Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият г.Янгиер Сырдарьинской области
РазработчикХокимият г.Янгиер Сырдарьинской области
Дата размещения документа11.10.2016 10:55
Дата завершения обсуждения27.10.2016 18:00
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаУтверждено
Обоснования необходимости принятия проекташаҳар худудидаги иш билан банд бўлмаган “ИШСИЗ” мақоми берилган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида вужудга келган оғир вазиятдан чиқиш ҳамда шаҳар бандликка кўмаклашиш Марказининг таклифларига кўра ташкилот ва корхоналарда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини яъни, ҳамма учун қулай, махсус касб-хунар тайёргарлиги талаб қилмайдиган, вақтинчалик иш жойларини барпо этиш
Планируемый срок вступления в силу02.01.2017
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

ЯНГИЕР ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

2016 йил “ ___ ” ________ ___ – сон Янгиер шаҳри

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини

ташкиллаштириш тўғрисида

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 22-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) асосан шаҳар худудидаги иш билан банд бўлмаган “ИШСИЗ” мақоми берилган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида вужудга келган оғир вазиятдан чиқиш ҳамда шаҳар бандликка кўмаклашиш Марказининг таклифларига кўра ташкилот ва корхоналарда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини яъни, ҳамма учун қулай, махсус касб-хунар тайёргарлиги талаб қилмайдиган, вақтинчалик иш жойларини барпо этиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9 - сон, 320-модда)нинг
6-моддасига
асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Янгиер шаҳрида2017 йил давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштирадиган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шаҳар корхона, ташкилот ва муассасалари (иловадаги рўйхат бўйича) раҳбарларига шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда шартномалар асосида 2017 йилга ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.

3. Хақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек махаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобига амалга оширилади. Бунда хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар мехнатига хақ тўлаш харажатлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- давлат хокимияти органига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар буйича - эллик фоизи иш берувчилар маблағлари, эллик фоизи махаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобига:

- бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича - етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобига.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари шаҳар бандликка кўмаклашиш Маркази билан биргаликда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштиришни Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги
353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида”ги Низомга асосан амалга оширсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2015 йил 27 октябрдаги “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида”ги 748-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

7. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Шаҳар ҳокими в.б. Б.Асомов

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш 2017 йил давомида2017 йилдаЯнгиер шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси