувоҳномаси берилади.

16. Касб-ҳунар мактаби ўқувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

билим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб, тегишли касблар бўйича замонавий илм, фан–техника тараққиёти ривожланишига мос назарий ва амалий билим олиш;

таълим-тарбия жараёни давомида ўқув-техника жиҳозлари ва воситаларидан, фан кабинетлари Ахборот–кутубхонаси фондидан, Ахборот–кутубхона ўқув зали ва бошқа ўқув, ёрдамчи хоналардан, спорт мажмуалари, касб-ҳунар мактабига қарашли тиббий ва техник жиҳозлардан бепул фойдаланиш;

туман, шаҳар, ҳудуд ва республика миқёсида ўтказиладиган турли кўрик-танловлар, спорт мусобоқалари, амалий семинарлар, конференцияларда иштирок этиш;

касб-ҳунар мактабида ташкил этилган турли тадбирларда ва тўгаракларда қатнашиш;

касб-ҳунар мактаби Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларига сайлаш ва сайланиш, таълим-тарбия жараёнига тааллуқли масалалар юзасидан ваколати доирасида таклифлар киритиш, шунингдек, ўқувчилар давомати, уларни ички тартиб-қоидаларга риоя этиши ва бошқа масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқларига эга.

17. Касб-ҳунар мактаби ўқувчиларининг мажбуриятлари:

таълим-тарбия жараёнида касб-ҳунар мактаби Уставига, ички тартиб-қоидаларига, одоб-ахлоқ, кийиниш ва ўқувчи–ёшлар уйида яшаш қоидаларига қатъий риоя қилиш;

ўқув ва амалий машғулотларда тўлиқ иштирок этиш, фанлар бўйича ўқув дастури асосида билимларни мунтазам ўзлаштириб бориш, ўқитувчилар томонидан берилган топшириқларни бажариш ҳамда дарсларга мустақил тайёргарлик кўриш;

таълим-тарбия жараёни давомида ўқув-техника жиҳозлари ва воситаларидан, фан кабинетлари, Ахборот –кутубхона фондидан, ўқув зали ва бошқа ўқув, ёрдамчи хоналардан, спорт мажмуалари, касб-ҳунар мактабига қарашли жиҳозлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш;

ўқув режасида белгиланган муддатларда амалиётларни тўлиқ ўташ;

фан кабинетлари, Ахборот-кутубхона ўқув зали ва спорт залида, ошхона, ётоқхона ва устахоналарида санитария-гигиена, техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилиш;

касб-ҳунар мактаби ҳудудида уяли телефонлардан фойдаланишни тартибга солувчи тегишли ички тартибларга риоя қилиш.

18. Ўқишда эришган ютуқлари, ижодий фаолияти ва жамоат ишларида фаол қатнашган ўқувчиларга рағбатлантиришнинг турли шакллари қўлланилади.

19. Ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузган ҳамда ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир этган ўқувчиларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилади.

 

4-боб. Ўқув-тарбиявий ва илмий-услубий иш

20. Ўқитувчилар, иш берувчилар, ўқувчилар таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланади.

21. Касб-ҳунар мактабида ўқитиш қуйидаги тамойилларга асосланади:

таълимнинг демократик характерда эканлиги - давлат таълим дастурлари доирасида таълим-тарбия услубларини танлашда касб-ҳунар мактабининг мустақиллиги;

таълимнинг инсонпарварлиги - шахснинг таълимга нисбатан бўлган турли-туман эҳтиёжларининг қондирилиши, миллий ва умумбашарий қадриятлар устуворлигининг таъминланиши, инсон, жамият ва атроф-муҳит ўзаро муносабатларининг уйғунлашуви;

таълимнинг ижтимоийлиги - таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни ҳосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш;

таълимнинг миллий йўналтирилганлиги - таълимнинг миллий тарих, халқ анъаналари ва урф-одатлари билан уйғунлиги, Ўзбекистон халқларининг маданиятини сақлаб қолиш ва бойитиш, бошқа миллатларнинг тарихи ва маданиятини ҳурмат қилиш;

таълим ва тарбиянинг узлуксизлиги ва узвий боғлиқлигини уйғун олиб борилиши;

ёшларнинг келгусида меҳнат фаолиятини давом эттиришларини таъминловчи юқори даражадаги  билимларни ҳамда касб-ҳунарни эгаллаши;

иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларга сифатли билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш.

22. Касб-ҳунар мактабида:

таълим бериш муддати 2 йил, таълим кундузги шаклда амалга оширилади.

ўқиш муддати бир ўқув йилида 2 семестрга бўлинади, ҳар ўқув йилида камида 10 ҳафтадан кўпи билан 12 ҳафтагача давомийликда таътиллар белгиланади;

ўқувчилар ўқитиш курслари ва тили бўйича гуруҳларга, ўқитиш йўналиши бўйича эса бўлимларга бирлаштирилади;

гуруҳларда ўқувчилар сони ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади;

ўқув йилининг бошланиши, тугалланиши, ҳафталик юклама, таътилларнинг муддати, давомийлиги, шунингдек, ўқув-тарбия жараёни якунланларини белгилаш шакллари, амалиёт турлари ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби ҳамда таълим жараёнига тегишли бошқа талаблар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида белгиланади;

касб-ҳунар мактабида барча турдаги ўқув машғулотлари давомийлиги тегишли меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади.

23. Таълимни ташкил этиш таълим стандартлар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурлари (ўқув режа ва ўқув дастурлари) асосида белгиланади.

24. Ўқувчиларнинг назарий ва амалий кўникмалари меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда аниқланади.

25. Касб-ҳунар мактабида ўқитиш курси тугагандан кейин назоратларнинг якуний натижалари асосида ўқувчини навбатдаги курсга ўтказиш, курсда қолдириш ва ўқишни кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларни курсдан-курсга ўтказиш, курсда қолдириш касб-ҳунар мактаби педагогик кенгашининг қарори ва директорнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.

26. Ўқувчиларни касб-ҳунар мактабида ўқитиш таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга оширилади.

27. Касб-ҳунар мактаби ўқувчиларининг корхона ва ташкилотларда тизимли асосда ишлаб чиқариш ва малакавий амалиёт ўташи учун шарт-шароитлар яратилади.

28. Ўқув режа ва фан дастурларининг барча талабларини бажарган ўқувчи касб-ҳунар мактаби педагогик кенгашининг қарори ва директорнинг буйруғи билан Якуний давлат аттестацияси имтиҳонларига қўйилади. Якуний давлат аттестацияси амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан ёки “Амалий - кўргазмали” имтиҳон топшириш кўринишида ўтказилади.

29. Давлат малака комиссияси қарорига мувофиқ эгаллаган касб-ҳунари, малака даражаси кўрсатилган давлат намунасидаги диплом берилади.

30. Дипломга ўзлаштирилган фанлар рўйхати, ўтилган соатлар ҳажми, уларни ўзлаштириш даражаси (баҳолар) ва Якуний давлат аттестацияси натижалари кўрсатилган қўшимча варақ илова қилинади.

31. Касб-ҳунар мактабини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом эгалланган билимлари ва квалификациясини меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради.

32. Ўқув-услубий, илмий-услубий ва тажриба ишларини амалга ошириш мақсадида касб-ҳунар мактабида фанлар бўйича услубий бирлашма(уюшма)лар ташкил қилинади.

33. Ўқув жараёни шакли илмий асосланган инновацион восита ва ўқитиш услубларини танлаш асосида ташкил этилади.

34. Касб-ҳунар мактабида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар умумбашарий қадриятларга ва миллий анъаналарга асосланади:

касб-ҳунар мактабида ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғояларига садоқатли ҳамда жамият тараққиётига ҳисса кўша оладиган шахсни тарбиялаш ўқув жараёни билан узвий равишда "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, шахснинг ижодий фаоллигини шакллантирувчи фондларнинг фаол иштироки билан амалга оширилади;

ёшларни маънавий–ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий-маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли шаклларини оммалаштириш мақсадида касб-ҳунар мактабининг веб-сайти ва ижтимоий саҳифаларини яратиш йўлга қўйилади;

ўқувчиларнинг ўз интеллектуал даражасини оширишлари учун бадиий адабиётларни ўқишга қизиқтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини олиб бориш янги адабий  китобларнинг тақдимотини уюштириш ва тарғиб қилиш орқали амалга оширилади;

ёш авлодни маънавий-ахлоқий, миллий ғояларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқарашга ва фикрлашга эга бўлган маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришда миллий-маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли хил шакллари қўлланилади.

 

5. Таълим муассасасининг тузилиши

35. Касб-ҳунар мактаби штатлари жадвали амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилади, тасдиқланади ҳамда рўйхатдан ўтказилади.

36. Касб-ҳунар мактабида Педагогик кенгаш, методик кенгаш, ота-оналар кенгаши тузилади ва фаолият юритади.

37. Касб-ҳунар мактаби таркибида касаба уюшма, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, мураббийлар кенгаши ва касб-ҳунар мактабидаги таълим-тарбия жараёнига дахлдор бўлган бошқа жамоат тузилмалари ташкил этилиши мумкин.

38. Касб-ҳунар мактабида фан кафедралари ташкил этилади.

ташкил этилган кафедралар улар фаолияти тўғрисидаги Низомлар билан тартибга солинади.

39. Касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари ҳамкор корхона ва ташкилотлар ўртасида таълим сифатини ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.

 

 

6-боб. Педагог ходимлар, ўқув-тарбиявий ходимлар

40. Тегишли олий маълумотга, касбий тайёргарликка ҳамда юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар касб-ҳунар мактабида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

41. Педагоглар таркибини ишга қабул қилиш, уларнинг ўқув юкламасини белгилаш тегишли қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

42. Ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик фаолият даражасини баҳолаш учун аттестациядан ўтказиш ва малака тоифаси бериш тартиби тегишли меъёрий ҳужжатларга асосан амалга оширилади.

43. Ўқитувчиларнинг педагогик, психологик, касбий маҳоратини ва малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда  ва тартибда амалга оширилади.

44. Гуруҳларда ўқув, маънавий-аҳлоқий, тарбиявий ҳамда ташкилий ишларга раҳбарлик қилиш учун ўқитувчилардан гуруҳ мураббийлари тайинланади.

45. Ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари ва ходимларининг ҳуқуқ- бурчлари, лавозим вазифалари, малака талаблари ва мажбуриятлари касбга қўйилган талаблар билан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилиги асосида тартибга солинади. Ўқитувчи ва ходимлар педагогик меҳнатининг, тарбиявий ва илмий жараёнининг юқори самара беришига, ўқувчиларда мустақиллик, ташаббускорлик, ижодий қобилият, зарурий касбий кўникмаларни ривожлантиришга, касб-ҳунар мактаби Уставига риоя қилишга мажбур.

46. Ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари ва ходимлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилиги асосида лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

47. Ўқув–тарбия жараёни сифати ошишига аниқ шахсий ҳисса қўшаётган, юксак касб маҳоратига эга бўлган;

ўқувчиларда амалий кўникмалар ва ижодий фаолиятни ривожлантиришдаги хиссаси учун;

ўқитувчи –педагогларнинг илмий-тадқиқотчилик ишларидаги фаоллиги учун;

ижтимоий, маънавий-маърифий ва жамоат ҳаётида фаол иштироки учун ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари ва ходимлари рағбатлантирилади.

 

7-боб. Таълим муассасасига раҳбарлик қилиш

48. Касб-ҳунар мактабига Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан тайинланган директор раҳбарлик қилади.

 Касб-ҳунар мактаби фаолиятини бошқариш директор томонидан амалга оширилади.

Директор:

касб-ҳунар мактабининг фаолиятини юритишга шахсан жавоб беради;

давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, бошқа ташкилотлар билан муносабатларда Касб-ҳунар мактаби номидан иш юритади;

ташаббускор ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари ва ходимларини меҳнатини моддий рағбатлантириш чораларини кўради;

ўз ваколати доирасида ходимлари томонидан ижро этилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

ўз ваколати доирасида бошқа функцияларни бажаради.

Директор маъмурият фаолияти натижалари бўйича педагогик кенгаш ва Касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ҳамда вазирликка ҳисобот беради.

49. Касб-ҳунар мактабининг олий органи Педагогик кенгаш ҳисобланади.

Педагогик кенгаш:

касб-ҳунар мактабини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, бошланғич профессионал таълимга эга мутахассислар тайёрлаш ва тарбиялаш сифатини ошириш ва такомиллаштиришни;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари асосида ўқувчиларни қабул килиш, курсдан-курсга ўтказиш ва қолдириш масалаларини муҳокама этади ҳамда тегишли қарорлар қабул килади;

ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталарининг ижодий ташаббускорлигини ошириш, уларнинг педагогик тажрибасини оммалаштириш бўйича малака ошириш ишларининг ташкил этилишини муҳокама қилади;

тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталарига касбий тоифа бериш ҳамда базавий таъриф ставкасига белгиланган устама ҳақ тўловларини белгилаш тўғрисидаги масалаларни муҳокама этади ва тегишли тоифаларга тавсия беради;

Давлат аттестация комиссияси ва қабул комиссияси ҳисоботини муҳокама қилади;

Педагогик кенгаш таркибига касб-ҳунар мактаби директори, унинг ўринбосарлари, ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, психолог, Ахборот–кутубхонаси бўйича мутахассис киради. Педагогик кенгаш таркибига заруратга кўра ишлаб чиқариш корхоналари ва иш берувчиларнинг вакиллари киритилиши мумкин. Педагогик кенгаш раиси – директор ҳисобланади.

50. Педагогик кенгаш мажлислари икки ойда камида бир марта ўтказилади, зарур ҳолларда навбатдан ташқари Педагогик кенгаш мажлиси ўтказилиши мумкин. Кенгаш қарори умумий, очиқ овоз бериш орқали қабул килинади. Педагогик кенгаш қарорлари директорнинг буйруғи билан кучга киради.

 

 

8-боб. Жамоат ташкилотлари

51. Касб-ҳунар мактабида ўқувчи, ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари, маъмурий ва ёрдамчи ходимларни бирлаштирувчи жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатади. Жамоат ташкилотларининг фаолияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

52. Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотига ўқувчиларни ихтиёрий равишда бирлаштиради.

Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг мақсад ва вазифалари касб-ҳунар мактаби ёшларини бирлаштириш, соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга кўмаклашиш, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишдан иборатдир.

53. “Ўзбекистонда жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшма қўмитаси касб-ҳунар мактаби ходимлари ва ўқувчиларининг кўнгилли жамоат бирлашмаси сифатида эътироф этилади.

Касаба уюшма қўмитаси “Касаба уюшмалари, улар фаолиятининг ҳуқуқ ва кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа тегишли меъёрий ҳужжатларга асосан ҳаракат қилади.

 

9-боб. Касб-ҳунар мактабининг молмулки ва маблағлари

54. Касб-ҳунар мактаби ўзининг молия–хўжалик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширади.

55. Ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари, ходимларининг иш ҳақи, сифатли фаолият учун уларни рағбатлантириш миқдори ва иш хақига устамалар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

56. Молиявий маблағлар унинг тасарруфида бўлади ва улардан қонунчиликда белгиланган тартибда Уставда белгиланган вазифаларини амалга ошириш мақсадида фойдаланилади.

57. Объектлар ва мол-мулкидан ўқув машғулотлари даврида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида фойдаланишга йўл қўйилмайди.

58. Фан кабинетлари, устахона ва бошқа объектларининг ўқув-услубий ва техник жиҳозланиши намунавий нормативлар билан белгиланади.

59. Касб-ҳунар мактабининг мол-мулкидан самарали ва мақсадга йўналтирилган тарзда фойдаланилиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ директор тўлиқ жавоб беради.

60. Ўз молиявий фаолиятини амалга ошириш учун амалдаги қонун ҳужжатларига биноан бухгалтерия ва статистика ҳисобини юритади, молиявий фаолиятни мунтазам таҳлил қилади ҳамда маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлайди. Молиявий ва статистик ҳисоботларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тегишли органларга тақдим этади.

61. Касб-ҳунар мактабининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

 

11-боб. Қайта ташкил этиш ва тугатиш

62. Касб-ҳунар мактаби қонунда белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан ташкил қилинади ва тугатилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” декабрдаги

______-сон қарорига

2-илова

 

Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган коллежларнинг намунавий

УСТАВИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони асосида ишлаб чиқилган.

2. Коллежлар - Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари  ҳисобланади.

3. Коллеж ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим-тарбия соҳасидаги Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг қарор ва буйруқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари ҳамда мазкур Устав асосида амалга оширади.

4. Коллежлар тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг тизимидаги ташкилий тузилма ҳисобланиб, уларнинг маблағи асосида фаолиятлари молиялаштирилади.

Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар коллеж ўқувчиларини касбий таълим жараёнида амалий кўникмаларини шакллантиришда кўмаклашади, меҳнат бозорида Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи мутахассислар (бундан буён матнда мутахассислар деб номланади)га бўлган эҳтиёжни аниқлайди, битирувчиларни иш билан таъминлаш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги идоравий бўйсунувидан қатъий назар коллежларда таълим жараёнида давлат сиёсатини юритади ва уларга ўқув-методик раҳбарлик қилади.

