ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10194 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 14/11/2019 29/11/2019 6

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-10194

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг

Қарори

 

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати
тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                                             Б. Мусаев

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___”__________, 

________-сон

Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитасининг

2019 йил “___”___________даги

______-сон қарорига

илова

 

 

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

 

Мазкур Низом давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, солиқ назорати тадбирларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилиб, давлат солиқ хизмати органи (бундан буён матнда солиқ органи деб юритилади) томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шаклларда амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

солиқ назорати тадбири – Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ва бошқа солиққа оид қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларда ўтказиладиган солиқ текширувлари ва солиқ назоратининг бошқа шаклларида ўтказиладиган тадбирлар (бундан буён матнда назорат тадбирлари деб юритилади);

видеотасвирга олиш мосламалари - видеотасвирга олиш қурилмалари, жумладан, видеокамералар, боди камералар ва видеотасвирга олиш имконини берадиган бошқа қурилмалар;

видеотасвирга олиш – солиқ органи буйруғига асосан иштирокчилар томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида ўтказиладиган назорат тадбири жараёнини видеотасвирга олиш мосламаларидан фойдаланган ҳолда кузатиш ва қайд этиш (тасвирга олиш);

видеотасвирга олиш жараёни иштирокчилари – солиқ органи ходимлари, солиқ тўловчилар, уларнинг вакиллари ва бошқа шахслар.

2. Солиқ органи томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида ўтказиладиган солиқ назорати жараёнини қайд этиш мақсадида, далилларни қайд этиш учун баённома тузиш билан бир қаторда назорат тадбири жараёни видеотасвирга олинади.

3. Солиқ органи томонидан ўтказиладиган назорат тадбирида солиқ тўловчиларга қарашли муайян тартибга бўйсунувчи объектларни видеотасвирга олиш қонунчиликда тақиқланмаган ҳолларда амалга оширилади.

4. Солиқ органи томонидан солиқ тўловчи тўғрисида олинган ҳар қандай маълумот солиқ сирини ташкил этади (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно). Солиқ органига келиб тушган, солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлар сақлаш ва фойдаланишнинг махсус режимига эга бўлади.

2-боб. Видеотасвирга олиш жараёни иштирокчиларининг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5. Назорат тадбирини видеотасвирга олиш жараёнида солиқ тўловчилар ва уларнинг вакиллари қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:

а) солиқ тўловчи ва унинг вакилларининг ҳуқуқлари:

солиқ органининг назорат тадбири ўтказиш тўғрисидаги буйруғи билан танишиш;

назорат тадбири якуни бўйича олинган видеотасвир маълумотларидан нусха олиш;

солиқ органи мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;

солиқ органи томонидан ўтказиладиган назорат тадбири жараёнини видеотасвирга олиш.

б) солиқ тўловчи ва унинг вакилларининг мажбуриятлари:

назорат тадбирини солиқ органи томонидан видеотасвирга олиш учун шароит яратиш;

солиқ органи мансабдор шахсларининг назорат тадбирини видеотасвирга олишига тўсқинлик қилмаслик;

солиқ органи ходимларининг талабига кўра назорат тадбири якуни бўйича олинган видеотасвир маълумотларидан нусха бериш;

видеотасвирга олинган назорат тадбир жараёнини солиқ органининг рухсатисиз оммавий ахборот воситаларида ҳамда интернет тармоқларида ошкор этмаслик.

6. Видеотасвирга олиш жараёнида солиқ органининг мансабдор шахслари қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:

а) солиқ органи мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари:

солиқ органи томонидан ўтказиладиган назорат тадбири жараёнини солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари ва бошқа шахслар иштирокида видеотасвирга олиш;

солиқ тўловчидан видеотасвирга олиш жараёнининг тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган ҳолатларни бартараф этишни талаб қилиш;

назорат тадбири якуни бўйича солиқ тўловчи ва унинг вакиллари томонидан олинган видеотасвир маълумотларидан нусха олиш;

б) солиқ органи мансабдор шахсларининг мажбуриятлари:

назорат тадбири жараёнида солиқ тўловчига ёки унинг вакилларига видеотасвир билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;

солиқ тўловчи ёки унинг вакилларининг талабига кўра солиқ назорати тадбири якуни бўйича олинган видеотасвир маълумотларидан нусха бериш;

солиқ тўловчи ва унинг фаолиятига алоқадор ахборотларни бошқа шахсларга ошкор этмаслик, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

солиқ тўловчи ва унинг вакилларининг назорат тадбирини видеотасвирга олишига тўсқинлик қилмаслик.

7. Видеотасвирга олиш жараёни иштирокчилари бўлган бошқа шахслар қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:

а) видеотасвирга олиш жараёни иштирокчилари бўлган бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари:

видеотасвирга олиниши жараёнининг сабаблари билан танишиш;

видеотасвирга олиниши юзасидан эътирозларини билдириш.

б) видеотасвирга олиш жараёни иштирокчилари бўлган бошқа шахсларнинг мажбуриятлари:

солиқ органи мансабдор шахсларининг назорат тадбирини видеотасвирга олишига тўсқинлик қилмаслик;

назорат тадбири жараёнида ўзига маълум бўлган солиқ тўловчи ва унинг фаолиятига алоқадор ахборотларни бошқа шахсларга ошкор этмаслик, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

3-боб. Назорат тадбирларини видеотасвирга олиш тартиби

8. Назорат тадбирлари жараёнини видеотасвирга олиш солиқ органининг назорат тадбири ўтказиш тўғрисидаги буйруғи асосида амалга оширилади.

9. Солиқ органи томонидан қуйидаги назорат тадбирларининг видеотасвирга олинишига йўл қўйилади:

белгиланган тартибда солиқ текширувлари ўтказилаётганда;

давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, шу жумладан, контрабанда ва контрафакт маҳсулотларни муомалага киритиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ўтказиладиган назорат тадбирларида;

яширин ишлаб чиқариш цехлар, товарларни ноқонуний сақлаш учун ташкил этилган омборхоналар фаолиятига чек қўйишга қаратилган назорат тадбирларида;

савдо, назорат-касса машиналари (виртуал кассалар) ва тўлов терминалларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича ўтказиладиган назорат тадбирларида;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа назорат тадбирларида.

10. Ўтказилаётган назорат тадбирида қуйидаги жараёнлар видеотасвирга олинади:

солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектлари билан боғлиқ ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо ҳамда бошқа биноларини, шу жумладан жойларни кўздан кечириш, шунингдек солиқ тўловчининг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказишда;

солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари томонидан амалга оширилган ҳуқуқбузарлик фактини қайд этишда;

назорат хариди билан бошланадиган текширишларда харид кузатувини амалга оширилиши, назорат касса машинаси (виртуал касса) ҳамда тўлов терминаллари кўрсаткичи бўйича ҳисоботларни олиниши ҳамда хазинадаги пул маблағларини саноқдан ўтказилиши жараёнини кузатишда;

солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари томонидан текшириш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари томонидан текшириш ҳужжатларига имзо қўйишдан бош тортилганда;

солиқ тўловчи ва унинг вакиллари ёки бошқа шахслар томонидан солиқ назоратини амалга оширишда тўсқинлик қилинганда;

солиққа оид ҳуқуқбузарлик предметлари (нарса ва ҳужжатлар), иш бўйича ашёвий далиллар олиб қўйилганда;

солиқ тўловчи ёки унинг вакилларининг талабларига кўра;

зарур бўлганда ҳужжатлар нусхаларини тайёрлашда ҳамда иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолларда.

11. Назорат тадбирини видеотасвирга олиш солиқ тўловчиларнинг қонуний фаолиятини тўхтатиб қўймайдиган ва фаолият кўрсатишига зиён етказмайдиган тарзда амалга оширилади.

12. Видеотасвирга олиш вақти назорат тадбирида солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектлари билан боғлиқ ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо ҳамда бошқа биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш, шунингдек солиқ тўловчининг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш, ишга доир ашёвий далилларни, предметларни (нарса ва ҳужжатларни) олиш жараёни давомийлигида амалга оширилади.

13. Солиқ органи томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида ўтказиладиган назорат тадбири жараёни видеотасвирга олинган ҳолларда холисларнинг иштирок этиши талаб этилмайди, қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.

14. Назорат тадбири натижаси бўйича тузилган далолатномада (баённомада, маълумотномада) тадбир жараёнини видеотасвирга олиш мосламаси, видеотасвирга олинган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

15. Солиқ органи томонидан ўтказилаётган назорат тадбири жараёнини видеотасвирга олишда солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари, шунингдек бошқа шахслар томонидан тўсқинлик қилинганда ва қаршилик кўрсатилганда солиқ органи ходими мазкур ҳолат юзасидан далолатномани (баённомани) расмийлаштириб, тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларини назорат тадбирида иштирок этишга жалб қилишга ҳақли.

4-боб. Назорат тадбирларида олинган видеотасвир маълумотларидан фойдаланиш тартиби

16. Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида ўтказилган назорат тадбири жараёнида олинган видеотасвир маълумотлари назорат тадбирлари натижаси бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар билан бирга алоҳида дискда сақланади.

17. Иштирокчилар томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида ўтказилган назорат тадбири жараёнида олинган видеотасвир маълумотларидан ушбу назорат тадбирлари натижаларини кўриб чиқиш, солиқ органлари томонидан қарор қабул қилиш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда суд органларида кўриб чиқишда фойдаланиш мумкин.

18. Назорат тадбирларида олинган видеотасвир маълумотларидан хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш, ижтимоий тармоқларга жойлаштириш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келадиган тарзда тарқатиш тақиқланади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат тадбирларида олинган видеотасвир маълумотларидан профилактика мақсадларда солиқ тўловчига нисбатан қонуний чора кўрилгандан сўнг оммавий ахборот воситаларида ёритиш бундан мустасно.

5-боб. Якунловчи қоидалар

19. Солиқ органи томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларини видеотасвирга олиш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

 

Савдо-саноат палатаси раиси                                                                         А. Икрамов

 

2019 йил “___”__________

Умумий таклифлар

741