Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига белгиланадиган махсус устама ҳақ белгилаш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документСовет Министров Республики Каракалпакстан
РазработчикСовет Министров Республики Каракалпакстан
Дата размещения документа10.01.2018 16:16
Дата завершения обсуждения25.01.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 декабрдаги 05/1-804-сонли топшириғи ижроси
Планируемый срок вступления в силу15.01.2018
Номер и дата письма, направленного для согласования с Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 декабрдаги 05/1-804-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ундириладиган маблағларни жамғариш юзасидан ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. 2018 йил 1 январдан “Туямуюн-Нукус” минтақаларора сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси давлат унитар корхонасига тасдиқланган ичимлик сув таъминоти тарифларига махсус устама ҳақ 20 сўм/м3 миқдорида белгиланган тартибда белгилансин.

3. “Туямуюн-Нукус” минтақаларора сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси давлат унитар корхонаси (М.Утениязов) АТИБ “Ипотека банк” Қорақалпоғистон филиалида очилган махсус ҳисоб-варақасига корхонанинг асосий ҳисоб-варақасидан махсус устама ҳақ пул суммасини ўтказиш тўғрисида маълумот берилишини таъминласин.

4. АТИБ "Ипотека банк" Қорақалпоғистон филиалига (Утегенов) “Туямуюн-Нукус” минтақаларора сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси давлат унитар корхонасининг махсус ҳисоб-варақада тўпланган махсус ҳақ пул маблағлари ҳисобидан ҳар ойда уч марта Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисоб-варағига маблағларни ўт казиб бориш топширилсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари А.Тажетдинов ва Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нағметов зиммаларига юклатилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ. Сариев

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
согласование и принятие НПА.Постановление15.01.2018СовМинРК