ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10120 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 12/11/2019 27/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
ID-10120

Сўнгги йилларда мамлакат ижтимоий-иқтисодий жабҳаларини эркинлаштиришга қаратилган қатор туб ислоҳотлар изчиллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, валюта бозорини эркинлаштириш, аҳоли даромадларини ошириш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган солиқ ислоҳоти, бюджетни ўрта муддатли режалаштиришга босқичма-босқич ўтиш, инфляцион таргетлашни давлатнинг иқтисодиётдаги ролини қисқартириш, давлат корхоналарини босқичма-босқич хусусийлаштириш ва ресурсларни тақсимлаш тизимида бозор механизмларини жорий этиш каби қатор ислоҳотлар давом этмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатимиз тарихида ислоҳотларни тизимли равишда амалга ошириш сиёсатини назарда тутувчи, ўрта ва узоқ муддатларда миллий иқтисодиёт ривожланишини концептуал асосларини ўзида қамраб олган ҳужжат қабул қилинмаган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясининг дастлабки натижаларидан келиб чиқиб, шунингдек, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлаш, иқтисодий ўсиш инклюзивлигини ошириш, келгуси ўн йилликда мамлакатни ўртадан юқори даромадли давлатлар қаторига киришининг аниқ йўлларини белгилаш мақсадида:

1. БМТ, БМТ Тараққиёт Дастури, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Бирлашган Араб Амирликларининг экспертлари, маҳаллий илмий-тадқиқот муассасалар олимлари, республика вазирлик ва идоралари томонидан кенг муҳокама қилинган, қуйидаги устувор мақсад ва йўналишларни қамраб олувчи Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясининг устувор йўналишлари (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ дастур сифатида қабул қилинсин:

институционал ўзгаришлар ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган, бозор иқтисодиётига ўтишда амалга оширилиши зарур бўлган асосий институционал ўзгаришларни, иқтисодий ўсишни миқдорий кўрсаткичидан сифат кўрсаткичига ўтиши, ЕАЭС ва Жаҳон савдо ташкилотига интеграциясини ўз вақтида босқичма-босқич амалга ошириш ҳамда мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошириш, макроиқтисодий институтларни кучайтириш орқали барқарор ривожланишни таъминлаш;

иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишга қаратилган ўрта ва узоқ муддатларда мамлакат иқтисодий ўсишининг етакчи тармоқларини ривожлантириш, соҳаларнинг ресурс истеъмоли даражасини пасайтириш орқали уларнинг иқтисодий самарадорлигини янада ошириш, иқтисодиётни ўрта даражадаги технологияга асосланган хом-ашё ва ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчига ўтказиш, амалиётга яшил иқтисодиёт талабларини жорий этиш, туризм соҳасининг мавжуд салоҳиятидан оқилона фойдаланиш орқали республикани минтақада туризм марказига айлантириш;

инсон капиталини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда самарали ижтимоий-иқтисодий сиёсат олиб бориш орқали инсон капиталини сифат даражасини яхшилаш, аҳолини доимий иш ўринлари билан таъминлаш асосида уларнинг реал даромадларини ошириш, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш ҳамда БМТ “Барқарор ривожланиш мақсадлари” устувор йўналишларини ҳаётга тўлиқ тадбиқ этиш;

инновация фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг меъёрий ҳуқуқий базасини яратиш, инновацион инфратузилмани шакллантириш, жаҳоннинг илғор инновацион ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий-тадқиқотни молиялаштиришда хусусий секторнинг улушини ошириш, илмларга асосланган иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш ҳамда узоқ муддатларга мўлжалланган инновацион ривожланишга ўтиш учун замин яратиш;

муҳандислик коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган йўл инфратузилмасини яхшилаш ҳамда уларни халқаро инфратузилмага интеграциясини жадаллаштириш, логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш, дастурий таъминот соҳасини ривожланиши учун зарурий шарт-шароит яратиш, рақамли иқтисодиёт ривожланиши қулай инфратузилма яратиш, ишлаб чиқариш ифратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилишда хусусий секторни жалб этиш;

инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашнинг устувор йўналишлари асосида натижага йўналтирилган инвестиция сиёсатини олиб бориш, иқтисодиётни инвестицион жозибадорлигини таъминлаган ҳолда қимматли қоғозлар ва молия бозорини ривожлантириш орқали капитал қўйилма ҳажмини ошириш, хусусий мулк устувор мавқеини янада кучайтириш, қонун устуворлигини таъминлаш институтлари фаолиятларини такомиллаштириш яъни, амалиётга ўрта бизнесни киритиш ва унинг меъёрий-ҳуқуқий асосини ишлаб чиқиш ҳамда унинг улушини ошриш, иқтисодиётда рақобат муҳитини кучайтириш;

ҳудудларни муттаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган мавжуд табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳаллий ҳокимият органларининг мустақиллигини янада ошириш, шаҳарсозлик ва урбанизация меъёрларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш, ҳудудларни барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашда миллий рейтинг тизимини жорий этиш.

2. Қуйидагилар:

Концепция асосий мақсад кўрсаткичлари 2-иловага;

Концепция мақсад кўрсаткичларига эришиш чора-тадбирлар “Йўл харита”лари 3а ва 3б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Концепцияда белгиланган асосий йўналишлар ва мақсадли кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг устувор вазифаси этиб белгилансин.

4. Концепцияда белгиланган устувор вазифалар ва мақсад кўрсаткичларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш вазифаси
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия зиммасига юклатилсин.

5. Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача халқаро рейтинг ва индексларда ўрнини яхшилашнинг мақсад кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Халқаро рейтинг ва индекслар учун масъул вазирлик ва идоралар
икки ойлик муддатда 2030 йилгача мақсад кўрсаткичларга эришиш
чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритисин.

6. Молия вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар Концепцияда белгиланган асосий ислоҳотларнинг олиб борилишини “Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда” (KPI) ягона портали орқали мониторингини олиб борилиши таъминлансин.

7. Манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари концепцияда белгиланган устувор вазифа ва асосий мақсад кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўзлари тасарруфларидаги тармоқ ва соҳаларнинг ривожланиш стратегия ва дастурларини ишлаб чиқсин.

8. Концепцияда назарда тутилган устувор йўналишлар ва мақсад кўрсаткичларига эришиш билан бир қаторда, 2020 йил 1 апрелига қадар мамлакат давлат бошқарув, суд-ҳуқуқ, ташқи иқтисодий соҳаларини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамаси, Олий Суд, Бош прокуратура, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасини
2030 йилга қадар давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини;

Вазирлар Маҳкамаси, Олий Суд, Бош прокуратура, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасини
2030 йилга қадар қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари;

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хавфсизлик хизмати манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларни назарда тутувчи давлат дастурларини ишлаб чиқсин.

9. Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бош прокуратура, Олий Суд, Марказий банк ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил декабирига қадар концепцияда белгиланган устувор йўналишларни инобатга олган ҳолда “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг еттита устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси” лойиҳасини ишлаб чиқсин.

10. Белгилансинки, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган концепция ва стратегияларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Стратегик режалаштириш тўғрисида” ги қонун лойиҳаларини тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқи берилсин.

11. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда иқтисодиётни қисқа, ўрта ва узоқ муддатларда кутилаётган хатарларни баҳолаш ва истиқболини прогнозлаштириш учун зарурий маълумотлар базасини ўзида мужассамлаштирган дастурий комплексни ишлаб чиқсин ва ишга туширилишини таъминласин.

12. Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига:

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таркибида 5 штат бирлигидан иборат республиканинг етакчи олимлари ва кўп йиллик иш тажрибасига эга мутахассисларини жалб этган ҳолда “Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш” илмий гуруҳини (кейинги ўринларда-илмий гуруҳ) ташкил этсин.

Илмий гурҳининг асосий вазифаси концепцияда белгиланган устувор йўналишларни жаҳон иқтисодиёти ривожланиши талабларига ҳамда мамлакатни барқарор ривожлантириш учун туртки бўладиган омилларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириб бориш этиб белгилансин.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш илмий гурҳига зарурий маблағларни давлат илмий техник дастурлари доирасида молиялаштириб борсин.

13. Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳисобот йили учун кейинги йилнинг 20 январига қадар Концепцияни амалга оширилиши мониторинги ҳамда юзага келган муаммолар ва уларни ечими бўйича таклифларни 5-иловада келтирилган матрица асосида ишлаб чиққан ҳолда Миллий комиссияга тақдим этиб борсин.

14. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил __ октябрдаги
ПҚ-___-сонли Қарорига
1-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси

Ўзбекистон Республикасида сўнги уч йил мобайнида ижтимоий-иқтисодий соҳаларни эркинлаштиришга қаратилган қатор (валюта бозори эркинлаштирилиши, солик тизимидаги ислохотлар ва бошка) ислоҳотлар амалга оширилди ва иктисодий-ижтимоий сохада улкан таркибий узгаришлар хисобига бозор муносабатлари янада ривожланди. 

Шу билан бирга, иктисодиёт ва ижтимоий сохада халигача бир катор тизимли муаммолар сакланиб колмокда: булар, асосан, иктисодиётнинг халкаро даражадаги ракобатдошлиги пастлиги ва унинг асосан хомашё (табиий газ, олтин ва бошқалар) экспортига таянганлиги, ахоли турмуш даражаси ва сифати бошқа кўплаб мамлакатларга солиштирганда ортда колаётганлиги, иктисодиёт ва ижтимоий сохада давлат бошкаруви сифати етарли даражада эмаслиги, таълим, фан ва технологияларнинг иктисодий усишга таъсири нихоятда пастлиги.

Шунинг учун ҳам аниқ мақсад, вазифа ва устувор йўналишларни ўзида қамраб олган Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясини (кейинги ўринларда - Концепция) ишлаб чиқиш узоқ муддатда мамалакат барқарор иқтисодий ривожланишининг омили ҳисобланади.

 

1-боб. Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари

Концепциянинг мақсади – 2030 йилга қадар юқори даражали инсон капитали, иннновацияларга асосланган реал секторнинг ривожланиши ва натижага қаратилган инвестиция сиёсатини юритилиши орқали ижтимоий сиёсатга йўналтирилган бозор иқтисодиёти шакллантирилиши, республикани Жаҳон банки классификатори бўйича ўртадан юқори даромадли мамлакатлар гуруҳига киришини таъминлайди.

Концепцияда белгиланган устувор вазифларнинг ўз вақтида бажарилиши мамлакатни 2030 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ икки бараварга ошиши, меҳнат бозорида барқарор юқори даромадли иш ўринларининг яратилиши ҳамда аҳоли кам таъминланган қатламини икки маротабага қисқаришига олиб келади. Мазкур мақсадларга қуйидаги миқдорий ва сифат кўрсаткичларни амалга ошириш орқали эришилади:

- аҳоли жон бошига ЯИМ икки бараварга ошиш, меҳнат бозорида доимий юқори даромадли иш ўринларининг яратилиши ҳамда аҳоли кам таъминланган қатламини икки мартага қисқаришига олиб келади:

- иқтисодий ўсиш суръатлари ўртача йиллик 6,4 фоиз, капитал қўйилмалар 9,9 фоиз, экспорт 9,6 фоизни ташкил этиши;

- ишсизлик даражаси 9,3 фоиздан 5,2 фоизга, инфляция даражаси
14,3 фоиздан 4,3 фоизга пасайиши;

- иқтисодий ўсишнинг асосий янги драйвери ўрта технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2,3 мартага (ЯИМ даги улушини 2018 йил 26,3 фоиздан 2030 йилда 33,3 фоизга), қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини
2,1 мартага ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 1,8 мартага ошириш;

- иқтисодий ўсишда интенсив омилларининг улушини ошириш, жумладан, муқобил ва қайта тикланувчи энергиянинг энергия балансидаги улушини 25 фоизга етказиш, энергия самарадорлигини 2 бараварга, меҳнат самарадорлигини эса 1,8 бараварга ошириш;

- олий таълим хизматлари қамров даражасини 40 фоизга, иқтисодиёт мутахассисларга бўлган талабини қондириш даражасини эса 90-100 фоизга етказиш, баъзи йирик университетларнинг (камида бештаси) дунёдаги энг илгор 500 университетлар каторига киришини таъминлаш, мактабгача таълим хизматлари қамров даражасини 2030 йилга бориб 85 фоизга етказиш, ўқувчилар билимини баҳолаш тизимига халқаро PISA, PIRLS, TIMSS дастурларини жорий этиш;

- аҳолини ўртача умр кўриш ёшини 78-80 ёшга етказиш, оналар ўлимини учдан бир қисмга, янги туғилган чақалоқлар ўлими даражасини икки мартага камайтириш;

- аҳолини уй-жой (киши бошига 20 кв.м), сифатли ичимлик сув
(100 фоиз), электрэнергияга (100 фоиз) бўлган талабини тўлиқ қондириш;

- илмий-тадқиқот ишларига сарфланадиган ҳаражатларни ЯИМ даги улушини 1-1,5 фоизга, олимлар ва тадқиқотчиларнинг бандлардаги улушини 0,4 фоизга, бизнес секторини илмий-тадқиқот ишларига ҳаражатлари улушини 50-55 фоизга етказиш;

- ЯҲМ ўртача йиллик ўсиш суръатини 107,3 фоиз, ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариши ҳажми ўсиш суръатларини 108,6 фоиз, хизматлар соҳасини 108,1 фоизни ташкил этишини таъминлаш;

- мамлакат ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг номуттаносиблигини қисқартириш, жумладан, ЯҲМ 3,7 мартадан 2,8 мартага, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 13,5 мартадан 8 мартага, хизматлар соҳасини 8,9 мартадан 6,3 мартага, шунингдек республика урбанизация даражасини 60 фоизга этказиш.

Концепцияда белгиланган еттита устувор йўналишларни амалга оширилиши натижасида 24 та халқаро рейтинг ва индексларда республика ўрнини яхшилаш, жумладан, 2030 йилда иқтисодий эркинлик индексини
140 ўриндан 70 ўринга, статистика салоҳияти индексини 124 ўриндан
50 ўринга, глобал инновацион индексини 50 ўринга, бизнесни юритиш индексини 76 ўриндан 20 ўринга, саноат рақобатбардошлиги индекси
70 ўринга, инсон камолоти индексини 105 ўриндан 40 ўринга, логистика самарадорлиги индексини 99 ўриндан 50 ўринга, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотнинг кредит рейтингини учинчи поғонага кўтариш прогноз қилинмоқда (4-илова).

Бундан ташқари, концепцияда узоқ муддатларга мўлжалланган даврда амалга оширилиши лозим бўлган еттита устувор йўналишлардан иборат зарурий ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ қилиш самарадорлигини баҳолаш мақсадида юқорида келтирилган 24 та халқаро рейтинг ва индексларни ўзида қамраб олган “Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда” (KPI - Key performance indicators) ягона портали орқали мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан мониторинги олиб борилади.

