ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10142 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 13/11/2019 28/11/2019 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-10142

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИ

N ЎРҚ-

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

СОЛИҚ КОДЕКСИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772, 773-моддалар; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 10, 676-модда, № 12, 781, 783-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 2, 3-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 166-моддалар, № 8, 471-модда, № 9, 589-модда, №10, __ модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1. 158-модда қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

“7) 2020 йил 1 январдан бошлаб, тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базаси етти йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича харажатлар суммасига камайтирилади”.

2. 168-модда қуйидаги мазмундаги 2-қисм билан тўлдирилсин:

“2020 йил 1 январдан бошлаб, “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг хорижий консультантлари, шунингдек, тўқимачилик ва тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарида меҳнат фаолиятини юритаётган хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикасидаги даромад манбалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини унинг белгиланган ставкасидан 50 фоиз миқдорида тўлайди”.

3. 269-модда 2-қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

“6) 2020 йил 1 январдан бошлаб, ҳисобот даври натижалари бўйича ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади”.

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Умумий таклифлар

878