ID Лойиҳа яратувчиси Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони Коррупцияга қарши экспертиза13 Гендер экспертиза74 Сўровнома255
65078 Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 01/08/2022 16/08/2022 10
Ишлаб чиқиш асоси Ташаббус
Муҳокама якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҚарориЕр ости чучук сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаID-65078

Лойиҳа

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

 

 

Ер ости чучук сув ресурсларини муҳофаза қилиш
ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

 

Аҳолини тизимли равишда сифатли ичимлик суви билан барқарор таъминлаш республикада амалга оширилаётган ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Сўнгги йилларда барча ҳудудларда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Ҳозирда марказлашган ичимлик сув таъминотининг 67 фоизи ер ости сувлари ҳисобига амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ва саноатни жадал ривожлантириш ер ости сувларига эхтиёжнинг кескин ортишига олиб келиб, бу ўз навбатида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тизимини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Хусусан, бугунги кунда айрим ҳудудлардаги ер ости сувлари  сатҳининг кўп йиллик ўртача меъёрдан 5 метр ва ундан ортиқ пасайиб, улар ресурсларининг камайиб кетиши кузатилмоқда.

Шунингдек, соҳага оид рухсат берувчи тартиб-тамойиллар кескин соддалаштирилган ва шаффофлаштирилган бўлишига қарамасдан, ер ости сувларига қудуқларнинг рухсатсиз бурғиланиши ва сувдан назоратсиз, ҳисобсиз фойдаланиш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда. Сўнгги йилларда Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан 1 200 дан ортиқ ер ости сувларига рухсатсиз бурғилаш ва улардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ҳолатни назорат қилиш ва тартибга солишда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва жараёнларни масофадан бошқариш усулларини тадбиқ қилиш ортда қолмоқда, бунда жамоатчилик назоратидан кенг фойдаланиш механизмлари етарлича йўлга қўйилмаган. Бундан ташқари, соҳага оид халқаро тажрибани ўрганиш, мутахассислар малакасини ошириш ва илғор замонавий ечимларни жорий қилиш ҳам алоҳида ўрин эгаллаши зарур.

Республикада ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳоли орасида сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, уларни миқдор жиҳатдан камайиб кетиши ва ифлосланиши олдини олиш, пировард натижада аҳолини узоқ муддатли истиқболда сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда – Давлат геология қўмитаси) ва соҳа мутахассисларининг ер ости сувлари мониторинги натижаларига асосан сўнгги йилларда Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида ер ости сув сатҳининг 5 метргача ва ундан ортиқ пасайиб кетганлиги ҳамда мазкур жараённинг давом этаётганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ер ости сувлари сатҳи пасайиб кетаётган 1-иловада назарда тутилган ҳудудларда 2022 йил 1 августдан бошлаб ер ости чучук сувларига қудуқ бурғилаш ва сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича мораторий жорий этилсин.

Бунда:

а) сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларда ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан сув тежовчи технологияларсиз ерларни суғориш тақиқланади (тасдиқланган давлат дастурлари доирасидаги бурғилаш ишлари бундан мустасно);

б) сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудларда ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш ва сувдан махсус фойдаланиш сув тежовчи технологияларни жорий этишни инобатга олган ҳолда:

ерларни суғориш мақсадлари учун –Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг;

ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун – ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан оқилона фойдаланиш шартлари билан вилоятлар ҳокимлари хулосалари асосида амалга оширилади;

в) ушбу ҳудудларда ичимликдан ташқари мақсадларда сув ҳисоблаш воситаларисиз ер ости сувларидан олинганда солиқ тўлови белгиланган солиқ ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади.

Давлат геология қўмитаси мораторий эълон қилинган ҳудудлар тўғрисидаги аниқ маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида ва қонунчилик билан таъқиқланмаган бошқа очиқ манбаларда кенг ёритилишини таъминласин.

3. Давлат геология қўмитаси сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудларда ер ости сувлари давлат мониторингини кучайтирсин ҳамда натижаларига мувофиқ ҳар йили 1 февралга қадар қуйидагилар бўйича асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин:

ҳудудларда белгиланган юқоридаги чеклов чораларини давом эттириш, юмшатиш ёки бекор қилиш;

чекловлар қўлланилган ҳудудлар майдонини ўзгартириш ва янгиларини қўшиш;

қўшимча чораларни қўллаш ҳамда мазкур ҳудудларда ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бошқа масалалар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат геология қўмитаси томонидан киритилган асослантирилган таклифларга мувофиқ мораторий жорий этилган ҳудудлар ва чекловларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб:

амалдаги ер ости сувларига қудуқ бурғилаш учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинади, унинг ўрнига ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш фаолиятига Давлат геология қўмитаси томонидан фақат юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга сертификат бериш тартиби жорий этилади;

ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга ўзларининг тасарруфидаги бурғилаш ускуналарини GPS-трекер қурилмалари билан жиҳозлаш ва доимо уларни ишчи ҳолатда сақлаш мажбурияти юклатилади;

республика ҳудудига олиб кирилган ёки сотиб олинган ер ости сувларига бурғилаш ускуналари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида фақат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича давлат рўйхатига олинади ва улардан бир ой муддатда ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш фаолиятига сертификат олиш (қайта расмийлаштириш) талаб этилади;

ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш фаолиятига берилган сертификат доирасида тадбиркорлик субъектлари томонидан қудуқларни бурғилаш ишлари бошланишидан олдин Давлат геология қўмитасининг тегишли ҳудудий гидрогеологик станциялари хабардор қилинади;

ер ости сувларига қудуқларни “қўлбола” бурғилаш ускуналари билан қазиш қатъий тақиқланади, ушбу ҳолатлар тегишли назорат органи томонидан аниқланганда бурғилаш ускуналарини мусодара қилиш юзасидан судга мурожаат киритилади;

ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти сертификатининг талаб ва шартларини бажармаслик, шу жумладан бурғилаш ускуналаридаги GPS-трекер қурилмаларини ишчи ҳолатини таъминламаслик, ер ости сувларига ноқонуний бурғилаш ишларини олиб бориш, бурғиланган қудуқлар бўйича техник паспорт ва ҳисоботлар топширмаслик ҳолатлари ушбу фаолият сертификатини вақтинча тўхтатиш ёки муддатидан олдин бекор қилиш учун асос бўлади;

Давлат геология қўмитаси томонидан ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича ҳар йили янгиланувчи электрон рейтинг тузилади ва очиқ манбаларда эълон қилиб борилади, электрон рейтинг кўрсаткичлари марказлаштирилган манбалар ҳисобидан қудуқларни бурғилаш ишлари учун ўтказиладиган тендер (танлов) савдоларида ҳисобга олинади.

5. Ер ости сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудларда сувдан оқилона фойдаланиш ва камайишининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тегишли вазирлик ва идоралар, ташкилотлар раҳбарларига тасдиқланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият юклансин.

6. Давлат геология қўмитаси ер ости сувлари ҳолатини, уларда бўлаётган ўзгаришлар “онлайн” мониторингини ташкил этиш мақсадида 2022 йил якунига қадар “Ўзбекгидрогеология” ДУК таркибида замонавий ускуналар ва дастурий таъминотлар билан жиҳозланган ситуацион марказ фаолиятини йўлга қўйсин ҳамда ер ости сувлари мониторингининг рақамли маълумотлар базаси ва интерактив харитаси яратилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:

профилактика инспекторларига ўзларига бириктирилган ҳудудларда ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш ҳолатлари юзасидан Давлат геология қўмитасининг ишонч телефонига ёки бошқа очиқ манбалардаги манзилига тегишли ахборот бериш мажбурияти юклансин. Бунда, профилактика инспекторлари томонидан аниқланган тегишли қонунбузилиш ҳолатлари бўйича кўзда тутилган жарима суммасининг ўн фоизи миқдорида маблағлар уларга рағбатлантириш тариқасида ўтказиб берилади;

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига бурғилаш ускуналарини ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти учун сертификатига мувофиқлигини текшириш, номувофиқлик аниқланганда ёки сертификат бўлмаганда ҳужжатсиз ҳаракатланганлиги бўйича амалдаги қонунчиликка кўра тегишли чоралар кўриш ваколати берилсин.

8. 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда республикада ер ости сувларидан энг йирик фойдаланувчилар сифатида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги мақсадларида сувдан фойдаланувчилар ва “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан ўзларининг сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш ишларини тўлиқ якунласин.

Белгилаб қўйилсинки:

ер ости сув олиш иншоотларида сув ҳисоблаш воситалари сувдан фойдаланувчилар ҳисобидан ўрнатилиши, уларни пломбалаш (муҳрлаш) ва рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари вакиллари иштирокида амалга оширилади;

манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ер ости сувлари ҳисобига сув таъминотини яхшилаш бўйича истиқболли дастурлар Давлат геология қўмитаси билан келишилган ҳолда шакллантирилади;

сув таъминоти оғир, истеъмолга яроқли ер ости сув ресурслари етарли бўлган ҳудудлардаги томорқа ер участкаларига сув етказиб бериш мақсадида суғориш қудуқларини қазишнинг манзилли дастурига мувофиқ уларни бурғилаш учун соддалаштирилган гидрогеологик хулосалар маҳаллий давлат хокимияти органларининг мурожаати асосида Давлат геология қўмитаси томонидан бепул берилади.

9. Давлат геология қўмитаси:

а) икки ой муддатда ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятини сертификатлашни жорий этиш ва ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома олишни бекор қилиш, шунингдек рухсатсиз ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш, ер ости сувларидан ўзбошимчалик билан сув олиш, ер ости сувли қатламларидан олинадиган сувдан рухсатсиз фойдаланиш учун жавобгарликни кескин кучайтириш, ушбу маъмурий жавобгарлик ишларини Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тааллуқлилигини белгилаш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини;

2022 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига сертификат бериш бўйича Давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти, Ер ости сув олиш иншоотларида сув ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар электрон рейтинги баҳолаш мезонларини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда икки ой муддатда ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахслар ҳамда улар тасарруфидаги бурғилаш ускуналарини хатловдан ўтказиш орқали уларнинг электрон базасини шакллантирсин;

в) 2022-2027 йилларда ҳар йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳамда интенсив тарзда эксплуатация қилинаётган ер ости сув конлари ресурсларини тубдан қайта баҳолаш бўйича геология-қидирув ишларини амалга оширсин.

10. Давлат геология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг:

ҳудудларда ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш ва улардан самарали фойдаланиш соҳасида давлат назоратини кучайтириш мақсадида Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси штат жадвалига тизим ташкилотлари бошқарув ходимлари сонини мос равишда қисқартириш ҳисобидан қўшимча 13 та инспектор лавозимларини киритиш;

“Ўзбекгидрогеология” ДУК таркибига “Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати” давлат муассасасини киритиш орқали республикада ер ости сувлари ҳамда хавфли экзоген геологик жараёнларнинг ягона мониторинг тизимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Давлат геология қўмитаси икки ой муддатда:

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясида қўшимча киритилаётган инспекторлар лавозимларини малакали кадрлар билан тўлдиришни;

“Ўзбекгидрогеология” ДУК таркибида ер ости сувлари ва хавфли геологик жараёнларни кузатишга қаратилган Давлат геологик мониторинг хизмати ва унинг Ситуацион марказини ташкил этган ҳолда фаолиятини йўлга қўйилишини;

2023 йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури лойиҳасида Давлат геологик мониторинг хизмати ва унинг Ситуацион марказини тубдан модернизация қилиш мақсадида замонавий алоқа, мобиль лаборатория, ўлчов-кузатув, асбоб-ускуна ҳамда автотранспорт воситалари билан таъминланишини назарда тутсин.

11. Ер ости сувларига геологик тадқиқотларни олиб бориш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида илғор хорижий тажрибани жорий этиш мақсадида Давлат геология қўмитаси 2023 йилдан бошлаб соҳадаги хорижий ташкилотлар билан тизимли равишда тажриба алмашишни, иқтидорли ёш мутахассисларни хорижда малакасини оширишни йўлга қўйсин ҳамда соҳага оид тажрибали хорижий консультантларни жалб қилсин.

12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Давлат геология қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ер ости чучук сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан тизимли равишда теле-радио кўрсатувларини тайёрлаш ва эфирга жойлаштиришни таъминласин.

13. Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мазкур қарор билан мораторий жорий этилган ҳудудларда ер ости сув қудуқларини ноқонуний бурғилаш ва сув олиш ҳолатлари устидан назоратни кучайтирсин ва таъсирчан чоралар кўриб борсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

15. Давлат геология қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

 

 

***

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил ___ августдаги ____-сон қарорига
1-илова

 

2022 йил 1 августдан бошлаб ер ости чучук сувларига қудуқ бурғилаш ва сувдан махсус
фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича мораторий жорий этиладиган ер ости сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудлар

 

т/р

Вилоят номи

Туман номи

Сув сатҳи пасайиб кетаётган майдонлар

5 метргача

5 метрдан ортиқ

майдони, га

бурчак нуқталари*

майдони, га

бурчак нуқталари

1

Навоий

Нурота

 

 

15 400

ШК 40.590811° ШУ 65.627721°

ШК 40.631591° ШУ 65.672949°

ШК 40.596526° ШУ 65.778531°

ШК 40.568862° ШУ 65.819268°

ШК 40.550388° ШУ 65.858702°

ШК 40.549203° ШУ 65.882081°

ШК 40.560910° ШУ 65.903963°

ШК 40.556425° ШУ 65.935897°

ШК 40.563170° ШУ 65.988450°

ШК 40.489072° ШУ 66.171239°

ШК 40.508289° ШУ 66.097473°

ШК 40.529620° ШУ 66.044333°

ШК 40.539199° ШУ 65.918762°

ШК 40.525811° ШУ 65.844587°

ШК 40.539352° ШУ 65.782597°

2

Самарқанд

Нуробод

10 432

ШК 39.499391° ШУ 66.562282°

ШК 39.531663° ШУ 66.576209°

ШК 39.554144° ШУ 66.601299°

ШК 39.554260° ШУ  66.818910°

ШК 39.520784° ШУ 66.815901°

ШК 39.510614° ШУ 66.740724°

 

 

 

Пайариқ

21 211

ШК 40.024584° ШУ 66.655206°

ШК 40.139093° ШУ 66.645512°

ШК 40.142944° ШУ 66.740955°

ШК 40.096543° ШУ 66.808632°

ШК 40.078716° ШУ 66.870068°

ШК 40.019663° ШУ 66.867798°

 

 

Иштихон

3 821

ШК 40.015783° ШУ 66.468138°

ШК 40.050920° ШУ 66.464099°

ШК 40.067539° ШУ  .66.480141°

ШК 40.068009° ШУ 66.543762°

ШК 40.027562° ШУ 66.545208°

ШК 40.009623° ШУ 66.511614°

 

 

Ургут

5 135

ШК 39.465971° ШУ 67.327235°

ШК 39.464293° ШУ 67.388673°

ШК 39.381299° ШУ 67.357711°

ШК 39.386606° ШУ  67.312761°

ШК 39.379272° ШУ 67.300968°

ШК 39.383565° ШУ 67.296600°

ШК 39.394659° ШУ 67.293052°

 

 

Қўшработ

 

 

30 698

ШК 40.203215° ШУ 66.680486°

ШК 40.241875° ШУ 66.795290°

ШК 40.302839° ШУ 66.766200°

ШК 40.318704° ШУ 66.776061°

ШК 40.314955° ШУ 66.470087°

ШК 40.332707° ШУ 66.456782°

ШК 40.357320° ШУ 66.500800°

ШК 40.373718° ШУ 66.477851°

ШК 40.364216° ШУ 66.433574°

ШК 40.403222° ШУ 66.355846°

ШК 40.410816° ШУ 66.357645°

ШК 40.440040° ШУ 66.291144°

ШК 40.459457° ШУ 66.298338°

ШК 40.484817° ШУ 66.231361°

ШК 40.472853° ШУ 66.211009°

ШК 40.205683° ШУ 66.633574°

3

Жиззах

Фориш

87 764

ШК 40.639572° ШУ 66.749853°

ШК 40.740939° ШУ 66.826721°

ШК 40.626112° ШУ 67.064972°

ШК 40.549464° ШУ 67.350900°

ШК 40.511996° ШУ 67.416234°

ШК 40.384129° ШУ 67.410312°

ШК 40.426321° ШУ 67.179456°

 

 

Зомин

26 736

ШК 40.229485° ШУ  68.336883°

ШК 40.238716° ШУ  68.639201°

ШК 40.171383° ШУ  68.643046°

ШК 40.142513° ШУ 68.534183°

ШК 40.122991° ШУ 68.338126°

65 981

ШК 39.981095° ШУ 68.180389°

ШК 40.063998° ШУ 68.172830°

ШК 40.076203° ШУ 68.340479°

ШК 40.122991° ШУ 68.338126°

ШК 40.142513° ШУ 68.534183°

ШК 40.113451° ШУ 68.534060°

ШК 40.097925° ШУ 68.570338°

ШК 40.084931° ШУ 68.663209°

ШК 40.097251° ШУ 68.762393°

ШК 40.115383° ШУ 68.814880°

ШК 40.065797° ШУ 68.812777°

ШК 39.993641° ШУ 68.789749°

Янгиобод

 

 