Концепцияда ўрта ва узоқ муддатларда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишига асос бўладиган макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, реал секторини ўсиш нуқталарини аниқ белгилаш, инсон капиталини ривожлантиришнинг самарали йўлларини амалиётга жорий этиш, инновацион иқтисодий ривожланиш моделига асос яратиш, ҳудудларнинг табиий-иқтисодий омилларидан самарали фойдаланиш, иқтисодий ўсиш ва таркибий ўзгаришларни таъминловчи натижага йўналтирилган инвестиция сиёсатини амалга оширишнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Бунга, макроиқтисодий институтларни мустаҳкамлаш, бозор иқтисодиётига ўтишни жадаллаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали механизмини жорий этиш, давлат бошқаруви тизими самарадорлигини ошириш, экология ва ресурсларни тежаш сиёсатини олиб бориш каби институционал ислоҳотларни амалга ошириш орқали эришиш назарда тутилган.

Ўрта ва узоқ муддатларда концепцияда белгиланган мақсадларни еттита устувор йўналишлардан иборат қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим.

Ўрта муддатларда (2026 йилгача):

институционал ўзгаришлар ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг устувор йўналишларини амалга оширишда давлат хизмати сифати ва самарадорлигини ошириш, монополияни назорат қилиш органи ваколатларини кенгайтириш ҳамда монополияга қарши курашиш қонунчилигини такомиллаштириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминаш, натижага йўналтирилган бюджет ва мослашувчан инфляцион таргетлаш сиёсатларини олиб бориш, миллий иқтисодиёт салоҳиятини инобатга олган ҳолда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, мамлакат молиявий барқарорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, давлат хусусий хусусий шериклик механизми қамров даражасини ошириш, экспортга йўналтирилган фаол иқтисодий сиёсатни амалга оширишга эътибор қаратиш;

иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда экспорт салоҳиятига эга бўлган тармокларда импорт ўрнини босиш ва ишлаб чиқаришни кластерлаштириш тамойили асосида маҳаллийлаштириш сиёсатини юритиш, товар ва хизматларга халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш, муқобил энергиядан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, юқори рентабелли янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, ишлаб чиқаришда ресурс истеъмоли меъёрларини ишлаб чиқиш ва яшил иқтисодиёт талабларини амалиётга кенг жорий этиш, туризм соҳасининг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш, молия-банк фаолияти қамров даражасини ошириш ва молия бозорини (жумладан, акция ва облигациялар бозори) янада ривожлантириш, нобанк ссуда институтлар фаолиятини жадаллаштиришни инобатга олиш;

инсон капиталини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда мактабгача ва олий таълим муассасаларининг (tertiary enrollment) қамров даражаси ва сифатини ошириш, таълим жараёнига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш ҳамда ушбу соҳада давлат хусусий-шериклик механизмини кенг жорий этиш, ўқувчиларни билимини баҳолаш тизимига халқаро PISA дастурини жорий этиш, камида беш нафар маҳаллий олий таълим муассасаларини халқаро QS Rankings, Times Rankings, ARWU каби рейтингларга киришини таъминлаш, илмий изланишларни тижоратлаштириш учун махсус "буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор" занжирини яратиш, маданий объектлар моддий-техник базасини кенгайтириш, ёшларни адабиёт, публицистика ва рассомчилик соҳасидаги фаолиятини рағбатлантириш, аҳолини спорт билан шуғулланиш даражасини оширишга эътибор қаратиш;

Шу билан бирга, давлат ижитимоий кафолатлар тизимини такомиллаштириш, ижтимоий соҳа меъёрларини ишлаб чиқиш, аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини босқичма-босқич халқаро стандартларга ўтказиш, мажбурий тиббий суғурталаш механизмини амалиётга жорий этиш.

инновацияни фаоллаштириш сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширишда инновация соҳаси меъёрий-ҳуқуқий базасини шакллантириш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш, жаҳон илмий тадқиқот янгиликларини ўзлаштирадиган ҳамда амалиётга жорий этиш имкониятларини қамраб олган миллий инновацион тизимни яратиш; инновация соҳасини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, ҳудудларда инновацион технопаркларни ташкил этиш, илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқишни инобатга олиш;

муҳандислик коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда “Бир йўл бир макон” лойиҳаси доирасида республикани фаол иштироки учун зарурий шароитлар яратиш, логистика ва почта алоқаси хизматларини ривожлантириш ва модернизация қилиш, маҳаллий ва магистрал йўлларни қуриш, жорий ва капитал таъмирлаш ишлари учун меъёрлар ишлаб чиқиш, автомобиль йўлларига қўйиладиган талабларни босқичма-босқич жаҳон стандартларига мослаштириш, ташиш хизматлари бозорида хусусий сектор улушини ошириш, ташиш хизматлари стандартларини ишлаб чиқиш, коммунал хизматлари билан аҳолини қамраб олиш даражасини ифодаловчи ижтимоий меъёрларни ишлаб чиқиш, уй-жой коммунал хизматларига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи корхоналар ўрта ва йирик фаолиятини рағбатлантириш, етакчи дастурий таъминот истеъмолчи ташкилотларни мамлакат тадбиркорлари билан интеграциясини ривожлантиришга эътибор қаратиш;

инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашнинг устувор йўналишларини амалга оширишда қонун устуворлигини таъминловчи институтлар фаолиятини такомиллаштириш, индивидуал имтиёзлар бериш амалиётидан тўлиқ воз кечиш, давлат органлари томонидан келишувлар ва рухсат бериш тамойилларини оптималлаштириш, ўрта муддатли бюджетлаштириш тартиб тамойилларига мос тарзда тадбиркорлик фаолиятига солиқ юкини босқичма-босқич камайтириш, қонунчиликка ўрта бизнес тушунчасини киритиш ва унинг меъёрий-ҳуқуқий асосини ишлаб чиқиш ҳамда унинг иқтисодиётдаги улушини ошириш, давлат иштирокидаги бизнес тузилмаларини ташкил этишни чеклаш, давлат корхоналарида таркибий ислоҳотларни амалга ошириш орқали уларнинг рентабеллик даражасини ошириш, қимматли қоғозлар ва молия бозорини ривожлантириш, миллий иқтисодиёт миқиёсида инновацион маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантиришни инобатга олиш;

ҳудудларларни мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда ҳудудларнинг иқтисодий ихтисослашувидан келиб чиқиб, экспорт брендларини яратиш, ишлаб чиқарувчилар учун зарурий инфратузилмани яратиш, депутат корпуси ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги қарама-қарши мувозанатлаштирувчи кучни шакллантириш, жойларда маҳаллий кадрлар салоҳиятини оширишга эътибор қаратиш, шаҳарсозлик ва урбанизация меъёрларини ишлаб чиқиш, ҳудудлар табиий иқтисодий салоҳиятини инобатга олган ҳолда махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш.

Узоқ муддатларда (2030 йилларда):

институционал ўзгаришлар ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг устувор йўналишларини амалага оширишда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бюджет харажатлари самарадорлигини фискал қоида ва меъзонларини амалиётга тадбиқ этиш, қаттиқ инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтиш, мамлакат молиявий барқарорлик индикаторларига халқаро талабларни босқичма-босқич жорий этиш, капитал ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантиришни инобатга олиш;

иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда қайта ишлаш саноатини ривожлантириш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, фаол экспортга йўналтирилган сиёсатга ўтиш, ишлаб чиқаришда ноананавий ресурс ва энергия манбаъларидан фойдаланишни рағбатлантириш, ишлаб чиқаришда ресурс тежовчи ва яшил иқтисодиёт талабларини қўлланишига эътибор қаратиш;

инсон капиталини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда илмга асосланган иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, тизимига давлат хусусий шериклик механизмини кенг жорий этиш, аҳолини спорт билан шуғулланиш даражасини ошриш, мажбурий тиббий суғурта қамров даражасини 90 фоизгача етказиш, тиббиёт ходимларини малакасини баҳолаш тизимига халқаро стандартларни қўллаш, аҳоли турмуш даражаси стандартларини дунёнинг илғор мамлакатлар даражасига етказишни инобатга олиш;

инновация фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда миллий инновацион тизимни шакллантириш, миллий иқтисодиёт хусусияти ва ихтисослашувига қараб жойларда инновацион марказларни ташкил этиш, инновацияни белгиловчи жаҳон стандартларини амалиётга қўллаш, ишлаб чиқаришда инновацияларни жорий этилиши ва корхоналарини илмий тадқиқот ва конструкторлик муассасаларини ташкил этишини рағбатлантиришга эътибор бериш;

муҳандислик коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда авиатранспорт коридорларини ривожлантириш, ҳаво йўллари навигацияси тизимини такомиллаштириш, минтақаларни бир бирига боғловчи темир йўл тизимини ривожлантириш, давлат бошқарувида «Блокчейн» технологиясини қўллаш, анъанавий маълумот марказлари (Big Data center) ўрнига булутли (Cloud) ҳисоблаш тизимини жорий этишни инобатга олиш;

инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашнинг устувор йўналишларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари ва аҳолини инновацион фаолият билан шуғулланишини рағбатлантириш, иқтисодиётни инновацион ривожлантириш босқичига ўтиш, инновация ва технологияларни импорт қилувчи мамлакатдан экспорт қилувчи мамлакатга ўтиш тизимини яратишга эътибор бериш;

ҳудудларни мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда ҳудудларда ишлаб чиқариш ресурсларини эркин ҳаракатини амалга ошириш, ҳудудлар ихтисослашувидан келиб чиқиб инновацион маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш, республика ҳудудлари ўртасидаги номутанносибликни бартараф этиш дастакларини ишлаб чиқишни инобатга олиш.

 

2-боб. Институционал ўзгаришлар ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг устувор йўналишлари

Амалиётга бозор тамойилларини жорий этиш, мароиқтисодий барқарорликни сақлаш, иқтисодиётда таркибий ва институтционал ўзгаришларни амалга ошириш орқали миқдорий натижадан сифат кўрсаткичига ўтишни таъминловчи ривожланишининг янги моделини шакллантириш. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги устувор йўналишларни инобатга олиш зарур:

иқтисодиёт тармоқлари маҳсулотлари нархини шаклланиши ва реализация қилинишида ишлаб чиқарувчи мустақиллигини таъминлаш, давлат тасарруфидаги корхоналарни монополистик аҳамиятига кўра хусусийлаштиришни давом эттириш, монополияни назорат қилиш органи ваколатларини кенгайтириш ҳамда монополияга қарши курашиш қонунчилигини такомиллаштириш, айрим товар ва хизматлар нархини давлат томонидан белгилаш амалиётидан босқичма-босқич воз кечиш;

иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва инқироз шароитида мамлакат фискал сиёсатининг аниқ меъёрларини ишлаб чиқиш, натижага йўналтирилган бюджет сиёсатини амалиётга тўлиқ жорий этиш, маҳаллий бюджетнинг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодиётнинг реал секторини рағбатлантиришга  йўналтирилган фискал сиёсат қоидалари ва бюджет харажатлари самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;

пенсия тизимини ижтимоий демографик ўзгаришлардан келиб чиқиб ислоҳ қилиш, аҳоли турмуш даражаси стандартларини ривожланган мамлакатлар даражасига етказиш йўлларини ишлаб чиқиш;

ўрта муддатларада мослашувчан, узоқ муддатларда эса қаттиқ инфиляцион таргетлаш сиёсатини олиб бориш, иқтисодий тебранишлар даврида қисқа ва ўрта муддатда пул-кредитининг сиёсат инструментларининг таъсирчанлигини ошириш, пул-кредит сиёсати алтернатив дастакларини амалиётга жорий этиш, мамлакат молиявий барқарорлик индикаторларини ишлаб чиқиш ва уларни халқаро талабларга босқичма-босқич етказиш;

миллий иқтисодиёт салоҳиятини, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорга интеграцияси таъсирини инобатга олиб, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш;

экспорт қилувчилар учун ташқи бозор конъюнктураси тўғрисидаги онлайн маълумотлар базасини ҳамда улардан фойдаланиши учун ягона онлайн порталини яратиш;

янги бозорларга дифференциалашган товар номенклатураси билан кириб келувчи тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни протекционизм сиёсатини қўлламаган ҳолда қўллаб-қувватлаш орқали ўрта ва узоқ муддатларда экспортга йўналтирилган фаол иқтисодий сиёсатни амалга ошириш;

вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларининг ўзаро интеграциялашган ягона статистик маълумотлар базасини яратиш ҳамда мазкур статистик маълумотлардан барча вазирлик ва идоралар фойдаланиши мумкин бўлган ягона онлайн портални яратиш;

яшил иқтисодиёт меъёрларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга босқичма-босқич жорий этиш ва унинг талабларига мос келадиган объектлар қурилишини рағбатлантириш.

 

3-боб. Иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

Иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери ўрта технологияларга асосланган қайта ишловчи саноатни жадал ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида бозор тамойилларига ўтказиш, юқори технологияларга асосланган хизматларни ривожланиши учун зарурий шароит яратиш учун қуйидаги устувор йўналишларни амалга ошириш лозим:

республиканинг иқтисодий салоҳиятини инобатга олган ҳолда тармоқ, товар гуруҳи ёки аниқ бир товар номенклатураси тенглик ва муддатлик тамоилларини инобатга олган ҳолда ўрта муддатда экспорт салохиятига эга булган тармокларда импорт ўрнини босиш ва маҳаллийлаштириш сиёсатини олиб бориш ҳамда экспорт салоҳиятига эга бўлмаган тармоқларда импорт тарифларини кескин камайтириш ёки нолга тенглаштириш;

иқтисодиёт тармоқлари товар ва хизматларига халқаро стандартларини босқичма-босқич жорий этиш, миллий стандартларни халқаро стандартларга мослаштириш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни халқаро бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтириш;

истеъмолчига етказиш ва тақсимлаш тизимини модернизация қилиш, геология қидирув ишларига янги технологияларни қўллаш орқали углеводород базасини кенгайтириш, етказиш ва тақсимлаш тизимига блокчейн технологияларини қўллаш, углеводородни қайта ишлашда замонавий технологияларни қўллаш;

муқобил энергия мосламалари ишлаб чиқарувчиларини рағбатлантириш, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш орқали унинг умумий энергия балансидаги улушини ошириш, муқобил энергияни ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларини солиққа тортишда солиқ юкини камайтириш йўли билан соҳани ривожлантириш;

тармоқлар кесимида энергия истеъмолининг ўртача меъёрларини ишлаб чиқиш ва уларни ҳар 2 йилда қайта кўриб чиқиш, белгиланган меъёрдан паст даражада энергия истеъмол қилувчи ишлаб чиқариш субъектларини рағбатлантириш механизмини жорий этиш орқали ишлаб чиқаришда ресурс тежамкор техника ва технологияларидан кенг фойдаланиш;

суюлтирилган газ ва газ симон углеводородлар заҳирасини ошириш учун геология қидирув жараёнларида замонавий технологияларни қўллаш, углеводородларни қайта ишлаш натижасида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, энергия балансида қайта тикланувчи муқобил энергия улушини ошириш, Ўрта Осиёда сув энергетикаси концорциумини ташкил этиш;

2025 йилгача 1000 км газ қувурларини реконструкция ва 7 та компрессор станцияларини модернизация қилиш, 2021 йилгача углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастури доирасида Газпромбанк, ХХР Ипак йўли жамғармаси томонидан “Ўзбекнефтгаз”АЖ билан имзоланган кредит шартномалари асосида 53,5 млн.куб.м. табиий газ, 1,1 млн. тонна газ конденсати ва 1,9 млн. тонна нефтни қазиб олишни ошириш, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конини кўшимча разведка ва ўзлаштириш лойиҳа дастури доирасида йилига 5 млрд. куб. м табиий газни қайта ишлаш қувватига эга завод қуриш (2018-2022 йй.), 500 минг тонна полимер маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга газ-кимё мажмуасини қуриш (2023-2025 йй.), “Таллимаржон” ИЭСида қўшимча 2 та умумий қуввати 900 МВт бўлган буғ-газ қурилмасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларини энергия балансидаги улушини 25 фоизга етказиш, Тошкўмир қазиб олиш лойиҳаси қувватини йилига 900 минг тоннага, “Ниш-Баш” конида йиллик 4 млн. тоннага ва Бойсун тош кўмир конини ўзлаштириш ва кўмир қазиб олишнинг 450 минг тонага етказиш.

қора ва рангли металлургия хом-ашё базасини инвентаризациядан ўтказиш, уни қазиб олиш ва бирламчи қайта ишлашни мини заводлар орқали амалга ошириш, металл чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш ва ундан олинадиган товар номенклатурасини ошириш, металургия тармоғи хом-ашё базасини Казахтау, Оқтау, Теминбулоқ, Қоятош, Темиркон, Суренота каби конларни ўзлаштириш орқали кенгайтириш, кузов ва корпус конструкциялар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган янги турдаги метал материалларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида қора ва рангли металлургия саноатида ломни йиғиш ва қайта ишлашдаги чекловларни бекор қилиш, кичик ва ўрта конларда кичик металлургия комбинатлар қурилишини рағбатлантириш;

Совуқ ҳолда ёйилган прокатни ишлаб чиқариш йиллик қуввати 750 минг тоннагача иборат Тошкент металургия заводини, “Ўзметкомбинат” АЖ да қуйма прокат цехини ишга тушириш, йиллик қуввати 700 тонна Қоятош конида вольфрамни қазиш ва қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш, йиллик қуввати 30 минг тонна қўрғошин ишлаб чиқариш имкониятига эга Уч-қулоч конини ишга тушириш, заҳираси 2 481,3 млн. тонна рудалардан иборат Оқтау ва Сангрунтау конларини ўзлаштириш ишларини амалга ошириш, қиймати 1 696,2 млн. долларлик йиллик қуввати 250 минг тонна мис ишлаб чиқариш имкониятига эга“Ёшлик-I” конини ўзлаштириш.

чиқиндилардан минерал ва суюлтирилган ўғитларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, техноген чиқиндиларни қайта ишлашда сўнги технологиялардан фойдаланиш, турли минераллардан ташкил топган мураккаб минерал ўғитларни ишлаб чиқаришда лазерли, ядро электрон, ион плазмали, ион-фотонли технологияларни қўллаш;

фосфорни қайта ишлашда янги технологияларни кенг қўллаш, металлонни чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш, кимёвий толаларни ҳамда резина техник маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва соҳада инновация ва ресурс тежашни рағбатлантириш;

2030 йилга қадар кимё саноатида қиймати қарийб 12,1 млрд. доллар миқдоридаги 31 та инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш. Жумладан, “Навоиазот” АЖ, “Самарқандкимё” АЖ да аммиак, карбамид, аммиакли селитра ва азот кислотасини ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги энергия тежовчи комплексларни қуриш, “Қўқон суперфосфат заводи” АЖ ва “Аммофос-Максам” АЖ мавжуд қувватларини модернизациялаш ва кенгайтириш, “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан биргаликда полимер ва композицион маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

машинасозлик ва электротехника саноати тармоғининг илмий-тадқиқот базасини мустаҳкамлаш, нефт-кимё саноатига эҳтиёт бутлов қисмлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, қайта тикланувчи энергия ҳосил қилувчи ускуналарни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, ишлаб чиқаришда лазерли, ядровий электр, ионплазмали технологияларни қўллаш, автомобилсозлик саноати экспорт салоҳиятини ошириш, электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, дамсиз ғилдиракларни, янги турдаги кимёвий толаларни, резинатехник маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

Қўқон ЭИЗ да “Hyundai” концерни томонидан йиллик қуввати 10 минг электромобилларни ишлаб чиқариш имкониятига заводини ишга тушириш, “Sinotruck” русмидаги йиллик қуввати 3 минг та юк ташиш машиналарини ишлаб чиқаришни, “Falk Porsche Fiberglass”да қиймати 10 млн. долларлик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш орқали энергия тежовчи иссиқлик мосламалари ва оптиктолаларни, Сирдарё вилоятида «Elsewedy Electric» корхонасида қиймати 10 млн. долларлик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш орқали кабель маҳсулотларини, Хоразм вилоятида қиймати 7,5 млн. долларлик йиллик ишлаб чиқариш қуввати 600 минг та майда хўжалик молларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

ойна ва цемент ишлаб чиқаришни босқичма-босқич тўлиқ рақобат муҳитига ўтказиш, ишлаб чиқаришда энергия тежамкор технологиялардан кенг фойдаланиш, тармоқда чиқиндиларни қайта ишлашни рағбатлантириш орқали қурилиш материаллари тармоғи салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш;

озиқ-овқат саноати тармоғида йирик корхоналар ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни кенгайтириш, тармоқда 725 халқаро стандартларни жорий этиш, ресурсларни тақсимлаш механизмига бозор тамоилларини тўлиқ жорий этиш, 3 ёшгача бўлган болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, соҳанинг экспорт кўламини кенгайтириш;.

Қувватлардан фойдаланиш даражасини мева-сабзавотни қайта ишлашда
42 фоиздан 80 фоизга, гўшт-сутни қайта ишлашда 50 фоиздан 85 фоизга, ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришда 48 фоиздан 75 фоизга оширишни таъминлаш натижасида, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш миқдори 2,5 бараварга экспорт 3,5 бараварга ўсиши таъминланади.

Бундан ташқари, Германиянинг “Humana” компанияси билан ҳамкорликда
3 ёшгача бўлган болалар озиқ-овқати ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига маҳсулот импорти улуши 97 фоиз (3,0 минг тонна)дан  15 фоиз (0,5 минг тонна)гача қисқаради. Шунингдек, ҳудудларда 1,5 млн. тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни қайта ишлашга мўлжалланган 350 дан ортиқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

тайёр дори воситаларини сертификациялаш тартиб тамойилини  оптималлаштириш, тармоқ маҳсулотларини сертификациялашда халқаро стандартларни жорий этиш, дженировкали маҳсулотларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган илмий ишлаб чиқариш лабораторияларини ишга тушириш, маҳаллий доривор ўсимликлардан дори воситаларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;

дори воситалари халқаро савдоси тизимига интеграцисини жадаллаштириш, янги клиник дори воситаларини яратишда хорижий фармацевтика ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш орқали фармацевтика ва микробиология саноатини ривожлантириш;

ишлаб чиқариш амалиётидан ўтган (GMP) препаратларини ишлаб чиқариш кичик қувватларини йўлга қўйиш, хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан клиник синовлар ўтказишни рағбатлантириш;

2025 йилгача фармацевтика саноатида ўртача йиллик 180,4 млн. долларлик капитал қўйилмалар амалга оширилиши прогноз қилинмоқда. Натижада, тармоқ ишлаб чиқариши ўртача йиллик ўсиш суръати 10,4 фозга, фармацевтика маҳсулотларни ички бозорни таъминланлаш даражаси 60 фоизга ошиши прогноз қилинмоқда.

енгил саноат тармоғида марказлашган ва номарказлашган кластер моделини ривожлантириш, жаҳонда тан олинган дизайн корхоналарини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан интеграциясини жадаллаштириш, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти ҳузурида ўқув тадқиқот марказини ташкил этиш;

тармоқ маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификациялаш тизимига халқаро стандартларни жорий этиш, бренд корхоналарни мамлакатда фаолият юритишини рағбатлантириш;

Тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 2025 йилга 2018 йилга нисбатан 5,5 марта, экспорт 7 марта (10 млрд. долл.) ошиши прогноз қилинмоқда. Жумладан, тўқимачилик маҳсулотлар экспорти 5-6 марта, чарм маҳсулотлар 3,5-4 мартага ошиш имконияти яратилади.

қишлоқ хўжалигида шахсий томорқа, деҳқон хўжаликлари, кичик фермер хўжаликлари сонини ошириш, тармоқдаги кичик ер эгаларини зарурий техника билан таъминлаш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни табиий офатлардан суғурталаш механизмини такомиллаштириш, барча турдаги маҳсулотларни стандартлаштиришни амалга ошириш ва миллий стандартларни халқаро стандартларга мослаштириш;

қишлоқ хўжалигида экин майдонлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш, тармоқда ер муносабатларини ислоҳ қилиш ва ердардан оқилона фойдаланиш, тупроқнинг ҳосилдорлигини ҳисобга олган ҳолда экин майдонларини жойлаштириш, шўрланган ва лалми ерларни муомалага киритиш;

қишлоқ хўжалигида жаҳон бозорида маркетинг тадқиқотларини ўтказишни доимий механизмини яратиш орқали қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фаолият самарадорлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини молиявий ресурслар билан таъминлашнинг янги инструментларини жорий этиш;

Тармоқ корхоналари ва бирлашмалари шериклигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспортдаги улушини 30 фоизгача, умумий экспорт ҳажмида қайта ишланган маҳсулотлар улушини 40 фоизга ўсишини таъминлаш. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини 20 млрд. АҚШ долларга етказиш, миллий маҳсулотлар брендини жорий этиш ва тарғиб қилиш.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлигини ошириш, жумладан, бошоқли донни 75 центнерга, сигирларнинг ўртача йиллик сут маҳсулдорлигини 3500 килограммга, умумий экин майдонларда озуқа экин майдонлари улушини 15 фоизга етказиш;

сувдан фойдаланиш, ирригация ва мелиорация объектларини эгалик қилиш тизимига бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, соҳада давлат-хусусий шериклик механизмини тадбиқ этиш, канал, ариқ, гидротехник мосламалар, юқори қувватли қувурларни давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида қуриш;

экин майдонларини суғоришда ресурс тежовчи технологияларни қўллашни рағбатлантириш, ирригация инфратузилмаси қурилмаларининг ресурс истеъмоли меъёрларини белгилаш ва ирригация инфратузилмаси қамров даражасини ошириш;

Сув тежовчи технологиялар асосида суғориладиган ерларининг умумий майдондаги улушини 32 фоизга етказиш, илмий-тадқиқотга қилинадиган харажатларнинг тармоқ ялпи ишлаб чиқаришига нисбатини 1 фоизга етказиш.

халқаро хостеллар франшизаси асосида ҳостеллар қурилишини рағбатлантириш, йирик савдо муассасалар қуришлишини билвосита қўллаб-қувватлаш, туризм соҳасини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, туризм соҳасида давлат хусусий-шериклик механизмини кенг жорий этиш, республикада хорижий банклар фаолият юритишлари учун рухсат бериш тизимини соддалаштириш, молия-банк инфратузилмаси қамров даражасини ошириш, нобанк ссуда институтлари фаолиятини жадаллаштириш;

2025 йилгача мамлакат иқтисодиётида туризм индустрияси учун зарур инфратузилмани ривожлантириш ва дунё бозорида республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш орқали мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотида туризм улушини 5 фоизга етказиш.

Шунингдек, 9 миллиондан ортиқ туристларни, шу жумладан узоқ хориждан - 2 миллион туристни жалб қилиш ҳамда туризм экспортини 2018 йилдаги 1 041 млн. АҚШ долларидан 2,2 млрд. АҚШ долларига ошириш.

мамлакат молиявий барқарорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, республика ҳудудида хорижий банклар иш бошлашини босқичма-босқич соддалаштириш, молия-банк фаолияти қамров даражасини ошириш, нобанк ссуда институтлар фаолиятини жадаллаштириш;

мактабгача таълим муассасаларига (МТМ) алоҳида талабларни ишлаб чиқиш асосида муассасаларга болаларни қабул қилиш ёш чегарасини пасайтириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун МТМ қамров даражасини ошириш; МТМ бюджет томонидан молиявий кўмак бериш механизмини такомиллаштириш;

2030 йилга қадар 3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 80,8 фоизга етказиш.

умумий ўрта таълим тизимида давлат хусусий-шериклик механизмини кенг жорий этиш, ўқувчиларни баҳолашда PISA тизимини жорий этиш, дуал тизимига асосланган юқори синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш тизимини давлат хусусий-шериклик асосида жорий этиш, касб-ҳунарга ўқитишнинг онлайн тизимини кенг жорий этиш, жаҳон бозор конъюнктураси ўзгаришига қараб яқин келажакда иқтисодиётда талаб юқори бўладиган соҳаларни аниқлаш;

Олий таълимга харажатларни ЯИМдаги улушини 2030 йилда 2 фоизга етказиш, олий таълим қамров даражасини эса 40 фоизгача ошириш.