5. Коллеж юридик шахс ҳисобланиб, ўзининг мустақил балансига, алоҳида мол-мулкига, Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилган ва номи давлат тилида ёзилган муҳрига, штампига, давлат намунасидаги бланкаларига, Молия вазирлигининг Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлимларида шахсий ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валюта ва бошқа ҳисобларга, реквизитларга эга бўлиб, ўз номидан шартномалар тузадиган, мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширадиган, юклатилган мажбуриятларни бажарадиган ҳамда суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар бўладиган таълим муассасаси ҳисобланади.

6. Коллежнинг расмий номланиши:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи:  “  ”,   қисқартирилган номи – “ ” ;

б) инглиз ти лида:

тўлиқ номи:  “ ”,   қисқартирилган номи – “ ” ;

в)  рус тилида:

тўлиқ номи:  “  ”,  қисқартирилган номи – “  ” .

7. Коллежнинг жойлашган жойи (почта манзили): почта индекси, вилоят (шаҳар), туман,  -мавзе, - кўчаси,  “  ”-уй.

 

2-боб. Коллежнинг мақсад ва вазифалари

8. Коллежнинг асосий мақсади:

кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан ҳаёт давомида таълим олиш принципи асосида касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш ;

ўқувчиларни танлаган мутахассислиги бўйича замонавий талабларга жавоб берувчи, пухта билим, амалий кўникма ва малакага ҳамда юксак маънавий–ахлоқий сифатларга эга бўлган, интеллектуал жиҳатдан етук кадрлар этиб тайёрлашдан иборат.

9. Асосий мақсадни амалга ошириш борасидаги вазифалар қуйидагилардан иборат:

иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқларида талаб юқори бўлган тор доирадаги ва соҳавий мутахассисликлар бўйича тизимли фикрлаш, иш юритиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кўникмаларига эга ҳамда хорижий тилларни биладиган мутахассислар тайёрлаш;

эгаллаган касб ва мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган, юқори даражада сифатли билим олишини ва касбий тайёргарлигини таъминлайдиган Миллий профессионал стандартлари (таълим стандартлари) таълим дастурлари асосида танлаган мутахассислик бўйича ўқитиш;

танлаб олинган касб бўйича бир ёки бир неча ихтисосликни эгаллаш жараёнида ўқувчиларнинг касбий лаёқат, кўникма ва малакаларини ошириш;

мутахассисларни тайёрлаш тизими ва мазмунини жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият ва замонавий инновацион техника ютуқларидан келиб чиққан  ҳолда такомиллаштириш;

ўқувчиларда ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, халқнинг миллий, маданий, тарихий анъаналарига ҳурмат, Ватан билан ғурурланиш  ва ифтихор туйғусини шакллантириш;

ўқувчиларни маънавий–ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларидан фойдаланган ҳолда камол топтириш;

давлат таълим стандартлари талабларига кўра ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган малака ва кўникмаларни ўқувчилар онгига сингдириш;

ўқитувчи, таълим олувчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб  этиш, уларнинг билим олиши, турмуши ва дам олиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш;

таълим жараёни учун зарур моддий–техника, ўқув–услубий базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиб бориш.

10. Коллежнинг ҳуқуқлари:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз номидан юридик ва жисмоний шахслар билан ваколати доирасида шартномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар тузиш;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан таъқиқланмаган ва мазкур Уставга зид бўлмаган фаолиятларни амалга ошириш;

таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида танловлар ташкил этиш;

республика иқтисодиёти, хўжалик ва хизмат кўрсатиш соҳасида мутахассисларга бўлган талаб ва реал эҳтиёжлар асосида белгиланган тартибда тегишли мутахассислар тайёрловчи қўшимча йўналишлар, шартнома асосида касбга тайёрловчи қисқа муддатли ўқув курслари очиш;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган маблағларни коллежнинг моддий–техник базасини ривожлантиришга ва таълим-тарбия жараёнини замонавий ўқув-техник воситалари, мебеллар билан таъминлашга, коллеж ходимларини ижтимоий ҳимоялашга ва уларнинг фаолият самарадорлигини оширишни рағбатлантиришга сарфлаш.

коллеж талабаларининг касбий ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, бюджетдан ташқари маблағ ишлаб топиш мақсадида аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш бўйича турли соҳалар билан боғлиқ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш.

11. Коллежнинг мажбуриятлари:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим-тарбия соҳасидаги Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва фармойишлари, тегишли вазирлик, идоралар ва ташкилотларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа ваколатли давлат органларининг меъёрий ҳужжатларида белгиланган вазифаларини бажариш;

коллежнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда маблағ билан таъминлашнинг муқобил манбаларини, шу жумладан, ташкилотлар, ҳомийлар маблағларини, хорижий инвестицияларни жалб этиш;

таълим стандартлари, ўқув режа ва фан дастурлари асосида юқори сифатли касб-ҳунар таълимини бериш;

коллеж Ахборот кутубхона фондини умумий ўқувчилар сонини ҳисобга олган ҳолда замонавий талабга жавоб берадиган дарсликлар ва ўқув–услубий адабиётлар (шу жумладан, бадиий адабиётлар) мажмуи билан етарли даражада мунтазам равишда тўлдириб боришни таъминлаш ҳамда ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш;

коллеж ўқитувчилари малакасини ошириш, тажриба алмашинувини ташкил этиш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш;

педагогик фаолиятнинг сифати, ижтимоий мақоми, нуфузи ва обрў-эътиборини ошириш борасида фаолият кўрсатиш;

меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб берадиган таълим-тарбия ва меҳнат шароитларини яратиш.

 

3-боб. Таълим олувчилар

12. Коллежга ўқувчиларни (чет эл фуқароларини) қабул қилиш амалдаги меъёрий-ҳужжатларга асосан амалга оширилади.

13. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўқишга қабул қилинган фуқаро коллеж ўқувчиси ҳисобланади.

14. Ўқувчиларга белгиланган намунадаги ўқувчилик гувоҳномаси ва ўзлаштириш дафтарчаси берилади.

15. Коллеж ўқувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

билим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб, тегишли касблар ва  мутахассисликлар бўйича  замонавий илм, фан–техника тараққиёти ривожланишига мос назарий ва амалий билим олиш;

таълим-тарбия жараёни давомида ўқув-техника жиҳозлари ва воситаларидан, фан кабинетлари Ахборот кутубхона фондидан, Ахборот кутубхона ўқув зали ва бошқа ўқув, ёрдамчи хоналардан, спорт мажмуалари, коллежга қарашли тиббий ва техник жиҳозлардан бепул фойдаланиш;

коллеж, туман, шаҳар, республика миқёсида ўтказиладиган турли кўрик танловлар, спорт мусобақалари, амалий семинарлар, конференцияларда иштирок этиш;

коллеж Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларига сайлаш ва сайланиш, таълим-тарбия жараёнига тааллуқли масалалар юзасидан ваколати доирасида таклифлар киритиш, шунингдек, ўқувчилар давомати, уларни ички тартиб-қоидаларга риоя этиши ва бошқа масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқларига эга.

16. Коллеж ўқувчиларининг мажбуриятлари:

таълим-тарбия жараёнида коллеж Уставига, ички тартиб-қоидаларига, ўқув интизомига, кийиниш қоидаларига, ўқувчи–ёшлар уйида яшаш қоидаларига қатъий риоя қилиш;

фанлар бўйича ўқув дастури асосида билимларни виждонан ва мунтазам ўзлаштириб бориш, ўқитувчилар томонидан берилган топшириқларни бажариш ҳамда дарсларга мустақил тайёргарлик кўриш;

таълим-тарбия жараёни давомида ўқув-техника жиҳозлари ва воситаларидан, фан кабинетлари, Ахборот кутубхона фондидан, ўқув зали ва бошқа ўқув, ёрдамчи хоналардан, спорт мажмуалари, коллежга қарашли тиббий ва техник жиҳозлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш;

ўқув режасида белгиланган муддатларда ўқув ва малакавий амалиётларни ўташ ҳамда амалиёт дастурларида белгиланган вазифаларни бажариш;

коллеж ҳудудида, фан кабинетлари, Ахборот кутубхона ўқув зали ва спорт залида санитария-гигиена, техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилиш ҳамда ўқувчилар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи, коллеж мол-мулкига моддий зарар етказувчи ҳар қандай ҳолатлар тўғрисида зудлик билан маъмуриятни хабардор қилиш;

тўлов-контракт бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажариш;

миллий қадриятлар ва урф-одатларимизни ҳурмат қилиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш;

коллеж ҳудудида уяли телефонлардан фойдаланишни тартибга солувчи тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш.

17. Ўқишда эришган ютуқлари, ижодий фаолияти ва коллежнинг жамоат ишларида фаол қатнашган ўқувчиларига рағбатлантиришнинг турли шакллари қўлланилади.

18. Коллеж ички тартиб қоидаларини, ўқув интизомини бузган ҳамда конун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа турдаги ҳуқуқий жавобгарликларни келтириб чиқарувчи ножўя хатти-ҳаракатлар содир этган ўқувчиларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилади.

 

4-боб. Ўқув-тарбиявий ва илмий-услубий иш

19. Коллежда ўқитувчилар таркиби, иш берувчилар, ўқувчилар таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.

20. Коллежда ўқитиш қуйидаги тамойилларга асосланади:

таълимнинг демократик характерда эканлиги – давлат таълим дастурлари доирасида таълим-тарбия услубларини танлашда коллежнинг мустақиллиги;

таълимнинг инсонпарварлиги – шахснинг таълимга нисбатан бўлган турли-туман эҳтиёжларининг қондирилиши, миллий ва умумбашарий қадриятлар устуворлигининг таъминланиши, инсон, жамият ва атроф-муҳит ўзаро муносабатларининг уйғунлашуви;

таълимнинг ижтимоийлиги – таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни ҳосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш;

таълимнинг миллий йўналтирилганлиги – таълимнинг миллий тарих, халқ анъаналари ва урф-одатлари билан узвий уйғунлиги, Ўзбекистон халқларининг маданиятини сақлаб қолиш ва бойитиш, таълимни миллий тараққиётнинг ўта муҳим омили сифатида эътироф этиш, бошқа миллатларнинг тарихи ва маданиятини ҳурмат қилиш;

таълим ва тарбиянинг узлуксизлиги ва узвий боғлиқлигини уйғун олиб борилиши;

ёшларнинг келгусида меҳнат фаолиятини давом эттиришларини таъминловчи юқори даражадаги  билимларни эгаллаши;

иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларга сифатли билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш.

21. Коллежда:

таълим бериш 2 йилгача муддатда кундузги, кечки, сиртқи  таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

кундузги таълим шаклида ўқиш муддати бир ўқув йилида 2 семестрга бўлинади, ҳар ўқув йилида камида 10 ҳафтадан кўпи билан 12 ҳафтагача давомийликда таътиллар белгиланади;

кечки ва сиртқи таълим шаклида ўқиш муддати ва семестрлар дваомийлиги ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади;

ўқувчилар ўқитиш курслари ва тили бўйича гуруҳларга, ўқитиш йўналиши бўйича эса бўлимларга бирлаштирилади;

гуруҳларда ўқувчилар сони ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади;

ўқув йилининг бошланиши, тугалланиши, ҳафталик  юклама, таътилларнинг муддати, давомийлиги, шунингдек, ўқув-тарбия жараёни якунланларини белгилаш шакллари, амалиёт турлари ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби ҳамда таълим жараёнига тегишли бошқа талаблар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида белгиланади;

коллежда барча турдаги ўқув машғулотлари давомийлиги тегишли меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади.

22. Таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган таълим дастурлари (ўқув режа ва ўқув дастурлари) асосида белгиланади.

Мутахассисларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикасидаги барча тармоқларга тегишли миллий квалификация рамкалари асосида белгиланади (таълим стандартларига мос бўлган касбий тавсифномаларда белгиланади.)

23. Ўқувчиларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини рейтинг тизими асосида баҳолаш тегишли меъёрий-ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

24. Коллежда ўқитиш курси тугагандан кейин назоратларнинг якуний натижалари асосида ўқувчини навбатдаги курсга ўтказиш, курсда қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларни курсдан–курсга ўтказиш, курсда қолдириш коллеж педагогик кенгашининг қарори ва коллеж директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Курсдан-курсга шартли равишда ўтказишларга йўл қўйилмайди.

25. Ўқувчиларни коллежда ўқитиш таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро ҳамкорлиги асосида қуйидагича амалга оширилади:

коллеж ўқувчиларининг муассаса ва ташкилотларда тизимли асосда ишлаб чиқариш ва малакавий амалиёт ўташи учун шарт-шароитлар яратиш;

бевосита ишлаб чиқаришни модернизациялаш жараёнларида иштирок этишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни қўллаб, коллеж ҳамда муассаса ва ташкилотларнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш.

26. Ўқувчиларнинг ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиёти коллежнинг амалдаги меъёрий-ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

27. Ўқув режасида мавжуд бўлган фанлар бўйича фан дастурларини тўлиқ ўзлаштирган ўқувчи коллеж педагогик кенгашининг қарори ва директорнинг буйруғи билан Якуний давлат аттестацияси имтиҳонларига қўйилади. Якуний давлат аттестацияси амалда бўлган меъёрий ҳужжатларга асосан ўтказилади.

Давлат малака комиссияси  қарори билан малака даражаси, эгаллаган мутахассислиги (касби) кўрсатилган ҳолда давлат намунасидаги диплом берилади.

Дипломга ўзлаштирилган фанлар рўйхати, ўтилган соатлар ҳажми, уларни ўзлаштириш даражаси (баҳолар) ва Якуний давлат аттестацияси натижалари кўрсатилган қўшимча варақ илова қилинади.

28. Коллежни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом эгалланган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради.

29. Ўқув-услубий, илмий-услубий ва тажриба ишларини амалга ошириш мақсадида коллеж фан кафедраларини ташкил килади.

30. Ўқув жараёни шакли илмий асосланган инновацион восита, интеграциялашган дастурлар ва ўқитиш услубларини танлаш асосида ташкил этилади.

31. Ўқув жараёнига йўналишлар бўйича олим ва мутахассислар жалб қилинади. Коллежда ўқитувчиларнинг ўқув-услубий ва илмий ижод қилишлари учун шароит яратилади ва рағбатлантирилади.

32. Коллежда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар умумбашарий қадриятларга  ва миллий анъаналарга асосланади:

коллежда ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғояларига садоқатли ҳамда жамият тараққиётига ҳисса кўша оладиган шахсни тарбиялаш ўқув жараёни билан узвий равишда “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик маркази, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, шахснинг ижодий фаоллигини шакллантирувчи фондларнинг фаол иштироки билан амалга оширилади;

ёшларни маънавий–ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий-маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли шаклларини оммалаштириш мақсадида коллежнинг веб-сайти ва ижтимоий саҳифаларини яратиш йўлга қўйилади;

ўқувчиларнинг ўз интеллектуал даражасини оширишлари учун бадиий адабиётларни ўқишга қизиқтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини олиб бориш, янги адабий китобларнинг тақдимотини уюштириш ва тарғиб қилиш орқали амалга оширилади;

коллеж ўқувчиларида мулоқот маданиятининг замонавий шаклларини яратиш мақсадида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда баҳс-мунозаралар ва давра суҳбатлари уюштирилади;

чет тиллардаги бадиий адабиётлар, илмий материалларни ўрганиш ва таълим-тарбияга татбиқ этиш мақсадида видеороликлар, буклетлар, флайерлар тайёрлаш йўлга қўйилади;

коллежда ёш авлодни маънавий-ахлоқий, миллий ғояларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқарашга ва фикрлашга эга бўлган маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришда миллий-маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли хил шакллари қўлланилади.

33. Ўқувчиларда таълим муассасаси ва танлаган касбни эгаллаш бўйича берилган имкониятларидан ғурурланиш ҳиссини оширишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқилади.

34. Коллежда ўқув йилининг биринчи куни вазирлик ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўқувчиларнинг тантанали сафланиши, Ўзбекистон Республикаси байроғини олиб чиқиш, Давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланади ва белгиланган тадбир асосида давом эттирилади.

35. Биринчи машғулот Ўзбекистон Республикасининг миллий мустақиллик ғояларига бағишланади.

 

5-боб. Таълим муассасасининг тузилиши

36. Коллеждаги штатлари жадвали амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилади, тасдиқланади ҳамда рўйхатдан ўтказилади.

37. Коллежда Педагогик кенгаш, методик кенгаш, ота-оналар кенгаши тузилади ва фаолият юритади.

38. Коллеж таркибида касаба уюшма, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, мураббийлар кенгаши ва касб-ҳунар мактабидаги таълим-тарбия жараёнига дахлдор бўлган бошқа жамоат тузилмалари ташкил этилиши мумкин.

39. Коллежда фан кафедралари ташкил этилади.

ташкил этилган кафедралар улар фаолияти тўғрисидаги Низомлар билан тартибга солинади.

40. Коллежнинг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари ҳамкор корхона ва ташкилотлар ўртасида таълим сифатини ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.

 

6-боб. Педагог ходимлар, ўқув-тарбиявий ходимлар

41. Тегишли олий маълумотга, касбий тайёргарликка ҳамда юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар коллежда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Суднинг қарорига асосан педагогик фаолият билан шуғулланишлари таъқиқланган шахслар бу ишга қўйилмайди.

42. Коллежга профессор–ўқитувчилар, педагоглар таркибини ишга қабул қилиш, уларнинг ўқув-педагогик юкламасини белгилаш тегишли қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

43. Ўқитувчиларнинг (ўқув фанлари ва соатлар бўйича) бошқа ўқитувчилар ўрнида ишлаши тартиби  тегишли норматив  ҳужжатлар билан белгиланади.

44. Ўқитувчиларнинг педагогик фаолият даражасини баҳолаш учун аттестациядан ўтказиш ва малака тоифаси бериш тартиби тегишли меъёрий ҳужжатларга асосан амалга оширилади.

45. Ўқитувчиларнинг педагогик, психологик, касбий маҳоратини ва малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда амалга оширилади.

46. Директор буйруғи билан ўқитувчилар зиммасига ўқув фанлари бўйича кафедра мудирлиги, тегишли ўқув фанлар бўйича мавжуд ўқув хонаси мудирлиги вазифаси юкланиши мумкин.

Гуруҳларда ўқув, маънавий-аҳлоқий, тарбиявий ҳамда ташкилий ишларга раҳбарлик қилиш учун ўқитувчилардан гуруҳ мураббийлари тайинланади.

47. Коллежнинг ўқитувчи ва ходимларининг ҳуқуқ ва бурчлари, лавозим вазифалари, малака талаблари ва мажбуриятлари касбга қўйилган талаблар билан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилиги асосида тартибга солинади. Ўқитувчи ва ходимлар педагогик меҳнатнинг, тарбиявий ва илмий жараёнининг юқори самара беришига, ўқувчиларда мустақиллик, ташаббускорлик, ижодий қобилият, зарурий касбий кўникмаларни ривожлантиришга, коллеж Уставига риоя қилишга мажбур.

48. Коллеж ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг Устави, директор томонидан тасдиқланган Ички меҳнат тартиби қоидалари ва лавозим йўриқномалари билан белгиланади.

49. Коллежнинг ўқув–тарбия жараёни сифати ошишига аниқ ҳисса қўшаётган, юксак касб маҳоратига эга бўлган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари ва ходимларини рағбатлантириш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:

ўқитувчилар томонидан ўқитишнинг интерфаол усулларидан фойдаланган ҳолда, ахборот технологияларини қўллаган ҳолда таълим беришнинг юқори даражасига эришишлари;

ўқувчиларда амалий кўникмалар ва ижодий фаолиятни ривожлантириш бўйича мустақил самарали ишлашни ўргатишлари;

гуруҳлар мураббийларининг ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришлари;

ўқитувчи–педагогларнинг илмий-тадқиқотчилик ишлари;

коллеж ижтимоий, маънавий-маърифий ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этишлари.

50. Коллежда ўқитувчи, ўқув–тарбиявий ходимлар меҳнатини рағбатлантириш амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилган ички локал ҳужжатлар билан белгиланади.

 

7-боб. Таълим муассасасига раҳбарлик қилиш

51. Коллеж фаолиятини бошқариш директор томонидан амалга оширилади. Коллеж директори тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Унинг лавозим мажбуриятлари қонун ҳужжатларига асосан белгиланади.

52. Коллеж директори:

умумий раҳбарлик қилади, коллежнинг жорий фаолиятини ташкил этади ва ўз зиммасига юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

давлат органлари, юридик ва жисмоний  шахслар, шунингдек, бошқа ташкилотлар билан муносабатларда коллеж номидан иш юритади;

тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан келишган ҳолда коллежнинг штатлар жадвалини, уни сақлаш учун харажатлар сметасини тасдиқлайди;

ўз функционал мажбуриятларини самарали бажараётган, коллеж олдига қўйилган вазифаларга эришишга салмоқли ҳисса қўшган юксак профессионал, ташаббускор ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш чораларини кўради;

ўз ваколати доирасида ходимлари томонидан ижро этилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

коллежга юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.

53. Директор коллежнинг мулки, моддий базаси ва маблағининг тақсимотчиси ҳисобланади, меҳнат ва хўжалик шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисоб рақамларини очади.

54. Коллеж директорнинг ўринбосарлари тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари буйруғи билан лавозимга тайинланадир ва лавозимдан озод этилади.

Коллеж бош ҳисобчиси ва ўқув бўлимлар бошлиқлари коллеж директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Директор маъмурият фаолияти натижалари бўйича илмий – педагогик кенгаш ва юқори ташкилотларга ҳисобот беради.

55. Коллежнинг олий органи Педагогик кенгаш ҳисобланади.

Педагогик кенгаш:

коллежни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, мутахассислар тайёрлаш ва тарбиялаш сифатини ошириш ва такомиллаштиришни, коллежга қўшимча маблағларни жалб қилиш ва моддий техника базасини белгилайди;

таълим мазмунининг турли вариантларини муҳокама килиш ва танлаб олиш (ўқув режалари, дастурлари, дарсликлари), ўқув-тарбия жараёнининг шакл ва услубларини, уларни амалга ошириш усулларини, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари асосида ўқувчиларни қабул килиш, курсдан-курсга ўтказиш ва қолдириш, четлаштириш масалаларини муҳокама этади ҳамда тегишли қарорлар қабул килади;

ўқитувчиларнинг ижодий ташаббускорлигини ошириш, уларнинг педагогик тажрибасини оммалаштириш бўйича малака ошириш ишларининг ташкил этилишини муҳокама қилади;

тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўқитувчиларга касбий тоифа бериш ҳамда базавий таъриф ставкасига белгиланган устама ҳақ тўловларини белгилаш тўғрисидаги масалаларни муҳокама этади ва тегишли тоифаларга тавсия беради;

коллежнинг бўлимлари, Давлат аттестация комиссияси ва қабул комиссияси  ҳисоботини эшитади ва муҳокама қилади;

Педагогик кенгаш таркибига коллеж директори, унинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари, ўқитувчилари, ишлаб чиқариш таълими усталари, психолог, Ахборот  кутубхонаси бўйича мутахассис киради. Коллеж директори Педагогик кенгаш раиси  ҳисобланади.

56. Педагогик кенгаш мажлислари икки ойда камида бир марта ўтказилади, зарур ҳолларда навбатдан ташқари Педагогик кенгаш мажлиси ўтказилиши мумкин. Кенгаш қарори умумий, очиқ овоз бериш орқали кабул килинади. Педагогик кенгаш қарори коллеж директорининг буйруғи билан кучга киради. Педагогик кенгаш мажлисларида тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда иш берувчи ташкилот вакиллари кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.

 

8-боб. Жамоат ташкилотлари

57. Коллежда ўқувчи, ўқитувчи, маъмурий ва ёрдамчи ходимларни бирлаштирувчи жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатади. Жамоат ташкилотларининг фаолияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

58. Коллеж ўқувчиларининг Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ўзини–ўзи бошқарадиган нодавлат, нотижорат ташкилот бўлиб, ёшларни ихтиёрий равишда бирлаштиради ҳамда ошкоралик  ва адолат тамойиллари асосида иш юритади.

Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва тегишли қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи   бошланғич ташкилоти Низоми асосида фаолият  кўрсатади.

Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг  мақсад–вазифалари коллеж ёшларини бирлаштириш, соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга кўмаклашиш, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишдан иборатдир.

59. “Ўзбекистонда жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшма қўмитаси коллеж ходимлари ва ўқувчиларининг кўнгилли жамоат бирлашмаси сифатида эътироф этилади.

Касаба уюшма қўмитаси “Касаба уюшмалари, улар фаолиятининг ҳуқуқ ва кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа тегишли меъёрий ҳужжатларга асосан ҳаракат қилади.

 

9-боб. Молмулки ва маблағлари

60. Коллеж ўзининг молия–хўжалик фаолиятини бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади. Коллеж фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ва маблағлар орқали амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;

ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-шартнома асосида ўқитишдан тушган маблағлар;

қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобидан амалга оширилади.

61. Коллеж ходимларининг иш ҳақи, сифатли фаолият учун уларни рағбатлантириш миқдори ва иш хақига устамалар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

62. Коллежнинг молиявий маблағлари унинг тасарруфида бўлади ва улардан қонунчиликда белгиланган тартибда Уставда белгиланган вазифаларини амалга ошириш мақсадида фойдаланилади.

