ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10005 Хокимият Самаркандской области 08/11/2019 23/11/2019 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Самарқанд вилояти Ургут туманини замонавий, юқори технологияларга асосланган импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида эркин иқтисодий зона этиб белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-10005

Вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд вилояти Ургут туманини замонавий, юқори технологияларга асосланган импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида эркин иқтисодий зона этиб белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳасига берилган таклиф ва эътирозлари бўйича

КЕЛИШМОВЧИЛИКЛАР ЖАДВАЛИ

Т/Р

Таклиф этилаётган таҳрир

Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклиф ва эътирозлари

Кўриб чиқиш натижалари

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

10-банд.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш, туманнинг туризм салоҳиятини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини зарур муҳандислик-коммуникация ва инфратузилмага эга бўлган ҳудудларда жойлаштириш мақсадида Ургут туманида темир йўл транспортини яратиш бўйича таклифларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.

10-бандига қўшимча:

"Ургут туманида темир йўл транспортини яратишда қурилиш ишлари учун кетадиган сарф харажатларни, "Ургут" эркин иқтисодий зонасига киритилган Республика бюджети ва инвестиция маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин"

Асос:

2019 йил 9 октябрдаги 01/5686-19-сонли хат.

Қабул қилинмади.

Асос:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонининг

10-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 341-сонли қарори

4-банди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки

5-банд.

Эркин иқтисодий зона сифатида “Ургут” ЭИЗни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

инновацион фаолиятни ривожлантириш, шунингдек, илғор тажрибани жорий этиш ҳамда юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

юқори қўшилган қийматга эга импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш;

“Ургут” ЭИЗнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

вилоят корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш орқали юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

“Ургут” ЭИЗнинг йирик аҳоли пунктларининг транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, “Ургут” ЭИЗда халқаро стандартларга жавоб берадиган, маъмурий бино, савдо маркази, банк филиали, божхона, тиббий марказ, меҳмонхона ва бошқа хизматлар комплекси ҳамда йирик логистика маркази ташкил этиш.

Фармон лойиҳасининг 5-бандида келтирилган “Ургут” ЭИЗ ҳудудида банк филиалини ташкил этиш бўйича таклифни ишлаб чиқишда тегишли тижорат банкларининг хулосаларини олиш лозим. 

Асос:

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида банклар Ўзбекистон Республикасида ўз филиалларини, чет эл банклари эса ўз ваколатхоналарини Марказий банкнинг рухсати билан очишлари мумкинлиги, 20-моддасида банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақил эканликлари белгиланган.

Қабул қилинди.

13-банд.

Маълумот учун қабул қилинсинки:

а) “Ургут” ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган хўжалик юритувчи субъектларга экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг ўзи учун қулай шарт ва шаклларидан фойдаланишига рухсат этилади;

Амалдаги валюта муносабатларини ҳисобга олиб, мазкур Фармон лойиҳасининг 13-банди а) кичик бандини чиқариб ташлаш лозим.

Асос:

Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунида жорий халқаро операциялар ва чет эл валютасини улар билан боғлиқ ҳолда сотиб олиш ёки сотиш чекловларсиз амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини эркинлаштиришга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ–5177-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари жорий халқаро операциялар (товар, иш ва хизматлар импорти, фойда репатриацияси, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган ўтказмалар) бўйича тўловларни чекловларсиз амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Қабул қилинди.

17-банд.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредит линияларини босқичма-босқич жалб қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Фармон лойиҳасининг 17-бандида тижорат банклари томонидан “Ургут” ЭИЗ ҳудудидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредит линияларини босқичма-босқич жалб қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда тегишли тижорат банкларининг хулосаларини олиш лозим. 

Асос:

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақил эканликлари белгиланган.

Қабул қилинмади.

Асос:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ушбу банд бўйича таклифлари инобатга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

3-банд.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Самарқанд шаҳар ҳудудида жойлашган Самарқанд ҳарбий гарнизонининг ўқув маркази тасарруфидаги фойдаланилмай турган 300,0 гектар ер майдонини “Ургут” ЭИЗнинг “Хишрав-2” массивига қўшиб бериш ва унда замонавий, юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш лойиҳаларини жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Мазкур қарор лойиҳасининг 3-бандига асосан “Ургут” ЭИЗнинг “Хишрав-2” массивига қўшиб берилиши режалаштирилган Самарқанд ҳарбий гарнизонининг ўқув маркази тасарруфидаги фойдаланилмай турган 300,0 гектар ер майдонларининг 33,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган суғориладиган экин ер майдонларидан иборат эканлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон фармонининг 5-бандида суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофазага олиниб, ушбу ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларга, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун ажратилишига йўл қўйилмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ажратиладиган ерлар бундан мустасно эканлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан Давергеодезкадастр қўмитаси мазкур қарор лойиҳасининг 3-бандига асосан “Ургут” ЭИЗнинг “Хишрав-2” массивига Самарқанд ҳарбий гарнизонининг ўқув маркази тасарруфидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонларини қўшиб берилиши мақсадга мувофиқлигини маълум қилади.

Қабул қилинмади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

13-банд.

Маълумот учун қабул қилинсинки:

б) “Ургут” ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ тўловчининг ҳолатини ёмонлаштирадиган Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилиги ҳужжатлари қўлланилмайди, акциз солиғига тортиладиган товарларга солиқ солишни тартибга солувчи ҳужжатлар бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикасининг “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонунининг 3- моддасида Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, унда чет эллик инвесторларга нисбатан инвестициялаш санасида амал  қилган қонун ҳужжатлари инвестициялаш пайтидан бошлаб ўн йил мобайнида қўлланилади. Чет эллик инвестор ўз хоҳишига кўра янги қонун ҳужжатларининг инвестициялаш шарт-шароитларини яхшилайдиган қоидаларини қўллаш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 2 августдаги 180-сон Қарори билан тасдиқланган “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси тўртинчи қисмида белгиланган кафолатларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом билан чет эллик инвесторларга ва уларнинг инвестицияларига берилган кафолатларни қўллаш тартибини белгиланган.

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда “солиқ тўловчининг ҳолатини ёмонлаштирадиган Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилиги ҳужжатлари”га аниқ тегишли тушунчанинг мавжуд эмаслиги ёки қайси қабул қилинган нормалар солиқ тўловчининг ҳолатини ёмонлаштиришга олиб келиши кўрсатиб ўтилмаганлиги сабабли, Фармон лойиҳаси 13-бандининг б) кичик банди келгусида турли-хил тушунмовчиликларни келтириб чиқаради.

Шундан келиб чиқиб, келгусида келиб чиқадиган айрим тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида, Фармон лойиҳасидаги

13-банднинг б) кичик бандини чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Асос:

Ўзбекистон Республикасининг “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 2 августдаги 180-сон Қарори билан тасдиқланган Низом

Қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

7-банд.

“Ургут” ЭИЗ ҳудудида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар кўламини кенгайтириш, уларни амалга оширишда қатъий назорат механизмини ўрнатиш учун янги эксперимент доирасида босқичма-босқич тизим ташкил этилсин.

Унга мувофиқ:

Иккинчи босқичда – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш, шунингдек ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилишини ҳисобга олишнинг такомиллаштирилган тартибини жорий этсин.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш, шунингдек ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилишини ҳисобга олишнинг такомиллаштирилган тартиби Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг 1 ярим йиллигидан амалиётга жорий қилинганлиги ҳамда республика ҳудудларида ушбу Тартиб асосида ишлар ташкил этилаётганлиги сабабли, лойиҳа 7 бўлимининг иккинчи босқичини олиб ташлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

8-банд.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида жойлаштириладиган лойиҳа таклифлари асосида ҳудуднинг бош режасини ишлаб чиқилишини ҳамда “Ургут” ЭИЗ жозибадорлигини ошириш, хорижий инвесторларни жалб қилиш, халқаро ишбилармон доираларда доимий равишда кенг учрашувлар ўтказиш мақсадида маъмурий бино қурилишини Республика бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини таъминласин.

Қарор лойиҳанинг 8-банди бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳозарасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4931-сонли Фармони билан Ургут эркин иқтисодий зонаси бош режаси “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК томонидан ишлаб чиқилган.

Асос:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳозарасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги

ПФ-4931-сонли Фармони

Қабул қилинмади.

Асос:

Ажратиладиган қўшимча ер майдонларини инобатга олган ҳолда “Ургут” ЭИЗ бош режасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

7-банд.

“Ургут” ЭИЗ ҳудудида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар кўламини кенгайтириш, уларни амалга оширишда қатъий назорат механизмини ўрнатиш учун янги эксперимент доирасида босқичма-босқич тизим ташкил этилсин.

Унга мувофиқ:

Иккинчи босқичда – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш, шунингдек ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилишини ҳисобга олишнинг такомиллаштирилган тартибини жорий этсин.

7-банд иккинчи хатбоши ва 11 бандни умумлаштириш. 

Биринчи босқичда – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда вилоятга бириктирилган элчилар, “Ургут” ЭИЗ ҳудудида амалга оширилиши таклиф этилаётган хорижий инвестиция иштирокидаги замонавий, юқори технологияларга асосланган, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларни рўйхатини ишлаб чиқсин;

Асос:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонинг 4-бандига мувофиқ ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналиши ҳисобланади.

Қабул қилинмади.

Асос:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 7-банд бўйича таклифлари инобатга олинди.

11-банд.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, тармоқ корхоналари билан биргаликда замонавий, юқори технологияларга асосланган, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини “Ургут” ЭИЗ ҳудудига жойлаштириш чораларини кўрсин.

11-банд истисно қилинсин:

Асос:

7-банддаги таклиф.

Қабул қилинмади.

Асос:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 7-банд бўйича таклифлари инобатга олинди.

12-банд.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тармоқ корхоналари билан биргаликда уч ой муддатда:

2019-2021 йилларда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

  • 12-банд. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тармоқ корхоналари билан биргаликда уч ой муддатда:

 2019-2021 йилларда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Асос:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонинг 4-бандига мувофиқ ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналиши ҳисобланади.

Қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Эътироз ва таклифлар билдирмаган

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

8-банд.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, “Ўзтрансгаз” АЖ, Молия вазирлиги билан биргаликда Ургут тумани ҳудудини, шунингдек, “Ургут” ЭИЗ иштирокчиларининг ишлаб чиқариш майдонларини ташқи йўл-транспорт ва мухандислик-коммуникация инфратузилмаси билан кафолатли таъминласин.

1. Фармон лойиҳасининг 8-банди бўйича “Ургут” ЭИЗ ҳудудида жойлаштириладиган лойиҳа таклифлари асосида ҳудуднинг бош режасини ишлаб чиқиш ишлари учун талаб этиладиган маблағларни Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Шу муносабат билан ушбу банддаги “Республика бюджет маблағлари” сўзлари “Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари” сўзларига алмаштирилиши лозим.

Қабул қилинмади.

Асос:

Ҳудуднинг бош режасини ишлаб чиқиш ишлари учун талаб этиладиган маблағларни Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағ йўқлиги сабабли бу таклиф қабул қилинмади.

10-банд.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш, туманнинг туризм салоҳиятини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини зарур муҳандислик-коммуникация ва инфратузилмага эга бўлган ҳудудларда жойлаштириш мақсадида Ургут туманида темир йўл транспортини яратиш бўйича таклифларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.

2. Фармон лойиҳасининг 10-бандидаги “Молия вазирилиги” сўзлари чиқариб ташланиши мақсадга мувофиқ.

Қабул қилинди.

13-банд.

Маълумот учун қабул қилинсинки:

б) “Ургут” ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ тўловчининг ҳолатини ёмонлаштирадиган Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилиги ҳужжатлари қўлланилмайди, акциз солиғига тортиладиган товарларга солиқ солишни тартибга солувчи ҳужжатлар бундан мустасно;

3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 5-моддасига мувофиқ солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари солиқ солишнинг мажбурийлиги, аниқлиги, адолатлилиги, солиқ тизимининг ягоналиги, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ошкоралиги ва солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципларига асосланиши белгиланган. Шунингдек, мазкур Кодекснинг 6-моддасига асосан ҳар бир шахс ушбу Кодексда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши шартлиги қайд этилган. Шу муносабат билан, Фармон лойиҳасининг 13-бандидаги

б) кичик банди
чиқариб ташланиши ташлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Юқоридагиларни инобатга олиб, Фармон лойиҳасини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги услубий кўрсатмалар талабларига (рўйхат рақами № 2352, 2012 йил 9 апрель) асосан қайта кўриб чиқилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

7-банд.

“Ургут” ЭИЗ ҳудудида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар кўламини кенгайтириш, уларни амалга оширишда қатъий назорат механизмини ўрнатиш учун янги эксперимент доирасида босқичма-босқич тизим ташкил этилсин.

Учинчи босқичда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, “Ўзтрансгаз” АЖ, Молия вазирлиги билан биргаликда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар учун ишлаб чиқариш майдонлари, ташқи йўл-транспорт ва мухандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилсин ва тасдиқлаш учун киритсин.

8-банд.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида жойлаштириладиган лойиҳа таклифлари асосида ҳудуднинг бош режасини ишлаб чиқилишини ҳамда “Ургут” ЭИЗ жозибадорлигини ошириш, хорижий инвесторларни жалб қилиш, халқаро ишбилармон доираларда доимий равишда кенг учрашувлар ўтказиш мақсадида маъмурий бино қурилишини Республика бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини таъминласин.

9-банд.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, Молия вазирлиги билан биргаликда Ургут тумани ҳудудини, шунингдек, “Ургут” ЭИЗ иштирокчиларининг ишлаб чиқариш майдонларини ташқи йўл-транспорт ва мухандислик-коммуникация инфратузилмаси билан кафолатли таъминласин.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Фармони лойиҳасини кўриб чиқиб, лойиҳа юзасидан қуйидаги қўшимча таклиф ва мулоҳазаларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги

24/1-2571-сонли топшириғига асосан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2019 йил 28 сентябрдаги 02-09-1-9966В-сонли мурожаатида келтирилган таклифларини инобатга олган холда “Ургут” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Регламент талабларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритилиши белгиланган. Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган Фармон лойиҳасига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2019 йил 28 сентябрдаги 02-09-1-9966В-сонли мурожаатида келтирилган таклифларини киритилмаганлигини инобатга олиб, мазкур қарор лойиҳаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан қайта ишлаб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиб, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритилиши мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, мазкур лойиҳада Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ваколатига кирмайдиган масалалардан (7-9 - бандлар) Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг иштирокини чиқариб ташланишини сўраймиз.

Қабул қилинмади.

Асос:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонининг

9 ва 10-бандлари

10-банд.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш, туманнинг туризм салоҳиятини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини зарур муҳандислик-коммуникация ва инфратузилмага эга бўлган ҳудудларда жойлаштириш мақсадида Ургут туманида темир йўл транспортини яратиш бўйича таклифларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.

мазкур лойиҳада Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ваколатига кирмайдиган масалалардан (10 - банд) Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг иштирокини чиқариб ташланишини сўраймиз.

Қабул қилинди.

16-банд.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:

Ургут туманидаги мавжуд минерал ресурслари, норуда қазилма бойликлари конларини саноат усулида фойдаланишга жалб қилиб, салоҳиятли ташаббускорлар билан инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиққан ҳолда, ўзлаштирилмаган конлардан фойдаланишни ташкил қилиш, айниқса, хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш ҳисобига замонавий технологияларни олиб кириш ва юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни жорий қилиш чораларини кўрсин.

мазкур лойиҳада Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ваколатига кирмайдиган масалалардан (16-банд) Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг иштирокини чиқариб ташланишини сўраймиз.

Қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

7-банд.

“Ургут” ЭИЗ ҳудудида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар кўламини кенгайтириш, уларни амалга оширишда қатъий назорат механизмини ўрнатиш учун янги эксперимент доирасида босқичма-босқич тизим ташкил этилсин.

Унга мувофиқ:

Учинчи босқичда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, “Ўзтрансгаз” АЖ, Молия вазирлиги билан биргаликда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар учун ишлаб чиқариш майдонлари, ташқи йўл-транспорт ва мухандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилсин ва тасдиқлаш учун киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси 7-банди 6-хатбоши ва 9-бандини Энергетика вазирлигининг таклифлари асосида баён этилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

7-банднинг 6-хатбошини қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим:

Учинчи босқичда – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ,“Ҳудудгазтаъминот” АЖ, Молия вазирлиги билан биргаликда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар учун ишлаб чиқариш майдонлари, ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.

Асос:

“Ургут” ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар учун ишлаб чиқариш майдонлари, ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш электр энергияси ва газ таъминоти инфратузилмаларини ҳам назарда тутади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилда қабул қилинган тегишли ҳужжатлари билан ташкил қилинган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ушбу бандда ижрочилар сифатида кўрсатилиши лозим.

Қабул қилинди.

9-банд.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, “Ўзтрансгаз” АЖ, Молия вазирлиги билан биргаликда Ургут тумани ҳудудини, шунингдек, “Ургут” ЭИЗ иштирокчиларининг ишлаб чиқариш майдонларини ташқи йўл-транспорт ва мухандислик-коммуникация инфратузилмаси билан кафолатли таъминласин.

9-бандни қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилади:

9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ,Молия вазирлиги билан биргаликда “Ургут” ЭИЗ иштирокчиларининг ишлаб чиқариш майдонларини ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан ташаббускорларнинг маблағлари ҳисобига кафолатли таъминласин. Ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида ЭИЗ ҳудудидаги ишлаб чиқариш объектларида электр энергияси, газ ва сувни тежайдиган замонавий ускуна ва қурилмалар ўрнатилиши зарурлиги белгилаб қўйилсин.

Асос:

Ургут туманининг асосий қисми тоғли ҳудудлардан ташкил топганлиги ва газ тақсимлаш станцияларидан узоқ масофада жойлашганлиги сабабли туман ҳудудини табиий газ билан тўлиқ таъминлаш имконияти мавжуд эмас. Шунинг учун Фармон лойиҳасининг 9-бандида “Ургут” ЭИЗ иштирокчиларининг ишлаб чиқариш майдонлари газ таъминоти назарда тутилиши лозим. Бундан ташқари ушбу бандда ишлаб чиқариш объектларида электр энергияси, газ ва сувдан тежамкорлик билан фойдаланадиган замонавий ускуна ва қурилмалар ўрнатилиши зарурлиги белгилаб қўйилиши мақсадга мувофиқ.

Қабул қилинмади.

Ушбу банддаги “ташаббускорларнинг маблағлари ҳисобига” деган жумласи қабул қилинмади.

Асос:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонининг 9 ва 10-бандлари.

“Ўзтрансгаз” Акциядорлик жамияти

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан таклифлар киритилган

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Эътироз ва таклифлар билдирмаган

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

7-банд.

“Ургут” ЭИЗ ҳудудида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар кўламини кенгайтириш, уларни амалга оширишда қатъий назорат механизмини ўрнатиш учун янги эксперимент доирасида босқичма-босқич тизим ташкил этилсин.

Унга мувофиқ:

Биринчи босқичда – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда вилоятга бириктирилган элчилар, “Ургут” ЭИЗ ҳудудига 1 млрд.АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳаларни жалб қилишни таъминласин;

Тармоқ корхоналари раҳбарлари ва “Ургут” ЭИЗ дирекцияси 100 млн.АҚШ доллари миқдорида янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришга ҳамда лойиҳаларнинг амалга оширилишига шахсан масъул ҳисоблансин.

Иккинчи босқичда – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш, шунингдек ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилишини ҳисобга олишнинг такомиллаштирилган тартибини жорий этсин.

Учинчи босқичда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, , “Ўзтрансгаз” АЖ, Молия вазирлиги билан биргаликда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар учун ишлаб чиқариш майдонлари, ташқи йўл-транспорт ва мухандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилсин ва тасдиқлаш учун киритсин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz, ID-8834) орқали келиб тушган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд вилояти Ургут туманини замонавий, юқори технологияларга асосланган импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида эркин иқтисодий зона этиб белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 24/1-2571-сонли топшириғи ва Вазирликнинг 2019 йил 28 сентябрдаги 02-09-1-9966-в-сонли хатидаги таклифлар асосида қайта кўриб чиқиш зарур.

7-бандни қуйидаги таҳрирда баён этиш:

“Ургут” ЭИЗ фаолиятини самарали ташкил этиш ва ЭИЗ ҳудудида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар кўламини кенгайтириш, уларни амалга оширишда янгича механизмни ўрнатиш учун эксперимент тариқасида қуйидагиларни татбиқ этсин.

