ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1010 Министерство народного образования Республики Узбекистан 23/10/2018 07/11/2018 10

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Халқ таълими муассасаларини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
ID-1010

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5538-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, таълим муассасаларини маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
     1. Халқ таълими муассасаларини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.
     2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси халқ таълими муассасаларининг кўчмас мулкидан самарали фойдаланиш, уларни ижарага бериш, ижарага беришдан тушган, шунингдек, бошқа бюджетдан ташқари топилган маблағлардан тўғри фойдаланилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
     3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоров ва А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

Халқ таълими муассасаларини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом

I. Умумий қоидалар

    1. Мазкур Низом халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг кўчмас мулкини ижарага беришдан, ўқувчилар учун ташкил этилган пуллик хизматлардан, ҳомийлик, грант ва бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантирилган бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан самарали ва тўғри фойдаланишни тартибга солади.

2. Ушбу Низомдан фақатгина халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини ишлатишда фойдаланилади.

II. Халқ таълими муассасаларини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармасини шакллантириш

3. Халқ таълими муассасаларини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари:

халқ таълими муассасаларининг кўчмас мулкини жумладан, бино, иншоот, синф хона, ер майдони, спорт майдон(ча), асбоб-ускуна, техника ва бошқаларни ижарага беришдан (1 фоизи Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки ижара марказларига, қолган қисми эса электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан қолган қисми);

ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) билимлар бўйича қўшимча таълим беришга қаратилган машғулотлардан олинган фойда;

фаолият тури бўйича ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар ва хизматлар) реализациясидан тушган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.

III. Бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олиш ва ҳисоб-китобини юритиш

4. Халқ таълими муассасалари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобини юритувчи бухгалтер лавозимини жорий этиш мумкин (бюжетдан ташқари топиладиган маблағлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда).

5. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобини юритувчи бухгалтер муассасанинг бюджетдан ташқари маблағларининг ҳисоб-китобини тўғри юритилишига шахсан маъсул ҳисобланади.

6. Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси муассаса раҳбари ва бухгалтер томонидан тайёрланиб, келишиш учун Умумтаълим муассасасининг кузатув кенгашига киритилади. Умумтаълим муассасасининг кузатув кенгаши розилиги олингандан сўнг, муссаса раҳбари томонидан тасдиқланади.

7. Халқ таълими муассасаларига бюджетдан ташқари тушадиган маблағларнинг 5 фоизи ўрнатилган тартибда Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига йўналтирилади.

8. Халқ таълими муассасалари томонидан ҳар ойнинг 5 санасига қадар ўтган ой бўйича бюджетдан ташқари топилган маблағлари ҳисоб-китоби (харажат/даромад турлари кўрсатилган ҳолда) тўғрисидаги маълумотлар туман (шахар) халқ таълими бўлимларининг Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматига тақдим этиб борилади.

9. Халқ таълими муассасалари ўрнатилган тартибда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларига бюджетдан ташқари маблағлари юзасидан ҳисобот тақдим этадилар.

IV. Бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланиш

11. Халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари фақат тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасида кўзда тутилган мақсадлар учун молиялаштирилади.

Даромадлар ва харажатлар сметасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга фақатгина муассаса раҳбарининг асосли ёзма мурожаати асосида Умумтаълим муассасасининг кузатув кенгаши розилиги билан амалга оширилади.

12. Даромадлар ва харажатлар сметасида кўрсатилган маблағлардан ортган, иқтисод қилинган ва тежаб қолинган қисми:

бюджет ташкилотинингмоддий-техника базасинимустаҳкамлаштадбирларига;

ижтимоийривожлантиришва бюджет ташкилотларинингходимларинимоддийрағбатлантириштадбирларига сарфланади.

Агар кредиторлик қарзи халқ таълими муассасасининг харажатлари вақтинча етарли миқдорда маблағ билан таъминланмаганлиги муносабати билан пайдо бўлган тақдирда, кредиторлик қарз бюджет ташқари ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан тўланади.

13. Муассаса раҳбарига муассасанинг ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини эркин тасарруф этиш, шу жумладан жамғарма даромадларининг жами суммасидан 10 фоизини ўз моддий рағбатлантириши учун йўналтириш ҳуқуқини тақдим қилинади.

14. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан муассасага кўрсатилган ҳомийлик маблағлари, агар ҳомий билан махсус ўзгача ҳол келишилмаган бўлса, муассаса раҳбари ва бухгалтери томонидан муассасанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича харажатлар сметаси тайёрланиб Умумтаълим муассасасининг кузатув кенгаши розилиги билан муассасанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.

V. Бюджетдан ташқари маблағларнинг харажатлари ижросини назорат қилиш

15. Халқ таълими муассасалари томонидан бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси ҳамда унинг худудий бўлимлари томонидан, шунингдек, келишув асосида қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларга мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади.

16. Умумий ўрта таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларини молиялаштириш фақат муассаса раҳбари  томонидан берилган ёзма мурожаатга асосан, барча лозим бўлган хужжатлар тақдим этилгандан сўнг туман (шахар) халқ таълими бўлими Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати томонидан амалга оширилинади.

Бунда, шартномаларни имзолаш, маҳсулот (иш, хизмат)лар турларини танлаш, маҳсулот (иш, хизмат)ларни сифатли қабул қилиб олиш муассаса раҳбари томонидан амалдаги қонун хужжатларига қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилади. Амалга оширилган ишлар учун масъулитя ва жавобгарлик шахсан муассаса раҳбари ва бухгалтери зиммасига юкланади.

17. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шахар) халқ таълими бўлимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тегишлилиги бўйича тасарруфидаги халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига маблағларнинг тушумлари (пуллик хизматлар, ижара, ҳомийлик, грант ва бошқалар) тўғрисдаги батафсил маълумотларни олиш;

тасарруфидаги муассасалар томонидан маблағлар ғайриқонуний сарфланганда, бюджет ва смета-штат интизоми бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда, шунингдек молиявий ҳисоботлар ва бошқа белгиланган ҳисобот тақдим этилмаганда, бу ҳақда вазирликнинг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасини ёки вазирлик раҳбариятини хабардор қилган ҳолда бюджетдан ташқари маблағларни харажатларини молиялаштириш (тўлаш)ни чеклаш ва зарур ҳолларда тўхтатиб қўйиш;

жиноят аломатлари бўлган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш.

VI. Халқ таълими муассасалари раҳбарлари ва бухгалтерларининг жавобгарлиги

18. Халқ таълими муассасаларининг раҳбарлари ва бухгалтерлари бюджетдан ташқари маблағларни тўғри шакллантирилганлиги, улардан самарали, оқилона ва тўғри фойдаланиш бўйича шахсан жавоб берадилар.

VII. Якуний қоидалар

19. Юқори турувчи органлар, мансабдор шахслар ва бошқаларни халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағларини тасарруф этиш ёки бошқа мақсадларга йўналтириш (ишлатиш)га аралашишлари тақиқланади.

Умумий таклифлар

1025