4 668

ШК 40.115063° ШУ 68.816496°

ШК 40.115491° ШУ 68.839768°

ШК 40.122068° ШУ 68.850466°

ШК 40.123191° ШУ 68.863947°

ШК 40.147171° ШУ 68.919815°

ШК 40.105353° ШУ 68.909764°

ШК 40.089892° ШУ 67.410972°

ШК 40.086713° ШУ 68.876468°

Ш.Рашидов

20 327

ШК 40.247312° ШУ 67.650665°

ШК 40.254225° ШУ 67.734972°

ШК 40.250408° ШУ 67.758244°

ШК 40.190802° ШУ 67.786685°

ШК 40.157921° ШУ 67.737798°

ШК 40.187480° ШУ 68.699352°

ШК 40.013803° ШУ 67.866366°

ШК 40.036067° ШУ 67.866420°

ШК 40.038974° ШУ 67.969763°

ШК 40.091849° ШУ 67.979533°

ШК 40.085286° ШУ 68.110954°

ШК 40.006240° ШУ 68.117060°

 

 

4

Қашқадарё

Чироқчи

18 369

ШК 39.219212° ШУ 66.508119°

ШК 39.030925° ШУ 66.441721° ШК 39.045442° ШУ 66.590046°

ШК 39.120635° ШУ 66.623041°

 

 

Кўкдала

57 465

ШК 39.107625° ШУ 66.822617°

ШК 39.287875° ШУ 66.095490°

ШК 39.177647° ШУ 66.379655°

ШК 39.115151° ШУ 66.471582°

ШК 39.030925° ШУ 66.441740°

ШК 39.055346° ШУ 65.936601°

39 326

ШК 39.124792° ШУ 65.848605°

ШК 39.247586° ШУ 66.034498°

ШК 39.214072° ШУ 66.256339°

ШК 39.187414° ШУ 66.289875°

ШК 39.156286° ШУ  66.289832°

ШК 39.122237° ШУ 66.222918°

ШК 39.101939° ШУ 66.008492°

5

Наманган

Косонсой

 

 

2 638

ШК 41.217345° ШУ 71.519766°

ШК 41.211786° ШУ 71.492858°

ШК 41.177270° ШУ 71.449920°

ШК 41.158333° ШУ 71.478581°

ШК 41.166923° ШУ 71.523212°

ШК 41.204794° ШУ 71.525116°

Чортоқ

 

 

1 174

ШК 41.160013° ШУ 71.735177°

ШК 41.147045° ШУ 71.750966°

ШК 41.136172° ШУ 71.752625°

ШК 41.118353° ШУ 71.773280°

ШК 41.133746° ШУ 71.788329°

ШК 41.155304° ШУ 71.781777°

ШК 41.162516° ШУ 71.774253°

Чуст

14 947

 

ШК 41.083900° ШУ 71.124006°

ШК 41.065452° ШУ 71.285665°

ШК 41.014827° ШУ 71.282553°

ШК 40.986200° ШУ 71.231305°

ШК 41.016542° ШУ 71.105417°

ШК 41.052323° ШУ 71.087817°

ШК 41.112673° ШУ 71.128395°

ШК 41.098976° ШУ 71.303192°

ШК 41.010888° ШУ 71.338866°

ШК 40.968641° ШУ 71.230791°

ШК 40.992068° ШУ 71.072258°

ШК 41.049103° ШУ 71.065132°

12 718

ШК 41.083900° ШУ 71.124006°

ШК 41.065452° ШУ 71.285665°

ШК 41.014827° ШУ 71.282553°

ШК 40.986200° ШУ 71.231305°

ШК 41.016542° ШУ 71.105417°

ШК 41.052323° ШУ 71.087817°

Янгиқўрғон

21 675

ШК 41.242353° ШУ 71.769472°

ШК 41.266402° ШУ 71.798768°

ШК 41.304004° ШУ 71.763606°

ШК 41.289102° ШУ 71.689968°

ШК 41.246359° ШУ 71.689724°

ШК 41.235697° ШУ 71.741377°

ШК 41.249247° ШУ 71.659350°

ШК 41.201156° ШУ 71.715668°

ШК 41.220346° ШУ 71.834161°

ШК 41.400976° ШУ 71.796696°

ШК 41.336751° ШУ 71.669131°

ШК 41.249413° ШУ 71.659187°

4 941

ШК 41.242353° ШУ 71.769472°

ШК 41.266402° ШУ 71.798768°

ШК 41.304004° ШУ 71.763606°

ШК 41.289102° ШУ 71.689968°

ШК 41.246359° ШУ 71.689724°

ШК 41.235697° ШУ 71.741377°

6

Фарғона

Бешариқ

6 049

ШК 40.322521° ШУ 70.564739°

ШК 40.326549° ШУ 70.566561°

ШК 40.332887° ШУ 70.573364°

ШК 40.335974° ШУ 70.577353°

ШК 40.338309° ШУ 70.578044°

ШК 40.342448° ШУ 70.572047°

ШК 40.343037° ШУ 70.561720°

ШК 40.347015° ШУ 70.561375°

ШК 40.352335° ШУ 70.560734°

ШК 40.354200° ШУ 70.560038°

ШК 40.354728° ШУ 70.555287°

ШК 40.350708° ШУ 70.491234°

ШК 40.350983° ШУ 70.483885°

ШК 40.353802° ШУ 70.473199°

ШК 40.357757° ШУ 70.465175°

ШК 40.394186° ШУ 70.520283°

ШК 40.328125° ШУ 70.648762°

 

 

 

7

Андижон

Избоскан

2 084

ШК 41.120803° ШУ 72.141571°

ШК 41.161210° ШУ 72.133972°

ШК 41.161466° ШУ 72.135097°

ШК 41.161477° ШУ 72.137632°

ШК 41.159581° ШУ 72.144175°

ШК 41.158947° ШУ 72.150599°

ШК 41.159327° ШУ 72.154677°

ШК 41.162914° ШУ 72.162780°

ШК 41.165398° ШУ 72.166053°

ШК 41.163498° ШУ 72.171955°

ШК 41.161165° ШУ 72.176454°

ШК 41.160648° ШУ 72.179448°

ШК 41.160853° ШУ 72.184778°

ШК 41.159864° ШУ 72.188814°

ШК 41.159207° ШУ 72.189330°

ШК 41.154323° ШУ 72.189585°

ШК 41.149938° ШУ 72.187868°

ШК 41.112868° ШУ 72.187278°

 

 

Жалақудуқ

1 006

ШК 40.570957° ШУ 72.751635°

ШК 40.570978° ШУ 72.749342°

ШК 40.575662° ШУ 72.747848°

ШК 40.580840° ШУ 72.743577°

ШК 40.581374° ШУ 72.740943°

ШК 40.582568° ШУ 72.738651°

ШК 40.582440° ШУ 72.737254°

ШК 40.588287° ШУ 72.722019°

ШК 40.588893° ШУ 72.700515°

ШК 40.621749° ШУ 72.758980°

ШК 40.618675° ШУ 72.758046°

ШК 40.606693° ШУ 72.750705°

ШК 40.605487° ШУ 72.750566°

ШК 40.602326° ШУ 72.752053°

ШК 40.596770° ШУ 72.750223°

ШК 40.595710° ШУ 72.749610°

ШК 40.594084° ШУ 72.749792°

ШК 40.590885° ШУ 72.752000°

ШК 40.587085° ШУ 72.753256°

ШК 40.584828° ШУ 72.755779°

ШК 40.582826° ШУ 72.755984°

ШК 40.582436° ШУ 72.755636°

ШК 40.581445° ШУ 72.752808°

ШК 40.581048° ШУ 72.752397°

ШК 40.579024° ШУ 72.753926°

ШК 40.573212° ШУ 72.764752°

ШК 40.572284° ШУ 72.765104°

ШК 40.571884° ШУ 72.764773°

ШК 40.571400° ШУ 72.762448°

ШК 40.571508° ШУ 72.758800°

ШК 40.573011° ШУ 72.753493°

 

 

Пахтаобод

5 023

ШК 41.002479° ШУ 72.267643°

ШК 41.012105° ШУ 72.265257°

ШК 41.022220° ШУ 72.275867°

ШК 41.029931° ШУ 72.293383°

ШК 41.029389° ШУ 72.302890°

ШК 41.033275° ШУ 72.319292°

ШК 41.038662° ШУ 72.324134°

ШК 41.044967° ШУ 72.324104°

ШК 41.049924° ШУ 72.328936°

ШК 41.059320° ШУ 72.348466°

ШК 41.044464° ШУ 72.362350°

ШК 41.041058° ШУ 72.370057°

ШК 41.040497° ШУ 72.378177°

ШК 41.032324° ШУ 72.381673°

ШК 41.028191° ШУ 72.393087°

ШК 41.028535° ШУ 72.407056°

ШК 41.026567° ШУ 72.409669°

ШК 41.026558° ШУ 72.411208°

ШК 41.029739° ШУ 72.421251°

ШК 41.034619° ШУ 72.425636°

ШК 41.031929° ШУ 72.444063°

ШК 41.028671° ШУ 72.450002°

ШК 41.020775° ШУ 72.458974°

ШК 41.011646° ШУ 72.472098°

 

 

Қўрғонтепа

4 338

ШК 40.672897° ШУ 72.846589°

ШК 40.677575° ШУ 72.820447°

ШК 40.719742° ШУ 72.834435°

ШК 40.746145° ШУ 72.866522°

ШК 40.759740° ШУ 72.959251°

ШК 40.760949° ШУ 72.980133°

ШК 40.751145° ШУ 72.967275°

ШК 40.750310° ШУ 72.964208°

ШК 40.738509° ШУ 72.950571°

ШК 40.737926° ШУ 72.949065°

ШК 40.736614° ШУ 72.947636°

ШК 40.733282° ШУ 72.945909°

ШК 40.732278° ШУ 72.944562°

ШК 40.731986° ШУ 72.932684°

ШК 40.727639° ШУ 72.923290°

ШК 40.725068° ШУ 72.921851°

ШК 40.722976° ШУ 72.916545°

ШК 40.722859° ШУ 72.913814°

ШК 40.721989° ШУ 72.905564°

ШК 40.717815° ШУ 72.892036°

ШК 40.715445° ШУ 72.888100°

ШК 40.715475° ШУ 72.886010°

ШК 40.714078° ШУ 72.884901°

ШК 40.710615° ШУ 72.871741°

ШК 40.711981° ШУ 72.859931°

ШК 40.710034° ШУ 72.858219°

ШК 40.699886° ШУ 72.758152°

ШК 40.699550° ШУ 72.864622°

 

 

 

*)бурчак нуқталари WGS-84 координаталар системасига мувофиқ олинган (аниқлиги юқори бўлган ўн даражаликда)

***

Ўзбекситон Республикаси Президентининг
2022 йил ___ июлдаги ____-сон қарорига
2-илова

 

Ер ости сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудларда сувдан оқилона фойдаланиш ва уларнинг камайишини
олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар

т/р

Чора-тадбирлар номи

Муддати

Молиялаштириш манбаи

Бажариш
учун масъуллар

I. Ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирлар

1.

Чуст, Янгиқўрғон, Косонсой, Чортоқ, Нурота, Қўшработ, Зомин, Янгиобод, Чироқчи, Кўкдала, Бешариқ, Пахтаобод, Избоскан, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Нуробод, Ургут, Иштихон, Пайариқ, Ш.Рашидов ва Фориш туманларининг 1-иловага мувофиқ ҳудудларидаги мавжуд ер ости сув олиш иншоотларини хатловдан ўтказиш ҳамда улардан оқилона  фойдаланиш (шу жумладан сув тежовчи технологияларни жорий қилиш) юзасидан фойдаланувчиларга кўрсатмалар бериш.

2022 йил декабрь

минерал хомашё базасини ривожлантириш
ва қайта тиклаш давлат дастури

Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев),

Сув хўжалиги вазирлиги
(А.Назаров),

“Ўзсувтаъминот” АЖ (С.Саифназаров),

Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона
ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари

2.

Хатлов натижаси билан қуйидагилар бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш:

сувдан фойдаланувчилар томонидан рухсатсиз бурғиланган қудуқларни кейинчалик улардан оқилона фойдаланиш мақсадида тегишлича ҳисобга олиш (техник паспорт тайёрлаш, сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома расмийлаштириш,
сув ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш);

ташландиқ ва эгасиз, лекин техник яроқли бўлган сув олиш иншоотларини муайян сувдан фойдаланувчиларга кейинчалик фойдаланиш учун бериш;

ташландиқ, эгасиз ва яроқсиз бўлган сув олиш иншоотларини Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тугатиш (ликвидация қилиш);

сув тежовчи технологияларни қўлламаган ҳолда ҳамда ер усти сув манбалари мавжуд бўлган ҳудудларда чучук ер ости сувларидан ерларни суғориш мақсадида фойдаланилаётган қудуқлар фаолиятини тўхтатиш.

2023 йил

август

маблағ
талаб этилмайди

Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев),

Сув хўжалиги вазирлиги
(А.Назаров),

“Ўзсувтаъминот” АЖ (С.Саифназаров),

Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона
ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари

3.

Сувдан фойдаланувчиларга мавжуд қудуқлар учун техник паспортлар тайёрлаш, сувдан махсус фойдаланиш рухсатномалари олиш, қудуқларни сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни тарғибот қилиш, олинаётган сув ҳисобини юритиш ва тегишлича ахборотни ҳудудий гидрогеология станцияларига тақдим этиб бориш юзасидан амалий ёрдам ва маълумотлар бериш.

2022-2023 йиллар

маблағ
талаб этилмайди

Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев),
Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона
ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари

4.

Ер ости сувларидан фойдаланувчиларга берилган кўрсатмаларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш.

доимий

давлат бошқарув органлари дастурлари доирасида

Сувинспекция
(Г.Рахимов),
“Ўзсувтаъминот” АЖ .Саифназаров),

Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев),
 Давлат экология қўмитаси (Н.Обломурадов),
Сув хўжалиги вазирлиги .Назаров),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ш.Тешаев)

 

5.

Чуст, Янгиқўрғон, Косонсой, Чортоқ, Нурота, Қўшработ, Зомин, Янгиобод, Чироқчи, Кўкдала, Бешариқ, Пахтаобод, Избоскан, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Нуробод, Ургут, Иштихон, Пайариқ, Ш.Рашидов ва Фориш туманларидаги
ер ости сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудларда сувга қудуқлар бурғилаш ишларини ҳамда мазкур ҳудудлардаги чучук ер ости сувларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар беришни алоҳида тартибга мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш.

тизимли равишда

рухсатнома олиш учун ариза берувчилардан белгиланган тартибда ундириладиган йиғим

Адлия вазирлиги
.Давлетов),
Давлат геология қўмитаси .Кадирходжаев),
Сув хўжалиги вазирлиги .Назаров),
Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
.Абдиназаров), Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона
ва Андижон
вилоятлари ҳокимликлари

6.

Ер ости сувлари ҳолати ва улардан фойдаланиш устидан давлат мониторингини кучайтириш.

2022-2023 йиллар

минерал хомашё базасини ривожлантириш
ва қайта тиклаш давлат дастури

Давлат геология қўмитаси .Кадирходжаев)

 

7.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида сув тежовчи технологиялардан фойдаланишни ривожлантириш дастурлари доирасида, биринчи навбатда, сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудларда ер ости сувлари ҳисобидан ерларни суғоришда мазкур технологияларни тўлиқ жорий қилиш ҳамда рағбатлантириш механизмларини жорий этиш чораларини кўриш.

2023 йил
июль

тегишлича давлат дастурлари, ердан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ш.Тешаев),
Сув хўжалиги вазирлиги .Назаров),
Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона
ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари

8.

Мазкур ҳудудлардаги суғориладиган ерларни хатловдан ўтказган ҳолда сувни кам истеъмол қиладиган экинлар етиштиришга босқичма-босқич ўтиш чораларини кўриш.

2022-2023 йиллар

тегишли
дастурлар доирасида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ш.Тешаев),
Кадастр агентлиги .Аллаберганов),

Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари

9.

Республика бўйича ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган майдонларда ташкил этилган 11 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ерларидан фойдаланувчилар ва потенциал ифлослантириш манбаларини қайта хатловдан ўтказиш, хариталаш геоахборот базасини яратиш ҳамда Миллий географик ахборот тизимига интеграция қилиш.

 

 

2023 йил ноябрь

Вазирлик ва идоралар дастурлари доирасида

Давлат экология қўмитаси (Н.Обломурадов),

Кадастр агентлиги .Мирмаксудов),
Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев),
Тошкент,  Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари

10.

Хатлов натижасига кўра, мувофиқ равишда мавжуд ер фондидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувлари ифлосланишини олдини олиш ва уларни муҳофаза  қилиш, улардан фойдаланиш назорати ҳамда мониторингини кучайтириш, ҳудудлар майдонига ўзгартиришлар киритиш, янги ҳудудларни ташкил этиш юзасидан асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил декабрь

маблағ
талаб этилмайди

Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев),

Давлат экология қўмитаси (Н.Обломурадов),
Кадастр агентлиги .Мирмаксудов),
Тошкент,  Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари

II. Ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш

11.

Ер ости сувларини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик нормалари ва талаблари юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш зарурлигини сувдан фойдаланувчиларга етказиш чораларини кўриш.

