Поиск

Расширенный поиск

 

 
 

 
 
 

Название документа

Вилоятда эрта никоҳ, оилавий ажралишларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, туғилиши қайд қилинмаган болаларни аниқлаш ҳамда уларнинг туғилишини расмийлаштириш бўйича профилактика чора-тадбирларни ташкил этиш ҳақида

Вы можете дать свои комментарии к разрабатываемым проектам нормативно-правовых актов, воздействующих на осуществление предпринимательской деятельности. Комментарии подлежат размещению на Едином портале интерактивных государственных услуг для обсуждения.

Также Вы можете заполнить Опросный лист обсуждения разрабатываемых ‎проектов нормативно-правовых актов.

Комментарии, a также предложения, изложенные в Опросном листе подлежат обязательному рассмотрению органами государственного и хозяйственного управления, государственной власти на местах–разработчиками соответствующего проекта нормативно-правового акта.

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Наманганской области
РазработчикХокимият Наманганской области
Дата размещения документа11.09.2017 19:51
Дата завершения обсуждения26.09.2017 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаВ обсуждении
Обоснования необходимости принятия проекта“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддалари
Планируемый срок вступления в силу30.09.2017

Вилоятда эрта никоҳ қурувчилар, оилалар ўртасида ажралишлар ва бир неча йиллардан буён туғилишни қайд этилмаган болалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тобора ошиб бораётганлиги, ушбу ҳолатлар шундай оилалар фарзандларининг хулқ-атвори ва тарбиясига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши мумкинлиги, фуқароларнинг оилада ва маҳаллаларда тинч-осойишта ҳамда ҳамжиҳатликда яшашига кўмаклашиш, оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, маҳаллаларда ва оилада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлигининг 2017 йил 12 июлдаги йиғилиш баёнида қайд этилган вазифаларга мувофиқ, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси О.Муродов томонидан 2017 йил 12 июль куни Наманган вилоят прокуратурасида ўтказилган йиғилишда оилавий ажралишларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш бўйича берилган кўрсатмаларини ҳамда вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлигида ўтказилган семинар баёни асос учун қабул қилинсин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

2. Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси (Х.Юсупова), вилоят Адлия бошқармаси (С.Нуриев), Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди (А.Шукуров), вилоят Ички ишлар бошқармаси (А.Тошпўлатов), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими (М.Ходжаев), “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими (И.Нажмиддинов), Республика маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими (С.Мухитдинов), Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг вилоятдаги вакили (А.Турсунов) оилавий ажралишларни олдини олиш, шунингдек нотинч оилаларни яраштириш бўйича профилактика чора-тадбирларини ташкил этиш бўйича таклифлари маъқуллансин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

3. Қуйидагилар:

вилоятда эрта никоҳ, оилавий ажралишларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, туғилиши қайд қилинмаган болаларни аниқлаш ҳамда уларнинг туғилишини расмийлаштириш бўйича профилактика чора-тадбирларни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи вилоят ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ;

вилоятда эрта никоҳ, оилавий ажралишларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, туғилиши қайд қилинмаган болаларни аниқлаш ҳамда уларнинг туғилишини расмийлаштириш бўйича профилактика чора-тадбирлари режаси 2-иловага мувофиқ;

мувофиқлаштирувчи вилоят ишчи гуруҳининг ҳар бир маҳалла учун масъул бўлган кичик ишчи гуруҳи аъзоларининг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

4. Туман ва шаҳар ҳокимлари 3-иловада келтирилган намунавий ишчи гуруҳи таркибидан келиб чиққан ҳолда маҳаллалар кесимида масъул шахслар таркибини шакллантирсин ва тасдиқланган рўйхатини 2017 йил 25 сентябрь кунига қадар вилоят ҳокимлигига киритсин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

5.Туман ва шаҳар ҳокимлари мазкур қарор талаблари асосида тегишли ҳужжатлар қабул қилган ҳолда зарур чора-тадбирлар белгиласин ҳамда ижросини доимий равишда назорат қилиб борсин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

6.Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (А.Мўминов) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида хомиладорларни рўйхатга олиш жараёнида уларнинг паспортларини амал қилиш муддати ўтган бўлса, паспорт ва никоҳни қайд қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларидаги фамилияларда ўзаро фарқ бўлган тақдирда ёки бошқа ҳолларда, уларни бартараф қилиш бўйича тегишли ташкилотлар (ФҲДЁ бўлимлари, туман, шаҳар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш, ишчи ишлар органлари ва бошқалар) билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрсин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

7. Вилоятда эрта никоҳ, оилавий ажралишларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, туғилиши қайд қилинмаган болаларни аниқлаш ҳамда уларнинг туғилишини расмийлаштириш бўйича профилактика чора-тадбирларни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи вилоят Ишчи гуруҳи нинг (Х.Юсупова) асосий вазифаси этиб қўйидагилар белгилансин:

ишчи гуруҳнинг самарали фаолиятини ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятини амалга оширишни мониторинг қилиш;

ишчи гуруҳи фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳамда иш режаларини тасдиқлаш;

туман ва шаҳар комиссия аъзоларидан эрта никоҳ, оилавий ажралишларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, туғилиши қайд қилинмаган болаларни аниқлаш ҳамда уларнинг туғилишини расмийлаштириш бўйича профилактика чора-тадбирларни ташкил этиш бўйича ҳисоботларни ҳар ойнинг 5 санасига қадар қабул қилиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

тайёрланган таҳлилий маълумотларни умумлаштирган ҳолда вилоят ҳокимлигига ахборот киритиш ва ҳар чоракда камида бир маротаба ишчи гуруҳ ҳамда комиссия аъзолари иштирокида йиғилишлар ташкил этиш.

Бунда асосий эътибор оилавий ажрим масаласи бўйича ваколатли идораларга мурожаат қилган пайтдан эмас, балки никоҳга кирувчи шахсларнинг никоҳ қайд этилишидан аввал никоҳга кирувчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида доимий равишда профилактик суҳбатлар ва тарбиявий мазмундаги маърузалар билан иштирок этилишига бирламчи вазифа сифатида қаралсин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

8. Вилоят Ишчи гуруҳи (Х.Юсупова):

Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда эрта никоҳ, оилавий ажралишларни олдини олиш, шунингдек, нотинч оилаларни яраштириш, туғилиши қайд қилинмаган болаларни аниқлаш ва уларнинг туғилишини расмийлаштириш бўйича профилактика чора-тадбирларни ташкил этиш ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин;

вилоятнинг барча ҳудудларидаги мавжуд ҳолатни ўрганиб чиқиб, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг ишчи гуруҳлари тавсиялари асосида кенг жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда ҳуқуқбузарликларни ва оилавий ажралишларни олдини олиш ҳамда нотинч оилаларни яраштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тарғибот ишларини жадаллаштириш орқали жамият ҳаётига тизимли татбиқ этсин.

Эрта никоҳ, оилавий ажралишларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, шунингдек ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилиб, масалани маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама қилиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш тавсия этилсин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

9. Вилоятда эрта никоҳ, оилавий ажралишларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, туғилиши қайд қилинмаган болаларни аниқлаш ҳамда уларнинг туғилишини расмийлаштириш бўйича профилактика чора-тадбирларни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи вилоят Ишчи гуруҳи, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда вилоят адлия бошқармаси билан биргаликда:

аҳоли ўртасида оиланинг муқаддаслиги, қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳиятини ҳаётий, таъсирчан мисоллар асосида тушунтириш;

“Оила - жамиятнинг асосий бўғини”, баркамол авлодни тарбиялаш ва халқимиз маънавиятини юксалтириш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишлари эканлигини ҳисобга олиб ҳамда қонун ҳужжатлари, миллий қадриятлар ва маҳаллий урф-одатларга таянган ҳолда, оилалар ва маҳаллаларда оилавий низоларнинг юзага келишини олдини олиш, соғлом оила институтини янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг баркамол бўлиб вояга етишиши ҳамда тўйлар ва бошқа маросимларнинг миллий қадриятларимизга хос тарзда ўтказилишини таъминлаш, бу борадаги илғор тажрибалар ҳамда ибратли илмий ёндошувлардан кенг фойдаланган ҳолда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий этилишини таъминлаш;

ишчи гуруҳ томонидан оилавий низолар, асосан тўй ва тўйдан олдинги сарф-харажатларни керагидан ортиқ эканлиги, ёш оилаларни турмуш тарзига тўғри ёндашишга кўмаклашмаслик, уларни тарбиясига эътиборсизлик ҳолатлари, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши, ичкиликбозлик ҳамда гиёҳвандлик иллатларига берилиши, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши - оилалар барбод бўлишининг асосий сабабларидан бири эканлигини, оилалардаги тинч-тотувлик маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлиги, шунингдек, оиланинг соғломлиги жамият мустаҳкамлиги ҳамда мамлакат барқарорлиги билан узвий боғлиқлигини аҳолига тушунтириш ҳамда мазкур масалаларни фуқаролар йиғинларининг вакиллар йиғилишларида муҳокама этиб бориш;

жойлардаги ФҲДЁ органлари томонидан йигит ва қизларни тўйдан олдин оила қуришга руҳий-маънавий жиҳатдан тайёрлашга кўмаклашиш, оила муқаддас даргоҳ эканлиги тўғрисида тарғибот ишларини ташкил этиш, оиланинг муқаддаслиги ва жамиятнинг асосий бўғини эканлигини ёшлар онгига сингдиришга қаратилган ташвиқот ишларини амалга ошириш, никоҳ шартномаларини расмиятчилик учун эмас, балки амалий, аниқ ва равшан тарзда тузилишини таьминлашни йўлга қўйиш;

маҳаллаларда оилаларнинг муаммоларини маҳалла фаоллари, нуроний оқсоқоллар, дин вакиллари, профилактика инспекторлари ва педагог-психологлар иштирокида бевосита жойига бориб, очиқ мулоқот ўтказиш орқали ўрганиш, низоли оилалар муаммоларини чуқур таҳлил этиш;

туман (шаҳар) вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларини жалб этиш ва уларнинг масъулиятини ошириш орқали оилалардаги ёш авлод, яъни фарзандларнинг тарбияси, уларнинг келажаги билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишда фарзандларни ота-оналаридан ажратмаслик бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;

тегишли давлат идораларида қонуний қайд этилмаган “никоҳ”дан туғилган фарзандларнинг тақдири, эртанги келажаги, уларни давлат қонунлари бўйича айрим ҳуқуқлардан маҳрум бўлиб қолиши, хусусан, оталикни белгилаш, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш, мерос ҳуқуқи, ўсиб-улғайганидан кейин боғчага, таълим муассасаларига қабул қилиш масалаларидаги учрайдиган муаммолар, айниқса бундай болаларни руҳан мажруҳ бўлиб, турли маънавий нуқсонлар билан вояга етиши, бу билан уларнинг ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис эта олмаслигини олдини олиш бўйича амалий чораларни ташкил этиш;

фуқароларнинг шаръий (ноқонуний) никоҳ асосида оила қуришига йўл қўймаслик, шаръий (ноқонуний) никоҳ қурган оилаларни аниқлаш, бунинг сабабларини ўрганиш бўйича зарур чораларни кўрсинлар.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

10. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакили (А.Турсунов)га:

имом-хатиблар томонидан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан (ФҲДЁ) берилган ҳужжатга эга бўлмаган шахслар, айниқса ёшларга яширинча шаръий никоҳ ўқитиш, хотин устига хотин олиш ҳолатларини аниқлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга яқиндан кўмаклашиш;

имом-хатибларнинг кунлик иш фаолиятида ҳамда жума кунлари қиладиган маърузаларида оилавий ажримларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш масалаларига урғу бериб, аҳоли эътиборини ёшлар тарбияси, ота-онанинг масъулияти, оила муқаддаслиги, шаръий ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ муносабатларини олдини олиш, расмий давлат идораларида қайд этилмасдан “никоҳ”дан туғилган фарзандларнинг келажаги, уларнинг ўсиб-улғайишлари давомида учрайдиган муаммолар, бундай болаларни руҳан мажруҳ бўлиб, турли маънавий нуқсонлар билан вояга етиши ва ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис эта олмаслиги каби масалаларни кенг ёритишга қаратиш тавсия этилсин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

11.Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ўз ҳудудидаги оиланинг энг яқин маслаҳатчиси бўлишлари, ҳар бир оилада юзага келаётган муаммолар ўрганиш, нохуш ҳолатларни аниқлаш, бу ҳолатларни тегишли идораларга зудлик билан хабар бериш ва баратараф қилиш чораларини кўрсин.

