Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Қоракўлчилик ва қорамолчилик соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документКабинет Министров Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан
Дата размещения документа22.12.2016 19:47
Дата завершения обсуждения06.01.2017 00:00
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаҚоракўлчилик ва қорамолчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, тармоқда бошқарув тизимини такомиллаштириш, яйловлардан самарали фойдаланиш, экспортбоп қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда унинг рақобатдошлигини ошириш
Планируемый срок вступления в силу10.01.2017

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Қоракўлчилик ва қорамолчилик соҳасини янада ривожлантиришга оид
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Қоракўлчилик ва қорамолчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, тармоқда бошқарув тизимини такомиллаштириш, яйловлардан самарали фойдаланиш, экспортбоп қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда унинг рақобатдошлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг қоракўлчилик ва қорамолчилик ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

фермер хўжаликларига айлантириладиган қоракўлчилик ширкат хўжаликларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ;

фермер хўжаликларига айлантириладиган қорамолчилик ширкат хўжаликларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ;

қоракўлчилик ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, қорамолчиликка ихтисослашган ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларига:

бир ой муддатда қоракўлчилик ва қорамолчилик ширкат хўжаликларини мавжуд ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, фермер хўжаликларига тақсимлаш бўйича ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

ушбу қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган Низомга мувофиқ икки ой муддатда қоракўлчилик ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш;

ширкат хўжаликларни қайта ташкил этишда сув иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларини Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорига мувофиқ тасарруф этилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликдауч ой муддатда қайта ташкил этиладиган ширкат хўжаликлар ҳудудида зооветеринария хизмати кўрсатиш, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари ҳамда омухта ем, шрот ва шелуха сотиш шохобчаларини ишга туширилишини таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда қоракўлчилик ва қорамолчилик ширкат хўжаликларини қайта ташкил этилиши натижасида ишсиз қолган ходимларни иш билан таъминлаш чораларини кўрсинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳамда “Ўзбек қоракўли” компанияси таъсисчиларининг мазкур компания негизида республика “Қоракўлчилик” уюшмасини ташкил этиш ҳамда ҳудудий “Қоракўл” бирлашмаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси “Ўзбек қоракўли” компаниясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси деб белгилансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Республика “Қоракўлчилик” уюшмасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

қоракўлчилик соҳасини ривожлантириш, қоракўл зотли қўйларнинг элита генофондини сақлаш ва такомиллаштириш юзасидан селекция-наслчилик ишларини яхшилаш;

дунё бозорларида қоракўлчилик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифларни ўрганиш, жун ва қоракўл терини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш;

соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда замонавий ресурстежамкор технологияларини жорий этишга кўмаклашиш;

яйловлар ҳосилдорлигини ошириш ва яйлов экинлари уруғчилигини йўлга қўйиш бўйича илмий, амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш.

9. Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аппаратининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ ва унинг тизимига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати 5-иловага мувофиқ маъқуллансин.

10. Республика“Қоракўлчилик” уюшмасининг молиялаштириш манбаи уюшма таркибидаги хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек қоракўлчилик фермер хўжаликларининг шартномалар асосида (ихтиёрий тартибда) ўтказиладиган ажратмалар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобланади.

11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда наслчилик йўналишидаги қоракўлчилик ширкат хўжаликлари негизида ташкил этиладиган фермер хўжаликлари билан ер ижара шартномасини тузишда яйловлардан оқилона ва мақсадли фойдаланиш ҳамда уларни яхшилаб бориш шартларини назарда тутсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ наслчилик мақоми берилган завод ва хўжаликлар негизида ташкил этиладиган фермер хўжаликларини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ наслчилик тоифасига ўтказилишини таъминласин.

13. Ташкил этиладиган қоракўлчилик наслчилик хўжаликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил
29 декабрдаги ПҚ–2460-сон қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 январгача барча солиқ ва мақсадли жамғармаларга мажбурий тўловлардан ҳамда наслли материаллар, технологик ва ёрдамчи асбоб ускуналар, концентрант озуқалар ва уларнинг қўшимчалари, ветеринария дори дармонларини четдан олиб келинганда божхона тўловлари (божхона расмийлаштиришдаги йиғим ва тўловлардан ташқари)дан
озод этилиши инобатга олинсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Мирзаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг ____ йил“”_______ даги __-сонли қарорига 3-илова

Қоракўлчилик ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш тартиби тўғрисидаги низом

1-боб.Умумий қоидалар

1.Мазкур низомқоракўлчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни такомиллаштириш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш, шунингдек, қоракўл зот қўйларнинг юқори генофондини яхшилаш мақсадида қоракўлчилик ширкат хўжаликлари негизида фермер хўжаликларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2.Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

махсус комиссия - қоракўлчилик ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш жараёни билан боғлиқ бўлган барча ишларни амалга оширувчи комиссия;

кимошди савдоси- қоракўлчилик ширкат хўжаликларининг мол-мулкини сотиш мақсадида ташкил этиладиган аукцион савдоси;

талабгор - кимошди савдосида иштирок этиш учун ариза билан мурожаат этган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслар;

сотувга қўйиладиган мол-мулк - қоракўлчилик ширкат хўжалигининг чорва моллари, қўралар, қўтонлар, кашарлар, молхоналар, чўпон уйлари, чорва молларини суғориш учун сув чиқариш ускуналари, шахтали ва тик қудуқлар ҳамда бошқа ҳатлов натижасида аниқланган мол-мулклар (кейинги ўринларда - мол-мулклар деб юритилади);

закалат пуликимошди савдосида иштирок этиш учун сотувга қўйилган мол-мулкнинг бошланғич қийматининг 10 фоизи миқдорида олдиндан тўланадиган тўлов.

2-боб. Махсус комиссияни ташкил этиш

1.Махсус комиссия (кейинги ўринларда-комиссия деб юритилади) туман ҳокимининг қарори билан ташкил этилади.

Комиссияга туман ҳокимининг ижтимоий ва иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари бошчилик қилади.

2.Комиссия таркибига туман ҳокимининг қарори билан туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, фермерлар Кенгаши, тижорат банклари, молия, солиқ ва меҳнат органлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакилларидан иборат таркибда тузилади.

Ушбу комиссия таркибига қоракўлчилик ширкат хўжаликлари раҳбарлари, мутахассислари, аъзолар (ходимлар)и ҳам киритилади.

Иккита ва ундан кўп бўлган қоракўлчилик ширкат хўжаликлари мавжуд бўлган туманларда ҳар бир ширкат хўжалиги учун алоҳида комиссия таркиби тасдиқланади.

3-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Қоракўлчилик ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш режасини ишлаб чиқиш;

ер ресурслари, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондлари, айланма маблағлар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар, шу жумладан иш ҳақидан бўлган қарзлар, тугалланмаган қурилиш ва бошқа моддий бойликларни хатловдан ўтказиш;

фермер хўжалиги ташкил этиш бўйича ким ошди савдосида қатнашиш истагини билдирган талабгорларни танлаш;

ким ошди савдосини ўтказиш ҳамда фермер хўжалиги ташкил этиш ҳуқуқини бериш учун қобилиятли, соҳа бўйича тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган меҳнатсевар ва тадбиркор фуқароларни аниқлаш;

ким ошди савдолари учун лойиҳаларни шакллантиришда қоракўлчилик ширкат хўжаликларидаги шахтали ва тик қудуқларни жойлашувини, чорва молларини сувга бўлган таъминотини ва бугунги кунда ушбу ҳудудда боқилаётган чорва моллари учун ажратилган яйлов майдонларини асосий мезон сифатида белгилаш;

қоракўлчилик ширкат хўжаликлари мол-мулкларини сотиш бўйича кимошди савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;

қоракўлчилик ширкат хўжаликларининг активлари ва пассивларини ширкат хўжаликларининг пайчилари ўртасида тақсимлаш;

қоракўлчилик ширкат хўжаликлари балансида бўлган, лекин яйлов сифатида фойдаланиш имкони бўлмаган ерлар, кўллар, захкашлар, карьерлар ҳамда сув билан таъминланмаган чорва моллари боқиш имкони бўлмаган ерларни туман ҳокимлиги захирасига қайтариш.

6. Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий функцияларни амалга оширади:

қоракўлчилик ширкат хўжаликлари аъзолари ўртасида ширкат хўжалигини фермер хўжалигига айлантириш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш;

оммавий ахборот воситалари орқали ва бошқа қулай шаклда қоракўлчилик ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантирилиши тўғрисида аҳолини хабардор қилиш;

қоракўлчилик ширкат хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил этиш;

дебиторлик қарзларни ундириб олиш ишларини ташкил этиш;

қоракўлчилик ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантирилиши тўғрисида кредиторларни хабардор қилиш ҳамда қарзларни таркибий қайта кўриб чиқиш бўйича бундан кейинги ўзаро муносабатларни улар билан келишиш ва қарзларни қайтариш муддатларини белгилаш;

ердан фойдаланиш (суғориладиган ва лалми ерлар, яйловлар, пичанзорлар ва кўп йиллик дарахтзорлар) ҳолатини ўрганиш;

машина-трактор парки ҳолатини ўрганиш;

хўжалик аъзолари ва бошқа талабгорларни ким ошди савдолари ўтказиш тартиби, аниқ вақти, савдо ўтказиладиган манзил ҳамда таклиф этилаётган лойиҳалар ва бошқа шартлар билан таништириш;

талабгорларни қоракўлчилик ширкат хўжаликларининг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборот билан таништириш;

фермер хўжаликлари ташкил этиш учун талабгорларнинг аризаларини қабул қилиш ва ўрганиб чиқиш, кимошди савдолари асосида ғолибларни аниқлаш;

ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларини аниқлаш ва уларни ҳокимиятнинг тегишли маҳаллий органларига ва бошқа ташкилотларга беришни ташкил этиш;

хўжаликларнинг ортиқча ва фойдаланилмаётган асосий фондлари ва моддий бойликларини сотишни ташкил этиш.

Комиссия қарори, кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва барча комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган баённома тузилади ва белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

4-боб. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

7. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

қоракўлчилик ширкат хўжаликлиги раҳбари ва бошқа мутахассисларидан бирламчи ҳужжатлар, бухгалтерия ва статистика ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари, бошқа зарур ахборотларни белгиланган муддатларда тақдим этилишини талаб этиш;

мавжуд қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга мувофиқ талабгорларнинг фермер хўжаликлари ташкил этиш учун берилган аризаларини асосли рад этиш.

8. Комиссия қуйидагиларга мажбурдир:

талабгорларнинг сўровлари бўйича фермер хўжаликлари ташкил этилиши юзасидан зарур ахборотларни тақдим этиш;

амалга оширилган ишлар тўғрисида қайта ташкил этилаётган қоракўлчилик ширкат хўжалигининг якуний умумий йиғилишига ва туман ҳокимига якуний ҳисобот тақдим этиш;

комиссия ишининг ошкоралигини ва унинг натижалари билан танишишни таъминлаш;

фермер хўжаликлари ташкил этиш бўйича ким ошди савдосини ўтказишда холислик, ошкоралик ва одилликни таъминлаш;

фермер хўжаликлари ташкил этишда кимошди савдосида иштирок этиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган аризани асосли рад этиш.

Ходим меҳнат мажбуриятлари бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган қоракўлчилик ширкат хўжаликлари фермер хўжаликларига айлантирилганда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ зарар тўлаш суммаси, қайта ташкил этилаётган қоракўлчилик ширкат хўжалигида маблағ бор-йўқлигидан қатъий назар, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан ушбу жамғарма маблағларидан тўлаш учун комиссия юқорида кўрсатилган органларга бундан кейин амалга ошириш учун жабрланувчининг зарур бўлган барча ҳужжатларини тақдим этиш.

9. Комиссия аъзолари юқоридаги масалалар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

5-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш

10. Комиссия мажлиси заруриятга кўра, бир ҳафтада камида бир марта ўтказилади.

11. Комиссия мажлиси комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда кун тартибидаги масалалар бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгадир. Комиссиянинг қарорига кўра овоз бериш очиқ ёки яширин усулда ўтказилади, комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овоз бериш ҳуқуқига эгадир. Қарор оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

12. Комиссия фаолиятига унинг раиси раҳбарлик қилади. Комиссия раиси комиссия аъзолари, жалб этилган юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини мувофиқлаштиради, қоракўлчилик ширкат хўжалигининг ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ўз ваколатлари доирасида кўрсатмалар беради.

13.Комиссия ишида комиссия аъзолари доимий ишдан ажралмаган ҳолда қатнашадилар ва ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажарадилар, шу муносабат билан уларнинг ишига қўшимча ҳақ тўланмайди.

14. Комиссиянинг қарорига мувофиқ жалб этилган аудиторлар ва ташқи экспертлар ишига қоракўлчилик ширкат хўжаликларининг маблағлари ҳисобидан амалдаги тартиблар асосида ҳақ тўланади.

15. Комиссиянинг ваколатлари қоракўлчилик ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш жараёни тугатилиб, қоракўлчилик ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш билан боғлиқ барча ҳужжатлар давлат архивига топширилгандан кейин тўхтатилади.

6-боб. Кимошди савдосига қўйиладиган лойиҳаларни шакллантириш

16. Комиссия хатлов натижалари асосида қоракўлчилик ширкат хўжаликларининг мол-мулкларининг ҳисоби, яйловлар ва уларни жойлашган манзили доирасида лойиҳаларни шакллантиради ва кимошди савдоларига қўяди.

Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

Хўжаликдаги мавжуд чорва моллари сони, суғориш учун сув чиқариш ускуналари, шахтали ва тик қудуқлар сони ҳамда сув бериш имконияти аниқланиб, битта сув чиқариш иншооатидан қанча чорва моллар (қуй-эчкилар, от, туялар)ни сувга бўлган эхтиёжи қондирилишимумкинлиги ўрганилади;

қоракўлчилик ширкат хўжалигидаги ер майдонлари тўлиқ ҳисобга олиниб, яйловлар ҳосилдорлигига алоҳида эътибор берилади;

чорва молларининг сувга бўлган эҳтиёжи ва яйловлар ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, ушбу ҳудуддаги чорва моллари отари, қўралар-қўтонлар, кошарлар, молхоналар ва чўпон уйлари ҳамда бошқа воситалари, шунингдек, чорва моллари учун яйловлар ажратилиши кўзда тутилган ҳолда жойлашган ер участкаси чегараларибелгиланиб, ҳар бир мол-мулкнингбошланғич баланс қиймати аниқланиб, лойиҳаларга бириктирилади ва хариталари тайёрланади.

Агар мол-мулклар қайта баҳоланмаган бўлса комиссия томонидан улар қайта баҳоланиши шарт.

17. Агар битта қудуқ (сув чиқариш ускуналари, шахтали ва тик қудуқлар) дан икки ва ундан ортиқ отарлардаги чорва моллари суғорилган ҳолларда қудуқнинг кимошди савдосига қўйилаётган нархи ҳар бир отар учун шакллантирилаётган лойиҳаларга тенг улушда тақсимланади.

18. Чорва моллари умумфойдаланувдаги суғориш тармоқлари (ариқлар, дарёлар, каналлар, булоқлар ва бошқалар)дан ёки ташиб келиб суғориладиган ҳолатларда, ҳар бир отардаги мол-мулклар ва бириктирилган ер майдони битта лойиҳа ҳисобланади.

Бунда хар бир лойихада қўй ва эчкилар бош сони 300 бошдан 700 бошгача этиб белгиланади.

19. Наслчилик заводи ва наслчилик хўжалиги мақомига эга бўлган ширкат хўжаликлари негизида ташкил этиладиган фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикасининг “Наслчилик тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:

наслчилик ҳисоб-китобини ва ҳужжатларини юритиш;

қоракўл зотли қўйлар генофондини сақлаб қолиш ва уни такомиллаштириш;

қоракўл қўйларининг ранги ва типи бўйича наслчилик-селекция ишларини амалга ошириш;

наслли қоракўл қўйлари етиштириш ва уларни аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб бериш;

сифатли ва рақобатбардош қоракўл терилари ишлаб чиқариш.

юқоридаги наслчилик талабларини бажармаган фермер хўжаликларига берилган наслчилик мақоми бекор қилинади.

20. Яйловларнинг ҳолати ва ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, бир отардаги чорва моллари йил фаслларига қараб бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга кўчирилиб боқилишини инобатга олган ҳолда иккала ҳудуддаги мол-мулк ва ажратилган ер майдонлари битта лойиҳа қилиб белгиланади.

7-боб. Кимошди савдосини ташкил этиш

21. Комиссия кимошди савдосига қўйиладиган лойиҳалар тўғрисида кимошди савдосини ўтказиш кунидан камида бир ой олдин кимошди савдосини ўтказилиши тўғрисида эълон беради.

Эълон эркин танишиш имконини яратган ҳолда, қоида тариқасида, қоракўлчилик ширкат хўжалигинингбиносига осиб қўйилади.

Эълонни қоракўлчилик ширкат хўжалигинингбарча лойиҳалари бўйича кимошди савдолари якунлангунга қадар олиб қўйиш қатьиян тақиқланади.

