Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Навоийской области
РазработчикХокимият Навоийской области
Дата размещения документа04.09.2017 16:57
Дата завершения обсуждения19.09.2017 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддалари, “Чиқиндилар тўғрисидаги”ги Қонунининг 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021” йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгиланган тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сонли ҳамда 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарорлари
Планируемый срок вступления в силу21.09.2017

ЛОЙИХА

Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддалари, “Чиқиндилар тўғрисидаги”ги Қонунининг
11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021” йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгиланган тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сонли ҳамда 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарорларига асосан вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳудудидаги маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳудудларида маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси (Алдамурадов) шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ой муддатда маҳалла фуқаролар йиғинлари ва мулкчилик шаклидан қатъий назар хўжалик фаолиятини юритаётган субъектлар билан шартномалар тузиш ҳамда кўрсатилган хизматлар тўловларини ундириш бўйича зарур чоралар кўрилишини;

аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвалини қайта кўриб чиқиш ва ушбу режа-жадвали асосида чиқиндиларни ташишни амалга оширилишини таъминласинлар.

3. Вилоят Молия бош бошқармаси (Очилов) вилоят Ғазначилик бошқармаси (Шукуров) билан биргаликда:

бюджетдан маблағ билан таъминланувчи ташкилотларнинг харажатлар сметасида маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш харажатлари бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни режалаштирилишини;

“Тоза худуд” давлат унитар корхонаси билан бюджет ташкилотлари ўртасида тузиладиган тегишли шартнома шартларига кўра маблағларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласинлар.

4. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 18 мартдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида”ги Қ-50-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи (Аслонов), вилоят Компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Фармонов) ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Раззоқовга ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов зиммаларига юклатилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вилоят ҳокими К.Турсунов

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш22.09.2017 йИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ташкилот ва муассасалар билан келишишЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш21.09.2017 йЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш20.09.2017 йЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш.04.09.2017 й. -19.09.2017 йЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш.
Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш04.09.2017 йЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини03.09.2017Навоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини