Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Қашқадарё вилоятида 2017 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара хақининг ягона энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Кашкадарьинской области
РазработчикХокимият Кашкадарьинской области
Дата размещения документа23.12.2016 10:45
Дата завершения обсуждения07.01.2017 00:00
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1992 й., 1-сон 45-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) талаблари асосида, вилоят ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотлардан оқилона фойдаланиш, уларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш ҳамда кутилаётган харажатлар билан корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ижара тўловидан тушадиган даромадларни тартибга солиш мақсадида
Планируемый срок вступления в силу01.01.2017

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Давлат кўчмас мулклари бўйича келишилган ижара тўловларининг энг кам ставкаларининг ҳисоб-китоблари 2016 йил 16 декабрдаги 377/01-14-сон, ММ/08-01-32-14/437 ва 122-сонли хатлари билан белгиланганлиги инобатга олинсин.

2. Вилоят ҳудудида 2017 йилда энг кам ижара ҳақи ставкалари

1-иловага, ҳудудий зоналар бўйича коэффициентлар 2-иловага, ижара хақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ва ижара ҳақларини ҳисоблаш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят Халқ таълими бошқармаси (Л.Холов), вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Т.Расулов), вилоят Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (Қ.Нормахмедов), вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси (С.Сайимов) ва бошқа тегишли давлат мулкини балансда сақловчи ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари:

йил чорагида камида бир марта ўзининг тасарруфида бўлган давлат мулкини тўлиқ хатловдан ўтказишлари;

тасарруфидаги фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларнинг вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига ўз вақтида, тўлиқ, шунингдек ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланиш қиймати тўғрисидаги тақдим этилган ахборотнинг ишончлиги;

давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижасида ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун бевосита қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

4. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қашқадарё вилоят бошқармаси ҳузуридаги Қашқадарё вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази давлат унитар корхонаси (Х.Равшанов) вилоятнинг шаҳар ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотларни аниқлаш юзасидан хатловлар ўтказиш, рўйхатини юритиш ҳамда тасдиқланган ижара ҳақи ставкалари бўйича ижарага берилишини таъминласин.

5. Вилоят молия бошқармаси (А.Шукуров), вилоят Назорат-тафтиш бошқармаси (Ў.Орипов), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (С.Эшматов) ва вилоят Ғазначилик бошқармаси (Н.Назаров) ушбу қарорга мувофиқ давлат

мулкчилигидаги корхона ва ташкилотларда назорат тартибида утказиладиган текширишлар жараёнида ижарага берилган давлат мулклари ижара маркази оркали расмийлаштирилганлигига ва ижара ҳақларини тўлиқ тўланганлигини ваколат доирасида назоратга олсинлар.

6. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 28 декабрдаги Х-494/12-сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Джавлиев зиммасига юклансин.

8.Мазкур қарор 2017 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Вилоят ҳокимининг 2016 йил ____ декабрдаги ___________ сонли

қарорига 2-илова

Қашқадарё вилоятида худудий зоналар бўйича оширувчи коэффициентлар

т/р

Шаҳар ва туманлар номи

Зоналар

Ҳудудий зоналар коэффициенти

1

Қарши шаҳри

Бешкент шаҳри

Шахрисабз шаҳри

Китоб шаҳри

Косон шаҳри

1

2

2

2

2

2,5

2,2

2,2

2,2

2,2

2

Қарши тумани

Косон тумани

Муборак тумани

Шахрисабз тумани

Китоб тумани

Ғузор тумани

Касби тумани

Чироқчи тумани

Яккабоғ тумани

Нишон тумани

Қамаши тумани

Миришкор тумани

3

3

3

3

3

3

3

3

3

3

3

3

1,8

1,8

1,8

1,8

1,8

1,8

1,7

1,5

1,5

1,5

1,5

1,5

3

Деҳқонобод тумани

4

1,2

Вилоят ҳокимининг 2016 йил

_____ декабрдаги ________ сонли

қарорига 3-илова

Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ва ижара ҳақларини ҳисоблаш тартиби

Бино-иншоатларни ижара ҳақларини ҳисоблаш тартиби

Маъмурий бинонинг ҳолати ва қурилиш турига қараб қўлланиладиган коэффициентлар:

1. Ҳудудий зоналар коэффициенти (Зк):

Ҳудудий зоналар рўйҳати бўйича коэффициентлар қўлланилади (3-иловага қаралсин).