63. Коллеж фан кабинетлари ва бошқа объектларининг ўқув-услубий ва техник жиҳозланиши намунавий нормативлар билан ва илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

64. Коллежнинг мол-мулкидан самарали ва мақсадга йўналтирилган тарзда фойдаланилиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ коллеж директори тўлиқ жавоб беради.

65. Коллеж ўз молиявий фаолиятини амалга ошириш учун амалдаги қонун ҳужжатларига биноан бухгалтерия ва статистика ҳисобини юритади, молиявий фаолиятни мунтазам таҳлил қилади  ҳамда маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлайди. Молиявий ва статистик ҳисоботларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тегишли органларга тақдим этади.

66. Коллежнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

 

10-боб. Қайта ташкил этиш ва тугатиш

67. Коллеж қонунда белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан ташкил қилинади ва тугатилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” декабрдаги

______-сон қарорига

3-илова

 

Олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил этиладиган техникумларнинг намунавий

УСТАВИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
6 сентябрдаги ПФ-5812-сон “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида ишлаб чиқилган.

2. Техникумлар – Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган, олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари ҳисобланади.

3. Техникумлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим-тарбия соҳасидаги Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг қарор ва буйруқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бириктирилган олий таълим муассасаларининг меъёрий ҳужжатлари ва мазкур Устав асосида амалга оширади.

4. Техникумлар тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг тизимидаги ташкилий тузилма ҳисобланиб, уларнинг маблағи асосида фаолиятлари молиялаштирилади.

Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар техникум ўқувчиларини касбий таълим жараёнида амалий кўникмаларини шакллантиришда, меҳнат бозорида Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи мутахассислар (кейинги ўринларда мутахассислар)га бўлган эҳтиёжни аниқлашда, битирувчиларни иш билан таъминлашда кўмаклашади.

Олий таълим муассасалари техникумларнинг идоравий бўйсинувидан қатъий назар, таълим жараёнига ўқув- методик кўмаклашади.

5. Техникум юридик шахс ҳисобланиб, ўзининг мустақил балансига, алоҳида мол-мулкига, Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилган ва номи давлат тилида ёзилган муҳрига, штампига, давлат намунасидаги бланкаларига, Молия вазирлигининг Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлимларида шахсий ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валюта ва бошқа ҳисобларга, реквизитларга эга бўлиб, ўз номидан шартномалар тузадиган, мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширадиган, юклатилган мажбуриятларни бажарадиган ҳамда суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар бўладиган таълим муассасаси ҳисобланади.

6. Техникумнинг расмий номланиши:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи: “   ”, қисқартирилган номи – “   ” ;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи: “   ”, қисқартирилган номи – “   ” ;

в) рус тилида:

тўлиқ номи: “  ”, қисқартирилган номи – “   ”.

7. Техникумнинг жойлашган жойи (почта манзили): , ҳудуд,  туман (шаҳар),    -мавзе,- “   ”-уй.

 

2-боб. Техникумнинг мақсад ва вазифалари

8. Техникумнинг асосий мақсади:

кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан ҳаёт давомида таълим олиш принципи асосида шакллантирилган гурухларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш;

ўрта махсус профессионал таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар учун ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттиришига имкон яратиш;

ўқувчиларни танлаган мутахассислиги бўйича замонавий талабларга жавоб берувчи, пухта билим, амалий кўникма ва малакага ҳамда юксак маънавий–ахлоқий сифатларга эга бўлган, интеллектуал жиҳатдан етук кадрлар этиб тайёрлашдан иборат.

9. Асосий мақсадни амалга ошириш борасидаги вазифалар қуйидагилардан иборат:

иқтисодиёт соҳа ва тармоқларида талаб юқори бўлган тор доирадаги ва соҳавий мутахассисликлар бўйича тизимли фикрлаш, иш юритиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кўникмаларига эга ҳамда хорижий тилларни биладиган мутахассислар тайёрлаш;

эгаллаган касб ва мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган, юқори даражада сифатли билим олишини ва касбий тайёргарлигини таъминлайдиган таълим стандартлари доирасида танланган мутахассислиги бўйича ўқитиш;

танлаб олинган касб бўйича бир ёки бир неча ихтисосликни эгаллаш жараёнида ўқувчиларнинг касбий лаёқат, кўникма ва малакаларини ошириш;

мутахассисларни тайёрлаш тизими ва мазмунини жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият ва замонавий инновацион техника ютуқларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;

ўқувчиларда ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, халқнинг миллий, маданий, тарихий анъаналарига ҳурмат, Ватан билан ғурурланиш ва ифтихор туйғусини шакллантириш;

ўқувчиларни маънавий–ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларидан фойдаланган ҳолда камол топтириш;

таълим стандартлари талабларига кўра ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган малака ва кўникмаларни ўқувчилар онгига сингдириш;

ўқитувчи, таълим олувчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини жорий этиш, уларнинг билим олиши, турмуши ва дам олиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш;

таълим жараёни учун зарур моддий–техника, ўқув–услубий базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиб бориш.

10. Техникумнинг ҳуқуқлари:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз номидан юридик ва жисмоний шахслар билан ваколати доирасида шартномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар тузиш;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан таъқиқланмаган ва мазкур Уставга зид бўлмаган фаолиятларни амалга ошириш;

таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида танловлар ташкил этиш;

республика иқтисодиёти, хўжалик ва хизмат кўрсатиш соҳасида мутахассисларга бўлган талаб ва реал эҳтиёжлар асосида белгиланган тартибда тегишли мутахассислар тайёрловчи қўшимча йўналишлар, шартнома асосида касбга тайёрловчи қисқа муддатли ўқув курслари очиш;

тайёрлов йўналиши ҳамда мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб қўшимча даромад олиш мақсадида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишлар билан шуғулланиш;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган маблағларни техникумнинг моддий–техник базасини ривожлантиришга ва таълим-тарбия жараёнини замонавий ўқув-техник воситалари, мебеллар билан таъминлашга, техникум ходимларини ижтимоий ҳимоялашга ва уларнинг фаолият самарадорлигини оширишни рағбатлантиришга сарфлаш.

11. Техникумнинг мажбуриятлари:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим-тарбия соҳасидаги Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва фармойишлари, тегишли вазирлик, идоралар ва ташкилотларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа ваколатли давлат органларининг меъёрий ҳужжатларида белгиланган вазифаларини бажариш;

техникумнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда маблағ билан таъминлашнинг муқобил манбаларини, шу жумладан, ташкилотлар, ҳомийлар маблағларини, хорижий инвестицияларни жалб этиш;

таълим стандартлари, ўқув режа ва фан дастурлари асосида юқори сифатли ўрта махсус профессионал таълимини бериш;

техникум Ахборот кутубхона фондини умумий ўқувчилар сонини ҳисобга олган ҳолда замонавий талабга жавоб берадиган дарсликлар ва ўқув–услубий адабиётлар (шу жумладан, бадиий адабиётлар) мажмуи билан етарли даражада мунтазам равишда тўлдириб боришни таъминлаш ҳамда ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот коммуникацион технологияларини жорий этиш;

техникум ўқитувчилари малакасини ошириш, тажриба алмашинувини ташкил этиш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш;

педагогик фаолиятнинг сифати, ижтимоий мақоми, нуфузи ва обрў-эътиборини ошириш борасида фаолият кўрсатиш;

меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб берадиган таълим-тарбия ва меҳнат шароитларини яратиш.

 

3-боб. Таълим олувчилар

13. Техникумга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

14. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқишга қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар техникум ўқувчиси ҳисобланади.

15. Ўқишда эришган ютуқлари, ўқув-ишлаб чиқариш, ижодий фаолият ва техникумнинг бошқа ишларида фаол қатнашган ўқувчиларга моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг турли хил шакллари қўлланилади.

16. Ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

профессионал таълим муассасаси фаолиятига доир масалаларни муҳокама ва ҳал этишда бевосита ёки билвосита (маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари орқали) иштирок этиш;

белгиланган тартибда профессионал таълим муассасалари маъмуриятининг буйруқлари устидан шикоят қилиш;

таълим дастурлари бўйича таълимни давом эттиришини тўхтатиш бўйича профессионал таълим муассасаси раҳбариятига мурожаат қилиш;

ахборот кутубхоналардан, профессионал таълим муассасасининг ўқув, ижтимоий, даволаш ва бошқа бўлинмалари хизматларидан таълим муассасаси уставида белгиланган тартибда бепул фойдаланиш;

касбий компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган турли кўрик- танловларда белгиланган тартибда иштирок этиш;

иш берувчилар томонидан тавсия қилинган иш жойларида ишлаш бўйича мурожаат қилиш;

олий таълим муассасасининг тегишли йўналишларида таълимни давом эттириш мақсадида суҳбатларда қатнашиш;

таълим олишда ўрта махсус профессионал таълим дастурида ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиш.

12. Ўқувчилар қуйидаги мажбуриятларга эга:

Таълим стандартида белгиланган талабларни ўқувчилар белгиланган муддатларда бажариши ҳамда билим ва кўникмаларни эгаллаш;

узрсиз сабабларга кўра дарс машғулотларини қолдирмаслик;

мазкур Устав, Техникумнинг Ички тартиб-қоидалари, Одоб-ахлоқ қоидаларига ҳамда ўқув интизомига риоя қилиш;

техникум бинолари ва унинг мол-мулкини асраб-авайлаш;

тўлов-контракт бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажариш;

ўқувчиларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

 

4-боб Ўқув тарбиявий ва илмий-услубий иш

17. Техникумларда идоравий бўйсинувидан қатъий назар ўқув методик раҳбарлик қилиш ҳамда бу сохада давлат сиёсатини юритиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Техникумда ўқув-методик жараённи мувофиқлаштиришнинг самарали механизмини яратиш бўйича:

ҳар бир йўналиши бўйича замонавий стандартларни ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар таълими мутахассисликлари ва касблари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

таълим жараёнида ўқувчиларнинг мантиқий ва тизимли фикрлаш, мехнат бозоридаги талаб этилаётган амалий кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган махсус фанларни ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, педагогик, ахборот-коммуникация, инновацион технологияларни қўллашда кўмаклашади;

таълим мутахассисликлари ва касблари доирасида ўқувчилар амалиётини ташкил этиш ва ўташ механизмини такомиллаштиришни таъминлайди;

техникум учун мўлжалланган янги авлод дарсликлари, махсус ўқув-методик адабиётларни яратиш бўйича ишларни ташкил этади;

техникум ўқувчилари билим олиши ва маданияти даражасини оширишнинг доимий мониторингини олиб борилишини назарда тутадиган тизимни жорий этиш бўйича:

ўқувчиларнинг клублар, тўгараклар ва спорт секциялари шаклидаги ижтимоий тадбирларда иштирокини ташкил этади ва ҳисобга олиб боради;

ўқувчиларнинг ахборот-кутубхона фондидан фойдаланишини рағбатлантириш чораларини кўради;

техникум фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (Кейинги ўринларда – Бошқарма деб юритилади) доимий асосда амалий кўмаклашади;

ўқув жараёнини ташкил этиш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан тегишли олий таълим муассасаси томонидан таклифлар ишлаб чиқилади.

18. Техникумда:

таълим бериш камида 2 йил муддатда кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

кундузги таълим шаклида ўқиш муддати бир ўқув йилида 2 семестрга бўлинади, ҳар ўқув йилида камида 10 ҳафтадан кўпи билан 12 ҳафтагача давомийликда таътиллар белгиланади;

кечки ва сиртқи таълим шаклида ўқиш муддати ва семестрлар давомийлиги ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади;

ўқувчилар ўқитиш курслари бўйича гуруҳларга, ўқитиш йўналиши бўйича эса бўлимларга бирлаштирилади;

гуруҳларда ўқувчилар сони ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади;

ўқув йилининг бошланиши, тугалланиши, ҳафталик юклама, таътилларнинг муддати, давомийлиги, шунингдек, ўқув-тарбия жараёни якунланларини белгилаш шакллари, амалиёт турлари ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби ҳамда таълим жараёнига тегишли бошқа талаблар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида белгиланади;

техникумда барча турдаги ўқув машғулотлари давомийлиги тегишли меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади;

таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган ўқув режа ва ўқув дастурлари асосида белгиланади. Ҳар бир мутахассисликлар бўйича кадрларни тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар таълим стандартларига мос бўлган касбий тавсифномаларда белгиланади;

техникумда ўқитиш курси тугагандан кейин назоратларнинг якуний натижалари асосида ўқувчини навбатдаги курсга ўтказиш, курсда қолдириш, ўқишдан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларни курсдан–курсга ўтказиш, ўқишдан четлаштириш курсда қолдириш илмий педагогик кенгашининг қарори ва техникум директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади;

курсдан-курсга шартли равишда ўтказишларга йўл қўйилмайди;

ўқувчиларни техникумда ўқитиш таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро ҳамкорлиги асосида қуйидагича амалга оширилади;

техникум ўқувчиларининг муассаса ва ташкилотларда тизимли асосда ишлаб чиқариш ва малакавий амалиёт ўташи учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, иш берувчиларни ўқув жараёнига фойдаланиладиган ўқув-меъёрий хужжатларни ишлаб чиқишга жалб этиш;

бевосита ишлаб чиқаришни модернизациялаш жараёнларида иштирок этишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни қўллаб, техникум ҳамда муассаса ва ташкилотларнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш;

ўқувчиларнинг ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиёти белгиланган меъёрий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;

ўқув режа ва фан дастурларининг барча талабларини бажарган ўқувчи техникум илмий педагогик кенгашининг қарори ва директорнинг бўйруғи билан Якуний давлат аттестацияси имтиҳонларига қўйилади. Якуний давлат аттестацияси белгиланган меъёрий ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади;

Давлат малака комиссияси қарори билан тегишли тайёрлов йўналишлари Классификаторларига мувофиқ малака даражаси, эгаллаган мутахассислиги  кўрсатилган ҳолда давлат намунасидаги диплом берилади;

Дипломга ўзлаштирилган фанлар рўйхати, ўтилган соатлар ҳажми, уларни ўзлаштириш даражаси (баҳолар) ва Якуний давлат аттестацияси натижалари кўрсатилган қўшимча варақ илова қилинади.

техникумни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом эгалланган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради;

ўрта махсус таълим дастурларини мувоффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги сухбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишни давом эттириш хуқуқига эга бўлади;

ўқув-услубий, илмий-услубий ва тажриба ишларини амалга ошириш мақсадида техникум фан кафедраларини ташкил килади;

ўқув жараёни шакли илмий асосланган инновацион восита ва ўқитиш услубларини танлаш асосида ташкил этилади;

ўқув жараёнига йўналишлар бўйича олим ва мутахассислар жалб қилинади. техникумда ўқитувчиларнинг ўқув-услубий ва илмий ижод қилишлари учун шароит яратилади ва рағбатлантирилади.

19. Техникумда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар умумбашарий қадриятларга ва миллий анъаналарга асосланади:

техникумда ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғояларига садоқатли ҳамда жамият тараққиётига ҳисса қўшишга қодир шахсни тарбиялаш ўқув жараёни билан узвий равишда оила, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа жамоат ташкилотлари иштирокида амалга оширилади;

ёшларни маънавий–ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий-маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли шаклларини оммалаштириш мақсадида техникумнинг веб-сайти ва ижтимоий саҳифаларини яратиш йўлга қўйилади;

ўқувчиларнинг ўз интеллектуал даражасини оширишлари учун бадиий адабиётларни ўқишга қизиқтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини олиб бориш янги адабий китобларнинг тақдимотини уюштириш ва тарғиб қилиш орқали амалга оширилади;

техникум ўқувчиларида мулоқот маданиятининг замонавий шаклларини яратиш мақсадида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда баҳс-мунозаралар ва давра суҳбатлари уюштирилади;

чет тиллардаги бадиий адабиётлар, илмий материалларни ўрганиш ва таълим-тарбияга татбиқ этиш мақсадида видеороликлар, буклетлар, флайерлар тайёрлаш йўлга қўйилади;

ёш авлодни маънавий-ахлоқий, миллий ғояларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқарашга ва фикрлашга эга бўлган маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришда миллий-маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли хил шакллари қўлланилади;

ўқувчиларда таълим муассасаси ва танлаган касбни эгаллаш бўйича берилган имкониятларидан ғурурланиш ҳиссини оширишга қаратилган  тадбирлар ишлаб чиқилади;

ўқув йилининг биринчи куни вазирлик, ҳокимият, ҳудудий касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси, олий таълим муассасаси ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўқувчиларнинг тантанали сафланиши, Ўзбекистон Республикаси байроғини олиб чиқиш, Давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланади ва белгиланган тадбир асосида давом эттирилади;

биринчи машғулот Ўзбекистон Республикасининг миллий мустақиллик  ғояларига бағишланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ҳудудий касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбарияти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида ёшларга оид муҳим масалаларни муҳокама этиш учун мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб боради.

 

5-боб. Таълим муассасасининг тузилиши

20. Техникум штатлари жадвали амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилади, тасдиқланади ҳамда рўйхатдан ўтказилади.

21. Техникумда Илмий педагогик кенгаш, методик кенгаш, ота-оналар кенгаши тузилади ва фаолият юритади.

22. Техникум фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун техникум илмий педагогик кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) ташкил этилади. Кенгаш тўғрисидаги низом ва унинг иш режаси Кенгаш йиғилишида тасдиқланади.

Кенгаш таркиби директор томонидан тасдиқланади. Кенгаш таркибига олий таълим муассасасининг техникум билан ишлаш буйича масъул таркибий бўлинма раҳбарлари, директор ўринбосарлари, котиб, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва юқори малакали ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълим усталари ҳамда бириктирилган олий таълим муассасаси вакиллари киради.

Кенгаш қарорларининг ижроси директор ва унинг ўринбосарлари томонидан таъминланади.

23. Кенгашнинг ваколатларига қуйидагилар киради:

техникум фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, буйруқлари, ҳудудий касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармасининг кўрсатмалари ва топшириқлари ижроси таъминланишини ташкил қилиш;

техникумнинг йиллик иш режаси ва бошқа режаларни тасдиқлаш;

бюджетдан ташқари маблағлар сарф-харажати ҳисоботларини кўриб чиқиш;

техникум педагогик жамоасининг фаолиятини ўқувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларини таъминлашга, ўқувчиларга таълим бериш сифатини оширишга йўналтириш;

олий таълим муасасаси билан ҳамкорликда ўқув-услубий жараённи ташкил этиш, моддий-техник базадан унумли фойдаланиш масалаларини кўриб чиқиш;

техникум ўқувчиларнинг йўналишлар бўйича ахборотлари
ва ҳисоботларини эшитиш, таълим муассасасининг санитария-гигиеник ҳолати, ёнғинга қарши амалга ошириладиган ишлар, меҳнатни
муҳофаза қилиш, ўқувчиларнинг соғлиғи ва ҳаётига оид ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилиш ва қарор қабул қилиш;

техникум гуруҳ мураббийлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тинглаш;

қабул комиссиясининг техникум ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан ҳисоботини эшитиш;

ўқувчиларга таълим беришда ўқитишнинг илғор педагогик
ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни татбиқ этиш чораларини кўриш;

ўқувчиларни юксак маънавий-ахлоқий, умуминсоний ва миллий руҳда, ўз Ватани, халқини ардоқловчи, тинчлик ва барқарорликка қаратилган миллий қадриятлар асосида тарбиялаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

техникумда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва таълим самарадорлигини ошириш бўйича зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган қарорлар қабул қилиш;

ўқувчиларни курсдан курсга ўтказиш, курсда қолдириш, четлаштириш, ўқишга тиклаш, битирувчиларга ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги дипломлар, шу жумладан уларнинг дубликатини бериш масалаларини кўриб чиқиш;

юқори малакали педагогларнинг иш тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш, уларни давлат мукофотларига тавсия этиш, ёш педагог ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш;

ўз ваколати доирасида локал ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

чин етим, етим, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини кўриб чиқиш;

директор ўринбосарлари, таркибий бўлинма раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш.

Кенгаш техникум фаолиятига тааллуқли бўлган бошқа муҳим масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

24. Техникум таркибида касаба уюшма, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, мураббийлар кенгаши ва таълим-тарбия жараёнига дахлдор бўлган бошқа жамоат  тузилмалари ташкил этилиши мумкин.

25. Техникумда фан кафедраларидан ва бириктирилган олий таълим муассасаларининг кафедра филиаллари ташкил этилади.

Ташкил этилган кафедралар улар фаолияти тўғрисидаги низомлар билан тартибга солинади.

26. Ўқитувчилар тегишли олий таълим муассасасининг кафедраларига ва тажрибали профессор-ўқитувчиларига бириктирилади ҳамда улар ўртасида таълим сифатини ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.

27. Техникум маъмурияти таълим муассасасидаги ўқув-тарбия ва илмий-методик ишлар самарадорлиги бўйича олий таълим муассасасининг кенгашида ҳисобот беради.

Олий таълим муассасаси кенгаши йиғилишларида техникум директори иштирок этади.

 

6-боб Педагог ходимлар, ўқув-тарбиявий ходимлар

28. Техникумда педагог, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва
ўқув-ёрдамчи ходимлар фаолият юритади.

29. Педагог ходимлар таркибига олий маълумотли, катта етакчи, ва бош ўқитувчи ва ишлаб чиқариш уста лавозимлари киради.

30. Белгиланган талабларга мувофиқ тегишли олий маълумотга, касб тайёргарлиги ва замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака, профессионал тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар техникумда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Суд қарори билан касб-ҳунар таълими муассасаларида ишлаши таъқиқланган шахсларнинг техникумга фаолият олиб боришига йўл қўйилмайди.

31. Техникумларга ходимларни ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ўриндошлик асосида ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари асосида педагогик фаолиятга жалб этилиши мумкин.

32. Педагог, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари техникумнинг ички тартиб-қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва лавозим йўриқномаларида белгиланади.

33. Техникумнинг ўқитувчи ва бошқа ходимлар таркибини даврий аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

34. Техникум директори ўринбосарлар техникум директори томонидан қонун-ҳужжатларга мувофиқ лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

7-боб. Таълим муассасасига раҳбарлик қилиш

35. Техникумни бошқариш директор томонидан амалга оширилади.

Техникум директори:

техникум фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва техникумга юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўринбосарлар ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, техникумнинг таркибий бўлинма раҳбарлари ваколатларини, уларнинг фаолияти учун жавобгарлигини ўрнатади;

техникум фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, буйруқлари ва кўрсатмаларини амалга оширишни ташкил этади;

қонун ҳужжатларига асосан техникум номидан иш олиб боради, барча ташкилотларда унинг вакили сифатида қатнашади, шартномалар тузади, ишончномалар беради;

техникум таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

техникум ўқитувчи ва ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;

техникум таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди
ва лавозимдан озод қилади;

техникум педагогик ходимлар ва ўқувчилар учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

техникумнинг ташкилий ва молиявий фаолияти масалаларини ҳал қилади;

техникумнинг мол-мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш бўйича белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;

техникумнинг штат жадваллари ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

техникум ўқитувчи ва бошқа ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, ўрнак кўрсатган техникум ходимларига унвонлар бериш ва давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритади;

техникум қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

 

8-боб Жамоат ташкилотлари

36. Техникумда ўқувчи, ўқитувчи, маъмурий ва ёрдамчи ходимларни бирлаштирувчи жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатади. Жамоат ташкилотларининг фаолияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

37. Техникум ўқувчиларининг Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ўзини–ўзи бошқарадиган нодавлат, нотижорат ташкилот бўлиб, ёшларни ихтиёрий равишда бирлаштиради ҳамда ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида иш юритади.

38. Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва тегишли қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Низоми асосида фаолият кўрсатади.

39. Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг мақсад–вазифалари техникум ёшларини бирлаштириш, соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга кўмаклашиш, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишдан иборатдир.

40. “Ўзбекистонда жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшма қўмитаси техникум ходимлари ва ўқувчиларининг кўнгилли жамоат бирлашмаси сифатида эътироф этилади.

41. Касаба уюшма қўмитаси “Касаба уюшмалари, улар фаолиятининг ҳуқуқ ва кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа тегишли меъёрий ҳужжатларга асосан ҳаракат қилади.

 

9-боб. Мол-мулки ва маблағлари

42. Техникум ўзининг молия–хўжалик фаолиятини бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади. Техникум фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ва маблағлар орқали амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;

ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-шартнома асосида ўқитишдан тушган маблағлар;

қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобидан амалга оширилади.

43. Техникумнинг молиявий маблағи унинг тўлиқ ихтиёрида бўлиб, қонун билан белгиланган тартибда таълим муассасасининг эҳтиёжини қондиришга ишлатилади.

44. Бино, хоналар меҳнатни муҳофаза қилиш ўқувчиларига, санитария-гигиена меъёрларига ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ жиҳозланади ва фойдаланилади.

45. Техникум ўз фаолияти натижаларининг бухгалтерия ҳисобини белгиланган тартибда амалга оширади, молия ва статистика ҳисоботларини юритади ҳамда уни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда
 тегишли органларга тақдим этади.

46. Техникумнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

 

10-боб. Қайта ташкил этиш ва тугатиш

47. Техникумни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 

 .

Умумий таклифлар

690