-
Муҳокама якунланди
9233
-
Муҳокама давом этмоқда
70
-
Барча ҳужжатлар
9303
-
Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик
-
Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя
-
Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти
-
Банк фаолияти
-
Ахборот ва ахборотлаштириш
-
Таълим. Фан. Маданият
-
Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик
-
Конституциявий тузум
-
Давлат бошқаруви асослари
-
Фуқаролик қонунчилиги
-
Оила қонунчилиги
-
Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши
-
Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар
-
Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм
-
Мудофаа
-
Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси
-
Одил судлов
-
Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. Фҳдё органлари
-
Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ
-
Нөкис районы ҳәкиминиӊ ескирген ҳәм өз әҳмийетин жойтқан норматив түстеги шешимлерин бийкар етиў ҳаққында
14/04/2021
29/04/2021
Ҳоким қарори
-
Нөкис район ҳәкиминиӊ ескирген ҳәм өз әҳмийетин жойтқан норматив түстеги шешимлерин бийкар етиў ҳаққында
14/04/2021
29/04/2021
Ҳоким қарори
-
Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида
14/04/2021
29/04/2021
Ҳоким қарори
-
Янгиер шаҳар ҳудудидаги Янги аср ва Бобур кўчалари автомобил йўлида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тартибга солиш тўғрисида
14/04/2021
29/04/2021
Ҳоким қарори
-
Мазкур норматив ҳуқуқий-ҳужжат билан амалиётда қуйидаги муаммолар мавжуд (бу лойиҳанинг амалдаги варианти билан таклиф қилинаётган вариантида ҳеч қандай фарқ йўқ):1. Иш стажини ҳисоблашда узилиш деган тушунча бўлмаслиги кўрсатилиши керак. Яъни маълум муддат ишламаслиги, бюджет ташкилоти бўлмаган ташкилотда ишлаши мумкин, бунда қайтиб бюджет ташкилотига ишга кирилганда аввалги даврдаги бюджет ташкилотида ишлаган даврлари ҳам инобатга олиниши керак. Шунингдек, Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасида жойлашган бюджет ташкилотларидаги ишлаган даври шу ҳудудлардан бошқасига ўтганда ҳам инобатга олиниши белгилаб қўйилиши керак.2. 4. Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Бу бандни ягона миллий меҳнат тизими - my.mehnat.uz ишлаб чиқилганлигини ҳисобга олиб, тўғрилаш керак.3. 8. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар район коэффициентлари ва чўл, сувсиз, баланд тоғ ҳудудларида ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар қўлланиладиган меҳнат ҳақига қўшиб ҳисобланади. Бу банд мутлақо кераксиз, ЎзР ВМнинг 06.09.2019 й. 743-сон қарорига 1-иловада "6. Устама ундан келиб чиқиб ҳисобланадиган иш ҳақига ўртача иш ҳақи таркибидан чиқариб ташланадиган тўловлардан ташқари тариф ставкалари ва ишбай баҳолаш бўйича тўловлар, ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар киритилади." деб белгилаб қўйилган.4. 5. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар ходимнинг ойлик тариф ставкаси ёки лавозим окладидан келиб чиқиб ҳисобланади. Мазкур бандни тўғрилаш керак. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2013 йил 1 апрелдаги 02-05/905-сонли хатида бир тариф ставкасидан ортиғига ҳисобламаслик керак деб хулоса берилган. Лекин амалиётда бир ставкадан ортиқ ставкада ишлайдиган ходимлар жуда камчиликни ташкил қилади, қолаверса ўқитувчи лавозимида ишлайдиганларда бир ставкадан ортиғига ҳисобламасликни таъминлаш жудаям мураккаб бўлиб кетади. Шу сабабли бир ставкадан ортиқ бўлса, унга ҳам мазкур устама ҳисоблаб чиқарилиши қатъий белгилаб қўйилиши керак.Юқорида келтирилган ноаниқликлар норматив матнида тўлиқ ечими билан келтирилса, бошқа маънода қўллаш каби ҳолатлар бартараф этилса, турли хил назорат органлари томонидан ўтказиладиган текширишларда ҳам муаммолар кузатилмасди. Шунингдек, устамани қўллашдаги ҳолатлар бўйича вазирлик ёки турли ташкилотларга мурожаат қилиб юришга ҳам ҳожат қолмасди.
