ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10054 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 12/11/2019 26/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
“Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларининг аттестацияси натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш ҳақида
ID-10054

“Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларининг аттестацияси натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги  702-сон “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:

1. “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларининг аттестацияси натижаларини баҳолаш мезонлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи                                                У. Ташкенбаев

 

Тошкент ш.,
2019 йил _
___ ____________,
______-сон

 

Халқ таълими вазири                                                                Ш. Шерматов       

           

Тошкент ш.,
2019 йил ____ ____________,
______-сон

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг
2019 йил ____ ______________даги

_____, _____-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

“Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог
ходимларининг аттестацияси натижаларини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

 

Т/р

Баҳолаш объекти

Балл

I. “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбиячиларининг
аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари

1.

Меҳнат фаолияти самарадорлиги

жами 100 балл

а)

*тарбияланувчиларнинг кундалик уй вазифаларини ўз вақтида бажаришларини назорат қилиш ҳамда ўқув фанларини ўзлаштиришларига кўмаклашганлиги учун: 

30 балл

 

86 – 100 фоиз

30 балл

 

71 – 85 фоиз

20 балл

 

56 – 70 фоиз

10 балл

б)

**тарбияланувчилар томонидан ҳуқуқбузурлик ва жамоат тартибини бузиш ҳолатларининг олдини олганлиги учун:

20 балл

 

тарбияланувчилар томонидан хуқуқбузурлик ва жамоат тартибини бузиш ҳолатлари мавжуд бўлмаса

20 балл

 

бир йил давомида 1-3 нафар тарбияланувчилар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жамоат тартибини бузиш ҳолатлари мавжуд бўлса

10 балл

 

бир йил давомида 4-6 нафар тарбияланувчилар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жамоат тартибини бузиш ҳолатлари мавжуд бўлса

5 балл

 

бир йил давомида 7 нафар ва ундан кўп тарбияланувчилар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жамоат тартибини бузиш ҳолатлари мавжуд бўлса

0 балл

в)

турли даражадаги танловларда, спорт мусобақаларида тарбияланувчиларнинг иштирок этишларига кўмаклашганлиги учун: 

30 балл

 

халқаро ва республика миқёсида

30 балл

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида

20 балл

 

туман (шаҳар) миқёсида

10 балл

г)

тарбияланувчиларнинг ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлаганлиги учун:

10 балл

д)

қўшимча ўқитишнинг икки ҳафталик курсидан ўтганлиги учун:

10 балл

2.

Малака синовлари (тест ёки ёзма иш)

жами 100 балл

 

тест саволлари бўйича аниқланганда:

100 балл

 

тест 40 та саволдан иборат бўлади, ҳар бир саволга тўғри жавоб берилганлиги баҳоланади

(тест саволлари лавозим мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва маънавий-маърифий йўналишлар, давлат таълим стандартлари, янги педагогик технологиялар, педагогика ва психологияга оид саволлардан иборат бўлади)

ҳар бир тўғри жавоб учун 
2,5 балл

 

ёзма иш бўйича аниқланганда:

100 балл

 

ёзма иш 4 та топшириқдан (саволдан) иборат бўлади, ҳар бир саволга берилган жавобдан келиб чиқиб баҳоланади

(ёзма иш саволлари лавозим мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва маънавий-маърифий йўналишлар, давлат таълим стандартлари, янги педагогик технологиялар, педагогика ва психологияга оид саволлардан иборат бўлади)

ҳар бир жавоб
25 баллгача баҳоланади

3.

Маънавий-ахлоқий ва ижтимоий-сиёсий йўналишлардаги билимларни аниқлаш юзасидан суҳбат

жами 100 балл

а)

Маънавий-ахлоқий йўналишда эгалланган билимлар учун:

50 балл

 

маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш,  миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси асосида тарбияланувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини олиб боришдан хабардор бўлса ва эркин тарзда ўз муносабатларини билдира олса

50 балл

 

маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш,  миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси асосида тарбияланувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини олиб боришдан хабардор бўлса

35 балл

 

маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш,  миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси асосида тарбияланувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини олиб боришдан қисман хабардор бўлса

20 балл

 

маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш,  миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси асосида тарбияланувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини олиб боришдан умуман хабари бўлмаса

 

0 балл

б)

Ижтимоий-сиёсий йўналишда эгалланган билимлар учун:

50 балл

 

жаҳонда ва республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган ва бўлаётган муҳим воқеалардан, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлса ҳамда уларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини эркин тарзда таҳлил қила олса

50 балл

 

жаҳонда ва республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган ва бўлаётган муҳим воқеалардан, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлса ҳамда уларга нисбатан ўз муносабатини билдира олса

40 балл

 

республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалардан ва сўнгги янгиликлардан хабардор бўлса

30 балл

 

республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалардан ва сўнгги янгиликлардан қисман хабардор бўлса

15 балл

II. “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари ўқитувчи-дефектологлари ва ўқитувчи-логопедларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари

1.

Меҳнат фаолияти самарадорлиги

100 балл

а)

очиқ машғулотлар (дарслар) ўтганлиги учун: 

30 балл

 

икки марта очиқ машғулот (дарс) ўтилганда (ўқув йили давомида)

30 балл

 

бир марта очиқ машғулот (дарс) ўтилганда (ўқув йили давомида)

20 балл

б)

тарбияланувчилар учун коррекцион (ривожлантирувчи) материаллар яратган, методик тавсиялар ва муаллифлик дастурлари ишлаб чиққанлиги учун:

20 балл

 

тарбияланувчилар учун коррекцион (ривожлантирувчи) материаллар яратган, методик тавсиялар ва муаллифлик дастурлари  ишлаб чиққан бўлса

20 балл

 

машғулот (дарс) ўтиш учун кўргазмали ва тарқатма материаллар, методик тавсиялар ишлаб чиққан бўлса

15 балл

 

машғулот (дарс) ўтиш учун кўргазмали материаллар ишлаб чиққан бўлса

10 балл

в)

илғор педагогик иш тажрибалари оммалаштирилганлиги учун:

25 балл

 

республика миқёсида

25 балл

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида

20 балл

 

туман (шаҳар) миқёсида

10 балл

г)

тарбияланувчилар билан ҳамкорликда турли профессионал кўрик-танловларда иштирок этганлиги учун:

10 балл

 

халқаро ва республика миқёсида

10 балл

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида

8 балл

 

туман (шаҳар) миқёсида

5 балл

д)

ўз вақтида малака оширганлиги учун:

5 балл

е)

республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) миқёсидаги ўқув семинарларда иштирок этганлиги учун:

10 балл

2.

Малака синовлари (тест ёки ёзма иш)

 

a)

тест саволлари бўйича аниқланганда:

100 балл

 

тест 40 та саволдан иборат бўлади, ҳар бир саволга тўғри жавоб берилганлиги баҳоланади

ҳар бир тўғри жавоб учун 
2,5 балл

б)

ёзма иш бўйича аниқланганда:

100 балл

 

ёзма иш 4 та топшириқдан (саволдан) иборат бўлади, ҳар бир саволга берилган жавобдан келиб чиқиб баҳоланади

ҳар бир жавоб
25 баллгача баҳоланади

3.

Маънавий-ахлоқий ва ижтимоий-сиёсий йўналишлардаги билимларни аниқлаш юзасидан суҳбат

жами 100 балл

а)

Маънавий-ахлоқий йўналишда эгалланган билимлар учун:

50 балл

 

маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш  миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси асосида тарбияланувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини олиб боришдан хабардор бўлса ва эркин тарзда ўз муносабатларини билдира олса

50 балл

 

маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси асосида тарбияланувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини олиб боришдан хабардор бўлса

35 балл

 

маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси асосида тарбияланувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини олиб боришдан қисман хабардор бўлса

20 балл

б)

Ижтимоий-сиёсий йўналишда эгалланган билимлар учун:

50 балл

 

жаҳонда ва республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалардан, сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса ҳамда уларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини эркин тарзда таҳлил қила олса

50 балл

 

республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалардан, сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса ҳамда уларга нисбатан ўз муносабатини билдира олса

45 балл

 

республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалардан ва сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса

30 балл

 

республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалардан ва сўнгги воқеа-ҳодисалардан қисман хабардор бўлса

15 балл

 

*барча фанлардан ўзига бириктирилган гуруҳдаги тарбияланувчиларнинг ўртача ўзлаштиришлари ҳисобга олинади;

**ўзига бириктирилган гуруҳдаги тарбияланувчиларнинг ҳуқуқбузарлик ва жамоат тартибини бузиш кўрсаткичлари ҳисобга олинади;

 

Умумий таклифлар

115