2022-2023 йиллар

маблағ
талаб этилмайди

Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев),

Давлат экология қўмитаси (Н.Обломурадов),

 “Ўзсувтаъминот” АЖ .Саифназаров),
 Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари

12.

Ер ости сувларини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини кенг тушунтириш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “давра суҳбатлари” ва бошқа амалий тадбирларни ўтказиш.

тизимли равишда

маблағ
талаб этилмайди


Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев),

Давлат экология қўмитаси (Н.Обломурадов),

 “Ўзсувтаъминот” АЖ .Саифназаров),
 Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари

13.

Ер ости сувларини муҳофаза қилиш соҳасида юқори малакали мутахассислар ва экспертлар иштирокида теле-радио кўрсатувларини тайёрлаш
ва эфирга жойлаштириш.

2022-2023 йиллар

тегишли
дастурлар доирасида

Ўзбекистон МТРК
.Хаджаев),
Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона
ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари

14.

Жойларга чиққан ҳолда аҳоли билан учрашишни тизимли асосда амалга ошириш, сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш оқибатларини тушунтириш ишларини амалга ошириш.

2022-2023 йиллар

маблағ
талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси (Н.Обломурадов),
Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев),

 “Ўзсувтаъминот” АЖ .Саифназаров)

 

***

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил _____ июлдаги _____ -сон қарорига
3-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги «Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5083-сон қарорига 2-иловасида “«Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати» ДМ” сўзлари чиқариб ташлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3578-сон қарорига 4-иловасида “Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати*”  сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомда:

а) 2-бобнинг 9-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати” сузлари чиқариб ташлансин.

б) 56-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

“Ягона (Тармоқ) тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ Давлат геология қўмитасининг марказий аппарати бошқарув ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,5 бараварга оширган ҳолда қўлланилади.”

в) 58-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

            “58. Узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун ҳар ойлик устама фақат асосий иш жойи бўйича ҳар ойда ва ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:

Иш стажи бўйича гуруҳ

Узлуксиз стаж учун устама миқдори

3 ойдан 1 йилгача

20%

1 йилдан 3 йилгача

45%

3 йилдан 5 йилгача

60%

5 йилдан 10 йилгача

75%

10 йилдан 15 йилгача

100%

15 йилдан 20 йилгача

125%

20 йил ва ундан ортиқ

150%

 ”

***

Илова: 1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ер ости чучук сув ресурсларини муҳофаза қилиш
ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
”ги қарори лойиҳасига
ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

1. Лойиҳани ишлаб чиқиш учун асос ва уни қабул қилиш зарурати.

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 19 май куни “Нодир ва ноёб металлар қазиб олиш ҳажмларини ошириш ва геология соҳасидаги долзарб масалалар тўғрисида” ўтказилган тақдимот натижасига ҳамда ер ости сувларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 21 майдаги 02-1332-сон топшириғига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Қайд этилган тақдимотда, сўнгги йилларда олиб борилган гидрогеологик тадқиқотлар натижаси билан аҳолини ер ости сувлари ҳисобига  ичимлик суви билан таъминлаш 67 фоизга етганлиги, лекин мунтазам равишда сув тахчиллиги бўлаётгани ҳамда ер ости сувларининг асосан ерларни суғориш (айрим ҳудудларда ер ости сув олишнинг 60-90 фоизи ерларни суғоришга йўналтирилган) ва бошқа мақсадларда олинишини кескин ошиб кетганлиги сабабли  21 та туманлар ҳудудларида сув сатҳининг кўп йиллик ўртача сатҳдан 5 метргача ва ундан ортиқ пасайиб кетиши билан боғлиқ вазиятнинг юзага келгани ва бу ўз навбатида ер ости чучук сув ресурсларига жиддий таҳдид солаётгани кўрсатиб ўтилган.

Худди шундай ҳолат дастлаб Зомин, Қўшработ ва Нурота туманлари ҳудудларида юзага келган бўлиб, унга нисбатан Ҳукумат қарори (09.10.2019й.даги 855-сон) асосида қўлланилган чекловлар ва махсус режим ҳисобига ушбу ҳудудлардаги сув сатҳи пасайишининг маълум стабиллашувига эришилган.

Бугунги кунда ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи 300 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинган бўлиб, ундан ташқари жисмоний шахслар томонидан ҳам қўлбола бурғилаш ускуналари ёрдамида қудуқлар бурғилаш ҳолатлари кўпайиб кетган. Соҳага оид рухсат берувчи тартиб-тамойиллар кескин соддалаштирилган ва шаффофлаштирилган бўлишига қарамасдан, ер ости сувларига қудуқларнинг рухсатсиз бурғиланиши ва сувдан назоратсиз, ҳисобсиз фойдаланиш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда. Сўнгги йилларда Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан 1 200 дан ортиқ ер ости сувларига рухсатсиз бурғилаш ва улардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ҳолатни назорат қилиш ва тартибга солишда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва жараёнларни масофадан бошқариш усулларини тадбиқ қилишнинг ортда қолаётганлиги, бунда жамоатчилик назоратидан кенг фойдаланиш механизмларининг етарлича йўлга қўйилмаганлиги, шу билан бирга, соҳага оид халқаро тажрибани ўрганиш, мутахассислар малакасини ошириш ва илғор замонавий ечимларни жорий қилишнинг долзарблиги тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилган.

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ҳамда топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ер ости чучук сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

2. Лойиҳани ишлаб чиқишдан мақсад.

Мазкур лойиҳа республиканинг табиий географик-иқлимий шарт-шароитларидан ҳамда ҳақиқий ҳолатдан келиб чиққан ҳолда сув ресурсларидан, хусусан ер ости сувларидан самарали фойдаланишнинг долзарблигини ҳисобга олиб, мавжуд ер ости чучук сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 19 май куни ўтказилган йиғилиш натижаси билан берилган топшириққа мувофиқ ишлаб чиқилди (2022 йил 21 майдаги 02-1332-сон).

3. Лойиҳанинг мазмуни.

Қарор лойиҳасида:

7 та вилоятлардаги 21 та туманлар кесимида сув сатҳи 5 метргача ва ундан ортиқ пасайиб кетаётган ҳудудлар рўйхати, майдони ва дислокацияси аниқ келтирилган бўлиб, мазкур ҳудудларда ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш ва сувдан фойдаланиш бўйича мораторий жорий қилиниши;

Давлат геология қўмитаси томонидан олиб борилаётган ер ости сувлари мониторингининг ҳар йиллик натижаси билан мораторий жорий қилинган ҳудудлар учун белгиланган чеклов ва тартибни ҳамда майдонларни ўзгартириш юзасидан асослантирилган таклифларнинг Вазирлар Маҳкамасига киритилиб, мазкур таклифларга мувофиқ тегишглича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб борилиши;

Вазирлар Маҳкамсининг 2021 йил 8 январдаги “Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  9-сонли қарори билан назарда тутилган ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш учун рухсатнома бериш тартибини бекор қилган ҳолда унинг ўрнига ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш фаолига сертификат бериш тартибининг жорий қилиниши;

ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни ҳамда улар тасарруфидаги бурғилаш ускуналарини хатловдан ўтказиш;

ер ости сувларига қудуқларни ноқонуний бурғилаш ҳолатларини аниқлашга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда замонавий “Онлайн” назорат приборларидан кенг фойдаланиш;

ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар электрон рейтингини ҳар йил якуни бўйича шакллантириб бориш;

Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси таркибини ер ости сувлари масалалалри бўйича қўшимча инспекторлар қабул қилиш ҳисобига кенгайтириш ва ҳудудларда назоратни кучайтириш;

ер ости сувлари ҳамда хавфли экзоген геологик жараёнларнинг ягона мониторинг тизимини ташкил этиш мақсадида “Ўзбекгидрогеология” ДУК таркибига “Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати” давлат муассасасини киритиш орқали Ягона Давлат геологик мониторинг хизматини ва унинг негизида соҳанинг ахборот маркази сифатида фаолият олиб борувчи Ситуацион марказни ташкил қилиш;

сув таъминоти оғир, истеъмолга яроқли ер ости сув ресурслари етарли бўлган ҳудудлардаги томорқа ер участкаларига сув етказиб бериш мақсадида суғориш қудуқларини қазишнинг манзилли дастурига мувофиқ уларни бурғилаш учун соддалаштирилган гидрогеологик хулосаларни маҳаллий давлат хокимияти органларининг мурожаати асосида Давлат геология қўмитаси томонидан бепул бериш;

соҳага оид илғор хорижий тажрибани жорий этиш мақсадида тегишлича хорижий ташкилотлар билан тизимли равишда тажриба алмашиш, иқтидорли ёш мутахассисларни хорижда малакасини ошириш ҳамда соҳага оид тажрибали хорижий консультантларни жалб қилиш;

шунингдек, “Ер ости сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудларда сувдан оқилона фойдаланиш ва камайишининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар”ни тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

Қайд этилганидек, ҳозирда, тегишлича регламентга мувофиқ ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш учун рухсатномалар Давлат хизматлари кўрсатиш марказлари орқали берилиб келинмоқда. Мазкур рухсатнома ҳар бир қудуқ учун соддалаштирилган ва шаффофлаштирилган тартибда бериб келинаётган бўлишига қарамай, сўнгги йиллардаги 30-35 фоиз қудуқлар рухсатсиз қазилиб, ҳисобга олинмай қолинмоқда. Мазкур механизм билан барча бурғиланаётган қудуқларни қамраб олишнинг имкони қийинлашмоқда. Шунинг учун, мазкур фаолиятни олиб боручи тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик ва енгиллик яратиш ҳамда қазиладиган барча қудуқларни ҳисобга олиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида ҳар бир қудуққа рухсатнома ўрнига мазкур фаолият билан шуғулланувчи субъектларга 5 йиллик муддатга эга бўлган сертификат беришни жорий қилиш назарда тутилмоқда. Бунда, тегишлича субъектларнинг оворагарчиликлари қисқариш билан бирга, молиявий ютуқларга эришиши, ҳар бир қудуқни бурғилаш олдидан Ҳудудий гидрогеология станцияларини огоҳлантириб қўйилиши ҳисобига янги қудуқларни ҳисобга олиш ҳолатининг яхшиланиши ҳам кутилмоқда.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши ва ижроси натижасида:

1. Айрим ҳудудлардаги ер ости сув сатҳининг пасайиб, ресурсларининг камайиб кетиши жараёнини тўхтатиш ва бошқа ҳудудларда шундай салбий жараёнларнинг юзага келиши олдини олиш;

2. Ер ости сувларига ноқонуний қудуқлар бурғилаш ҳамда сувдан назоратсиз ва ҳисобсиз фойдаланишга чек қўйиш ҳамда олинаётган ер ости сувлари учун солиқ тўловлари интизомини такомилаштириш;

3. Чучук ер ости сувлари ҳосил бўладиган ҳудудларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар профилактикасини кучайтириш;

4. Республикада ер ости сув ресурсларини асраш ва аҳолини тоза ичимлик сув манбаи билан узоқ муддатларга таъминлаш учун замин яратилади ва соҳадаги тартиб-таомиллар тизимли такомиллаштирилади.

Шу билан биирга, қарор лойиҳаси Давлат геология қўмитасининг 2022 йил 24 июндаги 16-3066-сон билан идоралараро (28 та вазирлик ва идоралар) келишиш учун Project.gov.uz платформасига (ID-19188) жойлаштирилиб, 25 июлга қадар улардан 43 та таклифлар келиб тушди. Таклифлар кўриб чиқилиб, қарор лойиҳасига тегишлича ўзгартиришлар киритилди.



1256
Муҳокама якунланди