Туғилганлиги қайд қилинмаган болалар ҳақида зудлик билан ҳудудий ФҲДЁ бўлимларини хабардор қилиш чораларини кўрсин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

12. Вилоят адлия (С.Нуриев), Ички ишлар (А.Тошпўлатов) бошқармалари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди (М.Ходжаев), “Нуроний” жамғармаси (И.Нажмиддинов), “Ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгаши (И.Рахимов) Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда фуқаролик ишлари бўйича судлар билан ҳамкорликда:

оилавий ажралишларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш тарғибот тадбирларини жойларда сайёр тарзда мунтазам амалга оширилишини таъминлансин ва ҳар ой якуни билан келгуси ойнинг 5 санасига қадар вилоят ҳокимлигига маълумот киритиб борсин.

амалга оширилаётган ишлар вилоят адлия бошқармаси ҳузурида ташкил этилган “Оилаларни ўрганиш штаби” томонидан ҳар ойда мувофиқлаштириб борилсин ва натижалари юзасидан вилоят ҳокимлигига келгуси ойнинг 5 санасига тақдим этиб борилсин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

13. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси (Х.Юсупова) “Маҳалла” хайрия жамоат фонди (М.Ходжаев), Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги (А.Турсунов) шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда никоҳдан аввалги, тўй ва бошқа маросимлардаги (қуда-андалар ўртасидаги) олди-бердиларни ихчамлаштириш, уларни камчиқим ва камхарж қилиб ўтказиш юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ва тарғибот ишларини жадал ва мунтазам олиб бориш чораларини кўрсин ва назоратга олинишини таъминласин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

14. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (С.Мўминов)га:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 365-сонли қарорига мувофиқ соғлом оилани шакллантириш, ирсият билан боғлиқ туғма ногирон болалар туғилишини олдини олиш мақсадида никоҳланувчи шахсларни тиббиёт муассасасига мурожаат қилган кундан бошлаб қисқа муддатларда сифатли тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш;

қариндошлар ўртасида никоҳ қурилишини олдини олиш бўйича никоҳланувчиларга унинг салбий оқибатларини тиббий ёндошув асосида ишончли мисоллар билан тушунтириш;

фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари билан биргаликда жойларда малакали ходимларни жалб этган ҳолда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида тиббий кўрикдан ўтиш масалалари долзарб эканлиги бўйича тарғибот ташвиқот ишларини тизимли ташкил этиш вазифалари топширилсин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

15. Вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси (З.Мансуров), вилоят телерадиокомпанияси (М.Мақсудов), “Наманган ҳақиқати” (М.Парпиев), “Наманганская правда” (В.Бичурин) газеталари таҳририяти ва бошқа оммавий ахборот воситаларига оила муқаддаслиги, ёшлар тарбияси, ота-оналар масъулияти, шаърий ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ муносабатларининг салбий оқибатлари, оилавий ажралишларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, оила ва турмуш доирасидаги, шу жумладан қонуний қайд этилмаган “никоҳ”дан туғилган фарзандлар ҳаёти давомида учрайдиган муаммолар ва уларнинг ечимлари, уларни жамиятга тўлақонли аъзо сифатида руҳан қайтаришга оид тарғибот ташвиқот ишларини ёритиб бориш тавсия этилсин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

16. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено

17. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг соҳа бўйича ўринбосарлари зиммаларига юклансин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 1
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Вилоят ҳокимининг қарорини қабул қилишВилоят ҳокимининг қарорини қабул қилиш1 кунВилоят ҳокимининг қарорини қабул қилиш
Вилоят адлия бошқармасида қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишВилоят адлия бошқармасида қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш3 кунВилоят адлия бошқармасида қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
Қарор лойиҳасини Ҳукумат портали доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси" порталига муҳокама учун жойлаштиришҚарор лойиҳасини Ҳукумат портали доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси" порталига муҳокама учун жойлаштириш15 кунҚарор лойиҳасини Ҳукумат портали доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси" порталига муҳокама учун жойлаштириш
Вилоят ҳокими қарори лойиҳасини ишлаб чиқишВилоят ҳокими қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш1 кунВилоят ҳокими қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш