Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Берунийского района Республики Каракалпакстан
РазработчикХокимият Берунийского района Республики Каракалпакстан
Дата размещения документа05.01.2018 17:57
Дата завершения обсуждения31.01.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2013-йил 25-апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013-йил 2-апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013-й., 17-сон, 229-модда) талабларидан келиб чиқиб, туманда 2018 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан
Планируемый срок вступления в силу31.01.2018
Номер и дата письма, направленного для согласования с Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

ЛОЙИҲА

БЕРУНИЙ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ҚАРОРИ

Беруний тумани № _______ «____» декабр 2017 йил

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2013-йил 25-апрелда2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013-йил2-апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларинингасбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами,2013-й.,17-сон, 229-модда) талабларидан келиб чиқиб, туманда 2018 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қуйидагилар:

а) Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспекторидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби 1-иловага;

б) тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин
ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

2.Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

а) мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалигива мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйичажадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

б) техник кўрикдан носоз деб топилган ва техник кўрикка умуман тақдим этилмайдиган техника эгаларига муросасиз бўлиш, йиғилган материалларини белгиланган тартибда тегишли чора кўриш учун туман прокуратурасига юбориш;

в) техник талабга жавоб бермайдиган техник носоз техникани ишлатишни қатъиян ман қилиш;

г) техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техниканинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа техник талабларни амалга ошириш;

д) техник кўрикдан ўтган техникани далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил килиш вазифалари юклатилсин.

3. Тумандаги барча фермер хўжаликлари, уларга хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ва маҳалла раисларига:

а) ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш;

б) техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундириладиган йиғимни ўз вақтида тўлашни таъминлаш;

в) тракторчи-машинистларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда уларнинг тиббий маълумотномаларини комиссияга тақдим этиш;

г) ҳар бир маҳалла ўз ҳудудидаги шахсий техникани техник кўрикдан ўтишини ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин.

4. Туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари И.Маткаримовга:

тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

5. Туман ҳокимлиги юристи (М. Камалова) мазкур қарорни тумандаги “Халқ минбари ” газетасида чоп этилишини таъминласин.

6. Туман ҳокимининг 2017 йил 13 февралдаги 300-сонли қарори (“Халқ минбари ” газетаси, 2017 йил 6 март, 7 - сонли (6232) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Маткаримов зиммасига юклатилсин.

8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида2018 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш 31.01.2018туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (И.Маткаримов)