ҳудудий талаблардан келиб чиқиб, амбулатор ва стационар хизматларини кўрсатувчи клиникаларни ташкил этиш, тиббий хизмат кўрсатишни стандартлаштириш, шифокорларни лицензиялаш, тиббий муассасаларни аккредитациядан ўтказиш механизмини такомиллаштириш, мажбурий тиббий суғурталаш тизими меъёрий-ҳуқуқий базасини тадбиқ этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини мажбурий тиббий суғурталашда давлат томонидан кўмак бериш механизмини ишлаб чиқиш;

2025 йилгача давлат томонидан соғлиқни сақлаш тизимига ажратиладиган ҳаражатларни ЯИМнинг 5 фоизига етказиш ва аҳолининг мажбурий тиббий суғурта билан қамраб олиш даражасини 90 фоизга етказиш;

ташиш хизматлари бозорида хусусий сектор улушини ошириш, ташиш хизматлари стандартларини ишлаб чиқиб, унга қўйиладиган стандартларни халқаро стандарларга босқичма-босқич ўтказиш йўлларини ишлаб чиқиш, халқаро даражадаги “Бир йўл бир макон” лойиҳасида фаол қатнашиш учун барча зарурий шарт-шароитларни таъминлаш;

Бухоро-Хоразм-Нукус-Бейнеу – 963 км йўналишидаги пуллик йўлини қуриш, Чиноз-Гулистон-Ховос-Бекобод – 141 км йўналиши транзит ўтказувчанлигини ошириш, “Ўзбекистон - Қирғизистон - Хитой”, “Мазори-Шариф-Шубурғон-Маймана-Хирот”  йўналишларидаги темир йўл қуриш ишларини амалга ошириш.

ўрта ва йирик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш, клиринг тизимини ривожлантириш ҳамда нақдсиз пул кўринишидаги ҳисоб-китоблар учун қулай муҳит яратиш, давлат органлари орасида ўзаро маълумот алмашинув имконини берувчи интеграциялашган дастур яратиш.

 

4-боб. Инсон капиталини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

Мактабгача ва олий таълим тизими қамров даражасини ошириш, таълим, соғлиқни сақлаш ва давлатни ижтимоий ҳимоя тизимини халқаро стандартларга ўтказиш, демографик ўсиш омилини иқтисодий ўсиш драйверига ўтказиш орқали меҳнат унумдорлигини ошириш, БМТ “Барқарор ривожланиш мақсадлари”да назарда тутилган барча устувор йўналишларни амалга ошириш орқали инсон капитали ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш. Мазкур вазифаларни амалга оширишда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

оилавий ва йирик хусусий мактабгача таълим муассасалар (кейинги ўринларда – МТМ) сифати ва миқдорини ошириш, МТМ ларга алоҳида талабларни ишлаб чиқиш асосида болаларни қабул қилиш ёш чегарасини пасайтириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун МТМ қамров даражасини ошириш, бюджет томонидан МТМ молиявий кўмак бериш механизмини такомилаштириш;

умумий ўрта таълим тизимига давлат хусусий-шериклик механизмини жорий этиш, таълим сифатига қўйиладиган талабларни босқичма-босқич жаҳон талабларига мослаштириш, ўрта таълим тизимига болаларни қабул қилиш ёшини пасайтириш, Германия тажрибасига асосланган ҳолда юқори синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш дуал тизимини ва касб-ҳунарга ўқитишнинг онлайн тизимини кенг жорий этиш;

камида беш нафар маҳаллий олий таълим муассасаларини халқаро QS Rankings, Times Rankings, ARWU каби рейтингларга киришини таъминлаш, олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш тизимига TQM стандартларини жорий этиш, масофавий таълим олиш тизимини кенгайтириш, чет элнинг етакчи университетларида докторантлар ва магистрантларни тайёрлаш  тизими тажрибасини маҳаллий ОТМ ларга тадбиқ этиш, олий таълим хизматлари қамров даражасини ошириш (tertiary enrollment), илмий изланишларни тижоратлаштириш учун махсус "буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор" занжирини яратиш ва иқтисодиётда илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этишни рағбатлантириш механизмларини қўллаш;

масофавий таълим тизими маъёрий ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш, мактаб ўқувчилари билимини баҳолашнинг PISA, PIRLS ва TIMSS халқаро дастурларидан фойдаланиш ва республиканинг ушбу ташкилотлар томонидан ўтказилаётган мониторингларида мунтазам равишда қатнашишини таъминлаш;

маданият соҳасида касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш, мусиқий маданиятнинг моддий-техник базасини кенгайтириш, катта ва кичик шаҳарларда кинотеатрлар тармоғини ривожлантиришни рағбатлантириш;

ёшлар ўртасида адабиёт, публицистика ва рассомчилик соҳасида «онлайн» тадбир ва танловларни ўказиш, маҳаллий ҳамда хорижий адабиётлардан бепул фойдаланиш имконини яратувчи «онлайн» кутубхоналарни кенг жорий этиш, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни давом эттириш;

аҳолини ижодий ривожланиши учун ҳар томонлама шароит яратиш, маданий меъросларимизни ҳимоя қилиш қамров даражасини ошириш, маданий меъросларни сақлашда стандартлар ишлаб чиқиш;

спорт майдончаларини хусусий сектор фойдаланишига бериш, янги қуриладиган спорт иншоотларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш, имконияти чегараланган аҳолини спорт билан шуғулланиши учун тўлиқ шароит яратиш, аҳолини спорт билан шуғулланиш даражасини ошириш;

давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш, давлат ижитимоий кафолатлар тизимини такомиллаштириш, ишсизлик учун бериладиган нафақа бериш тизимини яхшилаш, ижтимоий суғурталаш тизимини Халқаро меҳнат ташкилоти халқаро конвенция ва меъёрларига мувофиқлаштириш;

ижтимоий соҳа меъёрларини ишлаб чиқиш (энг паст даромад, истеъмол, турар жой билан таъминланганлик ва бошқалар), ижтимоий регистр юритишни амалиётини жорий этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш механизми манзиллилигини ошириш, имконияти чекланган аҳолининг мамлакат ижтимоий ва иқтисодий ҳаётидаги масалаларда тўсиқларсиз қатнашишига тўлиқ шароит яратиш;

аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш, аҳолига бирламчи ёрдам кўрсатиш тизимига электрон рўйхат, йўриқнома, рецепт, амбулатория картасини жорий этиш, олис ҳудудларда соғлиқни сақлаш ҳодимлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, соғлиқни сақлаш муассасаларига малакали кадрларни жалб этишда уларга устамалар белгилаш, турар жой ва транспорт воситалари билан таъминлаш, аҳолига давлат томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар рўйхатини шакллантириш, кекса ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатиш турларини алоҳида белгилаш;

ҳудудий талабдан келиб чиқиб, амбулатор ва стационар хизматларни кўрсатувчи клиникаларни ташкил этиш; тиббий хизмат кўрсатишни стандартлаштириш, соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан кўрсатиладиган хизматларини лицензиялаш, тиббий муассасаларни аккредитациядан ўтказиш механизмини такомиллаштириш;

мажбурий тиббий суғурталаш тизими меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини мажбурий тиббий суғурталашда давлат томонидан кўмак бериш механизмини ишлаб чиқиш, тиббий хизматлар сифатини баҳоловчи ва мониторинг қилувчи мустақил орган ташкил этиш;

аҳолини мажбурий тиббий суғурта билан қамров даражасини ошириш, соғлиқни сақлаш хизматларига халқаро стандартларни қўллаш, ҳар бир кишининг соғлиги тўғрисидаги онлайн маълумотлар базаси асосида кутилаётган хатарларни аниқлаш тизимини амалиётга босқичма-босқич жорий этиш, тиббиёт ходимларини малакасини баҳолаш тизимига халқаро стандартларни қўллаш.

 

5-боб. Инновацияни фаоллаштириш сиёсатининг асосий йўналишлари

Илмий-тадқиқот натижадорлигини ошириш, инновацион фаолиятнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини шакллантириш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш, илмий-тадқиқот ва инновацияларни молиялаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, хусусий секторни инновацион фаолият билан шуғулланишини рағбатлантириш, миллий инновация тизимини шакллантириш ва уни жаҳон илмий-тадқиқот ҳамда инновацион ривожланиш трендига қўшилиши орқали узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиётни инновацион ривожланиши учун асос яратиш. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги устувор йўналишларга эътибор қаратиш лозим:

миллий инновация тизими рақобатбардошлигини оширишга қаратилган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мавжуд қонуний базани инвентаризациядан ўтказиш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш, жаҳон илмий тадқиқот янгиликларини ўзлаштирадиган ҳамда амалиётга жорий этиш имкониятларини қамраб олган миллий инновацион тизимни яратиш;

илмий-тадқиқот соҳасини молиялаштиришда давлат фундаментал йўналишларини ва хусусий сектор амалий ишларини молиялаштириш, инновацион фаолиятини молиялаштиришнинг алтернатив дастакларини жорий этиш;

ҳудудларда инновацион технопаркларни ташкил этиш учун тегишли имтиёзлар бериш ҳамда илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш механизмларини такомиллаштириш;

миллий иқтисодиёт хусусиятидан келиб чиқиб, жойларда инновацион марказларни ташкил этиш, жаҳон стандартларини инобатга олган ҳолда инновацияни белгиловчи стандартларни ишлаб чиқиш, тармоқ корхоналарини илмий-тадқиқот ва конструкторлик муассасаларини ташкил этишини рағбатлантириш ва республика патентлаш тизимига босқичма-босқич халқаро стандартларни қўллаш;

 

6-боб. Муҳандислик коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш

Мамлакат транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, йўл хўжалигини бошқаришнинг янги механизмларин жорий этиш, транспорт соҳасида хусусий сектор улушини ошириш орқали рақобат муҳитини янада яхшилаш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини қамров ва сифат даражасини ошириш, ахборот коммуникация тизимини янада ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни рақамлаштиришни жадаллаштириш вазифаларни амалга оширишда қуйидаги устувор йўналишларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқ:

маҳаллий ва магистрал йўлларни қуриш, жорий ва капитал таъмирлаш ишларини меъёрийлаштириш, автомобиль йўлларига қўйиладиган талабларни босқичма-босқич жаҳон стандартларига мослаштириш, хусусий сектор ва давлат хусусий шерикчилик асосида шаҳарлараро юқори тезликдаги пуллик автомобиль йўлларини ташкил этиш;

ташиш хизматлари бозорида хусусий секторининг улушини ошириш ва соҳа хизматларига қўйиладиган стандартларни халқаро стандарларга босқичма-босқич ўтказиш;

коммунал хизматлари билан аҳолини қамраб олиш даражасини ифодаловчи ижтимоий меъёрлар ишлаб чиқиш, сув ва оқова тизимларини қуриш ва реконструкциялашда хусусий секторни кенг жалб этиш, уй-жой коммунал хизматларига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш;

дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини рағбатлантириш, етакчи дастурий таъминот истеъмолчи ташкилотларни мамлакат тадбиркорлари билан ҳамкорлик қилиш учун зарурий шарт-шароит яратиш, клиринг тизимини ривожлантириш ҳамда нақдсиз пул кўринишидаги ҳисоб-китоблар учун қулай муҳит яратиш, дастурий таъминот соҳасидаги жаҳоннинг етакчи таълим муассасалари филиалларини мамлакатда ташкил этиш;

авиатранспорт коридорларини ривожлантириш мақсадида республика ҳудудидан ўтувчи авиақатновларни рағбатлантириш, хусусий авиакомпаниялар барпо этилишини рағбатлантириш, ҳаво йўллари навигацияси тизимини такомиллаштириш, минтақаларни бир-бирига боғловчи темир йўл тизимини ривожлантириш, стратегик аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли қатновини ҳамда «Мозори Шариф- Шибирғон-Майман-Ҳирот» темир йўли орқали қатновни йўлга қўйиш;

халқаро даражадаги “Бир йўл бир макон” (One road one belt) лойиҳасида Ўзбекистон Республикасини фаол иштирок этиши учун барча зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш;

давла бошқарувида «Блокчейн» технологиясини қўллаш, анъанавий маълумотлар марказлари (Big data center) ўрнига булутли (Cloud) ҳисоблаш тизимини жорий этиш, статистик маълумотларнинг онлайн мониторингини ташкил этиш, тадбиркорлар учун B2C B2B B2G онлайн шартномалар тузиш тизимини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш, бюджет ташкилотлари ресурсларидан оптимал фойдаланиш имконини берувчи ERP дастурий  таъминотини жорий этиш.

 

7-боб. Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш

Халқаро капитал бозорида мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодиётда эркин капитал ҳаракати учун зарурий шароит яратиш, иқтисодиётни инвестициялашда номарказлашган ресурслар улушини ошириш, инвестициялашнинг алтернатив дастаклари институтларини ривожлантириш, рақобат муҳитини янада такомиллаштириш орқали мамлакат инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш. Мазкур вазифаларни амалга оширишда қуйидагиларга эътибор бериш зарур:

қонун устуворлигини таъминловчи институтлар фаолиятини такомиллаштириш, иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини янада такомиллаштириш учун индивидуал имтиёзлар бериш амалиётидан тўлиқ воз кечиш, давлат органлари билан келишувлар, уларни томонидан рухсат бериш тартиб тамойилларини оптималлаштириш;

мамлакат ишбилармонлик, инвестицияон, институционал муҳитини баҳоловчи халқаро рейтинг ва индексларда республика ўрнини яшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўрта муддатли бюджетлаштириш тартиб тамойилларига мос равишда тадбиркорлик фаолиятига солиқ юкини босқичма-босқич пасайтириш;

давлат корхоналарида таркибий ислоҳотларни амалга ошириш орқали уларнинг рентабеллик даражасини ошириш, қимматли қоғозлар ва молия бозорини ривожлантириш, қонунчиликка ўрта бизнес тушунчасини киритиш ва унинг меъёрий-ҳуқуқий асосини ишлаб чиқиш ҳамда унинг иқтисодиётдаги улушини ошриш;

миллий иқтисодиёт миқиёсида инновацион маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун билвосита рағбатлантириш механизмларини қўллаш тизимини ишлаб чиқиш.

 

8-боб. Ҳудудларларни мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўллари

Ҳудудларнинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали файдаланиш, олис ҳудудларда муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш, жойларда бошқарувнинг самарали механизмларини жорий этиш орқали республика ҳудудларни барқарор ривожлантириш. Мазкур вазифаларни амалга оширишда қуйидаги устувор йўналишларга эътибор қаратиш лозим:

ҳудудлардаги маҳаллий давлат бошкаруви ва хокимияти тизимини илғор чет эл тажрибасидан келиб чиққан холда такомиллаштириш, хусусан, жамоатчилик назоратида махаллий вакиллик органлари, ННТ ва ОАВ ролини ва аҳоли иштирокини ошириш;

маҳаллий ҳокимиятларга айрим функцияларни (масалан, маҳаллий муаммоларни ўрганиш ва ечиш мақсадида мустақил экспертиза ва таҳлиллар ўтказиш, чиқиндиларни йиғиш, саралаш ва қайта ишлаш ва бошқа бир қатор вазифаларни хусусий ёки нодавлат ташкилотларга бериш) аутсорсинг асосида хусусий секторга топшириш ваколатларини бериш;

вилоят хокимиятлари ҳузурида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг стратегик режалаштирилиши, қисқа, ўрта ва узоқ муддатлар учун дастурлар ишлаб чиқишга ихтисослашган илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш;

фискал номарказлаштириш ва дотация ҳисобига таъминланаётган маҳаллий бюджетларнинг ўзини-ўзи таъминлаши даражасига етказиш;

вилоят ҳокимиятларига бир қатор маҳаллий аҳамиятга эга жойлардаги ижтимоий инфратузилма объектларини автоном равишда барпо этиш ваколатини бериш ва уни босқичма-босқич кенгайтириб бориш (яъни, республика давлат бошқаруви органларидан ушбу функциянинг босқичма-босқич худудий органларга ўтказиб борилиши);

ҳудудларнинг иқтисодий ихтисослашувидан келиб чиқиб, экспорт брендларини яратиш, ишлаб чиқарувчилар ва аҳолига энергия маҳсулотларини узлуксиз етказиш, ҳудудда ташкил этилган истиқболли тармоқ корхоналарига билвосита рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;

депутат корпуси ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги қарама-қарши мувозанатлаштирувчи кучни шакллантириш, жойларда маҳаллий кадрлар салоҳиятини оширишга эътибор қаратиш, шаҳарсозлик ва урбанизация меъёрларини ишлаб чиқиш, ҳудудлар табиий иқтисодий салоҳиятини инобатга олган ҳолда махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш;

шаҳарсозликнинг маъёрий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, шаҳарсозликнинг ўрта ва узоқ муддатли режалаштириш тизимини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил __ октябрдаги
ПҚ-___-сонли Қарорига
2-ИЛОВА

Концепцияда белгиланган асосий макроиқтисодий мақсад кўрсаткичлари

Показатели

2018й.

2019й, кутилиш

Прогноз

2020й.

2021й.

2022й.

2023й.

2024й.

2025й.

2026й.

2027й.

2028й.

2029й.

2030й.

1.

ЯИМ, млрд,сўм

407 514

524 230

653 546

786 227

923 076

1 051 005

1 191 416

1 339 751

1 498 150

1 668 845

1 858 836

2 072 530

2 309 725

ўсиш суръати, фоизда

105,1

105,5

105,5

105,8

106,2

106,2

106,4

106,5

106,4

106,5

106,6

106,7

106,8

жон бошига ЯИМ, минг сўм

12 366

15 664

19 164

22 647

26 144

29 761

33 298

36 978

40 855

44 982

49 523

54 606

60 196

жон бошига ЯИМ, АҚШ долл.

1 533

1 741

1 951

2 204

2 406

2 606

2 798

2 988

3 180

3 383

3 609

3 860

4 141

1.1.

Саноат, млрд. сўм

95 084

137 565

180 668

224 075

269 457

311 310

358 549

409 851

467 235

532 258

604 625

687 540

780 614

ЯИМ даги улуши, фоизда

26,3

29,0

30,3

31,1

31,8

32,3

32,9

33,4

34,1

34,9

35,6

36,4

37,1

ўсиш суръати, фоизда

110,6

106,4

106,5

106,7

107,0

107,1

107,2

107,5

107,5

108,0

108,0

108,2

108,2

1.2.

Қурилиш, млрд. сўм

20 734

29 107

38 669

48 991

60 441

68 578

77 541

86 436

94 422

101 179

108 310

115 943

123 991

ЯИМ даги улуши, фоизда

5,7

6,1

6,5

6,8

7,1

7,1

7,1

7,1

6,9

6,6

6,4

6,1

5,9

ўсиш суръати, фоизда

109,9

111,8

109,3

109,5

110,0

105,8

107,6

107,1

106,0

104,1

104,1

104,1

104,1

1.3.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжали, млрд. сўм

117 316

140 606

166 304

192 038

215 369

235 527

257 490

279 969

304 723

332 068

362 680

396 290

432 960

ЯИМ даги улуши, фоизда

32,4

29,7

27,9

26,7

25,4

24,5

23,6

22,8

22,2

21,8

21,4

21,0

20,6

ўсиш суръати, фоизда

100,3

103,0

104,0

104,1

104,2

104,5

104,6

104,7

104,8

105,0

105,2

105,2

105,2

1.4.

Хизматлар, млрд. сўм

128 817

166 283

210 160

255 320

301 997

347 785

397 133

449 137

503 223

559 008

621 346

691 246

768 718

ЯИМ даги улуши, фоизда

35,6

35,1

35,3

35,4

35,6

36,1

36,4

36,7

36,7

36,7

36,6

36,6

36,5

ўсиш суръати, фоизда

105,4

106,1

105,7

106,0

106,2

106,1

106,2

106,3

106,2

106,3

106,3

106,4

106,4

1.5.

Маҳсулотларга соф солиқлар ва экспорт-импорт операциялар,
млрд. сўм

45 563

50 669

57 746

65 802

75 813

87 805

100 703

114 358

128 547

144 333

161 876

181 511

203 442

ЯИМ даги улуши, фоизда

11,2

9,7

8,8

8,4

8,2

8,4

8,5

8,5

8,6

8,6

8,7

8,8

8,8

ўсиш суръати, фоизда

105,5

105,0

103,3

104,2

106,0

107,6

107,7

107,7

107,7

107,6

107,6

107,6

107,7

2.

Инфляция, йил охирида, фоизда

14,3

16,5

15,5

11,0

9,5

8,0

7,0

6,2

5,5

5,0

5,0

4,5

4,3

ўртача йиллик, фоизда

18,0

14,6

14,9

13,2

10,3

8,8

7,5

6,6

5,9

5,3

5,0

4,8

4,4

3.

Асосий капиталга инвестициялар, млрд. сўм

124 231

191 305

225 101

271 020

315 633

337 171

384 308

439 238

501 042

567 378

652 753

750 526

862 220

ўсиш суръати, фоизда

129,9

133,9

105,3

108,9

108,2

105,1

108,0

108,6

108,6

108,8

108,9

109,0

109,0

ЯИМ даги улуши, фоизда

30,5

36,5

34,4

34,5

34,2

32,1

32,3

32,8

33,4

34,0

35,1

36,2

37,3

4.

Чакана савдо айланмаси, млрд. сўм

131 768

159 614

193 649

231 757

270 843

312 527

356 837

404 422

455 584

510 818

571 961

639 535

683 350

ўсиш суръати, фоизда

105,5

105,7

105,6

105,7

106,0

106,1

106,2

106,3

106,4

106,5

106,6

106,7

106,9

5.

Ташқи савдо айланмаси, млн. долл,

33 430

43 367

46 858

52 195

57 026

58 366

63 063

68 005

73 361

80 418

88 168

96 700

106 091

ўсиш суръати, фоизда

125,8

129,7

108,1

111,4

109,3

108,2

108,0

107,8

107,9

109,6

109,6

109,7

109,7

 

Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил __ октябрдаги
ПҚ-___-сонли Қарорига
-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикасини 2022-2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
ЙЎЛ ХАРИТАСИ

Т/р

Амалга ошириладиган устувор йўналиш

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми,
кутилаётган натижа

I. Институционал ўзгаришлар ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг устувор йўналишлари

  1.  

Иқтисодиётда давлат аралашувини янада қисқартириш

2022-2023 йй.

Вазирлар Маҳкамаси
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Молия вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Давлат активларини бошқариш агентлиги

Монополияга қарши курашиш давлат қўмитаси

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда иқтисодиёт тармоқ, соҳа ва секторларида давлат улушини қисқартириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:

- давлат хизмати самарадорлигини ва сифатини ошириш, коррупция куламини кискартириш;

- маҳаллий ҳокимият органлари роли ва фаолияти самарадорлигини ошириш ва либераллаштириш;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулот етиштириш ва реализация қилишида мустақиллигини таъминлаш;

- тўғридан-тўғри ва билвосита давлат тасарруфидаги корхоналарни иктисодий самарасизлик даражасига кўра хусусийлаштиришни давом эттириш;

- монополияни назорат қилиш органи ваколатларини кенгайтириш ҳамда монополияга қарши курашиш қонунчилигини такомиллаштириш (табиий монополиялар бундан мустасно);
- давлат томонидан нархлари белгиланадиган товар ва хизматлар миқдорини қисқартириш.

  1.  

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодиётнинг реал секторини рағбатлантиришга  йўналтирилган фискал сиёсат қоидалари ва бюджет харажатлари самарадорлиги кўрсаткичларини ишлаб чиқиш

2022-2023 йй.

Молия вазирилиги
Солиқ қўмитаси
Марказий банк
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда бюджет солиқ тизими самарадорлигини янада ошириш дастурини ишлаб чиқиш:

- иқтисодиётнинг барқарор ривожланиш ва инқироз шароитида мамлакат фискал сиёсатининг аниқ меъёрларини ишлаб чиқиш;

- натижага йўналтирилган бюджет сиёсатини олиб бориш;

- бюджет харажатлари самарадорлигини мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйиш;

- ташқи ва ички қарзларнинг юқори даражаси ва улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш;

- маҳаллий бюджетнинг мустақиллигини таъминлаш янада мустаҳкамлаш чораларини ишлаб чиқиш ва амалиётга кенг жорий этиш.

  1.  

Мослашувчан инфляцион таргетлаш сиёсатига ўтиш

2022-2023 йй.

Марказий банк
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Молия вазирлиги
вазирлик ва идоралар

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда ўрта ва узоқ муддатда иқтисодиётнинг реал секторини ривожланишини рағбатлантирувчи ўрта муддатли мослашувчан инфляцион таргетлаш сиёсатига ўтиш дастурини ишлаб чиқиш: 

- инфляцияни бир хонали сон даражасида бўлишини таъминлаш;

- Марказий банк томонидан банклараро  кредитлаш механизмидан кенг фойдаланиш;

- иқтисодий тебранишлар даврида қисқа ва ўрта муддатда монетар сиёсат инструментларининг таъсирчанлигини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

  1.  

Миллий иқтисодиёт салоҳиятини инобатга олган ҳолда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш

2022 й.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ташқи ишлар вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Молия вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликка қабул қилингандан сўнг миллий иқтисодиёт рақобатбардошилигини таъминлашга қаратилган дастурини ишлаб чиқиш:

- миллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорга интеграцияси натижасидаги ютуқ ва йўқотишлар кўламидан келиб чиқиб иқтисодиёт рақобатдошлигини ошириш йўллари;

- дастлабки даврда рақобатдошлиги нисбаттан паст соҳаларни қўллаб-қувватлаш йўлларини ишлаб чиқиш.

  1.  

Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари статистик маълумотларининг ўзаро интеграциялашган тизимини жорий этиш.

2022 й.

Давлат статистика
қўмитаси
вазирлик ва идоралар

Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларининг интеграциялашган ягона статистик маълумотлар базасини яратиш ҳамда мазкур статистик маълумотлардан барча вазирлик, идоралар фойдаланиш имкониятига эга бўлган онлайн ягона портал ташкил этиш.

  1.  

Экспортга йўналтирилган фаол иқтисодий сиёсатни амалга ошириш

2022 й.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги
Давлат божхона қўмитаси
Марказий банк
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи э2022-2026 йилларда кспортни қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш:

- экспорт қилувчилар учун ташқи бозор коньюнктураси тўғрисидаги онлайн маълумотлар базасини яратиш ҳамда улар фойдаланиши учун ягона онлайн портал яратиш;

- янги бозорларга янги товар номенклатураси билан чиқувчи ташкилотларни самарали рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

- экспорт қилувчиларнинг ходимлар малакаси ва меъёрий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўналишида қўллаб қувватлаш.

  1.  

Амалиётга яшил иқтисодиёт талабларини жорий этиш

2022 й.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда яшил иқтисодиёт талабларини амалиётга жорий этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш:

- яшил иқтисодиёт меъёрларини босқичма-босқич амалиётга жорий этилишини назарда тутувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

- яшил иқтисодиёт талабларига мос келадиган объектлар қурилишини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

- ишлаб чиқаришда яшил иқтисодиёт талабларини қўлланилишини қўллаб-қувватлаш;

- давлат дастури асосида қуриладиган уй-жойларга яшил иқтисодиёт талабларини қўллаш.

II. Иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

Саноат тармоқларини ривожлантириш

  1.  

Экспорт салохиятига эга булган тармокларда импорт ўрнини босиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш сиёсатини давом эттириш

2022-2026й.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Молия вазирлиги
вазирлик ва идоралар

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда импорт ўрнини босиш дастурини ишлаб чиқиш:

- импорт ўрнини босиш дастурининг экспорт салохиятига эга булган тармоқ, товар гуруҳи ёки аниқ бир товар номенклатураси учун қўлланилиши;

- импорт ўрнини босиш дастурининг қисқа (1 йилгача) ва ўрта (3 йилгача) муддатлилик тамойилига асосланиши;

- республиканинг иқтисодий салоҳиятини тўлиқ қамраб олиш (ер, сув, табиий бойликлари, хом-ашё, талаб, таклиф ва бошқалар);

- истиқболи йўналишларни танлаш;

- дастур доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни самарали рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш.

  1.  

Саноат маҳсулотларига халқаро стандартларни жорий этиш

2022й.

“Ўзстандарт” агентлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда саноат маҳсулотларига халқаро стандартларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги дастурни ишлаб чиқиш:

- миллий стандартларни қадар халқаро стандартларга мослаштириш босқичларини ишлаб чиқиш;

- барча турдаги саноат маҳсулотларини стандартлаштиришни.

  1.  

Муқобил энергия мосламалари ишлаб чиқарувчиларини рағбатлантириш

2022й.

Энергетика вазириги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Давлат солиқ қўмитаси
Молия вазирлиги

Қуйидагиларни инобатга олувчи 2022-2026 йилларда муқобил энергия манбаларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрлаш:

- муқобил энергияни ишлаб чиқарувчи мосламалар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчиларини ўрта муддатда (3 йилгача) рағбатлантириш механизмини жорий этиш;

- муқобил энергия ишлаб чиқарувчи мосламаларни хориждан Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божлари ставкаларини оптималлаштириш;

- муқобил энергия истеъмолчиларини солиққа тортишда солиқ юкини камайтиришга қаратилган механизмларини жорий этиш.

  1.  

Ишлаб чиқаришда ресурс тежамкор техника ва технологиялардан ҳамда муқобил энергиядан фойдаланишни рағбатлантириш

2022 й.

Инновацион ривожлантириш вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Энергетика вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда ишлаб чиқаришда тежамкор техноголияларни қўллаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш:
- тармоқлар кесимида энергия истеъмолининг ўртача меъёрларини ишлаб чиқиш;

- тармоқлар энергия истеъмоли меъёрларини ҳар 2 йилда қайта кўриб чиқиш;

- белгиланган меъёрдан паст даражада энергия истеъмол қилувчи ишлаб чиқариш субъектларини рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш.

  1.  

Қора ва рангли металлургия саноатида табиий хом-ашё базасини кенгайтириш

2022 й.

Давлат геология қўмитаси
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Қуйидагиларни  назарда тутувчи 2022-2026 йилларда металлургия тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:

- мамлакат табиий салоҳиятидан келиб чиқиб, рангли ва қора металлургия хом-ашё базасини инвентаризация қилиш ҳамда уни қазиб олиш ва бирламчи қайта ишлашни кичик ва ўрта заводлар орқали амалга ошириш механизмларини жорий этиш;

- металл чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш ва ундан олинадиган товар номенклатурасини ошириш.

  1.  

Кимё саноатининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш

2022 й.

“Ўзкимёсаноати” АЖ
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев)
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи мавжуд иқтисодий ва табиий салоҳиятдан самарали фойдаланишни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- таркибида фосфор мавжуд бўлган ва кўмир қазиб олиш чиқиндиларидан минерал ва суюлтирилган ўғитларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

- калий хом-ашёсини чуқур қайта ишлаш;

- техноген чиқиндиларини қайта ишлашда сўнги технологиялардан фойдаланиш;

- турли минераллардан ташкил топган мураккаб минерал ўғитларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

  1.  

Машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш

2022 й.

“Ўзэлтехсаноат” АЖ

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- тармоқдаги экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи товар гуруҳларини аниқлаш;

- тармоқда янги товар турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

- тармоқда илмий-техника янгиликларини жорий этишни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.

  1.  

Қурилиш материаллари тармоғининг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш

2022 й.

“Ўзқурилишматериаллари” АЖ

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев)
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- ойна ва цемент ишлаб чиқаришни босқичма-босқич тўлиқ рақобат муҳитига ўтказиш;

- ишлаб чиқаришда энергия тежамкор технологиялардан кенг фойдаланиш;

- тармоқда чиқиндиларни қайта ишлашни рағбатлантириш.

  1.  

Озиқ-овқат саноати салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда соҳанинг экспорт кўламини кенгайтириш

2022 й.

“Ўзбекозиқовқат” ҲК
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- тармоққа инвестиция оқимини ошириш;

- озиқ-овқат саноати маҳсулотларини стандартлаштириш тизимига етакчи халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш;

- озиқ-овқат саноати кластерларини ташкил эитилишини рағбатлантириш (марказлашган ва номарказлашган).

  1.  

Фармацевтика ва микробиология саноати ривожланишини жадаллаштириш

2022 й.

Итқисодиёт ва саноат вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда фармацевтика ва микробиология саноатини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- тармоқ маҳсулотларини сертификациялашда халқаро стандартларни жорий этиш;

- тайёр дори воситаларини сертификациялашни оптималлаштири;

- маҳаллий илмий-тадқиқот муассасаларида дженировкали ва дори воситаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

- маҳаллий доривор ўсимликларидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;

- дори воситаларини халқаро савдоси тизимига интеграцисини жадаллаштириш.

  1.  

Енгил саноати ривожланишини янги босқичга кўтариш, тармоқнинг экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш

2022 й.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси
“Ўзчармсаноат” уюшмаси

Вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда енгил саноатини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- енгил саноати маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификациялаш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш;

- тармоқни кластер моделни ривожлантириш (марказлашган ва номарказлашган);

- жаҳонда тан олинган мода ва дизайн корхоналарни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ишлаши учун барча зарурий инфратузилма яратиш ҳамда мазкур жараённи рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

- Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти ҳузурида ўқув тадқиқот марказини ташкил этиш.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш

  1.  

Қишлоқ хўжалигида экин майдонлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш

2022й.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари

Экин ер майдонларини инвентаризациядан ўтказиш, уларни балл-бонитети бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда улар тўғрисидаги кенг фойдаланиладиган маълулмотлар базасини қайта шакллантириш.

  1.  

Қишлоқ хўжалигида ер муносабатларини ислоҳ қилиш ва ердардан оқилона фойдаланиш

2022й.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари

Ерлардан оқилона фойдаланишни ташкил этишда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқлари амалга оширилишини ва ҳимоя қилинишини таъминлаш, тупроқнинг намлигини ҳисобга олган ҳолда, экин майдонларини жойлаштириш ва тузилишини яхшилаш, шўрланган ва лалми ерларни муомалага киритиш дастурини ишлаб чиқиш.

  1.  

Сувдан фойдаланиш ва ирригация тизимини такомиллаштириш

2022 й.

Сув хўжалиги вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Молия вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида сувдан фойдаланиш ва ирригация тизимини ислоҳ қилиш дастурини ишлаб чиқиш:

- сувдан фойдаланишда босқичма-босқич бозор механизмларини қўллаш;

- ирригация ва мелиорация объектларини босқичма-босқич хусусий секторга бериш йўлларини ишлаб чиқиш;

- соҳада давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш;

- экин майдонларини суғоришда ресурс тежовчи технологияларни қўллашни рағбатлантиришнинг самарали механизмларини жорий этиш;

- канал, ариқ, гидротехник мосламалар, юқори қувватли қувурларни қуриш ва реконструкциялашнинг йўл харитаси;

- канал, ариқ, гидротехник мосламалар, юқори қувватли қувурларни давлат-хусусий сектор шерикчилигида эгалик қилиш механизмини жорий этиш;

- ирригация инфратузилмаси қурилмаларининг ресурс истеъмоли меъёрларини белгилаш.

  1.  

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фаолият самарадорлигини ошириш

2022 й.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:

- қишлоқ хўжалигида кичик фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, шахсий томорқа шаклидаги корхоналар сонини ошириш;

- қишлоқ хўжалигидаги кичик ер эгаларини зарурий техника билан таъминлаш тизимини яратиш;

- республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан давлат буюртмаси асосида жаҳон бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаш соҳасининг ривожланиш трендлари ва прогноз йўналишидаги ҳар ойлик таҳлилий материалларни тайёрлаш ҳамда улардан онлайн фойдаланиш имкониятини яратиш;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини табиий офатлардан суғурталаш механизмини такомиллаштириш.

  1.  

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш тизимини такомиллаштириш

2022 й.

“Ўзстандарт” агентлиги
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш:

- барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштиришни амалга ошириш;

- миллий стандартларни қадар халқаро стандартларга мослаштириш босқичлари.

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш

  1.  

Аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш

2022 й.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш соҳалини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- халқаро хостеллар франшизаси аосида ҳостеллар қурилишини рағбатлантириш;

- йирик савдо муассасаларни қуришлишини билвосита рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;

- давлатга қисман ваколат бериш орқали риэлторлик фаолиятини назорат қилишнинг ўзини-ўзи бошқариш механизмини жорий этиш.

  1.  

Туризм соҳаси мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш

2022й.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда туризм хизматларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- туризм соҳасини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш йўллари;

- туризм соҳасида давлат хусусий-шерикчиликни жорий этиш механизмини жорий этиш.

  1.  

Малакат молия-банк тизими рақобатбардошлигини ошириш

2022й.

Марказий банк
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги
Молия вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йиллдарда республикада молия-банк тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:

- республика ҳудудида хорижий банклар иш бошалашини босқичма-босқич соддалаштириш;

- молия-банк фаолияти қамров даражасини ошириш;

- нобанк ссуда институтлар фаолиятини жадаллаштириш;

- мамлакат молиявий барқарорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

III Инсон капиталини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

Таълим тизими ва фан сохаси

  1.  

Мактабгача таълим муассасаларининг қамров даражасини ва сифатини ошириш

2022 й.

Мактабгача таълим вазирлиги
Молия вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда мактабгача таълим тизими ривожланишини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисидаги чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:

- оилавий ва йирик хусусий МТМ сифати ва сонини ошириш;

- мактабгача таълим муассасаларига алоҳида талабларни ишлаб чиқиш асосида муассаларга болаларни қабул қилиш ёш чегарасини пасайтириш;

- аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун МТМ қамров даражасини ошириш;

- МТМ бюджет томонидан молиявий кўмак бериш механизмини такомилаштириш.

  1.  

Умумий ўрта таълим тизимини янги сифат босқичига кўтариш

2022 й.

Халқ таълими вазирлиги
Молия вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:

- умумий ўрта таълим тизимида давлат хусусий-шериклик механизмини жорий этиш;

- умумий ўрта таълим сифатига қўйиладиган талабларни босқичма-босқич жаҳон талабларига мослаштириш;

- умумий ўрта таълим тизимининг PISA, TIMMS халқаро баҳолаш дастурларида мунтазам равишда муносиб иштирок этишини таъминлаш;

- умумий бошлангич таълим муассасалари ёки атрофларида кенгайтирилган кун гурухлари билан камраб олиш;

- дуал тизимига асосланган юқори синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш тизимини ижтимоий ва давлат хусусий-шериклик  асосида жорий этиш;

- касб-ҳунарга ўқитишнинг онлайн тизимини кенг жорий этиш.

  1.  

Олий таълим тизимининг қамров даражасини ошириш ва сифатини халқаро талабларга мослаштириш

2022 й.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Молия вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда олий таълим тизимиини янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- жаҳон бозор конъюнктураси ўзгаришига қараб яқин келажакда иқтисодиётда талаб юқори бўладиган соҳаларни аниқлаш;

- олий таълимга сарфлар хажми ЯИМдаги улушини 2% етказиш;

- камида бешта худуд марказларида (ОТМ филиллари бирлаштирилиши ва янги факултетлар очилиши оркали) йириклашган университет ва талабалик шахарчасини барпо этиш;

- олий таълим қамров даражасини 20 фоизгача ошириш;

- олий таълим тизимида тахсил олаётганларнинг орасида аёллар улушини ошириш;

- миллий олий таълим муассасаларини халқаро QS Rankings, Times Rankings, ARWU каби рейтингларга киришини таъминлаш;

- олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш тизимига TQM стандартларини қўллаш;

- масофавий олий маълумот олиш тизимини кенгайтириш.

  1.  

Олий таълим ва илм-фан муассасалари илмий-тадқиқот салоҳиятини ошириш

2022 й.

Олий таълим вазирлиги
Инновацион ривожланиш вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда олий таълим муассасалари илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш:

- чет элнинг етакчи университетларида докторантлар ва магистрантларни тайёрлаш  тизими тажрибасидан кенг фойдаланиш;

- фан сохасига сарфлар хажми ЯИМдаги улушини 1,3% га, илмий-тадкикот ва тажриба-конструкторлик ишларга  сарфлар хажми ЯИМдаги улушини 3% га етказиш;

- илмий изланишларни тижоратлаштириш учун махсус "буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор" занжирини яратиш;

- давлат томонидан ажратиладиган илмий-амалий грантларни эълон қилишда кичик ва ўрта бизнес субъектларидаги муаммоларни инобатга олиш;

- иқтисодиётда илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этишни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.

Маданият ва жисмоний тарбия соҳаси

  1.  

Маданият соҳаси моддий-техник базасини янада яхшилаш

2022 й.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Маданият вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда маданият ва китоб ўқиш маданиятини янада ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш:

- маданият соҳасида касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш (шу жумладан, академик мусиқа, опера ва балет, драма театри);

- мусиқий маданиятнинг моддий-техник базасини кенгайтириш;

- катта ва кичик шаҳарларда кинотеатрлар тармоғини ривожлантиришни рағбатлантириш;

- ёшлар ўртасида адабиёт, публицистика ва рассомчилик соҳасида «онлайн» тадбирлар ва танловлар ўказишни йўлга қўйиш;

- маҳаллий ҳамда хорижий адабиётлардан бепул фойдаланиш имконини яратувчи «онлайн» кутубхоналарни ташкил этиш;

- ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни давом эттириш.

  1.  

Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг қамров даражасини ошириш

2022-2023 й.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Молия вазирлиги
Итқисодиёт ва саноат вазирлиги

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш:

- болалар, мактаб ўқувчилари ва талабаларни спортга жалб этиш мақсадида таълим муассасалари спорт майдончаларини хусусий сектор фойдаланишига бериш;

- янги қуриладиган спорт иншоотларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш;

- имконияти чегараланган аҳолини спорт билан шуғулланиши учун тўлиқ шароит яратиш ҳамда мазкур қатламнинг спорт билан шуғулланиш даражасини умумий аҳолига нисбаттан 15 %га этказиш.

Ижтимоий ҳимоя ва аҳоли турмуш даражасини ошириш

  1.  

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳимоялш тизимини такомиллаштириш

2022 й.

Молия вазирлиги
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда аҳолига давлат томонидан ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:

- давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш;

- давлат ижитимоий кафолатлар тизимини такомиллаштириш;

- ишсизлик учун бериладиган нафақа бериш тизимини яхшилаш;

- ижтимоий суғурталаш тизимини Халқаро меҳнат ташкилоти халқаро конвенция ва меъёрларига мувоиқлаштириш.

  1.  

Аҳолини ижтимоий кафолатлаш тизимини янада такомиллаштириш

2022 й.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Молия вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳимоялаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш:

- ижтимоий соҳа меъёрларини ишлаб чиқиш (энг паст даромад, истеъмол, турар жой билан таъминланганлик ва бошқалар);

- ижтимоий регистрни тузиш амалиётини жорий этиш;

- кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига кўмаклашишнинг манзиллилигини ошириш;

- ижтимоий ёрдам кўринишидаги тўловларни бирлаштириш ва уларни даромади паст оилаларга бериш тизимини ишлаб чиқиш;

- жисмоний имконияти чекланган аҳолининг мамлакат ижтимоий ва иқтисодий ҳаётидаги масалаларда тўсиқларсиз қатнашишига тўлиқ шароит яратиш.

  1.  

Аҳоли учун даволаш-профилактика хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

2022 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда аҳоли учун даволаш-профилактика хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш:

- аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш;

- аҳолига бирламчи ёрдам кўрсатиш тизимига электрон рўйхат, йўриқнома, рецепт, амбулатория картасини жорий этиш.

  1.  

Чекка ҳудудларда жойлашган поликлиникаларни малакали кадрлар билан таъминлаш

2022 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Олис ҳудудларда жойлашган соғлиқни сақлаш муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида устамалар белгилаш, турар жой ва транспорт билан таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш.

  1.  

Давлат томонидан бепул тиббий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

2022 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Молия вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Аҳолига давлат томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар рўйхатини шакллантириш, кекса ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатиш турларини алоҳида белгилаш. Шунингдек, ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

  1.  

Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмини янада ривожлантириш.

