ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1017 Национальная гвардия Республики Узбекистан 24/10/2018 11/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом
ID-1017

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки 
танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги 
низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 
ва Мудофаа вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Миллий гвардия қўмондони                      Б. Ташматов

Тошкент ш.,
2018 йил “___” _________,
___-сон

Мудофаа вазири                                         А. Азизов

Тошкент ш.,
2018 йил “___” _________,
___-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг

2018 йил «___» __________ даги ______-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш

тадбирларини  ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ўқишга кирувчи номзодлар билан дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Институтга ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.

2. Институтга ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар ва уларнинг ота-оналари Ҳарбий хизматчиларни Олий ҳарбий таълим муассасалари ва сержантларни тайёрлаш мактабларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2024, 2009 йил 27 октябрь) асосан, мудофаа ишлари бўйича бўлимлари ҳамда ҳарбий қисм (муассаса)лар томонидан моддий масъуллиги тўғрисида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.

3. Институтга ўқишга киришни хоҳлаган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимларга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўз хизмат ўташ жойига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади. «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари ва Миллий гвардия Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи битирувчилари орасидан Институтга ўқишга кириш учун номзодларнинг шахсий йиғма жилдлари улар жойлашган ҳудуддаги мудофаа ишлари бўйича бўлимлари томонидан расмийлаштирилади. Қабул қилинган аризалар (билдиргилар) асосида мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.

Ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) қабул йилининг 1 февралидан 1 апрелига қадар қабул қилинади.

Институтга ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар томонидан мудофаа ишлари бўйича бўлимларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза (билдирги);

паспорт нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;

номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета;

ўқиш, иш, хизмат ўташ жойидан (агар ўқиётган, ишлаётган, хизматни ўтаётган бўлса) тавсифнома;

ота-онасининг иш жойидан маълумотнома (агар ишлаётган бўлса);

маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;

олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси);

яқин қариндошлар орасида вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлими ҳақида гувоҳноманинг нусхаси;

3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5 х 6 см ўлчамдаги 4 та фотосурат (бош кийимсиз);

номзоднинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органидан жиноий жавобгарликка тортилмаганлиги ва судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома (контракт бўйича ҳарбий хизматчилар мазкур маълумотномани тақдим қилиши талаб этилмайди).

Номзоддан айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш учун қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилиниши ёки тегишли ташкилотлардан сўраб олиниши мумкин.

Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд чақирилувчининг ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.

Институтга ўқишга киришни хоҳлаган ҳарбий хизматчилар томонидан ўз хизмат ўташ жойига мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда Институтга ўқишга киришга тавсия этувчи ҳужжатлар (муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга – ҳарбий бўлинманинг умумий йиғилиши баённомасидан кўчирма, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга эса – ҳарбий қисмнинг аттестация комиссияси йиғилиш баённомасидан кўчирма) тақдим этилади.

6. Дастлабки танлаш тадбирларида қатнашиш учун номзоднинг бўйи 185 сантиметрдан паст бўлмаслиги лозим.

2-боб. Дастлабки танлаш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш

7. Дастлабки танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

тиббий кўрикдан ўтказиш.

8. Дастлабки танлаш тадбирлари икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқич фуқаро ёшлар учун – яшаш жойидаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларида, «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари ва Миллий гвардия Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи битирувчилари учун – улар жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларида, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари учун – ўз хизмат ўташ жойида қабул йилининг 1 февралидан 31 мартига қадар амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш.

Иккинчи босқич фуқаро ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари учун мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда қабул йилининг 1 апрелидан 31 майига қадар амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш.

9. Дастлабки танлаш тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.

10. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлаш тадбирларининг биринчи босқичи якунлангунга қадар
(31 мартга қадар) амалга оширилади.

11. Тегишли шакл бўйича рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар белгиланган тартибда (10 апрелга қадар) расмийлаштирилади.

12. Якка тартибдаги суҳбат фуқаро ёшлар билан – туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлар бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан – ҳарбий қисмлар (муассасалар), бўлинмаларнинг командирлари (бошлиқлари) томонидан ўтказилади.

Бунда якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.

13. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

14. Номзодларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш мудофаа ишлари бўйича туман (шаҳар) бўлимлари ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади ва 1 февралдан 31 мартга қадар давом этади.

15. Ҳарбий хизматчиларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш ҳарбий тиббий муассасаларнинг ҳарбий врачлик комиссиялари томонидан амалга оширилади.

16. Номзодларни такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади ва 1 апрелдан 20 майга қадар давом этади, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бундан мустасно.

17. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган ва тиббий комиссиянинг ушбу хулосасига норози бўлган номзодлар назорат тиббий кўрикдан вилоятлар муқобил тиббий комиссияларида 1 майдан 31 майга қадар ўтишлари мумкин.

18. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг Институтда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига қўшиб қўйилади.

19. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларига қўйилмайди.

20. Номзодлар билан индивидуал-психологик ўрганиш тадбирлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассис-психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган методикага мувофиқ 1 апрелдан 20 майга қадар ўтказилади.

21. Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:

Институтга кириш учун тавсия этилади;

Институтга кириш учун тавсия этилмайди.

22. Психологик тест синови натижалари бўйича Институтга кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

23. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мудофаа ишлари бўйича бошқармалар бошлиқлари белгилаган жойларда қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методикага мувофиқ 1 апрелдан 20 майга қадар ўтказилади.

24. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича белгиланган талабларга жавоб бермаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

25. Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилгандан сўнг тегишли мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан 20 июнга қадар Институтга юборилади.

3-боб. Якуний қоидалар

26. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига

ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

 

 

Мен, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга киришга номзод, _____________________________ (Ф.И.Ш.) ушбу таълим муассасасига ўқишга қабул қилинсам ва ўқишни тамомлагандан сўнг мен билан тузиладиган шартнома талабларини бажармаганлигим сабабли, захирага бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки содир этган жиноятим учун озодликдан маҳрум этилсам моддий масъуллигим тўғрисида огоҳлантирилдим.

________ _______________________________                                                                                                                                                                                                             (имзо) (Ф.И.Ш.)

20___ йил «____» _____________

Биз, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирадиган номзоднинг ота-онаси

____________________________________________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________________________________

(Ф.И.Ш.)

фарзандимиз ________________________________________________________________________________________________________

(Ф.И.Ш.)

ушбу таълим муассасасига ўқишга қабул қилинса ва ўқишни тамомлагандан сўнг у билан тузиладиган шартнома талабларини бажармаганлиги сабабли, захирага бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилса моддий масъуллигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.

_________ _______________________________

(имзо) (Ф.И.Ш.)

_________ _______________________________

(имзо) (Ф.И.Ш.)

20___ йил «____» _____________


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига

ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

 

 

_____________________________га

(бошлиқнинг Ф.И.Ш.)

_____________________________да

(номзоднинг яшаш жойи)

яшовчи_____________________дан

(номзоднинг Ф.И.Ш.)

А Р И З А

Мени, ўз хоҳишимга кўра Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кириш учун номзодлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.

Тест синовларини ________________ тилида ____________ алифбосида

(ўзбек, қорақалпоқ, рус) (кирилл, лотин)

топшираман.

Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) _____________ тилида топшираман.

Танловда ________________________________ мутахассислиги бўйича

(танлаган мутахассисликнинг номланиши)

иштирок этаман.

Ҳарбий хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Ҳарбий хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий

ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

_________ _______________________________

(имзо) (Ф.И.Ш.)

20___ йил «____» _____________


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига

ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

 

 

__________________________________га

(командир (бошлиқ)нинг ҳарбий унвони ва Ф.И.Ш.)

Б И Л Д И Р Г И

Мен ________________________________________________________________________________________________________________________,

(ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, Ф.И.Ш., лавозими, туғилган йили, санаси ва жойи,ҳарбий хизматга чақирилган йили ва санаси)

Сиздан ўз хоҳишига кўра мени Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кириш учун номзод сифатида юқори қўмондонликка тавсия этишингизни сўрайман.

Тест синовларини ________________ тилида ____________ алифбосида

(ўзбек, қорақалпоқ, рус) (кирилл, лотин)

топшираман.

Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) _________________ тилида топшираман.

ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман.

Тест синовларини _____________________ тилида топшираман.

(ўзбек, қорақалпоқ, рус)

Танловда ________________________________ мутахассислиги бўйича

(танлаган мутахассисликнинг номланиши)

иштирок этаман.

Ҳарбий хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Ҳарбий хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий

ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

_________ _________________________________________

(имзо) (лавозими, ҳарбий унвони ва Ф.И.Ш.)

20___ йил «____» _____________


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига

ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

 

 

Якка тартибдаги суҳбат

ВАРАҚАСИ

Номзоднинг Ф.И.Ш.: ___________________________________________________________________________________________________

Номзоднинг оилавий аҳволи: ___________________________________________________________________________________________

Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати:___________________________________________________

____________________________________________________________________________________________________________________

Офицер касбини танлашининг сабаблари ва асослари:______________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________________________________

Номзоднинг таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражаси: _________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________________________________________

Номзоднинг хорижий тилни эгаллаганлик даражаси: _________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________________________________________

Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар: __________________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби батафсил тушунтирилди.

____________________________________ __________

(якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахснинг (имзо)

ҳарбий унвони, лавозими ва Ф.И.Ш.)

20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига

ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Индивидуал-психологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодларни мазкур Методикада белгиланган тартибда психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.

2. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари ва жавоблар бланклари олий ҳарбий таълим муассасалардаги ўқишнинг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда қоида тариқасида, ҳар уч йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ижтимоий-психологик тадқиқотлар маркази томонидан қайта ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили психологик тест синовлари бошлангунга қадар индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раисига юборилади.

3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари ва жавоблар бланклари индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раисида сақланади ва у тестлар ва жавобларининг ошкор бўлиб кетмаслиги учун масъул ҳисобланади.

4. Дастлаб номзодлар индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш тартиби, шунингдек ҳар бир вазифа бўйича тайёрланган тестларни ечганлик учун назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.

2-боб. Индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш

5. Индивидуал-психологик ўрганиш якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин.

6. Индивидуал-психологик ўрганиш гуруҳ бўлиб ўтказилганда, хонада номзодлар 40 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.

7. Индивидуал-психологик ўрганиш давомида номзодларга бир нечта вазифа бўйича психологик тестлар берилади.

8. Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:

ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;

мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;

шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги;

касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги.

9. Психологик тест бошлангунга қадар номзоднинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар ўрганишга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга кейинги индивидуал-психологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.

10. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзод шахсан жавобгар ҳисобланади.

11. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

12. Психологик тест ўтказиш вақтида ўрганиш ўтказаётган шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.

13. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, номзодлар жавоблар бланкаларини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар бланкларини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.

14. Вазифаларнинг барчасини муваффақиятли топширган номзод олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилади ҳамда унга дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.

15. Вазифаларни муваффақиятли топшира олмаган номзоднинг такрорий тест синовларидан ўтишига йўл қўйилмайди.

3-боб. Якуний қоидалар

16. Индивидуал-психологик ўрганиш синовларини топширган номзодларга қайднома расмийлаштирилади.

17. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан тўпланган баллар ва индивидуал-психологик ўрганиш бўйича хулоса акс эттирилади.

18. Қайднома индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

19. Индивидуал-психологик ўрганиш натижаларидан норози бўлган номзод, унга нисбатан берилган хулосани асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига

ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

 

 

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.

2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.

3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига:

фуқаро ёшлар спорт кийимида;

ҳарбий хизматчилар ҳарбий кийимда келишлари лозим.

4. Номзодлар қуйидаги машқларни бажаради:

турникда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.

5. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.

6. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган ёхуд топширишдан бош тортган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.

2-боб.Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар

7. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1 – 2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Жуфт тутилган оёқларни 45° гача букишга рухсат берилади.

8. Номзодларнинг турникда тортилиш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаро ёшлар учун:

12 маротаба ва ундан кўп тортилганда – «аъло»;

10-11 маротаба тортилганда – «яхши»;

8-9 маротаба тортилганда – «қониқарли»;

1 – 7 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда – «қониқарсиз» деб баҳоланади.

б) ҳарбий хизматчилар учун:

14 маротаба ва ундан кўп тортилганда – «аъло»;

12-13 маротаба тортилганда – «яхши»;

10-11 маротаба тортилганда – «қониқарли»;

1-9 маротаба тортилганда ёхуд умуман тортила олмаганда – «қониқарсиз» деб баҳоланади.

9. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.

10. Номзодларнинг 100 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаро ёшлар учун:

14,0 сония ичида бажарган тақдирда – «аъло»;

14,1 – 14,4 сонияда бажарган тақдирда – «яхши»;

14,5 – 15,0 сонияда бажарган тақдирда – «қониқарли»;

15,1 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда – «қониқарсиз» деб баҳоланади.

б) ҳарбий хизматчилар учун:

14,0 сония ичида бажарган тақдирда – «аъло»;

14,1 – 14,4 сонияда бажарган тақдирда – «яхши»;

14,5 – 15,2 сонияда бажарган тақдирда – «қониқарли»;

15,3 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда – «қониқарсиз» деб баҳоланади.

11. 3000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

12. Номзодларнинг 3000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаро ёшлар учун:

12,40 дақиқа ичида бажарган тақдирда – «аъло»;

12,40 дақиқадан кўп, бироқ 13,20 дақиқагача бажарган тақдирда – «яхши»;

13,20 дақиқадан кўп, бироқ 14,0 дақиқагача бажарган тақдирда – «қониқарли»;

14,0 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда – «қониқарсиз» деб баҳоланади.

б) ҳарбий хизматчилар учун:

12,40 дақиқа ичида бажарган тақдирда – «аъло»;

12,40 дақиқадан кўп, бироқ 13,0 дақиқагача бажарган тақдирда – «яхши»;

13,0 дақиқадан кўп, бироқ 13,35 дақиқагача бажарган тақдирда – «қониқарли»;

13,35 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда – «қониқарсиз» деб баҳоланади.

13. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда камида битта «қониқарсиз» баҳо олган бўлса, умумжисмоний тайёргарлик синовларидан «ўтмаган» деб ҳисобланади.

14. Умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган номзодларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.

3-боб. Якуний қоидалар

15. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган номзодларга қайднома расмийлаштирилади.

16. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан бажарилган машқлар ва улар учун қўйилган баҳолар кўрсатилади.

17. Қайднома номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

Умумий таклифлар

1102