Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини янада ихчамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Наманганской области
РазработчикХокимият Наманганской области
Дата размещения документа11.09.2017 19:39
Дата завершения обсуждения26.09.2017 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проекта“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддалари
Планируемый срок вступления в силу30.09.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2 август 2017 йилда ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, жамиятимиз ҳаётининг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини ҳаётга жорий этиш мақсадида, вилоятда ўтказилаётган тўй-ҳашам, маросим ва унга доир турли оилавий тадбирлар шуҳратпарастликка берилиб, урф-одатларимизни менсимаслик, ўзини кўз-кўз қилиш, исрофгарчилик ва дабдабабозлик билан ўтказилиши ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигига путур етказаётганлиги муносабати билан кенг жамоатчиликнинг вилоятимизда бўлиб ўтаётган тўй-ҳашамлар, маърака ва маросимларни тартибга келтириш тўғрисидаги илтимослари ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, Маънавият тарғибот маркази ва Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, Маънавият тарғибот маркази ва Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгашининг бўлиб ўтаётган тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирларни (кейинги ўринларда тадбирлар деб аталади) янада ихчамлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Вилоятда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси таркиби (кейинги ўринларда вилоят комиссияси деб юритилади) 1-иловага, тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирларни тартибга солиш бўйича тавсиялар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бир ҳафта муддатда Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимлари раислигида тегишли қарорлар билан тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилсин.

Шакллантириладиган ҳудудий комиссиялар таркибига туман(шаҳар)даги обрў-эътиборга, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган меҳнат фахрийлари, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, шунингдек маҳалла фаол(нуроний)ларини киритиш тавсия этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси ҳамда кенг жамоатчиликнинг таклиф ва истаклари инобатга олиниб, вилоятимизда ҳар қандай тўй ва маросимлар бир кунда ўтказилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган тўй базмлари кечки соат 22:00 да тўхтатиш лозимлиги назарда тутилсин.

Ушбу тадбирлар устидан вилоят комиссияси томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилсин.

Бунда келин-куёв ва уларнинг яқинлари томонидан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларига ташрифи жараёнида 3 тадан ортиқ автоуловлардан фойдаланмаслик, шунингдек автоуловларда шаҳар ва туманлардаги диққатга сазовор ва кўнгилочар жойларга сайр қилишда марказий йўл ва айланма йўл кесишмаларида тирбандликка йўл қўймаслик ҳақидаги таклифлар маъқуллансин.

4. Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси (А.Тошпўлатов):

жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, тўй ва бошқа маросимларда ёлланган енгил автотранспорт воситаларининг тартибсиз ҳаракатланишларини бартараф этиш, шунингдек, тўй-ҳашам муносабати билан хиёбонларда суратга ва видеога олиш жараёнида жамоат тартибига риоя этилиши юзасидан ўрнатилган тартибда қатъий чораларни кўрсин;

шаҳар ва туманлардаги ресторан, кафе ва тўйхоналарда маросимларни ўтказиш вақтини 3 соатдан ортиб кетмаслигини назорат қилинишини таъминласин;

тўй ва маросимларда жамоат тартибини сақлаш ва тадбирларни кеч (соат 20:00)гача чўзилиб кетишини олдини олиш мақсадида профлатика инспекторлари томонидан қатъий назорат ўрнатсин;

профилактика инспекторлари фуқаролар йиғини раислари билан ҳамкорликда тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни ўтказиш вақтини қисқа, камхарж ва ихчам бўлиши, жамоат тартиби ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши юзасидан хонадон эгалари билан якка тартибда тушунтириш ишлари олиб борсин;

тадбирларни белгиланган тартиблар асосида ўтказиш бўйича меъёрий ҳужжатларга амал қилмаган, жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш масаласини кенг аҳоли, маҳалла-кўй ва меҳнат жамоалари билан биргаликда кўриб чиқсин.

5. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Хакимов):

ресторан, кафе ва тўйхонада тўй-ҳашам ва турли маросимларни ўтказишда пластик карточкалар, пул ўтказиш йўли ва банк кредити орқали ўтказиладиган тўловларни қабул қилишда ҳеч қандай чекловларсиз, нархларни бир хил миқдорда, сунъий ошиб кетишига йўл қўймаган ҳолда амалга оширилиши таъминлансин;

тўй ва бошқа маросимларда хизмат кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан автотранспорт хизматлари кўрсатилишининг қонунийлиги назоратга олинсин;

давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Р.Ҳамроқулов) билан биргаликда ресторан, кафе ва тўйхоналарда ўтказилаётган тўй, маърака ва оилавий маросимларда қўйилган мева-сабзавот, озиқ-овқат ва ичимликлар, тортиладиган таомлар сифати, йўл қўйиладиган исрофгарчиликлар, ошпазлар ва хизматчиларнинг тиббий кўрик ўтганлиги юзасидан тегишли назорат ўрнатсин.

6. Вилоят комиссияси (Х.Юсупова), Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳудудий комиссиялари:

Ички ишлар идоралари ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда барча ресторан, кафе ва тўйхоналарда фуқаролар ҳаётига хавф солувчи техника, кўргазма ва пиротехникадан фойдаланмаслик, атрофда яшовчи аҳолининг, айниқса кексалар, беморлар ва ёш болаларнинг тинчи ва осойишталигини бузмаслик, тунги вақтда тўй шовқинига қарши кураш талабларини таъминлаш чораларини кўрсин.

Бунда ресторан, кафе ва тўйхоналарда бўлиб ўтадиган ҳар қандай тадбирларни бир кунда, кўпи билан 200-250 нафардан ортиқ меҳмонларни жалб этмаган ҳолда ўтказилиши қатъий белгилаб қўйилиши тавсия этилсин ва кенг жамоатчилик билан биргаликда маҳалла фаоллари орасида тарғиб этиш чоралари кўрилиб, доимий назоратга олинсин.

Тадбирлар ўтказишга оид мазкур тавсияларга амал қилмаган, аввало тўй ва маросим ташаббускорлари ҳамда ресторан, кафе ва тўйхона эгаларига нисбатан амалдаги қонунларга мувофиқ қатъий чоралар кўрилиши таъминлансин.

Ҳар ойда бир маротаба ҳокимлик ижроия аппарати йиғилишида ҳамда йилнинг ҳар чорагида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари йиғилишларида ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларини эшитиб борилиши белгилаб қўйилсин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2017-09-14 11:26:17

Baymirzaev Tura Juraevich

2017-09-26 18:47:41

Принято

7. Вилоят телерадиокомпанияси (М.Мақсудов), “Наманган ҳақиқати” (М.Парпиев), “Наманганская правда” (В.Бичурин) газеталари, вилоят комиссияси (Х.Юсупова) ҳамда мутасадди бошқарма, ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда:

оммавий ахборот воситалари орқали тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни бир кунда, ихчам, камхарж, камчиқим ва дабдабабозликларсиз ўтказишнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш;

миллий қадриятларимизга зид, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган иллатларга қарши жамоатчилик фикрини шакллантиришга алоҳида эътибор бериш;

Республика Маънавият тарғиботи маркази (С.Муҳиддинов) билан биргаликда мунтазам равишда тўй-ҳашамлар замирида мавжуд ва юзага келаётган долзарб муаммоларни кенг жамоатчилик билан муҳокама этиш ҳамда аҳоли ўртасида зарур тушунтириш ишларини олиб боришга қаратилган очиқ телерадио мулоқотлар, газеталар саҳифаларида махсус рукнлар ташкил этиб бориш тавсия этилсин.

8. Вилоят маданият бошқармаси (Н.Қўчқоров), “Ўзбекнаво” концерт бирлашмаси (Ш.Шарипов), Маънавият тарғиботи маркази (С.Муҳиддинов) Давлат солиқ бошқармаси (А.Хакимов) билан биргаликда:

тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни ўтказишда тадбир эгалари томонидан навбатчи санъаткорлардан ташқари қўшимча санъаткорлар таклиф этилиши тартибга солиниб, уларнинг сони 2-3 тадан ошмаслиги юзасидан амалий чора-тадбирлар белгилансин;

тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 9 декабрдаги 354-сон қарори талабига мувофиқ лицензия, рухсатнома талаблари ва шартлари асосида маданий хизмат кўрсатилиши таъминлансин;

ушбу тавсия(таклиф)ларга санъаткор, созанда, раққоса, овоз операторлари ҳамда концерт-томоша фаолияти билан шуғулланадиган шахслар томонидан қатъий амал қилиниши таъминлансин.

9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши (М.Ходжаев), вилоят Хотин-қизлар қўмитаси (Х.Юсупова), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши (И.Раҳимов), Маънавият тарғибот маркази (С.Муҳиддинов), “Нуроний” жамғармаси (И.Нажмиддинов), Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги (А.Турсунов) ва бошқа фуқаролик институт(нодавлат-нотижорат ташкилот)лари билан биргаликда:

маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан тўй ва оилавий маросимларни фуқаролар йиғинлари тавсиялари асосида ўтказилишини таъминлаш;

маҳаллаларда тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам, камхарж ва камчиқим ўтказишда шахсий намуна бўладиган амалий мисоллар асосида тарғибот ишларини янада кучайтириш;

тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни дабдаба билан ўтказилиши ҳолатларини фаоллар ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш, бундай салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш;

жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқаролар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, аниқланган салбий ҳолатлар бўйича тегишли давлат ва назорат қилувчи органларга маълумот киритиш;

муқаддас динимиз, қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳиятини ҳаётий, таъсирчан мисоллар асосида аҳолига мунтазам етказиб бориш;

аҳоли, кенг жамоатчилик ўртасида мазкур қарор билан белгиланган тартибларга сўзсиз амал қилиш, ҳар қандай тўй ва маросимларни фуқаролар йиғинлари ва профилактика инспекторлари иштирокида ўтказилишини доимий тушунтириб бориш тавсия этилсин.

10. Вилоят адлия бошқармаси(С.Нуриев):

бир ой муддатда ФҲДЁ органларида никоҳдан ўтиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар қаторида никоҳдан ўтиш учун мурожаат этган ҳар бир келин-куёвнинг ўзи истиқомат қиладиган маҳалла фуқаролар йиғинидан тегишли маълумотнома тақдим этиш амалиётини жорий этиш бўйича Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда таклифлар киритсин;

жойларда ФХДЁ бўлимлари томонидан касб-ҳунар коллежлари ўқувчи қизларини талим муассасасини тамомламагунга қадар никоҳ шартномасини имзоланишига йўл қўймаслик чораларини кўрсин;

маҳаллаларда жамоатчилик гуруҳи, фуқаролар йиғинларидаги асосий йўналишлари бўйича комиссиялари билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида “Оила ва никоҳни муқаддаслиги тўғрисида” тушунтириш тарғибот ишларини олиб борсин.

11. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакили(А.Турсунов)га:

жойларда оилани муқаддаслиги, шаърий никоҳ ҳамда яқин қариндошлари билан никоҳ муносабатларида бўлишга йўл қўймаслик;

эр-хотин, қайнона-келин муносабатларини амалга оширишда бир бирига ҳушмуомалада бўлиш борасидаги тушунтириш ишларини амалга ошириш;

қонуний никоҳдан ўтмаган фуқароларга шаърий никоҳ ўқимаслик;

шаърий никоҳ ўқиётган расмий ёки норасмий имомларни аниқлашда фуқаролар йиғинлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга яқиндан ёрдам бериш тавсия этилсин.

12. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси(С.Мўминов)га:

жойларда чет элдан қайтиб калган фуқаролар, айниқса ўсмирлар ва аёлларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш;

никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказишжараёнларида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик, уларни тиббиёт марказларига бевосита ўзлари келишларини таъминлаб, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг тегишли хулосаларни тақдим этиш;

яқин қариндошларни никоҳ муносабатларини қуришига йўл қўймаслик, уларга тиббиёт ёндашуви асосида бу борадаги салбий оқибатлар тўғрисида тушунтириш тарғибот ишларини кенг амалга ошириш;

жойларда малакали ходимларни жалб этган ҳолда фуқаролар йиғинлари билан биргаликда аҳоли ўртасида тиббий кўрикдан ўтиш маданияти бўйича тушунтириш ишларини ўтказиш топширилсин.

13. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши (М.Ходжаев) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда:

жойларда тўй маросимларни ихчам камхаражатли ва камчиқим ўтказиш бўйича тушунтириш тарғибот тадбирларини амалга ошириш;

фуқаролар йиғинларидаги асосий йўналишлари бўйича комиссиялар, айниқса яраштириш комиссияси фаолиятини такомиллаштириш ва жонлантириш;

комиссиянинг чоракли ҳиоботларида маҳаллада тўй ва маросимларни қисқартириш бўйича тегишли қарорларни ижросини таъминламаган фуқароларни аҳоли ўртасида муҳокама этиб бориш;

келин-куёвларнинг никоҳдан ўтишларида Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимига, масжидга ҳамда ресторан, кафе, истироҳат боғларига боришларида автоуловлар сонини тартибга келтириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ота-оналар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш;

никоҳ тўйи олдидан ва якунланганидан кейин турли базм ва зиёфатлар берилишига йўл қўймаслик ва буни аҳолига тўғри тушунтириш;

жойларда “норасмий муллалар” томонидан қонуний никоҳдан ўтмаган фуқароларга шаръий никоҳ ўқиш ҳолатларига йўл қўймаслик ва уни олдини олиш, шунингдек, уларга нисбатан белгиланган қонуний чоралар тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш;

профилатика инспекторлари билан биргаликда ўз ҳудудларидаги тўй ва маросим ўтказиш истагини билдирга ҳар қандай хонадон раҳбаридан тадбирни мазкур қарорга амалга қилган ҳолда ўтказилиши бўйича кафолат хати олинишини жорий этиш;

тўй ва маросимлар олдидан ўтказиладиган “Қудалар келишуви” тадбирини ўтказиш ишларини йўлга қўйиш билан биргаликда, мазкур келишувга “Яраштириш комиссияси” ва “Қайноналар кенгаши” вакилларини жалб этган ҳолда ташкил этиш;

профилатика инспектори билан ҳамкорликда аҳоли билан ўтказиладиган тадбирларида мазкур тавсияларга амал қилмаган шахсларга нисбатан амалдаги қонунларга мувофиқ қатъий чоралар қўлланилиши тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борсин.

14. Вилоят адлия (С.Нуриев), Халқ таълими (В.Ражапов), Ўрта махсус, касб-ҳунар (Б.Тожиматов)бошқармалари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши (И.Раҳимов)ларнинг вилоятдаги барча мактаб, лицей ва коллежлар қошида “Ёш оила қурувчилар мактаби”ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳар ҳафтанинг муайян кунида соҳага доир мутахассисларни жалб қилган ҳолда битирувчи ёшлар орасида оиланинг муқаддаслиги, миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳиятини тушунтиришга қаратилган тегишли ўқишлар (семинарлар) ташкил этиш;

ёшлар орасида оиланинг маънавий-ҳуқуқий асослари, “Никоҳ шартномаси” ва унинг мазмуни, тўй-ҳашамларнинг ихчамлаштиришнинг моҳиятини кенг тарғиб қилиб бориш.

15. Касаба уюшмалари бирлашмаси (З.Маҳкамова) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, манфаатдор бошқарма ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари(нодавлат-нотижорат ташкилотлари) билан биргаликда:

бир ҳафта муддат ичида мазкур қарор мазмун моҳиятини давлат ва нодавлат ташкилотларнинг кенгайтирилган йиғилишларида ходимлар ўртасида тушунтириш тарғибот ишларини олиб борсин;

йиғилишларда ҳар бир ташкилот ва идоралар ишчи-ходимлари томонидан мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан аҳолига ўрнак бўлиши борасида тушунтириш тарғибот ишларини олиб борсин;

ўтказилган тарғибот ишлари юзасидан расмийлаштирилган баённомалар ҳамда раҳбарларнинг бу борадаги кафолат хатларини ўн кун муддат ичида вилоят комиссиясига тақдим этсин.

16. Вилоят прокуратураси (Б.Умаров) ва адлия бошқармаси (С.Нуриев):

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ушбу қарор билан белгиланган тартибга амал қилиш устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.

17. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 24 августдаги 324-сонли қарорининг айрим бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2017-09-15 01:08:48

Насретдинова Раъно Асатовна

2017-09-26 18:45:00

Принято

18.Ушбу қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

19. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 1
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Вилоят ҳокимининг қарорини қабул қилишВилоят ҳокимининг қарорини қабул қилиш1 кунНаманган вилояти ҳокимлиги
Вилоят адлия бошқармасида қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишВилоят адлия бошқармасида қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш3 кунВилоят адлия бошқармаси, Вилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати
Қарор лойиҳасини Ҳукумат портали доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси" порталига муҳокама учун жойлаштиришҚарор лойиҳасини Ҳукумат портали доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси" порталига муҳокама учун жойлаштириш15 кунВилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати
Вилоят ҳокимининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқишВилоят ҳокимининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш1 кунВилоят хотин-қизлар қўмитаси