Поиск

Расширенный поиск

Название документа

“Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Тип документаЗакон
Орган, утверждающий документЗаконодательная палата Олий Мажлиса Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан
Дата размещения документа30.08.2017 14:32
Дата завершения обсуждения14.09.2017 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 мартдаги 160-сонли “2017 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори
Планируемый срок вступления в силу01.12.2017

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида

(янги таҳрир)

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади қишлоқ хўжалик (ўрмон фондидан ташқари) ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон соғлиғига, атроф табиий муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, қулай фитосанитар вазиятни ва давлат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида

Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

қишлоқ хўжалик ўсимликларини ҳимоя қилиш – қишлоқ хўжалик ўсимликларини зарарли бўғимоёқлилар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳамда атроф муҳитнинг ноқулай омилларидан кимёвий, биологик ва бошқа усуллар ёрдамида ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳосили йўқотилишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасидир;

башорат – зараркунанда ҳашаротлар, каналар, нематодалар, кемирувчилар, бегона ўтлар ва ўсимликлар касалликларини тарқалишини ва ривожланишини олдиндан аниқлаш;

бегона ўтлар – биологик ва экологик жиҳатдан маданий ўсимликлар орасида ўсиб кўпайишга мослашган, қишлоқ хўжалик ўсимликлари ҳосилини ҳамда маҳсулот сифатини пасайтирувчи ёввойи ёки ярим хонаки ўсимликлар;

қишлоқ хўжалик ўсимликлари зараркунандалари – қишлоқ хўжалик ўсимликларига ва уларнинг ҳосилига зарар етказадиган жониворлар ва ҳашаротлар;

зарарли организмлар - зарарли ҳашаротлар, каналар, фитопатоген микроорганизмлар ва бегона ўтлар;

қишлоқ хўжалик ўсимликлари касалликлари – қишлоқ хўжалик ўсимликларида фитопатоген микроорганизмлар (замбуруғлар, бактериялар, вируслар, нематодалар ва бошқалар) ва (ёки) ташқи муҳитнинг ноқулай шароитлари таъсирида пайдо бўлган касалликлар;

пестицидлар – қишлоқ хўжалик ўсимликларини зарарли организмлардан ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий бирикмалар бўлиб, улар мутаносиб равишда зарарли ҳашаротлар, каналар, касалликлар, бегона ўтлар ва бошқаларга қарши курашишда қўлланиладиган инсектицидлар, акарицидлар, фунгицид-бактерицидлар, гербицидлар ва бошқаларга бўлинади;

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрокимёвий воситалар рўйхати – қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда қўллаш учун тавсия этилган кимёвий ва биологик воситалар, ўғитлар ҳамда бошқа препаратларнинг рўйхатини ҳамда улардан самарали ва безарар фойдаланишнинг асосий мезон ва меъёрларини ўз ичига олади;

фитосанитария назорати – қишлоқ хўжалик ўсимликларида зарарли организмларнинг (турлар бўйича) тарқалишини, ривожланиш суръатларини ҳамда зарар етказиш даражасини манзилли кузатувлар ўтказиб аниқлаш;

фитосанитар ҳолат – қишлоқ хўжалик ўсимликларида зарарли организмларнинг тарқалиши ва ривожланиши даражалари билан аниқланади;

қишлоқ хўжалик ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари – қишлоқ хўжалик ўсимликларини ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган кимёвий, биологик ва бошқа воситалар;

зарарли организмларга қарши курашиш усуллари – қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда қўлланиладиган қарши курашиш тадбирлари (ташкилий-хўжалик, агротехник, генетик-селекцион, физик-механик, биологик, кимёвий қарши курашиш чоралари ва бошқалар);

қишлоқ хўжалик ўсимликларини уйғунлашган ҳимоя қилиш тизими – зарарли организмлар миқдорини қишлоқ хўжалик ўсимликларига иқтисодий зарар етказмайдиган даражада ушлаб туришни кўзда тутувчи ҳамда инсонлар, ҳайвонлар, атроф муҳит ҳамда сув ва тупроқда яшайдиган жониворларга хавфи энг кам бўлган қарши курашиш усуллари (агротехник, кимёвий, биологик, табиий тартибга солиш ва бошқалар) мажмуасини қўллаш тизими;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини биологик ҳимоя қилиш усули – қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилишда фойдали тирик организмлар ва (ёки) уларнинг фаолияти туфайли ҳосил бўлган табиий моддалардан ёхуд уларнинг синтетик аналогларидан фойдаланиш;

биофабрика – қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалардан биологик ҳимоя қилишда қўлланиладиган фойдали ҳашаротларни (трихограмма, олтинкўз, бракон ва бошқалар) ялпи кўпайтиришни амалга оширувчи ишлаб чиқариш бирлиги;

биолаборатория – биофабрикада ишлаб чиқариладиган ва бошқа истиқболли энтомофаглар ва фойдали микроорганизмларни кўпайтиришни амалга оширувчи лаборатория.

2-боб. Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш

4-модда. Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча хўжалик субъектларида қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш ва экологик жиҳатдан тоза бўлган қишлоқ хўжалик ўсимликлари маҳсулотларини етиштириш бўйича давлат назоратини амалга ошириш;

давлат томонидан қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги нормаларни белгилаш;қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги тадбирларни ишлаб чиқиш ва самарали мониторинг юритиш тизимини яратиш;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида илмий-тадқиқотлар фаолиятини ривожлантириш;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тегишли ваколатли органлар билан келишган ҳолда ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширилишида иштирок этади;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи ҳамда тадбирлар ва дастурларни рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириб боради;

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссиясининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини, янги техника ва технология жараёнлари ҳамда улардан фойдаланиш усулларини яратиш, синаш ва жорий этишга доир илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва лойиҳалаш ишларини мувофиқлаштиради;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар тайёрланиши, қайта тайёргарликдан ўтказилиши ва малакаси оширилишини таъминлайди;

кимёвий, биологик ва бошқа препаратларни қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар, тавсияномалар ишлаб чиқади ва уларни тасдиқлайди;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини қўллашнинг сифати устидан назорат олиб боради;

халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этади, халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

7-модда. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссиясининг қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат кимё комиссияси деб аталади):

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда юқори самарали, экологик жиҳатдан хавфсиз ва кам заҳарли кимёвий ва биологик препаратлардан фойдаланиш, ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрокимёвий воситалар рўйхатига киритиш ва рўйхатдан чиқариш тартибини ишлаб чиқади;

мамлакатимизда ва хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалигида фойдаланишга тавсия қилинган кимёвий ва биологик препаратларга доир илмий-техникавий ҳужжатлар экпертизасини амалга оширади, уларнинг биологик самардорлигини, токсик-гигиеник ва экологик хоссаларини аниқлаш юзасидан синовларни ташкил этади;

фуқароларга берилган ер участкаларида фойдаланишга рухсат этилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда ишлаб чиқади;

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология хизматининг қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати:

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш, реализация қилиш, ташиш, улардан фойдаланиш, уларни зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш нормалари, қоидалари ҳамда нормативларига риоя этилиши устидан устидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда санитария-гигиена назоратини амалга оширади;

токсикологик-гигиеник жиҳатдан баҳо бериш бўйича илмий-тадқиқотлар ташкил этади ва ўтказади, пестицидларнинг озиқ-овқат маҳсулотларидаги, ишлаб чиқариш ва атроф муҳит объектларидаги гигиеник нормативлари ҳамда регламентларини ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларининг давлат санитария-гигиенаси экспертизасини ўтказади;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситалари билан бевосита ишлайдиган шахсларнинг дастлабки ва ҳар йилги тиббий кўриклардан ўтишини назорат қилади, пестицидлар билан заҳарланган беморларга ташхис қўйилишини ва лозим ҳолларда тиббиёт муассасаларида даволанишга йўлланма берилишини ташкил этади;

18 ёшга тўлмаган болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга пестицидлар билан ишлашга йўл қўйилишини олдини олиш чораларини кўради;

9-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

давлат рўйхатига олиш учун тақдим этиладиган қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларининг сув ва тупроқдаги қолдиқ миқдорларини атроф муҳитга кўрсатадиган таъсирига баҳо беради ва лозим топилганда синовдан ўтказишни таъминлайди;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларининг давлат экологик экспертизасини ўтказади, зараркунанда организмларга қарши курашишнинг экологик хавфсиз биологик усуллари қўлланилишини назорат қилади;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларининг яроқсизларини, чиқиндиларни ва идишларни кўмиб ташлаш жараёнида иштирок этади;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини, бошқа кимёвий моддалар ва дориларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш, қилиб ташлаш ва кўмиб ташлашда атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

10-модда. Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси:

қишлоқ хўжалик ўсимликлари маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантинига оид қоидалар ва тадбирларга риоя этилиши ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан давлат назоратини олиб боради;

қишлоқ хўжалик ўсимликларининг ташқи ва ички карантини бўйича давлат тадбирлари тизимини амалга оширади;

темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портлари, почтамтлар ва магистрал автомобиль йўлларидаги ўсимликлар карантини чегара масканларида экспорт қилинаётган ва хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган карантин назоратидаги маҳсулотларни ва карантин объектларини ташувчиларни карантин текшируви ва лаборатория экспертизасидан ўтказади;

республика ҳудудини халқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган ташқи карантин объектлари, қишлоқ хўжалик ўсимликларининг хавфли зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза этилишини таминлайди;

қишлоқ хўжалик экин ерлари, қишлоқ хўжалик ўсимликлари ва маҳсулотларининг фитосанитар ҳолати устидан назоратни амалга оширади;

республика ҳудудида карантин объектлари аниқланганда, ушбу карантин объектларини ҳоли минтақаларга тарқалишини олдини олиш ва уларни йўқ қилиш бўйича профилактика ва интеграция чора-тадбирларини ўз вақтида ташкиллаштиради;

қишлоқ хўжалик ўсимликларининг (дарахт турлари бўйича) кўчатлари, уруғлари, қаламчалари ва бошқа экиш учун мўлжалланган материалларини мамлакатимизга олиб келиниши, тарқатилиши ва қўлланилиши тўғрисидаги маълумотларнинг марказлашган электрон базасини шакллантиради ва уни ҳар йили тўлдириб боради;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг рўйхатини, шунингдек республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари, иссиқхоналар, омборхоналар ва бошқа объектларга кириб бориб, зарарли организмларни тарқалиши, ривожланиши устидан даврий кузатув ишларини олиб бориш, шунингдек, улардан экин ерларининг фитосанитар ҳолати, зарарли организмларга қарши ўтказилган ва режалаштирилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш ҳуқуқига эга;

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган экин ерлари ва бошқа объектларда карантин ости ва ўта хавфли зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлар аниқланганда, уларни бартараф этиш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлатлардан ва карантин остида деб эълон қилинган ҳудудлардан карантин назоратидаги маҳсулотларини ноқонуний равишда олиб киришга уринаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг қўлидаги юкларини ўсимликлар карантини давлат хизмати ходимлари мажбурий текширувдан ўтказиш ҳуқуқига эга ҳисобланади;

ўсимликлар карантини соҳасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади ва халқаро майдонларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилади;

11-модда. “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти:

қишлоқ хўжалигини ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш, чигиртка, зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича техник ва технологик сиёсатни олиб боради;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг буюртмаларини умумлаштириш йўли орқали ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларига бўлган талабнинг ҳар йилги прогноз кўрсаткичларини шакллантиради ҳамда ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва тақсимланишининг ҳар йилги балансларини ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш бўйича фавқулодда вазият ҳолатлари рўй берса (агар, далаларда касаллик, зараркунанда ҳашаротлар ва бегона ўтларнинг оммавий тарқалиши хавфи мавжуд бўлса), кимёвий ва биологик воситаларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва уларнинг заҳираларини шакллантиради;

ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаларидан самарали фойдаланишни ташкил этади, шунингдек уларни ташиш, сақлаш қоидалари ва қўллаш регламентларига риоя этилишини мониторинг қилади;

белгиланган назорат ва сигнал майдонларда бюджетдан ажратилган пул маблағлари ҳисобига доимий радиологик ва токсикологик доимий кузатувларни олиб боради, тупроқ ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларида (сотувга чиқаришдан, қайта ишлашдан ва омборга киритишдан олдин) оғир металлар тузлари ва пестицидлар, чўкинди қолдиқлари, тўпланган радионуклидларни тўпланиши юзасидан лаборатория таҳлиллари асосида тегишли хулосалар беради;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида фермерлар ва деҳқон хўжаликлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча хўжалик субъектларига ҳамда аҳолига комплексли аргокимё хизматларини кўрсатади;

чигиртка ва тут парвонаси зараркунандаларига қарши профлактика ва курашиш бўйича чора-тадбирларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган ҳолда амалга оширилишини ташкил этади;

қишлоқ хўжалик ўсимликларининг зараркунандаларига қарши курашишни биологик усулларини кенг кўламда ривожлантиришга ва қўллашга кўмаклашади, биомаҳсулотлар сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, биолабораторияларнинг моддий-техник базасини яхшилайди ҳамда биологик препаратларни ишлаб чиқаришни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги илғор фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилади ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг самарали усулларини ишлаб чиқади;

республика ҳудудида ер майдонлари, қишлоқ хўжалик ўсимликлари ва маҳсулотларининг фитосанитар ҳолати устидан назоратни амалга оширади, шунингдек зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг ривожланиши ва кўпайиб кетишини прогноз ва мониторинг қилади, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича профилактика ва интеграция чора-тадбирларини ўз вақтида ташкиллаштиришни таъминлайди;

12-модда. Давлат фитосанитария назорати

Давлат фитосанитария назорати Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси ва “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади.Бунда, қишлоқ хўжалик ўсимликлари ва иссиқхона экинларида зарарли организмлар тарқалиши, ривожланиши устидан даврий назорат ва мониторинг ишларини олиб боришни таъминлайди. Ўзбекистон ҳудудида карантин объектлари аниқланганда, уларни кириб келиш йўлларини ўрганади ва бартараф этиш чораларини кўради.Шунингдек, аҳоли яшаш пунктларида ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, уруғлик ва экиш материаллари сақланадиган объектларда фитосанитар ҳолатни ўрганади.

13-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Давлат кимё комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрокимёвий воситалар рўйхати талаблари ва ундаги регламентларга риоя этган ҳолда:

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва амалга оширилишини таъминлайди;

тегишли ҳудудда қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил қилади;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар, бегона ўтлар ҳамда чигирткадан ҳимоя қилиш тадбирларини ўтказишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

14-модда. Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва нодавлат нотижорат ташкилотларини иштироки

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;

тегишли ҳудудда қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширади;

тегишли ҳудуд аҳолисини қишлоқ хўжалик ўсимликларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларини тарқалиши тўғрисида хабардор этади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни таъминлашда иштирок этувчи давлат органларига ва бошқа органларга кўмаклашиши мумкин.

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

3-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

15-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари

Жисмоний ва юридик шахслар:

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш хизмати кўрсатилиши тўғрисида ўсимликларни ҳимоя қилиш органлари билан шартномалар тузиш;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш бўйича махсус текширишлар натижалари ҳақида ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматидан ахборот олиш;

қишлоқ хўжалик ўсимликларинизараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини реализация қилиш, олиб кириш ва олиб чиқиш;

давлат органлари ва бошқа органларнинг қонунга хилоф қарорлари, ушбу органларнинг мансабдор шахсларини қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга;

16-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги мажбуриятлари

Жисмоний ва юридик шахслар ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида:

зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг кенг ривожланиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ерларини мунтазам равишда назарларидан ўтказишлари ва ҳимоялаш тадбирларини амалга оширишлари;

Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси ва “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг талабига биноан ўз ҳудудларидаги ерлар, қишлоқ хўжалик ўсимликлари ва сақланаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг фитосанитария ҳолатига, шунингдек уларни ҳимоя қилиш тадбирларининг амалга оширилиши ва қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланилишига доир маълумотни тақдим этишлари;

инсонлар ва жониворлар хавфсизлигини таъминлашлари;

Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси ёки “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятини хавфли фитосанитария оқибатларига олиб келиши мумкин бўлган вазиятлардан хабардор қилишлари;

қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган қоидалар ҳамда тартибга риоя этишлари, мазкур воситалар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва атроф муҳитни ифлослантиришига йўл қўймасликлари шарт.

Жисмоний ва юридик шахслар ўзларига бериб қўйилган ер участкаларида фойдаланадиган қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситалари оддий ва ишлатиш учун хавфсиз бўлиши лозим.

Жисмоний ва юридик шахслар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

4-боб. Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунанда, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларини Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрокимёвий воситалар рўйхатига киритиш ва рўйхатга олинганлигини бекор қилиш тизими ҳамда уларни реализация қилиш, олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби

17-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ёки бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши шарт.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш Давлат кимё комиссияси томонидан рўйхатга олиш синовларининг натижалари асосида амалга оширилади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари беш йил муддатга рўйхатга олинади.

Белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, олиб келиш, реализация қилиш ва қўллаш тақиқланади.

18-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари уларни қўллаш регламентларини ишлаб чиқиш ва асослаш учун ўтказилиб:

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш самарадорлигини аниқлашни;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон соғлиғига салбий таъсирининг қай даражада хавфлилигини баҳолашни ва гигиена нормативларини, санитария нормалари ҳамда қоидаларини ишлаб чиқишни;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллашга экологик жиҳатдан баҳо беришни ўз ичига олади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш тўғрисида талабнома берган жисмоний ва юридик шахслар, рўйхатга олиш синовларини ўтказиш учун ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг техник ҳужжатлари ва намуналарини тақдим этишлари шарт.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовларини ўтказиш муддати икки йилдан ошмаслиги лозим.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан шаҳодат берилган ёки аккредитациядан ўтган муассасалар томонидан Ўзбекистон Республикаси корхоналарида ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича хориждан олиб келинадиган пестицидлар ва агрокимёвий воситаларни сифати устидан назорат ўрнатиш ва пестицидлар таркибидаги таъсир этувчи моддалар миқдорини аниқлаш ишлари амалга оширилади.

19-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовларининг натижаларига доир хулоса

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовларининг натижаларига доир хулоса Давлат кимё комиссияси томонидан тайёрланади.

Рўйхатга олиш синовлари натижаларига доир хулоса тайёрлаш муддати олти ойдан ошмаслиги лозим.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш тўғрисида талабнома берган, шунингдек уларни яратган шахслар ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари натижаларига доир хулоса тайёрланишида қатнашишга ҳақли эмаслар.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари натижаларига доир хулоса устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

20-модда. Рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома

Давлат кимё комиссиясининг ўсимликларни ҳимоя қилиш воситасини рўйхатга олиш ҳақидаги қарори рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома бериш ва воситани Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрокимёвий воситалар рўйхатига киритиш учун асос ҳисобланади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг рўйхатга олинганлиги ҳақидаги рўйхатга олинганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг шакли Давлат кимё комиссияси томонидан белгиланади.

21-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қайта рўйхатга олиш

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қайта рўйхатга олиш белгиланган тартибда Давлат кимё комиссияси томонидан тегишли ариза асосида амалга оширилади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари янги муддатга қайта рўйхатга олинганда улар қайта рўйхатга олиш муддати давомида Давлат кимё комиссиясининг рухсати билангина қўлланилиши мумкин.

22-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик ва қайта рўйхатга олганлик учун ҳақ тўлаш

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик ва қайта рўйхатга олганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори Давлат кимё комиссияси томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

23-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг рўйхатга олинганлигини бекор қилиш

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

қўлланилаётган воситалар таркибида аралашмалар бўлса ёки уларнинг таркиби рўйхатга олинган таркибдан фарқ қилса;

рўйхатга олинган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари қўлланилганда инсон соғлиғига, атроф муҳитга ёки фойдали энтомофагларга зарар етказиши эҳтимоли тўғрисида янги илмий жиҳатдан тасдиқланган маълумотлар мавжуд бўлса.

Рўйхатга олинган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг номақбул хоссалари, биологик жиҳатдан самарадорлиги паст эканлиги аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хулосаси асосида Давлат кимё комиссияси уларнинг рўйхатга олинганлигини бекор қилади.

24-модда. Тақиқланган фаол ва нофаол ингредиентларни ҳисобга олиш

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг қўлланилиши тақиқланган ёки чекланган фаол ва нофаол ингредиентларини Давлат кимё комиссияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва тегишли ваколатли органлар билан биргаликда аниқлайди ва қўлланилиши тақиқланган ва чекланган фаол ҳамда нофаол ингредиентлар реестрига киритади.

25-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба тарзида қўллаш

Ўсимликларни ҳимоя қилиш юзасидан рўйхатга олинмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаган тарзда шошилинч чоралар кўриш талаб қилинадиган вазиятлар юзага келган ҳолларда бундай воситаларни бир йилгача муддатда тажриба тарзида қўллашга йўл қўйилади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба тарзида қўллаш учун рухсатнома Давлат кимё комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати билан келишилган ҳолда берилади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба тарзида қўллаш учун рухсатнома беришда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тажриба раҳбарини, шунингдек уни ўтказиш қоидалари ва шартларини белгилайди.

Тажриба тарзида қўллаш муддати тугаганидан кейин тажриба раҳбари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тажриба натижалари тўғрисида ҳисобот, шунингдек ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг қолдиқлари, тажриба ўтказишда фойдаланилган асбоб-ускуналар ва мосламаларнинг турган жойи ҳақида ҳисобот тақдим этади.

26-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини стандартлаш, сертификатлаш ва маркировкалаш

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини стандартлаш, сертификатлаш ва маркировкалаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

27-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини реализация қилиш, олиб кириш ва олиб чиқиш

Мувофиқлик сертификатига эга бўлган, рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрокимёвий воситалар рўйхатига киритилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини реализация қилиш, олиб кириш ва олиб чиқишга йўл қўйилади.

28-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари фитосанитария, санитария ва экология вазиятини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида бел

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 1
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

2017-09-14 17:38:47

Джавлиев Улугбек Нарматович

2017-09-14 17:43:55

Husainov Dilmurod Kamiljonovich

2017-09-14 23:17:57

Mallabayev Eldorbek Rustamjanovich
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишҚонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш 01.10.2017Пахтачиликни ва техника экинларини ривожлантириш бошқармаси
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш15.09.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш30.08.2017 - 13.09.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш30.08.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси20.05.2017Пахтачиликни ва техника экинларини ривожлантириш бошқармаси