ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10042 Министерство обороны Республики Узбекистан 11/11/2019 25/11/2019 5

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Низомлари
ID-10042

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг

Интизом низоми

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ушбу низом ҳарбий интизомнинг моҳиятини, унга риоя қилиши бўйича ҳарбий хизматчиларнинг мажбуриятларини, рағбатлантириш ва интизомий таъзирларнинг турларини, масабдор шахсларнинг интизомий ҳуқуқларини, ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, берилган интизомий таъзирдан норози бўлган тақдирда шикоят аризасини бериш ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу низомининг талаблари хизмат фаолияти оддий аскар, сержант, офицер ва генераллар таркиби лавозимлардаги ҳарбий хизматга тенглаштирилган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларига нисбатан қўлланилади.

Низомнинг қоидалари резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга, шунингдек ҳарбий хизматдан фарқлаш белгилари тақилган ҳарбий формали кийимни кийиб юриш ҳуқуқи билан бўшатилган фуқароларга нисбатан улар ҳарбий формали кийимни кийиб юрган вақтда татбиқ этилади, айрим истисноли ҳолатлардан ташқари.

2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг барча ҳарбий хизматчилари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, ҳарбий унвони, эгаллаб турган лавозими, кўрсатган хизматларидан қатъий назар ушбу Низомнинг талабларига қатъий риоя қилишлари лозим.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ҳарбий хизматчининг интизомий жавобгарлиги – ҳарбий хизматчининг у томонидан содир этилган интизомий ножўя хатти-ҳаракат ёки мазкур Низом талабларига нисбатан маъмурий қоидабузарлик учун персонал жавобгарлиги, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси билан умумий асослардаги жавобгарлик белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;

интизомий ножўя хатти-ҳаракат – умумҳарбий низомлар билан белгиланган хизмат интизоми ёки ҳарбий интизом, ўзини тутишнинг меъёр ва қоидаларини, шунингдек фуқароларнинг қўриқланадиган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини қонунга зид равишда бузишда айбдор деб топиш ҳамда бунинг учун назарда тутилган интизомий тартибдаги жавобгарлик;

интизомий таъзир – командир (бошлиқ) томонидан ушбу Низом талабларига асосан бўйсунувчи ҳарбий хизматчига нисбатан у содир этган интизомий ножўя хатти-ҳаракат ёки бошқа ҳуқуқбузарлиги учун қўлланиладиган жазо тури;

интизомий таъзир чораси – командир (бошлиқ) томонидан ҳарбий бўлинмада юксак ҳарбий интизомни сақлаш мақсадида ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланадиган рағбатлантириш ва интизомий таъзирлар мажмуи;

рағбатлантириш – командирлар (бошлиқлар) томонидан ушбу Низомга мувофиқ бўйсунувчи ҳарбий хизматчиларнинг хизмат мажбурияти ёки фуқаролик бурчини бажариш чоғида кўрсатилган тақдирга сазовор хизмати учун унинг фаолияти ва хулқига ижобий баҳо берилиши;

ҳуқуқбузарлик – маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш назарда тутилган қонунга хилоф хатти-ҳаракатни (ҳаракат ёки харакатсизликни) содир этиш.

4. Ҳарбий интизом – бу барча ҳарбий хизматчиларнинг қонун, ҳарбий Низомлар томонидан, командирлар (бошлиқлар) буйруқлари билан белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий ва аниқ риоя этилишидир.

5. Ҳарбий интизом ҳар бир ҳарбий хизматчининг Ўзбекистон Республикаси суверенитетини ҳимоя қилишга бўлган ҳарбий ва фуқаролик бурчи, шахсий масъулияти, ўз халқига мислсиз садоқатини ҳис қилишига асосланади.

Ҳарбий хизматчиларда юксак интизомни тарбиялашнинг асосий усули ишонтиришдир. Аммо ишонтириш ўз ҳарбий бурчига сидқидилдан ёндашмаганларга нисбатан мажбурий чоралар кўришни истисно этмайди.

6. Ҳарбий интизом ҳар бир ҳарбий хизматчидан қуйидагиларни талаб этади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилиш, Ватанга қасамёдга содиқ бўлиш;

ўз ҳарбий бурчини моҳирлик ва жасорат билан бажариш, ҳарбий ишни виждонан ўрганиш, касбий маҳоратини ошириш, ҳарбий ва давлат мулкини асраш;

ҳарбий хизмат қийинчиликларини мардонавор енгиш, ҳарбий бурчини бажариш учун ўз жонини ҳам аямаслик;

сергак бўлиш, ҳарбий ва давлат сирларини қатъий сақлаш;

ҳарбий хизматчилар ўртасидаги умумҳарбий низомларда белгиланган ўзаро муносабатларни қўллаб-қувватлаш, аскарий биродарликни мустаҳкамлаш ва ўзаро ёрдам кўрсатиш;

командирларга (бошлиқларга) ва ўзаро ҳурмат кўрсатиш, ҳарбийча салом-алик ва хушфеъллик қоидаларига риоя қилиш;

жамоат жойларида ўзини муносиб тутиш, номуносиб хатти-ҳаракатлардан ўзини ва бошқаларни тийиб қолиш;

командирга (бошлиққа) ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳуқуқий маданиятни ошириш, юксак ҳарбий интизом ва ҳуқуқий тартиботни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш.

7. Юксак ҳарбий интизомга қуйидагилар орқали эришилади:

ҳарбий хизматчиларда юксак маънавий-руҳий ва жанговар фазилатларни ҳамда командирларига (бошлиқларига) онгли тарзда бўйсунишни шакллантириш;

ҳар бир ҳарбий хизматчининг ўз мажбуриятлари ва умумҳарбий низомлар талабларини бажаришга шахсий масъулияти;

ҳарбий бўлинмада ички тартибни сақлаш, барча ҳарбий хизматчиларнинг кун тартиби ва хизмат вақти регламентига қатъий риоя қилиши;

жанговар тайёргарликни пухта ташкил этиш ва у билан бутун шахсий таркибнинг қамраб олиниши;

командирларнинг (бошлиқларнинг) ўз бўйсунувчиларга шахсий намуналиги ва кундалик талабчанлиги ва уларнинг ижрочилигини назорат қилиши, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари ва шаънини ҳурмат қилиш, улар ҳақида доимий қайғуриш, ишонтириш, мажбурлаш, жамоатчилик таъсири каби омилларни тўғри уйғунлаштириш ва ўрнида қўллаш;

ҳарбий бўлинмада зарур моддий ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш.

8. Ҳарбий бўлинмадаги ҳарбий интизом ҳолатига барча поғонадаги командирлар (бошлиқлар) ва уларнинг ўринбосарлари жавобгардир, улар доимо юксак ҳарбий интизомни сақлашга, ўз бўйсунувчилардан унга риоя қилишни талаб этишга, муносибларни тақдирлаб, лаёқатсизларга қаттиққўл бўлиши, лекин адолатли таъзир чораларини қўллашга мажбурдирлар.

9. Ҳарбий қисмда (муассасада) юксак ҳарбий интизомни сақлаш мақсадида командир (бошлиқ) қуйидагиларга мажбурдир:

бўйсунувчиларнинг шахсий фазилатларини ўрганиш, улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни умумҳарбий низомларда кўрсатилган қоидалар асосида сақлаш, ҳарбий жамоани жипслаштириш, ҳарбий хизматчилар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш;

ҳарбий интизомнинг асл ҳолати ва шахсий таркибнинг маънавий-руҳий ҳолатини билиш, бўйсунувчиларнинг командирлар (бошлиқлар) талаби ва ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш бўйича вазифа ва усулларини якдил англаб етишларига эришиш, уларнинг шахсий таркибни маънавий-руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш ва юксалтириш бўйича фаолиятига раҳбарлик қилиш рағбатлантириш ва интизомий таъзир чораларини қўллаш амалиётига ўргатиш;

ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкиллаштириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳарбий хизматни ўташ учун хавфсиз шароитларни таъминлаш, кўнгилсиз ҳодисалар ва турли салбий ҳолатларга йўл қўймасликка қаратилган ишларни олиб бориш;

хизматни ўташ қоидаларининг бузилиши аниқланган ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш, ҳарбий бўлинманинг жанговар ҳолатига рахна солувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатнинг қатъий тарзда олдини олиш;

бўйсунувчиларни ҳарбий интизом талабларини сўзсиз бажариш ва юксак ижрочилик руҳида тарбиялаш, уларда шахсий ғурур, ҳарбий шаън ва ҳарбий бурч туйғусини ўстириш ва қўллаб-қувватлаш, ҳарбий жамоада ҳарбий интизом бузилиши ва ижтимоий адолатсизлик ҳолатларига муросасизлик кайфиятини яратиш ва бунда ошкораликдан кенг фойдаланиш;

бўйсунувчиларнинг маънавий-руҳий ҳолати ва ҳарбий интизомни мунтазам таҳлил қилиб бориш, ўз вақтида ва холислик билан бу ҳақда ўзидан юқори турувчи командирга (бошлиққа) ҳисобот бериш, жиноят ва ҳодисалар тўғрисида эса зудлик билан хабар бериш.

10. Ҳарбий хизматчиларнинг шахсияти, шаъни ва ғурурини ҳурмат қилиш, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси тўғрисида қайғуриш командир (бошлиқ)нинг муҳим мажбуриятидир.

Командир (бошлиқ) ўз бўйсунувчиларга ғамхўрлик қилишга, уларнинг талаб ва эҳтиёжларини билишга ва унинг қондирилишига эришишга, бўйсунувчиларининг шахсий ғурури топталишига ва уларга нисбатан қўполликка йўл қўймаслиги, уларга доимо қонун, умумҳарбий низом ва буйруқларни қатъий бажаришда намуна бўлиши, ахлоқий покизалик, камтарлик ва адолатлиликда ўрнак бўлишга мажбурдир.

Ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишига тўла ишониши, командир (бошлиқ) томонидан унинг шахсий дахлсизлигини таъминланиши, ўз шаъни ва ғурурининг ҳурмат қилинишига ғамхўрликни ҳис қилиши керак.

11. Командирнинг (бошлиқнинг) ҳарбий интизомни таъминлаш борасидаги фаолияти уларнинг қонунлар ва умумҳарбий низомларга риоя қилиши, ўзининг интизомий ҳокимиятидан қонуний фойдаланиши ва тартиб ўрнатиш учун ўз вазифасини бажариши ҳамда ҳарбий интизом бузилишининг ўз вақтида олдини олиши билан баҳоланади.

Ҳарбий интизом бузилиши ҳолати, жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўйган, низомий тартиб ва ҳарбий интизом талабларига риоя қилиниши учун зарур шарт-шароитларни таъминламаган, уларни тиклаш учун чоралар кўрмаган командир (бошлиқ) қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.

Бирор бир ҳуқуқбузар кимса жавобгарликдан бўйин товламаслиги ва айбсиз бирор кимса ноҳақ жазога тортилмаслиги керак.

Бўйсунувчиларининг хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқбузарлиги ҳамда командирнинг (бошлиқнинг) бевосита фаолиятининг натижаси бўлмаган ёки уларни олдини олиш бўйича чора кўрмаганлиги учун у жавобгар бўлмайди.

12. Яккабошчиликнинг асосий принципи командирнинг (бошлиқнинг) буйруқ бериш ҳуқуқи ва уни бўйсунувчиларнинг сўзсиз бажариши ҳисобланади.

Командирга (бошлиққа) очиқчасига бўйсунмаслик ёки қаршилик кўрсатиш ҳоллари юз берганида, тартиб ва интизом ўрнатиш учун у айбдорни қонун ва умумҳарбий низом доирасида барча мажбурлаш чораларини қўллаши, ҳатто уни жиноий жавобгарликка тортиши мумкин. Бундай ҳолда қуролни қўллаш жанговар вазиятда ҳам тинчлик даврида ҳам қонунларда белгиланган тартибда истисно тарзда, ноиложлик шароитида амалга оширилиши мумкин.

13. Командирларнинг (бошлиқларнинг) интизомий ҳуқуқлари штат бўйича эгаллаб турган ёки вақтинча бажариб келаётган лавозимига (мажбуриятига) мувофиқ белгиланади. 

Командир (бошлиқ) ўз лавозимига киришган вақтдан бошлаб, ушбу лавозимни доимий ёки вақтинча бажаришидан қатъий назар эгаллаб турган лавозими бўйича (хизмат мавқеига мувофиқ) интизомий ҳокимиятга эга бўлади ва ушбу ҳокимиятдан тегишли буйруққа асосан иш лавозимини (мажбуриятларини) топширгунига ёки лавозимдан озод қилингунга (четлатилгунга) қадар фойдаланади.

Ҳар бир командир (бошлиқ) ўзига берилган ваколати доирасида мустақил равишда ўз бўйсунувчиларига нисбатан қонунларда ва ушбу низомда белгиланган рағбатлантириш ва интизомий таъзирларни қўллаш ҳуқуқига эга.   

Кичик лавозимдаги командирларга (бошлиқларга) берилган интизомий ҳокимият ҳар доим катта командирларга (бошлиқларга) ҳам тааллуқлидир.

14. Бўлинма, ҳарбий қисм ва бирлашма командирларининг ўринбосарлари ўз бўйсунувчиларга нисбатан интизомий ҳукм ўтказишда бевосита бошлиқларига нисбатан бир поғона паст ҳокимиятга эгадирлар.

15. Командирлар (бошлиқлар) фақат уларга берилган ваколат доирасида ҳамда фақат тааллуқли бўлган ҳарбий хизматчиларга нисбатан эгаллаб турган лавозими бўйича интизомий ҳокимиятдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Командирлар (бошлиқлар) бошқа бирор-бир рағбатлантириш ёки интизомий таъзир чораларини белгилаш шунингдек, уларни қўллаш бўйича белгиланган тартибни ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.

16. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ҳарбий хизматчилар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида бўлган ҳарбий хизматга мажбурларга нисбатан, тегишли вазирликлар раҳбарлари эса ўзларига бўйсунувчи қўшинларнинг ҳарбий хизматчиларига нисбатан ушбу Низомда кўрсатилган интизомий таъзирларни тўла қўллаш ҳуқуқига эгадирлар, эгаллаб турган лавозимда ёки ҳарбий унвонда бир поғона пасайтириш, ҳарбий хизматчи деган унвонни обрўсизлантирадиган хатти-ҳаракат солдир этгани учун ҳарбий хизматдан бўшатиш тўғрисида қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони томонидан қабул қилиш ҳолатлар бундан мустасно.

17. Олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиқлари ўзига бўйсунувчи шахсларга нисбатан бирлашма командирининг интизомий ҳокимиятидан фойдаланадилар.

18. Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларига нисбатан рағбатлантиришлар ва интизомий таъзирлар контракт бўйича ҳарбий хизмат ўтаётган сержант ва оддий аскарлар таркибига мансубдагилар каби қўлланилади.

19. Ўзбекистон Республикаси Президенти – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони ушбу Низомдаги интизомий ҳокимиятга тўлалигича эга.

 

2-боб. Рағбатлантиришлар

 

20. Рағбатлантиришлар ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш ва ҳарбий хизматчиларни тарбиялашнинг муҳим воситаси саналади.

Пул таъминоти, пул мукофотлари, қўшимча тўловлар, устама пуллари ва ҳарбий хизматчилар учун назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.

Ҳар бир командир (бошлиқ) ушбу низомда белгиланган ҳуқуқлари доирасида кўрсатган жасорати, оқилона ташаббуси, тиришқоқлиги, ҳарбий ва фуқаролик бурчини намунали бажарганлиги ҳамда хизматидаги бошқа ютуқлари учун бўйсунувчи ҳарбий хизматчиларни рағбатлантиришга мажбур.

21. Командир (бошлиқ) унга ушбу Низом билан белгиланган интизомий ҳуқуқлар етарли эмас деб ҳисобласа, у ўзини яхши томондан кўрсатган ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш тўғрисида юқори турувчи командирга (бошлиққа) илтимос билан мурожаат қилади.

 

§ 1. Муддатли ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантиришлар

 

22. Муддатли ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантиришлар:

а) миннатдорчилик эълон қилиш;

б) ҳарбий хизматчининг ота-онасига, яшаш жойига ёки хизматгача бўлган иш жойига (ўқиш жойига) унинг ҳарбий бурчини намунали бажараётганлиги ва рағбатлантириш олганлиги тўғрисида миннатдорчилик хати юбориш;

в) фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совға ёки пул мукофоти билан тақдирлаш;

г) ҳарбий хизматчини Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг байроқлари ёнида олинган фотосурати билан тақдирлаш;

д) ҳарбий хизматчиларнинг фамилиясини ҳарбий қисм «Фахр китоби»га киритиш;  

е) давомийлиги 10 суткагача бўлган қисқа муддатли таътил бериш, таътилни ўтказиш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун йўлга кетадиган вақтдан ташқари.

ж) эсдалик нишонлари билан тақдирлаш;

з) Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотлари билан тақдирлаш.

 

§ 2. Командирларнинг (бошлиқларнинг) уларга бўйсунувчи муддатли ҳарбий хизматчиларга нисбатан рағбатлантиришни қўллаш
 бўйича ҳуқуқлари

 

23. Секция командири, гуруҳ командирининг ўринбосари, гуруҳ командири, взвод командирининг ўринбосари (ёрдамчиси), взвод командири ва уларга тенглаштирилганлар миннатдорчилик эълон қилиш ҳуқуқига эга.

24. Батальон командири ва унга тенглаштирилганлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) миннатдорчилик эълон қилиш;

б) ҳарбий хизматчининг ота-онасига, яшаш жойига ёки хизматгача бўлган иш жойи (ўқиш жойи)га унинг ҳарбий бурчини намунали бажараётганлиги ва рағбатлантириш олганлиги тўғрисида миннатдорчилик хати юбориш.

25. Ҳарбий қисм, қўшилма, бирлашма командирлари ва уларга тенглаштирилганлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) миннатдорчилик эълон қилиш;

б) ҳарбий хизматчининг ота-онасига, яшаш жойига ёки хизматгача бўлган иш жойи (ўқиш жойи)га унинг ҳарбий бурчини намунали бажараётганлиги ва рағбатлантириш олганлиги тўғрисида миннатдорчилик хати юбориш;

в) фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совға ёки пул мукофоти билан тақдирлаш;

г) ҳарбий хизматчини Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг байроқлари ёнида олинган фотосурати билан тақдирлаш;

д) ҳарбий хизматчиларнинг фамилиясини ҳарбий қисм «Фахр китоби»га киритиш;

е) давомийлиги 10 суткагача бўлган қисқа муддатли таътил бериш, таътилни ўтказиш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун йўлга кетадиган вақтдан ташқари.

 

§ 3. Оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантиришлар

 

26. Оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантиришлар:

а) миннатдорчилик эълон қилиш;

б) ҳарбий хизматчининг ота-онасига, яшаш жойига ёки хизматгача бўлган иш жойи (ўқиш жойи)га унинг ҳарбий бурчини намунали бажараётганлиги ва рағбатлантириш олганлиги тўғрисида миннатдорчилик хати юбориш;

в) фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совға ёки пул мукофоти билан тақдирлаш;

г) эсдалик нишонлари билан тақдирлаш;

д) ҳарбий хизматчиларнинг фамилиясини ҳарбий қисм «Фахр китоби»га киритиш;

е) эгаллаб турган штат бўйича лавозимидаги ҳарбий унвонидан бир поғона юқори бўлган ҳарбий унвон бериш;

ж) сержант ёки офицерлар таркибига навбатдаги ҳарбий унвонни муддатидан аввал бериш;

з) исми ёзилган совуқ ва ўқотар қурол билан тақдирлаш;

и) Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонини бериш;

к) ҳарбий хизматчини Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг байроқлари ёнида олинган фотосурати билан тақдирлаш;

л) Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонини бериш;

м) Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотлари билан тақдирлаш.

 

§ 4. Командирларнинг (бошлиқларнинг) бўйсунувчи оддий аскар, сержант, офицер ва генераллар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга нисбатан рағбатлантиришларни қўллаш бўйича ҳуқуқлари

 

27. Гуруҳ, взвод командири ва уларга тенглаштирилганлар миннатдорчилик эълон қилиш ҳуқуқига эга.

 

28. Батальон командири ва унга тенглаштирилганлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) миннатдорчилик эълон қилиш;

б) ҳарбий хизматчининг ота-онасига, яшаш жойига ёки хизматгача бўлган иш жойи (ўқиш жойи)га унинг ҳарбий бурчини намунали бажараётганлиги ва рағбатлантириш олганлиги тўғрисида миннатдорчилик хати юбориш.

29. Ҳарбий қисм, қўшилма, бирлашма командирлари ва уларга тенглаштирилганлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) миннатдорчилик эълон қилиш;

б) ҳарбий хизматчининг ота-онасига, яшаш жойига ёки хизматгача бўлган иш жойи (ўқиш жойи)га унинг ҳарбий бурчини намунали бажараётганлиги ва рағбатлантириш олганлиги тўғрисида миннатдорчилик хати юбориш;

в) фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совға ёки пул мукофоти билан тақдирлаш;

г) ҳарбий хизматчини Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг байроқлари ёнида олинган фотосурати билан тақдирлаш;

д) ҳарбий хизматчиларнинг фамилиясини ҳарбий қисм «Фахр китоби»га киритиш.

 

§ 5. Рағбатлантиришларни қўллаш тартиби

 

30. Командирлар (бошлиқлар) рағбатлантиришни алоҳида ҳарбий хизматчига нисбатан ҳам, бутун бўлинма (ҳарбий қисм)нинг шахсий таркибига нисбатан ҳам қўллашлари мумкин.

Битта намунали иш учун ҳарбий хизматчига ёки ҳарбий бўлинма шахсий таркибига фақат битта рағбатлантириш эълон қилиниши мумкин.

Рағбатлантириш шакли танланганда ҳарбий хизматчи (бўлинма) томонидан кўрсатилган хизматнинг характери ёки уларнинг намунали ишга қўшган ҳиссаси эътиборга олинади. 

31. Миннатдорчилик эълон қилиш кўринишидаги рағбатлантириш алоҳида ҳарбий хизматчига нисбатан ҳам, бўлинма ёки ҳарбий қисмнинг бутун шахсий таркибига нисбатан ҳам қўлланилади.

32. Ҳарбий хизматчининг ота-онасига, яшаш жойига ёки хизматгача бўлган иш жойи (ўқиш жойи)га унинг ҳарбий бурчини намунали бажараётганлиги ва рағбатлантириш олганлиги тўғрисида миннатдорчилик хати юбориш кўринишидаги рағбатлантириш сержант ва оддий аскарлар таркибидаги контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилади. 

33. Фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совға ёки пул мукофоти билан тақдирлаш кўринишидаги рағбатлантиришлар барча тоифадаги ҳарбий хизматчиларга нисбатан миннатдорчилик эълон қилиш билан бир вақтда қўлланиши мумкин, бунда фахрий ёрлиқ билан алоҳида ҳарбий хизматчилар ҳам, ҳарбий қисм (бўлинма)нинг бутун шахсий таркиби ҳам тақдирланади.

34. Ҳарбий хизматчини Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг байроқлари ёнида олинган фотосурати билан тақдирлаш кўринишидаги рағбатлантириш офицер, сержант, оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилади.

Ушбу рағбатлантириш қўлланилган ҳар бир ҳарбий хизматчига икки дона сурат топширилади (ҳарбий хизматчи тантанали либосида ва қурол билан суратга тушади), суратнинг орқа томонида кимга ва нима учун берилгани ёзилади.

35. Эгаллаб турган штат бўйича лавозимидаги ҳарбий унвонидан бир поғона юқори бўлган ҳарбий унвон бериш кўринишидаги рағбатлантириш ҳарбий ва фуқаролик бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани, юксак ҳарбий профессионал маҳорати, юқори профессионал ҳарбий кадрларни тарбиялаш бўйича кўрсатган хизматлари, ҳарбий бўлинмаларни намунали бошқарганлиги, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ривожлантириш, мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилади.

36. Офицер ёки сержантлар таркибига муддатидан аввал навбатдги ҳарбий унвон бериш рағбатлантириши хизмат ва ҳарбий бурчини бажариш вақтида алоҳида намуна кўрсатгани, юртимизнинг мудофаа салоҳияти ва ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссалари учун контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилади.

“Кичик сержант” ҳарбий унвони сержантлар таркиби лавозимида бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга рағбатлантириш тартибида берилади.

37. Ҳарбий қисм «Фахр китоби»га киритиш кўринишидаги рағбатлантириш қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

муддатли ҳарбий хизматчиларга жанговар тайёргарликда аъло кўрсаткичларга эришгани, ҳарбий хизматни ўташ вақтида юқори интизом ва онглилик намунасини кўрсатгани учун захирага бўшатишдан олдин;

контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга Қуролли Кучлар сафида намунали хизмати учун, шунингдек, хизмат бурчини бажаришда алоҳида ўрнак кўрсатган барча ҳарбий хизматчилар – улар ҳарбий хизматни ўташининг бутун даврида (олий ҳарбий таълим муассасалари курсант ва тингловчилари – ўқиш якунида).

Ҳарбий қисм «Фахр китоби»га номи ёзилиши кўринишидаги рағбатлантириш тўғрисида эълон қилинганда ҳарбий хизматчига ҳарбий қисм командирининг имзоси билан фахрий ёрлиқ топширилади, муддатли ҳарбий хизматчининг фамилияси «Фахр китоби»га киритилганда эса ота-онасига (яқин қариндошларига), яшаш жойига ёки хизматгача бўлган иш жойи (ўқиш жойи)га миннатдорчилик хати юборилади.

38. Муддатли ҳарбий хизматчиларга таътилни ўтказиш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун йўлга кетадиган вақтдан ташқари давомийлиги 10 суткагача бўлган қисқа муддатли таътил бериш кўринишидаги рағбатлантириш жанговар тайёргарликда яхши ва аъло натижаларга эришган, хизматда тиришқоқлик кўрсатган ва ўрнак бўлган ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилади.

39. Исми ёзилган совуқ ёки ўқотар қурол билан тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат олдидаги алоҳида хизматлари кўрсатилган ҳарбий жасорати учун алоҳида ўрнак кўрсатган катта офицер ва генераллар учун фахрли мукофот ҳисобланади. Исми ёзилган қурол қилич, кортик, пистолет ёки ов милтиғи бўлиши мумкин. Қуролда тегишли ёзувдан ташқари мукофотланганнинг ҳарбий унвони, фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари кўрсатилади. Ёзув қуролнинг ўзида ёки қуролга бириктирилган  металл пластинада, қин ёки қопчиққа бажарилиши мумкин. 

Исми ёзилган совуқ ёки ўқотар қурол билан тақдирлаш кўринишидаги рағбатлантиришни тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари қўллаш ҳуқуқига эга.

40. Ҳарбий хизматчига Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонини бериш фан, техника, адабиёт ва санъатнинг инновацион ютуқларини ривожлантириш, тарғиб қилиш ва жорий этишда кўрсатган хизматлари, юқори малакали профессионал кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашда қўшган ҳиссаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларни таъсис этиш тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ бошқа соҳаларда эришган ютуқлари учун амалга оширилади.

41. Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти билан тақдирлаш давлатимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, тинчлиги ва барқарорлигини сақлаш, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, интеллектуал, маънавий имкониятлари ва мудофаа қудратини оширишга қўшган ҳиссаси, давлат ва халқ олдида ижтимоий, хайрия, гуманитар ва бошқа соҳаларда кўрсатган хизматлари учун ҳарбий хизматчиларни рағбатлантиришнинг энг олий шакли ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

42. Барча поғонадаги командирлар ҳарбий хизматчиларни юқори турувчи қўмондонлик ваколатлари доирасида рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари, давлат мукофотлари ва эсдалик нишонлар билан тақдирлаш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда, ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвони, давлат мукофотлари ва эсдалик нишонлар билан тақдирлаш тўғрисида тақдимнома (тавсиянома) юборишнинг ўзи рағбатлантириш турига кирмайди, у фақатгина ҳарбий хизматчига тегишли фахрий унвон, давлат мукофоти ёки эсдалик нишон берилганидан сўнг амалга оширилган деб ҳисобланади.

43. Рағбатлантиришлар саф олдида, ҳарбий хизматчиларнинг йиғилишида (мажлисида) ёки буйруқ билан эълон қилинади.

Рағбатлантиришлар тўғрисидаги буйруқларни эълон қилиш, шунингдек ўрнак кўрсатганларни мукофотлаш одатда тантанали вазиятда амалга оширилади.

Ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқни эълон қилиш билан бир вақтда, қоидага кўра, фахрий ёрлиқлар, қимматбаҳо совғалар ёки пул мукофоти, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг байроқлари ёнида олинган фотосурати топширилади, шунингдек ҳарбий хизматчининг ота-онасига, яшаш жойига ёки хизматгача бўлган иш жойи (ўқиш жойи)га унинг ҳарбий бурчини намунали бажараётганлиги ва рағбатлантириш олганлиги тўғрисида миннатдорчилик хатининг матни ўқиб эшиттирилади.

 

3-боб. Интизомий таъзирлар

 

44. Ҳарбий интизомни бузгани ва маъмурий қонунбузарликлар содир этгани учун ҳарбий хизматчи шахсан интизомий жавобгарликка тортилади.

Ҳарбий хизматчи интизомни бузувчи хатти-ҳаракат ёки маъмурий қонунбузарлик содир этганда командир (бошлиқ) унинг мажбурияти ва ҳарбий бурчи тўғрисидаги огоҳлантириш билан чекланиши, зарурат тақозо этганда эса айбдорни интизомий жавобгарликка тортиши мумкин. Бунда командир (бошлиқ) содир этилган ҳуқуқбузарликнинг характери, унинг айбдорлик даражаси, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни  инобатга олиши керак.

45. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий интизомни бузиш ва маъмурий ҳуқуқбузарлик хатти-ҳаракатларини содир этиш ҳолатларини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш мақсадида командирнинг (бошлиқнинг) қарори билан бундай ишлар қуйидаги тартибда кўриб чиқилиши ва муҳокама қилиниши мумкин:

муддатли ҳарбий хизматчилар ва олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари томонидан содир этилганда – умумий йиғилишларда ҳамда уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошларини жалб этган ҳолда профилактик суҳбатларда; 

оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилганда – сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг йиғилишларида;

сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилганда – сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг йиғилишларида;     

офицерлар томонидан содир этилганда – офицерларнинг йиғилишларида.

46. Интизомий таъзирнинг амал қилиш муддати у жорий этилган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги лозим. Агар ушбу муддат давомида ҳарбий хизматчи бошқа интизомий таъзирга тортилмаса, у интизомий таъзирга эга эмас деб ҳисобланади.

Интизомий таъзирни жорий этган командир (бошлиқ) бир йил муддат ўтишидан аввал ўз ташаббуси, ҳарбий хизматчининг мурожаати, ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган ҳарбий бўлинма жамоаси ёки унинг бевосита командирини (бошлиғини) тавсиясига кўра ушбу таъзирни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Ноқонуний ва асоссиз жорий этилган интизомий таъзирлар юқори турувчи командирнинг (бошлиқнинг) қарори ёки қонунчиликда белгиланган тартибда суднинг қарори билан бекор қилиниши мумкин.

47. Интизомий таъзирнинг амал қилиш муддати давомида ҳарбий хизматчига рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

Айрим ҳолларда хизмат вазифаларини виждонан бажарган, хизмат фаолиятида, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда юқори натижаларга эришган ва кўрсатилган бошқа мислсиз хизматлари учун бирлашма командири, унга тенглаштирилганлар ва ундан юқори турувчи бошлиқлар улардан кичик командирлар (бошлиқлар) томонидан эълон қилинган интизомий таъзирга эга ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириши мумкин.

Ҳарбий хизматчидан ечилган ёки бекор қилинган интизомий таъзир у билан боғлиқ бўлган барча ҳуқуқий оқибатларни тўхтатади.

 

§ 1. Муддатли ҳарбий хизматчиларга бериладиган интизомий таъзирлар

 

48. Муддатли ҳарбий хизматчиларга қуйидаги таъзир чоралари қўлланилиши мумкин:

а) ҳайфсан;

б) ҳарбий қисм ҳудудидан навбатдаги жавоб беришдан маҳрум қилиш.

 

§ 2. Командирларнинг (бошлиқларнинг) ўзига бўйсунувчи муддатли ҳарбий хизматчиларга интизомий таъзир бериш ҳуқуқлари

 

49. Секция командири, гуруҳ командирининг ўринбосари, взвод командирининг ёрдамчиси, гуруҳ командири, взвод командири, батальон командири, ҳарбий қисм командири ва уларга тенглаштирилганлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:  

а) ҳайфсан эълон қилиш;

б) ҳарбий қисм ҳудудидан навбатдаги жавоб беришдан маҳрум қилиш.

 

§ 3. Оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга бериладиган интизомий таъзирлар

 

50. Оддий аскар, сержант, ва офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга қуйидаги интизомий таъзирлар берилади:

а) ҳайфсан;

б) қаттиқ ҳайфсан;

в) лавозимда пасайтириш;

г) ҳарбий унвонда бир поғона пасайтириш;

д) сержантлар таркиби унвонидан маҳрум қилиш;

е) курсантни интизомсизлиги сабабли олий ҳарбий таълим муассасасидан ўқишдан четлаштириш;

ж) ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи хатти-ҳаракат содир этганлиги учун Мудофаа вазирлиги томонидан шартномани бекор килинган холатда ҳарбий хизматдан бўшатиш.

 

§ 4. Командирларнинг (бошлиқларнинг) ўзига бўйсунувчи оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга интизомий таъзирлар бериш ҳуқуқлари

 

51. Қўшилма командири ва унгача бўлган бўғиндаги командирлар (бошлиқлар) ҳамда уларга тенглаштирилганлар ҳайфсан ва қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш ҳуқуқига эга.

52. Бирлашма командири қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) ҳайфсан ва қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш;

б) ўз ваколати доирасида лавозимда пасайтириш;

в) ўз ваколати доирасида ҳарбий унвонда бир поғона пасайтириш;

г) ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи хатти-ҳаракат содир этганлиги учун ҳарбий хизматдан бўшатиш, генераллар таркибига мансуб шахслар бундан мустасно.

53. Бирлашма командири генераллар таркибига нисбатан ҳайфсан эълон қилиш ҳуқуқига эга.

54. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бўйсунувидаги контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга нисбатан ушбу Низомдаги интизомий ҳокимиятдан тўлиқ фойдаланадилар, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

 

§ 5. Интизомий таъзирларни бериш тартиби

 

55. Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий таъзир қўлланиши мумкин ҳамда у айбдорни интизомий таъзирга тортиш тўғрисида қарор қабул қиладиган командирнинг (бошлиқнинг) интизомий ҳуқуқларига мос келиши керак.

Қуйидагиларга нисбатан интизомий таъзир чораларини қўллаш тақиқланади:

ножўя хатти-ҳаракат ёки ҳуқуқбузарлик содир этилишида айбдор бўлмаган шахсларга;

ушбу Низомда назарда тутилмаганларга;

ҳарбий хизматчига нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилганидан сўнг, ушбу ҳуқуқбузарлик учун интизомий таъзирга тортиш;

содир этилган битта ножўя хатти-ҳаракат учун бир неча интизомий таъзир бериш ёки битта таъзирни бошқа таъзир билан бирлаштириш;

бевосита айбдор шахслар ўрнига бўлинманинг бутун шахсий таркибини интизомий таъзирга тортиш;

жанговар навбатчиликни (суткалик нарядни) ўташ давомида;

лавозимга янги тайинланганларга нисбатан, тайинланган кундан бошлаб уч ой давомидаги лавозимга киришиш даврида функционал мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлар учун интизомий таъзирга тортиш.

Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб олти ойдан ортиқ, тафтиш ёки молия-хўжалик фаолият текшируви натижалари бўйича эса содир этилган кундан бошлаб икки йилдан ортиқ муддат ўтганидан сўнг интизомий таъзир жорий этиш мумкин эмас. Жиноят иши бўйича иш юритиш муддати кўрсатилган муддатларга кирмайди.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун интизомий таъзир қўллаш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда белгиланган муддатларда амалга оширилади.

56. Командирнинг ҳарбий хизматчининг хатти-ҳаракатини шаҳодатлаш комиссияси йиғилишида кўриб чиқиш ҳамда унга нисбатан интизомий таъзир қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишидан аввал муҳокама, хизмат суриштируви ёки терговга қадар текширув ўтказилиши лозим.

Муҳокама, хизмат суриштируви ёки терговга қадар текшируви у ёки бу қонуний муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиб, айбдор шахсларни, етказилган моддий зарар миқдорини ва бошқа аҳамиятга эга ҳолатларни аниқлаш ҳамда ножўя хатти-ҳаракат содир этилишига имкон туғдирган сабаб ва шарт шароитларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Агар муҳокама, хизмат суриштируви ёки терговга қадар текширув давомида ҳарбий хизматчининг содир этган ножўя хатти-ҳаракатида жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланса, ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) бу ҳақда ҳарбий прокурорни хабардор қилади, зарурат туғилганда жиноят иши қўзғатади ва дастлабки тергов тайинлайди.

57. Ҳарбий хизматчи томонидан содир этилган интизомий ножўя хатти-ҳаракат ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида жисмоний шахс, ташкилот, муассаса, корхона, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи ёки давлатга етказилган моддий зарар айбдор томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.

58. Гумонланувчининг айбдорлиги ва унга нисбатан қўлланувчи интизомий таъзир чорасини аниқлаш вақтида қуйидагилар эътиборга олинади: ножўя хатти-ҳаракатнинг характери, у содир этилган ҳолат, унинг оқибатлари, айбдорнинг олдинги хулқи, шунингдек унинг ҳарбий хизматни ўташ муддати ва ҳарбий хизматни ўташ тартибини билиш даражаси.

Интизомий таъзирнинг қаттиқлиги оширилади, агар ножўя хатти-ҳаракат жанговар навбатчилик (жанговар хизмат) ва бошқа хизмат вазифаларини бажариш вақтида, мастлик ҳолатида содир этилган бўлса ёки унинг оқибатида жиддий тартиббузарлик келиб чиққан бўлса.

Интизомий таъзирни қўллаш вақтида командир бўйсунувчининг қадр-қимматини камситмаслиги ва қўполликка йўл қўймаслиги лозим.

59. Интизомий чорани қўллаш тўғрисидаги буйруқда ҳар доимги жумлалардан ташқари қуйидагилар кўрсатилади:

ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келган ҳолатлар, сабаблар ва шарт шароитлар;

ҳарбий хизматчининг жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган айби нимадан иборат эканлиги;

интизомий таъзир тури;

етказилган мулкий (моддий) зарарнинг (агар шундай зарар келтирилган бўлса) миқдори ва уни айбдор шахс томонидан қоплаш тартиби;

келгусида шу каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чоралари;

қонунда белгиланган ҳолларда мансабдор шахсларнинг у ёки бу процессуал ҳаракатларни амалга ошириш бўйича мажбурияти.

60. Интизомий ножўя хатти-ҳаракатни содир этган ҳарбий хизматчига нисбатан интизомий таъзирнинг қўлланиши муҳокама, хизмат суриштируви ёки маъмурий тергов тугаган, шунингдек йиғилиш ёки аттестация комиссиясининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай қўлланилади.

Командирнинг (бошлиқнинг) ўз бўйсунувидаги ҳарбий хизматчисига нисбатан оғзаки кўринишда берган огоҳлантириши, хизматдаги йўл қўйган камчиликларини қаттиқ кўрсатиб ўтиши ёки танбеҳ бериши интизомий таъзир ҳисобланмайди.

61. Ҳарбий хизматчининг маст ҳолатда эканлиги аниқланганда ундан бирор бир тушунтириш олиш ёки унга нисбатан интизомий таъзир қўллаш у хушига келгунча кечиктирилади. Бундай ҳолларда ҳарбий хизматчи тайинланган шахс кузатувида дарҳол тиббий текширувга юборилади, агар ҳарбий хизматчи тиббий текширувдан бош тортса, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади.

62. Барча поғонадаги командирлар (бошлиқлар) ўзининг интизомий ҳуқуқларини етарли эмас деб билган тақдирда айбдор ҳарбий хизматчиларга нисбатан юқори турувчи қўмондонликнинг ҳуқуқлари доирасида интизомий таъзир беришни сўраш ҳуқуқига эга.

Бунда айбдор ҳарбий хизматчига нисбатан интизомий таъзир чорасини қўллаш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилиш ўз-ўзидан таъзир чораси ҳисобланмайди, тегишли командир (бошлиқ) томонидан бирор бир таъзир тури қўлланилганидан сўнг у амалга оширилган деб ҳисобланади.

63. Ҳарбий хизматчининг айбсизлик ҳолати аниқланганда, командир (бошлиқ) дарҳол ўзи қўллаган интизомий таъзирни бекор қилишга, агар интизомий таъзир юқори турувчи командир томонидан қўлланилган бўлса, уни бекор қилишни сўраб мурожаат қилишга мажбур.

Командир ўзига берилган интизомий ҳокимият чегарасидан чиқиб кетгани, айбсиз шахсни ноқонуний жавобгарликка тортгани, айбдор шахсни жавобгарликка тортмагани учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.

64. Мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этган ҳарбий хизматчига нисбатан интизомий таъзир чорасининг қўлланиши уни ушбу мажбуриятни бажаришдан, шунингдек моддий, фуқаровий-ҳуқуқий ёки жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди.

§ 6. Интизомий таъзирларни ижро этиш тартиби

 

65. Интизомий таъзирлар қоидага кўра зудлик билан, фавқулодда ҳолатларда эса у эълон қилинган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай ижро этилади.

Ушбу муддатга ҳарбий хизматчи унга нисбатан ҳақиқатдан ҳам унинг ҳуқуқларини поймол қилмаган ҳолда интизомий таъзир қўллаш имкони бўлмайдиган шароитда (тиббий муассасада стационар даволанишда, ҳомиладорлик, туғиш ва фарзанд парвариши туфайли таътилда, асирликда, гаров тариқасида ушланган ёки қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда) бўлган вақт, мазкур ҳолат тугагунга қадар ҳисобланмайди.  

Интизомий таъзир чорасининг ижро этилмаслигида айбдор деб топилган шахс жавобгарликка тортилади.

66. Берилган шикоят туфайли жорий этилган интизомий таъзирнинг ижро этилиши уни бекор қилиш тўғрисида юқори турувчи командирнинг буйруғи ёки суд қарори келмагунга қадар тўхтатилмайди. Норози бўлиб ариза берилган интизомий таъзирнинг ижросини тўхтатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қонунда белгиланган тартибда чиқарилиши мумкин.

67. Берилган интизомий таъзирлар тўғрисида агар уларнинг қўлланиши тартиби ушбу Низомда кўрсатилмаган бўлса, қуйидагича эълон қилинади: муддатли ҳарбий хизматчиларга – шахсан ёки саф олдида; оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга – шахсан, сержантлар ва оддий аскарлар сафи олдида ҳамда офицер, сержант ва оддий аскарлар йиғилишида; сержантлар таркибига – шахсан, сержантларнинг тегишли тоифаси сафи олдида ҳамда тегишли тоифадаги сержантлар ва офицерлар йиғилишида; офицерларга – шахсан, кўрсатмада ёки йиғилишда (катта офицерларга – катта офицерлар иштирокида, генераллар таркибига – генераллар иштирокида). Бундан ташқари, интизомий таъзирлар буйруқда эълон қилиниши мумкин.

Командирларга (бошлиқларга) уларнинг бўйсунувчилари ҳузурида интизомий таъзирлар эълон қилиш тақиқланади.

Ҳарбий хизматчига интизомий таъзир эълон қилишда уни жазоланишига олиб келган сабаб, ҳарбий интизом ёки жамоат тартиби бузилиши нимадан иборат эканлиги кўрсатиб ўтилади.  

68. Интизомий таъзирнинг қўлланиши ҳақида ҳарбий хизматчига хизмат варақасида ёки тегишли буйруқни етказиш варақасида имзоси орқали эълон қилинади. Ҳарбий хизматчининг эълон қилинган интизомий таъзир билан танишганлиги тўғрисида имзо қўйишдан бош тортиши уни ижро этишга тўсиқ бўлмайди.

69. Ҳайфсан ҳарбий хизматчига хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, ҳарбий интизом, ҳарбий формали кийим кийиш қоидаси, кун тартиби ёки хизмат вақти регламентини бузганлиги учун ушбу Низомда белгиланган тартибда эълон қилинадиган дастлабки интизомий таъзир ҳисобланади.

70. Қаттиқ ҳайфсан ҳарбий хизматчига ҳарбий интизомни қўпол ёки мунтазам равишда бузганлиги, кун тартиби ёки хизмат вақти регламентини бузганлиги, хизматда йўл қўйган жиддий камчиликлари, бошқа қасдан йўл қўйилган интизомий ножўя хатти-ҳаракатлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун ушбу Низомда белгиланган тартибда эълон қилинадиган интизомий таъзир.

71. Ҳарбий қисм ҳудудидан навбатдаги жавоб беришдан маҳрум қилиш муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчиларга 7 суткагача хизмат заруратисиз ҳарбий қисм ҳудудидан чиқиш, шу жумладан жамоа бўлиб (бўлинма таркибида) ҳарбий шаҳарчадан ташқарида жойлашган маданий-хордиқ муассасалари ва дам олиш жойларига ташрифларда қатнашишнинг тақиқланганини англатади.

72. Курсантларни интизомсизлиги туфайли олий ҳарбий таълим муассасалардан ўқишдан четлаштириш ушбу ҳарбий таълим муассасасига қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан амалга оширилади.

Олий ҳарбий таълим муассасалардан ўқишдан четлаштирилган курсантни ушбу таълим муассасасининг тегишли босқичига қайта тиклаш тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг қарорига асосан амалга оширилиши мумкин. 

73. Лавозимда пастлатиш интизомий таъзири амалга ошириш тартиби бўйича контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга нисбатан ишониб топширилган иш участкасида хизмат бўйича йўл қўйилган жиддий камчиликлар, қонун ва умумҳарбий низомларда белгиланган талаб ва вазифаларни бажармаганликлари, бошқа қўпол ҳуқуқбузарликларни содир этганликлари учун, ҳарбий унвон бўйича штатда назарда тутилган бир поғонадан ортиқ бўлмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ мансабдор шахслар томонидан ихтиёрга ўтказишсиз қўлланилади.  

Лавозимда пастлатиш интизомий таъзирини бекор қилиш ҳарбий хизматчини юқори лавозимга тайинлаш вақтида умумий асосларда амалга оширилади. Вакант лавозимлар мавжуд бўлмаган тақдирда, агар бир йил давомида ҳарбий хизматчига нисбатан бошқа таъзирлар қўлланилмаган бўлса, юқори турувчи лавозимга тайинламаган ҳолда унинг хизмат варақасида таъзир бекор қилинганлиги тўғрисида тегишли қайд киритилади.

74. Сержант, офицер таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий унвонда бир поғона пастлатиш интизомий таъзир чораси сифатида фавқулодда ҳолатларда ҳарбий бурчини бажармаслик, хизмат ҳокимиятини суиистеъмол қилиш, фавқулодда ҳолатларда қонун ва умумҳарбий низомларда белгиланган вазифа ва талабларни бажармаслик ҳолатлари учун ҳарбий унвон бериш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан амалга оширилади, бунда генераллар таркибига мансуб шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ ҳарбий унвонда пасайтирилиши мумкин.

Ҳарбий хизматчининг олдинги ҳарбий унвони тикланиб, навбатдаги ҳарбий унвон берилмагунига қадар, уни такроран ҳарбий унвонда пасайтиришга йўл қўйилмайди.

Пастлатилган ҳарбий унвондаги хизмат муддати ҳарбий унвонда тикланган хизмат муддати ҳисобига олинмайди.

Ҳарбий унвонда бир поғона пастлатилган ҳарбий хизматчилар ва резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий унвонда тиклаш Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ тегишлилиги бўйича бир йил ва уч йилдан кейин амалга оширилади.

75. Сержантлар таркибига мансуб ҳарбий хизматчиларни ҳарбий унвондан маҳрум этиш ҳарбий хизматчи томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилгани учун бошқа интизомий жазо чоралари етарли бўлмаган тақдирда суд ёки вазирлик раҳбарининг қарории билан амалга оширилиши мумкин.

Ҳарбий унвонда бир поғона пастлатилган ёки ҳарбий унвондан маҳрум этилган сержантлар таркибига мансуб бўлган шахсларга ушбу таъзир эълон қилинганидан сўнг тегишли фарқлаш белгиларини алмаштириш учун вақт белгиланади. Погонларни узиш, нашивкаларни қирқиш ва шахснинг ор-номуси ва қадр-қимматини камситадиган бошқа ҳаракатлар тақиқланади.

76. Ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун ҳарбий хизматдан бўшатиш контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга нисбатан шаҳодатлаш комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ интизомий таъзирнинг сўнгги чораси сифатида қасддан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракат (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик), ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва кундалик фаолиятида одоб-ахлоқ меъёрларини, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Умумҳарбий низомлари, идоравий ҳуқуқий-меъёрий ва ички идоравий ҳужжатларда белгиланган қоидаларни  бузганлиги, ҳарбий интизом талабларига зид келадиган, ҳарбий хизматчининг ор-номуси ва қадр-қимматини, ҳарбий бўлинма ёки умуман олганда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг обрўсини камситадиган хатти-ҳаракати учун мансабдор шахс томонидан (тайинлаш номенклатурасига мувофиқ) қўлланилади.  

77. Интизомий тартибда ҳарбий хизматдан бўшатилган контракт бўйича ҳарбий хизматчи оқланиш тўғрисидаги ҳужжат ёки суднинг қарори қонуний кучга кирганда ва бошқа ҳолатларда уни бўшатган шахснинг буйруғи ёки тегишли вазирлик, идора раҳбари томонидан олдинги лавозими ёки унга тенг лавозимга тикланиши мумкин.     

 

4-боб. Рағбатлантириш ва интизомий таъзирларнинг
 ҳисобини юритиш

 

78. Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат варақалари қуйидагича юритилади:

муддатли ҳарбий хизматчиларга – взводда (бўлинмада);

контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга – тегишли ҳарбий қисм, қўшилма, бирлашма, муассасанинг штабида;

командир ва генералларга – юқори турувчи штабда.

79. Рағбатлантириш ва интизомий таъзирларнинг ҳисобини юритиш қоғозда ва электрон шаклда амалга оширилади.

Ҳарбий хизматчининг хизмат варақасига барча рағбатлантириш ва интизомий таъзирлар тўғрисидаги қайдлар улар бевосита эълон қилинганидан сўнг амалга оширилади ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш билан боғлиқ бошқа ёзувлар киритиб борилади. Кўрсатилган ёзувлар штаб бошлиғининг (кадрлар органи) имзоси ва муҳр билан тасдиқланади. Рағбатлантириш ва интизомий таъзирларнинг ҳисобини юритиш зиммасига юклатилган шахслар тегишли ёзув ва қайдларнинг ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавобгардир.

80. Ҳар бир ҳарбий хизматчи бир йилда бир марта, шунингдек янги жойга кўчганда ва интизомий таъзир қўлланилганда дарҳол ўз хизмат варақаси билан танишиб чиқиши ва унга ўз имзосини қўйиши лозим.

Янги жойга кўчганда ёки ўтказилганда ҳарбий хизматчининг варақаси ҳам унинг ҳисобини юритувчи масъул шахс томонидан янги хизмат жойига юборилади.

81. Интизомий амалиёт тўғри қўлланилаётганини текшириб туриш мақсадида командирлар вақти-вақти билан хизмат варақаларни кўриб чиқишга мажбурдирлар.

 

5-боб. Интизомий таъзирлардан норози бўлиб ариза бериш, таклиф, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш тартиби

 

82. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, низомлар, буйруқлар талабларининг бузилиши ёки шахсларнинг бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар шайлигига салбий таъсир этувчи ҳолатлар, сабаблар ва шарт-шароитлар, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатлари тўғрисида ҳарбий хизматчи ўзининг бевосита ёки юқори турувчи командирларига маълумот беришга мажбурдир.

83. Ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот ва суд органларига қонунда белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

84. Ҳарбий хизматчи ўзига нисбатан командирлар (бошлиқлар) ёки бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатлари, қонун томонидан ўрнатилган ҳуқуқ ва имтиёзларининг бузилиши тўғрисидаги шикоятни устидан арз қилинган шахснинг бевосита бошлиғига берилади, агар шикоятчи кимнинг айби билан ўзининг ҳуқуқи бузилаётганини билмаса, шикоят команда бўйича топширилади.

Қабул қилинган қарордан қаноатланмаган тақдирда ҳарбий хизматчи ҳимояланиш ҳамда бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш учун ҳуқуқ-тартибот ёки суд органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Шикоят қилган ҳарбий хизматчи ўз хизмат мажбуриятлари ва буйруқларни бажаришдан озод этилмайди.

85. Ўзини айбсиз деб ҳисоблаган ҳарбий хизматчи унга интизомий таъзир жорий этилганлиги тўғрисида маълум бўлган кундан бошлаб 10 сутка давомида унга интизомий таъзир жорий этган шахсга ёки ундан юқори турувчи командирига (бошлиғига) шикоят қилиш ҳуқуқига эга, қабул қилинган қарордан норози бўлган тақдирда ҳуқуқ-тартибот ёки суд органларига мурожаат қилиши мумкин.

86. Командир ёки берилган интизомий таъзирга шикоятни кўриб чиқувчи орган хатти-ҳаракат содир этилган вазиятни, хизматга бўлган муносабатини, интизомий таъзирнинг содир этилган хатти-ҳаракатнинг оғирлигига мос келиши, таъзирнинг қўлланиш тартибига риоя этилганлигини ёки бошқа қонунчиликда белгиланган меъёрларнинг бузилганлигини аниқлаган ҳолда ҳарбий хизматчига қўлланилган интизомий таъзирни ноқонуний деб ҳисоблаб, уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

87. Командир (бошлиқ) келиб тушган шикоятларга зийраклик ва диққат билан қарашга, қонунда белгиланган тартибда ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқилишини таъминлашга, шикоят кўриб чиқилганидан сўнг, мурожаатчига дарҳол натижаси ва қабул қилинган қарор тўғрисида хабар беришга мажбурдир. 

88. Мурожаатни (шикоятни) кўриб чиқишда командирга (бошлиққа) қуйидагилар тақиқланади:

мурожаатларни (шикоятларни) кўриб чиқиш учун асоссиз бошқа органларга бериш ёки қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан арз қилинган шахсларга кўриб чиқиш учун юбориш;

ўзларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш ёки ҳимоя қилиш мақсадида ҳамда мурожаатида шахсий фикри ва танқидий нуқтаи назарини изҳор этган шахсларни таъқиб қилиш;

мурожаат қилувчининг розилигисиз унинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш.

89. Мурожаатнинг кўриб чиқилиши натижаси ва унда баён этилган масалалар бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаатчига мурожаат баён этилган тилда етказилади ва унда қонунчилик ҳужжатлари меъёрларига таянган аниқ далиллар келтирилиши, мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича рад этувчи ёки тасдиқловчи далиллар акс эттирилиши ҳамда қабул қилинган қарордан қаноатланмаган тақдирда шикоят қилиш тартиби тушунтирилиши лозим.

Мурожаатда кўтарилган барча масалалар кўриб чиқилган, улар бўйича керакли чоралар кўрилиб, қонунчиликка мос равишда тўлиқ жавоб берилган тақдирда мурожаат ҳал этилган деб ҳисобланади.

90. Командир мурожаат кўриб чиқилиши натижасига кўра қабул қилинган қарорнинг ижросини назорат қилишга, шунингдек агар ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаат бузилиши натижасида зарар етказилган бўлса, зарарни қоплаш бўйича тўлақонли чора кўришга мажбур. Ноқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли еткизилган зарарни қоплаш зарар етказган шахс томонидан ёки қонунчиликда назарда тутилган тартиб ва ҳолатда суднинг қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Интизомий таъзирлар бекор қилинганидан сўнг ҳарбий хизматчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланади, улардан ундирилган маблағлар эса командирнинг буйруғи ёки қонунчиликда белгиланган тартибда суднинг қарорига мувофиқ қопланади.

Командир ва масъул мансабдор шахслар давлат ва Қуролли Кучлар манфаатлари, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши ҳолатларининг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида мурожаатларни умумлаштирадилар ва таҳлил қиладилар.

91. Барча мурожаатлар келиб тушган кунда рўйхатга олинади ҳамда уларда кўрсатилган ҳолатлар бўйича ўтказилган текширув материаллари ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги жавоб хати билан биргаликда қонунда ва хизмат иш юритиш қоидаларида белгиланган тартибда сақланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИНГ ГАРНИЗОН ВА ҚОРОВУЛЛИК ХИЗМАТЛАРИ НИЗОМИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
 

 

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1. Ушбу Низом гарнизон ва қоровуллик хизматларини ташкил қилиш ва ўташ, ушбу хизматни ўтаётган гарнизон мансабдор шахслари ва ҳарбий хизматчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, қўшинлар иштирокида гарнизон тадбирлари ўтказиш тартибларини ўз ичига олади.

Мазкур Низом қоидалари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, шунингдек улардаги хизмат оддий аскар, сержант ва офицерлар таркиби лавозимларидаги ҳарбий хизматга тенглаштирилган давлат қўмиталари, вазирлик ва идоралар (кейинги ўринларда вазирликлар деб юритилади) ҳарбий хизматчиларига нисбатан татбиқ этилади.

2. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

гарнизон – белгиланган чегараларда маълум бир аҳоли пунктида ёки бир ҳудудда доимий ёки вақтинчалик жойлашган ҳарбий қисмлар, куч ишлатар вазирликларнинг қўшин тузилмалари, олий ҳарбий таълим муассасалари;

гарнизон чегараси  – гарнизонларнинг қўшни ҳудудларини бўладиган гарнизон чегараларини белгилаб берувчи шартли чизиқ;

гарнизон хизмати – гарнизондаги шахсий таркиб орасида юқори ҳарбий интизомни ушлаб туриш ҳамда қўшинлар иштирокидаги гарнизон тадбирларини (ташкилий, ҳуқуқий, техникавий ва б.). сифатли ўтказиш мақсадида ташкиллаштириладиган тадбирлар мажмуаси;

ҲАН инспекцияси хизмати – гарнизон ҳарбий қисмлари транспорт воситалари ҳайдовчилари (механик-ҳайдовчилари) томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни назорат қилиш учун мўлжалланган гарнизон хизматининг таркибий қисми;

қоровуллик хизмати қурол-аслаҳа, ҳарбий техника, бошқа моддий воситалари сақланадиган омборлар ва ҳарбий ва давлат объектларини ишончли қўриқлаш ва мудофаа қилиш, шунингдек гауптвахта ва ахлоқ тузатиш қисмларида сақланаётган шахсларни қўриқлаш учун мўлжалланган;

ёнғин назорати – ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш ва унинг  натижаларига кўра чоралар қабул қилиш мақсадида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолият;

ёнғин хавфсизлиги – инсонлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳамда атрофдаги табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимояланганлиги аҳволи;

қурол  - жонли ёки ўзга нишонни йўқ қилиш, сигнал бериш учун конструктив мўлжалланган мосламалар ёки предметлар. У ў з ичига: совуқ, ўқотар, спорт, хизмат, жанговар қуроллар ва бошқа қурол-аслаҳаларни олади.

махсус воситалар – (резина таёғи, қўлкишан ва бошқа воситалар) – тинчлантириш ва қонунга хилоф ҳаракатларни олдини олиш, шунингдек ўзини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган предметлар;

техник қўриқлаш воситалари – назорат объектлари ва субъектларининг ҳудуди, хоналари, сақлаш жойлари ва бошқаларнинг назорати, бут сақланаётганлиги ва ёнғинга қарши хавфсизлигини таъминловчи аппаратли ва дастурий воситалар мажмуи

техник кузатув воситалари – маконнинг берилган ҳудудида визуал кузатув олиб бориш учун мўлжалланган махсус жиҳозлар.

3. Гарнизон чегараси, гарнизон хизматини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари гарнизон қоровулларида қоровул хизматини ташкиллаштириш ва олиб бориш тартиби ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ва идоралар раҳбарларининг қарори билан белгиланади.

4. Ҳар бир гарнизонда гарнизон ва қоровуллик хизматлари ташкиллаштирилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида гарнизон ва қоровуллик хизматларига раҳбарликни:

Ўзбекистон Республикаси чегараларида – Мудофаа вазири;

ҳарбий округ чегараларида – ҳарбий округ қўшинлари қўмондони;

гарнизон чегараларида – гарнизон бошлиғи;

ҳарбий қисм (муассаса) чегараларида командир (бошлиқ) амалга оширади.

ЎР ҚК тури ва қўшин турларининг ҳарбий қисмларида қоровуллик хизматига бевосита раҳбарликни вазирликларнинг тегишли мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.

6. Гарнизон хизмати ва гарнизон қоровулларда қоровуллик хизматини амалга оширишга гарнизон таркибига кирган ҳарбий қисмлар (муассасалар) жалб этилади.

Ҳарбий округ гарнизонларида гарнизон ва қоровуллик хизматларини ташкиллаштириш ва олиб бориш тартиби ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг буйруғи билан, ҳарбий округ ҳудудида жойлашган ЎР ҚК тури ва қўшин турлари қўшинлари бошқарув органларининг қўмондонлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Бевосита гарнизонда гарнизон ва қоровуллик хизматларининг ташкиллаштириш (навбати) ва олиб бориш, гарнизон бошлиғи томонидан, таркиби ва мўлжалланишига боғлиқ ҳолда гарнизонда жойлашган ЎР ҚК тури ва қўшин турлари ҳарбий қисм командирлари (муассасалар бошлиқлари) билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ҳарбий таълим муассасалари гарнизон ва қоровуллик хизматларига ўқув режаси билан кўзда тутилган вақтлардагина жалб этиладилар.

Гарнизон бошлиғининг гарнизон ва қоровуллик хизматини ташкил этиш ҳақидаги буйруқлари шу гарнизон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ҳарбий қисмлари, жамоалари ва ҳар бир ҳарбий хизматчиси томонидан сўзсиз бажарилиши шарт.

7. Ҳар бир ҳарбий хизматчи гарнизон ва қоровуллик хизматларини ўтаётганларга ёрдам кўрсатишга мажбур.

Гарнизон патрули, ҲАН нозири ёки қоровул хизмати пайтида қоида бузилганини сезган ҳарбий хизматчи бу ҳақда гарнизон ҳарбий комендантига ёки гарнизон навбатчисига (ҳарбий қисм (муассаса) навбатчисига) ва ўзининг бевосита бошлиғига зудлик билан хабар бериши шарт.

 

2-бўлим

ГАРНИЗОН ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ВА ОЛИБ БОРИШ

 

1-боб

ГАРНИЗОННИНГ АСОСИЙ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИ И ВА УЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

1-§. Умумий қоидалар

 

8. Ҳарбий хизмати кўзда тутилган вазирликлар раҳбарлари қарори билан ҳар бир гарнизонда гарнизоннинг қуйидаги мансабдор шахслари таркиби тайинланиши мумкин:

гарнизон бошлиғи;

гарнизон бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари;

гарнизон бошлиғининг таъминот турлари бўйича ўринбосари;

ҳарбий комендант;

ҲАН бошлиғи;

ёнғин хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи;

алоқа бошлиғи;

радиацион, кимёвий ва бактериологик муҳофаза хизмати бошлиғи;

гарнизон гауптвахтаси бошлиғи;

гарнизон тиббиёт хизмати бошлиғи, молиявий хизматининг катта бошлиғи ва бошқалар.

Гарнизон штатида кўзда тутилган  мансабдор шахсларни тайинланиши вазирликлар раҳбарлари ёки тайинлаш ваколатига эга бўлган бошқа мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади. Уларни лавозимга тайинланиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг буйруғи билан амалга оширилади.

Қолган мансабдор шахслар ўриндошлик бўйича улар бажарадиган функционал вазифаларни белгилаган ҳолда ЎР ҚК тури ва қўшин турлари бошқарув органлари ва қўшинлари қўмондонлиги билан келишилган ҳолда ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг буйруғи билан тайинланадилар. Гарнизон ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини бир нечта тури ва қўшин турларининг ҳарбий қисмлари биргаликда жойлашган тақдирда гарнизон ҳарбий комендантининг ушбу масалалар бўйича штатдан ташқари ёрдамчилари тайинланиши мумкин.

9. Гарнизон мансабдор шахслари гарнизоннинг барча шахсий  таркибига эълон қилинади ҳамда маҳаллий ҳокимият органларига таништирилади.

10. Штат билан кўзда тутилмаган гарнизон мансабдор шахслари, қоидага кўра, гарнизон бошлиғи эгаллаб турган лавозимига кўра командир (бошлиқ) ҳисобланадиган бирлашма (қўшилма, ҳарбий қисм, муассаса) бошқарув органининг (штабининг) мансабдор шахслари орасидан ёки гарнизоннинг бошқа ҳарбий қисмларидан (муассасаларидан) тайинланадилар.

11. Ҳарбий шаҳарчага идоравий мансублигига боғлиқ бўлмаган ҳолда иккита ва ундан ортиқ ҳарбий қисмлар жойлашган тақдирда, гарнизон бошлиғининг буйруғи билан ҳарбий қисмлар командирларидан (муассасалар бошлиқларидан) ҳарбий шаҳарча каттаси тайинланади.

12. Гарнизон хизматини ташкиллаштириш ва олиб бориш масалалар бўйича гарнизоннинг барча мансабдор шахслари гарнизон бошлиғига бўйсунади.

 

2-§. Гарнизон бошлиғи

 

13. Гарнизон бошлиғи: гарнизонда ҳарбий интизомни сақланишига; гарнизон хизматини ташкил этиш ва олиб борилишига; гарнизон қоровулларида қоровуллик хизматини ташкил этиш ва олиб борилишига; ёнғин хавфсизлиги таъминлашини ташкил этилишига; гарнизон хизматини ташкил этиш масалалари бўйича давлат бошқаруви ҳудудий органлари ва жойлардаги ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик ўрнатишга жавоб беради.

Гарнизон бошлиғи гарнизон ва қоровуллик хизматлари масалалари бўйича ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига бўйсунади ва мазкур масалалар бўйича гарнизоннинг барча ҳарбий хизматчилари, шу жумладан гарнизон таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар командирларига (муассасалар бошлиқларига) ҳам тўғридан-тўғри бошлиқ ҳисобланади.

Гарнизон бошлиғи қуйидагиларга мажбурдир:

ҳар куни гарнизондаги мансабдор шахслар фаолиятига гарнизон хизмати ва гарнизон қоровуллари қоровуллик хизмати масалалари бўйича раҳбарлик қилиш;

ҳар чоракда ҳарбий интизом, гарнизондаги гарнизон хизматини ва гарнизон қоровуллари қоровуллик хизматининг ҳолатини таҳлил қилишга ҳамда гарнизон мансабдор шахслари ва ҳарбий қисм командирлари (муассасалар бошлиқлари) билан қилинган ишларга якун ясаш;

гарнизонда жиноятлар ва кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш, гарнизон хизмати ва гарнизон қоровуллари қоровуллик хизматини олиб бориш ҳушёрлигини ошириш ҳамда ҳарбий шаҳарчаларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг яшаши (умумгарнизон объектлар) хавфсизлигини таъминлаш бўйича чораларини белгилаш;

жойлардаги ҳокимият органлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, улар билан гарнизон хизматини, биргаликда тадбирлар ўтказиш йўли билан фуқаро муҳофазасини ташкил этишга, шунингдек ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг уй-жой-маиший шароитларини яхшилашга ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг бошқа керакли, зарур илтимосларини қондириш йўлида барча ишларни қондириш;

гарнизон ҳудудида ўтказиладиган тадбирларни ЎР ҚК тури ва қўшин турлари қўмондонликлари билан келишишга, зарурат туғилганида уларда иштирок этиш;

гарнизон объектларини қўриқлаш ва мудофаасини ташкил қилишга, округ қўшинлари қўмондонига гарнизон қоровуллари жадвалини тасдиқлашга тақдим этиш ва гарнизон ҳудуди чегараси ҳақида ўз таклифларини билдириш;

гарнизон қоровули қўриқловидаги объектларга кириш тартибини ўрнатишга;

ойда камида бир марта гарнизон қоровуллар, гарнизон патруллари ва ҲАН постлари хизматини, шунингдек, бандиларнинг гауптвахталарда тўғри сақланаётганини текшириб туриш;

Мудофаа вазири (ҳарбий округ қўшинлари қўмондони) кўрсатмасига биноан гарнизондаги ҳарбий қисмларнинг ички хизмати ва қоровуллик хизматини ташкил этилиши ва олиб борилишини текширишга;

гарнизон ёнғин хавфсизлиги режасини ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига тасдиқлашга тақдим қилиш ва гарнизонда ёнғин хавфсизлиги таъминланганлиги ташкиллаштириш ҳолатини назорат қилиш;

мудофаа вазири (ҳарбий округ қўшинлари қўмондони) кўрсатмасига биноан гарнизонга келаётган ЎР ҚК тури ва қўшин турлари ҳарбий қисмларини (муассаса, бўлинма, командаларини) жойлаштиришга;

қўшинларни сув билан таъминлаш учун очиқ сув ҳавзаларидан фойдаланиш, одамлар чўмиладиган жой, вақт ва қоидалар тартибини ўрнатиш ҳамда уларда хавфсизлик талаблари бажарилишини назорат қилиш тартибини ўрнатиш;

умумгарнизон маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказиш режалари, шунингдек, гарнизон ҳарбий қисмларида маданий-маърифий муассасалар хизмати режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

туманнинг (гарнизоннинг) уй-жойдан фойдаланиш қисмига ҳарбий қисмларни ҳарбий қисмларни (муассасаларни) жойлаштириш, шунингдек, гарнизон уй-жой комиссияси фаолиятига раҳбарлик қилиш, қонунчиликка амал қилган ва ижтимоий тенглик нуқтаи назаридан жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ва кенг ошкораликни таъминлаб гарнизонда уй-жойни тақсимлашни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилишини ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни назорат қилиш, ҳарбий қисмларга қарашли бинолар, ҳарбий шаҳарчалар ҳудуди ва умумгарнизон фойдаланувида бўлган биноларнинг аҳволини текшириш, бу бинолар ҳарбий қисмлар томонидан ташлаб кетилганда уларни қўриқлашни ташкил қилиш;

мудофаа вазири (ҳарбий округ қўшинлари қўмондони) кўрсатмасига кўра бўлинмаларни (ҳарбий қисмларни) катта фалокатлар, ҳалокатлар ва табиий офатлар оқибатини тугатиш ва мазкур низомнинг 128 бандига мувофиқ шу офатлар натижасида жабрланган аҳолига ёрдам бериш учун ажратиш;

гарнизонда қишки ёки ёзги ҳарбий кийим кийиш русумига ўтиш вақтини белгилаш;

гарнизонда иситиш мавсумининг бошланиши ва тугаш вақтини эълон қилиш;

қўшинлар иштирокида гарнизон қўшинлари парадини ва бошқа тадбирларни ўтказиш, зарур ҳолларда фахрий қоровуллар тайинлаш, ҳарбийлар мозори, биродарлик қабристонлари ва ҳарбий ёдгорликларнинг лозим даражада сақланишига жон куйдириш;

ушбу гарнизон ҳарбий қисмларида хизмат қилмайдиган ҳарбий хизматчилар томонидан ҳуқуқбузарлик (ножўя ишлар) содир этилганда хизмат текшируви тайинлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилишга.

Гарнизон бошлиғи унинг мажбуриятларида кўрсатилган ҳолда режалар ва йўриқномалар ишлаб чиқишни гарнизон мансабдор шахсларининг кучлари, зарурат туғилганда эса эгаллаб турган лавозими бўйича ўзи командирлик қилаётган қўшилма (ҳарбий қисм) (бошқараётган муассаса) штаби ва гарнизоннинг бошқа ҳарбий қисмлари командирлари (муассасалар бошлиқлари) ва уларнинг штабларини жалб қилиб амалга оширади.

14. Гарнизон бошлиғи гарнизон ҳудудига келган:

Ўзбекистон Республикаси Президентини;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерини;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини;

вазирлик раҳбари ва унинг ўринбосарини;

ўзининг тўғридан-тўғри командирларини (бошлиқларини) қарши олади, билдирув беради ва ҳамроҳлик қилади.

15. Гарнизон бошлиғи вақтинча гарнизондан кетган пайтда (таътилга, сафарга) ўз вазифасини бажаришни штат лавозими бўйича бўйсунувидаги ўринбосарларининг бирига топширади, бу ҳақда гарнизон бўйича буйруқда эълон қилинади ва ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига билдирув берилади.

 

3-§. Гарнизон ҳарбий коменданти

 

16. Гарнизон ҳарбий коменданти ҳарбий хизматчиларнинг кўча ва бошқа жойларда ҳарбий интизомга риоя қилишига, гарнизон қоровуллари, патруллари ва ҲАН назорат постлари хизматчиларининг хизматни тўғри ва ҳушёр олиб боришларига, шунингдек гарнизон гауптвахталарида бандиларнинг тўғри ва қонуний сақланишига жавоб беради.

Гарнизон бошлиғининг қарорини амалга ошириш чоғида гарнизон ҳарбий коменданти, гарнизон бошлиғи номидан буйруқнома бериш, муҳим топшириқлар ҳақида унга ахборот бериш ҳуқуқига эгадир.

Гарнизон ҳарбий коменданти қуйидагиларга мажбурдир:

умумгарнизон объектларини қўриқлаш ва мудофаа қилиш бўйича қоровул жадвалига асосан қоровуллик хизматини олиб борилиши ва гарнизонда патрулликни ташкиллаштириш;

ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий интизом, ҳарбий кийим-кечак русуми ва ҳарбийча саломлашиш қоидаларига амал қилишини назорат қилиш;

гарнизонда ҳарбий интизом, қоровуллик ва патруллик хизматлари аҳволини доимий равишда ўрганиш.Уларни яхшилаш бўйича хулоса ва таклифларни ҳар ойда гарнизон бошлиғига хабар қилиб туриш;

гарнизон бошлиғининг кўрсатмасига биноан гарнизон қоровуллари жадвалини, шунингдек гарнизон наряди ведомости, постлар табеллари (1, 2, 3-илова), постларнинг жойлашув чизмаларини (схемаларини), қоровул бошлиқлари ва қоровул бошлиқларининг техник қўриқлаш воситалар (кейинги ўринларда ТҚВ деб юритилади) бўйича ёрдамчилари (операторлари), гарнизон бўйича навбатчи ва унинг ёрдамчиси учун йўриқномалар ҳамда патруллик схемаси ва патруллар йўриқномасини тўзиш;

гарнизон бошлиғига объектларни ТҚВ билан жиҳозлаш, гарнизон наряди сонини қисқартириш ва уларнинг хизмат сифатини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

қоровуллик хизматини текширадиган гарнизон мансабдор шахслар рўйхатини тузишга ва унинг бажарилишини назорат қилиш;

хар ойда камида икки марта гарнизон нарядига тайинланган бўлинмалар ва шахсларни, гарнизон нарядини тарқатиш ва уларнинг хизмат олиб боришини, гарнизон навбатчи бўлинмасининг шайлигини, шунингдек гарнизон қоровулларининг постлари ва қоровулхоналари аҳволини шахсан текшириш;

ҳар ойда камида бир марта ҳисоб-китоб дафтарига қайд қилган холда гарнизон қоровулларидаги ўқ-дорилар захирасининг мавжудлиги ва ҳолатини текшириш;

гарнизон шахсий  таркиби томонидан содир этилган ҳодисалар ва ҳарбий интизом бузилишларини ўз вақтида аниқлаб, уларни ҳисобга олиш, улар ҳақида ва кўрилган чоралар тўғрисида гарнизон бошлиғига ахборот бериш, жиноят ва кўнгилсиз ҳодисалар ҳақида эса, бундан ташқари гарнизон прокурорига хабар беришга; жиноят қилган ҳарбий хизматчиларни қидириш ва ушлашда ёрдам бериш;

гарнизон бошлиғининг кўрсатмасига биноан фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳамкорликдаги ҳаракатлар режаси, гарнизоннинг ёнғинга қарши муҳофаза режаси, шунингдек, ёнғин чиққанда ёки табиий офат рўй берганда йўриқномаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

гарнизонда фуқаро муҳофазаси билан ҳамкорлик қилиш режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

гарнизон алоқа бошлиғи билан биргаликда гарнизон қоровуллари, патруллар ва ҲАН назорат постлари билан алоқа ўрнатадиган алоқа воситаларини аниқлаш;

гарнизон бўйича навбатчиларга, уларнинг ёрдамчилари ва патруллар таркибига нарядга тушишдан олдин йўриқнома беришга, гарнизон бўйича навбатчига пароль ёзилган қоғозни топширишга, патруллар бошлиғига эса зарур ҳужжатлар ва алоқа воситаси бериш;

гарнизондаги жамоат жойларида ҳарбий интизом ва ўзини тутиш қоидаларига риоя қилиш масалалари бўйича вазирликлар ҳудудий органлари билан алоқа ўрнатиб туриш;

ҳар куни гарнизон қоровулларининг пост ведомостларини кўриб туришга ва аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўришга;

ҳафтада камида бир марта гарнизон гауптвахтасида бандиларнинг қонуний ва тўғри сақланиб турилганлигини текширишга;

гауптвахта бошлиғига ҳибсга олинганларни ишга, ҳаммомга, суриштирув органи ёки суднинг талаби бўйича сўроқ қилиш ёки судга юбориш, шунингдек, касал бўлган ҳибсга олинганларни даволаш муассасасига жўнатиш учун ёзма буйруқнома беришга (12-илова);

ҳарбий интизомни ва ҳарбий кийим-кечак русуми қоидаларини бузиш учун ушланган ҳарбий хизматчилар билан саф тайёргарлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Умумҳарбий ҳарбий низомларни ўрганиш бўйича машғулотлар уюштириш;

гарнизонга хизмат сафарига ёки таътилга келган (11-илова) ҳарбий қисмлар, алоҳида бўлинмалар (командалар), шуниндек ҳарбий хизматчиларни ҳисобини юритиш ва уларни ўз вақтида хизмат жойига жўнаб кетишини назорат қилиш;

ушланган ҳарбий хизматчилардан олиб қўйилган барча турдаги қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш ва сақланишини ташкил қилиш;

гарнизонда тўхтаб ўтаётган бўлинмаларни (жамоаларни), алоҳида ҳарбий хизматчиларни, шунингдек ҳарбий юк ортилган транспортларни кузатиб келаётган қоровулларни жойлаштириш ва аттестатларга кўра таъминот турлари билан таъминлаш;

гарнизон ҳудудида таътилда бўлган бемор ҳарбий хизматчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш;

полигонларга кетган ёки гарнизон таркибидан чиққан ҳарбий қисмлар ҳарбий шаҳарчаларининг қўриқланишини текширишга;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ЎР ИИВ ЙХҲБ деб юритилади) билан ҳамкорликда колонналар ҳаракатини, керак бўлган ҳолларда эса ҳарбий қисмларнинг ғилдиракли ёки занжир тасмали машиналар ҳаракатини тартибга солишни таъминлаш;

гарнизон қўшинларини парадларга тайёргарлигини назорат қилиш ва қўшинлар иштирокида парадларга ва бошқа гарнизон тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш вақтида, маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда тартибни таъминлаш;

гарнизон бошлиғининг кўрсатмасига биноан ҳарбий қисмлардан фахрий қоровуллар тайинлаш ва тайёрлашга, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларни дафн этишни ташкил қилиш;

гарнизон ҳудудида жойлашган ҳарбийлар мозори, биродарлик қабристонлари ва ҳарбий ёдгорликларни ҳисобга олиш ва уларнинг сақланишини кузатиб боришга.

17. Гарнизон ҳарбий коменданти шахсан ва ўзига бўйсунувчи шахслар  орқали ҳарбий хизматчилардан кўчада ва бошқа жамоат жойларида, улар томонидан қилинган ҳар бир ҳаракатни назоратсиз қолдирмай, ҳарбий интизом ва ўзини тутиш қоидаларга амал қилинишини қатъий талаб қилишга мажбурдир.

Ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий интизом бузилган ҳолларда ҳарбий комендант ҳарбий унвони ўзи билан тенг ва кичикларга кўрсатиб ўтиши ёки уларни ушлашга мажбурдир, ҳарбий хизматчилар ҳарбий интизомни мастлик ҳолатида (гиёвандлик воситалари таъсири остида) бузган бўлса, уларни ушлаш ва ўзларига келгунга қадар бир суткагача вақтинча ушланганлар камерасида сақлаш ва бу ҳақда гарнизон бошлиғига зудлик билан билдирув бериши лозим.

Ҳарбий унвони жиҳатдан ўзидан катта ҳарбий хизматчи ҳарбий интизомни бузган ҳолларда гарнизон ҳарбий коменданти унга гарнизон бошлиғи номидан мурожаат қилади ва ҳарбий интизомни бузишни тўхтатишни талаб қилади.

Лозим бўлганда бундай ҳарбий интизомни бузувчиларга қарши қатъий чоралар кўриш учун гарнизон ҳарбий коменданти бу ҳақда гарнизон бошлиғига хабар беради ва унинг кўрсатмалари асосида иш кўради.

Зарурат туғилиб қолса, гарнизон ҳарбий коменданти ҳарбий интизомни бузган ҳарбий хизматчидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилади, бундай ҳужжат йўқ ёки нотўғри тўлдирилган бўлса, уни ушлаб вақтинча ушланганлар камерасига жойлаштиради.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматчилар таътилда (хизмат сафарида) бўлган пайтида ҳарбий интизомни бузса ҳарбий комендант унинг таътил гувоҳномасида (сафар гувоҳномасида) бевосита (тўғридан тўғри) командирлари (бошлиқлари) томонидан таътил тугагач уни  интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан қарорни қабул қилиши учун тегишли қайдлар ёзиб қўяди.

Ҳарбий интизомни бузган ҳарбий хизматчига нисбатан кўрилган барча чоралар тўғрисида гарнизон ҳарбий коменданти ҳарбий хизматчи хизмат ўтаётган ҳарбий қисм командирини (муассаса бошлиғини) хабардор қилади ва гарнизон бошлиғига билдирув беради.

18. Ушланган ҳарбий хизматчининг шахсий ҳужжатлари йўқлиги туфайли шахси тезда аниқланмаса, гарнизон ҳарбий коменданти ҳарбий хизматчи ушланган вақтдан бошлаб, бир сутка ичида уни шахсини аниқлаш учун барча чораларни кўришга мажбур. Шу каби барча шахслар тўғрисида гарнизон ҳарбий коменданти шахсини аниқлаш учун гарнизон бошлиғига билдирув беради ва ҳарбий прокурорга маълумот беради.

19. Суриштирув органи томонидан жиноят қилишда шубҳаланиб ушланган ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ вақтинча ушлаб туриш камерасига ёки ҳарбий комендатурадаги гауптвахтага жойлаштирилади.

20. Ушланган ҳарбий хизматчиларнинг ҳисоби:

гарнизон ҳарбий комендатурасида – ушланган ҳарбий хизматчиларни рўйхатга олиш китобида; гауптвахтада – гауптвахтада сақланаётган ҳарбий хизматчиларни рўйхатга олиш китобида юритилади (12-илова).

21. Гарнизон ҳарбий қисмларида ёки объектларида ёнғин ёки табиий офат рўй берганда, шунингдек, гарнизон қоровулларида бирор бир ҳодиса содир бўлганда гарнизон ҳарбий коменданти зудлик билан бу ҳақда гарнизон бошлиғига хабар қилишга, воқеа содир бўлган жойга келишга ва керакли тадбирларни амалга оширишга мажбур.

22. Агар таътилда ёки хизмат сафарида бўлган ҳарбий хизматчи касаллиги (тан жароҳати) туфайли ёки уни ўзига боғлиқ бўлмаган бошқа бирор сабаб билан хизмат жойига етиб бора олмаса, гарнизон ҳарбий коменданти ҳарбий хизматчининг ушланиб қолиш сабаби ҳақида у хизмат қилаётган ҳарбий қисм командирига (муассаса бошлиғига) зудлик билан хабар беради. Ҳарбий хизматчи касал бўлса, ҳарбий комендант кўрсатмаси билан у ҳарбий даволаш муассасаси шифокори кўригидан ўтказилади ва ётиб даволанишга (зарурат туғилса) жўнатилади.

Ҳарбий хизматчининг хизмат жойига жўнаб кетган вақти, унинг ушланиб қилиниш муддати ва сабаблари ҳақида гарнизон ҳарбий коменданти ҳарбий хизматчининг ҳужжатига ва ҳисобга олиш китобларига ёзиб қўяди (11-илова).

 

4-§. Гарнизон ҲАН бошлиғи

 

23. Гарнизон ҲАН бошлиғи гарнизон ҳарбий қисмларида, у билан туташган йўлларда ва аҳоли пунктларида транспорт воситалари билан бўладиган кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш учун тадбирлар ташкил қилиш ва ўтказишга жавоб беради.

У гарнизон бошлиғига, ҲАН хизмати бўйича эса – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҲАН бошлиғига бўйсунади.

У қуйидагиларга мажбурдир:

гарнизон ҳарбий қисмларида автомобиль техникасидан ҳалокатсиз ва тартибли фойдаланиш бўйича чиқарилган буйруқлар талабларини бажарилишини, ҳайдовчилар (механик-ҳайдовчилар) рейс пайтида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишини, шунингдек, транспорт воситаларининг техник ҳолати, йўл ҳужжатларининг мавжудлиги ва тўғрилигини доимий назорат қилишни ташкил этиш;

ҳар ойда ҳарбий қисмлар транспорт воситалари томонидан содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаб ва шартларини, шунингдек, ҳайдовчилар (механик-ҳайдовчилар) ўртасидаги интизомнинг аҳволини таҳлил қилишга ва таҳлил натижалари ҳақида гарнизон бошлиғига ахборот беришга;

гарнизонда транспорт воситалари билан бўладиган ҳодисаларнинг олдини олиш тадбирлари режасини, ҲАН иш режасини ишлаб чиқиш ва гарнизон бошлиғи тасдиғига тақдим этиш, бу ишларнинг бажарилишига эришиш;

гарнизон бошлиғи тасдиқлаган режа асосида кимга бўйсунишидан қатъий назар гарнизон ҳарбий қисмлари техник назорат пунктлари ишини текшириш;

навбатчиликни бошлаётган ҲАН назоратчиларига йўл-йўриқ кўрсатиш; уларни назорат постларига бўлиш, уларнинг хизматини назорат қилиш ва улардан ёзма далолатномалар олиш;

ЙҲХБ бўлинмалари билан автомобиль ва зирҳли техникалар колонналарини ўқувлар ва бошқа тадбирлар ўтказиладиган жойларига кузатиб боришни ташкил этиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

техник носоз ва техник хизмат кўрсатилмаган транспорт воситаларидан фойдаланишни тўхтатиш ва уларни ҳарбий қисмларга жўнатиш, тўхтатиш тизими ва буриш бошқармаси носоз транспорт воситаларини эса гарнизоннинг ушланган машиналар йиғиладиган пунктига жўнатиш, гарнизон бошлиғига ва ҳарбий гарнизон комендантига ўз вақтида ушланган транспорт воситалари ва ҳайдовчилар (механик-ҳайдовчилар) ҳақида хабар бериш;

транспорт воситалари билан бўлган ҳодисалар, ҳайдовчилар (механик-ҳайдовчилар) томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ва олиб қўйилган ҳужжатларни ҳисобга олиб боришни ташкил этиш;

бирор кишининг ўлими, мажруҳ бўлишига сабаб бўлган ёки оғир оқибатларга олиб келган ҳарбий қисм транспорт воситаси томонидан қилинган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида зудлик билан гарнизон бошлиғига, гарнизон ҳарбий комендантига ва ҳарбий прокурорга хабар бериш, унинг сабаб ва ҳолатларини воқеа содир бўлган жойнинг ўзида терговга қадар текширувда шахсан иштирок этиш;

гарнизон ҲАН малакали ҳарбий комиссиялари ишига раҳбарлик қилишга;

ҳарбий қисм транспорт воситалари томонидан ҳаракатланиш ва амалий ҳайдаш учун фойдаланиладиган йўл ва кўчалар схемасини ЙҲХБ ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда гарнизон бошлиғи тасдиғига тақдим этиш ва бу йўлларни ҳарбий қисмларгача етказиш;

ҳарбий қисмлар ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати ва автомобиллардан фойдаланиш қоидаларини бузиш тўғрисидаги материалларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

ҳарбий қисмларнинг шахсий  таркиб, ҳарбий ва махсус юкларни ташишга мўлжалланган транспорт воситаларини, махсус товуш ва чироқли сигналлар билан жиҳозланган транспорт воситаларини, шунингдек, гарнизон ҳарбий қисмлари енгил автомашиналарини (рўйхат бўйича) техник кўрикдан ўтказиш;

бошқа гарнизон ҳарбий қисмлари транспорт воситалари ҳайдовчилари (механик-ҳайдовчилари) қоидани бузганлиги ҳақидаги материалларни ўша қисмлар командирлари ёки ўша гарнизон ҲАН бошлиқларига жўнатиш (ЎР маъмурий жавобгарлик ҳақидаги кодексга мувофиқ, ЎР ҚК хизматчилари орасидан ҳайдовчиларга нисбатан материаллар ЙҲХБ га жўнатилади);

ЙҲХБ ҳудудий органлари ва ҳарбий прокуратура ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, ЙҲХБ дан йўл-патруль хизмати ходимлари билан биргаликда навбатчиликни ташкил қилиш;

ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги бўйича маълумотлар, автомашиналарни ушлаш ва ҳужжатларни вақтинча олиб қўйиш сабабларини, қоидабузарларга нисбатан қабул қилинган маъмурий ва интизомий таъсир чораларини ўз вақтида умумлаштириш, автомашиналардан белгиланган фойдаланиш қоидаларни бузиш ҳолатларини таҳлил қилиш ҳамда гарнизон бошлиғи ва ҲАН хизмат тури бўйича ўзининг тўғридан-тўғри бошлиғига билдирув беришга.

 

5-§. Гарнизон ёнғин назорати инспекцияси бошлиғи

 

24. Гарнизон ёнғин назорати инспекцияси бошлиғи гарнизонда бевосита ёнғин назоратини ташкил этишга, гарнизон ҳарбий қисмларининг штатдаги (штатдан ташқари) ўт ўчириш командалари ва ўт ўчириш ҳисобларининг (кейинги ўринларда ўт ўчириш командалари деб юритилади) доимий тайёргарлик ҳолатини назорат қилиш учун жавоб беради.

У қуйидагиларга мажбурдир:

гарнизон ёнғин хавфсизлиги режасини ишлаб чиқишга ва уни ҳудудий ёнғин хавфсизлиги органлари билан мувофиқлаштиришга;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳолати ва ҳарбий қисмларнинг ўт ўчириш командалари хизмати ҳолатини назорат этишга; гарнизон объектлари ва гарнизон ҳарбий қисмларидаги ўт ўчириш воситаларининг ишга яроқли ҳолда сақланишини кузатишга;

уй-жой ва хизмат бинолари, омборлар, парклар ва бошқа объектлардаги ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликларини тезлик билан бартараф этиш чораларини кўришга; носоз иситиш ва ёритиш асбобларидан, шунингдек, ўт ўчириш воситалари ўрнатилмаган бино ва хоналардан фойдаланишни тақиқлашга;

полигонга кетган ёки гарнизон таркибидан чиқиб кетган ҳарбий қисмлар қолдириб кетган одамлар яшаётган ва ҳеч ким яшамайдиган биноларнинг, шунингдек, гарнизон ҳарбий шаҳарчасидаги яшаш уйларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текширишга;

гарнизон ҳарбий қисм ўт ўчириш командалари бошлиқларига йўл-йўриқ беришга ва улар билан махсус машғулотлар ўтказишга;

гарнизон бошлиғи тасдиқлаган режа бўйича гарнизон ҳарбий қисмлари ўт ўчириш командалари ўқувларини ва гарнизон қоровуллари билан қўриқланаётган объектларда ўқув ўт ўчириш тревогаларини ўтказишга;

гарнизон бошлиғининг рухсати билан ҳарбий қисмлар ўт ўчириш командалари мансабдор шахсларини гарнизонда ёнғин хавфсизлиги ташкил этилганлигини текширишга жалб қилишга;

гарнизонда ёнғин чиққанда энг яқин жойлашган ўт ўчириш командаларини чақиришга;

гарнизонда ёнғин чиққанда гарнизон бошлиғига, у бўлмаганда эса гарнизон ҳарбий комендантига тезлик билан ёнғин чиққани ва уни ўчириш учун кўрилган чоралар ҳақида хабар беришга; ёнғин чиқиш сабабини ўша жойнинг ўзида текширишга;

гарнизонда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этишда аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақидаги таклифларни ўз вақтида гарнизон бошлиғига билдиришга.

 

6-§. Гарнизон гауптвахтасининг бошлиғи

 

25. Гарнизон гауптвахтасининг бошлиғи гауптвахтада бандиларнинг қонунийлиги ва сақлаш қоидаларига амал қилинишига, гауптвахтада тартиб ўрнатилишига, шунингдек, гауптвахтадаги жиҳоз ва анжомларнинг сақланишига жавоб беради.

Унга гауптвахтадаги қоровул бошлиғи бўйсунади.

У қуйидагиларга мажбурдир:

керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва тўғри тўлдирилганлигини текшириб бандиларни гауптвахтага қабул қилишга, шунингдек бандиларнинг ҳисобини юритишга ва уларни сақланиш қоидаларига аниқ риоя қилишини таъминлашга (12-илова);

бандиларнинг ҳужжатлари (қарорлар, ҳукм нусхалари ёки суд ажримларини), бошқа ҳужжатлари ва анжомларини сақлашга ва бутлигини таъминлашга;

қоровуллар хизмат жойига келган пайтда гауптвахтадаги қоровул бошлиғига йўриқнома беришга;

янги қоровул бошлиғига гауптвахтада сақланаётган бандиларни рўйхатини (муддатли ҳарбий хизматчиларни алоҳида ва контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскарлар, сержантлар ва офицерларни алоҳида) топширишга, бандилар рўйхатида тегишли ўзгаришларни ўз вақтида қайд қилишга;

ҳафтада камида бир марта камералар бўйича бандилар билан эрталабки кўрик ва кечки йўқлама ўтказилишини текширишга;

бандиларнинг ювиниш, овқатланиш, табиий эҳтиёжларини қондириш ва сайр қилиш вақтларида олиб чиқиш ва қўриқлаш тартибини ўрнатишга;

банди қилинган ҳарбий хизматчининг сақлаб туриш муддати тугаганда уни озод қилиш ҳақида қоровул бошлиғига ёзма буйруқнома беришга, шунингдек, ҳарбий гарнизон комендантининг буйруғига биноан бандиларни ишга, ҳаммомга, шу жумладан терговчи, суриштирув органи ёки суднинг ёзма талабига биноан судланувчи бўлмиш суд қарори ёки ажрими бўйича ушланган ҳамда қамоққа олинган ҳарбий хизматчиларни сўроқ қилиш ёки судга жўнатишга;

гауптвахталарнинг, қоровулхоналарнинг санитария ва ёнғинга қарши ҳолатини, уларни ўз вақтида йиғиштирилишини, ёритилишни ва иситилишини кузатиб боришга;

касал бўлган бандилар ҳақида гарнизон ҳарбий комендантига хабар беришга, ва зарурат туғилганда касални ҳарбий даволаш муассасасига олиб боришга;

бандилар сақланаётган камераларни, техник қўриқлаш воситаларни, гауптвахта, қоровулхона ва постлардаги жиҳозлар созлиги ҳолатини кузатиб туришга, шунингдек, уларнинг ўз вақтида таъмирланишини назорат қилишга; гауптвахта жиҳозларини такомиллаштириш учун чоралар кўришга;

бандилардан келиб тушган таклифлар, аризалар ва шикоятларни қабул қилишга ва команда орқали етказишга;

ҳар куни гауптвахтадаги қоровул томонидан хизматни тўғри олиб борилишини, бу ҳақда пост ведомостига тегишли ёзувлар ёзган ҳолда, текширишга;

ҳар куни – гауптвахтадаги ҳарбий интизом ҳолати, кун давомида банди қилинган ва гауптвахтада сақланаётганларнинг сони, бўш жойлар ҳақида; зудлик билан – нохуш воқеалар ҳақида гарнизон ҳарбий комендантига хабар беришга;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Умумҳарбий низомларни, ҳарбий-ўқув адабиётларини ҳисобга олишга ва сақлашга, уларни бандилар билан машғулотлар ўтказиш учун беришга;

Умум ҳарбий низомларни, ҳарбий-ўқув адабиётларини ҳисобга олишга ва сақлашга, уларни бандилар билан машғулотлар ўтказиш учун беришга;

гарнизон бошлиғини, унинг тўғридан-тўғри бошлиқларини, ҳарбий комендантни, шунингдек, қўшинларни инспекторлик текширувига (текширишга) раҳбарлик қилиш учун келган шахсларни ва улар кўрсатмасига кўра инспекторлик (текширув) гуруҳидаги офицерларни қарши олишга, уларга ўзини таништиришга ва гауптвахта ҳудудида уларга ҳамроҳлик қилишга.

 

7-§. Ҳарбий шаҳарча каттаси

 

26. Ҳарбий шаҳарча каттаси ҳарбий шаҳарчани қўриқлаш ва мудофаа қилишни ташкиллаштиришга, ҳарбий шаҳарча ҳудудида ҳарбий интизомни ва ички тартибни сақлаб туришга жавоб беради.

У қуйидагиларга мажбурдир:

ҳарбий шаҳарчани қўриқлаш ва мудофаа қилиш режасини ишлаб чиқишга ва гарнизон бошлиғига тасдиқлаш учун тақдим қилишга, уни бажарилишини ташкиллаштиришга, ҳар ой ҳарбий шаҳарчада жойлашган ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар командирлари (муассасалар бошлиқлари) билан биргаликда ҳарбий шаҳарчани қўриқлаш ва мудофаага қилиш учун жалб этиладиган шахсий таркиб билан амалий машғулотларни режалаштиришга ва ўтказишга;

ҳарбий шаҳарчада ички тартибни ўрнатишга ва уни сақлашга;

ҳарбий қисмларга бириктирилган ҳудудлар аҳволини, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари ва санитария-гигиена тадбирларининг бажарилишини назорат қилишга.

Ҳарбий шаҳарча каттасининг юқоридаги масалалар бўйича кўрсатмалари ҳарбий шаҳарча ҳудудида жойлашган барча ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар командирлари (муассасалар бошлиқлари) учун мажбурийдир.

27. Ҳарбий шаҳарча каттаси зарур бўлган ҳолларда ҳарбий шаҳарча ҳудудида тартибни сақланиши ва ҳарбий хизматчилар тарафидан ҳарбий интизомга риоя қилишини назоратга қилиш учун ички патрулларни тайинлайди.

Ички патруллар хизматини мазкур Низомда гарнизон наряди учун белгиланган тартибга мувофиқ олиб борадилар.

Патруллар командири ҳарбий шаҳарча каттаси бўлган ҳарбий қисм навбатчисига бўйсунади.

 

II-бўлим. Гарнизон наряди

1-§. Умумий қоидалар

 

28. Гарнизон наряди кўчада, гарнизоннинг бошқа жамоат жойларида ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий интизом ва тартибни сақлашниши, гарнизон объектларини қўриқлаш ва мудофаа қилиш, шунингдек, ҳарбий қисм транспорт воситалари ҳайдовчилари (механик-ҳайдовчилари) йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишини назорат қилиш ва гарнизон хизматининг бошқа вазифаларини бажариш учун ташкил қилинади.

Гарнизон нарядининг қуйидаги таркиби кўзда тутилади:

гарнизон бўйича навбатчи;

гарнизон бўйича навбатчининг ёрдамчиси;

навбатчи бўлинмаси;

гарнизон қоровуллари;

гарнизон патруллари;

ҲАН постлари назоратчилари.

29. Гарнизон наряди нарядга киришишга камида бир кун қолганда тайинланади. У қайси ҳарбий қисмдан тайинланган бўлса, ўша қисм томонидан транспорт воситалари билан таъминланади.

30. Гарнизон нарядига тайинланган ҳарбий қисм командирлари (муассасалар бошлиқлари) шахсий таркибни танлашга ва уни хизмат вазифасини ўташга тайёрлашга, ўз вақтида йўл-йўриқ беришга ва тарқатувга етиб келишларига, навбатчи бўлинманинг доимий тайёргарлигига ва чақирилган жойга ўз вақтида етиб боришига жавобгардир.

31. Ҳарбий комендант гарнизон ҲАН бошлиғи билан ҳамкорликда ҳар ойда гарнизон наряди (2-илова) рўйхатини тўзади. Бу рўйхат гарнизон бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Гарнизон наряди рўйхатидан кўчирмалар янги ой бошланишига 10 кун қолгунга қадар барча ҳарбий қисмларга жўнатилади.

Гарнизон наряди рўйхатида ўзгаришлар бўлса, бу ҳақда гарнизон ҳарбий коменданти ўз вақтида ҳарбий қисмларга хабар беради.

32. Гарнизон нарядига тушадиган куни ҳарбий комендатурада гарнизон навбатчисига янги ва эски гарнизон қоровулларини алмаштириш учун пароллар берилади, гарнизон патруллари бошлиқларига эса гувоҳномалар ва кўкрак нишонлари топширилади.

Гарнизон қоровулларини текшириш учун тайинланган шахсларга ҳарбий комендант томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган қоровулларни текшириш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар берилади (15- илова).

33. Гарнизон бўйича навбатчи ва унинг ёрдамчиси кўкрагининг чап томонида тегишли ёзуви билан кўкрак нишони бўлиши керак, патруль бошлиқлари ва ҲАН пост назоратчиларида кўкрагининг чап томонида ўрнатилган кўкрак нишони ва унга гувоҳнома бўлиши керак.

 

2-§. Гарнизон бўйича навбатчи ва унинг ёрдамчиси

 

34Гарнизон қоровулларига ва патрулларига бевосита раҳбарлик қилиш учун ҳарбий комендатуранинг штатдаги таркибидан ёки ҳарбий қисмлардан мансаби взвод (батарея) командиридан паст бўлмаган офицерлар орасидан гарнизон бўйича навбатчи, комендатуранинг штатдаги таркибидан ёки гарнизон ҳарбий қисмларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчилар таркибидан эса унинг ёрдамчиси тайинланади.

Навбатчи ва унинг ёрдамчиси гарнизон ҳарбий комендатурасида бўладилар. Улар тўппонча (автомат) ва иккита ўқланган ўқдон билан қуролланадилар.

Ҳарбий комендатура бўлмаган гарнизонларда гарнизон навбатчиси вазифаси командири гарнизон бошлиғи бўлган ҳарбий қисм навбатчисига юкланади.

35. Гарнизон бўйича навбатчи гарнизон қоровуллари, патруллари ва ҲАН постларининг тўғри хизмат олиб боришига жавоб беради. У гарнизон бошлиғига ва ҳарбий комендантига бўйсунади.

У қуйидагиларга мажбурдир:

кўрсатилган вақтда гарнизон ҳарбий коменданти олдига келишга, эски ва янги паролларни ва керакли топшириқларни олишга;

гарнизон наряди жадвалини,  патруллик хизмати жойлашув схемасини, сайёр ҲАН постларининг ҳаракат йўналишини ва муқим постларнинг жойлашувини, постлар табелини, қоровул бошлиқлари йўриқномасини ва гарнизон бўйича навбатчи йўриқномасини ўрганишга;

гарнизон нарядини тарқатишга;

ўзига ажратилган жойда бўлишига, хизмат бўйича бирор жойга кетганда қаёққа ва қанча вақтга кетганини айтган ҳолда ўз ўрнига ёрдамчисини қўйиб кетишга (шахсий  масалаларни ҳал қилиш учун ўз хизмат жойини тарк этиш қатъиян ман этилади);

кунда камида икки марта (бир марта кечаси) гарнизон қоровуллари хизматини шахсан текширишга, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўришга;

ҳаво ҳароратининг ўзгаришига қараб постда туриш вақтини ўзгартириш ҳақида кўрсатмалар беришга;

гарнизон мансабдор шахсларини кутиб олишга ва унга қуйидагича билдирув беришга: «Ўртоқ полковник. Менинг навбатчилик пайтимда ҳеч қандай ҳодиса бўлмади (ёки фалон воқеа бўлди). Гарнизон бўйича навбатчи капитан Умаров». Ҳарбий комендатурага келган бошқа шахсларга, гарнизон бўйича навбатчи «Ўртоқ полковник, гарнизон бўйича навбатчи капитан Умаров» деб ўзини таништиради;

аввал уларнинг шахсини тасдиқловчи гувоҳномаси ва ҳақиқатдан ҳам қоровулларни текшириш учун бериладиган махсус гувоҳномасини текшириб кўргандан сўнг (15-илова) ҳарбий комендантнинг кўрсатмасига бўйича гарнизон қоровулларини текшириш учун келган шахсларни кузатишга. Агар қоровулларни текширишга келган шахсларни кузатишга ҳожат бўлмаса, гарнизон бўйича навбатчи унга гарнизон қоровулларини текшириш учун гувоҳномани беради.

гарнизон навбатчи бўлинмасини гарнизонда ёнғин, табиий офат ёки бошқа ҳодисалар рўй берганда тезкор чақириққа шайлигини текшириб кўришга.

36. Тарқатув тугагандан сўнг гарнизон бўйича янги навбатчи эски навбатчидан рўйхатда кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилиб олади. Қоровуллар алмашуви амалга ошгани тўғрисида қоровул бошлиқлари хабар бергандан сўнг гарнизон бўйича навбатчилар гарнизон ҳарбий комендантига навбатчиликни топширгани ва қабул қилгани ҳақида қуйидагича билдирув беради: «Ўртоқ подполковник капитан Муминов гарнизон бўйича навбатчиликни топширди». «Ўртоқ подполковник капитан Усмонов гарнизон бўйича навбатчиликни қабул қилди». Шундан сўнг янги навбатчи навбатчиликни қабул қилган пайтдаги барча камчиликлар ҳақида ахборот беради, эски навбатчи эса қоровуллар, гарнизон патруллари, ҲАН постлари назоратчилари хизматлари, йўл қўйилган хатолар ва уларни тузатиш учун кўрилган чоралар, шунингдек, сутка давомида бўлган ҳодисалар (агар бўлган бўлса) ҳақида билдирув беради. Билдирувдан сўнг янги навбатчи қабул қилиш ва топшириш китобини юқоридаги ёзувлар билан гарнизон ҳарбий комендантига кўздан кечириш учун беради.

37. Гарнизон қоровуллари қўриқлаётган бирор жойда ёки ҳарбий қисмда бирор ҳодиса рўй берса, гарнизон бўйича навбатчи зудлик билан ҳарбий комендантга маъруза қилади ва унинг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилади; агар зарурат бўлса, гарнизон бошлиғининг ёки ҳарбий комендантининг рухсати билан у гарнизон бўйича навбатчи бўлинмасини чақиради.

Гарнизонда бўлиб ўтган ҳодиса ва кўрилган чоралар ҳақида гарнизон бўйича навбатчи зудлик билан гарнизон ҳарбий комендантига ва гарнизон бошлиғига хабар беради.

38. Агар гарнизон бўйича навбатчи тўсатдан касал бўлиб қолса, у бу ҳақда гарнизон ҳарбий комендантига билдиради ва унинг кўрсатмалари бўйича иш тутади.

Гарнизон қоровул бошлиғи тўсатдан касал бўлиб қолганда, гарнизон бўйича навбатчи гарнизон ҳарбий комендантига билдиради зудлик билан маъруза қилади, унинг вазифасини қоровул бошлиғининг ёрдамчисига (тарқатувчисига) юклайди ва касални алмаштириш учун ҳарбий қисмдан янги қоровул бошлиғини чақиради, у билан қоровулхонага боради ҳамда қоровулни қабул қилишга раҳбарлик қилади. Гарнизон бўйича навбатчи янги қоровул бошлиғига амалдаги паролни айтади.

39. Гарнизон бўйича навбатчининг ёрдамчиси гарнизон бўйича навбатчига бўйсунади.

У қуйидагиларга  мажбурдир:

йўриқнома олиш учун белгиланган вақтда гарнизон ҳарбий коменданти олдига келишга;

гарнизон наряди жадвалини,  патруллик хизмати жойлашув схемасини, сайёр ҲАН постларининг ҳаракат йўналишини ва муқим постларнинг жойлашувини, постлар табелини, қоровул бошлиқлари йўриқномасини ва гарнизон бўйича навбатчи йўриқномасини ўрганишга;

265-279 бандларда кўрсатилган ҳолда гарнизон нарядини тарқатишда иштирок этишга;

гарнизон бўйича навбатчи хонасидаги ҳужжатлар, анжомлар ва жиҳозларни рўйхат бўйича қабул қилиб олишга;

гарнизон бўйича навбатчининг буйруғига биноан қоровуллар хизматини текширишга, камчиликларни бартараф этиш учун чоралар кўришга ва бу ҳақида гарнизон бўйича навбатчига хабар беришга;

гарнизон бўйича навбатчи бўлмаганда унинг вазифасини бажаришга.

40. Гарнизон бўйича навбатчи ва унинг ёрдамчисига навбатчилик пайтида гарнизон ҳарбий коменданти томонидан ўрнатилган вақтда навбат билан оёқ кийимини ечган ҳолда, анжомларини ечмай ва ечинмасдан 4 соат ётган ҳолда дам олишга (ухлашга) рухсат берилади.

 

3-§. Гарнизон навбатчи бўлинмаси

 

41. Гарнизон навбатчи бўлинмаси ҳарбий шаҳарчалар ва бошқа объектларга ҳужумни қайтариш ҳолати, гарнизон қоровулларини кучайтириш ёки гарнизонда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлган (юзага келиш таҳдиди) ва бирор кўнгилсиз ҳодиса содир бўлган пайтида зудлик билан ёрдам бериш учун тайинланади.

Гарнизон бошлиғи гарнизон навбатчи бўлинмасининг таркиби, унинг қуролланиши, керакли анжомлар ва транспорт воситалари билан таъминланиши, кийим русими ва дам олиш тартибини белгилайди.

Навбатчи бўлинма учун жанговар комплект (ўқ-дорилар миқдори) ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг буйруғи, уларни сақлаш жойи ва бериш тартиби эса навбатчи – ушбу бўлинма тайинланган ҳарбий қисм командирининг (муассаса бошлиғининг) буйруғи билан белгиланади.

Навбатчи бўлинмани ҳўжалик ишларига жалб этиш тақиқланади.

Зарурат туғилганда гарнизонда бир нечта навбатчи бўлинмалар ташкил қилиниши мумкин.

42. Навбатчи бўлинма ҳар суткага тайинланади ва гарнизон бошлиғига, гарнизон ҳарбий комендантига ва гарнизон бўйича навбатчига бўйсунади.

Навбатчи бўлинма чақириб олиш гарнизон бошлиғи, гарнизон ҳарбий коменданти ёки уларни рухсати билан гарнизон бўйича навбатчи томонидан амалга оширилади.

Навбатчи бўлинма чақирилганда унга қаерга, қанча вақтга ва кимнинг ихтиёрига келиши кераклиги, шунингдек ўзлари билан бирга нима олиб келишлиги, қуроли, уқ-дорилари сони кўрсатилади.

43. Навбатчи бўлинмалар билан машғулотлар ҳарбий қисмнинг доимий жойлашиш жойида ўтқазилади. Навбатчи бўлинма жойлашган жой ва уни чақириш тартиби ҳарбий қисм бўйича навбатчига ва гарнизон бўйича навбатчига маълум бўлиши керак.

44. Белгиланган жойга келганда навбатчи бўлинма гарнизон ҳарбий коменданти, гарнизон бўйича навбатчи ёки ихтиёрига юборилган шахснинг кўрсатмалари бўйича ҳаракат қилади.

Зарурат туғилганда навбатчи бўлинмани командири шахсан ўзи ва бўлинма таркиби билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Умумҳарбий низоми билан белгиланган асослар ва ҳолатларда қурол ишлатади.

 

4-§. Гарнизон патруллари

 

45. Ҳар бир гарнизонда ҳарбий хизматчилар томонидан кўчада ва бошқа жамоат жойларида: темир йўл станцияларида, вокзалларда, аэропортларда, шунингдек, гарнизон билан туташ аҳоли пунктларида ҳарбий интизомга риоя қилиш ва тартиб ўрнатиш учун ЎР Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси ходимлари билан ҳамкорликдаги патруллик ташкил қилинади, шу мақсадда гарнизон ҳарбий қисмлари таркибидан гарнизон патруллари тайинланади.

46. Патруллар суткага тайинланади. Гарнизон тадбирлари ўтказилаётганда патрулнинг кундуз ва туннинг маълум бир вақтига тайинланишига йўл қўйилади. Патруллар яёв, отлиқ, мотоциклда ёки автомобилда бўлиши мумкин.

Суткага тайинланган патруль 4 соат хизмат ва гарнизон комендатурасида 2 соат дам олишлари билан хизматини ўтайди.

Ҳарбий комендатурада транспорт воситасига эга бўлган захира патрули тайинланади.

47. Гарнизон патруллари гарнизон ҳарбий комендантига ва гарнизон бўйича навбатчисига (ҳарбий комендантнинг навбатчи ёрдамчисига) бўйсунади. Темир йўл станциялари ва аэропортларда патруллик қилиш учун тайинланган патруллар юқоридагилардан ташқари темир йўл участкаси, станция ва аэропортининг тегишли шахобча ҳарбий ҳаракатлар бўлими бошлиғига ҳам бўйсунадилар.

48. Патруль бошлиқ ва икки-уч патруль хизматчисидан ташкил топади. Патруль бошлиғи этиб топширилган вазифасига қараб офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчи тайинланиши мумкин.

Темир йўл станциясида (аэропортда) хизмат қилувчи патрулга бошлиқлар одатда офицерлардан тайинланади.

Патруллар интизомли, талабчан, саф тайёргарлиги жиҳатидан батартиб ва жисмонан чиниққан ва кучли, муддатли ҳарбий хизматчилар ёки сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилардан тайинланади.

49. Патруллар шахсий  таркибининг қуролланиши, кийим-кечак русими гарнизон бошлиғининг буйруғи билан белгиланади.

Кундалик фаолиятда патруль бошлиқлари портатив радиостанция, патруль бошлиғининг белгиланган нишони ва гувоҳномаси билан қуролланади. Патруллар резинали таёқ билан қуролланади.

Вазият кескинлашганида патруль бошлиқлари ўзларининг қуроллари ва икки ўқдони, портатив радиостанция, патруль бошлиғининг белгиланган нишони ва гувоҳномаси билан қуролланади. Патруль ўзларининг штат қуроли ва икки ўқдон билан қуролланади.

50. Патруллар йўналиши схемаси ва патрулларга йўриқнома гарнизон ҳарбий коменданти томонидан тузилади ва гарнизон бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Патруллар йўналиши схемасида: патруллар ҳаракат йўналишлари, ички ишлар органларини таянч пунктлари жойлашган жойлар кўрсатилади.

Патруллар йўриқномасида: патрулларнинг вазифалари; ҳар бир йўналишдаги хизматнинг ўзига хослиги; ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш тартиби; ҳарбий комендатура ва яқин масофада жойлашган таянч пунктлари билан алоқа боғлаш усуллари ва далолат бериш тартиби кўрсатилган бўлади.

51. Гарнизон патрули бошлиғи патрулларнинг тўғри хизмат олиб боришига, ҳарбий хизматчилар томонидан тартиб сақланишига ва ҳарбий интизомга амал қилинишига жавоб беради.

У қуйидагиларга мажбурдир:

айтилган вақтда гарнизон ҳарбий комендант олдига келишга ва керакли ҳужжатларни ўрганишга;

патруль вазифасини билишга ва патруллар хизматига раҳбарлик қилишга;

ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий хушмуомалалик, жамоат жойларида ўзини тутиш, ҳарбийча саломлашиш ва ҳарбий формали кийимни кийиш қоидаларига (кейинги ўринларда белгиланган қоидалар деб юритилади) амал қилинишларини кузатиб боришга;

белгиланган қоидаларни бузган ҳарбий унвони бўйича ўзи билан тенг ва кичик ҳарбий хизматчиларни огоҳлантиришга, зарур ҳолларда уларнинг ҳужжатларини текширишга, керак бўлса, уларни ушлаш ва гарнизон ҳарбий комендатурасига жўнатишга;

тартиб ўрнатишда бошлиқ ва катталар билан ҳамкорлик қилишга, уларнинг талабига биноан ҳарбий интизомни бузган ҳарбий хизматчини гарнизон ҳарбий комендатурасига жўнатишга;

кўрсатилган вақтда патруллик хизматининг бориши ҳақида гарнизон бўйича навбатчига (ҳарбий комендантнинг навбатчи ёрдамчисига) хабар беришга;

ушбу Низомнинг 20-банддасида кўрсатилган тартиб бўйича ушланган ва ҳарбий комендатурага жўнатилган ҳарбий хизматчилар рўйхатини ёзиб боришга, патруллик хизмати тугатгандан сўнг рўйхатни гарнизон бўйича навбатчига тақдим қилишга.

Ҳарбий хизматчи маст ҳолда ушланганда патруль бошлиғи бирон-бир тушунтириш талаб қилмаган ҳолда уни гарнизон комендатурасига келтириш чорасини кўради.

52. Патруль хизматчиси патруль бошлиғига бўйсунади.

У қуйидагиларга мажбурдир:

сергаклик билан хизмат қилишга, ҳарбий хизматчиларнинг ўзини тутишини кузатишга ва улар ҳарбий интизом ва жамоат тартибини бузган ҳолларда патруль бошлиғига хабар беришга;

патруль бошлиғининг буйруқларини тўғри ва тез бажаришга ҳамда унинг рухсатисиз ҳеч қаёққа кетмасликка;

ушланганлардан патруль бошлиғининг рухсатисиз ҳеч нарса қабул қилиб олмасликка ва уларга ҳеч нарса бермасликка;

патруллик тугагач, ўз бўлинмасига қайтишга ва келгани ҳақида командирига (бошлиғига) хабар беришга.

53. Патруллар шахсий  таркиби ўз вазифасини бажариш вақтида ҳарбий интизом, ҳарбий формали кийимни кийиш, ҳарбийча саломлашиш ва ҳарбийча одоб бўйича намуна бўлишлари керак.

Хизмат олиб бориш пайтида уларга бошқалар билан суҳбатлашиш ва ўз мажбуриятини бажаришдан чалғиш тақиқланади.

54. Ҳарбий хизматчига мурожаат қилганда патруль бошлиғи унинг ҳарбий унвонини, ўзининг лавозимини ва зарур талабини баён қилади, масалан: “Ўртоқ сержант. Патруль бошлиғи майор Туроповман. Сиз кийиниш тартибини бўздингиз. Фалон-фалон нарсани қилинг”.

55. Агар муддатли ҳарбий хизматчи ҳарбий қисмдан жавоб берилган пайтда белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузса, патруль бошлиғи бундай ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмдан берилган жавоб бериш варақасини бекор қилишга, уларни патруллар кузатувида ҳарбий комендатурага ёки чора кўриш учун ҳарбий қисмга жўнатиш ҳуқуқига эга. Бошқа гарнизонлардан ҳарбий қисм жавоб бериш варақаси билан келган ҳарбий хизматчилар ҳам ушланади ва ҳарбий комендатурага жўнатилади. Ушланган вақти ва сабаби ҳақида патруль бошлиғи ҳарбий хизматчининг жавоб бериш варақасига ёзиб қўяди.

56. Ҳарбий хизматчи ушланганида ёки гарнизон комендатурасига олиб борилаётган пайтда бўйсунмаса ёки қаршилик кўрсатса ҳамда қонуний талабларга қаршилик кўрсатишни олдини олиш учун патруль бошлиғининг ўзи ёки патруллар таркиби билан бирга унга нисбатан қурол, жисмоний куч ёки махсус воситалар ишлатиш ҳуқуқига эга.

Қуролни ва махсус воситаларни ишлатиш сўнгги чора ҳисобланади, ЎР конучилик актларида ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ички хизмат низомида кўрсатиланган ҳолларда ва тартибда бунга йўл қўйилади (13 илова).

Бунда патруль бошлиғи қуйидагиларга мажбурдир:

қурол, жисмоний куч ёки махсус воситаларни қўллаш мақсади борлиги ҳақида огоҳлантиришга;

тан жароҳати олган шахсларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлашга;

қурол, жисмоний куч ёки махсус воситалар қўлланилгани ҳақида гарнизон ҳарбий комендантига ёки гарнизон бўйича навбатчига билдирув беришга.

57. Агар унвон жиҳатдан ўзига тенг ёки ўзидан кичкина бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчи жамоат жойларида белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузса, патруль бошлиғи тартиб бузишни тўхтатишни талаб қилади. Тартиббузар патруль бошлиғининг талабларини бажармаса у ушланади ва ҳарбий комендатурага  муҳокама учун жўнатилади.

58. Патруль бошлиғидан унвони катта контракт бўйича ҳарбий хизматчи белгиланган қоидаларни бузса, патруль бошлиғи интизомни бузишни тўхтатишни илтимос қилиб мурожаат қилади. Унинг илтимосини бажармаса, патруль бошлиғи тезда бу ҳақда гарнизон ҳарбий комендантига ёки гарнизон бўйича навбатчига (ҳарбий комендантнинг навбатчи ёрдамчисига) хабар беради ва уларнинг кўрсатмалари асосида иш тутади.

59. Ушланган ҳарбий хизматчилардан қуроллари, ўқ-дорилар, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тортиб олинади. Улар патруль бошлиғи томонидан гарнизон ҳарбий коменданти, ёки гарнизон навбатчисига (ҳарбий комендант навбатчи ёрдамчисига) топширилади.

60. Белгиланган қоидаларни бузгани учун гарнизон ҳарбий комендатурасига келтирилган ҳарбий хизматчилар гарнизон бўйича навбатчи (ҳарбий комендантнинг навбатчи ёрдамчиси) томонидан қабул қилиб олинади, ушланганларни ҳисобга олиш китобига ёзилади ва кўпи билан бир кун вақтинчалик ушланганлар камераларига жойлаштирилади.

Ушланган ҳарбий хизматчиларни қабул қила туриб, гарнизон бўйича навбатчи (ҳарбий комендантнинг навбатчи ёрдамчиси) унинг анжомларини кўздан кечиради, камерага олиб кириш мумкин бўлмаган белкамари, анжомлари ва қимматбаҳо буюмларини, шунингдек, хизмат ҳужжатлари олиб қўйилади. Қурол ва ўқ-дорилар, ҳужжатлар, анжомлар ва қимматбаҳо буюмлар олиб қўйилгани ҳақида далолатнома тузилади ва гарнизон бўйича навбатчи (ҳарбий комендантнинг навбатчи ёрдамчиси), ҳарбий хизматчини ушлаб келган шахслар  ва ушланган ҳарбий хизматчи томонидан имзоланади.

Гарнизон ҳарбий комендатурасига маст ҳолда ушлаб келинган ҳарбий хизматчилар далолатномага ўзига келгач имзо қўяди.

61. Белгиланган қоидаларни бузгани учун ушланган ҳарбий хизматчилар билан кундуз кунлари икки соатгача (1 соат – сафда юриш машқлари ва 1 соат – ЎР ҚК Умумҳарбий низомларини ўрганиш) машғулотлар ўтказилади.

62. Белгиланган қоидаларни бузгани учун ушланган ҳарбий хизматчилар, вақтинчалик ушланганлар камераларига жойлаштирилади ва гарнизон навбатчиси ва унинг ёрдамчиси назорати остида бўладилар.

63. Патруль хизматини олиб боришни тугатгач, патруль шахсий  таркиби гарнизон ҳарбий комендатурасига хизмат натижалари бўйича билдирув бериш ва у бўйича муҳокамани ўтказиш учун келади, сўнгра ҳарбий қисмларининг доимий жойлашган жойларига жўнатилади.

 

5-§. ҲАН назоратчиси

 

64. ҲАН назоратчиси гарнизон ҲАН инспекцияси бошлиғига ва ҲАН инспекцияси катта назоратчисига, хизмат олиб бориш тартиби бўйича эса гарнизон ҲАН бўйича навбатчига бўйсунади ва ўзига бириктирилган участкада (постда) ҳарбий қисмларнинг транспорт воситаларини хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш учун жавоб беради.

У қуйидагиларга мажбурдир:

кўрсатилган вақтда ҲАН бошлиғининг олдига йўл-йўриқ олиш учун келишга ва керакли ҳужжатларни ўрганишга;

ҲАН назорат постининг вазифасини, транспорт воситалари билан ҳодиса рўй берганда жойида қилинадиган ишлар тартибини билишга;

ҳайдовчилар (механик-ҳайдовчилар), машина катталари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига ва ҳарбий қисм транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига амал қилинишини назорат қилишга ҳамда бу қоидаларни бузилишини олдини олишга;

ҳарбий қисм техник воситаларининг техник ҳолатин ва йўл ҳужжатларини ҳамда машинада бўлган шахсий таркибнинг формали кийимни кийиш қоидаларига амал қилаётганини текширишга;

ҳарбий қисмларнинг транспорт воситалари билан иштирокида содир бўлган ҳодисалар ҳақидаги хабарни гарнизон ҲАН инспекцияси бошлиғига, ҲАН бўйича навбатчисига ва гарнизон бўйича навбатчига зудлик билан далолат беришга ва уларнинг кўрсатмалари бўйича иш тутишга;

ҲАН назорат постида хизмат вақти тугагач, бу ҳақда гарнизон ҲАН бўйича навбатчига ёзма далолат тақдим этишга, ўз ҳарбий қисмига қайтиб вазифани бажаргани тўғрисида ҳарбий қисм бўйича навбатчига далолат беришга.

65. Гарнизон ҲАН нарядининг шахсий таркибининг қуроллари ва кийим русми гарнизон бошлиғи буйруғи билан белгиланади.

 

3-боб. Гарнизон ҳарбий комендатураси

 

66. Гарнизон ҳарбий комендатурасига ҳарбий комендант раҳбарлик қилади ва гарнизон хизматининг асосий бошқарув органи ҳисобланади.

У қуйидаги асосий вазифаларни бажариш учун мўлжалланган:

гарнизонда ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий интизомга амал қилиши устидан назорат тадбирларини ишлаб чиқиш ва назоратни ташкиллаштириш;

гарнизон объектларини қўриқлаш ва мудофаа қилиш бўйича қоровул хизматини ташкиллаштириш ва унинг олиб борилишини назорат қилиш;

ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказиш воситасида гарнизон хизматини ташкиллаштириш билан боғлиқ бўлган вазифаларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ҳудудий бошқарув органларининг мансабдор шахслари билан ҳамкорликни ташкиллаштириш ва вазифаларни ҳал этиш;

гарнизон гауптвахтасида жазони гауптвахтада ўталиши белгиланган ҳарбий суд томонидан судланган, жиноят содир этишда гумон қилинувчи ва айбланувчи, судланувчи (жиноят ишлари суд томонидан ижрога олинган жиноят содир этишда гумон қилинувчи ва қамоққа олинган); ҳарбий суд томонидан судланган, аммо ҳукм қонуний кучга кирмаган ҳарбий хизматчилар сақланишини таъминлайди;

ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисм ҳудудидан ташқарисида гарнизон ҳудудида бўлганда ҳарбий хизматчилар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни огоҳлантириш, аниқлаш ва олдини олиш;

жиноят содир этган ёки ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетган ҳарбий хизматчиларни қидириш ва уларни ушлашда вазирликларнинг ҳудудий бўлинмаларига ёрдам кўрсатиш;

байрам ва унутилмас кунларга бағишланган тадбирларни тайёрлашда иштирок этиш; гарнизон тадбирларига ҳарбий қисмларнинг тайёргарлигини назоратга олиш ҳамда уларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида тартибни таъминлаш;

гарнизонда жойлашган ҳарбий қисмларни, шунингдек хизмат сафарига ва таътилга келган ҳарбий командаларни ва ҳарбий хизматчиларни ҳисобга олиш;

ушланган ҳарбий хизматчилардан олиб қўйилган барча турдаги совуқ ва қурол ҳамда ўқ-дориларни ҳисобга олиш ва сақлаш;

гарнизон ҳудудида жойлашган ҳарбийлар мозори, биродарлик қабристонлари ва ҳарбий ёдгорликларни ҳисобга олиш ва уларни лозим даражада сақланишини назорат қилиш.

Гарнизон ҳарбий комендатураси жойлашган жой гарнизон ҳарбий қисмларининг барча ҳарбий хизматчиларига маълум бўлиши керак.

Гарнизон бошлиғи тасдиқлаган режа бўйича гарнизон хизмати вазифаларини бажариш учун транспорт воситалар сони етишмовчилиги ҳолатида транспорт воситаларнинг ажратилиши гарнизон ҳарбий қисмлари ҳисобидан амалга оширилади.

Гарнизон ҳарбий комендатураларининг жойлашуви ва жиҳозланиши бўйича талаблар мазкур Низомнинг 10-иловасида кўрсатилган.

67. Ҳарбий комендантнинг ўринбосари ва катта ёрдамчилари гарнизон ҳарбий комендантига бўйсунади, ўлар ўз фаолиятини 16 банд ва гарнизон бошлиғи белгилаб берган бошқа мажбуриятларга кўра олиб борадилар.

 

4-боб

ҲАРБИЙ АВТОМОБИЛЬ НАЗОРАТИ ИНСПЕКЦИЯСИ

 

68. Гарнизонда, унга туташ йўлларда ва аҳоли пунктларида ҳайдовчилар (механик-ҳайдовчилар) томонидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш учун, шунингдек, автомобиль техникасидан фойдаланишда тартиб ўрнатиш учун қуйидаги таркибда гарнизон ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси қуйидаги таркибида тузилади: ҲАН инспекцияси бошлиғи, катта назоратчи, сақлаш пункти бошлиғи – техник-назоратчи.

69. ҲАН назоратчилари муқим ёки сайёр ҲАН назорат постларида сутка давомида ёки куннинг жадвал билан белгиланган вақтида хизмат вазифасини ўтайди.

ҲАН назорат постлари алоқа воситалари билан таъминланади.

70. ҲАН назорат постлари шахсий таркибининг наряди ва транспорт воситалари муқим ҲАН назорат постларни жойлашув схемаси ва сайёр ҲАН постларининг ҳаракатланиш йўналишлари схемасига мувофиқ жойлаштирилади.

Схемада ҲАН назорат постларининг таркиби, жойлашуви ва ҳаракат йўналишлари, хизмат олиб бориш вақти, гарнизон бўйича навбатчи ва ҳарбий прокуратура билан алоқа ўрнатиш учун телефонлар жойлашган жойлар, шунингдек, ЙҲХБ постлари ва бўлинмалари, ички ишлар органлари таянч пунктларининг жойлашуви кўрсатилади.

Схема билан бирга ҲАН назорат постлари шахсий таркиби учун йўриқнома ҳам ишлаб чиқилади, унда ҲАН назоратчиларининг вазифалари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, ҳар бир постда хизмат қилишнинг ўзига хос томонлари, гарнизон бўйича навбатчи ва ҳарбий прокуратура билан алоқа боғлаш йўллари ҳамда яқин ўртадаги ЙҲХБ постлари ва бўлинмалари, ички ишлар органлари таянч пунктлари жойлашган жойи кўрсатилган бўлади.

Муқим ва сайёр ҲАН назорат постлари жойлашуви схемасига асосан ҲАН назорат постларида туриш учун ҳар ойда ҲАН назоратчилари ва транспорт воситалари навбатчилигининг рўйхати тузилади ва бу рўйхат гарнизон наряди рўйхатига қўшиш учун гарнизон ҳарбий комендантига тақдим қилинади. Ҳар бир ҲАН назорат пости учун чиқарилган рўйхатда қуйидагилар алоҳида кўрсатилади: шахсий  таркиб сони, транспорт воситалари, хизмат қилиш вақти ҳамда шахсий таркиб ва транспорт воситалари тайинланадиган ҳарбий қисм (бўлинма).

Муқим ҲАН назорат постларининг жойлашуви ва сайёр ҲАН назорат постларининг ҳаракатланиш йўналишлари схемаси, ҲАН постлари шахсий  таркиби учун йўриқномалар ҲАН бошлиғи томонидан имзоланади, вилоят ЙҲХБ бошлиғи билан келишилади ва гарнизон бошлиғи томонидан тасдиқланади.

71. Гарнизон ҲАН инспекцияси катта назоратчиси ҲАН постларининг таркиби хизмат олиб боришни ташкил этиши ва назорат қилишига, ҳарбий қисмларнинг транспорт воситалари иштирокида содир этилган ҳодисалар ҳисобини юритишга, Қуролли Кучларга қарашли ушланган транспорт воситалар ва олинган ҳужжатларни ҳисобини юритиш ва бут сақланишига жавоб беради. У гарнизон ҲАН инспекцияси бошлиғига бўйсунади ва вазирликлар ҳарбий қисмлари ҳайдовчилари (механик-ҳайдовчилари) томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши ва Қуролли Кучларга қарашли транспорт воситалардан фойдаланишда тартиб сақлашни назорат қилиш бўйича унинг кўрсатмаларини бажаради.

72. Гарнизон ҲАН инспекцияси бошлиғи, ҲАН инспекцияси катта назоратчиси ва назоратчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

зарур пайтларда ҳайдовчиларни (механик-ҳайдовчиларни) ва машина катталарни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ва транспорт воситаларидан тўғри фойдаланиш ҳақида огоҳлантиришга, аниқланган камчиликларни йўл варақасига ёзиш ёки зарурат туғилса рейсни тўхтатишга;

Қуролли Кучларга қарашли транспорт воситалар ҳайдовчилари (механик-ҳайдовчилари) – ҳарбий хизматчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда уларни белгиланган тартибда кўриб чиқишга ёки бу қоидабузарлик ҳақидаги иш материалини, айбдорни интизомий жавобгарлигига тортиш учун ўзи хизмат қилаётган ҳарбий қисм командирига ёхуд қонунчиликда кўзда тутилган чораларни кўриш учун ЙҲХБ ҳудудий органларига юборишга;

Қуролли Кучларга қарашли транспорт воситаларини бошқарадиган ва йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар (механик-ҳайдовчилар) ва бошқа шахсларни 3 соатдан ошмаган ҳолда маъмурий ушлаб туриш билан таъзирга тортишга;

маст ҳолатдаги, гиёвандлик воситалари ёки реакция тезлиги ва диққатни пасайтирувчи бошқа дори воситалари таъсири остида бўлган, шунингдек, касал ва ўта толиққан ёхуд йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф туғдиришга қодир ёки ҳайдовчилик гувоҳномасисиз (тегишли тоифаси мос бўлмаган) ва йўл ҳужжатларисиз ҳайдовчиларни (механик-ҳайдовчиларни) Қуролли Кучларга қарашли транспорт воситаларини бошқаришдан четлатишга;

Қуролли Кучларга қарашли транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида кўзда тутилган  тартибда далолатномалар тўзишга;

ҳайдовчидан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишга ва йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги тўғрисидаги далолатнома билан бирга транспорт воситаларини бошқаришдан четлаштириш чорасини кўриш учун йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий органларига жўнатишга;

йўл ҳаракати қоидаларини, Қуролли Кучларга қарашли транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини ҳамда автомобил техникаси билан ҳодисаларни олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигига тааллуқли масалалар бўйича бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларини бузган ҳарбий хизматчиларга нисбатан амалдаги қонунчилик билан белгиланган доирада маъмурий таъсир чораларини қўллашга;

вазирликлар ҳарбий бўлинмалари транспорт воситаларининг ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидалари ва автомобил техникадан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳақидаги материалларни тегишли чораларни қабул қилиш учун олиб борилиши уларнинг ваколатида бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий органларига ва судларга жўнатишга.

73. Қуролли Кучларга қарашли транспорт воситасини текшириш учун ҲАН инспекцияси назоратчиси ҳайдовчига (механик-ҳайдовчига) тартибга солувчининг  жезли билан тўхтатиш ишорасини беради ва машина каттаси ёки ҳайдовчига унинг ҳарбий унвони, ўзининг мансаби, ҳарбий унвони, фамилияси ва тўхтатишининг сабабини айтиб мурожаат қилади, масалан: «Ўртоқ, кичик сержант. Мен гарнизон ҲАН назоратчиси кичик сержант Камолов бўламан. Машина текширилиши керак».

Агар автомобиль техникасидан фойдаланиш қоидалари бузилган ёки транспорт воситаси бузуқ бўлса, ҲАН инспекцияси назоратчиси камчиликларни йўл варақасига ёзади ва уларни бартараф этишни талаб қилади. Қоида бузилишининг характерига қараб транспорт воситаси ушлаб қолинади ёки ҳарбий қисмга қайтарилади, шунингдек, йўлида давом этиши ҳам мумкин.

ҲАН инспекцияси назоратчиси транспорт воситасини тўхтатган ёки ушлаган пайтда ўз ҳаракатлари билан машинадаги шахсий таркибга, ҳайдовчи ва бошқа ҳаракат иштирокчиларига хавф туғдирмаслиги керак.

74. Ушланган транспорт воситаларини сақлаш учун гарнизон бошлиғининг буйруғи билан гарнизонда ёки ҳарбий қисмлардан бирида ушланган машиналарни сақлаш гарнизон пункти ташкил қилинади. ҲАН инспекцияси назоратчиларидан бири бу пунктга бошлиқ этиб тайинланади.

Транспорт воситаларини, ушланган машиналарни гарнизон пункти бошлиғи томонидан далолатнома асосида қабул қилинади.

Ушланган машиналарни сақлаш гарнизон пунктидаги транспорт воситаларини қўриқлаш тартиби гарнизон бошлиғи томонидан белгиланади.

Ушланган транспорт воситаларини ва ҳужжатларни қайтариш фақат гарнизон ҲАН инспекцияси бошлиғи ёзма рухсати билан амалга оширилади.

 

 

 

 

 

 

5-боб

ҚЎШИНЛАР ИШТИРОКИДА ГАРНИЗОН ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

1-§. Қўшинлар паради

 

75. Гарнизон қўшинларининг парадлари давлат ва ҳарбий аҳамиятига молик муҳим воқеаларни нишонлаб, алоҳида кўрсатмалар бўйича ўтказилади.

76. Парадда қатнашадиган қушин таркиби, парад вақти ва жойи, кийим-кечак русуми, қисмларнинг юриб ўтадиган йўли, уларнинг сафланиш ва юриб ўтишлари тартиби ҳар бир алоҳида тантана учун гарнизон бошлиғининг буйруғи билан белгиланади. Буйруқда бундан ташқари, артиллерия салютини (мушакбозликн) ўтказиш тартиби бўйича кўрсатмалар берилади, агар унинг ўтказилиши кўзда тутилган бўлса.

77. Қўшинлар билан келаётган оркестр парад учун сафланадиган жойга яқинлашганда чалишни тўхтатади. Ҳарбий қисмлар (муассасалар) сафланиш схемаси бўйича ўз жойларини эгаллайди. Ҳарбий қисмлар командирлари (муассасалар бошлиқлари) ва уларнинг ўринбосарлари ўз ҳарбий қисмларининг (муассасаларининг) ўнг қанотида бир қаторга тизилиб туришади.

Ҳарбий қисмлар оркестрлари гарнизон ҳарбий дирижёрининг командаси бўйича, қўшма оркестр бўлиб парадни қабул қилувчининг рўпарасига ва қўшинларнинг дастлабки туриш ҳолатига бир оз яқинроқда, сафланади; фанфаристлар ўз оркестрлари олдида туришади. Тайинланган барабанчилар кичик барабанлар билан бош бўлинманинг ортидан бир ёки бир неча қатор бўлиб туради.

78. Парад учун автомат билан қуролланган ҳарбий қисмлар (муассасалар) автоматни «кўкракда» ҳолатида, карабинлар билан қуролланганлар эса - «оёқда » ҳолатида олиб сафланишади.

Ҳарбий қисмлар командирлари (муассасалар бошлиқлари) ўз ҳарбий қисмларининг (муассасаларининг) етиб келгани ва сафлангани ҳақида парадда иштирок этадиган командирларнинг (бошлиқларнинг) каттасига билдирув беради.

79. Ҳарбий қисмлар (муассасалар) саф тортиш жойларини, хамда қўшинларни тантанали юриш билан ўтадиган йўлини белгилаш учун гарнизон ҳарбий коменданти ихтиёрига линиячилар ажратилади.

Линиячиларни қўшинларни саф тортиш жойига қўйиб чиқиш, қўшинлар етиб келгунча якунланиши керак. Ҳарбий қисмлар (муассасалар) саф тортиш жойларини эгаллаганидан сўнг линиячилар бўлинмалар сафига қўшилади.

80. Қўшинлар парад учун сафланадиган жойда парадни қабул
қилувчи етиб келгунича ҳарбий қисмлар (муассасалар) фақат сафда турган ҳарбий қисмлар (муассасалар) ва парад қўмондони олдидан ўтаётиб саломлашади.

Сафдан четда турган ҳарбий хизматчилар парад қўмондонига ва парад қабул қилувчига маъруза қилинаётганда саф ҳолатини қабул қилиб қўлини бош кийимига қадайди, шунингдек, қўшинлар тантанали марш билан ўтаётган пайтида, Ўзбекистон Республикаси байроғи, вазирлик байроқларига ҳам шундай салом беради.

 

§ 2. Парад қабул қилувчини ва парад қўмондонини қўшинлар тарафидан қарши олиши

 

81. Парад қўмондонини қарши олиш учун парадда иштирок этаётган ҳарбий қисмлар командирларидан (муассасалар бошлиқларидан) каттаси команда беради: «ТЕКИСЛАН», «РОСТЛАН», «Текисланиш ўнг-ГА (чап-ГА, ўрта-ГА)» ва қўшинларнинг сафланганлиги ҳақида билдирув беради. Билдирувни қабул қилиб, парад қўмондони «ЭРКИН» деб команда беради. Парад қўмондонини қариши олиш вақтида қўшма оркестр чалмайди.

82. Парадни қабул қилувчини кутиб олишда парад қўмондони команда беради: «ТЕКИСЛАН», «РОСТЛАН», «Текисланиш ўнг-ГА (чап-ГА,
ўрта-ГА)»
, агар карабинлар билан қуролланган ҳарбий қисмлар бўлса: «ТЕКИСЛАН», «РОСТЛАН», «Ўнгдан (чапдан, олддан) кутиб олиш учун, қоровул-ГА».

Взвод командири ва ундан юқори командирлар қўлини бош кийимига қадайди. Қўшма оркестр «Қарши олиш марши»ни ижро этади.

83. Парад қўмондони қўлини бош кийимига қадаб парадни қабул қилувчи олдига машинада (яёв) келади ва билдирув беради, масалан: «Ўртоқ генерал-полковник. Фалон гарнизоннинг қўшинлари фалон байрами муносабати билан парад учун сафланди. Парад қўмондони генерал-лейтенант Ахмедов».

Парад қўмондони билдирув бериш учун тўхтаган пайт қўшма оркестр чалишни тўхтатади. Билдирув тугагач парад қўмондони, қўлини бош кийимидан туширмай, парадни қабул қилувчига ҳамроҳлик қилиб, сафнинг ташқи томонидан бир оз орқада боради.

84. Парадни қабул қилувчи билдирувни қабул қилиб, қўшинларни машинада (яёв) айланиб чиқади, улар билан саломлашади ва уларни табриклайди. Қўшма оркестр «Қарши олиш марши»ни ижро этади, саломлашиш ва табриклаш учун парадни қабул қилувчи тўхтаганда марш ижроси тўхтатиб турилади.

Саломлашиш ва табриклашларга қўшинлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ички хизмат Низомига мувофиқ жавоб қайтарадилар, шунинг билан бирга «ура» жавоби давомли ва гулдуросли талаффуз этилади.

85. Парадни қабул қилувчи қўшинларни машинада (яёв) айланиб чиқиб, парадни қабул қиладиган жойга қайтиб келаётганида қўшинлар «ура»ни қайтадан бошлайди (давомли ва гулдуросли қилиб). Қўшма оркестр «Тантанали байрам куйи»ни ижро этади.

Парадни қабул қилувчининг кўрсатмаси билан парад қўмондони «ЭРКИН» командасини беради. Ҳарбий қисм командирлари (муассасалар бошлиқлари) «ЭРКИН» командасини такрорлашади ёки «ОЁҚ-ҚА» ва кейин «ЭРКИН», деб команда беришади.

Терма оркестр фанфарчилари (корнетчилар ва карнайчилар) «Барча эшитсин» куй-чақириғини ижро этади.

86. «Барча эшитсин» куй-чақириғи ижро этилганидан сўнг парадни қабул қилувчи нутқ сўзлайди (буйруқни ўқиб эшиттиради). Нутқ тугагач (буйруқ ўқилгач), қўшинлар уч бора «ура»ни айтади, қўшма оркестр Давлат мадҳиясини ижро этади, айни пайтда, агар кўзда тутилган  бўлса, артиллерия салюти (мушак) отилади; взвод командири ва ундан юқори командирлар қўлини бош кийимига қадайди, қўшинлар эса буйруқсиз «ростлан» ҳолатида туради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижро этиб бўлингач, фанфарчилар (корнетчилар ва карнайчилар) «Тўхтатилсин» куй-хабарини ижро этади, взвод командири ва ундан юқори командирлар қўлини бош кийимидан туширади, қўшинлар «эркин» ҳолатини олади.

 

§ 3. Қўшинларнинг тантанали марш билан юриб ўтиш тартиби

 

87. Қўшинлар тантанали марш билан гарнизон бошлиғининг буйруғида кўрсатилганидек сафларда ва кетма-кетликда юриб ўтади.

Тантанали марш билан юриб ўтиш учун парад қўмондони команда беради: «РОСТЛАН», «Тантанали маршга, взвод-взвод (батальон-батальон) бўлиб, бир (икки) линиячи масофада, биринчи взвод (батальон) тўғрига, қолганлар ўнг-ГА»; (ҳарбий хизматчиларнинг қуроллари «Тасма-ГА» ҳолатида бўлганда) - «Автомат КЎКРАК-ГА», (ҳарбий хизматчиларнинг карабинлари “ПАСТГА” ҳолатида бўлганда) – “ЕЛКА-ГА”; «Текисланиш ўнгга, қадам - БОС».

88. «Тантанали маршга» командаси билан бўлинмалар командирлари сафдан чиқиб, ўз бўлинмалари олдига ўтиб туришади. Ҳарбий қисм командирлари (муассасалар бошлиқлари) ва уларнинг ўринбосарлари – бош бўлинмалар (ҳарбий қисмлар, муассасалар) командирлари олдида белгиланган масофада туришади. Байроқдорлар ва уларнинг ассистентлари олдинга чиқади ва белгиланган масофада туришади.

Тайинланган барабанчилар чиқиб, бош ҳарбий қисм командирларидан (муассаса бошлиқларидан) 15-20 қадам олдинда туришади.

Қўшинларнинг тантанали марш билан юриб ўтадиган йўл чизиғини белгилаш учун тайинланган линиячилар тез-тез саф юриши билан бир-биридан 15 – 20 қадам масофада, ўз жойларини эгаллайди.

«Елка-Га» командаси бўйича карабинлар билан қуролланган ҳарбий хизматчилар қуролни «елкага» ҳолатига олади (автоматлар «кўкракка» ҳолатида чап қўл билан ствол ости дастаси ва ствол қопламасини ушлаб олинади), байроқдорлар байроқларни кўкрак даражасига дастасидан кўтаради, ассистентлар шашкаларни қиличдондан чиқариб ўн елка қисмига қўйишади. Оркестр ва барабанчилар чалишга ҳозирлик кўради.

89. Тантанали маршга юриб ўтиш учун команда бериб, парад қўмондони бош ҳарбий қисмлар командирларидан (муассасалар бошлиқларидан) 30 қадам олдинда, барабанчилар олдида ҳаракатланади. Парадни қабул қилувчигача бир-икки линиячилар қолганда қўлини бош кийимига қадайди ва бошини у томонга буради; парадни қабул қилувчи олдидан ўтиб у сафдан чиқади (машинадан тушади) ва парадни қабул қилувчининг ўнгроқ тарафида, бир оз орқароғида туради.

90. Парад қўмондонининг «Бос» деган командаси билан бош бўлинма қўмондони ва барабанчилар ортидан саф юриш билан кичик барабанлар садосига мос ҳаракатланади. Қолган бўлинмалар бош бўлинма турган жойига келади, ўз командирларининг командаси билан чапга бурилади (елкалари тўғирланади), текисланади, белгиланган оралиқни олади ва «ТЎҒРИГА» командаси билан олдинда кетаётган бўлинма ортидан юради.

Бўлинмаларнинг ўнг қанотдагилари линиячилар билан белгиланган чизиқ бўйлаб, улардан бир қадам берида ҳаракат қилади.

91. Қўшилма тантанали марш билан юриб ўтаётганида олдинда бораётган бош ҳарбий қисм (муассаса) бўлинмаси олдида командири (бошлиғи), ундан уч қадам орқада – ўринбосарлари (бир қатор бўлиб), ўринбосарлардан икки қадам орқада – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ва вазирликлар байроқларини кўтариб байроқдорлар ва уларнинг ассистентлари, байроқлардан тўрт қадам орқада, бирин-кетин белгиланган масофани сақлаб, ҳарбий қисмлар (муассасалар) боради.

92. Бош бўлинма парадни қабул қилувчига линиячиларнинг тўрт-бешта масофаси қолганда қўшма оркестр марш чалишни бошлайди; саф бошида кетаётган барабанчилар барабан чалишни тўхтатади ва кўрсатилган йўналиш бўйлаб ҳаракатни давом эттиради.

93. Парадни қабул қилувчигача бир-иккита линиячи қолганда ҳарбий қисмлар командирлари (муассасалар бошлиқлари) қўлини бош кийимига қадайди ва бошини парад қабул қилувчи томон буради; сафдагиларнинг ҳаммаси, ўнг қанотдаги қатордан ташқари, бир вақтда бошини ўша томон буради. Юриб ўтаётганларинг охирги қатори парад қабул қилувчининг олдидан ўтгач, командирлар қўлини бош кийимидан туширади ва бошини тўғрига буради; айни пайтда сафдагиларнинг барчаси бошини тўғрига буради.

Байроқдорлар ва уларнинг ассистентлари тантанали маршда юриб ўтаётганда бошларини парад қабул қилувчи томон бурмайди.

Қўшилма (ҳарбий қисм) командирлари, парадни қабул қилувчи олдидан ўтгач, сафдан чиқиб парад қўмондонидан беш қадам ўнгроқ томонга бориб туради.

94. Тантанали маршда машиналар устида ўтадиган қўшилмалар ва ҳарбий қисмлар командирлари ўз қўшилмалари ва қисмлари олдида автомобилларда (тепа люк қопқоқлари очиқ танкларда ёки ўзиюрар тўпларда башнясида тик туриб) ўтади ва парад қабул қилувчигача уч-тўртта линиячи қолганида қўлини бош кийимига қадаб бошини парад қабул қилувчи томон бурадилар, шу билан ҳарбийча саломни адо этадилар.

Бошқа танкларнинг (ўзиюрар тўпларнинг) тепа люк қопқоқлари беркилган бўлиши керак.

Автомобиль (шатак) кабиналарида ўтирган ҳарбий хизматчилар тантанали марш билан ўтиш чоғида ҳарбийча саломлашишни бажармайди.

Машиналарнинг очиқ кузовларида жойлашган ҳарбий хизматчилар парад қабул қилувчигача уч-тўртта линиячи қолганда бошларини буриб, у билан ҳарбийча саломлашади.

95. Ҳар бир ҳарбий қисм (муассаса), парад қабул қилувчи олдидан ўтгандан сўнг шу сафда белгиланган жойгача боради ва у ердан зарурий сафланишдан сўнг ўз жойлашув жойларига йўл олади.

Охирги ҳарбий қисм (муассаса) парад қабул қилувчи олдидан ўтганидан сўнг қўшма оркестр чалишни тўхтатади, ўнгга бурилади ва дастлабки маррага келади ҳамда шу жойдан йўл-йўлакай чалиб, тантанали марш билан юриб ўтади. Қўшма оркестр ортидан уч-тўрт қадам масофада линиячилар бир қаторга тизилиб, бир ёки икки қаторли сафни тузиб, парад майдонини тарк этадилар.

96. Тошкентда парадлар махсус кўрсатмаларга (йўл-йўриқларга) мувофиқ, ушбу бобда баён этилган тартибда ўтказилади.

 

4-§. Ҳарбийча ҳурмат бажо келтириш

 

97. Фахрий қоровул ҳарбийча ҳурмат бажо келтиришлар учун, давлат ёдгорликларини очилиши, хорижий давлатлар вакилларини кутиб олиш ва кузатиш, шунингдек, 105-бандда кўрсатилганидай марҳумни дафн этиш учун тайинланиши мумкин.

Дафн этиш учун тайинланган фахрий қоровул, айрим ҳолларда фахрий эскортга айлантирилиши мумкин.

98. Фахрий қоровул таркибига гуруҳдан тортиб взводгача (ёки мос бўлинма) пиёда аскарлар сафи ва оркестр тайинланади. Фахрий қоровул, шунингдек, фақат контракт бўйича ҳарбий хизматчилардан тайинланиши мумкин.

Фахрий қоровул бошлиғига офицер тайинланади.

Зарур бўлган ҳолларда фахрий қоровул таркибига жуфт-жуфт соқчилар ёки байроқдорлар чиқарилади.

99. Фахрий қоровул гарнизон бошлиғининг, ҳарбий қисм командирининг (муассаса бошлиғининг) буйруғи билан тайинланади. Буйруқда фахрий қоровул шахсий  таркибининг кийим-кечак русуми ва қурол-яроғи кўрсатилади. Фахрий қоровулга ўқ-дори берилмайди.

Юқори мартабали чет эл давлатлари вакилларини кутиб олиш ва кузатиш учун давлат Раҳбариятининг махсус кўрсатмасига кўра Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия қўмондонига бўйсунадиган Миллий гвардия бўлинмаларидан фахрий қоровул тайинланади.

Фахрий қоровул гарнизон бошлиғига ва гарнизон ҳарбий комендантига (ҳарбий қисм командирига, муассаса бошлиғига) бўйсунади.

100. Фахрий қоровулларда соқчилари ва байроқдорларни алмаштириш кам деганда ҳар 15 минутдан кейин ўтказилади. Алмаштириш учун буйруқ берилмайди ва постни топшириш амалга оширилмайди.

Фахрий қоровуллар соқчилари ва байроқдорлар ҳарбийча саломни бажармайдилар.

Сатҳ хавза

 

§ 5. Шарафига фахрий қоровул тайинланган шахсларни кутиб олиш пайтида ва ёдгорликларни очиш чоғида ҳарбийча ҳурматни бажо келтириш

 

101. Хорижий давлатлар вакилларини кутиб олиш ва кузатиш учун фахрий қоровул давлатлар байроқлари билан тасдиқланган протокол асосида, ёйиқ икки қаторли сафга сафланади. Байроқдор ва ассистентлари қоровулнинг ўнг қанотида ундан икки қадам нарида туради, оркестр –байроқлардан уч қадам ўнгроқда бўлади.

Қарши олинаётган шахс 40 – 50 қадамгача яқинлашиб келганда карабин билан қуролланганларга фахрий қоровул бошлиғи команда беради: «Қоровул, ТЕКИСЛАН, РОСТЛАН. Ўнгдан (чапдан, олдидан) қарши олиш учун, қоровул-ГА», автомат билан қуролланганларга: «Қоровул, ТЕКИСЛАН», «РОСТЛАН», «ТЕКИСЛАНИШ ўнг-ГА (чапга, олдга)».

Бу командалар бўйича қоровул қуролни «қоровулга» ҳолатига олади ва бошини келаётган шахс томон буради, оркестр «Қаршилаш марши»ни ижро этади, фахрий қоровул бошлиғи, қилични пастга шундоқ туширадики қўл билаги ўнг оёқ сонига келиши, қиличнинг ўткир тарафи ўзига қаратилиб найза жойи чап оёқнинг учига келтирилиши керак, саф юриш билан кутиб олинаётган шахс қаршисига келади ва унгача икки-уч қадам қолганда тўхтаб, далолат беради, масалан: «Ўрток, (жаноб) фалончи. Сизнинг ташрифингиз муносабати билан фахрий қоровул сафланди. Қоровул бошлиғи майор Аминов».

Қоровул бошлиғи билдирув бериш учун тўхтаганда оркестр чалишни тўхтатади.

Мурожаатни қилиб бўлгач, қоровул бошлиғи қилични «муаллак» ҳолатига олади, чап (ўнг) оёғи билан ён томонга бир қадам ташлайди ва шунинг баробарида чапга (ўнгга) бурилиб олади ва қилични «қоровул» ҳолатига келтиради.

Бундан сўнг фахрий қоровул бошлиғи делегация раҳбари ва кутиб олувчи фахрий қоровул сафи олдидан ўтишларида, 3-4 қадам орқада сафнинг ташқи тарафидан уларга ҳамроҳлик қилади.

Юқори мартабали меҳмонлар протокол билан белгиланган жойига чиқиши билан, оркестр Давлат мадҳияларни ижро этади. Қоровул бошлиғи уларнинг ўнг томонида четроқда бир оз орқасидан жой эгаллайди.

Оркестр икки мамлакат Давлат мадҳияларини ижро этиб бўлганидан сўнг қоровул бошлиғи юқори мартабали меҳмонларга юзланиб тантанали маросим тугаганлиги ҳақида далолат беради.

Бундан сўнг қоровул бошлиғи саф ўртасига бориб команда беради: «Оёк-ҚА» ва қоровулни учта (тўртта) колоннага қайта сафлайди. Кейин қоровул оркестр садолари остида юқори мартабали меҳмон ёнидан тантанали марш билан юриб ўтади.

102. Ёдгорликларни очишга вакил қилинган шахсни қарши олиш ва кузатиш 101-бандида баён этилган қоидалар ва Раҳбарият томонидан тасдиқланган далолатнома асосида амалга оширилади.

Агар ёдгорликни очишга вакил қилинган шахс ҳарбий хизматчи бўлса, у ҳолда фахрий қоровулнинг шахсий  таркиби унинг саломига ички хизмат Низомига мувофиқ жавоб қилади, бошқа шахслар  саломига эса алоҳида кўрсатма бўйича жавоб қилади.

Ёдгорликдан унга ёпилган мато туширилишидан олдин қоровул бошлиғи команда беради: «Қоровул, РОСТЛАН, ТЕКИСЛАНИШ ўртага»; агар қоровул карабинлар билан қуролланган бўлса, у ҳолда: «Қоровул, РОСТЛАН, текисланиш ўртага, ҚОРОВУЛ-ГА», деб команда беради; фахрий қоровул карабинларни «қоровул» ҳолатига олади; оркестр Давлат мадҳиясини ижро этади.

Оркестр Давлат мадҳиясини чалиб бўлганидан кейин қоровул бошлиғи «ЭРКИН» командасини беради (карабинлар билан қуролланганларга - «Оёқ-ҚА», сўнг «ЭРКИН» деб команда берилади).

Митинг тугаганидан сўнг фахрий қоровул ва оркестр (агар шароит тақозо қилса) қоровул бошлиғининг командаси билан учта (туртта) колоннага қайта сафланади ва оркестр садолари остида тантанали марш билан ёдгорлик олдидан юриб ўтади. Фахрий қоровул соқчилари махсус кўрсатма билан постдан олинади.

103. Тантанали мажлисга Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ва вазирлик байроғи олиб чиқилади, уларга фахрий қоровул ва алмашадиган соқчилар сонидан келиб чиқиб икки-учта нафар байрокдор тайинланади. Фахрий қоровул соқчилари байроқнинг (байроқларнинг) ёнида иккита тарафидан, саф туришида, автоматларни «кўқракка», карабинлар «оёқга» ҳолатида тутиб туришади.

Байроқларни олиб чиқиш ва олиб кетиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Саф Низоми талабларига мувофиқ амалга оширилади.

 

§ 6. Дафн этишда ҳарбийча ҳурмат бажо келтириш

 

104. Вафот этган (ҳалок бўлган) ҳарбий хизматчиларни дафн этиш жойи, қоидага кўра, уларнинг қариндошлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишилади.

Ҳарбий хизматчи оиласининг яшаш жойи ҳарбий қисм жойлашган жойидан унчалик узоқ бўлмаган ҳолда ва яқин қариндошларининг илтимосига кўра, ҳарбий қисм командири ҳарбий, хизматчи жасадини яшаш жойига дафн этиш учун олиб бориш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда ҳарбий хизматчининг жасадини дафн этиш учун узоқ масофадаги жойга вазирлик раҳбарининг қарори билан давлат ҳисобидан амалга оширилади.

105. Ҳақиқий ҳарбий хизмат чоғида вафот этган ҳарбий хизматчиларни дафн этилишини ташкиллаштириш ҳарбий қисм командирларига (муассасалар бошлиқларига) юклатилади.

Резервдаги ёки истеъфодаги умумий хизмати муддати 20 йил ва ундан ошиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг дафн этилиши гарнизон бошлиғи, марҳум бўшатилгунга қадар бўйсунган командирлар ва бошлиқлар орқали ташкиллаштирилади.

Қолган бошқа барча ҳолларда дафн этишни гарнизон бошлиғи, у бўлмаган ҳолларда шаҳар (туман) мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиқлари ташкиллаштиради.

106. Вафот этганларни (ҳалоқ бўлганларни) дафн қилишда ҳарбийча ҳурмат миллий урф-одатларни, агар бу урф-одатлар ҳарбийча ҳурматни бажо келтиришни бузмаса, шу ҳолда уларни ҳисобга олган ҳолда бажо келтирилади. Ҳар бир дафн маросимида, унинг ташкилотчилари, агар улар ҳарбий қисмлардан (муассасалардан) тайинланса, ҳарбий хизматчиларнинг дафнда иштирок этиш вақти, жойи, улар сони ва хатти-ҳаракатини, марҳумнинг яқин қариндошлари билан келишишга мажбур.

Генераллар, офицерлар ва Ўзбекистон Республикасига алоҳида хизмат кўрсатган бошқа шахсларни, «Ўзбекистон Қаҳрамони», Республиканинг юксак мукофотларига сазовор бўлганларни ҳамда Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, байналмилалчиларни дафн этишда марҳум жасади олдига фахрий қоровул, унинг орден ва медаллари, бинодан (хонадан) олиб чиқишда фахрий эскорт ва оркестр кўйиш, қабристонда митинг ўтказиш ва марҳумни қабрга кўяётганда Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясини ижро этиш мумкин.

Бундай холларда фахрий эскорт взвод таркибида тайинланади.

Ҳарбийча ҳурмат бажо келтиришнинг элементлари вафот этган (ҳалок бўлган) бошқа ҳарбий хизматчиларни дафн этишда қўлланиши мумкин.

107. Ҳарбий эскорт, шунингдек, ҳарбий йиғинга чақирилган фуқаролар, ҳарбий хизматни утаётган ёки хасталик (ярадорлик, жароҳат орттириш, контузия) касалликлар оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар дафни учун тайинланади; ҳарбий хизматдан чегара ёшига етгани учун бўшатилган, 20 йиллик ва ундан ортиқ умумий давомли ҳарбий хизматга эга фуқароларга; уруш қатнашчилари, шунингдек, давлатга катта хизматлар қилган фуқароларга ҳам қўлланилади.

Фахрий эскорт қуйидаги таркибда тайинланади:

муддатли ҳарбий хизматчилар ҳамда оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар дафн этилишида –гуруҳ;

офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар дафн этилишида – взвод (бўлинма).

Фахрий эскорт мотам тасмаси билан бўлиши лозим.

108. Фахрий эскортдан ташқари дафн қилишда қуйидагилар тайинланиши мумкин:

оркестр;

тобутга фахрий қоровул;

оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчи бошчилигида тобутни қабрга қўйиш учун қуролсиз муддатли ҳарбий хизматчилар (8-10 киши).

Марҳумнинг жасади солинган тобутни элтиш учун автомобил ёки тўп лафети ажратилади.

Орден ва медалларни кўтариб бориш учун орден ва медал бириктирилган ҳар бир ёстиқчага бир киши тайинланади, офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчини дафн этишда офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар тайинланади, сержант (оддий аскарлар) таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчи ва муддатли ҳарбий хизматчиларни дафн этиш учун сержант (оддий аскарлар) таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ёки муддатли ҳарбий хизматчилар тайинланади.

Ҳар бир орден алоҳида ёстиқчага қадалади. Медалларнинг бир нечтаси бир ёстиқчага қадалиши мумкин.

Тобут устига бош кийими биркитилади.

109. Ўзининг ҳарбий қисмида (муассасасида) вафот этган ҳарбий хизматчи дафнига фахрий эскорт ва дафн этувчи наряд шу қисм командири томонидан тайинланади. Марҳум жасадини кўтариш, дафн этиш вақти ва жойи ҳақида гарнизон ҳарбий комендантига хабар қилинади.

Ҳарбий хизматчи доимий хизмат жойидан четда ҳалок бўлган (вафот этган) ҳолда фахрий эскорт ва дафн этувчи наряд ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган (вафот этган) жойдаги гарнизон бошлиғи томонидан тайинланади.

110. Агар ҳарбий хизматчини дафн этиш бошқа шаҳарда ёки қишлоқда бўладиган бўлса, у ҳолда марҳум жасади солинган тобут фахрий эскорт ва оркестр билан шаҳар чегарасигача (вокзал, аэродромгача) кузатиб борилади.

Марҳум жасадини дафн этиладиган жойгача йўл давомида кузатиб бориш учун ҳарбий қисм командири ёки гарнизон бошлиғининг (мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғининг) буйруғи билан уч-тўрт киши тайинланади, уларга зарур нарсалар тушунтирилади ва улар ўзлари билан бирга ўлим ҳақида хабарнома; ўлим ҳақида гувоҳнома ва маълумотнома; ҳарбий қисм командири имзо чеккан ва ўлим тафсилотлари баён этилган марҳумнинг ўлими тўғрисида хат; марҳумнинг ўраб жойланган ва
сурғучли муҳр билан муҳрланган шахсий ашёлари, қимматбаҳо нарсалари ва мукофотларини олади.

Белгиланган жойга етиб келгач, кузатиб келганлар мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғига далолатнома бўйича марҳумнинг ашёларини топшириши ва дафнда шахсан иштирок этиши керак.

Ўлим ҳақидаги хабарноманинг дафн вақти ва ўрни ёзилган ҳамда мудофаа ишлари бўйича бўлимининг гербли муҳри билан тасдиқланган корешогини кузатувчилар томонидан, қайтиб келингач, ўзларининг ҳарбий қисм (муассаса) штабига топширилади.

Марҳумнинг жасади солинган тобут дафн этилиш тайинланган жойига етиб келадиган вақти ёки тобутнинг бир турдаги транспортдан бошқасига кўчириладиган жойлар шу ҳудудлар ҳарбий коменданти ёки тегишли гарнизон бошлиғи (мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи), ҳарбий хизматчи вафот этган ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) (гарнизон ҳарбий коменданти, мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи) томонидан бир кун олдиндан кечиктирмай хабардор қилиниши керак.

Марҳумнинг жасади солинган тобутни кутиб олиш ва дафн этиладиган жойгача кузатиб бориш учун 106-107-бандларга мувофиқ фахрий эскорт ва дафн этувчи наряд тайинланади.

111. Ҳарбий хизматчининг ўлими ҳақида ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) (гарнизон ҳарбий коменданти) ўша куниёқ марҳумнинг яқин қариндошларини ва яшаш жойи ёки хизматга чақирилган жойи бўйича туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимини хабардор қилишга мажбур.

112. Гарнизон ҳарбий коменданти фахрий эскорт ва дафн этувчи наряд тайинланадиган ҳарбий қисм командирини (муассаса бошлиғини) уларнинг қачон, қаерга ва қандай кийим-кечакда етиб келиши ҳақида олдиндан хабардор қилади.

Дафн маросимида ҳарбий хизматчилар кундалик кийим-кечакда ва гарнизон ҳарбий комендантининг кўрсатмасига мувофиқ, чап қўлларида мотам тасмаси бўлади.

113. Марҳумнинг жасади солинган тобутга фахрий қоровул қўйиш вақтини гарнизон бошлиғи (ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) белгилайди.

Қоровул ўз таркибидан икки жуфт соқчи қўяди. Бир жуфт соқчилар марҳумнинг жасади солинган тобутнинг икки тарафида икки қадам нарида бош томонида, иккинчи жуфт оёқ томонида туради. Соқчиларнинг ҳар бир жуфти бир-бирига юзма-юз туради, автоматларни «кўкракка» ҳолатида (карабинлар «оёққа» ҳолатида) ушлайди ва қаддини ростлан ҳолатида туради.

Соқчилар мотам тасмасини чап енгида боғлаган бўлиши керак.

Соқчилар тобут олдида 100-бандда кўрсатилгандай алмашинади.

Маросим пайтида ва тобутни қабрга қўйиши чоғида соқчиларни алмаштириш амалга оширилмайди.

114. Марҳумга ҳурмат бажо келтириш учун ҳарбий қисмлар вакилларидан ва жамоатчилик ташкилотларидан фахрий соқчилар қўйилиши мумкин. Улар қуролсиз ва мотам тасмаси тақилган, бош кийимларсиз фахрий қоровул ва соқчилар ёнида, улардан бир-икки қадам четда туришади ва ҳар 3 - 5 минутда алмашишади.

115. Тобут кўтариладиган жойга етиб келгач, фахрий эскорт тобут олиб чиқиладиган жойига қараб ёйиқ ҳолда саф тортиб туради. Оркестр эскортдан уч қадамгача ўнгроқда сафланади.

Фахрий эскорт дафн пайти ҳарбийча саломни бажармайди.

116. Тобут бинодан олиб чиқилганда олдинда марҳумнинг суратини кўтарган ҳарбий хизматчи боради, унинг ортидан уч-беш қадам масофада бирин-кетин гулчамбар кўтарган ҳарбий хизматчилар, улар ортидан ўшандай масофада марҳумнинг орден ва медалларни кўтарган ҳарбий хизматчилар орденларнинг катталигига қараб тартибланган ҳолда, кейин тобутни кўтарган ҳарбий хизматчилар, марҳумни кузатиб бораётган кишилар ва фахрий қоровул боради.

Марҳумнинг жасади солинган тобут кўтарилганда фахрий эскорт бошлиғи, сафдаги ўз ўрнида туриб команда беради: «РОСТЛАН», агар эскорт карабинлар билан қуролланган бўлса: «РОСТЛАН, Қоровул-ГА» ва қўлини бош кийимга қадайди. Сафда турган барча ҳарбий хизматчилар бошини тобут тарафга буради. Оркестр мотам маршини чалади.

Сафдан четда турган ҳарбий хизматчилар тобут олиб чиқилаётганда саф ҳолатида туришади ва қўлларини бош кийимга қадайдилар.

117. Маросим 113-бандда кўрсатилган тартибда ҳаракат қилади. Фахрий қоровул марҳумни кузатиб бораётган шахслар  ортидан юради, улар ортидан оркестр ва фахрий эскорт боради.

Маросим пиёда юриш тартибида ҳаракатланаётганда оркестр танаффуслар билан мотам маршини чалади.

Фахрий қоровул соқчилари автоматлар билан «кўкракка», карабинлар билан «елкага» олинган ҳолатда тобутнинг ҳар икки тарафидан боришади; тобутни автомобилда кузатиб борилаётганда соқчилар ўтирган ҳолатда карабинларни тиззалари орасига, тик туриб кетганда эса оёқ ёнига ҳолатига тутиб туради.

118. Алоҳида ҳолларда, гарнизон бошлиғининг махсус кўрсатмаси билан, тобут олиб чиқилган жойига ва дафн этиладиган маросим жойи яқинига йўлнинг ҳар икки томонидан бир қаторли ёки икки қаторли пиёдали сафдан иборат қўшинни тизиш мумкин.

119. Дафн этиладиган жойга етиб келинганда оркестр чалишни тўхтатади. Фахрий эскорт ва оркестр жой шароитига қараб, қабр томонга юзланиб саф тортади.

Гулчамбар, орден ва медалларни кўтарган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, фахрий қоровул соқчилари қабр олдида жойлашади.

120. Марҳумнинг жасади солинган тобут қабрга туширилишидан олдин мотам мажлиси очилади. Мотам мажлиси тугагач, оркестр мотам маршини чалади. Тобут қабрга туширилаётганда Байроқлар эгилади, фахрий эскорт тобут кўтарилгандагидай (115-бандда), марҳумга ҳурмат бажо келтиради. Фахрий эскорт таркибидан тайинланган бўлинма пахтавон ўқлар билан уч марта отиб салют беради, буни устига, агар сафда взвод бўлса, битта гуруҳ ўқ узади, агар сафда гуруҳ бўлса, бутун бўлинма ўқ узади.

Алоҳида ҳолларда махсус буйруқ билан тўпдан ўқ узиб салют берилади.

Салютнинг биринчи узилишида оркестр Давлат мадҳиясини ижро этади. Давлат мадҳияси ижроси тугагач қўшин, агар жой шароити кўтарса, оркестр садолари остида қабр ёнидан юриб ўтади. Соқчилар оркестр Давлат мадҳиясини ижро этиб бўлганидан сўнг ёки қўшин юриб ўтгач олинади.

121. Марҳумларнинг тириклигида ва ўлимидан сўнг тақдирланган орден ва медаллари, фахрий унвоннинг кўкрак нишонлари, шунингдек, уларнинг берилгани ҳақидаги ҳужжатлар қолдирилади ёки ёдгорлик сифатида сақлаш учун уларнинг оилаларига берилади. Бундан ташқари, вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг мукофотлари, уларнинг оиласи розилиги билан, музейларга экспонат ва сақлаш учун ҳам берилиши мумкин.

Агар мукофотланган марҳумнинг меросҳўрлари бўлмаса, унинг мукофотлари ва мукофотлангани ҳақидаги ҳужжатлар давлат ҳокимиятининг юқори ташкилотларига қайтарилади.

 

§ 7. Ватан мустақиллиги ва озодлиги учун бўлган жангларда ҳалок

бўлган жангчилар қабрлари ва ёдгорликларига гулчамбарлар

қўйиш чоғида ҳарбийча ҳурмат бажо келтириш

 

122. Ҳарбий қисмлар (муассасалар) вакиллари томонидан Ватан мустақиллиги ва озодлиги учун жангларда ҳалок бўлган жангчилар қабрлари ва ёдгорликларига вазирликлар раҳбарлари қарори билан гулчамбарлар қўйилади.

123. Давлат, ҳукумат ва ҳарбий вакиллар томонидан гулчамбарлар қўйиш чоғида гарнизон бошлиғининг буйруғи билан гарнизон қуролланган фахрий қоровули ва оркестр тайинланади.

Фахрий қоровул ва оркестрнинг ҳамда гулчамбар куйишда иштирок этадиган ҳарбий хизматчиларнинг кийим-кечаклари – байрамона.

124.Гулчамбар қўйишдан олдин ёдгорликка (қабрга) фахрий қоровул таркибидан бир-икки жуфт соқчи қўйилади. Соқчилар автоматларни «кўкракка» ҳолатида (карабинлар — «оёққа» ҳолатида) ростланиб туради. Соқчиларни қўйиш ва ечиш вақтини гарнизон бошлиғи белгилайди.

Фахрий қоровул ёдгорликка (қабрга) қараб ёки ўнг қаноти билан (ёдгорлик ёки қабрнинг қандай жойлашганидан келиб чиқиб) икки қатор бўлиб тизилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ва вазирлик байроғи фахрий қоровулнинг ўнг қанотига ўрнатилади, оркестр байроқлардан ўнгроқда тизилади.

125. Гулчамбар кўтарган вакиллар белгилаб қўйилган жойда тизилади ва фахрий қоровул олдидан ўтиб, ёдгорлик (қабр) томон юради. Вакиллар олдида гарнизон ҳарбий коменданти ёки фахрий қоровул офицери боради. Улар кетидан, икки-уч қадам орқада, гулчамбар кўтарганлар (икки киши) ва уларнинг ортидан ўшанча масофа сақлаб уч-беш кишидан қаторлашиб вакиллар боради.

Гулчамбар кўтарган вакиллар фахрий қоровулга 40-50 қадамгача яқинлашганда «кўкракка» ҳолатида автомат билан қуролланган қоровул бошлиғи: «Қоровул — ТЕКИСЛАН, РОСТЛАН»,«Текисланиш ўнгга (чапга)», карабинлар билан қуролланганларга эса: «Қоровул, ТЕКИСЛАН, РОСТЛАН», «Ўнгдан (чапдан) кутиб олиш учун, қоровул-ГА», деб команда беради.

Фахрий қоровул, буйруқни бажариб, бошини гулчамбар кўтариб бораётган вакиллар томон буриб, уларни кузатади. Оркестр тантанали мотам куйини ижро этади. Жанговар байроқлар олдинга эгилади.

126. Ёдгорлик (қабр) олдига келгач, вакиллар гулчамбарни қўйишади ва бир минут сукут сақлаб, ҳалок бўлганлар ҳурматини бажо келтиради. Оркестр чалишни тўхтатади.

Бир минутлик сукутдан сўнг оркестр Давлат мадҳиясини ижро этади. Давлат мадҳиясини ижро этиб бўлингач, гулчамбар қўйганлар ёдгорликдан (қабрдан) четлашади ва юзлари билан юриб утаётган қоровул томон тизилишади, фахрий қоровул эса қоровул бошлиғининг буйруғи билан юриш сафлар қаторига сафланади ва оркестр садолари остида ёдгорлик (қабр) ва гулчамбар қўйганлар олдидан тантанали марш билан юриб ўтади.

127.  Хорижий давлатлар раҳбарлари ва ҳукуматлари, шунингдек, вазирликлар раҳбариятлари ва расмий ҳарбий вакиллар томонидан гулчамбар куйишда 122-126-бандларда баён этилган тартибга риоя қилинади. Шу билан бирга тантанали мотам куйи вакиллар раҳбари билан келишилган ҳолда ижро этилади. Бир минутлик суқутдан кейин гулчамбар қўйган вакилларнинг Давлат мадҳияси ижро этилади. Чет эл ҳарбий вакилларига Ўзбекистон Республикаси вазирликлар вакиллари ва гарнизон ҳарбий коменданти ҳамроҳлик қилади.

Ёдгорликлар ва жангчилар қабрларига бошқа чет эл вакиллари гулчамбар қўйишида фахрий қоровул ва оркестр тайинланмайди. Бу ҳолда ёдгорлик (қабр) олдига гарнизон бошлиғи ёки ҳарбий коменданти буйруғи билан бир-икки жуфт соқчилар қўйилади ва зарур ҳолларда гулчамбарни қўйиладиган жойга етказиб бериш учун икки ҳарбий хизматчи билан офицер ажратилади.

 

8-§. Фавқулодда ҳолатларни бартараф

қилиш учун қўшинларни жалб этиш

 

128. Ҳарбий қисмлар (муассасалар) фавқулодда вазиятлар (табиий офатлар, йирик ҳалокатлар ёки бахтсиз фалокатлар, эпидемияларда, эпизоотиялар чоғида) оқибатларини бартараф этишга ёки жабр кўрган аҳолига ёрдам беришга вазирлик раҳбарининг кўрсатмаси билан жалб этилади. Айрим ҳолларда, фармойиш олишга вақт бўлмаган пайтларда, ҳарбий қисмлар гарнизон бошлиғининг қарори билан жалб этилади, бу ҳақда у зудлик билан вазирлик раҳбарига хабар беради.

129. Ҳарбий қисм, бўлинма ёки командаларни ҳудудий ҳокимият органларига бўйсундириш тақиқланади.

Қутқариш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш учун ҳарбий қисм (муассасалар) фуқаро муҳофазаси тегишли бошлиғи ихтиёрига вақтинча берилиши мумкин.

130.  Ҳалокат, бахтсиз фалокат ёки табиий офат юз берган жойда қолган ёки олиб чиқилган нарсаларни қўриқлаш учун фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун жалб этилган ҳарбий қисм командирининг (муассаса бошлиғининг) буйруғи билан вақтинчалик қоровуллар тайинланади. Ушбу қоровуллар ўзлари тайинланган ҳарбий қисм командирига, гарнизон бошлиғига, гарнизон ҳарбий комендантига, гарнизон (ҳарбий қисм) бўйича навбатчига бўйсунади ва умумий асосларга кўра хизматни олиб борадилар.

 

 

 

3-қисм

ҚОРОВУЛЛИК ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТАШ

 

6-боб

ҚОРОВУЛЛИК ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ҚОРОВУЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

 

1-§. Умумий қоидалар

 

131. Қоровуллик хизматини ўташ жанговар вазифани бажариш ҳисобланади ва шахсий  таркибдан ушбу Низомнинг барча қоидаларига тўла амал қилишни, юқори ҳушёрликни, букилмас қатъийлик ва ташаббускорликни талаб этади.

Қоровуллик хизмати талабларини бузган айбдорлар интизомий ва жиноий жавобгарликка тортилади.

Қоровуллик хизматини олиб бораётган шахсий  таркиб, ушбу Низомда кўрсатилган ҳолатларда қурол ёки куч ишлатиш оқибатида, ҳуқуқбузарга маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказганда жавобгар бўлмайди.

132. Қоровуллик хизматини ўташ учун қоровуллар тайинланади.

Жанговар Байроқни, ҳарбий ва давлат объектларини қўриқлаш ва мудофаа қилиш бўйича жанговар вазифани бажараётган, шунингдек, гауптвахта ва ахлоқ тузатиш қисмларда сақланаётган шахсларни қўриқлаётган қуролланган бўлинма қоровул деб аталади.

Қоровуллар гарнизон қоровули ва ички қоровул турларига бўлинади. Улар доимий ва вақтинчалик бўлиши мумкин.

Гарнизон қоровули округ ва марказга бўйсунадиган объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш, ўзининг қўриқлаш бўлинмасига эга бўлмаган умумгарнизон аҳамиятига молик объектларни, бир-бирига яқин жойлашган ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар объектларини, шунингдек, гарнизон гауптвахтасида сақланаётган шахсларни қўриқлаш учун ташкил қилинади.

Ички қоровул бир ҳарбий қисм объектларини қўриқлаш ва мудофаа қилиш учун тайинланади.

Идоравий қоровул ўзининг ҳарбий (махсус) қўриқлаш бўлинмаларига эга бўлмаган, уни қўриқлаётган ҳарбий қисм узоқда жойлашган, тоифаланган объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш учун тайинланади.

Самолётлар (вертолётлар) ва аэродромдаги авиация қисмининг бошқа объектлари авиация-техник қисмидан тайинланган ички қоровул томонидан қўриқланади ва мудофаа қилинади.

Доимий қоровуллар қоровуллар жадвали билан тўзда тутилади. Вақтинчалик қоровуллар қоровуллар жадвалига ёзилмайди; улар ортилаётган (туширилаётган) ёки вақтинча омборда сақланаётган ҳарбий мулкларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш, турли транспорт воситаларида ташилаётган ҳарбий мулкларни кузатиш, шунингдек, бандилар ва маҳбусларни қўриқлаш учун гарнизон бошлиғи ёки ҳарбий қисм командирининг буйруғи билан тайинланади.

133. Гарнизон қоровули гарнизон бошлиғига, гарнизон ҳарбий комендантига, гарнизон бўйича навбатчи ва унинг ёрдамчисига бўйсунади (агарда ёрдамчи офицер бўлса); гарнизон гауптвахтаси қоровули улардан ташқари гауптвахта бошлиғига ҳам бўйсунади.

Ички қоровуллар ҳарбий қисм командирига (муассасалар бошлиқларига), ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчига ва унинг ёрдамчисига бўйсунади, агар ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчи ёрдамчиси офицер бўлса. Ҳарбий қисм (муассаса) бўлинмаларидан алоҳида жойлашган батальон (дивизион) объектларини қўриқлаётган ички қоровул юқоридагилардан ташқари ўша батальон (дивизион) командирига ва ҳарбий унвони жиҳатдан тенг ёки катта бўлса, ўша батальон (дивизион) бўйича навбатчига бўйсунади.

Сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилардан тайинланган ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчининг ёрдамчисига бошлиқлари сержант ва оддий аскар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчи бўлган қоровуллар бўйсунади.

Тарқатиш пайтида гарнизон (ҳарбий қисм) бўйича навбатчини қарши олиш учун «РОСТЛАН» командаси берилган вақтдан бошлаб қоровуллар юқоридаги шахслар  ихтиёрига ўтади. Алмашувдан сўнг ўз ҳарбий қисмига (бўлинмасига) йўлга чиқиш учун қоровул бошлиғининг «Қадам бос» командаси берилган вақтдан бошлаб уларнинг ихтиёридан чиқади.

134. Қоровул таркиби қуйидагилардан тайинланади: қоровул бошлиғи, пост ва алмашув сони бўйича қоровуллар, тарқатувчи, зарурат туғилса қоровул бошлиғининг ёрдамчиси, қоровул бошлиғининг техник воситалар билан қўриқлаш бўйича ёрдамчиси (оператор) ёки операторлар сменаси (уч-тўрт киши, улардан биттасини қоровул бошлиғининг техник воситалар билан қўриқлаш бўйича ёрдамчиси этиб тайинлаши мумкин), қоровул бошлиғининг қўриқчи итлар хизмати бўйича ёрдамчиси ва транспорт воситалари ҳайдовчилари.

Бирлашма ва ундан юқоридаги штаб ва бошқарув пунктларини қўриқлаш, шунингдек, муассасаларни қўриқлаш бўйича қоровуллар сафига юқорида саналган шахслардан ташқари назорат-ўтказиш постларининг қоровуллари, гауптвахтадаги қоровул сафига эса ташқарига чиқарувчи ва конвойлар тайинланади.

135. Объектларни бевосита қўриқлаш ва мудофаа қилиш учун қоровуллар таркибидан соқчилар қўйилади.

Ўзига топширилган постни қўриқлаш ва мудофаа қилиш бўйича жанговар вазифани бажарувчи қуролланган қоровул соқчи деб аталади.

Қўриқлаш ва мудофаа қилиш учун соқчига топширилган барча нарса, шунингдек, у ўз мажбуриятини бажараётган жой ёки ер участкаси пост деб аталади. Техник ҳимоя воситалари ёрдамида қоровул қўриқлаётган объектлар ва бу ҳимоя воситалари ўрнатилган ер участкаси ҳам постларга киради.

Соқчи объектлар ҳимоясини объект атрофида ички ва ташқи девор ўртасида, агар объект битта девор билан ўралган бўлса, деворнинг ички томони бўйлаб патруллик қилиш йўли билан, шунингдек, соқчиликни пост (позицияий) минорасидан туриб кузатув билан амалга оширади. Айрим постлар ҳаракатсиз соқчилар билан қўриқланиши мумкин.

136. Гарнизон бошлиқлари, ҳарбий қисмлар командирлари (муассасалар бошлиқлари), шунингдек, барча тўғридан-тўғри бошлиқлар доимо объектларни қўриқлаш учун керак бўладиган шахсий  таркиб сонини қисқартиришга эришиши керак.

Қуйидаги ҳолларда бунга эришиш мумкин:

техник кузатув воситалардан (техник қўриқлов воситалардан) ва қўриқчи итлардан фойдаланган ҳолда соқчи қўймасдан постларни қўриқлашга ўтиш билан;

турли хил ҳарбий қисмларга қарайдиган ёнма-ён, бир девор ичида жойлашган сақлаш хоналар, омборлар, парк ва бошқа қўриқланадиган объектларни бир қоровул ҳимоясига бирлаштириш йўли билан;

ҳаракатсиз соқчилар билан қўриқланадиган постларни қисқартириш ҳамда пиёда ва транспорт воситаларида патруллик йўли билан объектларни ҳимоя қилишни ташкиллаштириш билан.

137. Объектларни патруллик йўли билан қўриқлашни ташкил қилишда объектларнинг ўралиши ва жойнинг шарт-шароитларига қараб қўриқлаш ва мудофаа қилиш учун соқчига белгиланган бир муддатга қуйидагича ҳудуд чизиғи белгиланади: кундузи - 1000 метргача, кечаси - 500 метргача, техник ҳимоя воситалари билан жиҳозланган объектларда эса: кундузи – 2 километргача, кечаси – 1 километргача. Ноқулай об-ҳаво (қалин туман, ёмғир, қор ёғганда) объектлар ҳимоясини кучайтириш учун гарнизон бошлиғининг (ҳарбий қисм командирининг (муассаса бошлиғининг) буйруғига кўра қўшимча қоровуллар ёки транспорт воситаларидаги патруллар тайинланиши мумкин. Бундай ҳолларда қўшимча қоровуллар хизмат тартиби ва патруллик тартиби гарнизон бошлиғи (ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан белгиланади.

Соқчилар ҳаракат йўналишлари бўйича объектнинг мустаҳкам қўриқланишини таъминланадиган тезликда пиёда ҳаракатланадилар, бунда атрофни ва деворларни кўздан кечириш ҳамда хизматининг олиб бориши ҳақида алоқа воситаси орқали қоровул бошлиғига билдирув бериш учун қисқа вақтга тўхташи мумкин.

Атроф яхши кўринганда ва жой шароити йўл қўйса, соқчилар объектни ва унга келиш йўлларини кузатув (полициявий) минорасидан кузатиб туришлари мумкин.

138. Соқчига ёрдам бериш учун ҳар бир қоровулхонада ҳушёр ва дам олиш сменасидан захира гуруҳи тузилади, ва қоровулни «Қуроллан» чақириғи билан қоровул бошлиғи, унинг ёрдамчиси ёки тарқатувчи раҳбарлигида тартиб бузилган жойга етиб келади ва вазиятга кўра иш кўради. Бу гуруҳни тартиб бузилган жойга зудлик билан етказиш учун, зарур пайтларда транспорт воситаси, айрим ҳолларда эса зирҳли транспортёр (жанговар машина) билан таъминланадилар.

139.  Қоровул шахсий таркиби қоровул кийимида (7-илова), отишга яроқли, нормал жангга келтирилган найза-пичоқли автомат ёки найзали карабинлар билан қуролланган бўлиши керак. Назорат-ўтиш пост (пункт) соқчилари тўппончалар билан қуролланиши мумкин. Қоровул бошлиқлари ва уларнинг ёрдамчилари ўзларининг штатдаги қуроли билан қуролланадилар.

Қоровуллар қуйидагича жанговар патронлар билан таъминланадилар: ҳар бир тўппонча ва автоматга – иккитадан тўлдирилган ўқдон; ҳар бир карабинга - ўттизта патрон солинган обоймалар.

Бундан ташқари, гарнизон бошлиғининг (ҳарбий қисм командирининг (муассаса бошлиғининг) буйруғига биноан қоровулларнинг ҳар бири пулемёт учта тўлдирилган ўқдони билан ва ҳар бир қоровулга иккитадан қўл гранаталари билан қуролланиши мумкин.

Қоровул шахсий таркибига ўқ-дорилар, тўппонча билан қуролланганлардан ташқари, қоровуллик шаҳарчасидаги амалий машғулотдан сўнг (тарқатув бошланишидан олдин) берилади.

140. Қуролларни ўқлаш постга чиқишдан олдин, суриштирув органи томонидан ёки суд қарори билан банди қилинган ва ушланган, судланувчи ва маҳкум ҳарбий хизматчиларни қўриқлаш, шунингдек, қоровулларни текширгани келган шахсларга ҳамроҳлик қилиш учун амалга оширилади.

Қуролларни ўқлаш ва ўқсизлантириш қоровул бошлиғи ва унинг ёрдамчиси (тарқатувчи) буйруғи билан ва уларнинг бевосита кузатуви остида қоровулхонада, ўқтутгич ўрнатилган, махсус жиҳозланган ёруғ жойда, қоровулларни алмаштириш учун машинада йўлга чиққан пайтларда эса қоровул бошлиғи йўриқномасида кўрсатилган, зарурат бўлса ўқтутгич билан жиҳозланган жойларда амалга оширилади. Ўқлаш ва ўқсизлантириш пайтида қурол стволининг ҳолати атрофдаги уй-жой бинолари ва қўриқланаётган объектларга қаратилмаган ҳолда 45-60 даражали бурчакни ташкил этиши керак. Агар қоровулхона атрофида уй-жойлар ва хизмат бинолари жойлашган бўлса, қуролларни ўқлаш ва ўқсизлантириш қоровулхонанинг ўқтутгич ўрнатилган махсус жойида амалга оширилади. Қуролларни ўқсизлантириш ва кўздан кечириш қоровулхонага ёки қоровул бошлиғи йўриқномасида кўрсатилган жойга қайтган заҳоти амалга оширилади.

Тўппончаларни ўқлаш бўлинмаларда патрон олгандан сўнг, ўқсизлантириш эса қоровул алмашувидан сўнг бўлинмага етиб келгач амалга оширилади.

141. Қуроллар ҳар бир қурол тури учун Отиш ишлари бўйича қўлланмаларда белгиланган тартибда ўқланади, шу ҳолда патрон патронникка юборилмайди.

Автомат ўқ солинган ўқдон билан ўқланади. Ўқлашдан олдин у кўздан кечирилади (тепки туширилади) ва сақлагичга қўйилади. Ўқдон ўрнатилгач затвор рамасини орқага тортмаслик керак.

Карабин ўқдони ўқлар билан тўла ҳажимга ўқланади. Карабин ўқлангандан сўнг затвор равон ёпилади (бунда патрон патронникка юборилмайди), сақлагич очилади, тепки қўйиб юборилади ва карабин сақлагичга қўйилади.

Тўппонча ўқ солинган ўқдон билан ўқланади, ўқланганда затвор орқага қайтарилмайди. Тўппонча ўқлашдан олдин сақлагичга қўйилади.

Пулемёт ва қўл гранаталари қўллашдан олдин ўқланади.

Портлаш ва ёнғин жиҳатидан хавфи бўлган Ўзбекистон Республикаси тоифаланган объектларни қўриқлаш бўйича жалб этиладиган бўлинмалар учун қуролни ўқлаш ва ўқсизлантириш тартиби ҳамда ушбу жойларнинг жиҳозланиши тегишли вазирлик раҳбари томонидан ўрнатилиши мумкин.

142. Гарнизон бошлиғининг (ҳарбий қисм командирининг (муассаса бошлиғининг) (шу жумладан, тоифаланган объектларни қўриқлаш бўлинмаларини инобатга олган ҳолда) буйруғига биноан қоровулхонада қуйидаги миқдорда жанговар патронлар захираси ташкил қилинади: ҳар бир автомат ёки карабинга 150 тадан патрон, ҳар бир тўппончага эса 16 тадан патрон.

Зарур ҳолларда ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг (вазирлик раҳбарининг) қарори бўйича қоровулда ўқ-дори ва сигнал бериш воситаларнинг қўшимча захираси яратилади.

Гранаталар алоҳида металл қутиларда сақланади, запалар эса гранаталардан алоҳида сув ўтмайдиган махсус қутиларда сақланади.

Қоровулнинг жанговар патронлар захирасини (6-илова) ҳисобга олиш китоби, қўл гранаталар ва запалларни ҳисобга олиш китоби, олинган (қўйилган) ўқ-дорилар далолатномалари ва тўлдирилмаган бланкалар, шунингдек, цинкаларни очадиган пичоқ ҳам ўша қутиларда сақланади. Қутилар қулфланади, гарнизон ҳарбий коменданти (ҳарбий қисм штаби бошлиғи) томонидан муҳрланади. Ўқ-дорилар солинган қутининг калити қоровул бошлиғининг сейфида (қулфланадиган стол қутисида) сақланади. Калитни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

Қоровул бошлиғи жанговар патронлар захираси, граната ва запаллар солинган қутиларнинг сақланишига шахсан жавобгардир.

143. Ўқ-дорилар захирасининг миқдори ва ҳолати ойда камида бир марта: гарнизон қоровулларида – гарнизон ҳарбий коменданти томонидан, ички қоровулларда – ҳарбий қисм штаби бошлиғи томонидан, текширилади.

Текширув натижалари захирадаги ўқ-дориларни ҳисобга олиш китобига ва пост ведомостига ёзиб қўйилади.

144. Ушбу Низомда кўрсатилганларга мувофиқ қоровулхона ва постларни турли анжомлар, техник қўриқлаш воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш, қўриқланаётган объектларни (4 ва 6-илова) деворлар билан ўраш ва уларни анжомлар билан таъминлаш ҳарбий объект бошлиғининг (ҳарбий қисм командирининг (муассаса бошлиғининг)  зиммасига юкланади.

Шунингдек, ҳарбий объект бошлиғининг (ҳарбий қисм командирининг (муассаса бошлиғининг) зиммасига қоровулхоналарни ёритиш, уларни ёқилғи ва постдаги кийим-кечак билан таъминлаш ҳам юкланади.

145. Қоровулнинг ҳақиқатдан ҳам алмашувга келганини, шунингдек, гарнизон бошлиғи ёки гарнизон бўйича навбатчи (ҳарбий қисм бўйича навбатчи) буйруғи билан келган шахс ҳақиқатан ҳам шулар томонидан юборилганини тасдиқлаш учун пароль (махфий сўз ёхуд ибора) жорий этилади.

Пароль бирор-бир шаҳарнинг номи билан белгиланади, ҳар куни ҳар бир қоровул учун алоҳида, гарнизон қоровулларига – гарнизон ҳарбий коменданти, ички қоровулга ҳарбий қисм штаби бошлиғи томонидан белгиланади.

Пароллар кўпи билан 10 кун олдинга белгиланади ва пароллар китобига ёзиб қўйилади ва бу китоб гарнизон ҳарбий комендантида (ҳарбий қисм штаби бошлиғида) муҳрланган жилдда, сейфда сақланади.

Тревога эълон қилинганда хизматга тушадиган янги қоровуллар учун пароль гарнизон бўйича навбатчида (ҳарбий қисм бўйича навбатчида) муҳрланган пакетда сақланади.

Паролни биладиган шахслар уни ўта махфий ҳолда сақлашга мажбур ва улардан пароль сўралганда, овоз чиқармасдан ёзма равишда бериши керак, шундан сўнг бу қоғозча зудлик билан йўқ қилинади. Пароль ёзилган қоғозча йўқолганда ёки бошқа бирор сабаб билан бошқаларга маълум бўлганда пароль зудлик билан гарнизон (ҳарбий қисм) бўйича навбатчи томонидан бекор қилинади ва бу ҳақда гарнизон ҳарбий комендантига (ҳарбий қисм штаби бошлиғига) хабар қилинади.

146. Сақлаш жойларни (омборлар, паркларни) очиш, қоровул қўриқлаётган жанговар машиналар, бошқа қуроллар ва ҳарбий техника турадиган жойларга кириш учун гарнизон ҳарбий коменданти (ҳарбий қисм штаби бошлиғи) қўл қўйган ва муҳр билан тасдиқлаган доимий ёки бир марталик рухсатнома асосида киришга рухсат берилади.

Рухсатномада қуйидагилар кўрсатилган бўлади: рухсатноманинг рақами ва рухсатнома берилган қоровул бошлиғига қарашли қоровулнинг рақами; очиш (ёпиш) керак бўлган объектнинг номи; очиш (ёпиш) куни ва вақти; очишга (ёпишга) келган шахснинг ҳарбий унвони, фамилияси, исми, отасининг исми.

Бирор бир сақлаш жойларни (омборлар, паркларни) очиш ёки тўхташ жойларида жойлашган жанговар машина ва ҳарбий техникани қоровулдан қабул қилиб олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар  рўйхати гарнизон бошлиғининг (ҳарбий қисм командирининг (муассаса бошлиғининг) буйруғи билан эълон қилинади.

Ҳақиқий имзо қўйилган рухсатномалар намуналари, у ёки бу сақлаш хоналарини (омборлар, паркларни) очиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар  рўйхати, шунингдек, гарнизон ҳарбий коменданти (ҳарбий қисм штаби бошлиғи) имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган муҳр нусхаси (пломба нусхаси) қоровулхонада бўлиши шарт (5-илова).

147. Омборларнинг (база, арсеналларнинг) техник ҳудудига, ёнғин жиҳатидан хавфли ва ўта муҳим тоифаланган объектларга кириш тартиби вазирликлар раҳбарлари томонидан белгиланади.

148. Самолётлар (вертолётлар) турадиган жойлар ва аэродромдаги авиация қисмининг бошқа объектларини очишга ўша қисм ҳарбий штаби бошлиғи томонидан рухсат берилади.

