Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Турткульского района Республики Каракалпакстан
РазработчикХокимият Турткульского района Республики Каракалпакстан
Дата размещения документа06.01.2018 10:49
Дата завершения обсуждения21.01.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проекта2018 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш
Планируемый срок вступления в силу06.01.2018
Номер и дата письма, направленного для согласования с Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

“ЛОЙИҲА”

ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ

2018 йил “____” __________ №________ Тўрткўл тумани

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Давтехназорат” инспекциясининг 2018 йил 4 январ 1-сонли буйруғига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида» Низоми талабларидан келиб чиқиб, туманда 2018 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги 913-ХII-сонли “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни 2018 йилда техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби 1-иловага, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

а) мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича иш режаси юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

б) техник талабга жавоб бермайдиган техник носоз техникаларни ишлатишни қатъиян ман қилиш;

в) техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлигига ва бошқа техник талабларга жавоб беришига эътибор қаратиш;

г) техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифалари юклатилсин.

3. Тумандаги барча фермер хўжаликлари, уларга хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ва маҳалла раисларига;

а) ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш;

б) техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундириладиган йиғимни ўз вақтида тўлашни таъминлаш;

в) ҳар бир овул ва маҳалла ўз ҳудудидаги шахсий техникаларни техник кўрикдан ўтишни ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин.

4. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Р.Шамуратовга;

тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

5. Тўрткўл тумани ҳокимининг 2017 йил 9 февралдаги “Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори 2017 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Р.Шамуратов зиммасига юклатилсин.

7. Мазкур қарор “Тўрткўлнома” газетасида ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

Тўрткўл тумани Ҳокими: Н.Худайбергенов

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш 2018 йил Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш 31.01.2018Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари,Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси