Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Фарғона туманида ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Ферганского района Ферганской области
РазработчикХокимият Ферганского района Ферганской области
Дата размещения документа06.10.2017 17:26
Дата завершения обсуждения21.10.2017 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаУтверждено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2013 йил, 41-сон, 543-модда;) ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2013 й., 18-сон, 233-модда,) қонунларига мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2012 й., 44-сон, 507-модда) ижросини таъминлаш шунингдек, туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни 2018 йилда ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдорини ажратиш, кўшимча иш жойлари яратиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан;
Планируемый срок вступления в силу06.10.2017
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиш мақсадида, Фарғона туманида квота иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби 1-иловага мувофиқ ҳамда Фарғона туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги корхоналарда 2018 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд килинган (квота) иш жойларини таксимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар тоифалари бўйича қуйидаги умумий тартибларга асосланиши шарт:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп

болали ота-оналар учун-болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган,

ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касби бўйича

тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касблари буйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсатгичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун маҳсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун – уларни касб бўйича тайёргарлигини ҳисобга олган холдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – маҳсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

сафарбарлик чақирув захирасига киритилган шахслар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

одам савдосидан жабрланганлар шахслар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

3. Ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган тоифага мансуб шахслар учун иш ўринлари ҳодимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак.

4.Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжаликюритувчи субъектлар раҳбарларига Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил

20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби

тўғрисида”ги Низомига мувофиқ ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминласинлар.

Корхона ва ташкилотлар, йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 фоиз хажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ҳамда бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берсин.

Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётан шахслар учун иш ўринларини қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилотлар (иш берувчилар) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот берсин.

5. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорни бажармаган ташкилотга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима солинади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб кўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилинмайди.

6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлар эътиборига етказилсин.

7. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинсин ва 2018 йил 1 январь кунидан бошлаб кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Рўзиматов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокимининг
“___”__________даги 2017 йил

____ -сонли қарорига

1-илова

Фарғона туманида квота иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус
комиссия таркиби

1. А.Рўзиматов- Туман ҳокими ўринбосари, комиссия раиси.

2. О.Максумов-Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори в/б,

комиссия маъсул котиби.

А Ъ З О Л А Р И

1. Р.Н.Ахмедов - туман ички ишлар бўлими бошлиғи

подполковник:

2. Н.Хакимова - туман кўп тармоқли марказий поликлиника бош

врачи

3. А.Юсупов - Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман

бўлими бошлиғи

4. Х.Жўрабоев - туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

5. Н.Максумов - Туман ижтимоий кўникма маркази бошлиғи

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено

Фарғона туманида ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишдақийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларинибанд қилиб қўйиш тўғрисида

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Фарғона туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги корхоналарда 2018 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд килинган (квота) иш жойлариниИшга жойлаштириш21.10.2017Ишчи гурух таркиби