14/04/2021
ISLOMJON ISTAMJON O‘G‘LI XUDOYQULOV
-
Бу жараённи тартибга солувчи бошка меъёрий хужжат ишлаб чикилганми?
14/04/2021
JAMSHID ABDUVOSIKOVICH UMURZAKOV
-
1. Юридик шахс тушунчасига бошқа ҳужжатларда таъриф берилган бўлса, бу ердан олиб ташланиши тўғри бўлади.
2. Қайта ишлаш даври тушунчасига янада соддароқ таъриф берилсин. Яъни бу ҳисоботни топшириш муддати эмас. Муддатида топширмаслик айнан шу муддатдан ошгандан кейин юзага келади. Лекин шунча пайтдан бери статистика органлари ҳисобот муддатидан ошган ҳоалтни қонун бузилиши сифатида талқин қилиб келишган.
3. “Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш респондентнинг ўз хоҳишига кўра ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.”
Тўлиқ электрон ҳисоботларга ўтиш лозим ва қоғоз ҳисоботларни бутунлай тўхтатиш лозим. Чала ўтиладиган бўлса, статистика органлари ҳам формулалар, ҳисоботларнинг мантиқийлиги, уларни соддалаштириш устида ишлашмайди.
4. Бир неча маротаба “заруриятга кўра” деган жумла ишлатилган. Қонун ҳужжатларида бундай жумланинг бўлиши уни суистеъмол қилиш учун кенг имкон яратади. Шунинг учун аниқ ва содда бўлиши керак. Еки барча заруриятлар рўйхати эълон қилинсин.
5. Мантиқий текшириш: Ҳар сафар стат ҳисоботи топширганда сканворд, чайнворд ечгандек бўламиз. Илтимос, соддалаштиринглар. Ҳар бир рақамнинг аниқ ва тушунарли, интуитив адреси бўлсин. Мантиқий хабарлар аниқ ва тушунарли бўлсин. Қайси катак хато бўлса, ўша катак қизил билан ажратиб кўрсатилсин.
6. 13. Пункт. “Респондентдан электрон статистика ҳисоботини қабул қилишда, Ахборот тизими унинг электрон манзилини автоматик равишда рўйхатдан ўтказади. Ахборот тизими томонидан электрон манзилнинг рўйхатдан ўтказилиши, респондент учун статистика ҳисоботларини фақат электрон шаклда тақдим этиш мажбуриятини бермайди.”
Фақат электрон топшириш лозим. Шунда статистика органи ҳам барча ҳисоботларни электрон кўринишга ўтказишга мажбур бўлади. Электрон кўринишга ўтгандан кейин хатолар камаяди, маълумотларнинг такрорланиши камаяди.
7. Стат органи ходими ҳисоботни қайтарганда еки қабул қилганда унинг ФИО ва телефон рақами кўрсатилиши шарт. Чунки, охирги пайтлари статорганлари ходимлари исмлари ва телефон рақамларини кўрсатишмаяпти. Барча мулоқот электрон кўринишида бўлиши шарт. Ҳеч кимга телефон қилиб “бир келиб-кетишлари” сўралмасин.
8. Ҳозирги кундаги стат электрон ҳисоботлари бу ўша қоғоздаги статистика ҳисоботининг сканер қилинган вариантига ўхшайди. Айтмоқчиманки, электрон ҳисоботнинг имкониятлари жуда кўп. Ўша рамкадан чиқиб ўйлаш керак ва қоғозни шундайлигича экранга кўчириш шарт эмас. Ҳалигача калкульяторда ҳисоблаб кейин ёзиб қўйилади. Интерактив кўринишда, электрон жадвал сифатида ишламайди.
14/04/2021
NURMAT AYBUTAYEVICH XUDANOV
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 декабрдаги 594-сон қарорининг 4-бандида Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа ташкилот ҳамда муассасаларни деб ёзилганЛойихада эса Бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари деб ёзилган натижада бир хил шароитда ишлаётган Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган айрим ташкилотлардаги ходимларга туланмаяпти Мисол: сиёсий партиялар, статистика бўлимлари ходимларига
14/04/2021
Muxtor Turayev
Статистика

regulation.gov.uz