2. Бинонинг қурилишига кўра тури (Кк):

- алоҳида турган бино1,5

- бино ичидаги хона 1,3

- бинога тақаб қурилган 1,2

- бинонинг устки қисми, чердак 0,9

- ертула, ярим ертула 0,5

3. Ёндош ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кх):

-ер майдони мавжуд бўлганда 0,8

4. Тижорат йўлида фойдаланишда қўлайлиги (Кт):

- асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда 0,5

- иккинчи даражали автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда 0,4

Бинонинг ҳолати ва қурилиш турига қараб қўлланиладиган коэффициентлар қўшилади.

Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қўйидагича аниқланади:

Тс = Бс х Зк х (Кк + Кх + Кт)

Бунда:

Тс – бир йилга 1 кв.м. учун ижара ҳақининг таянч ставкаси.

Бс – иловага мувофиқ корхонанинг фаолият турига кўра бир йилга 1 кв.м. учун энг кам ставка.

Асосий воситалар ва автотранспорт воситаларининг ижара ҳақларини ҳисоблаш тартиби

Ижарага топширилаётган мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлмаса ёки ушбу муддат тенг бўлса, ёки амалда фойдаланилган муддатни аниқлаш мумкин бўлмаса мол-мулк тикланиш қийматининг 30 фоизидан;

Ижарага топширилаётган мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлса, мол-мулк тикланиш қийматининг 20 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Қўшимча изоҳ:

Ижарага олинган мулклардан фойдаланиш ва сотиб олиш ҳамда ижара ҳақи сўммаларини белгилаш тартиби, бажариладиган қўшимча ҳаражатлар, коммунал тўловларини ва ер солиқларини тўлаш, ижарага олинган мулкларни қайта ёки тўлиқ таъмирлаш, қўшимчалар қилиш ишлари учун сарфланган ҳаражатларни тўлаш тартиблари:

а) бино-иншоот ҳамда асосий ва автотранспорт воситаларини қайта ёки тўлиқ таъмирлаш, қўшимчалар қилиш ишларини бажариш учун сарфланган маблағлар ҳақидаги ҳужжатлар “Баланс сақловчи”га тақдим этилганда ва томонларнинг розилиги билан, ушбу сарфланган маблағлар сўммаси ижара шартномаси бўйича “Балансда сақловчи”га тўланиши лозим бўлган ижара ҳақи сўммасидан чегириб қолиниши мумкин. Ижара вақтида олинган маҳсулот ва фойда “Ижарага олувчи”нинг мулки ҳисобланади.

б) Давлат ва нодавлат ташкилотлари, жисмоний шахсларга ижара маркази томонидан кўрсатиладиган консалтинг хизматлари учун энг кам иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида хизмат ҳақи белгиланади. Нодавлат мулкчилик шаклидаги мулк эгалари билан ижара шартномаси томонларнинг келишуви асосидаги жами ижара ҳақининг 90 фоизи мулк эгасига ва 10 фоизи “Ижара маркази”га шартномада белгиланган муддатларда туланади.

в) Белгиланган ижара ҳақи сўммасига ер солиғи, коммунал ҳаражатлар (бошқа турдаги хизматлар) ҳақи киритилмаган бўлиб, бу ҳақида “Ижарага олувчи” ва “Балансда сақловчи” (мулк эгаси) ўртасидаги асосий ижара шартномаси шартига мувофиқ алоҳида қўшимча шартнома тузилади ва ушбу шартнома бўйича “Ижарага олувчи” бу ҳаражатларни тўлаш мажбуриятини олади.

г) Олий ўқув юртлари, коллежлар, академик лицейлар, мактабларнинг ичкарисида жойлашган ижарачилар (ошхона ва бошқа савдо, маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари) талабаларнинг таътил даврида 3 (уч) ой ижара ҳақидан озод қилинади.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишҲисоб китоб асосида2016 йил 15 декабрМутасадди ташкилотлар