2022 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Молия вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуймдагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда соғлиқни сақлаш тизимида давлат-хусусий шериклик механизмини янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- ҳудудий талабдан келиб чиқиб, амбулатор ва стационар хизматларни кўрсатувчи клиникаларни ташкил этиш;

- тиббий хизмат кўрсатишни стандартлаштириш, шифокорларни лицензиялаш, тиббий муассасаларни аккредитациядан ўтказиш механизмини такомиллаштириш.

  1.  

Аҳолининг мажбурий тиббий суғурта билан қамров даражасини янада ошириш

2022 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Молия вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда аҳолининг мажбурий тиббий суғурта билан қамров даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:

- мажбурий тиббий суғурталаш тизими меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;

- аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини мажбурий тиббий суғурталашда давлат томонидан кўмак бериш механизмини ишлаб чиқиш;

- тиббий хизматлар сифатини баҳоловчи ва мониторинг қилувчи мустақил орган ташкил этиш.

IV. Инновацияни фаоллаштириш сиёсатининг асосий йўналишлари

  1.  

Инновация соҳаси меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

2022 й.

Инновацион ривожланиш вазирлиги
Фанлар академияси
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда инновация соҳаси меъёрий ҳуқуқий базасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- миллий инновация тизими рақобатбардошлигини оширишга қаратилган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

- мавжуд қонуний базани инвентаризациядан ўтказиш;

- муаллифлик ҳуқуқини ҳимоялаш соҳасидаги қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш.

  1.  

Миллий инновация тизимни шакллантириш

2022 й.

Инновацион ривожланиш вазирлиги
вазирлик ва идоралар

2022-2026 йилларда жаҳон илмий тадқиқот янгиликларини ўзлаштирадиган ҳамда амалиётга жорий этиш имкониятига эга миллий инновацион тизимни яратиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш.

  1.  

Инновация соҳасини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш

2022 й.

Иновацион ривожланиш вазирлиги
Фанлар академияси
Молия вазирилиги
вазирлик ва идоралар

Илмий тадқиқот соҳасини молиялаштиришда давлат асосан фундаментал йўналишларни хусусий сектор амалий йўналишларини молиялаштириш ҳамда инновация фаолиятини алтернатив молиялаштириш дастакларини амалиётга жорий этишни назарда тутувчи чора-тадбирлари ишлаб чиқиш.

  1.  

Инновацион инфратузилмани ривожлантириш

2022 й.

Инновацион ривожланиш вазирлиги
Фанлар академияси
Молия вазирлиги
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда инновацион инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- ҳудудларда инновацион технопаркларни ташкил этиш учун имтиёзлар бериш;

- илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш механизмларини такомиллаштириш;

- ҳудудларда инновацион марказларни ташкил этиш.

V. Муҳандислик коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш

  1.  

Автомобил йўлларини қуриш ва таъмирлаш тизимии такомиллаштириш

2022 й.

Транспорт вазирлиги
Молия вазирилиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда автомобиль хўжалигини янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- маҳаллий ва магистрал йўлларни қуриш, жорий ва капитал таъмирлаш ишларини меъёрийлаштириш ҳамда мазкур меъёрларга босқичма-босқич амал қилиш;

- автомобиль йўлларига қўйиладиган талабларни босқичма-босқич жаҳон стандартларига мослаштириш;

- хусусий сектор ва давлат хусусий шерикчилик асосида шаҳарлараро юқори тезликдаги пуллик автомобиль йўлларини ташкил этиш.

  1.  

Юк ва йўловчи ташиш соҳасини фаолиятини янада ривожлантириш

2022 й.

Транспорт вазирлиги
Молия вазирилиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда юк ва йўловчи ташиш хўжалигида рақобат муҳитини янада ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш:

- ташиш хизматлари бозорида хусусий сектори улушини ошириш йўлларини ишлаб чиқиш;

- ташиш хизматлари стандартларини ишлаб чиқиш;

- ташиш хизматларига қўйиладиган стандартларни халқаро стандарларга босқичма-босқич ўтказиш йўлларини ишлаб чиқиш;

- халқаро даражадаги бир йўл бир макон лойиҳасида Ўзбекистон фаол қатнашиши учун барча зарурий шарт-шароит яратиш.

  1.  

Уй-жой коммунал хизматлар сифатини яхшилаш

2022 й.

Уй - жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Молия вазирилиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутвчи 2022-2026 йилларда уй-жой коммунал хизматлари сифатини янада яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш:

- коммунал хизматлари билан аҳолини қамраб олиш даражасини ифодаловчи ижтимоий меъёрлар ишлаб чиқиш;

- сув ва оқова тизимларини қуриш ва реконструкциялашда хусусий секторни кенг жалб этиш;

- уй-жой коммунал хизматларига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш.

  1.  

Дастурий таъминот соҳасини ривожлантириш

2022 й.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги
Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги

вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда дастурий таъминот соҳасини ривожлантириш чора-тадбирарини ишлаб чиқиш:

- ўрта ва йирик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

- етакчи дастурий таъминот истеъмолчи ташкилотларни мамлакат тадбиркорлари билан ҳамкорлик қилиш учун етарли шароит яратиш;

- клиринг тизимини ривожлантириш ҳамда нақдсиз пул кўринишидаги ҳисоб-китоблар учун қулай муҳит яратиш;

- давлат органлари орасида ўзаро маълумот алмашинув имконини берувчи интеграциялашган дастур яратиш;

- дастурий таъминот соҳасидаги жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини мамлакатда ташкил этиш (ОТМ ва ўрта-махсус таълим муассасалари).

VI. Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш

  1.  

Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш

2022 й.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Адлия вазирлиги
Монополияга қарши курашиш қўмитаси
вазирлик ва идоралар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш:

- давлат ва маҳаллий ҳокимият органларини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини чеклаш;

- иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини янада такомиллаштириш учун индивидуал имтиёзлар бериш амалиётидан тўлиқ воз кечиш;

- давлат органлари томонидан келишувлар, рухсат бериш тамойилларини оптималлаштириш.

  1.  

Тадбиркорлик фаолиятига нисбаттан солиқ юкини босқичма-босқич қисқартириш

2022 й.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Молия вазирлиги
Солиқ қўмитаси
Адлия вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Ўрта муддатли бюджетлаштириш тартиб тамойилларига мос тарзда тадбиркорлик фаолиятига солиқ юкини босқичма-босқич камайтириш.

Қонунчиликка ўрта бизнес тушунчаси ва унинг меъёрарини ишлаб чиқиш.

  1.  

Миллий иқтисодиёт миқёсида инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларини рағбатлантириш

2022 й.

Инновацион ривожланиш вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Миллий иқтисодиёт миқиёсида инновацион маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун билвосита рағбатлантириш механизмларини қўллаш тизимини ишлаб чиқиш.

VII. Ҳудудларларни мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўллари

  1.  

Ҳудудларнинг табиий-иқтисодий солоҳиятидан самарали фойдаланиш

2022 й.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари

Ҳудудларнинг иқтисодий ихтисослашувидан келиб чиқиб экспорт брендларини яратиш, ишлаб чиқарувчиларга энергия маҳсулотларини ўз вақтида етказиш, ҳудудда ташкил этилган истиқболи тармоқ корхоналарига билвосита рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш.

  1.  

Ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини ошириш

2022 й.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини ошириш дастурини ишлаб чиқиш:

- ҳудудларни бошқариш тизимидаги меъёрий ҳуқуқий базасини инвентаризациядан ўтказиш ҳамда уларни депутат корпуси ва ҳокимият ўртасидаги қарамақарши мувозанатлаштирувчи куч сифатида ишлаб чиқиш;

- жойларда маҳаллий ҳокимият органларини кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда кадрларни танлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш.

  1.  

Ҳудудларда урбанизация сиёсатини жадаллаштириш

2022 й.

Қурилиш вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари

Шаҳарсозликнинг маъёрий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш ва уларни халқаро стандартларга мослаштириш, шаҳарсозликнинг ўрта ва узоқ муддатли режалаштириш тизимини ишлаб чиқиш.

 

Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил __ октябрдаги
ПҚ-___-сонли Қарорига
-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасини 2027-2030 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
ЙЎЛ ХАРИТАСИ

Т/р

Амалга ошириладиган устувор йўналиш

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми,
кутилаётган натижа

  1.  

Инфляцияни қаттиқ таргетлаш сиёсатига ўтиш

2027й.

Марказий банк
Молия вазирлиги
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2027-2030 йилларда инфляцини жиловлаш чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:
- инфляци даражасини 5-3 фоиздан юқори бўлмаган даражада таъминлаш;

- пул-кредит сиёсати алтернатив инструментларини амалиётга жорий этиш;

- мамлакат молиявий барқарор индикаторларни ишлаб чиқиш ва уларга халқаро талабларни босқичма-босқич жорий этиш.

  1.  

Иқтисодиётни экспортга йўналтирилган жадал сиёсатини олиб бориш

2027й.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2027-2030 йилларда Ўзбекистонни републикасида экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни риғбатлантириш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

- экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни божхона протекционизм сиёсатини қўлламаган ҳолда қўллаб қувватлаш йўлларини;

- ишлаб чиқаришда ноананавий ресурс ва энергия манбаъларидан фойдаланишни рағбатлантириш йўлларини ишлаб чиқиш.

  1.  

Саноат тармоқларининг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш

2027 й.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Энергетика вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2027-2030 йиллдарда саноат салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш:

- суюқ газ ва газ симон углеводородлар заҳирасини оширишда геология қидирувда янги технологияларда қўллашни рағбатлантириш;

- углеводородларни қайта ишлаш натижасида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

- энергия балансида қайта тикланувчи муқобил энергия улушини ошириш;

- Ўрта Осиёда сув энергетикаси концорциумини яратиш;

- қурилиш материалларни ишлаб чиқариш тармоқғи хом ашё базасини кенгайтириш;

- кузов ва корпус конструкциялар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган янги турдаги метал материалларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

- саноат ишлаб чикариш объектларининг кластерли ёндашув асосида барпо этилишини рагбатлантириш.

  1.  

Янги саноат тармоқларини шаклланиши ва ривожланишлантириш

2027 й.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2027-2030 йилларда саноатнинг янги тармоқларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш

- ишлаб чиқаришда лазерли, ядро электрон, ион плазмали, ион-фотонли технологияларни қўллаш;

- дамсиз ғилдиракларни, электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

- янги клиник дори воситаларни яратишда хорижий фармацевтика ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;

- янги турдаги кимёвий толаларни, резинатехник маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

- ишлаб чиқаришда ресурс тежаш стандартларини жорий этиш.

  1.  

Қишлоқ хўжалиги ривожланишини янги босқичга кўтариш

2027 й.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2027-2030 йилларда қишлоқ хўжалиги ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўллари;

- қишлоқ хўжалигида юқори технологияли ресурс тежовчи технологияларни қўллаш стандартларини ишлаб чиқиш;

- мамлакатдаги ирригация инфратузилмасини давлат хусусий-шерикчилик асосида фойдаланиш;

- ирригация инфратузилмаси қамров даражасини стандартлаштириш;

- қишлоқ хўжалигини молиявий ресурслар билан таъминлашнинг янги инструментларини жорий этиш.

  1.  

Инсон капиталини ривожлантиришнинг янги босқичига ўтиш

2027й.

Олий ва ўрта таълим вазирлиги
Халқ таълими вазирлиг
Соғлиқни сақлаш вазирилиг
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи инсон капитали сифатини янада ошириш чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш:

- мактабгача таълим муассасаларни қамров даражасини 85-100 фоизгача ошириш, ясли гуруҳлар фаолиятини тиклаш;

- олий таълим қамров даражасини 40 фоизгача етказиш;

- олий таълим тизимида тахсил олувчиларнинг гендер тенглигига эришиш;

- олий таълим тизимига давлат хусусий шериклик механизмини жорий этиш;

- масофавий таълим тизимини бўйича қонун ишлаб чиқиш

- маҳаллий ОТМ шартнома асосида таҳсил олувчи талабаларга хорижий грантларни жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш;

- вхождение, как минимум, пяти вузов страны в ТОП-500 мирового рейтинга Times rankings или QS Rankings или ARWU rankings;

- талабалар билимини баҳолашнинг PISA халқаро дастуридан, ҳамда таълим хизматларидан ҳамма фойдаланиш имокниятини баҳолашда TEGPI тизимини амалиётга жорий этиш.

  1.  

Маданият ва спорт соҳалари қамров даражасини ошириш

2027 й.

Маданият вазирлиги
Спорт ва жисмоний тарбия вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи маданият ва спорт соҳалари сифатини янада ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш:

- аҳолини ижодий ривожланиши учун ҳар томонлама шароит яратиш;

- маданий меъросларимизни ҳимоя қилиш қамров даражасини ошириш учун соҳага давлат хусусий шерикчилик механизмини жорий этиш;

- маданий меъроларни сақлашда стандартлар ишлаб чиқиш;

- аҳолини спорт билан шуғулланиш даражасини 20 фоизга етказиш.

  1.  

Соғлиқни сақлаш тизимини янги сифат босқичига етказиш

2027 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Молия вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2027-2030 йилларда соғлиқни сақлаш тизими сифатини янада ошириш чораларини ишалаб чиқиш:

- аҳолини мажбурий тиббий суғурта билан қамров даражасини ошириш;

- тиббий хизматларга халқаро стандартларни қўллаш;

- ҳар бир кишини соғлиги тўғрисидаги онлайн маълумотлар базаси асосида кутилаётган хатарларни аниқлаш тизимини амалиётга босқичма-босқич жорий этиш;

- тиббиёт ходимларини малакасини баҳалаш тизимига халқаро стандартларни қўллаш йўлларни ишлаб чиқиш.

  1.  

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими таъсирчанлигини ошириш

2027 й.

Молия вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш таъсирчанлигини ошриш йўлларини ишлаб чиқиш:

- пенсия тизимини ижтимоий демографик ўзгаришлардан келиб чиқиб ислоҳ қилиш;

- аҳоли турмуш даражаси стандартларини ривожланган мамлакатлар даражасига етказиш йўлларини ишлаб чиқиш;

- аҳолини ижтимоий ҳимояланганлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни монитронг қилиш даражаси тўлиқ онлайн тизимига ўтказиш.

  1.  

Иқтисодий ривожланишнинг инновацион йўлига босқичма-босқич ўтиш

2027 й.

Инновацион ривожлантириш вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи иқтисодиётни инноацион ривожлантириш йўллари дастурини ишлаб чиқиш:

- миллий иқтисодиёт хусусияти ва ихтисослашувига қараб жойларда инновацион марказларни ташкил этиш;

- жаҳон стандартларини инобатга олган ҳолда инновацияни белгиловчи стандартлар ишлаб чиқиш;

- ишлаб чиқаришда инновацияларни жорий этилишини самарали рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

- тармоқ корхоналарини илмий тадқиқот ва консруторлик муассасаларини ташкил этишини рағбатлантириш механизмларини ташкил этиш;

- республика патентлаш тизимига босқичма-босқич халқаро стандартларни қўллаш механизмини ишлаб чиқиш.

  1.  

Автранспорт тизимини халқаро стандартлар талабларига мослаштириш

2027й.

Транспорт вазирлиги
Молия вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи транспорт тизимини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

- авиатранспорт коридорларини ривожлантириш мақсадида республика ҳудудидан ўтувчи авиақатновлар тиимини рағбатлантирувчи тизим яратиш;

ҳаво йўллари навигацияси тизимини такомиллаштириш;

минтақаларни бир бирига боғловчи темир йўл тизимини ривожлантириш;

Стратегик аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли қатновини йўлга қўйиш учун қўшни давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш;

«Мозори Шариф- Шибирғон-Майман-Ҳирот»  темир йўли орқали қатновни йўлга қўйиш.

  1.  

Иқтисодиётни рақамлаштириш тизимини халқаро стандартларга ўтказиш

2027й.

Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги
Молия вазирлиги
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи, 2027-2030 йилларда Иқтисодиётни рақамлаштириш тизимини халқаро стандартларга ўтказиш чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;

-аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматларини сон ва сифат жиҳатдан такомиллаштириш;

-давла бошқарувида «Блокчейн» технологиясини қўллаш;

-анъанавий маълумот марказлари (Data center) ўрнига булутли ҳисоблаш тизимини жорий этиш;

-мурожаатлар, ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотларни электрон қайта ишлаш дастурини яратиш;

-статистик маълумотларнинг онлайн мониторингини ташкил этиш;

-бухгалтерия ҳисобини рақамлаштиришнинг ягона тизимини яратиш;

-тадбиркорлар учун B2C B2B B2G онлайн шартномалар тузиш тизимини тартибга солувчи қонун ҳужжатини яратиш

- товар ва маҳсулотларнинг жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллашига қаратилган B2B алоқани таъминловчи Мерчандайзинг дастур яратиш;

-Бошқарувнинг муҳим масалалари бўйича онлайн сўров ўтказиш тизимини яратиш;

- бюджет ташкилотлари ресурсларидан оптимал фойдаланиш имкони берувчи ERP дастурий  таъминот яратиш.

 

Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил __ октябрдаги
ПҚ-___-сонли Қарорига
4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача халқаро рейтинг ва индексларда ўрнини яхшилашнинг
МАҚСАД КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Халқаро рейтинг ва индекс номи

Сўнги натижа бўйича,
 ўрин/мамла-катлар сони

2030 йил,

ўрин

(прогноз)

Масъул вазирлик, идора,
хўжалик бирлашма ва тадқиқот институтлари

I. Институционал ўзгаришлар ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг устувор йўналишлари

1

Иқтисодий эркинлик индекси (Index of Economic Freedom) – Мерос жамғармаси (The Нeritage Foundation)

140/180*

70

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Олий суд,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

«Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Давлат солиқ кўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Интеллектуал мулк агентлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти,

Давлат статистика қўмитаси

2

Қонун устуворлиги индекси (The Rule of Law Index) – World Justice Project ташкилоти

94/126*

50

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Олий суд,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Тошкент давлат юридик университети,

Давлат статистика қўмитаси

3

Жаҳон мамлакатлари демократияси индекси (Democracy Index) – The Economist Intelligence Unit тадқиқот маркази

156/167**

70

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Олий Мажлис қонунчилик палатаси,

Олий Мажлис сенати,

Марказий сайлов комиссияси,

Олий суд,

Бош прокуратура,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти,

Давлат статистика қўмитаси

4

Давлат сиёсати ва институционал баҳолаш индекси (Country Policy and Institutional Assessment Index)Жаҳон банки (The World Bank)

-/73**

30

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти
(Э. Ганиев),

Олий суд,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Давлат статистика қўмитаси

5

Коррупцияни қабул қилиш индекси (Corruption Perceptions Index) – Transparency International ташкилоти

158/180**

50

Бош прокуратура

(Н. Йулдошев),

Олий суд,

Адлия вазирлиги,

Олий Мажлиснинг инсон хуқуқлари бўйича
вакили – Омбудсман
,

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси

6

Статистик салоҳият индекси (Statistical Capacity Indicators)Жаҳон банки (The World Bank)

125/154**

50

Давлат статистика қўмитаси
(Б. Бегалов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ кўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси,

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти

II. Иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

(Саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасини ривожлантириш)

 

7

Саноат рақобатбардошлиги индекси (Competitive Industrial Performance Index) – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (United Nations Industrial Development Organization, UNIDO)

-/150**

70

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази,

Давлат статистика қўмитаси

8

Яшил иқтисодиёт глобал индекси (Global Green Economy Index) - Dual Citizen LLC ташкилоти

-/130

70

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Гидрометеорология хизмати маркази,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси,

Энергетика вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги

9

Туризм ва саёҳат рақобатбардошлиги  бўйича хисоботи (Travel & Tourism Competitiveness Report) – Жаҳон иқтисодий форуми (World Economic Forum)

-/140*

50

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А. Аккулов),

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Транспорт вазирлиги,

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Миллий телерадиокомпанияси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти,

 Давлат статистика қўмитаси

III. Инсон капиталини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

(Ижтимоий ҳимоя ва аҳоли турмуш даражаси, таълим тизими, маданият ва жисмоний тарбия соҳасини ривожлантириш)

10

Блумберг соғлом мамлакат индекси (Bloomberg Healthiest Country Index) – Bloomberg ахборот агентлиги

92/169*

30

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги ва Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги,

Давлат статистика қўмитаси

11

Инсон камолоти индекси (Нuman Development Index) – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (United Nations Development Programme, UNDP)

105/189**

40

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиг),

Халқ таълими вазирлиги,

Фанлар академияси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази,

Давлат статистика қўмитаси

12

Озиқ-овқат хавфсизлиги глобал индекси (Global Food Security Index) – The Economist Intelligence Unit тадқиқот маркази

80/113**

40

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси,

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК,

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овкат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Давлат статистика қўмитаси

13

Экологик фаолияти натижадорлик индекси (Environmental Performance Index) – Йель университети (Yale University), Колумбия университети (Columbia University), Жаҳон иқтисодий форуми (World Economic Forum) хамкорлигида

136/180**

70

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Б. Қўчқоров),

Сув хўжалиги вазирлиги,

«Давсувхўжаликназорат» ДИ,

«Давсувинспекция» ДИ

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Фанлар академияси,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

14

Эркин матбуот индекси (Worldwide Press Freedom Index) – «Чегарасиз репортёрлар» халқаро ноҳукумат ташкилоти (Reporters Without Borders)

160/180*

80

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(К. Алламжонов),

Давлат статистика қўмитаси,
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

IV. Инновация фаолитятини ривожланитришнинг устувор йўналишлари

 

15

Глобал рақобатбардошлик индекси (Global Competitiveness Index) – Жаҳон иқтисодий форуми (World Economic Forum)

-/140**

50

Молия вазирлиги

(Ж. Қўчқоров),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Фанлар академияси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Марказий банк,

Давлат солиқ кўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси,

Интеллектуал мулк агентлиги,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Транспорт вазирлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК,

Давлат статистика қўмитаси,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

16

Глобал инновациялар индекси

(Global Innovation Index) – INSEAD халқаро бизнес-мактаби, Корнел университети (Cornell University), Халқаро интеллектуал мулк ташкилоти (World Intellectual Property Organization, WIPO)

-/140**

50

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахманов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Фанлар академияси,

Давлат статистика қўмитаси,

Мирзо Улуғбек инновацион маркази,

Инновацион ривожланиш вазирлигининг Инновацион ишланмаларни татбиқ этишнинг илмий-амалий маркази,

Миллий илмий-тадқиқот институтлари

V. Муҳандисдик коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

17

Логистика самарадорлиги индекси (Logistics Performance Index) – Жаҳон банки (The World Bank)

99/160**

50

Транспорт вазирлиги

(А. Раматов),

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги
Автомобиль йўллари қўмитаси,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Транспорт вазирлигининг Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази,

Тошкент архитектура-қурилиш институти,

Давлат статистика қўмитаси

18

Электрон хукуматни ривожлантириш индекси (UN E-Government Development Index) – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Давлат бошқаруви тизими (United Nations Public Administration Network)

81/193**

40

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги
(Д. Ли),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Мирзо Улуғбек инновацион маркази,

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Тошкент шаҳридаги Инха университети,

Давлат статистика қўмитаси

VI. Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашнинг устувор йўналишлари

 

19

Бизнесни юритиш индекси (Doing Business) – Жаҳон банки (The World Bank)

76/190**

20

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Адлия вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

«Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси,

Олий суд,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро-ҳуқуқий тадқиқотлар ва қиёсий оммавий ҳуқуқ маркази

20

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотнинг (ИҲТТ) кредит рейтинги (Credit Rating of the Organization for Economic Cooperation and Development (OECD)[1]

5/7*

3

Молия вазирлиги

(Ж. Қўчқоров),

Марказий банк,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Давлат солиқ кўмитаси,

Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти,

Давлат статистика қўмитаси

21

Инвестицияларни тартибга солишнинг чекланганлиги индекси (FDI Regulatory Restrictiveness Index) – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (Organisation for Economic Cooperation and Development, OECD)

-/69**

30

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С. Умурзаков),

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Адлия вазирлиги,

Давлат солиқ кўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази,

Иқтисодий тадқиқотлар маркази,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти,

Давлат статистика қўмитаси

 

22

Суверен кредит рейтинглари

Fitch Ratings

Moody’s

Standard & Poor’s

 

BB-*

B1*

BB-**

 

A

A

A

Молия вазирлиги

(Ж. Қўчқоров),

Марказий банк,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Ўзбeкистон банклар ассоциацияси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Давлат солиқ кўмитаси,

Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти

23

Бюджет очиқлиги индекси (Open Budget Index)Халқаро бюджет ҳамкорлиги (International budget partnership)

-/115***

50

Молия вазирлиги

(Ж. Қўчқоров),

Марказий банк,

Давлат статистика қўмитаси,
Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти

*) - 2019 йил натижасига кўра; **) - 2018 йил натижасига кўра;  ***) - 2017 йил натижасига кўра.

 

 

 

VII. Ҳудудларларни мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

 

24

Миллий рейтинг номи
ва амалга ошираладиган ишлар

Муддат

Кутилаётган натижа

Масъул вазирлик, идора,
хўжалик бирлашма ва тадқиқот институтлари

Ҳудуд ва туманлараро кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини индекси

 

Ҳудуд ва туманлараро кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

2019 йил якуни бўйича таҳлилий маълумотлари асосида 2020 йилдан бошлаб эксперимент тариқасида амалиётга жорий этиш.

 

2020 йил якуни бўйича таҳлилий маълумотлари асосида ва онлайн тизимни ишлаб чиқиб 2021 йилдан бошлаб амалиётга жорий этиш.

 

 

 

Ҳисобот йили якуни маълумотлари асосида баҳолаш кўрсаткичлари натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиниши.

 

 

 

 

2019 йил

IV чорак

 

 

 

 

2020 йил

I-II чорак

 

 

 

2020 йил

III-IV

 

 

 

 

 

2021-2030 йй.

(йилда бир марта, 1 мартгача)

 

 

 

 

 

Миллий рейтинг

тизимини методологияси

 

 

Дастлабки маълумотлар

базасини шаклланиши

 

Бирламчи маълумотларни

йиғиндиси, онлайн тизимига ўтилиши

 

Дойимий назорат тизимига ўтиш ва йилма-йил натижасида мониторингни олиб бориш

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Давлат статистика қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил,

Адлия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат солиқ кўмитаси,

«Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси,

Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги
Автомобиль йўллари қўмитаси,

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси,

Давлат тест марказ,

Савдо-саноат палатаси,

ЎзРТХБ,

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти,

Иқтисодий тадқиқотлар маркази

 

 

[1] Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотнинг (ИҲТТ) кредит рейтинги жами 7 гуруҳдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил __ октябрдаги
ПҚ-___-сонли Қарорига
5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси ижроси МОНИТОРИНГИ МАТРИЦАСИ

Вазирлик ва идоралар

Вазифаслар

Вазифаларни амалга ошириш босқичлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Ҳисоб палатаси
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

Концепцияда белгиланган устувор вазифа ва мақсад кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари мониторингини олиб бориш ҳамда доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб бориш.

Мақсад қўрсаткичлар учун масъул вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалар

Вазирлик ва идорага юклатилган мақсад кўрсаткичларини амалга оширилиши бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

- 2030 йилга қадар белгиланган мақсад кўрсаткичларни амалга оширилишини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиб тармоқ дастур ҳамда концепцияларини ишлаб чиқиш;

- мақсад кўрсаткичларни амалга оширилишини мониторингини доимий равишда олиб бориш;

- мақсад кўрсаткичларни амалга оширилиши натижаси юзасидан ҳисобот йилидан кейинги йилининг 15 январига қадар Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига таҳлилий маълумотлар киритиб бориш;

- эришилган мақсад кўрсаткичлар ва халқаро рейтинглар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни таъминлаш.

Молия вазирлиги

Концепцияда белгиланган мақсад кўрсаткичларга эришишда бюджет салоҳиятини ҳисоблаб чиқиш.

Концепцияда белгиланган устувор вазифаларни молиялаштирилишини мониторинг қилиш.

Маҳаллий давлат ҳокимият органлари

Концепцияда белгиланган устувор йўналишларни инобатга олиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияларини ишлаб чиқиш.

- ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва мақсад кўрсаткичларини республика концепциясидан келиб чиқиб белгилаш;

- ҳудудларда белгиланган мақсад кўрсаткичларга эришишини мониторинг ва таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ечиш йўлларини ишлаб чиқиш.

Давлат статистика қўмитаси

Концепцияда белгиланган мақсад кўрсаткичларига эришиш ва улар натижадорлигини халқаро рейтинг ва индексларда акс эттириш.

- мақсад кўрсаткичларга масъул вазирлик ва халқаро рейтинг ҳамда  индексларни юритувчи ташкилот билан алоқада бўлиши шунингдек, унга зарурий маълумотларни тақдим этиши;

- Миллий мақсад кўрсаткичларини (KPI) баҳолаш учун аҳоли ўртасида сўровнома ўтказиш;

- Миллий мақсад кўрсаткичлар натижаларини халқаро ташкилотларга техник жиҳатдан тушунтириш ва натижаларини уларнинг таҳлилий ҳисоботларида экс этишини таъминлаш.

 

Умумий таклифлар

490