ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10128 Министерство юстиции Республики Узбекистан 13/11/2019 28/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-10128

Вазирлар Маҳкамасининг

20__ йил “___” _________ даги

___-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказганлик учун:

халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари

базавий ҳисоблаш миқдорининг

12,5 баравари

Республика ва вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари

базавий ҳисоблаш миқдорининг

уч баравари

фаолиятини вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси

ва Тошкент шаҳар ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари

фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари

базавий ҳисоблаш миқдорининг

50 фоизи миқдорида

”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил

12 декабрдаги ПҚ–2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси

ҚТ, 2014 й., 3-сон, 25-модда):

а) 1-иловада:

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги миқдорларда:

халқаро ННТ, шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиаллари учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг

12,5 баравари;

республика ва вилоятлараро ННТ учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;

фаолиятини вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар ҳудудида олиб борадиган ННТ учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари;

фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТ учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади”;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини олиш учун:

фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТ учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;

бошқа ННТ учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади”;

б) 2-илованинг 7 ва 10-бандларидаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

в) 3-илованинг 3-бандидаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

155