Самолётлар (вертолётлар) турадиган жой очилгандан сўнг ва уларни қоровул ихтиёрига қолдиргунга қадар қўриқлаш тартиби ушбу Низомда кўрсатилган тегишли мансабдор шахслар  томонидан белгиланади.

149. Алоҳида шароитларда ҳарбий объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш учун қоровуллик хизматини ўташ тартиби қўшимча равишда вазифаларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда вазирликлар раҳбарлари томонидан белгиланади.

 

2-§. Техник қўриқлаш воситалари қўлланадиган қоровуллик хизмати

 

150. Объектлар ҳимояси мустаҳкамлигини ошириш ва қоровуллар шахсий таркиби сонини камайтириш мақсадида техник қўриқлаш воситалари (кейинги ўринларда ТҚВ деб юритилади) қўлланилади. Буларга қуйидагилар киради: аниқлашнинг периметрик ва объект воситалари, объектнинг қўриқлаш сигнализацияси, огоҳлантирувчи ва таъсир этувчи техник воситалар, маълумотларни йиғиш ва акс эттириш аппаратураси, назорат ва рухсат беришни бошқариш тизими; кузатувнинг техник воситалари, ёнғин сигнализацияси, кабель ва сим линиялари.

Қуйидаги ҳолларда ТҚВ ни қўллаш билан объектларни ишончли  қўриқлашга эришиш мумкин: техник қўриқлаш воситалар турини тўғри танлаганда ва уларни муҳандислик тўсиқлари ва иншоотлар билан комплекс ҳолда фойдаланилганда; қўриқлаш воситаларини ўрнатишда ўтказиладиган тадбирларни пинҳон олиб бориб ниқобланишга амал қилинганда; улар ўз жойига сифатли ўрнатилганда, уларга доимий хизмат кўрсатиш ва ҳолатини назорат қилишда; ТҚВ ишлаган чоғда қоровул шахсий  таркиби ҳушёр ва ўз вақтида ҳаракат қилганда.

151. Объектларга ўрнатиладиган техник қўриқлаш воситаларининг тури ва миқдори қўриқланаётган объектнинг аҳамиятига (муҳимлигига) қараб белгиланади: биринчи тоифали объектларга – икки ёки ундан ортиқ маррали периметрик топиш воситаси, объект қўриқлаш сигнализацияси ва бошқа воситалар; иккинчи тоифали объектларга – бир маррали периметрик топиш воситаси ва объект қўриқлаш сигнализацияси; учинчи тоифали объектларга – объект қўриқлаш сигнализацияси ўрнатилади.

Объектларнинг тоифаланиши Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарори, шунингдек, вазирлик буйруқлари ва қарорлари билан белгиланади.

Объектларнинг ёнғин ва қўриқлаш сигнализацияси ҳамда кузатувнинг техник воситалари (кейинги матинда - КТВ) объектда белгиланган меъёрига ва рўйхатига асосан жиҳозланади. Охирги қурилмалар қоровулхонага ва қисм бўйича навбатчи (тезкор навбатчи) хонасига чиқарилиб ўрнатилади.

152. ТҚВ ларни ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тактик-техник тавсифи ва паспортлари билан белгиланади.

ТҚВ сигналларини қабул қиладиган аппаратура қоровулхонада қоровул бошлиғи хонасида ёки алоҳида, бу учун мўлжалланган хонада – ТҚВ операторининг пультида ўрнатилади.

ТҚВ нинг доимий ишлашини таъминлаш учун алоҳида автоном энергия манбаи ўрнатилади.

Агар ҳарбий қисмда штатдаги ўт ўчириш командаси мавжуд бўлса, ёнғин сигнализацияси сигналини қабул қилувчи аппаратура ушбу команданинг ўт ўчириш депосига ўрнатилади.

ТҚВ нинг яхши сақланиши ва яхши ишлашини шу мақсадда ташкил этилган штат бўлинмалари таъминлайди. Бундай бўлинмалар йўқ жойларда бу вазифани ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан тайинланган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар бошчилигидаги фойдаланиш гуруҳи бажаради.

153. ТҚВ билан жиҳозланган объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш соқчи қўйиш, назорат-қўриқлаш гуруҳи навбатчилигини ташкил этиш ёки аралаш ҳолда амалга оширилиши мумкин. Назорат-қўриқлаш гуруҳи навбатчилигини ташкил қилиш орқали қўриқлаш асосий қўриқлаш тури ҳисобланади. Барча қўриқлаш усулларида қўриқлашни кучайтириш учун қўриқчи итлардан фойдаланиш мумкин (9-илова).

ТҚВ ишлатиш ва бундай пайтда соқчи қўйиш, шунингдек, қўриқчи итлардан фойдаланиш тартиби қоровуллар рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлган (159-бандда) командирлар (бошлиқлар) томонидан қабул қилинади.

154. ТҚВ билан жиҳозланган қурол-аслаҳа, ўқ-дори омборлари ва доимий назорат, мустаҳкам ҳимоя талаб қиладиган бошқа объектлар соқчи қўйиш билан қўриқланади. Бундай ҳолларда соқчилар 241-254-банддаларда кўрсатилган тартибда хизматларини ўтайдилар.

Техник қўриқлаш воситаларининг сигналларини қабул қиладиган аппаратурани қоровул бошлиғи ёки унинг ёрдамчиси (тарқатувчи) назорат қилади.

155. Нназорат-қўриқлаш гуруҳининг навбатчилиги оператор томонидан ТҚВ сигналларини қабул қиладиган аппаратларни мунтазам назорат қилиш, нназорат-қўриқлаш гуруҳлари томонидан вақти-вақти билан постларни текшириш ва техник қўриқлаш воситалари рухсатсиз қирганлардан ишлаб кетганда уларнинг ҳаракатларга доимий шайлигини кундалик текширувдан ўтказишдан иборатдир.

Постларни текшириш жадвал бўйича нназорат-қўриқлаш гуруҳи томонидан амалга оширилади. Бу гуруҳ таркибига қоровул бошлиғи ёки унинг техник қўриқлаш воситалари бўйича ёрдамчиси, бир-иккита қоровуллар, қўриқлаш пайтида қўриқчи итлардан фойдаланилганда қоровул бошлиғининг хизмат итлари бўйича ёрдамчиси киради. Текширув пайтида кўздан кечириш билан, тўсиқлар, назорат-из йўлаги, эшиклар (дарвозалар), омборларнинг ойналари ва деворлари, улардаги муҳрларнинг (пломбаларнинг) ҳолати, шунингдек, техник қўриқлаш воситаларининг ишлаш ҳолати текширилади.

156. Қўриқлашни аралаш услубида олиб бориш нназорат-қўриқлаш гуруҳининг навбатчилиги услуби билан биргаликда бир вақтнинг ўзида соқчиларни периметрнинг алоҳида участкаларига ёки иншоотлар (хоналар) ёнидаги постларга қўйилишидан иборатдир. Бунда техник воситалар сигналини қабул қилиш аппаратурасини қоровул бошлиғи ёки унинг ёрдамчиси назорат қилади, нназорат-қўриқлаш гуруҳи ўрнида эса захира қоровул гуруҳи ҳаракат қилиши мумкин.

 

3-§. Қоровуллар ажратиш учун наряд

 

157. Қоровуллар ажратиш учун наряд қоровуллар нарядига асосан амалга оширилади (1-илова).

Қоровуллар ҳар куни алмашиб туриши керак.

Ҳарбий қисм ўқувда бўлган пайтда, 159 бандда баён этилгандек  қоровуллар жадвалини тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлган бошлиқнинг буйруғига биноан, офицер (командирлик лавозимини эгаллаб турган сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчи) бошчилигида тайинланган қоровуллар 10 суткагача алмашмасдан қоровулликда туриши мумкин.

158. Гарнизон қоровуллиги жадвалини гарнизон ҳарбий коменданти, ички қоровуллик жадвалини эса гарнизон бошлиғининг (ҳарбий қисм командирининг (муассаса бошлиғининг) кўрсатмасига асосан ҳарбий қисм штаби бошлиғи тузади. Бунда у қўриқланаётган ва мудофаа қилинаётган объектнинг аҳамиятини, техник қўриқлаш воситалар билан жиҳозланганлигини, тўсиқлар ва иложи борича кам соқчилар билан қўриқланишини ҳисобга олади.

Қоровуллар жадвалида кундалик режимда ва вазият кескинлашганда хизматни олиб бориш учун жалб этиладиган шахсий таркибнинг сони кўрсатилиши керак.

Қоровуллар жадвалини тузишда, объектларнинг жойлашуви ва қўриқлаш шарт-шароитлари билан жойида олдиндан танишиб чиқиш лозим.

Ўзининг қўриқлаш бўлинмаларига (ҲҚБ га) эга бўлган округ ва марказга бўйсунадиган объектларни қўриқлайдиган қоровуллар жадвалини ҳарбий объект (омборхона, база) бошлиғи тўзади.

159. Гарнизон ҳамда олий ҳарбий таълим муассасалари ички қоровулларининг қоровуллар жадвали тегишли вазирликлар раҳбарларига, ҳарбий қисмлар (муассасалар) ички қоровулларининг қоровуллар жадвали эса ҳарбий округ қўшинлари қўмондони тасдиғига тақдим этилади.

Марказга бўйсунадиган ҳарбий қисмлар ички қоровулларининг, шунингдек, ўзининг қўриқлаш бўлинмаларига эга бўлган, юқорида қайд этилганларга бўйсунадиган объектларни қўриқлаш ва мудофаа қиладиган ички қоровуллар жадвали тегишли бевосита бошлиқларига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Жадвалга ҳар бир қоровулнинг кундалик режимда ва вазият кескинлашганда жойлашув пости схемаси илова қилинади.

160 Қоровуллик жадвали билан бир вақтда: постларнинг жойлашуви схемаси, постлар жадвали (3-илова), қоровул бошлиғига йўриқнома; бундан ташқари тревога пайтида алмашадиган қоровулларга, тревога эълон қилиниш эҳтимоли ҳолатида фойдаланиладиган ҳужжатлар, қоровул таркибига кирган қоровул бошлиғининг техник қўриқлаш воситалари бўйича ёрдамчиси (оператори) қоровулларга эса – қоровул бошлиғининг техник қўриқлаш воситалари бўйича ёрдамчиси (оператори) ҳужжатлари ҳам тузилади.

Постларнинг жойлашув схемасида қуйидагилар кўрсатилади: постларнинг чегараси ва тақиқланган зоналар, тақиқланган чегаралар, тўсиқларнинг тури; техник қўриқлаш воситалар билан жиҳозланган объектлар; сменаларни постга бориш ва патрулларнинг транспорт воситаларида юриш йўналиши; соқчи ва нназорат-қўриқлаш гуруҳларни кундузги ва тунги вақтда ҳаракатланиш йўналиши; окоплар, кузатув миноралари, алоқа ва ўт ўчириш воситалари, итларнинг қўриқчилик постлари жойлашган жойлар; постларга боришдаги хавфли жойлар.

Постлар табелида қуйидагилар кўрсатилади: ҳар бир постда нимани қўриқлаш ва мудофаа қилиши кераклиги; соқчининг постда хизмат қилиш вақтида маълум шароитдан келиб чиқадиган муҳим мажбуриятлари ва алоқа воситалари орқали ахборот бериб туриш муддати; соқчи кузатув минорасидан кузатув олиб бориш мумкин бўлган вақт; соқчи бегона шахсларни ўзига яқинлаштириши мумкин бўлмаган масофа ўлчови; ўз постига, қўшни постга ҳужум бўлганда ёки постда ёнғин чиққанда соқчининг ҳаракати; қандай ҳолатда (вазиятда) соқчига қурол ишлатиш мумкинлиги. ТҚВ билан жиҳозланган постларда ҳар бир постдаги техник қўриқлаш воситасининг тури ва русуми, ишлаш принциплари, нназорат-қўриқлаш гуруҳи тарафидан постни текшириш ва қурол ишлатиш тартиблари кўрсатилади.

Қоровул бошлиғига йўриқномада қуйидагилар баён қилинади: кундалик режимда ва вазиятни кескинлашган пайтда қоровулнинг вазифалари, қоровулга топширилган объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилишда қоровул бошлиғининг муҳим мажбуриятлари, объектларни, жумладан, техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланган объектларни қўриқлаш учун қабул қилиш ва уни топширишда қоровул мансабдор шахсларининг иш тартиби, назорат-қўриқлаш гуруҳи томонидан уларни текшириш жадвали ва тартиби; тунда ва ноқулай об-ҳаво шароитларида объектларни қўриқлашни кучайтириш йўллари; соқчиларга, қўриқлаётган объектга ёки қоровулхонага ҳужум бўлганда, техник қўриқлаш воситалари рухсатсиз қирганлардан ишлаб кетганда ёки ишдан чиққанда, ёнғинда, табиий офат рўй берганда қоровулнинг ҳаракатлари ҳақида кўрсатма, шунингдек, қуролларни сақланиши ва ўқ-дорилар сақланаётган қутиларни очиш тартиби тўғрисидаги кўрсатмалар.

Жанговор шайликнинг юқори даражаларига келтиришда қоровул бошлиғининг ҳужжатларига қуйидагилар киради: пост табели, постларнинг жойлашуви схемаси, қоровул бошлиғига йўриқнома, пост ведомостининг бланкаси ва пароль. Кўрсатилган ҳужжатлар конвертга солиниб ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан муҳрланади ва ҳарбий қисм (муассаса) бўйича тезкор навбатчи (гарнизон бўйича навбатчи) сейфида сақланади.

Қоровул бошлиғининг техник қўриқлаш воситалари бўйича ёрдамчиси (оператори) ҳужжатлари қуйидагилардан иборат бўлади: йўриқномадан (қўриқланаётган объектларни қўриқлашга қабул қилиб олиш ва топшириш тартиби, аппаратурани назорат қилиш, шунингдек, техник қўриқлаш воситалари рухсатсиз қирганлардан ишлаб кетганда ёки ўчиб қолганда қилинадиган муҳим ишлар ҳақида кўрсатмалар); техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланиб қўриқланаётган объектлар рўйхатидан (пост жадвали, объектнинг номи, очилиш ва ёпилиш вақти); техник қўриқлаш воситаларининг ишлашини назорат қилиб ёзиб борадиган журналдан (объектнинг номи, объектни қўриқлашга топшириш ва қабул қилиш вақти, ўрнатилган техник воситаларнинг техник ҳолати, ишлаш вақтидаги текширув ва унинг ҳолати ҳақида ёзиб қўйиш, техник қўриқлаш воситасининг ишламай қолган жойи ва вақти, кўрилган чоралар) ва объектларга ўрнатилган қўриқлаш системасидан фойдаланиш бўйича қўлланмалардан.

Ушбу пунктда кўрсатилган ҳужжатлар гарнизон бошлиғи (ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан тасдиқланади.

161. Қоровуллик жадвалига асосан гарнизон ҳарбий коменданти (ҳарбий қисм (муассаса) штаби бошлиғи) ҳар ойда ҳарбий қисмлар (бўлинмалар) итомонидан қоровуллик хизматини ўташ навбатини белгилаб чиқади, ва бу гарнизон (суткалик) нарядининг ведомостида (2-илова) акс эттирилади ва гарнизон бошлиғи (ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан тасдиқланади.

Постларнинг жойлашув схемасидан, постлар жадвали, қоровул бошлиғига йўриқнома ва қоровул бошлиғининг техник қўриқлаш воситалари бўйича ёрдамчиси (оператори) ҳужжатларидан кўчирмалар гарнизон наряди ведомостидан кўчирма билан биргаликда гарнизон наряди хизматига жалб этилган гарнизоннинг барча ҳарбий қисмларига янги ойнинг бошланишига камида 10 кун қолганда тарқатилади.

Ҳарбий қисм (муассаса) штаби янги ойнинг бошланишига беш-олти кун қолганда қоровуллар тайинланган бўлинмалар командирларига улар қоровул таркибига ва нарядга тушадиган кунларини эълон қилади.

Постлар жойлашуви схемасида ва постлар табелида ҳар бир ўзгариш ҳақида гарнизон ҳарбий коменданти (ҳарбий қисм (муассаса) штаби бошлиғи) ўз вақтида ҳарбий қисмларга (муассасаларга) хабар беради.

Тревога эълон қилинганда фойдаланадиган ҳужжатлар қоровул бошлиғида, герб муҳри билан муҳрланган конвертда сақланади. Ҳужжатларнинг иккинчи нусхаси тревога эълон қилинганда хизматга киришадиган қоровул бошлиғига йўл-йўриқ бериш учун гарнизон ҳарбий комендантида (ҳарбий қисм (муассаса)  штаби бошлиғида) сақланади.

162. Қоровул бошлиқлигига офицер ёки сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилардан тайинланади.

Гарнизон гауптвахтасида қоровул бошлиғига офицер ёки сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилардан тайинланади.

Қоровул бошлиғининг ёрдамчисига контракт бўйича ҳарбий хизматчилардан тайинланади. Агар қоровул бошлиғининг ёрдамчиси тайинланмаса, унинг вазифасини биринчи тарқатувчи бажаради.

Қоровул бошлиғининг ТҚВ бўйича ёрдамчиси (оператор)лигига ҳарбий қисм ТҚВ воситалари бўйича мутахассис тайинланади.

Қоровул бошлиғининг қўриқчи итлар бўйича ёрдамчилигига қўриқчи итлар етакловчиларининг каттаси (9-илова) тайинланади.

163. Қоровул таркибига контракт бўйича ҳарбий хизматчилардан ёки муддатли ҳарбий хизматчилардан тарқатувчилар тайинланади.

Тарқатувчиларнинг сони постлар сони ва жойлашувига қараб белгиланади, бунда ҳар бир тарқатувчи постларга кўпи билан бешта соқчини қўйиши, постга олиб бориши, соқчиларни алмаштириши ва қоровулхонага  қайтиши бир соатдан кўп вақт олмаслигини ҳисобга олиниши керак.

Қоровулликда бир нечта тарқатувчи бўлса, улар қуйидагича аталади: биринчи тарқатувчи, иккинчи тарқатувчи ва шундай давом этади.

Агар қоровул битта постни қўриқлаётган бўлса тарқатувчи тайинланмайди, унинг вазифасини қоровул бошлиғи бажаради.

164. Қоровуллар контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ёки муддатли ҳарбий хизматчилардан тайинланади. Бундай пайтларда постнинг барча сменалари, нназорат-қўриқлаш гуруҳининг барча таркиби бир тоифадаги ҳарбий хизматчилардан тузилади, тарқатувчи эса ҳарбий унвони жиҳатидан қоровуллардан кичик бўлмаган ҳарбий хизматчи тайинланади.

Қоровуллар сони мазкур қоровуллар учун белгиланган постлар сонига қараб белгиланади, шу билан бирга постни сутка давомида қўриқлаш учун соқчилар уч сменали этиб тайинланади, постларни фақат тунда (қоронғилик тушгандан тонг ёришгунча ёки омбор ва сақлаш хоналар ёпгандан очгунча қадар) қўриқлаш учун эса – икки сменали соқчилар тайинланади.

Ташқарига чиқарувчилар гауптвахтадаги умумий жой миқдори ва бандиларнинг сонига қараб, битта ташқарига чиқарувчига 10-15 та банди тўғри келиш ҳисоби билан тайинланади.

165. Қоровул таркиби, жумладан, қоровул бошлиғи ҳам нарядга тушишдан бир кун олдин, қоидага кўра битта бўлинмадан, жуда бўлмаса битта ҳарбий қисмдан тайинланади.

Барча гарнизон қоровуллари, қоидага кўра, битта ҳарбий қисмдан тайинланади.

 

4-§.  Қоровулларни тайёрлаш

 

166. Қоровуллар тайинланадиган ҳарбий қисмлар командирлари (муассаса бошлиқлари) қоровул шахсий  таркибининг танланишига ва уларни хизматга тайёрлашга, қуроллар ва ўқ-дориларнинг ишлатишга яроқли ҳолатига ва қоровулларнинг ўз вақтида тарқатувга етиб келишига жавоб беради.

Ватанга қасамёд қабул қилмаган, янги хизматга келган ва ҳали маълум дастур тайёргарлигини ўзлаштирмаган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси билан назарда тутилган ҳаракатларнинг аломатларига эга ножўя хатти-ҳаракатлар содир этишда шубҳаланиб устидан тергов ўтказилаётган, касал ва бошқа ўзининг ахлоқий-руҳий жиҳатидан шу пайтда қоровуллик хизматини олиб боришга тайёр бўлмаган ҳарбий хизматчиларни, шунингдек, интизомий жазони ўтаётганларни қоровулликка қўйиш тақиқланади.

167. Нарядга тушушдан олдинги тунда, қоровулликка тайинланган ҳарбий хизматчилар ҳеч қандай хизматга, машғулотга ёки ишга жалб этилмаслиги керак.

Нарядга тушадиган кун қоровул шахсий таркибига кун тартибида белгиланган соатларда хизматни ўташга тайёргарлик кўриш учун камида 3 соат вақт, қоровулликка бир суткадан кейин тушадиганларга эса 4 соат, жумладан, амалий машғулот ўтказиш ва камида 1 соат вақт дам олишга (ухлашга) берилиши керак.

168. Қоровул шахсий таркибининг тайёргарлиги:

қоровул шахсий  таркиби битта бўлинмадан тайинланган ҳолларда – бўлинма командири томонидан;

қоровул шахсий  таркиби ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) бир нечта бўлинмаларидан тайинланган ҳолларда (йиғма қоровул) - ҳарбий қисм (муассаса ) штаби бошлиғи томонидан ташкиллаштирилади.

Қоровулда хизматини ўташга тайёргарлик уч босқичда олиб борилади:

биринчи – нарядга тушишдан икки-уч кун олдин постлар жадвали (табели) бўйича қоровул шахсий  таркиби танланади ва тақсимланади;

иккинчи – нарядга тушишдан бир кун олдин кун тартибида кўрсатилган соатларда қоровул шахсий  таркиби билан ҳарбий Низом қоидаларини, қўриқланадиган объектларни макетда аниқлик киритиш билан пост жадвалини, соқчининг махсус мажбуриятларини ва постларда ҳаракат вариантларини, шунингдек, тегишли йўриқномаларни ва хавфсизлик талабларини ўрганиш бўйича машғулотлар ўтказилади;

учинчи – қоровуликка тушадиган кун соқчиларнинг постлардаги ҳаракатларини амалда ўзлаштириш билан амалий машғулот ўтказилади.

Мазкур Низом қоидаларини ва соқчининг махсус вазифаларини ўрганиш машғулотлари қоровуллар тайёрлаш синфида, гарнизон қоровуллари билан амалий машғулот – ҳарбий комендатурада суткалик наряд, қоровул ва навбатчи бўлинма шахсларини амалий тайёрлаш шаҳарчасида, ички қоровуллар билан машғулот эса ҳарбий қисм шаҳарчасида ўтказилади.

Қоровул шахсий таркиби бир, икки кундан сўнг яна қоровул хизматини олиб борадиган бўлса, қоровулларни биринчи ва иккинчи босқич тайёргарлик вақти ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан шундай белгиланадики, бунда қоровулнинг тайёргарлик сифати пасаймасин.

169. Қоровул тайинланган бўлинма командири қуйидагиларга мажбурдир:

нарядга тушиш арафасида постлар жадвали (табели) асосида қоровул шахсий таркибини танланганлигини ва тақсимланганлигини текширишга
(14-илова);

қоровулликка тайёрланишнинг биринчи ва иккинчи босқичи бўйича машғулотлар ўтказишга ва шахсий  таркибнинг мустаҳкам билим олишига, ўз мажбуриятларини тўла бажаришига ва қурол билан муомила қилганда хавфсизлик талабларини бажаришига эришишга;

қоровул шахсий  таркибини тарқатувга жўнатишдан олдин уларнинг қуроллари ва ўқ-дорилари ҳолатини, ювиниш анжомларини мавжудлигини, ҳар бир ҳарбий хизматчининг ташқи кўринишини текширишга;

қоровулни ўз вақтида тарқатувга етиб келишини таъминлашга;

бўлинмадан тайинланган қоровулни хизмат ўташини текширишга;

қоровуллар алмашгандан сўнг қоровул бошлиғининг вазифани бажарилгани ҳақидаги билдирувни қабул қилишга, пост ведомостига ёзилган барча танбеҳлар (камчиликлар) билан танишишга, кейинги кунидан кечиктирмасдан қоровул тайинланган бўлинмани барча шахсий  таркиби билан хизматнинг ўтилганлиги ҳақида таҳлилини ўтказишга, ва пост ведомостига танбеҳлар асосида кўрилган тадбирларни қайд қилинган ҳолда ҳарбий қисм штабига жўнатишга.

170. Тарқатувга 15 минут қолганда қоровуллар хизматни ўташга тайёр бўлиши ва қоровул бошлиқлари ихтиёрига ўтиши керак. Бу вақтда қоровул бошлиғи қуйидагиларга мажбурдир:

қуроллар, ўқ-дорилар қабул қилиб, уларни шахсий  таркибга тарқатиш ведомости бўйича, имзо чектирган ҳолда тарқатишга; ўкдон (обойма)ларнинг тўғри тўлдирилганини текширишга;

пост ведомости бўйича қоровуллар ҳисобини текширишга;

қуролларни кўздан кечиришга;

кийимлар ва қуролланиш анжомларини бутунлигини текширишга;

қоровулнинг тайёрлиги ҳақида қоровул тайинланган бўлинма командирига далолат беришга.

Қоровуллар амалий тайёрлаш шаҳарчасидан ўқдонни (обоймани) халтага солиб, ўқланмаган қурол билан чиқадилар (тўппонча билан қуролланганлар бундан мустасно).

171. Барча гарнизон қоровулларини ҳарбий қисмдан (муассасадан) ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчи жўнатади. Қоровулларни жўнатгани ҳақида у ҳарбий қисм командирига (муассаса бошлиғига) (штаби бошлиғига) ва гарнизон ҳарбий комендантига билдирув беради.

 

5-§. Радиотехник ва зенит ракета бўлинмаларда қоровуллик хизматининг ўзига хос хусусиятлари

 

172. Радиотехник ва зенит ракета бўлинмаларининг техник (учириш) позицияларидаги қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва бошқа моддий воситаларни қўриқлаш ва мудофаа қилишни ташкиллаштириш бўлинмалар командирларига юклатилади ва жанговар қуроллар, зирҳли камзул, ҳимоя шлём ва алоқа воситалари билан қуролланган жанговар навбатчи бўлинма (кейинги ўринларда ЖНБ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

ЖНБ Ўзбекистон Республикаси ҳаво кенглигини қўриқлаш ва мудофаа қилиш бўйича жанговар навбатчиликка тушадиган қўмондонлик пункти (бошқарув пункти), ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, учириш ўт очиш (шу жумладан сохталари ҳам) позицияларни қўриқлайди ва мудофаа қилади.

Қўмондонлик пункти (бошқарув пункти) ҚП (БП) га кириш жойида соқчи қўйиш билан йўли билан қўриқланади. ҲҲМ воситаларнинг учириш ўт очиш позициялари ва радиолокацион позициялари позициялар орасидан патруллик қилиш йўли билан, хуфия нарядлар ва кузатув постлар қўйиш билан қўриқланади.

ЖНБ ҲҲМ бўйича жанговар навбатчи ҳисобнинг (кейинги ўринларда ЖНҲ деб юритилади) таркибига киради ва ҚП нинг тезкор навбатчисига (навбатчи смена бошлиғига) ва улар тайинланган бўлинма командирига бўйсунади.

ЖНБ таркибига соқчилар ва патруллар тайинланади, ва улар ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан тасдиқланган йўриқнома асосида хизматни олиб борадилар.

Радиотехник ва зенит ракета бўлинмаларни доимий жойлашув пунктларидаги объектлар ва ҳудудини қўриқланиши суткалик наряд (ички қоровул, навбатчи бўлинма, НЎП, НТП навбатчилари, бўлинмалар бўйича навбатчилар ва посбонлар, ўт ўчириш патрули) кучлари билан амалга оширилади.

Радиотехник ва зенит ракета бўлинмаларни доимий жойлашув пунктларидаги ҳудуд ва объектлар (РАҚА омборлари, зенит бошқарилувчи ракеталар (ЗБР) сақлаш омборхоналари, жанговар техникаларни сақлаш жойлари, жанговар машиналар парки, моддий-техник воситалар омборлари) ТҚВ (КТВ) билан жиҳозланади. Улардан сигнал қабул қилиш аппаратураси қисм бўйича навбатчи, навбатчи бўлинма командири ёки ва ҚП (БП) нинг тезкор навбатчи, жанговар навбатчи бўлинма командирининг хоналарига ўрнатилади ва уларнинг назорати остида бўлади.

173. ЖНБ командири, соқчи ва патрулларга йўриқномалар объектларнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларни қўриқлаш хусусиятларини инобатга олган ҳолда бўлинма командири томонидан тузилади.

Йўриқномаларда ЖНБ командири, соқчи ва патрулларнинг объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш бўйича мажбуриятлари баён этилади; патруллик вақти ва тартиби, соқчилар ва патруллар сони ҳамда уларнинг хизмат жойларидаги ва йўналишларнинг алоҳида участкаларидаги махсус мажбуриятлари, ҚП (БП) га киришга рухсат бериш тартиби, қўриқланаётган объектларга ҳужум уюштирилганда, ТҚВ (КТВ) рухсатсиз кирганлардан ишлаб кетганда, ёнғин, табиий офат ва жанговар шайликнинг юқори даражаларига келтириш холларида ЖНБ нинг ҳаракатлари белгиланади. ЖНБ нинг шахсий  таркиби жанговар қуролни ишлатиш тартиби, шунингдек, қўриқланаётган ҳудудга шахсларни киришга рухсат бериш тартиби белгиланади.

ЖНБ командирининг йўриқномасига қўйдагилар илова қилинади: бўлинма командири томонидан тасдиқланган патруллар ҳаракатланиш схемаси ва соқчилар хизмат ўташ жойлари (схема патруллар йўналишлар бўйлаб ҳаракатланишининг бир хиллигини истисно қилиши лозим), сақлаш хоналарни очиш ҳуқуқига эга ва қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва бошқа моддий воситаларни қабул қилиш рухсати бор шахслар рўйхати, 146-банддага мувофиқ расмийлаштирилган рухсатномалар ва муҳрлардан (пломбалардан) туширилган нусхалар.

174. ЖНБ шахсий  таркиби жанговар ўқ-дорилар билан бўлинма командирининг қарорига мувофиқ таъминланади.

Ҳарбий қисм командирининг буйруғига биноан ЖНБ да жанговар ўқ-дорилар захираси яратилади.

Қурол ва ўқ-дориларнинг сақланиши мазкур Низомнинг 305-банддига мувофиқ, жанговар ўқ-дорилар ва қўл гранаталари захирасининг ҳисобга олиш мазкур Низомнинг 142-банддига мувофиқ амалга оширилади.

ЖНБ командири қутиларга солинган жанговар патронлар, гранаталар ва запаллар захираси бут сақланишига шахсан жавобгардир.

175. ЖНБ шахсий  таркибининг хизмат олиб боришга тайёргарлиги 166-171 бандларга мувофиқ ўтказилади.

176. Соқчи ўз хизматини ҚП (БП) га кириш жойи олдида олиб боради ва йўриқномада белгиланган мажбуриятини бажаради. У қуйидагиларга  мажбурдир:

ҚП (БП) ни сергаклик билан қўриқлашга ва тик турганча ҳимоя қилишга;

рухсатномаларнинг таърифи ва амал қилиш муддатини, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни ҳамда йўриқномада баён этилган мажбуриятларни билишга;

постдан ўтаётган барча шахсларни фақатгина постда мавжуд намуналарга мос келадиган рухсатномалар орқали ўтказишга, бунда рухсатномаларни қўлига олиб текшириш лозим;

ҳар қандай мулкни олиб чиқиш (олиб кириш) пайтида моддий рухсатномага кўра, айнан нима ва қанча миқдорда ўтказишга рухсат берилганлигини текширишга;

ўтказиш режимига зид равишда объектга киришга (объектдан чиқишга) уринаётган, шунингдек сохта рухсатномалардан (ҳужжатлардан) фойдаланаётган шахсларни ушлашга ва ЖНБ командирини чақиришга;

ҚП (БП) да жанговар навбатчилик олиб борилишини текшириш учун келган шахсларни қўмондонлик пункти пост чегарасигача ва паролга тўғри жавоб олганидан сўнг яқинлашишга рухсат беришга.

Хизматни олиб бориш вақтида 86-банддада кўрсатилган қоидаларга кўра ўқланган қуролга эга бўлишга ва доимо ҳаракат қилишга тайёр туришга.

Соқчига хизматини олиб бораётган вақтда қўйилган вазифани бажаришдан чалғиш (уҳлаш, ўтириш, ўқиш, ёзиш, овқатланиш, ашула айтиш, чекиш, бегона шахслар билан гаплашиш) тақиқланади.

177. Патруль ўз хизматини патруллар ҳаракатланиш схемасида кўрсатилган йўналиш бўйича айланиб чиқиш йўли билан олиб боради. У қуйидагиларга мажбурдир:

объектларни, қурол-аслаҳаларни, ҳарбий техника ва бўлинманинг бошқа моддий воситаларини сергаклик билан қўриқлашга ва тик турганча ҳимоя қилишга, алмаштирилгунча ёки хизматдан ечилгунча қўйилган вазифани тўхтовсиз бажаришга;

объект тўсиқларининг бузилгани ва ҳар қандай бузилишларни пайқаганида ЖНБ командирини чақиришга;

ўзига белгиланган ҳаракат йўли тартибига қатъий риоя қилишга;

хизматни олиб бораётган вақтда 141-банддида кўрсатилган қоидаларга кўра ўқланган қуролга эга бўлишга ва доимо ҳаракат қилишга тайёр туришга.

Патрулга хизматини олиб бораётган вақтда қўйилган вазифани бажаришдан чалғиш (уҳлаш, ўтириш, ўқиш, ёзиш, овқатланиш, ашула айтиш, чекиш, бегона шахслар билан гаплашиш) тақиқланади.

Патруллар ҳаракати йўлида муқим алоқа воситалари ўрнатилиши мумкин, улар орқали патруль хизмати бориши ҳақида ЖНБ командирига хабар бериб туради.

Кундузи патруль қўриқлашни алоқа воситалари билан жиҳозланган кулай жойлар ёки миноралардан кузатиш йўли билан амалга ошириши мумкин.

Патруль ўзи бўйсунадиган ва улар ҳамроҳлигида текшириш учун келган шахслар саволига жавоб бериши керак.

178. Соқсига, патрулга ёки у қўриқлаётган объектга ҳужум қилинганда, шунингдек бегона шахс, қўриқланаётган кўрсаткичлар билан белгиланган объект чегарасига яқинлашганда, у 247-250-бандларда кўрсатилганидек ҳаракат қилади.

179. ЖНБ нинг хизмат ўташини текшириш уларни тайинлаган бўлинма командири, унинг ўринбосарлари, унинг кўрсатмасига кўра тайинланган шахслар  шунингдек, унинг бевосита бошлиқлари томонидан амалга оширилади.Бундан ташқари, текшириш ҚП оператив навбатчи (навбптчи смена бошлиғи) ва ЖНБ командири томонидан амалга оширилади.

 Соқчилар ва патрулларнинг хизматни олиб бораётганини текшираётган шахсни озод сменадаги бир нафар патрули (соқчиси) билан ЖНБ командири кузатиб келади.

Текшириш натижаларини, шунингдек, сақлаш хоналар (омборхоналар) очилган ва ёпилган вақти пост ведомостига ёзиб қўйилади.

ҚП нинг тезкор навбатчи (навбатчи смена бошлиғи) ЖНБ хизмат олиб бораётганини бир суткада камида икки марта (шундан бир мартаси тунда), 319, 320-бандларда баён этилган кўрсатмаларга таяниб, текширишга мажбур.

180. Эски соқчи ва патрулларни янгиларига қуйидагича алмаштирилади: эски ЖНБ командири иштирокида соқчилар алмаштирганидек (295-298-бандлар), кейинчалик эса - ЖНБ командири томонидан.

181. Хизмат олиб бориш жойларига жўнатаётиб ЖНБ командири соқчи ва патруллар ўз мажбуриятларининг билишини текширади, хизмат ўташнинг ўзига хос хусусиятлари ва қурол ишлатиш тартибини эслатиб ўтади.

Қуролни ўқлаш ва ўқсизлантириш жойида навбатдаги смена қурол ўқлашини назорат қилади, бундан сўнг уларни хизмат жойларига қўяди.

182. Алмашувни ўтказиб бўлганидан сўнг ва ЖНБ хонасига қайтиб келгач, ЖНБ командири посбонлар ва патруллар қуролларини ўқсизлантиришини назорат қилади, ҚП нинг тезкор навбатчисига (навбатчи смена бошлиғига) алмашув амалга оширилганлиги ҳақида билдирув беради, жанговар ҳисобни етказади ва пост ведомостига алмашув ўтганлиги ҳақида ёзиб қўяди.

183. Оёқ кийимини ечган ҳолда, анжомларини ечмай ва ечинмасдан, ёқани ечиб ва бел камарини бўшатиб дам олишга (ухлашга) қуйидаги тартибда рухсат берилади:

ЖНБ командирига –йўриқномада белгиланган вақтда 4 соат;

бир сменадаги соқчилар ва патруллар таркибига –постларга, патруллик йўналишларга тушишдан олдин, бошқа смена постлардан ва патруль йўналишларидан ЖНБ хонасига қайтиб келган ва ЖНБ шахсий таркибига жанговар ҳисоб етказилгандан сўнг 2 соатгача.

 

6-§. Қўшинларни ташиш чоғида ҳарбий эшелонлардаги ҳарбий техника, қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус юкларни қўриқлашда қоровуллик хизматини ташкил этиш ва олиб боришнинг ўзига хос хусусиятлари

 

184. Қоровул томонидан қўриқланиши лозим бўлган ҳарбий юклар рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тегишли вазирлик идоралар раҳбарининг буйруқлари ва қарорлари билан белгиланади.

185. Қоровуллар вазирликларни тегишли мансабдор шахсларининг қарорлари билан юкларини кузатиш лозим бўлган ҳарбий қисмлардан (муассасалардан) ёки бошқа ҳарбий қисмлардан (муассасалардан) тайинланади.

Қоровул таркиби платформалар (автомобиллар) сони ва ташиш шарт-шароитларига қараб белгиланади.

Қоровул ўз хизматини алмашувсиз, юк ортиш (юбориш) пунктидан (станциясидан) кўрсатилган юк тушириш (қабул қилиш) пунктигача (станциясигача) олиб боради.

186. Махсус (хавфли) юкларни ташиганда қайта ортиш ва юк тушириш ишларида махсус билимларни талаб этадиган ҳолларда кузатувчи тайинланади, унинг ҳарбий унвони ва фамилияси пост ведомостига киритилади.

У қоровул билан бир вагонда, юбориш станциясидан тайинланган станциягача бирга боради.

187. Қоровул ёпиқ жиҳозланган ёки махсус жиҳозланган кузатув вагонида (ҳаво кемаси салонида) жойлашади. Шахсий  таркибни исиниши ва овқат пишириши учун вагонда темир йўл органлари томонидан ёнғинга қарши талабларни бажарган ҳолда печь ўрнатилади, юкларни автомобиллар билан ташиш пайтида эса қоровул алоҳида одам ташиш учун жиҳозланган автотранспортда жойлашади.

Қоровулнинг қуроллари ва ўқ-дорилари маҳкам қулфланадиган ва муҳрланадиган мосламалар билан жиҳозланган темир қутида сақланади.

Қути қулфланади ва қоровул бошлиғининг муҳри билан муҳрланади. Қути устида қизил бўёқ билан диагонал бўйлаб «Ҳарбий» деган ёзув ёзилади.

Постлар билан симли (радио) алоқа ўрнатилади.

188. Ҳарбий қисм (муассаса) штаби томонидан ташиладиган ҳар бир ҳарбий юк (эшелон) учун пост табели ва қоровул бошлиғига йўриқнома ишлаб чиқилади, ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан тасдиқланади юқ ташишга тайёргарлик кўриш даврида қоровул бошлиғига тутқизилади.

189. Қоровул тайёргарлиги ҳақида қоровул тайинланган бўлинма командири ҳарбий қисм командирига (муассаса бошлиғига) маъруза қилади.

Ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) қоровулнинг таркибини ва таъминланганлигини, ўз мажбуриятларини билишини, жанговар қурол-аслаҳа ва ўқ-дориларнинг ҳолатини ва ҳар бир қоровулнинг ташқи кўринишини текширади. Қоровулга йўл-йўриқ беради, шу жумладан, қурол ва ўқ-дориларни сақлаш қоидалари, хавфсизлик талабларини бажариш, хусусан, темир йўлнинг электрлаштирилган участкаларида ва йўл давомида ёнғиндан ҳимояланиш бўйича.

Ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) зарур ҳолларда транспорт воситаларини ажратиб, қоровулнинг юкни қабул қилиш жойига ўз вақтида етиб келишини таъминлайди.

190. Қоровул бошлиғи мазкур Низом билан назарда тутилган  умумий мажбуриятларни бажаришдан ташқари, қуйидагиларга  мажбурдир:

қоровуллар билан бирга ҳарбий юк ортиш (жўнатиш) жойига юк ортишдан (жўнатишдан) 3 соат олдин етиб келишга;

юкни транспортировка ҳолатига келтирилганлиги ҳақида икки нусхада рўйхатни, юкнинг хусусиятлари ҳақидаги йўриқнома ва кўрсатмаларни ҳамда уни ташиш ва топшириш шартларини юк жўнатувчидан қабул қилиб олишга;

қўриқланадиган қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва бошқа моддий воситаларни сони бўйича текшириб қабул қилишга, шунингдек, эшик ва люкларнинг маҳкамланиши ва ёпилиши, пломбаларнинг созлиги ва бутлигини текширишга; аниқланган камчиликларни бартараф этилишини талаб қилишга;

қоровул шахсий таркибига юкни қўриқлашнинг тартиби ва ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, йўл давомида хавфсизлик талабларини бажарилиши бўйича йўл-йўриқ беришга, ҳарбий транспортнинг рақами ва мўлжалланиш пунктини етказишга;

постлар табелига мувофиқ  соқчиларни постларга қўйишга ва уларни алмашиш тартибини белгилашга. Тўхташ жойларида зарурат туғилганда сергак сменадан қўшимча соқчиларни ажратиб қўриқлашни кучайтиришга. Соқчиларни алмашуви тўхташларга ва имкониятларга боғлиқ ҳолда: ёзда – ҳар 2 соатда; қишда – ҳар 1 соатда;

юкларни ташиш бўйича ўрнатилган қоидаларга риоя қилишни кузатиб туришга;

қоровул шахсий  таркиби томонидан давлат мулкини ўзлаштиришга йўл қўймасликка, шунингдек, пост табелида кўрсатилганидек ёнғин хавфсизлиги талабларини бажаришга;

темир йўл составини қайта тузиш вақтида барча қўриқланадиган вагонлар унга уланишини назорат қилишга;

зарурат туғилганда транспорт ходимларидан рўйхат бўйича ва имзо остида ечиладиган ҳарбий ускуналарни қабул қилишга, ташиш тадбири тугагач уларни топширишга;

қоровул учун вагонда тартибни ва тозаликни сақлаб туришга ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга;

қўриқланаётган вагонларда, тегишли мансабдор шахслардан ташқари, бирор кишини кетишга қўймасликка;

қўриқланаётган вагоннинг (автомобил транспортининг) юриш қисмини кўрикдан ўтказиш, мойлаш ва таъмирлаш учун транспорт ходимларига (ҳарбий хизматчиларга) рухсат беришга;

ёнғин чиққанда, поезд (автомобиль транспорти) ҳаракатига хавф соладиган (техника вагон саҳнида силжиб кетиши, танкларнинг башняси, артиллерия тизимларининг стволлари бурилиб кетиши, ўрамларнинг носозлиги ва б.) ва ҳарбий юк ва бошқа моддий воситаларнинг сақланишига хавф соладиган бирор-бир вазият юзага келганда поездни зудлик билан тўхтатиш чорасини кўришга ва юз берган ҳолат тўғрисида билдирув беришга;

белгиланган юк тушириш (қабул қилиш) пунктига етиб келганда, юк қабул қилувчидан юкларни қабул қилиш ҳуқуқига эгалик ҳужжатларни текширишга ва рўйхат бўйича жўнатувчининг пломбалари остида вагонларни, платформаларда ташиб келинган юклар жойлар сони бўйича, техникаларни эса – ҳисоб бўйича топширишга; юк қабул қилувчининг тилхати ва гербли муҳр билан тасдиқланган рўйхатнинг бир нусхасини ўзида олдиришга;

йўловчи поездларида кетаётганда (ҳаво кемаларида учаётганда), шунингдек, вокзалларда (аэропортларда) бўлганда қурол ва ўқ-дориларнинг ишончли қўриқланишини таъминлашга.

Йўл давомида қоровул бошлиғи эшелон бошлиғига, юкни кузатиб борувчига ва темир йўл участкаси ва станцияси, аэропортлар ҳарбий ҳаракатлар маркази (йўл бўлими) бошлиқларига бўйсунади.

191. Поезд ҳаракатланиш пайтида соқчилар пост табелида кўрсатилгандай қўриқланаётган ёки уларга яқин жойдаги вагонларнинг тормоз майдончаларида (тамбурларда), тормоз майдончалари (тамбурлар) бўлмаган ҳолларда махсус тўсиқ билан ўралган платформаларда, қоровул жойлашган вагонда ёки энг яқин вагонда жойлашишади. Поезд тўхтаб турган пайти соқчилар қўриқланаётган вагонларнинг ҳар иккала томонига қўйилади, ҳар бир соқчига вагоннинг бир тарафини қўриқлаш тайинланади.

Автомобилларда ҳаракатланиш пайтида соқчилар пост таркибига кирувчи автомобиллар кузовида жойлашади: биттаси – бош, иккинчиси – ўртадаги, учинчиси – охирги автомобилда. Юк ташиш шароитидан келиб чиққан ҳолда ва юкнинг аҳамиятига қараб битта пост ўз ичига 10 автомобилни киритиши мумкин. Колонна тўхташ пайтида соқчилар колоннанинг иккала томонига қўйилиб транспортнинг қўриқланишини амалга оширади.

Ҳаракатланиш ва қисқа тўхташлар пайтида соқчилар хизматини бир вақтда олиб борадилар, узук вақт давом этувчи тўхташларда эса – смена алмашиб.

192. Соқчи, 241-254-бандларда кўрсатилган талабларни бажаришдан ташқари қуйидагиларга мажбурдир:

постни қабул қилиб олишда платформа ва очиқ вагонлардаги қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва бошқа моддий воситаларнинг мустаҳкам беркитилгани, жой сонини, ўрамлар бузилмагани, уларга ёпилган брезенлар тугунлари маҳкамлигини, шунингдек, ёпиқ вагонлар эшикларидаги тамғалар (пломбалар) бутунлигини сиртдан қараб текшириб кўришга;

йўл босилаётганда ва тўхташ жойларда қўриқланаётган вагонларни диққат билан кузатишга, бегона шахсларни уларни ёнига йўлатмасликка, пост жадвалида (табелида) кўрсатилганидек яқин масофада чекиш ва олов ёқишга рухсат бермасликка;

ёнғин чиққанда, ҳаракатланишга ёки қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва бошқа моддий воситаларнинг хавфсизлигига хавф соладиган бирор-бир нарса кўзга чалинганда поездни зудлик билан стоп-кран орқали, автомобил транспортини тўхтатиш чорасини кўришга, стоп-кран бўлмаган тақдирда қоровул бошлиғига телефон (радио) орқали хабар қилишга ва қўлидаги қизил байроқчани доира шаклида айлантириб, тунда эса қизил нур таратадиган фонар ёки тепага ўқ отиш орқали белги беришга;

қоровул бошлиғининг рухсатисиз қўриқланаётган вагонга, тормоз майдончаларига, олиб кетилаётган машиналар (автомобилар) кабинасига ва кузовига ҳеч кимни йўлатмасликка;

қўриқланаётган вагонларнинг (автомобилларнинг) юриш қисмларини кўриш, мойлаш ва таъмирлаш, (автомобилларни таъмирлаш) учун транспорт хизматчиларини (ҳарбий хизматчиларни) фақат қоровул бошлиғи ёки тарқатувчининг рухсати билан қўйишга, иш жараёнида уларни кузатиб туришга.

193. Вагон бузилган, йўл босишга яроқсиз бўлган ҳолда, қоровул қўриғидаги бутун транспорт таъмирланиши тугагунча ёки юк ишга яроқли вагонга кўчириб юклангунча тўхтатилади. Ҳарбий транспорт вагонларини йўл давомида бир-биридан ажратишга рухсат этилмайди. Юкни бошқа вагонга кўчириб юкланган ҳолда қоровул бошлиғи темир йўл идорасидан икки нусхадан иборат далолатнома тўзишни ва уни ҳарбий комендант ёки станция бошлиғига тасдиқлатишга мажбур. Белгиланган манзилга етиб келингач, қоровул бошлиғи кўчирилган вагонга ёзилган далолатноманинг иккинчи нусхасини юкни қабул қилувчига тилхат орқали топширади.

194. Қоровул бошлиғи поезд (автомобил колоннаси) ҳаракатда бўлган пайтда, тарқатувчи ва қоровуллардан бири билан галма-гал алмашиниб дам олади.

Қоровуллар қоровул бошлиғининг рухсати билан навбатма-навбат дам олишади.

195. Қоровул бошлиғига қўриқланаётган вагонлар (ҳаво кемалар салонлари) рўйхатини темир йўл ҳудудлари ва станция, аэропортлар ҳарбий ҳаракатлар (йўл бўлимлари) марказ бошлиқларидан бошқа бирор-бир кишига кўрсатиш тақиқланади.