“Ургут” ЭИЗ ҳудудига инвестиция лойиҳаларни жойлаштиришда ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида барча ваколатларни “Ургут” ЭИЗ дирекциясига тақдим этиш;

“Ургут” ЭИЗ ҳудудида “ягона дарча” (One stop shop) тизимини жорий этиш ва ЭИЗ иштирокчиларини давлат органлари билан ишлаш, зарур бўлган рухсатнома ва лицензиялар олишни Дирекция орқали амалга оширилишини таъминлаш;

“Ургут ЭИЗ” дирекцияси инвесторлари инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва ЭИЗ иштирокчиси мақомини мустақил тақдим қилиш ваколатини бериш;

“Ургут ЭИЗ” дирекциясига ЭИЗ ҳудудидаги салоҳиятли инвесторларга ер майдони ва етказиб бериладиган муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ижара тамойиллари асосида бериш ваколатини жорий қилиш;

ЭИЗ ҳудудига халқаро ISO стандартларига асосан фаолият юритишини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш;

ЭИЗ ҳудудига саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан биргаликда тиббиёт муассасалари, кўнгил очар масканлар ва меҳмонхоналар, инновацион ўқув марказлари қуриш ва ташкил этиш бўйича ер майдонларини ижара тамойили асосида тақдим этиш.”

Асос:

Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан умумий қиймати 1 млрд.АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокидаги истиқболли лойиҳалар рўйхати тақдим этилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 24/1-2571-сонли топшириғига асосан

Қабул қилинди.

12-банд.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тармоқ корхоналари билан биргаликда уч ой муддатда:

2019-2021 йилларда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

12-банд чиқариб ташлансин. (Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан истиқболли лойиҳалари рўйхати тақдим этилмаганлиги сабабли)

Асос:

12-банд чиқариб ташлансин. (Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан истиқболли лойиҳалари рўйхати тақдим этилмаганлиги сабабли)

Қабул қилинмади.

Асос:

Ургут” ЭИЗ ҳудудида замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тармоқ корхоналари билан биргаликда лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, тасдиқлатиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

13-банд.

Маълумот учун қабул қилинсинки:

а) “Ургут” ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган хўжалик юритувчи субъектларга экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг ўзи учун қулай шарт ва шаклларидан фойдаланишига рухсат этилади;

б) “Ургут” ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ тўловчининг ҳолатини ёмонлаштирадиган Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилиги ҳужжатлари қўлланилмайди, акциз солиғига тортиладиган товарларга солиқ солишни тартибга солувчи ҳужжатлар бундан мустасно;

в) Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари - “Ургут” ЭИЗ қатнашчилари ва уларнинг оила аъзоларига республика ҳудудидан чиқмасдан узайтириш имконияти билан, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган “инвестиция визаси” берилади;

13-бандга қуйидаги таҳрирдаги янги кичик банд қўшилсин:

“г) эркин иқтисодий зона иштирокчилари ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур бўлган биржа товарлари (хомашё, материаллар, ярим фабрикатлар ва тайёр маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида, эркин биржа савдоларида таркиб топадиган ўртача котировкалардан келиб чиққан ҳолда бозор нархларида сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар.”

Асос:

ЭИЗ ҳудудида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 24/1-2571-сонли топшириғига асосан

Қабул қилинди.

17-банд.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредит линияларини босқичма-босқич жалб қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

17-бандни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“17. Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Турдимов) тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рўйхатини шакллантирган ҳолда уларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.”

Асос:

Мазкур лойиҳалар тижорий хусусиятга эга эканлиги ва ушбу лойиҳалар тижорат банклари томонидан молиялаштирилиши мумкинлигини инобатга олиб, ушбу лойиҳаларга давлат кафолати остида халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди. Шунингдек, бугунги кунда жалб этилган халқаро молия институтлари маблағларининг умумий қиймати ташқи қарздорлик бўйича давлат бюджетининг йиллик улуши чегарасидан ошиб кетиш хавфи мавжудлиги маълум қилинади. Бундан ташқари, халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 июлдаги ПҚ-3857 сон қарори билан тасдиқланган “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилиши маълум қилинади.

Қабул қилинди.

1-иловадаги Самарқанд вилояти Ургут  туманини эркин иқтисодий зона этиб белгилаш бўйича комиссия таркибидаги “С.Х.Бекенов-Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари” сўзлари “Н.Қ.Холмуродов- Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари” сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Эътироз ва таклифлар билдирмаган

Самарқанд вилоят ҳокими Э. Турдимов

Умумий таклифлар

42