196. Қоровул бошлиғи ҳарбий қисмда (муассасада) қуйидагиларни олиши керак:

хизмат сафари гувоҳномасини ва қоровул шахсий  таркиби рўйхати билан уни қоровул бошлиғи этиб тайинлангани ҳақидаги ҳарбий қисм (муассаса) штаби бошлиғининг имзоси ва гербли муҳр билан тасдиқланган ҳамда орқа тарафига берилган қуролнинг тури, рақами ва ўқ-дорилар сони ёзиб қўйилган  гувоҳномани;

қоровулга қурол ва ўқ-дори, шунингдек, уларни сақлаш учун темир қутиларни;

ўтказилган йўриқнома ишлари қайд этилган пост ведомости;

озиқ-овқат ёки бориб келиш учун йўл-озиқа пули, аванс дафтари ва озиқ-овқат аттестатини (хар бир қоровул учун алоҳида);

йўлда ҳаммомга тушиш ва газета сотиб олиш учун пул, радиоприёмник;

овқат тайёрлаш ва овқатланиш, шунингдек, ичимлик суви солиш учун идиш-товоқ;

ички кийим жуфтлари (бир жуфтини 7 кунга мўлжаллаб), пост кийимлари тўплами, бутун қоровул таркибига кўрпа-тўшак (йўлда бир кундан ортиқ юриладиган бўлса), тиббий қутичасини;

белги бериш учун қизил байроқчалар ва қизил нур таратадиган фонарлар;

ҳарбий қисмга қайтиб келиш учун ҳарбий ташишга оид ҳужжатлар ва қўшинларни темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш бўйича Қўлланма қоидаларига доир бошқа ҳужжатларни ва ашёларни.

197. Қоровул бошлиғига (юкни кузатиб борувчига) транспортни қўриқлаш ва унинг ҳаракати масалаларида темир йўл ҳудудлари ва станция, аэропортлар ҳарбий ҳаракатлар (йўл бўлимлари) марказ бошлиқларига мурожаат қилиши, хабар етказиши учун транспортдаги алоқа воситаларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

198.  Ҳарбий юкни жўнатувчи қуйидагиларга  мажбурдир:

йўл давомида юкни қўриқлаб бориш учун етиб келган қоровулни кутиб олиш ва жойлаштиришга, шахсий  таркибини иссиқ овқат ва тиббий ёрдам билан таъминлашга, шунингдек, унинг қурол ва ўқ-дорисини сақланишини таъминлашга;

қоровулни ҳўжалик ишларига, техникани вагонларга юклаш ва маҳкамлашга жалб этмасликка;

постни вагонлар қаторида махсус тўсиқлар билан жиҳозлашга;

қоровулга махсус қоровул вагони ажратилгач, уни сув билан тўлдиришга, ёқилки ва ёритиш воситаси билан таъминлашга;

темир йўл участкаси ва станция, аэропорт ҳарбий комендантини транспортнинг жўнашга тайёр эканидан хабардор қилишга.

199. Юк қабул қилувчи қуйидагиларга  мажбурдир:

қоровул етиб келгач 8 соатга қолмасдан уни қўйиб юборишга, қоровул бошлиғининг ведомостига юкни қабул қилганлиги ҳақида имзо чекиб гербли муҳр билан тасдиқлашга;

қоровул шахсий таркиби қурол ва ўқ-дорисини сақланишини, уларни  жойлаштирилишини ва дам олишини, керак бўлса уни санитар ишлови беришини таъминлашга;

зарур бўлса қоровулни қўшимча йўл-озиқа пули билан таъминлашга;

қоровулни темир йўл станциясига (аэропортга) етказишга ва уни ўз ҳарбий қисмига жўнатишга.

200. Ўзининг ҳарбий қисмига (муассасасига) етиб келгач, қоровул бошлиғи қуйидагиларга мажбурдир: ҳарбий қисм командирига (муассаса бошлиғига) вазифа бажарилгани ва қоровул шахсий таркиби хизмат ўтагани ҳақида билдирув беришга; қуролларни, ўқ-дориларни, кетиш олдидан олинган анжомларни топширишга; пул маблағларининг сарф-харажати, ҳарбий ташиш ва озиқ-овқат ҳужжатлари ҳисобини беради; юкни кузатиб боришга оид ҳужжатларни топширишга.

 

7-боб

ҚОРОВУЛДАГИ ШАХСЛАРНИ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

1-§.  Қоровул бошлиғининг умумий ва махсус мажбуриятлари

 

201. Қоровул бошлиғи қоровулга топширилган объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилишга, қоровул шахсий таркибининг жанговар шайлигига, уларнинг тўғри хизмат қилишига, техник қўриқлаш воситалари (ТҚВ), тўсиқлар, алоқа воситалари ва постлардаги ҳамда қоровулхоналардаги ўт ўчириш воситалари, транспорт воситаларининг, шунингдек, рўйхат бўйича қоровулхонада сақланаётган қурол ва ўқ-дориларнинг сақланиши ва тўғри ишлашига жавоб беради.

202. Қоровул бошлиғи ўзи ёки қоровул таркибида қўриқланаётган объектларга, соқчиларга, қоровул сменасига (назорат-қўриқлаш гуруҳига) ёки қоровулхонага ҳужум бўлганда, шунингдек, бандилар ўртасидаги тартибсизликларни тўхтатиш ёки қочмоқчи бўлган бандига нисбатан қурол ишлатиши мумкин.

Қуролни ишлатишдан олдин қуролни ишлатиш тўғрисида огоҳлантириши керак.

Кутилмаганда ёки қуролли ҳужум бўлганда, ҳарбий техника, транспорт воситалари, учиш аппаратлар, дарё кемаларидан ҳужум бўлганда, шунингдек, қоровул қурол билан ёки ҳаракатда транспорт воситасидан қочганда огоҳлантиришсиз қурол ишлатиш мумкин.

203. Қоровул бошлиғи қуйидагиларга мажбурдир:

қоровулнинг вазифасини, қоровул бошлиғига йўриқномани ва барча қоровулларнинг мажбуриятларини билишга;

қоровул шахсий  таркибидан ўткир билим ва ўз вазифасини аниқ бажаришни, юксак ҳушёрликни ва интизомни талаб қилишга;

рўйхат бўйича эски қоровул бошлиғидан ҳужжатларни, ўқ-дори солинган қутиларни, уларга босиладиган муҳр ва калитни, шунингдек, алоқа ва ўт ўчириш воситаларини қабул қилиб олишга;

шахсан кўздан кечириш йўли билан эски қоровул бошлиғи билан йўриқномада кўрсатилган қўриқланаётган муҳим объектларнинг аҳволини, уларнинг ёритилишини, тўсиқлар ва окопларни, шунингдек, қоровулхона ва гауптвахтанинг аҳволини, тарқатувчи ёки ўзининг ёрдамчиси орқали қолган қўриқланаётган объектларнинг аҳволини текширишга; постларда ва объектларнинг деворларида аниқланган камчиликларни пост ведомостига ёзиб қўйишга;

сменаларни постларга белгиланган вақтда жўнатишга, шу билан бирга тарқатувчи ва қоровулларининг ўз вазифасини билишини текширишга ва ҳар бир постда хизмат ўташнинг ўзига хос томонларини уларга эслатиб туришга;

захирадаги (назорат-қўриқлаш) гуруҳларнинг доимий жанговар шайлигини, транспорт, алоқа воситаларини ишга яроқлилигини, қоровул шахсий таркиби томонидан қурол ва жанговар ўқларнинг тўғри сақланаётганлигини, ўқлаш ва ўқсизлантириш қоидаларига амал қилишни ва хавфсизлик талабларини бажаришни, шунингдек, постга кетаётган ҳар бир қоровул қоровулхонада ёқадиган ва чекадиган нарсаларини қолдириб кетишни, кузатишга;

қоровулда ички тартибни сақлашга (9-боб);

постдан қайтган ҳар бир сменага, қоровул шахсий  таркибига жанговар ҳисобни етказишга, уларга йўриқномада кўрсатилган кўрсатмаларга мувофиқ, қўриқланаётган объектга ёки қоровулхонага ҳужум қилинган ҳолда, ёнғинни ўчириш ҳолларида вазифалар белгилашга;

кунда камида икки марта (бир мартаси тунда) соқчиларнинг хизматини, қўриқланаётган объектларнинг ва тўсиқларнинг аҳволини, ўт ўчириш ва алоқа воситаларининг ишлашини пост ведомостига тегишли ёзувлар ёзган ҳолда, шахсан ўзи текширишга; шу мақсадда ўз ёрдамчисини ва тарқатувчисини ҳам вақти-вақти билан юбориб туришга;

соқчи чақирган пайтда ёки белгиланган вақтда ундан хизмат ўтаётгани ҳақида хабар келмаса постга тарқатувчини (ўз ёрдамчисини) юборишга ёки шахсан ўзи боришга;

211-банди кўрсатмаси билан қўлланиб қоровулхонага, кириш ҳуқуқига эга бўлганлардан ташқари, ҳеч кимни киритмасликка;

қўлга тушган шубҳали шахслар ва ўтказиш тартибини бузган ҳолда объектларга кирмоқчи бўлганларнинг шахсини аниқлашга, қисқа сўроқ ўтказишга, зарурат тугилса, текшириб кўришга ва бу ҳақда ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчига ахборот беришга;

ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчи хонасида жойлашган офицерларнинг шахсий жанговар қуроллари сақланадиган жавоннинг сигнализацияси рухсатсиз ишлаб кетгани сабабларини аниқлашга, ва зарурат туғилса у ерга ўз ёрдамчисини (тарқатувчини) юборишга;

ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчининг ёки унинг ёрдамчисининг рухсати билан қоровул таркибидаги касал бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмга (муассаса) ёки яқин ўртадаги даволаш муассасасига жўнатишга ва ҳарбий қисм бўйича (муассаса) навбатчидан уларни алмаштирилишини талаб қилишга; шахсий  таркибнинг ёзда исиб кетмаслиги ва қишда совуқ қотмаслиги учун чоралар кўришга;

соқчи қурол ишлатган ҳар бир ҳодисани суриштиришга ва бу ҳақда ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчига далолат беришга.

204. Соқчи алмашаётган пайтда постда қандайдир носозликлар борлиги аниқланса, қоровул бошлиғи чақириқ бўйича постга келади, носозликлар сабаби ва хусусиятларини ўрганиб, соқчига алмашишни буюради. Аниқланган носозлик ҳақида зудлик билан ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчига хабар беради.

205. Қоровул таркибидан биронтаси ўзига юкланган мажбуриятни бажармаса ёки биронта ножўя иш қилса, қоровул бошлиғи зарур тадбирлар кўради, бу ҳақда ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчига хабар беради.

Агар ҳарбий хизматчи қилган ножўя иш табиати жиҳатдан бундан буён хизматни давом эттирмасликка олиб келадиган даражада бўлса, у ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчининг буйруғи билан уни бошқа ҳарбий хизматчига алмаштириш учун қуролсиз ва ўқ-дорисиз ҳарбий қисмга (муассасага) жўнатилади. Уни шу мақсадда ҳарбий қисмдан чақирилган шахс кузатиб боради. Унинг ножўя ишининг суриштируви бўлинмада ўтказилади.

206. Агар қоровул бошлиғи бирдан касал бўлиб қолса, у бу ҳақда ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчига хабар беради ва уни кўрсатмаларига амал қилади.

Тарқатувчилардан бири қўққисдан касал бўлиб қолса, қоровул бошлиғи унинг вазифасини ўз ёрдамчисига юклайди ёки шахсан ўзи бажаради ва бу ҳақда ҳарбий қисм (гарнизон) бўйича навбатчига ахборот беради.

207. Қоровул бошлиғи қоровулларни қуйидаги ҳолларда “қуроллан” командаси билан чақиришга мажбур:

қўриқланаётган объектга, соқчига, қоровуллар сменасига (назорат-қўриқлаш гуруҳига) ёки қоровулхонага ҳужум бўлганда;

техник қўриқлаш воситалари рухсатсиз кирганлардан) ишлаб кетганда;

бандилар орасида тартибсизлик бўлган холда ва улар қочмоқчи бўлганда огоҳлантириш учун;

қўриқланаётган объектда ёки қоровулхонада ёнғин бўлганда ёки уларга табиий офат хавф солганда;

ҳарбий қисмда (муассасада) тревога эълон қилинганда;

қоровул хизмат ўташини текшириш учун келган шахсларнинг буйруғи бўйича (314-315-бандларда).

Қоровулни қуролланишга чақириш учун қоровул бошлиғи «Қоровул қуроллан» деган команда беради. Бу буйруқ асосида қоровул шахсий  таркиби 309-бандда кўрсатилган ҳолда иш тутади.

208. Қўриқланаётган объектларга, соқчиларга ва қоровулхонага ҳужум бўлганда қоровул бошлиғи йўриқнома бўйича ҳаракат қилади ва вазиятга қўра ҳужумни қайтариш учун чора кўради; ҳужум ҳақида зудлик билан ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчига хабар беради.

Зарур бўлганда қоровул бошлиғи жанговар ўқлар, граната ва запаллар захираси турган қутиларни очади. Кейинчалик қутидан ўқ-дорилар олинганлиги ҳақида далолатнома тўзади.

209. Агар қўриқланаётган объект ёки қоровулхона яқинида жамоат тартиби бузилса ва бу қоровул олдига қўйилган вазифанинг бажарилишини хавф остига солса, қоровул бошлиғи қоровулга топширилган объектларни қўриқланишини ва мудофаани кучайтириш чораларини кўради ва бу ҳақда зудлик билан ҳарбий қисм (гарнизон) бўйича навбатчига хабар беради.

210. Агар ёнғин содир бўлса:

қоровулхонада: ёнғин ўчиришни қоровул кучи билан ташкиллаштиради, анжомларни сақлаб қолиш чораларини кўради;

қўриқланаётган объектда: постни кучайтирилишини ташкиллаштиради ва ёнғинни ўчириш чораларини кўради.

Барча ҳодисалар ҳақида зудлик билан ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчига хабар беради ва ёнғин учириш командасини чақиради.

Агар қўриқланаётган объектга табиий офат хавф солса, қоровул бошлиғи ҳарбий қисм (гарнизон) бўйича навбатчига хабар беради ва вазиятга кўра иш тутади.

Ҳаётига ёнғин ёки сув тошқини хавф солаётган соқчига қоровул бошлиғи қўриқлаётган объектини кузатиши мумкин бўлган хавфсиз ерга ўтиш тўғрисида буйруқ беради, хавф тугагандан сўнг эса яна ўз жойига қайтаради.

211. Қоровул бошлиғи қоровулхонага ҳеч бир тўсиқсиз фақат, қоровуллар бўйсунадиган шахсларни (133-банд), уларни кузатиб келганларни, шунингдек, қоровуллар тайинланган бўлинма командирини, унинг ўринбосарларини ва агар юзидан таниса бўлинма командирининг барча тўғридан тўғри бошлиқларини, қўяди. Қоровулхонага бу шахсларни келгани ҳақида қоровул бошлиғи, ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчига хабар беради. Бошқа шахсларни қоровул бошлиғи келишдан мақсадини, ҳужжат бўйича шахсини ва рухсатномасини текшириб кўргандан сўнг қоровулхонага кўяди.

Бошлиқларнинг топшириғига биноан қоровулни текшириш учун келган 315-бандда саналган шахслар  фақат ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчи ёки унинг ёрдамчиси ҳамда шу мақсадда чақирилган шахсни (агар қоровул унга бўйсунса) кузатувида қоровулхонага қўйилади.

Ички қоровулни текшириш учун ўз ҳарбий қисмидан келган офицерлар шахсий  гувоҳномаси бўйича ва қоровулни текшириш ҳуқуқини берувчи бир марталик гувоҳнома бўйича қоровулхонага қўйилади.

Нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар билан келган шахсларни қоровул бошлиғи ушлайди, улар ҳақида зудлик билан ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчига далолат беради ва унинг кўрсатмасига кўра иш тутади.

Қоровулни текширишга келганлардан ташқари қоровулхонага кирган барча шахслар  ҳақида қоровул бошлиғи пост рўйхатига ёзиб қўяди.

Қоровуллар алмашаётган пайтда, текширишга келган шахслардан ташқари, ҳеч ким қоровулхонага ва қўриқланаётган объектга қўйилмайди.

212.  Қоровулга қоровул бўйсунадиган шахслар  ёки уларнинг бевосита бошлиқлари, гарнизон қоровуллигига эса ўз ҳарбий қисми командири келса, қоровул бошлиғи уларга қуйидагича билдирув беради: «Ўртоқ полковник. Хизмат ўташ вақтида ҳеч қандай ҳодиса юз бермади (ёки фалон ҳодиса юз берди). Қоровул бошлиғи лейтенант Азизов». Қоровул бошлиғи ахборот бераётганда қоровулхонадаги ҳушёр қоровуллар алоҳида буйруқсиз сафда тик турадилар.

213. Тревога эълон қилинганда қоровул бошлиғи қоровулларни «қуроллан» командаси билан чақиради; тарқатувчи ва қоровулларга вазифа қўяди (белгилайди), постлар ва қоровулхона ҳимоясини кучайтиради; сақлаш хоналар (омборлар) бошлиқлари томонидан қўриқланаётган объектларни зудлик билан очишни таъминлайди: ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчига кўрилган тадбирлар, қоровулни алмашувга тайёрлиги ҳақида (зарур бўлса) далолат беради ва кейинчалик унинг кўрсатмаси бўйича иш қилади.

214. Қоровул бошлиғига қуйидагилар тақиқланади:

соқчиларни алмаштириш, уларнинг хизматини текшириш ёки уларнинг чақириғига биноан, шунингдек, қўриқланаётган объект жойлашган ҳудудида бирор ҳодиса ёки табиий офат рўй берган вақтлардан ташқари, қоровулхонани ташлаб кетиш; у қоровулхонадан кетаётганда ўз ўрнига ёрдамчисини, ёрдамчиси бўлмаганда, тарқатувчини ёки қоровуллардан бирини қолдириб кетади;

телефонда шахсан ўз хизматига алоқаси бўлмаган гапларни гаплашиш ёки бошқа қоровулларга рухсат бериш;

ҳарбий қисм (гарнизон) бўйича навбатчининг рухсатисиз қоровуллардан бирортасини қўйиб юбориш;

ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчининг рухсатисиз пост ведомостида кўрсатилган, соқчилар алмашув тартибини ўзгартириш;

қоровулга ажратилган транспорт воситаларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш.

 

2-§. Қоровул бошлиғининг КТВ (ТҚВ) билан жиҳозланган объектларни қўриқлаш бўйича махсус мажбуриятлари

 

215. КТВ (ТҚВ) билан жиҳозланган объектларни қўриқлайдиган қоровул бошлиғи ушбу Низомнинг 201-203-бандларида кўрсатилган умумий мажбуриятларидан ташқари қуйидагиларга мажбурдир:

КТВ (ТҚВ) сигналларини қабул қилувчи аппаратура олдидаги навбатчиларни хизмат ўташ рўйхатини тўзишга ва пост ведомостда ҳисобот юритишга;

қоровул бошлиғининг КТВ (ТҚВ) бўйича ёрдамчиси (оператори)нинг сигнал қабул қилувчи аппаратуралар олдидаги хизматини назорат қилишга;

рўйхат бўйича КТВ (ТҚВ)лари тўғри ишлаётганини шахсан текширишга ва шу мақсад учун қоровул бошлиғининг техник қўриқлаш воситалари бўйича ёрдамчиси (оператори)ни юборишга;

ушбу воситалар билан қўриқлаш ва мудофаа қилиш учун жиҳозланган объектларни, КТВ (ТҚВ) сигналларини қабул қилиб олувчи аппаратураларни вақти-вақти билан назорат қилишга.

216. Назорат-қўриқлаш гуруҳи навбатчилиги йўли билан объектларни қўриқлаётган қоровулни алмаштиришда янги қоровул бошлиғи 280-281 бандларида кўрсатилганлардан ташқари жанговар ҳисобини етказади, объектни шахсан қабул қилиб олади ва қоровул бошлиғининг КТВ (ТҚВ) бўйича ёрдамчиси (оператори) билан биргаликда КТВ (ТҚВ) созлигини текширади.

Агар қоровул таркибида операторлар сменаси ҳам бўлса, қоровул бошлиғи жанговар ҳисобни тўзади, КТВ (ТҚВ) сигналларини қабул қилиб олувчи аппаратура операторини тайинлайди, кейин эса бошқа оператор ва эски қоровул бошлиғи билан объектни қўриқлашга қабул қилади. Объектни қабул қилиш пайти янги қоровул бошлиғи КТВ (ТҚВ) ҳолати билан боғлиқ барча масалаларни аппаратураларни қабул қилган оператор билан биргаликда ҳал этади.

217. Объектдаги қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланган объектларни қўриқлаш учун қабул қилаётганда қоровул бошлиғи (унинг ёрдамчиси ёки тарқатувчи) объектни қабул қилиб олади ва қоровул бошлиғининг КТВ (ТҚВ) бўйича ёрдамчи (оператори) билан биргаликда КТВ (ТҚВ) созлигини текширади. Шундан сўнг қўриқлаш воситалари ишлатиб кўрилади, қоровул бошлиғи эса бу ҳақда пост жадвалига 223-бандида кўрсатилганидек ёзиб қўяди. Объект очилгандан сўнг ва пост жадвалига тегишли белги қўйилгандан кейин сигнализацияни ўчириб қўйиш мумкин.

Ёнғинга қарши техник восита сигнализацияси кечаю кундуз ишлатиб қўйилади. Бу ҳақда қоровул алмашуви пайтида ёзиб қўйилади.

218. КТВ (ТҚВ) рухсатсиз кирганлардан ишлаб кетганда қоровул бошлиғи қоровулларни “қуроллан” командаси бўйича чақиради, бу ҳақда ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчига хабар беради ва зудлик билан назорат-қўриқлаш (захира) гуруҳи билан ўша ерга боради ёки тегишли тарқатувчи ва КТВ (ТҚВ) бўйича ёрдамчисини (операторни) вазиятни аниқлаш ва объектни мустаҳкам қўриқлашни таъминлайдиган чоралар кўриш учун юборади.

Ёнғинга қарши техник восита сигнализацияси орқали ёнғин ҳақида хабар эшитганда қоровул бошлиғи қоровулларни «қуроллан»ишга чақиради ва 210-бандида кўрсатилганидек иш тутади.

219. КТВ (ТҚВ) ишдан чиққан пайтда қоровул бошлиғи бу ҳақда зудлик билан ҳарбий қисм (гарнизон) (муассаса) бўйича навбатчига хабар беради ва қоровул бошлиғи йўриқномасида кўрсатилганидек объектни қўриқлашни кучайтиради.

 

3-§. Штаблар, бошқарув пунктлари ва муассасаларни қўриқлаш бўйича қоровул бошлиғининг махсус мажбуриятлари

 

220. Штаблар, бошқарув пунктлари ва муассасаларни қўриқлаш бўйича қоровул бошлиғи 201-203-бандларида кўрсатилганидан ташқари қуйидагиларга мажбурдир:

ўтказиш тизимини, рухсатномалар эгалари шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг ёзилган вақти ва амал қилиш муддатини, ҳарбий хизматчиларни, ишчи ва хизматчиларни, келувчиларни ва транспорт воситаларни постлардан ўтказиш тартибини билишга;

тартиббузар кирганда ёки рухсатномасиз постдан ўтганда қоровулни «қуроллан» командаси бўйича чақиришга;

ўтиш тартибини бузган ҳолда объектга кирмоқчи (чиқмоқчи) бўлган шахсни ушлаш чораларини кўришга.

 

4-§. Қоровул бошлиғининг сақлаш хоналарга (омборларга), паркларга киришга рухсат бериш ва уларни қўриқлашга қабул қилиб олишдаги махсус мажбуриятлари

 

221. Қоровул бошлиғи қоровул қўриқловида бўлган сақлаш хоналарга (омборга) киришга рухсат беришда қуйидагиларга мажбурдир:

тақдим қилинган кириш рухсатномани қоровулхонада турган рухсатнома билан солиштириб кўришга ва келганни шахсини тасдиқловчи ҳужжатини текширишга;

келган кишининг фамилияси ва мансаби 146-бандига кўра қоровулхонадаги рўйхатига мувофиқлигини солиштириб кўришга;

тақдим қилинган муҳр (пломба) намунасини қоровулхонадаги муҳр (пломба) нусхаси билан солиштириб кўришга.

Сақлаш хоналарни (омборлар)ни очиш ва ёпишга бериладиган рухсатнома расмийлаштирилаётган пайтда, шу мақсадда келган шахс қоровулхона даҳлизида (қоровулхонага  яқин бўлган ички ҳудудида) туради ва бошқа хоналарга қўйилмайди.

222. Агар барча кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек, муҳр (қўрғошин тамға) тўғри бўлса, қоровул бошлиғи тарқатувчига сақлаш хонани (омборни) очиш учун келган шахсни қўйишга буйруқ беради. Кўрсатилган кириш рухсатномани қоровул бошлиғи ўзида олиб қолади.

Қоровул алмашувидан сўнг бир марталик рухсатнома пост ведомости билан топширилади, доимий рухсатнома эса қўриқланаётган объект ёпилгандан сўнг эгасига қайтарилади.

Қоровул бошлиғи сақлаш хоналарига (омборга) киришга рухсатномани пост жадвалида кўрсатилган талабларга амал қилган ҳолда беради. Қоровул бошлиғи тез ёнғин чиқадиган сақлаш хоналарига (омборга) пост жадвалида кўрсатилган оёқ кийимда, ёнғин чиқариш воситаларсиз, ўқ отиш ва совуқ қуролсиз, чекиш ва ўт ёқиш асбобларисиз киришга ижозат беради, ва бу ҳақда пост жадвалида қайд қилинади.

Қоровул бошлиғи сақлаш хоналарни (омборни) уни ёпиш учун келган шахсда ёнғин жетони бўлгандагина қўриқлашга қабул қилади.

223. Сақлаш хонани (омборни) очиш ва ёпиш чоғида қоровул бошлиғи бу ҳақда пост жадвалига ёзади, масалан: «Фалон кун, ой, йилнинг фалон вақтида намунавий рухсатномага асосан сақлаш хона (омбор, пул қутиси) очилди (ёпилди), ТҚВ ўчирилди (уланди)» ва сақлаш хонани (омборни) очишга (ёпишга) келган шахс билан бирга бу ёзув остида имзо чекади.

Бирон-бир сақлаш хона (омбор) қоровул алмашгунга қадар қўриқлашга топширилмаса, бу ҳақда янги пост жадвалига ёзилади ва унинг тагига эски ва янги қоровул бошлиқлари имзо қўядилар, рухсатнома эса янги қоровул бошлиғига берилади.

224. Қоровул бошлиғи қуйидаги ҳолларда сақлаш хоналарга (омборга) киришга рухсат бермайди:

рухсатномада қайд этилган шахс кўрсатилган кун ва вақтдан бошқа пайтда тегишли ҳужжатларсиз келса;

рўйхатда ёки рухсатномада кўрсатилган шахснинг ўрнига бошқа одам келса;

рухсатнома ёки шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нотўғри расмийлаштирилган, шунингдек, муҳр ўзининг муҳр нусхасига (пломбалаш қисқичи  пломбага) ёки рухсатнома намунаси аслига тўғри келмаса.

Юқорида қайд этилган барча ҳолларда қоровул бошлиғи келган шахсни ушлайди, бу ҳақда пост жадвалига ёзади, ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчига хабар беради ва бундан кейин унинг кўрсатмаси бўйича иш тутади.

225. Қоровул қўриқловида бўлган парк ёки жанговар машиналар (бошқа қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар) турар жойларига киришга
221-224-бандларга асосан рухсат берилади.

 

5-§. Гауптвахтадаги қоровул бошлиғининг махсус  мажбуриятлари

 

226. Гауптвахтадаги қоровул бошлиғи қуйидагиларга мажбурдир:

гауптвахта бошлиғининг (гарнизон бўйича навбатчининг) кўрсатмасига биноан ушланган ҳарбий хизматчиларни қўриқлаш учун қабул қилишга ва ушланганларни тегишли камераларга жойлашга;

ҳарбий комендант, гарнизон (ҳарбий қисм) бўйича навбатчи кўрсатмасига биноан ҳарбий хизматчиларни қўриқловга қабул қилишга, ва вақтинчалик ушланганлар камераларига жойлаштиришга;

эски қоровул алмашаётган пайтда бандиларни камералар ва гауптвахта бошлиғи (ҳарбий қисм бўйича навбатчи) имзо чеккан рўйхат бўйича шахсан қабул қилиб олишга;

қоровул алмашаётган пайтда ва хизмат пайтда девор, шифт, пол, дераза, панжараларнинг бутунлиги, эшиклардаги қулфларнинг мустаҳкамлиги, ТҚВ (КТВ) ишлашига эътибор берган ҳолда камераларнинг ҳолатини текширишга. Бандилар камерасидаги ТҚВ (КТВ) рухсатсиз ишлаб кетса, бунинг сабабини шахсан аниқлашга;

тақиқланган буюмлар бор-йўқлигини текширган ҳолда камералар бўйича бандиларнинг эрталабки кўрик ва кечки йўқламасини ўтказишга. Касал бўлганлар ҳақида гауптвахта бошлиғига (гарнизон бўйича навбатчига) хабар беришга;

бандилар учун белгиланган кун тартиби ва уларни сақлаш тартибига аниқ амал қилинишини кузатишга (12-илова);

камералар калитини сақлашга;

зарурат бўлганда ташқарига чиқарувчига ёрдамга, ҳушёр сменадаги қоровулни тайинлашга;

бандиларни ишга, ҳаммомга ва бошқа жойларга фақат гауптвахта бошлиғининг (гарнизон бўйича навбатчининг) ёзма буйруғи билан жўнатишга. Бандилар қайтгач уларнинг ҳаммаси қайтганлигини ва уларда тақиқланган буюмлар бор-йўқлигини текшириб кўришга. Суриштирув органи ёки суднинг ёзма талабига биноан судланувчи бўлмиш суд қарори ёки ажрими бўйича ушланган ҳамда қамоққа олинганлар ўқланган қурол билан қўриқланади (141-банд); ташқарига чиқарувчи (қоровул) қуролни ўқланишини шахсан ўзи текширишга; бандиларга ўз вақтида овқат етказиб берилиши ва тарқатилишини кузатишга. Вақтинча ушланган ҳарбий хизматчилар ўз ҳисобидан овқатланадилар; бандиларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини қабул қилишга ва гауптвахта бошлиғига (гарнизон бўйича навбатчига) тақдим қилишга.

227. Бандилар ўртасида тартибсизлик келиб чиққанда ва улар қочишга ҳаракат қилганда қоровул бошлиғи қоровулларни «қуроллан» командаси бўйича чақиради, гарнизон бўйича навбатчига хабар беради, тартибсизликни тугатиш бўйича чоралар кўради, шу жараёнда у жисмоний куч ва махсус  воситалар ишлатишга (13-иловада баён этилган ҳолатлар ва асосларда), сўнгги вазиятда эса қурол ҳам ишлатиш ҳуқуқига эга.

228. Гауптвахтада ёнғин чиқса ёки гауптвахта жойлашган ҳудудда табиий офат рўй берса, қоровул бошлиғи қоровулни «қуроллан» командаси бўйича чақириши шарт, зудлик билан ўт ўчириш гуруҳини чақиради, вақтинчалик ушланган ҳарбий хизматчиларни хавфсиз жойга олиб боради ва уларни қўриқлашни ташкил қилади. Ахлоқ тузатиш тартиби бўйича банди қилинган ва ушланганларни ўтни ўчиришга (табиий офат оқибатларини тугатишга) ва анжом-аслаҳаларни сақлаб қолишга жалб этади. Бўлган ҳодиса ҳақида гарнизон бўйича навбатчига ва гауптвахта бошлиғига хабар беради.

 

6-§. Қоровул бошлиғининг ёрдамчиси

 

229. Қоровул бошлиғининг ёрдамчиси қоровул бошлиғига бўйсунади.

У қуйидагиларга мажбурдир:

қоровулнинг вазифасини, қоровул бошлиғи йўриқномасини ва барча қоровулларнинг мажбуриятларини билишга;

қоровул алмашуви пайтида қоровулхонани ва унда сақланаётган жиҳозлар, асбоб-анжомлар ва буюмларни рўйхат билан қабул қилиб олишга;

қоровул бошлиғи йўқ пайтда ёки дам олаётганда унинг вазифасини бажаришга;

қоровул бошлиғининг буйруғига биноан навбатдаги соқчиларни постларга жўнатиш ва соқчилар хизматини текширишга;

қоровулхонадан чиқишда соқчилар алмашуви рўйхатини тўзиш ва уларни алмашувини амалга ошириш;

қоровул шахсий  таркибининг ўз вақтида овқатланишини, буюмлар, асбоб-анжомлар ва жиҳозларнинг тўғри, жой-жойида туришини, қоровулхона ва унинг атрофидаги ҳудудда тозалик ва тартиб ўрнатилишини, камераларни ўз вақтида ёритилишини ва иситилишини кузатишга;

соқчиларнинг хизматини текшириш учун келган шахсларга қоровул бошлиғининг буйруғига биноан ҳамроҳлик қилишга.

230. Қоровул бошлиғининг гауптвахтадаги ёрдамчиси суткада камида тўрт марта (шулардан икки мартаси тунда) камераларнинг аҳволини, ТҚВ (КТВ) тўғри ишлаётганини ва бандиларга ўрнатилган тартибни (12-илова) улар тарафидан бажараётганини текшириб туришга мажбур.

231. Қоровул бошлиғи қаттиқ касал бўлиб қолса (қаттиқ жароҳат олса) ёки вафот этса (ўлими), қоровул бошлиғининг ёрдамчиси унинг вазифасини бажаришга киришади ва бу ҳақда гарнизон (ҳарбий қисм) бўйича навбатчига далолат беради.

 

§ 7. ТҚВ (КТВ) бўйича қоровул бошлиғининг ёрдамчиси (оператори).

 

232. ТҚВ (КТВ) бўйича қоровул бошлиғининг ёрдамчиси (оператори) қоровул бошлиғига (оператори, бундан ташқари қоровул бошлиғининг ёрдамчисига) бўйсунади ва ТҚВ (КТВ) белгиланган тартиб асосида ишлашини таъминлашга, келаётган сигналларни вақтида қабул қилишга, уларни қайд қилишга ва ТҚВ (КТВ) тўғри ишлаётгани тўғрисида хабарни ўз вақтида қоровул бошлиғига етказиб туришга, ТҚВ (КТВ) билан жиҳозланган объектларни қўриқлашга тўғри қабул қилишга, қоровулхонада жойлашган аппаратураларнинг тўғри сақланишига жавоб беради.

У қуйидагиларга мажбурдир:

ТҚВ (КТВ) билан жиҳозланган объектларни қўриқлашнинг ўзига хос томонларини билишга ва бу воситаларнинг белгиланган тартиб асосида ишлашини таъминлашга;

қоровуллар алмашуви пайтида ҳужжатларни қабул қилиб олишга, ТҚВ (КТВ) ишга яроқлилигини, зарур бўлса, ишлаётганини текширишга ва бу ҳақда қоровул бошлиғига далолат беришга;

навбатчилик пайтида доимий равишда ТҚВ (КТВ) сигналларини қабул қилувчи аппаратурани кузатиб туришга ва уларнинг ишини назорат қилиб, журналга ёзиб боришга; ТҚВ (КТВ) рухсатсиз кирганлардан ишлаб кетган ҳолда ёки бутунлай ишдан чиққанда бу ҳақда зудлик билан қоровул бошлиғига далолат беришга;

ўрнатилган тартибга асосан ва қоровул бошлиғининг рухсати билан назорат-қўриқлаш гуруҳи сафида ТҚВ (КТВ) ҳолатини текширишга; соқчи қўйиш йўли билан қўриқланаётган объектларни текшириш, қоровул бошлиғининг ёрдамчиси ёки тегишли тарқатувчи кузатувида амалга оширилади;

назорат-қўриқлаш гуруҳи қайтгач, постларнинг, ТҚВ (КТВ) ҳолати ҳақида, камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида қоровул бошлиғига далолат беришга;

электр хавфсизлиги талабларини бажаришга.

233. Қоровул бошлиғининг ТҚВ (КТВ) бўйича ёрдамчисининг (оператори)нинг ТҚВ бошқарув пульти олдидаги навбатчилиги ўзининг аҳамияти ва масъулияти жиҳатидан соқчининг постдаги хизмати билан тенгдир.

Навбатчилик вақтида унга қуйидагилар тақиқланади:

қоровул бошлиғи рухсатисиз ўз постини ташлаб кетишга;

постда турган пайт келаётган (видео, овозли) сигналларни назоратсиз қолдиришга ва бошқа (телевизор кўриш, ўқиш ва ёзиш, мусиқа эшитиш, уҳлаш ва б.) ишлар билан чалғиш, хизматга оид ҳужжатларни тўлдириш бундан мустасно;

ТҚВ жиҳозларини бошқа мақсадларда ишлатиш (телевизион тармоғига улаш, электрон ташувчилардан файллардаги маълумотларни кўришга, ўйин ўйнаш қурилмаларини улашга ва б.)

асоссиз, шунингдек вақтинча мониторни бир ва бир нечта камераларни видеотасвирини кўриш учун ишлатишга;

қоровул бошлиғи рухсатисиз видеорегистраторни бошқа функциясини (ёзувларни ўчириш, таймерни ўрнатиш, архивдаги маълумотларни кўриш) ишлатиш;

ўзбошимчалик билан кузатув тизимининг жиҳозларини ва кабелларини ўчириш, очиш ва ўрнини алмаштириш.

 

8-§. Қоровул итлар хизмати бўйича қоровул бошлиғининг ёрдамчиси

 

234. Қоровул итлар хизмати бўйича қоровул бошлиғининг ёрдамчиси қўриқчи итларнинг катта етакловчиси (етакловчиси) орасидан тайинланади. У қоровул бошлиғига бўйсунади ва хизмат итларини ўз вақтида постларга қўйилишига ва қўриқчи итлар етакловчиларини хизмат олиб боришларига жавоб беради.

У қуйидагиларга мажбурдир:

қўриқчи итлар постларининг жойлашишини билишга ва итларни постларга қўйилишига раҳбарлик қилишга;

хизмат итлари етакловчиларини итлар билан постларга жўнатишдан олдин, уларни ўз мажбуриятини билишини ва итлар анжомларининг созлигини текширишга;

итлар постда бўлган вақтда, камида бир маротаба уларни хизмат ўташи сифатини текширишга;

қўриқлаш итлар наряди журналини юритишга (пост рақами, итнинг лақаби, ит етакловчининг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, итни постга қўйиш ва постдан олиш вақти, текширув вақти ва итни ишлаш натижалари, об-ҳаво ҳолати ва вақти).

 

9-§. Тарқатувчи

 

235. Тарқатувчи ўзига бўйсунувчи соқчиларнинг тўғри ва ҳушёр хизмат қилишига, ўз вақтида алмашув бўлишига ва соқчиларнинг постларга қўйилишига, соқчиларнинг постларни тўғри топширишига ва қабул қилиб олишига жавоб беради. У қоровул бошлиғига ва унинг ёрдамчисига бўйсунади ва фақат уларнинг буйруғини бажаради.

У қуйидагиларга мажбурдир:

ўз постларини, уларнинг жойлашишини ва чегарасини; уларга бориш йўлларини, қўриқлаш ва мудофаа қилиш шартларини (кузатиш, отиш, тўсиқлар) ва ҳар бир постдаги соқчининг махсус  мажбуриятларини билишга;

эски қоровул тарқатувчисидан муҳр (пломба) нусхасини қабул қилиб олишга, соқчиларни постларга қўйишда эса постлар жадвалига биноан қўриқлашда бўлган объектларни қабул қилиб олишга ва бу ҳақда қоровул бошлиғига далолат беришга;

қоровулларни постларга жўнатишдан олдин уларни ўз мажбуриятларини билишларини текширишга, шунингдек, улар ўзларининг чекадиган ва ўт олдирадиган нарсаларини қоровулхонада қолдирганлигини текшириб кўришга;

постга жўнатишдан олдин қоровуллар томонидан қуролнинг тўғри ўқлагани ва постдан қайтгач, тўғри ўқсизлантирганини кузатиб туришга (140, 141 ва 289-бандда);

ҳар бир сменалар қоровулхонага  қайтгач, алмашув бўлгани, постларнинг аҳволи, барча камчиликлар ва уларни бартараф этиш учун кўрилган чора-тадбирлар ҳақида қоровул бошлиғига далолат беришга;

қоровул бошлиғининг рухсати билан ўзига бўйсунадиган соқчиларнинг хизматини ўташни текшириб кўришга.

Гауптвахтадаги қоровул тарқатувчиси юқоридагилардан ташқари унга бўйсунадиган соқчилар қўриқлаётган бандилар сонини ҳам билиши керак.

236. Тарқатувчи ўзи ёки қоровул таркибида қўриқланаётган объектга, соқчига, навбат алмашишга бораётган ёки навбат алмашишдан қоровулхонага қайтаётган пайтда қоровулларга ҳужум бўлганда қурол ишлатиш ҳуқуқига эга.

237. Соқчиларни постларга қўйишда ва уларни алмаштиришда тарқатувчи қуйидагиларга мажбурдир:

алмашув учун постларга бораётганда ва қайтаётганда постлар жойлашуви схемасида кўрсатилган ҳаракат йўналишига қатъий амал қилишга;

соқчи ва постга тушаётган қоровул постни тўғри топширишини ва қабул қилиб олишини кузатишга; шахсан соқчи ва постга тушаётган қоровул билан ёритиш воситаларининг, тўсиқларнинг, эшикларнинг (дарвозаларнинг), деразаларнинг аҳволи, омборларнинг деворлари ва панжаралари, қулфларнинг, боғичларнинг ва муҳрларнинг мавжудлиги ва ҳолатини, уларнинг нусхаларига тўғри келишини ёки қўриқлашда бўлган жанговар машиналарнинг (бошқа қурол-аслаҳа ва ҳарбий техниканинг) сонини, шунингдек, ТҚВ (КВТ)нинг, алоқа, ўт ўчириш воситаларининг ва пост кийимларининг мавжудлиги ва ҳолатини текширишга;

постни қўриқлашга киришаётган соқчига асосий эътиборни нимага қаратиш лозимлигини, қўшни постлар қаерда эканлигини, қўриқланаётган объектнинг энг хавфли жойларини кўрсатишга; пост чегараси ўтган жойларни ва пост табелида белгиланганидек жойда белги қўйилган тақиқ чегарага бегона кишиларни соқчига яқинлаштириш тақиқланган масофани кўрсатишга;

соқчининг далолат бериш ва қоровулхона билан алоқа ўрнатиш тартибини билишини текширишга.

238. Сақлаш хоналарни (омборларни, паркларни) очиш пайтида тарқатувчи постга муҳр нусхаси билан келади ва очишга келган шахс билан бирга сақлаш хоналар (омборлар, парклар)ни кўздан кечиради. Очилган сақлаш хоналар (омборлар, парклар) олдида турган соқчига тарқатувчи пост табелида шу пайтдаги ҳолатни кўрсатилган махсус мажбуриятларини эслатади. Сақлаш хонага (омборларга) киришга тарқатувчи пост табелида кўрсатилган талабларга амал қилган ҳолда рухсат беради.

239. Очилган сақлаш хоналар (омборлар, парклар) олдидаги соқчини алмашуви пайтида тарқатувчи постга тушаётган соқчига омборни ким очганлигини ёки кимлар жанговар машиналар (бошқа қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техника) турар жойига кириши мумкинлигини кўрсатади.

Сақлаш хоналарни (омборларни, паркларни) ёпиш пайтида тарқатувчи постга муҳр нусхаси билан келишга ва шахсан ўзи соқчи ва сақлаш хоналарни (омборларни, паркларни) қўриқловга топшириш учун келган шахс билан бирга, муҳр нусхаларини, ойна ва деворларнинг ҳолатини, панжараларнинг, эшикларнинг аҳволини кўздан кечиришга, мажбур. Жанговар машиналарни (бошқа қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни) турар жойларида қабул қилиш пайтида уларни сонини текширади, керак бўлса улардаги муҳрларни (пломбаларни) бор нусхалар билан солиштиради.

240. Қоровул бошлиғи ёки унинг ёрдамчиси ўз вазифасини бажараётган пайтда қаттиқ касал бўлса (қаттиқ яраланса) ёки вафот этса, унинг вазифасини биринчи тарқатувчи бажаради. Бу ҳақда у гарнизон (ҳарбий қисм) бўйича навбатчига далолат беради.

 

10-§. Соқчи

 

241. Соқчи дахлсиз шахсдир. Унинг дахлсизлиги қуйидагиларда кўринади:

унинг ҳуқуқлари ва инсоний қадр-қиммати қонун билан ҳимоя қилинишида;

унинг қатъий маълум шахсларга – қоровул бошлиғига, унинг ёрдамчисига ва ўзининг тарқатувчисигагина бўйсунишида;

барча шахслар мажбуриятларида, хизмат бўйича соқчининг талабларини, сўзсиз бажаришга;

ушбу Низомда кўрсатилган ҳолларда унга қурол ишлатиш ҳуқуқи берилишида.

242. Фақат қоровул бошлиғи, қоровул бошлиғининг ёрдамчиси ва соқчи бўйсунадиган тарқатувчи соқчини постдан алмаштириш ва ечиш ҳуқуқига эга.

Қоровул бошлиғи, унинг ёрдамчиси ва тарқатувчи вафот этса ёки жисмоний жиҳатдан ўз вазифасини бажара олмай қолса, қоровулларни постдан ечиш ва алмаштиришни ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчи қоровуллар тайинланган бўлинма командири иштирокида амалга оширади.

243. Қоровул постни қабул қилиб олишдан олдин тарқатувчи (қоровул бошлиғи ёки унинг ёрдамчиси) ва алмашаётган соқчи билан шахсан пост табели бўйича қўриқлашга қабул қилинаётган барча нарсанинг мавжудлигини кўздан кечириш ва текшириши керак. Бандиларни қўриқлаш учун постда тушаётган пайтда эса қулфларнинг, панжараларнинг аҳволини ва камераларда сақланаётган бандиларнинг сонини текшириши керак.

244. Соқчи қуйидагиларга мажбурдир:

ўз постини сергаклик билан қўриқлашга ва қатъият билан мудофаа қилишга;

сергак хизмат қилишга, ҳеч нарсага чалғитмасликка, қуролини қўлидан қўймасликка ва ҳеч кимга, ҳатто ўзи бўйсунадиган шахсларга ҳам бермасликка;

кўрсатилган йўналиш бўйича ҳаракат қилиб ёки кузатув минорасида туриб постга келадиган йўлларни, тўсиқларни диққат билан кузатишга ва пост жадвалида кўрсатилган вақтларда хизматнинг бориши ҳақида алоқа воситалари орқали далолат қилиб туришга;

навбат алмашмаса ёки постдан олишмаса, ҳаттоки унинг ҳаёти хавф остида қолса ҳам постни ташлаб кетмасликка; постни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш ҳарбий жиноят ҳисобланади;

141-бандида кўрсатилган қоидага биноан, постда ўқланган қуролни олиб туришга ва доимо ҳаракатга тайёр бўлиб туришга;

пост табелида кўрсатилган ва тақиқланган чегарани кўрсаткичлар билан ажратилган жойдан ичкарига, пост яқинига қоровул бошлиғи, унинг ёрдамчиси ва ўзининг тарқатувчиси ва улар бошлаб келган шахслардан бошқа ҳеч кимни қўймасликка;

қоровул транспорт воситалари ҳаракат йўналишини ва жадвалини, шунингдек, унинг танитув белги ва сигналларини билишга;

постдаги ўт ўчириш воситаларни ишлата билишга;

объект (пост) тўсиқларида бирор бузилган жой, ўз пости яқинида ёки қўшни постда тартиб бузилганини сезса, қоровул бошлиғини чақиришга;

қўриқчи итнинг ҳурганини эшитган заҳоти бу ҳақда қоровулхонага хабар беришга.

245. Соқчи постда мазкур низомнинг 8-иловасига мувофиқ қурол билан туриши керак.

246. Соқчига қуйидагилар тақиқланади: ухлаш, ўтириш, бирор нарсага суяниш, ёзиш, ўқиш, куйлаш, гаплашиш, ейиш, чекиш, табиий эҳтиёжларга бориш, кимлигидан қатъий назар бировга бир нарса бериш ва бировдан бир нарса олиш, кераксиз пайтда патронникка патронни жўнатиш.

Соқчи фақат қоровул бошлиғининг, унинг ёрдамчисининг, ўз тарқатувчисининг ва текшириш учун келган шахснинг саволларига жавоб бериши керак.

247. Соқчи ўзига ёки қўриқланаётган объектига аниқ ҳужум бўлган ҳолларда огоҳлантиришсиз қурол ишлатишга мажбур.

248. Қоровул бошлиғи, қоровул бошлиғининг ёрдамчиси, ўзининг тарқатувчиси ва улар кузатувида келган шахслардан бошқа, постга ёки тақиқланган чегарага яқинлашган барча шахсларни, соқчи «Тўхта, орқага» ёки «Тўхта, ўнгдан (чапдан) айланиб ўт» деб тўхтатишга ҳақли.

Агар постга ёки тақиқланган чегарага яқинлашаётган тартиббузар унинг бу талабини бажармаса, соқчи уни «Тўхта, отаман» деб огоҳлантиради ва зудлик билан қоровул бошлиғини ёки тарқатувчини чақиради. Агар тартиббузар шунда ҳам пост ва тақиқланган чегарага яқинлашишда давом этса, соқчи патронникка пахтавон патронни юборади, осмонга қараб огоҳлантирувчи ўқ ўзади. Тартиббузар шунда ҳам унинг талабини бажармаса ва постга киришга (тақиқланган чегарани кесиб ўтишга) ҳаракат қилса ёки қочишга уринса, соқчи унга нисбатан қурол ишлатади.

249. Кўриниш ёмон бўлган шароитда пост жадвалида кўрсатилган масофадан постга ва тақиқланган чегарага яқинлашганлар кўринмай қолганда соқчи уларни «Тўхта, ким келяпти?» бақириб тўхтатади. Агар жавоб бўлмаса, соқчи уни «Тўхта, отаман» деб огоҳлантиради ва тартиббузарни ушлайди. Ушланган тартиббузар ҳақида қоровулхонага хабар беради, унинг ўзини тутишини кузатади, шу билан бирга диққатини бўлмай, ўзига бириктирилган постни қўриқлашда давом этади.

Соқчи бақириғига «Қоровул бошлиғи (қоровул бошлиғининг ёрдамчиси, тарқатувчи) келяпти» деган жавоб бўлса, соқчи қуйидагича буйруқ беради: «Қоровул бошлиғи (қоровул бошлиғининг ёрдамчиси, тарқатувчи) менинг олдимга, қолганлар жойида». Зарурат бўлса соқчи ўзига яқинлашаётган шахсдан юзини ёритишни талаб қилади. Соқчи ўзига яқинлашаётган шахс ҳақиқатан ҳам қоровул бошлиғи (қоровул бошлиғининг ёрдамчиси, тарқатувчи) эканлигига ишонч ҳосил қилгач, қолганларни ҳам ўз олдига қўяди.

Агар ўзини қоровул бошлиғи (қоровул бошлиғининг ёрдамчиси, тарқатувчи деб таништирган шахс бошқа киши бўлса ва у билан бирга келганлар соқчининг «қолганлар жойида» деган талабини бажармаса, соқчи бақириб «Тўхта, отаман» дея огоҳлантиради. Тартиббузарлар соқчининг бу талабини бажармаса, уларга нисбатан қурол ишлатади.

250. Қўриқланаётган объектни ва ўзини ҳимоя қилиш учун қўл жангига киришга зарурат туғилса, соқчи қўндоқ ва найза билан бемалол ҳаракат қилиши керак.

251. Постда ёнғин чиққанда соқчи бу ҳақда зудлик билан қоровулхонага хабар беради ва ўзи қўриқлаётган объектларни кузатишда давом этган ҳолда ёнғинни ўчириш чораларини кўради. Қўриқланаётган объектнинг техник ҳудудида ёки ички ва ташқи деворлар билан ўралган объектларда, шунингдек, пост яқинида ёнғин бўлса, у бу ҳақда қоровулхонага хабар беради ва постдаги хизматини давом эттиради.

252. Тўсатдан касал бўлиб қолса (жароҳатланса), соқчи ўз хизматини давом эттирган ҳолда тарқатувчи ёки қоровул бошлиғини чақиради.

253. Чидаб бўлмайдиган сўнгги ҳолатда ёки алоқа воситалари ишламай қолган пайтларда соқчи осмонга ўқ отиш билан қоровул бошлиғини чақириши мумкин.

254. Соқчи ўзи бўйсунадиган бошлиқларга ва улар билан постга келган бошқа бошлиқларга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф Низомида кўрсатилган ҳолатда салом беради. Бундай пайтда автомат отишга шай ҳолатдан «тасмага» ҳолатига олинади, карабин эса «оёққа» олинади.

255. Назорат-ўтказиш жойи соқчиси 241-247-бандларда кўрсатилганлардан ташқари қуйидагиларга мажбурдир:

ўтиш рухсатномаларининг таърифи ва амал қилиш вақтини, шахснинг тасдиқловчи ҳужжатини, шунингдек, пост жадвалида изоҳланган ўз мажбуриятларини билишга;

постдан ўтаётганларни фақат постда бор намуналар билан шахсий  ўтиш рухсатномаларини текширгандан кейингина ўтказишга, шу билан бирга ўтаётганларнинг ўтиш рухсатномаларини қўлига олиб кўриши шарт;

бирор-бир нарсани олиб кираётганда, олиб чиқаётганда материал рухсатномасини (йўл варақасини), нимани ва қанча миқдорда олиб кирилаётганини ёки олибчиқилаётганини текширишга; фақат йўл варақалари мавжуд машиналарни ўтказишга;

ўтказиш тартибини бузган ҳолда объектга кирмоқчи (чиқмоқчи) бўлган, шунингдек, ҳақиқий бўлмаган ўтиш рухсатномаси (ҳужжат) билан объектга кирмоқчи (чиқмоқчи) бўлган шахсларни ушлаш ва қоровул бошлиғини чақиришга.

Назорат-ўтказиш пости соқчисига қуйидагилар тақиқланади: ўтиш рухсатномаларнинг амал қилиш муддати ҳақида маълумотнома ва уларга шифрлар бериш, ўтиш рухсатномани текшириш билан боғлиқ бўлмаган суҳбатга киришиш, постда бегона шахсларни ва ҳар қандай нарсаларни бўлишига йўл қўйиш.

256. Очилган сақлаш хоналар (омбор, парк) олдидаги соқчи, сақлаш хоналарда, омборда, паркда жанговар машиналар (бошқа қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника) турар жойларда ишлар олиб бориш вақтида, у пост жадвалида кўрсатилган вазифаларни бажаради.

Соқчи ёнғин чиқиши мумкин бўлган сақлаш хоналар (омбор) олдида, юқоридагилардан ташқари, қуйидагиларга мажбурдир:

ким бўлишидан қатъий назар ўзи қўриқлаётган объектга яқин масофада чекишга, ўт ёқишига, ўқ отишига, пост жадвалида кўрсатилмаган ёритиш асбобларидан фойдаланишга йўл қўймасликка;

сақлаш хоналарга (омборга) пост жадвалида кўрсатилмаган тегишли кийим-кечаклар ва анжомлар билан ишга келган шахсларни, шунингдек, совуқ ва ўқ отиш қуроллари билан киришга йўл қўймасликка.

257. Гауптвахтадаги бандиларни қўриқлаётган соқчи қуйидагиларга мажбурдир:

ўзи қўриқлаётган бандилар сонини билишга;

камера эшикларининг ташқарисида турган ҳолда кузатув тешиклари орқали бандилар ўзлари учун ўрнатилган тартибни бузмаслигини кузатишга, уларнинг ахлоқи ва ҳаракатини кузатишга, улар томонидан дераза токчалари, панжаралар, пол, деворлар ва кузатув камералар бузилишига йўл қўймасликка;

тунда бандилар бўлган камераларда ёруғлик бўлишини назорат қилишга;

қоровул бошлиғи, қоровул бошлиғининг ёрдамчиси ва ўз тарқатувчисининг шахсан буйруғисиз бандиларни камерадан ташқарига чиқармасликка ва у ерга ҳеч кимни киритмасликка;

бандилар билан гаплашмасликка, уларга ҳеч нарса бермасликка ва улардан ҳеч нарса қабул қилиб олмасликка;

кўчадан бандиларга бирор нарса берилишига йўл қўймасликка, уларни кўчага бирор-бир буюмни ёки бирор нарса ва ёзилган қоғозчани отиб юборишига, бандиларнинг бегона кишилар билан суҳбатлашишига йўл қўймасликка;

банди ташқарига чиқарувчини чақиришни илтимос қилганда, бу ҳақда ўз тарқатувчисига (қоровул бошлиғига, қоровул бошлиғининг ёрдамчисига) хабар беришга;

бандилар уни талабини бажармаса, зудлик билан қоровул бошлиғини, қоровул бошлиғининг ёрдамчисини ва тарқатувчини чақиришга;

қочаётган бандини (бандиларни) «Тўхта, отаман!» деб огоҳлантиришга, талабини бажармаганларга нисбатан эса қурол ишлатишга.

Банди бир пунктдан бошқа пунктга олиб борилганда, шунингдек, улар гауптвахта ҳудудидан ташқарида ҳаракат қилганда бандини қўриқлаш бўйича соқчининг вазифасини тайинланган қоровул бажаради. Унинг бу пайтда бандини қўриқлаш вазифаси ва тартиби 12-иловада кўрсатилган.

258. Қоровулхона ташқарисидаги (ичкарисидаги) эшик олдида турган соқчи қоровулхонани қўриқлаш ва мудофаа қилишга, у жойга юзидан таниса қоровул бўйсунадиган шахсдан ва у билан бирга келганлардан ташқари ҳеч кимни қўймасликка, мажбурдир. Бундай шахслар келгани ҳақида соқчи қоровул бошлиғига хабар беради ва уларни ҳеч қандай тўсиқсиз қоровулхонага ўтказиб юборади. Қоровулхона ҳудудининг ташқарисидаги (ичкарисидаги) тўсиғига яқинлашаётган бошқа барча шахсларни соқчи пост табелида кўрсатилган масофада тўхтатади ва қоровул бошлиғини ёки унинг ёрдамчисини чақиради.

Кўриниш ёмон бўлганда, пост табелилида кўрсатилган масофадан қоровулхонага яқинлашаётганлар кўринмай қолганда соқчи уларни «Тўхта» деб тўхтатади ва қоровул бошлиғи ва унинг ёрдамчисини чақиради.

Қоровулхона ҳудудининг ташқарисидаги (ичкарисидаги) тўсиғи яқинидаги барча ҳодисалар ҳақида ва қоровулга ўз вазифасини бажаришга халал берадиган нарсалар ҳақида, шунингдек, соқчилар постидан эшитилган сигналлар ҳақида соқчи зудлик билан қоровул бошлиғига ва унинг ёрдамчисига далолат беради.

259. Шароитдан келиб чиқиб, ҳар бир объектни қўриқлаш ва мудофаа қилишдаги соқчининг махсус  вазифалари пост жадвалида кўрсатилади.

 

11-§. Транспорт воситаси ҳайдовчиси

 

260. Транспорт воситаси ҳайдовчиси, транспорт воситасини қоровул шахсий  таркибини ташиш учун доимо тайёр туришига жавоб беради. У қоровул бошлиғига ва унинг ёрдамчисига бўйсунади.

У қуйидагиларга мажбурдир:

транспорт воситаси ҳаракатланишга доим тайёр сақлаб туришига;

қоровул бошлиғининг ёки унинг ёрдамчисининг буйруғига биноан қоровуллар сменасини ва соқчининг хизматини текшириш учун келган шахсларни постларнинг жойлашуви кўрсатилган схема йўналиши бўйича олиб боришга;

постларга жўнашда ва постлардан қайтишда тарқатувчининг буйруғини бажаришга.

Ҳайдовчига транспорт воситасини бошқаришни бошқа шахсга, шу қаторда, ўзи бўйсунадиган шахсларга бериш ҳам тақиқланади.

 

12-§. Ташқарига чиқарувчи

 

261. Ташқарига чиқарувчи бандиларни гауптвахта ҳудудида кузатишга жавоб беради. У қоровул бошлиғига ва унинг ёрдамчисига бўйсунади.

У қуйидагиларга мажбурдир:

қоровул бошлиғи ёки унинг ёрдамчисининг буйруғига биноан бандиларни эрталабки ва кечки ювинишга олиб борганда, табиий эҳтиёж туфайли ва айланишга чиққан пайтда, шунингдек, гауптвахта камераларини ва биносини тозалаган пайтда, қуролини «тасмага» ушлаган ҳолда қўриқлашга;

бандиларнинг чекмаслигини ва бошқа биров билан гаплашмаслигини кузатиб туришга;

қочмоқчи бўлган бандига (бандиларга) «Тўхта, отаман!»деб огоҳлантиришга, унинг бу талаби бажарилмаганда қуролни ишлатишга.

262. Ташқарига чиқарувчига бандини қўриқлаш пайтида у билан гаплашиш, улардан бирор нарса қабул қилиш ва уларга бирор нарса бериш, шунингдек, ейиш, ичиш, чекиш, куйлаш, ўтириш, табиий эҳтиёж туфайли ёки бошқа бирор мақсадда ўз хизмат бурчини бажаришдан четлашиш тақиқланади.

Кузатув пайтида ташқарига чиқарувчи бандиларни бир қаторга битта-битта қилиб турғизади ва улардан икки-уч қадам орқада ва чапда (ўнгда) юради. Барча командани ташқарига чиқарувчи беради.

 

13-§. Конвой

 

263. Конвой, конвойлик қилинаётган ҳарбий хизматчиларни гауптвахтадан ташқарида (даволаш муассасасига, ҳаммомга ва б.) ҳаракатланаётган пайтда уларни қўриқлаш учун жавоб беради.

У қуйидагиларга мажбурдир:

конвойлик қилинаётган ҳарбий хизматчиларни ҳатти-ҳаракатини доим кузатиб туришга ва берилаётган командаларни улар тарафдан бажарилишини ҳамда ҳарбий кийим кийиш тартибига риоя қилишни талаб этишга;

уларни конвойлик жойига ўз вақтида етиб келишларини таъминлашга;

конвойлик қилинаётган ҳарбий хизматчилар бегона шахслар  билан гаплашмаслигини назорат қилишга;

мазкур Низомга мувофиқ ва 33-35-бандларида кўрсатилган ҳолатларда қурол, жисмоний куч ва махсус воситаларни, ишлатишга;

конвойлик қилинаётган ҳарбий хизматчиларни хатти-ҳаракатлари бўйича, конвой этилиши тугагач, гауптвахтадаги қоровул бошлиғига (конвойни тайинлаган шахсга) далолат беришга.

Конвойга конвойлик қилинаётган ҳарбий хизматчилар билан гаплашиш, улардан бирон нарса олиш, уларга бирон нарса бериш, шунингдек ейиш, чекиш, куйлаш, ўтириш (агар мажбуриятлар билан ушбу қўшимча изоҳлаб ўтилмаган бўлса), табиий эҳтиёжларини қондириш ва хизмат мажбуриятларини бажаришдан чалғиш тақиқланади.

Конвой қуролини «тасмага» ҳолатида олиб юриши керак. Қурол 141-бандида кўрсатилган қоидаларга кўра ўқланади.

 

14-§. Қўриқчи итларнинг етакловчиси

 

264. Қўриқчи итларнинг етакловчиси қоровул итларининг постларини соз холда сақлашга жавоб беради. У қоровул бошлиғига ва унинг қоровул итларнинг хизмати бўйича ёрдамчисига бўйсунади.

У қуйидагиларга мажбурдир:

қўриқчи итлар хизмати бўйича қоровул бошлиғининг ёрдамчиси рухсатисиз бирон бир жойга кетмасликка;

қўриқчи итларининг постлари жойлашувини ва постда хизмат олиб бориш шартларини билишга;

қўриқчи итлар хизмати бўйича қоровул бошлиғининг ёрдамчиси буйруғи бўйича  постлардаги қўриқчи итлар ўзини тутишини, шунингдек, постлар ҳолатини текширишга;

постдаги аниқланган носозликларни (трос ёки занжирни узилиши, итни чигалланиши) зудлик билан бартараф этиш учун чоралар кўришга.

 

8-боб

ГАРНИЗОН НАРЯДИНИ ТАРҚАТИШ ВА АЛМАШТИРИШ

 

1-§. Гарнизон нарядини тарқатиш

 

265. Гарнизон нарядини тарқатиш уни хизматни ўташга тайёрлигини текширишдан, у 133-банддада кўрсатилган шахслар бўйсунувига ўтишдан ва қоровулларга эски қоровулларни алмаштириш ҳуқуқини беришдан иборатдир. Нарядни тарқатиш вақти 40 минутдан ошмаслиги керак.

266. Гарнизон нарядини тарқатиш жойи ва вақти гарнизон бошлиғи томонидан, ички қоровулни тарқатиш жойи ва вақти эса ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан белгиланади. Қоровулнинг тарқатиш жойгача ҳаракат вақти ва тарқатиш жойидан қоровулхонагача ҳаракат вақти бир соатдан ошмаслиги керак.

Агар тарқатиш жойигача ёки тарқатиш жойидан қоровулхонагача 30 минутдан кўп вақт юриладиган бўлса, гарнизон бошлиғининг (ҳарбий қисм командирининг, муассаса бошлиғининг) буйруғи билан қоровулга транспорт воситаси берилади.

267. Тарқатишга қоровулларнинг барча шахсий  таркиби, гарнизон патруллари, ҲАН постлари назоратчилари ва оркестр чиқади. Улар тарқатиш жойига, уни бошланишига камида 10 минут қолганда келиши шарт.

Оркестр бўлмаган гарнизонларда, ҳарбий қисмларда (муассасаларда), шунингдек, ҳаво ҳарорати -15°С ва ундан паст бўлганда қоровул тарқатишга бир-иккита сигналчи-барабанчи қўйилади ёки наряд тарқатиш мусиқасини чиқариш учун техник воситаларидан фойдаланилади.

268. Гарнизон нарядини тарқатиш гарнизон бўйича навбатчи томонидан амалга оширилади. Ички қоровулларни тарқатилиши ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчи томонидан амалга оширилади.

Вақтинчалик қоровулларни тарқатиш доимий қоровулларни тарқатиш билан бирга амалга оширилади.

Агар вақтинчалик қоровуллар доимий қоровуллар тарқатилгандан кейин тайинлансалар, унда уларни тарқатилиши алоҳида амалга оширилади.

269. Тарқатиш жойига етиб келганда ҳар бир қоровул бошлиғи гарнизон бўйича янги навбатчининг ёрдамчисига далолат беради, масалан: «Ўртоқ капитан. Биринчи рақамли қоровул тарқатишга бутун таркиби билан келди. Қоровул бошлиғи лейтенант Ғаниев».

270. Гарнизон бўйича навбатчининг янги ёрдамчиси қоровул бошлиқларининг ҳарбий унвони ва фамилияларини ёзиб олади, патруль ва ҲАН назоратчиларини, қоровулни тартиб рақамларига қараб сафлантиради ва қоровул шахсий  таркибига гарнизон бўйича навбатчининг ҳарбий унвони ва фамилиясини, ўзининг фамилиясини эълон қилади.

Ҳар бир қоровулнинг ўнг томонида қоровул бошлиғи, чап томонида эса унинг ёрдамчиси туради; тарқатувчи ўз қоровулларидан ўнгроқда биринчи қаторда туради. Қоровуллар эса пост рақамлари тартиби билан ўнгдан чапга бирин-кетин тизилиб, алмашув тартиби бўйича, ташқарига чиқарувчилар ва конвойлар улардан чапроқда турадилар. Патруллар ва ҲАН назорат постлари шахсий  таркиби ўз бошлиқлари орқасидан бирин-кетин қатор бўладилар. Қоровулларнинг транспорт воситалари ҳайдовчилар билан ўзларига ажратилган жойдан ўрин оладилар.

Суткалик нарядни тарқатишда ички қоровулларнинг чапроғида қолган барча суткалик наряд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ички хизмат Низомида кўрсатилган тартибда саф тортадилар. Суткалик нарядни тарқатишда бериладиган командада «гарнизон наряди» сўзи «суткалик наряд» билан алмаштирилади.

Оркестр (сигналчи-барабанчилар) наряднинг ўнг томонида гарнизон бўйича навбатчидан уч қадам чапроқда туради.

271. Гарнизон бўйича навбатчини кутиб олиш учун ёрдамчиси навбатчининг сафга етиб келишига 40-50 қадам қолганда қуйидагича команда беради: «Гарнизон наряди, ТЕКИСЛАН, РОСТЛАН! Текисланиш ўнг-ГА (чап-ГА, ўрта-ГА)». Агар қоровуллар (қоровул) карабин билан қуролланган бўлса, қуйидагича команда беради: «Гарнизон наряди, ТЕКИСЛАН, РОСТЛАН! Ўнгдан (чапдан, олддан) кутиб олиш учун, қоровул-ГА».

«ТЕКИСЛАН» командаси билан ҳарбий дирижер шахдам қадам билан оркестрнинг саф ўртасига чиқади ва биринчи шеренгадан икки-уч қадам масофада, фронтга юзи билан туради. Биринчи команда берилганда тўппонча билан қуролланган қоровул бошлиқлари (патруллар, ҲАН назоратчилари) қўлларини бош кийимига қадайдилар; барча бошини гарнизон бўйича навбатчи томонга буради ва орқасидан бошини буриб, уни нигоҳи билан кузатади. Иккинчи командада юқоридагилардан ташқари карабинлар «қоровул-га» ҳолатида ушланади. Оркестр «Қаршилов марши»ни чалади (сигналчи-барабанчилар «Сафар марши»ни чалади). Гарнизон бўйича навбатчи ёрдамчиси қўлини бош кийимини ёнига келтирган ҳолда шахдам қадамлар билан гарнизон бўйича навбатчи олдига боради, унга икки-уч қадам етмасдан тўхтайди ва билдирув беради, масалан: «Ўртоқ майор. Гарнизон наряди тарқатиш учун сафланди. Гарнизон бўйича навбатчи ёрдамчиси лейтенант Юсупов». Билдирувни тугатган гарнизон бўйича навбатчининг ёрдамчиси қўлини бош кийим ёнидан туширмаган ҳолда чап (ўнг) оёғи билан бир вақтнинг ўзида бурилиб ўнгга (чапга) қадам ташлайди ва гарнизон бўйича навбатчини олдинга ўтказади ва ундан икки-уч қадам орқада, сафнинг ташқи томонида юради.

Гарнизон бўйича навбатчининг ёрдамчиси билдирув бериш учун тўхтаганда, оркестр (сигналчи-барабанчилар) мусиқани тўхтатади, ҳарбий дирижёр эса қўлини бош кийим ёнига келтиради.

272. Гарнизон бўйича навбатчи билдирувни қабул қилгач, сафнинг олдида ўртада туради ва наряд шахсий  таркиби билан саломлашади: «Салом, ўртоқлар», саломга жавоб бўлгач «ЭРКИН» дея команда беради ва қўлини бош кийим ёнидан туширади. Гарнизон навбатчисининг ёрдамчиси ҳам «ЭРКИН» дея команда беради ва қўлини бош кийим ёнидан туширади. Қоровул (патруллар, ҲАН постлари) бошлиқлари ва ҳарбий дирижёр қўлларини бош кийим ёнидан туширишади.

Агар қоровуллар (қоровул) карабин билан қуролланган бўлса, унда гарнизон бўйича навбатчи ёрдамчиси «Оёқ-ҚА» командасини, сўнгра «ЭРКИН» командасини беради.

273. Гарнизон бўйича навбатчининг ёрдамчиси тайинланмаганда тарқатишда унинг 270-272-бандларда баён қилинган вазифани ҳарбий унвони катта бўлган қоровул (патруллар, ҲАН постлари) бошлиғи бажаради, агар қоровул (патруллар, ҲАН постлари) бошлиқларининг унвони бир хил бўлса, бу вазифани биринчи рақамли қоровул бошлиғи бажаради. У «Эркин» командасини бергач, ўз жойига бориб туради.

274. Наряд шахсий  таркибини текшириш учун гарнизон бўйича навбатчи, керак бўлса, икки қаторнинг орасини бир қадам очади ва ўз ёрдамчиси билан қоровулнинг (патруллар, ҲАН постларининг) таркибини, шахсий  таркиб ташқи кўринишини, уларнинг ўз вазифасини билишини, шунингдек, қуролларнинг яроқлилигини текширади ва кўзга ташланган камчиликларни бартараф этиш учун кўрсатмалар беради.

Гарнизон бўйича навбатчи қоровул олдига борса, қоровул бошлиғи сафдан чиқиб ўзини таништиради, ўз қоровулининг шахсий  таркибини текшираётганда гарнизон бўйича навбатчига ҳамроҳлик қилади, сўнг рухсат олиб, ўз ўрнига туради.

275. Агар қоровуллардан (патруллар, ҲАН постларидан) бири хизматни ўташга тайёр бўлмаса, гарнизон бўйича навбатчи қўшимча тайёргарлик кўриш ёки алмаштириш учун уни ўз ҳарбий қисмига қайтаради, бу ҳақда зудлик билан гарнизон бошлиғига, гарнизон ҳарбий комендантига хабар беради. Бу қоровулни (патрулларни, ҲАН постини) тарқатишни гарнизон бўйича навбатчи ёки унинг ёрдамчиси алоҳида амалга оширади.

276. Текшириш тугагач, гарнизон бўйича навбатчи сафнинг ўртасига келади ва сафга қарама-қарши туради, навбатчининг ёрдамчиси бир қадам орқада гарнизон бўйича навбатчининг чап томонида туради. Гарнизон бўйича навбатчи команда беради: «Гарнизон наряди, ТЕКИСЛАН, РОСТЛАН! Оркестр, «йиғин»ни чал («Сигналчи-барабанчилар, йиғин”ни ур»). «РОСТЛАН» командаси берилганда тўппонча билан қуролланган гарнизон бўйича навбатчи, унинг ёрдамчиси ва қоровуллар (патруллар, ҲАН постлари) бошлиқлари қўлларини бош кийимларига қадайди.

277. «Йиғин» куйи тугагач, гарнизон бўйича навбатчи, унинг ёрдамчиси ва қоровуллар (патруллар, ҲАН постлари) бошлиқлари қўлларини бош кийимларидан туширадилар. Гарнизон бўйича навбатчи «Қоровул бошлиқлари, менинг олдимга» дея команда беради. Қоровул бошлиқлари шахдам қадамлар билан гарнизон бўйича навбатчининг олдига боради, унга икки-уч қадам етмасдан тўхтайди ва (бир қадам оралиқ қолдириб) қоровулларнинг тартиб рақами бўйича бир қаторга туради ва ўзларини таништиради, масалан: «Биринчи рақамли қоровул бошлиғи лейтенант Тўхтаев».

Гарнизон бўйича навбатчи ҳар бир қоровул бошлиғига хизматининг ўзига хослиги ҳақида эслатади ва уларга пароль ёзилган қоғозча беради.

278. Паролли қоғозчани бергач ва паролни тўғри  тушунганига ишонч ҳосил қилгач, гарнизон бўйича навбатчи буйруқ беради: «Қоровул бошлиқлари, сафга туринг». Бу командадан сўнг қоровул бошлиқлари сафга, ўз жойларига турадилар. Оркестр (сигналчи-барабанчи) 10-15 қадам олдинга чиқади, ўнг елкани буриб сафга қарама-қарши туради. Гарнизон бўйича навбатчи: «Оркестр, тарқатувни чал» дея команда беради. Мусиқа чалинаётган пайтда тўппонча билан қуролланган гарнизон бўйича навбатчи, унинг ёрдамчиси ва қоровуллар (патруллар, ҲАН постлари) бошлиқлари қўлларини бош кийимларига қадайди.

Оркестр куйи тугагач, гарнизон бўйича навбатчи команда беради: «Гарнизон наряди, ўнг-Га, қадам Бос». Агар қоровуллар (қоровул) карабин билан қуролланган бўлса, «Гарнизон наряди, ўнг-Га» командасидан сўнг «Елка-Га» командаси берилади. «Бос» командаси бўйича наряд шахдам қадамлар билан гарнизон бўйича навбатчининг ёнидан ўтади ва ўзининг қоровулхонасига ёки хизмат жойига йўл олади. Қоровул бошлиқлари ўз қоровулларидан икки қадам олдинда юради; тарқатувчи ўз пости қоровулларидан бир қадам олдинда юради; қоровул бошлиғининг ёрдамчиси ўз қоровуллари ортидан боради. Оркестр (сигналчи-барабанчи) жойида турганча марш куйини чалади.

Оркестр (сигналчи-барабанчи) гарнизон бўйича навбатчининг буйруғи (сигнали) билан куй чалишдан тўхтайди.

279. Агар тарқатиш пайтида гарнизон бошлиғи, гарнизон ҳарбий коменданти (ички қоровулларда – ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) ёки уларнинг тўғридан-тўғри бошлиқлари, шунингдек, гарнизон ҳарбий қисмларини (муассасаларини) ёхуд ҳарбий қисмни (муассасани) инспекция қилишга ёки текширишга раҳбарлик қилаётган шахс келиб колса, гарнизон  (ҳарбий қисм, муассаса) бўйича навбатчи уни қарши олиш учун: «Гарнизон наряди, ТЕКИСЛАН, РОСТЛАН! Текисланиш ўнг-ГА (чап-ГА, ўрта-ГА)» дея команда беради, агар қоровул карабин билан қуролланган бўлса, қуйидагича команда беради: «Гарнизон наряди, ТЕКИСЛАН, РОСТЛАН! Ўнгдан (чапдан, олддан) кутиб олиш учун, қоровул-ГА». Оркестр «Каршилов маршини» чалади (сигналчи-барабанчилар «Сафар марши»ни чалади), гарнизон бўйича (ҳарбий қисм) бўйича навбатчи қўлини бош кийимига қадаган ҳолда шахдам қадамлар билан бошлиқ томон юради, унга икки-уч қадам етмасдан тўхтайди ва билдирув беради, масалан: «Ўртоқ полковник. Гарнизон нарядини (суткали нарядни) таркатилиши ўтмоқда. Гарнизон (ҳарбий қисм) бўйича навбатчи майор Аминов».

Гарнизон (ҳарбий қисм) бўйича навбатчи билдирув учун тўхтаганда оркестр (сигналчи-барабанчилар) куй чалишни тўхтатади. Бошлиқнинг рухсатини олган гарнизон (ҳарбий қисм) бўйича навбатчи: «ЭРКИН» ёки «Оёқ-ҚА» командасини беради ва сўнгра «ЭРКИН» дея ўз вазифасини бажаришда давом этади.

Катта бошлиқни кутиш учун тарқатишда иштирок этган ва қоровул таркибига кирмайдиган шахслар оркестрнинг (сигналчи-барабанчиларнинг) ўнг томонига бир ёки икки қатор бўлиб турадилар.

 

2-§. Қоровулларни алмаштириш

 

280. Тарқатиш тадбиридан сўнг қоровул алмаштириладиган қоровул турган жойга келади. Қоровул бошлиғи уни қўриқланаётган объект ҳудудига кираверишда ёки қоровулхона олдида қоровул бошлиғи йурикномасида кўрсатилган масофада тўхтатади, алмашаётган қоровул бошлиғига ўзини таништиради ва унга эски паролни айтади. Шундан сўнг у ўз қоровулини қоровулхона олдидаги майдончада ўзига қаратиб сафга тизади.

281. Эски қоровул бошлиғи унга айтилган паролнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилгач, ўз қоровулларини қоровулхонадан олиб чиқади, бинода ўз ёрдамчиси ёки тарқатувчилардан бирини қолдиради ва ўз қоровулини янги қоровулга қарама-қарши олти-саккиз қадам масофада сафлайди.

Шундан сўнг қоровул бошлиқлари, янги қоровул бошлиғидан бошлаб навбатма-навбат «Қоровул, ТЕКИСЛАН, РОСТЛАН» дея команда беради.

Команда бергач, тўппонча билан қуролланган қоровул бошлиқлари қўлларини бош кийимига қадаган ҳолда шахдам қадамлар билан бир-бири томон юрадилар, бири иккинчисидан икки-уч қадам қолганда тўхтайдилар, ва янги қоровул бошлиғидан бошлаб далолат берадилар, масалан: «Ўртоқ. лейтенант. Янги қоровул алмашиш учун етиб келди. Қоровул бошлиғи лейтенант Нишонов», «Ўртоқ лейтенант. Эски қоровул алмашувга тайёр. Қоровул бошлиғи лейтенант Солиев», шундан сўнг қўлларини бош кийим ёнидан туширадилар.

Автомат ва карабин билан қуролланган қоровул бошлиқлари қўлини бош кийим ёнига қадамайди, «РОСТЛАН» командасидан сўнг эса бир-бири томон юрадилар, автоматни «тасмага» ҳолатида, карабинни «оёққа» ҳолатида тутадилар.

Билдирувлардан сўнг қоровул бошлиқлари «ЭРКИН» командасини берадилар, агар қўйилган бўлса, қоровулхонага киришдаги соқчини алмаштиради, сўнг ўз қоровулларига «Ўнг-Га, қадам -БОС» дея команда беради.

Янги қоровул бошлиғи ўз қоровулларини қоровулхонага киритади, эски қоровул бошлиғи эса қоровулларини қоровул бошлиғи йўриқномасида кўрсатилган жойга (бинога) олиб боради, қуролларни пирамидага қўйиш командасини беради, ўз ўрнига бошлиқ тайинлайди ва ўз тарқатувчиси билан қоровулхонага киради.

Ҳарорат -15°С ва ундан паст бўлганда, шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароитларида ва қоровуллар сони олтитадан оз бўлганда, янги қоровул бошлиғи эски қоровул бошлиғига ўзини таништиргандан ва эски паролни айтгандан сўнг ўз қоровулини алмашиш учун қоровулхонага олиб киради.

Қоровул алмашуви ушбу банддага амал қилинмаган ҳолда қоровулхонада амалга оширилади.

282. Қоровул шахсий таркиби бинога кира туриб қуролларини пирамидага (тўппончани сейфга) қўяди. Шундан сўнг янги ва эски қоровул бошлиқлари ўз тарқатувчиларига муҳр нусхаларини (пломба нусхаларини) топширишни ва қабул қилишни, ёрдамчиларига эса қоровулхонани топшириш ва қабул қилишни буюради ва ўзлари топшириш ва қабул қилиш тўғри амалга оширилаётганини кузатиб турадилар. Эски қоровул бошлиғи ёрдамчиси қоровулхонани, ундаги анжомларни, буюмлар ва жиҳозларни рўйхат бўйича топширади, янги қоровул бошлиғи ёрдамчиси эса қабул қилиб олади. Қоровул бошлиғининг ёрдамчиси бўлмаган қоровулда, қоровулхонани, ундаги анжомларни, буюмлар ва жиҳозларни топшириш ва қабул қилишни қоровул бошлиғи амалга оширади. Эски қоровул бошлиғи янги қоровул бошлиғига эски қоровул таркиби олган барча танбеҳ ва кўрсатмалар ҳақида хабар беради.

283. Муҳр нусхаларини (пломба нусхаларини) қабул қилиб олгандан сўнг янги қоровул бошлиғи «Биринчи смена, САФЛАН» дея команда беради. Бу команда бўйича биринчи смена тарқатувчиси ва қоровуллари қуролларини олган ҳолда пост рақамлари бўйича ўнгдан чапга қараб бир қаторга сафланади. Тарқатувчилар ёнида муҳр нусхаси (пломба нусхаси) билан, тунда эса фонар билан ўз сменаларини ўнг томонида турадилар.

Эски қоровул тарқатувчиси янги қоровулнинг тегишли тарқатувчисиниўнг томонида ёнма-ён туради.

Янги қоровул бошлиғи қоровуллар ва тарқатувчиларнинг ўз мажбуриятларини билишини текшириб кўради, қоровулларга ҳар бир постда хизмат қилишнинг ўзига хос томонларини, айниқса, қурол ишлатишга жиддий эътибор берган ҳолда, эслатади, сменани қоровулхонадан олиб чиқади ва уларни қуролларни ўқлаш учун майдонга сафлайди ва команда беради: «Смена, ўнг томондан биттадан - ЎҚЛА». Бу команда бўйича ўнг томондаги ҳарбий хизматчи бир қадам олдига ташлайди, найза-пичоқни қадайди ва қуролни 138 ва 139-бандларига мувофиқ ўқлайди. Қуролни ўқлаб бўлгач, ҳарбий хизматчи далолат беради: «Қурол ўқланди ва сақлағичга қўйилди». Сўнг буйруқсиз қуролни олади ва «Тасмага» ҳолатига олади, орқага бир қадам ташлайди.

Шу тартибда қолган тарқатувчилар ва қоровуллар ҳам навбат билан қуролларини ўқлайдилар.

Янги қоровулнинг иккинчи ва кейинги сменаларини постларда соқчиларни алмаштириш учун жўнатишга сафланиши, шунингдек, жанговар қуролларни ўқлаш ва ўқсизлантириш биринчи смена учун кўрсатилгандек амалга оширилади.

284. Смена қуролларни ўқлаб бўлгач, янги қоровул бошлиғи команда беради: «Смена,ўнг-ГА, постларга қадам – БОС». Ҳар бир тарқатувчи команда беради: «Смена ортимдан қадам-БОС» дея сменани постга бошлайди.

Биринчи смена қоровулхонадан кетгандан сўнг қоровул бошлиғи (унинг ёрдамчиси) қоровулнинг қолган сменаларига жанговар ҳисобни етказади. Жанговар ҳисобда қуйидаги шахсий таркибнинг ҳаракатлари кўрсатилади: қўриқланаётган объектга ёки қоровулхонага ҳужум бўлганда; постда (объектда) ва қоровулхонада ёнғин содир бўлганда; табиий офатлар содир бўлганда.

285. Сменаларнинг постга ва постдан ҳаракати биттадан колонна тарзида амалга оширилади. Тарқатувчи колонна бошида боради.

Эски қоровул тарқатувчиси янги қоровул тарқатувчисининг ёнида ва чапида ёнма-ён боради.

Барча командаларни янги қоровул тарқатувчиси беради.

Постлари кўп бўлган қоровуллар, шунингдек, улар бир-биридан ва қоровулхонадан узоқ, жойлашган бўлса, сменаларни постларга кетишларини  транспорт воситасида амалга оширилиши мумкин.

286. Янги қоровулнинг биринчи сменасининг сўнгги қоровули постга қўйилганда эски қоровул тарқатувчиси ўз алмашган қоровуллар сменасини олдида юриб қоровулхонага олиб кетади. Янги қоровул тарқатувчиси эски қоровул тарқатувчисининг ёнида чап томонида юриб боради. Барча командаларни эски қоровул тарқатувчиси беради.

287. Қоровуллар сменалари постга боришда ва постдан қайтишда  ҳарбийча саломлашишни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф Низомида баён этилган қоидаларига асосан бажарадилар.

288. Қоровул алмашуви пайтида янги қоровул бошлиғи эски қоровул бошлиғи билан айланиш ва кўздан кечириш йўли орқали қоровул бошлиғи йўриқномасида кўрсатилиб қўриқланаётган муҳим объектларнинг аҳволини ва уларнинг ёритилишини, тўсиқлар, окоплар, қоровулхона ва гауптвахтанинг аҳволини текшириб чиқади, шундан сўнг ундан ҳужжатларни, ўқ-дори турадиган қутиларни, уларнинг муҳрлари ва калитларини, қўриқланаётган объектни очиш учун рухсатномаларни, шунингдек, ўт ўчириш ва алоқа воситаларини рўйхат бўйича қабул қилиб олади.

289. Постлардан қайтгач қуроллар 140-бандида кўрсатилган ҳолда ўқсизлантирилади. Аввал икки қоровулнинг тарқатувчилари қуролларини ўқсизлантиради, сўнг эски қоровул тарқатувчиси қуйидаги командани беради: «Чапдан биттадан «ЎҚСИЗЛАНТИР». Бу команда билан ўнг томондаги қоровул бир қадам олға ташлайди, тарқатувчининг кузатуви остида ўз қуролини ўқсизлантиради, ўқ тўла ўқдонни (ўқи билан обоймани) халтага солади ва билдирув беради: «Қурол ўқсизлантирилди», затвор рамасини (затворни) орқага тортиб қуролни кўрсатади. Тарқатувчи қуролни кўриб чиқади, шундан сўнг қоровул затвор рамани қўйиб юборади, затвор олдинги ҳолатига келади, тепкини босади, қуролни сақлагичга қўяди, найза-пичоғини ажратиб олади, қуролни «тасмага» ҳолатига олади ва орқага бир қадам ташлаб жойига туради.

Шундай ҳолатда навбатма-навбат бошқа қоровул сменалари ҳам  қуролини ўқсизлантиради.

Жанговар қуролларни, тўппончалардан ташқари, ўқсизлантиргандан сўнг, тарқатувчи қоровулларга автоматларни (карабинларни) пирамидага (тўппончаларни сейфга) қўйилишига буйруқ беради ва қоровул бошлиғига алмашув ўтказилгани бўйича далолат беради.

Сўнгра қоровуллар каттасининг командаси билан эски қоровул турган жойга жўнайди, тарқатувчилар эса қоровулхонага борадилар.

290. Эски ва янги қоровул тарқатувчилар бўлиб ўтган қоровул  алмашуви ҳақида навбат билан ўз қоровул  бошлиқларига далолат беради, масалан: «Ўртоқ лейтенант, алмашув ўтказилди. Постлар соз ҳолда топширилди (қабул қилинди). Биринчи тарқатувчи сержант Ахмедов». Ахборотни тинглагач, қоровул бошлиқлари, эски қоровул бошлиғидан бошлаб эски қоровул пост жадвалига имзо чекадилар, шу билан бирга янги қоровул бошлиғи қабул қилиш чоғидаги барча камчиликларни унга қайд қилиб чиқади.

Агар қоровул алмашуви пайтида текшириш учун бирор шахс келган бўлса, тарқатувчи ундан рухсат сўраб қоровул бошлиғига алмашув тугагани ҳақида ахборот беради. Тарқатувчиларнинг ахборотларини тинглагач, янги қоровул бошлиғи «РОСТЛАН» дея команда беради, сўнг қоровул бошлиқлари бирин-кетин алмашув тугагани ҳақида ахборот беради.

Қоровуллар алмашуви ҳақида қоровул бошлиқлари ўз гарнизони (ҳарбий қисм) бўйича навбатчига ҳар қандай шароитда, телефонда ёки шахсан олдига келиб далолат беради.

291. Алмашувдан сўнг эски қоровул бошлиғи қоровулни ўз ҳарбий қисмига (бўлинмасига) олиб кетади.

Алмашув тугаб, қоровул бўлинмага келгач, қоровул бошлиғи қоровул шахсий таркибини сафга тизади ва бўлинма командирига вазифа бажарилгани ҳақида далолат беради, масалан: «Ўртоқ капитан. Қоровул бутун таркиби билан етиб келди. Хизматни ўтаётган пайтида ҳеч қандай ҳодиса рўй бермади (ёки фалон ҳодиса рўй берди). Гуруҳ командири лейтенант Аҳмедов», сўнгра пост жадвалига текширув натижасида қилинган қайдлар ҳақида хабар беради ва бошқа ҳужжатлар билан бирга пост жадвалини ҳам унга топширади.

Шундан сўнг қоровул шахсий таркиби қоровул бошлиғининг шахсий назорати остида қурол ва ўқ-дориларни топширади.

Объектларни фақат тунда қўриқлаган қоровуллар кундузи ҳам қоровулхонада бўлиб, қоровулнинг захира гуруҳларига тайинланади.

292. Алмашиб бўлган қоровул таркиби ўша куни машғулотлар ва ишдан озод этилади.

293. Тревога эълон қилинганда ҳарбий қисм командирининг (муассаса бошлиғининг) қарори билан, ҳарбий қисм (муассаса) жанговар ҳисоби бўйича ажратилган бўлинма билан қоровул алмашуви амалга оширилади. Бундай ҳолларда қоровул тарқатиш тадбири ўтказилмайди. Ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчининг қисқа йўл-йўриғидан ва алмаштириш учун эски паролни олгандан сўнг, қоровул қоровулхонага келади.

Қоровул алмашуви кўзда тутилган тартибда, қисқа муддатда амалга оширилади.

294. Қоровулни қўриқлаётган объектидан ечиш гарнизон (ҳарбий қисм, муассаса,) бўйича навбатчи томонидан гарнизон бошлиғининг (ҳарбий қисм командири, муассаса бошлиғининг) имзо чеккан ёзма буйруғи асосида қўриқланаётган объект раҳбари (бошлиғи) иштирокида амалга оширилади. Қоровулни ечиш ҳақида далолатнома тузилади ва унга гарнизон (ҳарбий қисм, муассаса) бўйича навбатчи, қоровул бошлиғи ва қўриқланаётган объект бошлиғи имзо чекадилар. Далолатномада қўриқланаётган объект, қоровулхона ва ундаги ҳамда постлардаги анжомлар, буюмлар топширилгани қайд этилади.

Гарнизон қоровулнинг ечилганлиги ҳақида гарнизон бошлиғи ҳарбий округ қўшинлар қўмондонига, ички қоровулнинг ечилганлиги ҳақида эса ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) қоровул рўйхатини тасдиқлаган бошлиққа далолат беради.

 

3-§. Соқчиларни алмаштириш

 

 

295. Соқчиларни алмаштириш ҳар 2 соатда, жуфт ёки тоқ соатларда амалга оширилади.

Назорат-қўриқлов гуруҳини алмаштириш қоровул сменаларига қўйилган умумий асосларга кўра ўтказилади, бунда хизмат олиб бораётганларнинг алмаштириш вақти ҳар 4 соатда амалга оширилади.

Ҳаво ҳарорати +30°С ва ундан (сояда) юқори, -20°С ва ундан ҳам паст даражада бўлганда очиқ ҳаводаги постда ҳамда ичкарида иситилмайдиган биноларда турган соқчилар ҳар 1 соатда алмаштирилади. Шундай шароитларда соқчиларни ҳар 1 соатда алмаштириш ҳақида кўрсатмани ҳарбий қисм командирининг (муассаса бошлиғининг) рухсати билан ҳарбий қисм (муассаса) бўйича навбатчи беради.

Агар соқчилар алмаштириш хар 1 соатда амалга оширилган бўлса, қоровул бошлиғи пост ведомостида соқчилар фалон соатдан эътиборан ҳар 1 соатда, фалон соатдан ва фалон сменадан бошлаб ҳар 2 соатда алмаштирилди, деб ёзиб қўяди.

Қоровулхонага  кириш олдидаги соқчини алмаштирилиши қоровул бошлиғи ёки унинг ёрдамчиси томонидан ҳар 30 минутда амалга оширилади.

296. Смена постда турган соқчига яқинлашиб, 10-15 қадам қолганида, янги қоровул тарқатувчиси: «Смена - ТЎХТА» деб команда беради ва қоровуллардан бирига постни ва унинг ён-атрофини кузатиб туриш (қоровуллар машинада келганида – қуролни ўқлаш ва кузатиб туриш) ҳақида буйруқ беради, тахминан, шундай команда беради: «Оддий аскар Эргашев, пост ва унинг атрофини вақтинча кузатув учун қабул қилинсин».

Янги қоровул яқинлашганда соқчи у томонга юзини буриб туради ва мустақил равишда автоматни «тасмага» (карабинни- «оёққа») ҳолатига олади. Янги қоровул тарқатувчисининг тахминан «Оддий аскар Тошев, постга қадам – БОС», деб берган командаси билан соқчи қад ростлайди, ўнг томонга бир қадам ташлайди, қоровул соқчининг ёнига келиб, унинг ўрнига, юзини қарама-қарши тарафга қаратиб (карабинни оёғига тушириб ушлаб) туради.

Эски ва янги қоровул тарқатувчилари соқчи ва қоровулнинг икки томонларида, улардан бир-икки қадам нарида юзма-юз туришади.

Эски қоровул тарқатувчисининг: «Соқчи, пост топширилсин», деб берган командаси билан соқчи постни оғзаки топширишни амалга оширади. Айни пайтда соқчи ва қоровул бошларини бир-бирлари томон буришади. Постни оғзаки топшириш шундан иборатки, соқчи пост рақамини айтади, қабул қилиб олаётган қоровулга пост табелида қўриқланиши қайд этилган нарсаларни санайди, шунингдек, хизмати пайтида пост атрофида нимани пайқаганини уқтиради.

Пост оғзаки топширилгандан сўнг қоровул ўзининг тарқатувчиси берган «Қоровул, пост қабул қилинсин» командаси билан янги қоровул тарқатувчиси билан соқчи иштирокида ва эски қоровул тарқатувчиси билан бирга қўриқланаётган жойни айланиб чиқишга ва ёритиш тармоқлари, тўсиқлар, эшиклар (дарвозалар), деразалар бутунлиги, иплар, муҳрлар (тамғалар) ва уларга мос туширилган нусхалар (излар, нақшлар) ёки қўриқланаётган жанговар машиналар сони (бошқа қуроллар ва ҳарбий техника), шунингдек, қўриқлаш техник воситалари сони ва ҳолати, алоқа, ўт ўчириш воситалари ва постда кийиладиган кийим-кечаклар кам-кўстсизлигини текширишга мажбур. Бундан ташқари, камераларда сақланаётганлар бандиларни, постни қабул қилаётган қоровул у ердагиларнинг сонини текшириб куришга мажбур.

Агар зарур бўлса, постни қабул қилиб олувчи тарқатувчининг ёрдамида постда кийиладиган кийим-кечакларни (7-илова) қияди.

297. Агар постни қабул қилиш ва топшириш чоғида қандайдир кам-кўстлар (тўсиқлар ёки муҳрлар, тамғалар, қулфлар, иплар, эшиклар, деразалар бузилган) бўлса ёки муҳрларга (тамғаларга) мос туширилган нусхалар (излар, нақшлар) уларга мос келмаса, шунингдек, қўриқланаётган жанговар машиналар (бошқа қуроллар ва ҳарбий техника) сони пост табелида кўрсатилган сонга тўғри келмаса, тарқатувчи постни топширишни тўхтатади ва қоровул бошлиғини чақиради; янги қоровул томонидан постлар қабул қилинаётганда бундай вазият юз берса, эски ва янги қоровуллар бошлиғи ҳамда объект раҳбари (бошлиғи) чақирилади.

298. Постни топшириш ва қабул қилишни якунлаб соқчи ва постни қабул қилиб олган қоровул тарқатувчига юзма-юз туриб, навбати билан, тахминан, шундай далолат беради: «Ўртоқ сержант, оддий аскар Ахмедов фалон рақамли постни топширди», «Ўртоқ катта сержант, оддий аскар Тешаев фалон рақамли постни қабул қилиб олди». Билдирувдан ва тарқатувчидан буйруқлар олгандан сўнг соқчи 245-бандида кўрсатилганидек қуролни олиб, постда ўз мажбуриятини бажаришга киришади.

299. Қоровулнинг соқчи (соқчининг қоровул) ҳолатига ўтиши унинг постни қабул қилгани (топширгани) ҳақидаги далолат билан белгиланади.

300. Эски қоровул тарқатувчисининг, тахминан, шундай: «Оддий аскар Аҳроров постдан қадам - БОС», деб берган командаси билан алмашган қоровул юриб эски қоровуллар ортидан бориб туради, постни ва атрофини кузатиб турган қоровул мустақил равишда автоматни (карабинни) «тасмага» ҳолатга олади ва сафга туради.

Шундан сўнг янги қоровул тарқатувчиси: «Смена, ортимдан қадам - БОС» деб команда беради ва қоровулларни навбатдаги постга олиб боради.

301. Ичкаридаги постларда турган соқчиларни алмаштиришда тарқатувчи қоровулларни бино эшиги олдига олиб келиб: «Қоровул – ТЎХТА», деб команда беради, қоровуллардан бирини етакчи қилиб қолдиради ва тахминан, шундай команда беради: «Оддий аскарлар Туропов ва Муминов, ортимдан қадам – БОС». Тарқатувчи қоровуллар билан бинога кириб, 296-298-банддаларига мувофиқ, соқчиларни алмаштиради.

302. Назорат-қўриқлов гуруҳи томонидан постларни (объектларни) топшириш ва қабул қилиш тартиби вазирликнинг буйруғи ва қарори билан белгиланади.

 

9-боб

ҚОРОВУЛЛАРДАГИ ИЧКИ ТАРТИБ

 

303. Қоровул таркибидагилардан ҳеч кимнинг қоровул бошлиғининг рухсатисиз қоровулхонани тарк этишга ҳақки йўқ.

304. Қоровул хонада тинчлик ва тартиб сақланиши керак. Куйлаш ва мусиқа асбобларини чалиш тақиқланади. Ўқиш, шахмат ва шашка ўйнашга рухсат берилади. Фақат махсус белгиланган жойда чекиш ва пойафзал тозалашга рухсат берилади.

Қоровулхонада телевизор ўрнатишга ва теледастурларни қоровул бошлиғи йўриқномасида белгилаб кўрсатилган вақтда, қоровул хизматининг бажарилишига ва ухлаб дам олаётган сменага халал бермай, томоша қилишга рухсат берилади.

305. Автомат ва пулемётлар (тўппончалардан ташқари) жавонга ўқдонсиз қўйилади, қуролларнинг затворлари олдинга қўйилган ҳолатда, карабинлар эса жавонга тепкилари туширилган ҳолда қўйилади. Қоровулхонадаги жавонлар қулфланмайди.

Автоматларнинг ўқдонлари (карабинлар учун обоймалар) солинган ён халталар (енгиллаштирувчи нимчалар) ва найза-пичоқлар белкамарлардан ечилмайди. Тўппончалар билан қуролланган қоровул бошлиқлари қоровулхонада уларни ечмайди.

Пулемётларнинг ўқдонлари қулфланадиган махсус қутиларга солиниб, жавонда сақланади, калитлар қоровул бошлиғида бўлади.

Жанговар патронлар, қўл гранаталари ва запаллар сақланадиган темир қутилар қоровул бошлиғининг хонасида ўрнатилди, қоровул бошлиғининг хонасидаги моддий воситалар ва анжом-аслаҳалар рўйхатига киритилади.

Жанговар қуроллар ва ўқ-дорилар сақлаш учун алоҳида қурол сақлаш хоналари кўзда тутилган қоровулхоналарда қуроллар ва ўқ-дорилар Ўзбекистон Республикаси  Қуролли Кучлари ички хизмат Низоми билан белгиланган тартибда сақланади.

Назорат ўтиш постлари қоровулларининг тўппончалари ўқланган ҳолатда қинида қулфланган темир қутиларда (сейфда) сақланади, қутиларнинг калити қоровул бошлиғида бўлади.

Жавондан қурол фақат қоровул бошлиғи ва унинг ёрдамчиси рухсати билан олинади. Қуролни тозалаш уни қисмларга ажратмасдан, қоровул бошлиғи ёки унинг ёрдамчиси раҳбарлигида амалга оширилади.

306. Қоровул шахсий  таркибига қоровулхонада бош кийимсиз ва қалин дала курткасиз (нимпўстинсиз), бироқ, аслаҳа-анжомда юришга рухсат этилади. Ечилган қалин дала куртка (нимпўстинлар) ва бош кийимлари кийим илгичда бўлиши керак.

307. Қоровул шахсий таркибига, қоровул бошлиғи ва унинг ёрдамчисидан ташқари, қоровулхонага келганлар билан гаплашиш тақиқланади; фақат қоровулни текшириш учун келган шахснинг саволларига жавоб беришга рухсат этилади.

308. Қуйидагиларга оёқ кийимсиз, аслаҳа-анжомларни ечмай ва ечинмай, фақат ёқа тугмасини ечиб ҳамда белкамарни бўшатиб қўзилишга (ухлашга) рухсат этилади:

қоровул бошлиғига - йўриқномада белгиланганидай 4 соатгача;

қоровул бошлиғининг ёрдамчисига, техник қўриқлаш воситалари (оператор) бўйича ёрдамчисига – ҳар бирига қоровул бошлиғининг рухсати билан 4 соат;

қоровул бошлиғининг қўриқчи итлар хизмати бўйича ёрдамчисига, тарқатувчига, ташқарига чиқарувчига ва транспорт воситалари ҳайдовчиларига –мажбуриятларини бажаришдан бўш бўлган вақтда қоровул бошлиғининг рухсати билан;

бир смена қоровуллари таркибига – постларга туришдан олдин, постлардан қоровулхонага алмаштирган бошқа смена келганидан сўнг ва қоровулга жанговар ҳисоб етказилганидан кейин 2 соатгача (203-банди);

фақат тунда объектларни қўриқлайдиган қоровуллар сменасига – қоровулхонага қайтиб келганидан токи қайта постга жўнаб кетгунча;

назорат-қўриқлаш гуруҳи қоровулларига – навбат билан, қоровул бошлиғининг рухсати билан камида 4 соат.

Қоровуллар икки суткадан ортиқ хизматни олиб бораётган ҳолларда қоровул бошлиғига, унинг ёрдамчисига, тарқатувчига оёқ кийимни ечиб, аслаҳа-анжомларини ечмай ва ечинмай, фақат ёқа тугмасини ечиб ҳамда белкамарни бўшатиб суткасига камида 4 соат чўзилиб (уҳлаб) дам олишга рухсат этилади.

309. «Қуроллан» деган чақириқ бўлиши билан қоровулхонадаги қоровул шахсий  таркиби, шу билан бирга, дам олаётган смена бош кийимларини кияди, ўз қуролларини олади ва ўзларининг рақамлари тартиби бўйича қоровулхона ичида сафланади. Зирҳли нимчалар, ҳимоя шлёмлар, қалин дала куртка (нимпўстинлар) қоровул бошлиғининг алоҳида кўрсатмаси билан кийилади.

Қоровул қоровулхонадан чиқарилган (ёнғин ёки табиий офатдан бошқа) хар қандай ҳолда қоровул бошлиғининг ёрдамчиси ёки тарқатувчилардан бири ичкарида қолади, улар бўлмаган қоровулларда эса қоровуллардан бири қолади.

310. Ҳарбий қисм жойлашув жойидан четда бўлганда гарнизон ва ички қоровулларига озиқ-овқат етказилиши қоровул тайинланган бўлинма командирлари томонидан ташкил этилади.

Ҳарбий қисм (муассаса) ҳудудида жойлашган қоровул шахсий таркибига озиқ-овқат қоровул бошлиғининг буйруғи билан сергак смена қоровуллари орқали етказилади.

311. Қоровулхонани ва унинг теварагини тоза-озода ва тартибли сақлаш, шунингдек, печкаларни қиздириш қоровул таркибига юкланади. Бу мажбуриятларнинг бажарилиши, шунингдек, асбоб-ускуналарни бутун сақланиши қоровул бошлиғининг ёрдамчисига, бундай ёрдамчи тайинланмаган қоровулларда эса қоровул бошлиғига юкланади.

312. Ҳар кунги тозалашдан ташқари ҳафтада бир маротаба гарнизон коменданти (ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан белгилаб қўйилган ҳафтанинг муайян кунида гарнизон (ҳарбий қисм, муассаса) тиббиёт хизмати мутахассисларини жалб қилган ҳолда қоровулхонада профилактик дезинфекция ўтказилади.

313. Йилнинг қиш фаслида қоровулхона бир кеча-кундузда тўрт марта кам шамоллатилади. Ҳаво илиқ пайтда бинонинг бир тарафидаги форточка ва деразалар очиб қўйилади. Қишда қоровулхона ичидаги ҳарорат +18°С дан паст бўлмаслиги керак. Печкаларни қиздириш гарнизон бошлиғи белгилаган вақтдан кечикмай тўхтатилади. Қоровул таркибига овқатни иситиш учун плиталарни ва қуритиш хонасидаги печларни қиздиришни қоровул бошлиғи, эҳтиёждан келиб чиқиб рухсат беради. Қайноқ чой доим бўлиши керак.

Қоронғи тушиши билан қоровулхона, даҳлиз ва ҳожатхоналар тўлиқ ёритилган, дам олувчи смена хонасида - хира ёритилган бўлади.

Қоровулхонанинг деразалари ёруғлик ўтказмайдиган нарса билан  бекитилади.

314. Қоровул хонани қўриқлаш учун сергак смена таркибидан қоровулхона ички ҳудудига кириш эшиги олдида соқчи қўйилади. Қоровулхонанинг ичкари ҳудудини отиш истеҳкомлари, деворларда туйнуклар, кузатув-позицияли миноралар билан жиҳозлаш мумкин.

Қоровулхона ичига соқчи қўйилмаган шароитда қоровулхонага кириладиган эшикка кузатиш ойнаси ўрнатилади ва эшик доимо ичкаридан қулфланган бўлиши лозим.

 

10-боб

ҚОРОВУЛЛАРНИ ТЕКШИРИШ

 

315. Қоровулларни, ўзи бўйсунадиган шахслар 133-бандига мувофиқ, қоровуллар тайинланган бўлинма командирларива уларнинг ўринбосарлари, шуниндек шу командирларнинг тўғридан-тўғри бошлиқлари,текширишга мажбурлар.

Темир йул маскани ва станция (аэропорт) ҳудудида жойлашган қоровулларни, шунингдек, темир йўл бекатидан, аэропортдан ҳарбий юклар билан ўтаётган транспортларни кузатиб бораётган қоровулларни, бундан ташқари,темир йул участкаси ва бекатлар (аэропорт) ҳарбий комендантлари ёки уларнинг ёрдамчилари, текширишга мажбур.

Гарнизоннинг (ҳарбий кисм) мансабдор шахслар и томонидан қоровулларнитекширилиши, гарнизон бошлиғи (ҳарбий қисм командири) тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади.

Текширишларнинг қарийб ярми тунда ўтказилиши лозим.

316. Қоровулларни қуйидагилар ҳам текширади:

Тегишли вазирликлар  раҳбарлари ва унинг ўринбосарлари томонидан топшириқни олган шахслар ;

Ўзбекистан Республикаси Қуролли Кучлари қўшин турлари командирлари (кумондонлари, бошлиқлари), қўшин турлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан топшириқни олган шахслар ;

Ўзбекистан Республикаси тегишли вазирликлар (идоралар) бошқармалари, бўлимлари ва хизматлари бошлиқлари томонидан топшириқни олган шахслар  - шу бошқармалар, бўлимлар ва хизматлар бошлиқлари тасарруфидаги объектларни қўриқлаётган коровулларни;

қўшилмалар ва бирлашмалар командирлари томонидан топшириқниолган шахслар  - уларгабўйсунадиган ҳарбий қисмлардан тайинланган қоровулларни;

ҳарбий қисм командирларнитопшириғини олган шахслар  - бўйсунувидагибўлинмадан тайинланган қоровулларни;

гарнизон бошлиғи топшириғини олган шахслар  -ушбу гарнизонни гарнизон ваички қоровулларини;

темир йул, хаво транспортлари ҳарбийҳаракат бошлиқлари томонидан топшириқниолган шахслар - ҳарбий юк ортилган транспортни кузатиб бораётган қоровулларни, ва темир йул участкаси ва станциялар(аэропорт) ҳўдудида жойлашган қоровулларни;

қўшин инспекциясини (текширувини) амалга ошириш учун раҳбар бўлиб келган шахслар , ва уларнинг топшириғи билан инспекция ўтказувчи (текширувчи) гуруҳлар - улар томонидан инспекция қилинадиган (текшириладиган) ҳарбий қисм қоровулларини.

Қоровулларни текшириш фақат қоровул хизматини яхши биладиган шахслар га топшириқ берилади. Текширувга тайинланган ҳарбий хизматчилар билан йўриқ ўтказилган бўлиши лозим.

317. 315-бандида кўрсатилган шахслар гарнизон бошлиғига (ҳарбий қисм (муассаса) командирларига (бошлиқлар)),уларни қоровулни текширишга тайинлаган бошлиқларининг герб мухр билан дасдиқланган ёзма кўрсатманитақдим қилишга мажбур.Шу ёзма кқрсатмага асосан уларга қоровулни текширишга хуқуқ берадиган гарнизон бошлиғи ёки ҳарбий коменданти (ҳарбий қисм командири)имзо чеккан хамда гербли мухр билан тасдикданган бир маротабалигувоҳнома берилади, бу гувоҳнома гарнизон (ҳарбий қисм) бўйича навбатчига тақдим қилинади,гарнизон бошлиғи томонидан гарнизон ва ички қоровулларни текшириш учун тайинлаган шахслар гаэса, гарнизон ҳарбий комендант (ҳарбий қисм штаб бошлиғи) тарафидан имзоланганбир маротабалигувоҳнома берилади.

Бир маротаба гувоҳномага унинг кимга берилгани, айнан қанақа қоровуллар текширилиши, қайси вақт ичида текшириш амалга оширилиши кўрсатилади. Текшириш тугатилгандансўнг гувоҳнома пост жадвалига ёпиштирилади.

Қоровуллар тайинланган бўлинма командирларига, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари ва командирларининг бевосита бошлиқларига қоровулларни текшириш хуқуқи берувчи бундай гувоҳномалар берилмайди.

Темир йул (аэропорт) участкалари ва станция бўлим ҳарбий ахборотлар бошлиғи ва унинг ёрдамчилари темир йул участкаси ва станция, аэропорт худудларида жойлашган қоровулларни текширишни хуқуқ берувчи гувоҳномаларсиз амалга оширади, бирок, шахсий  гувоҳномаларини тақдим қилади.

318. Бошлиқларнинг топшириғига кўра қоровулларни текширишга келган 315-бандида санаб ўтилган барча шахслар , текширишни гарнизон (ҳарбий қисм) бўйича навбатчи ёки унинг ёрдамчиси (агар қоровул бўйсунадиган бўлса ҳарбий қисм навбатчисининг ёрдамчиси) ҳамроҳлигида амалга оширади. Гарнизон (ҳарбий қисм) бўйича навбатчи бу шахсларнинг шахсий  гувоҳномаларини ва қоровулни текшириш учун берилган бир маротабали гувоҳномаларини текширади.

Ўта муҳум ва тоифаланаган объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш учун тайинланган қоровулларни текширишга келган барчашахсларни объектнинг коменданти (бошлиғи, раҳбари, навбатчи комендант ўринбосари), қоровул бошлиғи (қоровул бошлиғининг ўринбосари) ҳамроҳлиққиладилар.

Офицерлар ўзҳарбий қисмларидаги (муассаса) қоровулларни, ҳарбий қисм навбатчиси ёки унинг ёрдамчиси хамроҳлигисиз текширишлари мумкин.

319. Қоровулларда қуйидагилар текширилади:

қоровулнинг жанговар шайлиги, мажбуриятларини билиши ва қоровул шахсий  таркибининг бу мажбуриятларни амалда бажара олиши;

қоровулдаги ички тартиб, қурол ва ўқ-дориларни сақлашга қоидаларига амал қилиниши, белгиланган хужжатларнитўғри расмийлаштирилишива пост жадвалини юритилиши;

қоровулхона ва постлардаги жихозлари мувофиқлиги, техник қўриқлаш воситалари,алоқа воситалари,ёритиш ускуналар созлиги;

гауптвахталар жихозлангани ва улардаги бандиларнингсақланиш тартиби.

320. Соқчиларни хизмат ўтаётганини текширадиган шахслар га, постларга боришда қоровул бошлиғиёки унинг ёрдамчиси, бир-икки нафар қуролланган қоровуллар билан ҳамрохлик қилади.

Соқчилар хизмат ўтаётганини текширишда, шунингдек постга чақирилган ҳолда,қоровулбошлиғи ёки унинг ёрдамчиси (тарқатувчи) ўқланган қуролли бир-икки нафар қоровуллар ҳамроҳлигида постга борилади.

321. Соқчиларнинг хизмат ўтаётганини текшираётган текширувчилар (соқчилар бўйсунадиган шахслар дан ташқари) уларга танбеҳ бермайди, аниқланган барча камчиликларни ҳамроҳбўлиб келганларга кўрсатмалар берадилар.Текширув натижалари ва ўз кўрсатмаларини текширувчилар пост жадвалига ёзадилар.

Соқчи хизмат ўтаётганини текшириш чоғида постни ва унинг теварагини кузатишни кучайтириш учун қоровул бошлиғи (бошлиқ ёрдамчиси) ўзига ҳамроҳ бўлган қоровулни жалб этади.

Соқчи хизмат ўтаётганини текширишда постга яшириниб яқинлашиш, соқчидан қуролни тортиб олишга уриниш ва шу каби бошқа,бахтсиз ҳодисаларга олиб келадиган усулларни қўллаш тақиқланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИЛОВАЛАР

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари

Гарнизон ва қоравуллик хизмати Низомининг 16 ва 161-бандларга

1-илова

 

__________________

(тўлдирилганда)

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

(ОКРУГ ҚЎШИНЛАРИ ҚЎМОНДОНИ)

_____________________________________

(ҳарбий унвони, имзо, фамилия)

 

20___й. «__»_________

 

_____________________________________________________гарнизони

(аҳоли пунктининг номланиши)

 

ҚОРОВУЛЛАРИНИНГ ЖАДВАЛИ

 

Қоровул рақамлари

Қўриқланаётган объектлар номи

Постлар сони

Қоровул таркиби

Изох

Уч сменали соқчилар

Икки сменали

соқчилар

Қўриқлашнинг

техник воситалари

орқали (соқчиларсиз)

Қўриқчи итлар қўйилган

постлар

Жами постлар

Қоровуллар бошлиғи

Қоровул бошлиғининг ёрдамчиси

Тарқатувчилар

Қоровуллар

……

Жами одамлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Кундалик режимида

1

РАҚА омбори

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

ЁММ омбори

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазият кескинлашганда

1

РАҚА омбори

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

ЁММ омбори

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                             

 

ГАРНИЗОН БОШЛИҒИ_________________________________________________

ХАРБИЙ ҚИСМ КОМАНДИРИ                       (ҳарбий унвони, имзо, фамилия)

 

ГАРНИЗОН ҲАРБИЙ КОМЕНДАНТИ____________________________________

ҲАРБИЙ ҚИСМ ШТАБ БОШЛИҒИ                                     (ҳарбий унвони, имзо, фамилия)

 

Изоҳ: 8-13 бандларда қоровулда хизмат олиб бориш учун жалб этиладиган ҳарбий хизматчиларнинг тоифаси ва сони.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари

Гарнизон ва қоравуллик хизмати низомининг

16 ва 161-моддаларга

2-илова

 

__________________

(тўлдирилганда)

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

____________ГАРНИЗОН БОШЛИҒИ

(ҳарбий қисм командири)

_____________________________________

(ҳарбий унвони, имзо, фамилия)

 

20___й. «__»_________

 

20___йил____________ учун

________________________     _____________________ наряди

        гарнизоннинг (ҳарбий қисмнинг)                              гарнизон (кунлик)

РЎЙХАТИ                                                 

 

Ҳарбий

кисмлар

(бўлинма

лар)

Наряд тартиби ва қабул қилиш вақти

Қоровуллар бўйича навбатчи ва унинг ёрдамчиси

Бўлинма навбатчиси

Қоровуллар

Патруллар

ҲАН назоратчилари

……….

ҲАН учун транспорт воситалари

НЎЖ бўйича навбатчи ва ёрдамчи

Ошхона бўйича навбатчи ва ишчилар

ва бошқалар

Изох

№1

№2

№1

№2

№1

№2

 

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

14

15

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                     

 

ГАРНИЗОН ҲАРБИЙ КОМЕНДАНТИ

(ҲАРБИЙ ҚИСМ ШТАБ БОШЛИҒИ)  __________________________________

(ҳарбий унвони, имзо, фамилия)

 

 

1. Эслатма: 6-, 7-графаларда патруль таркиби, ҳарбий хизматчилар тоифаси ва хизмат олиб бориш вақти кўрсатилади.

2.   8,9-графаларда ХАН инспектори этиб тайинланадиган  ҳарбий хизматчиларнинг тоифаси кўрсатилади.

3.   10-графада транспорт воситасини ажратиш вақти кўрсатилиши мумкин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари

Гарнизон ва қоравуллик хизмати Низомининг

16 ва 161-моддаларига

3-илова

 

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

_________________ГАРНИЗОН БОШЛИҒИ

(ҳарбий қисм командири)

_____________________________________

(ҳарбий унвони, имзо, фамилия)

20___й. «__»_________

 

 

_____ рақамли_____________ҚОРОВУЛИННГ ПОСТЛАР ТАБЕЛИ

                                   (гарнизон, ички)

 

Қоровул бошлиғи ва постлар сони

Тарқатувчилар рақами ва уларнинг постлари

Постлар рақами ва уларда қуриқланаёгган нарсалар

Соқчиларнинг алоҳида мажбуриятлари

1

2

3

4

 

 

 

 

 

 

ГАРНИЗОН ҲАРБИЙ КОМЕНДАНТИ

(ҲАРБИЙ ҚИСМ ШТАБ БОШЛИҒИ)  __________________________________

                                                        (ҳарбий унвони, имзо, фамилия)

 

 

Изох: 1. 1-графада қоровулнинг бутун таркиби санаб ўтилади, масалан: қоровул бошлиғи: офицер (сержант) - 1, қоровул бошлиғининг ёрдамчилари: сержант- 2, тарқатувчилар: сержант - 3 ва б., шундан кейин уч ва икки сменали соқчиларга эга, техник қўриқлаш воситалари қўлланадиган (соқчиларсиз) постлар сони ва қўриқчи итлар бор постлар сони кўрсатилади.

2. 3-графада постдаги объектлар номлари санаб чиқилади ва улар қайси муҳрлар билан муҳрлангани ва ҳар бир объектда қанча муҳр (тамға) борлиги кўрсатилади.

3. 4-графада соқчиларнинг ҳар бир постни ва қўриқлаш шарт-шароитларидан келиб чиқадиган алоҳида мажбуриятлари, қандай вазиятларда соқчига қурол ишлатишга рухсат этилиши ва қоровул бошлиғи билан алоқага чиқиш тартиби кўрсатилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари

Гарнизон ва қоровуллик хизмати низомига

142 бандига

6 - илова

 

__________________________________________________________________

(ҳарбий қисм)

 

_____ рақамли қоровулнинг жанговар ўқ-дорилари, гранаталари ва уларнинг запалларини ҳисобга олиш дафтари

Ўқ-

дорининг (граната, запалларнинг)

олинган

ва ишла-

тилган

вақти

Жанговар

ўқ-дорилар (граната, запалларнинг) сони

Ўқ-дорининг (граната, запалларнинг)

истеъмолдан

чиқарилган

ва ўрни

тўлдирилгани

ҳақида

ҳужжатнинг

номи ва рақами

Ўқ-дори (граната, запаллар) ҳолатининг текширилиши

 

автоматлар ва

карабинларга

тўппон-

чаларга

 

Ўқ-дориларнинг (граната, запалларнинг) сони ва текширилган

вақти

Аниқланган камчиликлар

бартараф этилганлиги ҳақида

маълумот

 

 

 

Изоҳ: Ўқ-дори, граната ва уларнинг запалларини истеъмолдан чиқарилиши (ўрни тўлдирилиши) ҳақида ҳарбий қисм штаб бошлиғи (гарнизон ҳарбий коменданти) ўқ-дориларга масъул ҳарбий қисм ракета-артиллерия қурол-аслаҳалари хизмати бошлиғи, гарнизон (ҳарбий қисм) бўйича навбатчи ва қоровул бошлиғи имзолари билан далолатнома тузилади.

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари

Гарнизон ва қоровуллик хизмати низомига

7-илова

 

 

ҚОРОВУЛНИНГ КИЙИМ-КЕЧАГИ

 

1.   Қоровулнинг кийим-кечаги қалин дала курткадан, тоза ва яроқли кундалик дала кийим-кечаги тўпламидан, пойабзал, бош кийими, бел камари ва ўқдонлар (обоймалар) учун халтадан (енгиллаштирувчи нимчадан) иборат бўлади.

Қоровуллар тарқатиш ўтказиладиган жойга қоровулнинг кийим-кечагида етиб келади (фаслга кўра).

Қалин дала курткасини кийиш тартибига тарқатиш вақтида ҳарбий қисм бўйича навбатчи томонидан,  тарқатишдан сўнг эса – қоровул бошлиғи  томонидан аниқлик киритилади.

Қоровулнинг бутун шахсий таркиби зирҳли нимчалар ва ҳимоя шлёмлар билан таъминланиши керак

Пост кийим-кечаги сифатида: қиш вақти учун пўстин (нимпўстин) ва кигиз этик, ёз вақти учун қалпоқли плаш ёки плаш-чодир ва ҳўл бўлмайдиган пойабзал қўлланиши мумкин.

Пост кийим-кечаги пўстиндан (нимпўстиндан) ташқари ҳар бир постга икки тўпламдан иборат бўлиб, улардан бири қоровулхонада, бошқаси постда туради. Бундан ташқари, қоровулхонада плаш ёки плаш-чодир ва қоровул бошлиғи, унинг ёрдамчилари, тарқатувчилар ва ташқарига чиқарувчилар учун махсус ҳўл бўлмайдиган пойабзал бўлиши керак.

Алоҳида ҳолатларда гарнизон бошлиғининг (ҳарбий қисм командирининг) кўрсатмасига кўра соқчилар ўқ ўтказмайдиган зирҳли нимча ва ҳимоя шлёмларда хизмат олиб боришлари мумкин.

Зирҳли нимчалар ва ҳимоя шлёмлар қоровулхонада постларга кетишдан олдин кийилади ва постлардан қайтгач ечилади

2. Ёмғирли ҳавода смена постларга плаш ёки плаш-чодирда ва ҳўл бўлмайдиган пойабзалда, зарурат туғилганда қалин дала курткада жўнатилади.

Плашларни (плаш-чодирларни) соқчилар зарурат туғилганда ечишади (кийишади).

3. Пост пўстини (нимпўстини) фақат смена алмашган чоғда кийилади. Кигиз этик қоровулхонада кийилади.

Пўстин (нимпўстин) ва кигиз этикни ҳарорат -5°С дан паст даражада ва изғиринли совуқ шамолда кийишга рухсат этилади.

Пўстин (нимпўстин) иссиқ дала камзули устидан кийилади.

Ечилган пўстин (нимпўстин), плаш ёки плаш-чодир пост бошпанасига (шкафга) илиб қўйилади.

Плаш (плаш-чодир) ва кигиз этик постдан келганда ечилади ва қуритилади.

4. Ичи иситиладиган бинолардаги соқчилар ҳарорат +18°С дан паст бўлмаган даражада доим қалин дала курткасиз (пўстинсиз) бўлишлари керак.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари

Гарнизон ва қоравуллик хизмати низомининг

16-22-бандига

11 - илова

 

САФАРДА ВА ТАЪТИЛДАГИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ ҲАМДА ГАРНИЗОН ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ

 

1. Сафар ёки таътил ўтказиш жойига етиб келган ҳар бир ҳарбий хизматчи гарнизон ҳарбий комендатурасига (гарнизон бўлмаган жойда яқин орадаги мудофаа ишлари бўйича бўлимга) ҳисобга туриши, хизмат жойига қайтиш олдидан – ҳисобдан чиқиши керак.

Ҳарбий хизматчи келадиган жой гарнизон ҳарбий комендатурасидан ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимдан 10 км дан узоқ бўлса, ҳарбий хизматчи маҳаллий ҳокимият органида ҳисобга туриши (ҳисобдан чиқиши) мумкин.

Ҳисобга туриш ва ҳисобдан чиқишда сафар гувоҳномаси ёки таътил паттасига мувофиқ белги қилинади. Келганлик ҳақидаги белги етиб келинган куннинг эртасига қилиниши, кетиш ҳақидагиси жўнаш арафасида ёки жўнайдиган куни қилиниши керак.

2. Генераллар ўзининг келганлиги ва жўнаб кетгани ҳақида гарнизон ҳарбий комендантига ёки мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғига телефон орқали маълум қилиши, сафар гувоҳномаси ёки таътил гувоҳномаси, келган ва кетгани ҳақида белги қўйдириш учун чопар орқали жўнатиши мумкин

Таътилдаги контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга гарнизон ҳарбий комендатурасига (мудофаа ишлари бўйича бўлимга) фуқаро кийимда келишга рухсат этилади.

3. Сафарда ёки таътилда юрган барча ҳарбий хизматчилар таътил гувоҳномаси ёки сафар гувоҳномаларини ўзлари билан олиб юришга ва бошлиқлар талаб этганда кўрсатишга мажбур. Манзили ўзгарганида, таътил ёки сафар муддатини чўзишга рухсат олинганда, касаллик ёки бошқа сабабларга кўра жўнаб кетиши кечиктирилганда ҳарбий хизматчи бу ҳақда гарнизон ҳарбий комендатурасига, мудофаа бўйича бўлим ёки (ҳисобга турган жой) маҳаллий ҳокимият органига зудлик билан хабар қилиши керак.

4. Таътил ёки сафарда юрган ҳарбий хизматчиларни ҳисобга олиш учун ҳарбий комендатурада (мудофаа ишлари бўйича бўлимда) қуйидаги шаклда ҳарбий хизматчиларни ҳисобга олиш дафтари юргизилади.

 

Таътилдаги ҳарбий хизматчиларни ҳисобини юритиш китоби

т.р.

Ҳарбий

унвони

Фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари

Ҳарбий қисм

(муассаса)

Гарнизонга келганлиги мақсади

Таътил гувоҳномасининг санаси ва рақами

Яшаш жойи манзили

Қачон ҳарбий қисмга (муассасага) жўнаб кетиш санаси

Қанақа сабаб ва  қанча муддатга ушланиб қолмоқда

Ҳисобдан чиққанлиги ҳақидаги белги

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

_______ “ ____ ” ___________

             (йил, сана, ой.)

 

5. Сафарбарлик эълон қилинганда таътилда (касаллиги туфайли таътилдагилардан ташқари) ёки сафардан барча ҳарбий хизматчилар ҳисобдан чиқиб ва дарҳол, алоҳида фармойишларни кутмасдан, хизмат жойига жўнашга мажбур. Агарда олдинги хизмат жойи жойлашган жойда мавжуд бўлмаса ҳарбий хизматчи яқиндаги ҳарбий комендат ҳузурига етиб келиши шарт. Касаллик туфайли таътилдаги ҳарбий хизматчилар қайтадан қўриқдан ўтиш учун мудофаа ишлари бўйича бўлимга келишлари, шунингдек, соғлиги туфайли кела олмаса, бу ҳақда даволовчи шифокор ёзма маълумотномаси билан бирга ёзма равишда хабар қилишга мажбур.

6. Гарнизон ҳарбий қисмларининг (алоҳида бўлинмалари, командаларининг) ҳисоби гарнизон ҳарбий коменданти томонидан белгиланган қоидалар бўйича юритилади.

Ҳарбий қисмларни (бўлинмалар, командаларни) бошқа гарнизон ҳудудига ёки уларга қўшни пунктларга жўнатаётган командирлар (бошлиқлар) бу гарнизон бошлиқларини уларнинг келиши ҳақида хабардор қилишга мажбурдирлар.

Ҳарбий қисм (бўлинма) командири (команда бошлиғи) қисмнинг (бўлинма, команданинг) тайинланган жойга етиб келиши билан бу ҳақда гарнизон бошлиғига (ҳарбий комендантга) билдирув беришга ва уни келган куни гарнизон ҳарбий комендатурасига ҳисобга қўйишга мажбур.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари

Гарнизон ва қоровуллик хизмати низомининг

16, 19, 226 ва 257 -бандларига

12-илова

 

 

ГАУПТВАХТАЛАР ТЎҒРИСИДА

 

Умумий қоидалар

 

1. Ҳарбий хизматчиларни қамоқда сақлаш учун махсус жой - гауптвахта жиҳозланади.

2. Гауптвахтада интизом тартибида банди қилинган ҳарбий хизматчилардан ташқари қуйидагилар сақланиши мумкин:

жиноят содир қилганликда гумон қилинган ҳарбий хизматчилар – ушланган пайтдан 48 соатдан кўп эмас;

 гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш кўринишидаги олдини олиш чорасини танлашда суд қарор қабул қилишни қолдирган ҳолатда ҳарбий хизматчилар бунақа қарорни қабул қилган вақтдан бошлаб 48 соатдан кўп бўлмаган вақт гауптвахтада сақланиши мумкин;

суд ажрими бўйича қамоқда сақланаётган ҳарбий хизматчилар – 20 кундан кўп эмас, алоҳида ҳолларда, дастлабки қамоққа олиш жойлари жуда узоқда бўлса, уларга нисбатан дастлабки тергов олиб борилаётган банди қилинганларни муддати қонун билан белгиланган дастлабки тергов давомида гауптвахтада сақлашга рухсат этилади

судланувчи ҳисобланган ҳарбий хизматчилар – жиноят иши судда кўриш тугагунча;

ҳарбий суд томонидан интизом батальонига жўнатилишига ҳукм этилганлар – ҳукм қонун кучига киргунга қадар;

ҳарбий суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлар ҳукмнинг нусхасини олгунга қадар;

ҳарбий суд томонидан гауптвахтада сақланишга ҳукм этилганлар;

суд ажримига кўра жиноят содир қилганликда гумон қилиниб ушланган ҳарбий хизматчилар;

ҳарбий интизомни бузган, шунингдек, маст ҳолда ушланган ҳарбий хизматчилар – 1 суткадан кўп бўлмаган вақтга.

3. Гарнизон гауптвахтасида бўш жой бўлмаган ҳолда ҳарбий хизматчилар гарнизон ҳарбий комендатурасидаги алоҳида хонада гарнизон ҳарбий коменданти навбатчи ёрдамчиси ёки гарнизон (ҳарбий қисм) бўйича навбатчининг назоратида сақланиши мумкин. Бунда сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар офицерлардан алоҳида сақланади,

4. Гарнизон гауптвахтадан узоқда бўлган ҳарбий қисмларда гарнизон бошлиғининг буйруғи билан маст ҳолда ушланган ҳарбий хизматчи 1 суткага сақлайдиган вақтинчалик хона жиҳозланиши мумкин Уни қўриқлаш ва жиҳозланишига бўлган талаблар вақтинчалик сақлаш камераларига бўлган талаблар билан бир хил.

 

Банди қилинганларни (қамоққа олинганларни) гауптвахтага жўнатиш
ва уларни қўриқлаш (кузатиб бориш)

 

5. Ҳарбий хизматчи уни гауптвахтага кузатиб бориш учун қўриққа олинган дақиқадан бошлаб банди қилинган ҳисобланади.

Жиноят содир қилганликда гумон қилиниб ушланган ҳарбий хизматчилар гауптвахтага ушлаш тўғрисидаги баённома билан бирга; қамоққа олиш кўринишидаги олдини олиш чораси танланган – суд ажрими билан, судланганлар эса – суд ҳукмига кўра гауптвахтага юборилади.

6. Банди қилинганларни гарнизон гауптвахтасига олиб бориш учун гарнизон ҳарбий коменданти (ҳарбий қисм штаб бошлиғи) буйруғи билан транспорт воситаси ажратилади.

7. Ҳарбий суд томонидан маҳкум қилган, судланувчи, жиноят содир қилганликда гумон қилинувчи ва айбланувчи ҳарбий хизматчилар ҳамда шахси аниқлангунча ушланган ҳарбий хизматчилар гауптвахтага, прокуратурага, судга ва б.ларга конвойлар кузатувида олиб борилади.

Конвой қилинаётган ҳарбий хизматчилар гауптвахтага транспорт воситасида юборилади. Транспорт воситаларида конвой қилинаётган ҳарбий хизматчилар учун қулфланадиган бўлма ва конвойларни жойлаштириш учун жойлар бўлиши керак.

Конвойнинг таркиби, қуроллари ва унинг мажбуриятлари гарнизон ҳарбий коменданти томонидан ҳар бир ҳолатда алоҳида белгиланади.

Конвойларда «тасмада» ҳолатидаги қурол бўлиши керак. Қурол ушбу Низомнинг 140-, 141-моддаларида баён этилган қоидаларига мувофиқ ўқланади.

9. Конвой бир ёки бир нечта конвойлардан иборат бўлиши мумкин охирги ҳолатда улардан бири катта этиб тайинланади.

10. Бандилар (қамоқда олинганлар) билан шаҳар ва йирик аҳоли пунктларида пиёда, шунингдек, жамоат транспортида юриш тақиқланади.

 

Бандиларни (қамоққа олинганларни) гауптвахтага қабул қилиш

 

11. Бандилар (қамоққа олинганлар) гарнизон гауптвахталарига гауптвахта бошлиғи, у бўлмаганда қоровул бошлиғи томонидан қабул қилинади.

13. Гауптвахта бошлиғи банди қилинган (қамоққа олинган) ҳарбий хизматчиларни қабул қилишда уларда бор нарсаларни текширади, шахсий тафтиш ўтказади, сақлаб қўйиш учун камерада бўлиши тақиқланган бел ва шим камарлари, пойабзал боғичлари,  ашё ва қимматбаҳо нарсаларни, шунингдек, барча хизмат ҳужжатларини олиб қўяди ва барча маълумотларни (ушлаш далолатномаси, ҳукмнинг кўчирма нусхаси, ҳарбий суд (суд) ажримидаги маълумотларни) банди қилинганлар дафтарига ва банди қилинганларнинг номма-ном рўйхатга ёзади.

 

Банди қилинганларнинг номма-ном рўйхати

 

т.р.

Ҳарбий

унвони

Фамилияси, исми ва отасининг исми

Кайси камерада сақланади

Вақт

Гауптвахта бошлиғининг (қисм навбатчисининг) банди қилинганни озод этиш ҳақида тилхати

Банди

қилинган

Бандиликдан озод қилинган

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Гауптвахта бошлиғи ________________________________________

                                                                                        (ҳарбий унвони, имзо, фамилия)

 

Изоҳ: 1. Банди қилинганларнинг номма-ном рўйхати тоифалар бўйича қуйидаги тартибда тузилади: маҳкумлар, судланувчилар, ушланганлар.

2. Бандиларни (қамоқда сақланаётганларни) қабул қилгач, янги қоровул бошлиғи рўйхатга: «Фалон кун, ой, йил, фалон вақтда ушбу рўйхат бўйича шунча бандиларни қабул қилдим», деб ёзади ва имзо чекади. Эски қоровул бошлиғи ҳам шу ёзув тагига имзо чекади.

 

 

 

20_____йилда гауптвахтада сақланаётган бандилар дафтари

т.р.

Ҳарбий унвони, лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми 

Ҳарбий қисм (муассаса)

Ким томонидан банди қилинган

Банди қилинганлик сабаби

Қанча муддатга ва қайси камерада сақланади

Қабул қилиб олинган нарсалари, ҳужжатлари ва пули

Бандиликка олинган вақти

Банддилик вақти қачон тугайди

Тиббий кўрикдан ўтган ва ҳаммомда ювинган вақти ҳақида қайд

Озод бўлгани ҳақида қайд

Бандиликдан чиқиб кетганда нарсалари, ҳужжатлари ва пулини олгани ҳақида имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изох: «Ким томонидан банди қилинган» графасида маҳкум этилганлар учун – «Фалон ҳарбий суд томонидан маҳкум этилган», гумон қилинувчи ва айбланувчилар учун – «Фалон суриштирув органи, терговчи ёки прокурори томонидан ушланган, фалон суд ажрими билан қамоққа олинган», деб қайд этилади.

 

 

БАНДИ ҚИЛИНГАННИНГ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИ ҲАҚИДА ТИЛХАТ

 

Банди_____________________________________________________

                             (ҳарбий унвони, фамилия, бўлинма, ҳарбий қисм)

гауптвахтага________кунга_________дан___________________гача

______________________________камерада сақлашга қабул қилинди.

 

М.Ў.

Гауптвахта бошлиғи (ҳарбий қисм бўйича навбатчи)

 __________________________________________________

                        (ҳарбий унвони, имзо, фамилия)

 

 

Тилхатнинг орқасига шундай ёзилади:

 

Бандининг ҳамма нарсалари бор (йўқ ёки фалон ортиқча нарсалар).

 

Гауптвахта бошлиғи (ҳарбий қисм бўйича навбатчи)

 ____________________________________________________

                                      (ҳарбий унвони, имзо, фамилия)

 

Гарнизон гауптвахтасига юбориладиган банди қилиш тўғрисидаги вараққа ҳарбий хизматчининг нарсалари рўйхатини гауптвахта бошлиғи ёзади ва имзо чекади.

Олинган ва қабул қилинган нарсаларни гауптвахта бошлиғи бандилар дафтарига қамоққа олинганнинг иштирокида қайд этади ва унга буларни қабул қилиб олгани ҳақида тилхат беради, шундан сўнг уни банди қилиш тўғрисидаги варақ билан қоровул бошлиғига камерага қамаш учун жўнатади.

Агар гарнизон гауптвахтасида банди қилинганни қоровул бошлиғи қабул қилса, у бандига ундан қабул қилиб олган нарсалар ҳақида тилхат беради, бундан сўнг банди қилиш тўғрисидаги варақ ва банди қилинганнинг нарсалари рўйхатини гауптвахта бошлиғига тақдим этади.

 

Гауптвахтада ҳарбий хизматчиларни сақлашга оид талаблар

 

13. Гауптвахтада сақлаш учун бандиликка олинган сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар муддатли ҳарбий хизматчилардан алоҳида жойлаштирилади ва гауптвахта қоровул бошлиғининг назоратида сақланади.

Гауптвахтада сақлаш учун бандиликка олинган офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматчилардан алоҳида жойлаштирилади ва гауптвахта қоровул бошлиғининг назоратида сақланади.

14. Бандилар гауптвахтада ўрнатилган қоидаларга аниқ риоя қилишлари, гауптвахта бошлиғи ва қоровул шахсий таркибининг талабларини бажаришга мажбур.

Гауптвахтанинг ўрнатилган ички тартиб-қоидаларини бажармаган ёки ҳарбий интизомни бузишга йўл қўйган ва ишга лоқайд қараган бандиларга гарнизон ҳарбий коменданти қамоққа олиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган суриштирув органига хабар беради ва унинг кўрсатмаси бўйича иш тутади.

15. Гарнизон гауптвахтасида кун тартиби гарнизон ҳарбий коменданти томонидан ўрнатилади.

Гауптвахтада сақланаётган банди сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар билан, саф тайёргарлиги ва Низомларни ўрганиш бўйича машғулотлар ўтказилади. Машғулот пайтида уларга бел камарлар берилади.

Бир кишилик камераларда сақланаётган ҳарбий хизматчилар машғулотларга жалб этилмайди.

Эрталабки кўрик ва бандилар сонининг кечки йўқламаси қоровул бошлиғи томонидан камераларда номма-ном рўйхат бўйича ўтказади.

Барча бандилар учун уйқу вақти бир кунда 7 соат белгиланади. Кундуз куни бандиларга ухлаш ёки чўзилиб ётиш тақиқланади.

19. Бир кун давомида, машғулотлар ва сайр вақтидан ташқари бандилар қулф билан қулфланадиган камераларда бўлади.

Барча камераларнинг қулфлари бир хил бўлиши ва бир хил калит билан қулфланиши лозим. Ана шундай калитлардан бир донаси доимо қоровул бошлиғида, биттаси эса гауптвахта бошлиғининг хонасидаги темир сейфда сақланади.

20. Банди қилинган сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар камерада ичдан кийиладиган ички кийим, формали кийим ва пойабзалда бўлиши керак. Қолган нарсалар гауптвахтада ўрнатилган тартиб бўйича, камерадан ташқарида сақланади. Ухлаш пайти бандиларга адёллар берилади ва оёқ кийимини ечишга рухсат этилади, камераларда ҳарорат +18°С дан паст бўлганда кундуз куни ҳам қалин дала курткалари берилиши мумкин.

Ухлаш учун ажратилган вақтга уларга кўрпа-тўшак, адёл, бир жуфт чойшаб жилди билан ёстиқ берилади.

18. Умумий камераларда бандилар ҳисобидан камераларда тозалик ва тартиб сақлаш учун жавобгар етакчи тайинланади. Улар бандиларни эрталабки кўрикка, кечки йўқламага ва қоровул алмашиш пайтида йўқламага бандиларни сафлашга, шунингдек, камеранинг жиҳозлари ва бошқа мулклари бутлигича сақланишини кузатишга мажбур.

19. Бандилар билан машғулотлар ўтказилмайдиган кунлар, шунингдек, бир кишилик камерадаги бандилар Ташқарига чиқарувчилар кузатувида камида бир соатлик сайрга олиб чиқилади.

Банди муддатли ҳарбий хизматчилар контракт бўйича ҳарбий хизматчилардан алоҳида олиб чиқилади.

Эрталабки ва кечки ҳожат учун банди муддатли ҳарбий хизматчилар камералардан Ташқарига чиқарувчилар кузатувида умумий камерадагилар – камералар бўйича, бир кишилик камерадагилар – битта-битта, навбат тартиби билан олиб чиқилади.

Табиий заруратларни жўнатишда бандилар Ташқарига чиқарувчилар кузатувида биттадан ёки учтагача кишини гуруҳ қилиб, бир кишилик камерадаги бандиларни – биттадан олиб чиқилади.

Ташқарига чиқарувчи соқчи орқали чақирилади.

20. Банди сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар гауптвахта чегараларида ташқарига олиб чиқилганда уларга бел камар берилмайди.

Гауптвахтадан ташқарига (ҳаммомга, сўроқ қилишга) олиб борилганда бандилар форма бўйича кийинган бўлиши керак. Уларнинг қўриқланиши сони гарнизон ҳарбий коменданти томонидан белгиланадиган конвойлар томонидан амалга оширилади.

21. Бандилар гарнизон ҳарбий коменданти ўрнатган соатда ҳафтада бир марта ҳаммомга тушишлари керак. Шу куни бандилар тиббий кўрикдан ўтказилади.

Стационар даволанишга муҳтож бандилар суриштирув органи хабардор қилиниб, даволаниш муассасаларига жўнатилади. Бандиликнинг давомини ўташ ҳақидаги қарор суриштирув органи томонидан берилади.

Гауптвахтада сақланаётган бандилар сочи ихчам олинган ва соқоли қиртишланган бўлиши керак. Бандиларнинг соч-соқол олишлари гарнизон ҳарбий коменданти  томонидан белгиланади.

22. Бандиликка олиниб, гауптвахтада сақланаётган ҳарбий хизматчилар асосий умумқўшин паёги меъёри билан таъминланади.

Бандиларни гауптвахтада овқатланишга қўйиш озиқ-овқат аттестатлари бўйича амалга оширилади. Озиқ-овқатнинг бепул меъёри ва пулсиз овқат олишга ҳуқуқи бўлмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар бандилик ҳақидаги қоғоз бўйича пул тўлайдиган қилиб озиқ-овқат аттестатига киритилади. Агар гауптвахтада тайёрланмаса, у ҳолда овқатни бандилар билан гауптвахтага олиб келиш гарнизон ҳарбий коменданти томонидан тайинланади.

Бандилар камераларда ёки гауптвахтада овқатланади. Ошхонада овқат ҳар хил вақтда: муддатли ҳарбий хизматчилар учун алоҳида, сержант ва оддий аскар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар учун алоҳида ва офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар учун алоҳида берилади.

Бир кишилик камерадаги бандилар овқатни камераларда олади.

23. Камера ва ҳожатхоналарни ҳар кун ва умумий (ҳафтада бир марта) тозалаш, шунингдек, полни ювиш (ишқаб артиш) ва печкаларни қиздириш гауптвахтада бандилар томонидан қоровул бошлиғининг ёрдамчиси назоратида амалга оширилади.

Камералар ҳар куни, бандилар сайрда пайтида шамоллатилади.

Гауптвахта хоналарини дезинфекция қилиш ҳар ҳафтада бир марта ўтказилади. Қоронғи тушиши билан камералар, даҳлиз ва ҳожатхоналар ёритилиши керак. Уйқу пайтида камералар ёритилган бўлиши лозим.

Қишда камераларда ҳарорат +18°С дан паст бўлмаган даражада ушлаб турилади.

24. Бандиликда бандиларга: бирор-бир ўйин ўйнаш, деразадан туриб гапириш, шовқин солиш, қўшиқ айтиш ва камераларда тартибни бузиш тақиқланади.

Бандиларга газета, ҳарбий ва ўқув адабиётларни ўқишга рухсат этилади.

Чекишга бунинг учун ажратилган махсус жойда рухсат этилади.

Ҳар бир гауптвахтада етарли миқдорда ҳарбий ва ўқув адабиётлари бўлиши керак. Гауптвахталар кундалик янги газеталар билан таъминланиши керак. Бандиларга адабиётлар ва газеталар беришни қоровул бошлиғи амалга оширади.

 

Ҳарбий суд маҳкум қилган, суриштирув органлари томонидан ушланаётган судланувчи ҳарбий хизматчиларни гауптвахтада сақлаш

 

25. Ҳарбий суд томонидан маҳкум қилган, судланувчи, жиноят содир қилганликда гумон қилинувчи ва айбланувчи ҳарбий хизматчилар гауптвахтада ушлаб турилган ҳарбий хизматчилардан алоҳида сақланади. Шу билан бирга, маҳкум қилинганлар ва судланувчилар гумон қилинувчи ва айбланувчилардан алоҳида контракт бўйича ҳарбий хизматчилар эса муддатли ҳарбий хизматчилардан алоҳида сақланади.

26. Ҳарбий суд томонидан маҳкум қилган, судланувчи, жиноят содир қилганликда гумон қилинувчи ва айбланувчи ҳарбий хизматчилар машғулотларга жалб этилмайди

Маҳкум қилган, судланувчи ҳамда гумон қилинувчи ва айбланувчилар билан учрашувга фақат ишни кўраётган орган ёки шахснинг ёзма ижозат қоғози билан рухсат берилади.

27. Ҳарбий суд томонидан маҳкум қилган, судланувчи, жиноят содир қилганликда гумон қилинувчи ва айбланувчи ҳарбий хизматчилар гауптвахтада ушлаб турилган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, жазони ўтайдиган жойга жўнатилгунча гауптвахтада сақлаш ва қўриқлаш тартиби гарнизон ҳарбий коменданти томонидан суриштирув органи ёки суд билан келишиб белгиланади.

34. Ҳарбий прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари ва ёрдамчилари қонун бажарилишини назорат қилиши учун, терговчилар ёки суриштирув органлари жиноий ишни текшириш мобайнида, шунингдек, ҳимоячилар шахсий гувоҳномаларини кўрсатгач ҳар қандай пайтда ҳарбий комендантни огоҳ этган гауптвахта бошлиғи (гарнизон бўйича навбатчи) томонидан гауптвахтага киритилади. Ҳимоячини гауптвахтага қўйиш ҳақида ушбу гауптвахтада қонунчиликни назорат қилувчи ҳарбий прокурор огоҳлантирилади. Юқоридаги айтилган шахслар мана шу тартибда вақтинчалик сақлаш камераларига қўйилади.

 

Бандиларни гауптвахтадан озод қилиш