Кимошди савдоси ўтказиш тўғрисидаги эълон қўшимча равишда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳам берилади.

22. Эълонда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

лойиҳа бўйича сотилаётган мол-мулкнингтури, сони ва нархи;

лойиҳа жойлашган жой чизмаси ва унга бириктирилган ер майдони (га);

ҳар бир лойиҳанинг бошланғич нархи, бунда лойиҳанинг баланс қиймати махсус комиссия томонидан бошланғич нарх этиб белгиланади;

кимошди савдоси ўтказиладиган жойи, вақти(бошланиш ва тугаш соатини кўрсатган ҳолда) ва уни ўтказиш тартиби;

кимошди савдосида иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;

талабгорлар томонидан тўланадиган закалат пул миқдори, тўлов муддати ва шакли, закалат пули ўтказилиши лозим бўлган банк ҳисоб-рақами реквизитлари.

23. Кимошди савдосида иштирок этиш учун талабгор томонидан олдиндан лойиҳа қийматининг 10 фоиз миқдорида закалаттўланади.

Талабгор кимошди савдосида ғолиб деб топилса, кимошди савдоси ўтказилган кундан бошлаб,15 банк иш куни давомида қолган 90 фоиз тўловни амалга ошириши лозим.

24. Кимошди савдосини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқҳаражатлар тугатилаётган ширкат хўжалигининг маблағлари ҳисобидан қопланади.

8-боб. Кимошди савдосида иштирок этиш

25. Кимошди савдосидаюридик ва жисмоний шахслар мазкур тартиб асосида иштирок этишлари мумкин.

26. Кимошди савдосига иштирок этиш учун комиссияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

кимошди савдосида иштирок этиш ҳақидаги 2 нусха ариза (аризада лойиҳа рақами аниқ кўрсатилиши шарт);

закалат пули тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;

юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтган гувоҳноманинг нусхаси, унинг ишончли вакили қатнашаётган бўлса, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

жисмоний шахслар учун — паспорт нусхаси, унинг ишончли вакили қатнашаётган бўлса, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

кимошди савдосини ташкил этиш ва ўтказиш комиссияси котиби томонидан аризанинг иккинчи нусхасига қабул қилинган ҳужжатлар рўйхати, рўйхатга олинган рақами ва санаси қайд қилинган ҳолда қабул қилади ҳамдааризанинг иккинчи нусхаси талабгорга қайтариб берилади.

Комиссия раиси ва котиби кимошди савдосида қатнашиш учун ариза тақдим этишга ҳақли эмас.

27. Комиссия талабгордан ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

28. Комиссия томонидан мазкур низомнинг иловасига мувофиқ шаклда кимошди савдосида қатнашиш учун тақдим этилган аризаларни рўйхатга олиш китоби юритилади.

Мазкур китоб тикилган, рақамланган ва ширкат хўжалиги муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим. Комиссия котиби томонидан қабул қилинган барча аризалар дарҳол мазкур китобга рўйхатга олиниши шарт.

29. Комиссияаризачиларни кимошди савдоси ўтказиш учун зарур бўлган хужжатлар намуналари билан таъминлаши, шунингдек уларни тўлдириш ва расмийлаштиришга кўмаклашиши шарт.

30. Комиссиятақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг сақланиши, шунингдек тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда аризачилар ҳақидаги маълумотларни сир тутилишини таъминлаш чораларини кўриши лозим.

31. Кимошди савдоси бошлангунга қадар аризачи комиссияга ёзма равишда мурожаат этиб, ўз аризасини қайтариб олишга ҳақли. Бу ҳолда закалат суммаси комиссияга аризани қайтариб олиш ҳақида берилган ариза келиб тушган вақтдан бошлаб, уч банк иш кунидан кечиктирмай қайтариб берилиши шарт.

32. Комиссия томонидан аризаларни қабул қилиш кимошди савдоси бошланишига 2 кун қолганда тўхтатилади.

33. Комиссияаризачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқ ўрганиб, кимошди савдосидаиштирок этиши лозим топилган аризачи талабгор деб ҳисобланади ва кимошди савдосига қатнашади.

34. Кимошди савдосининг талабгорига кимошди савдосига қўйилган ҳар бир лойиҳа бўйича сотилаётган мол-мулклари қайд қилинган чипта берилади. Шунингдек, иштирокчига савдо вақтида фойдаланиш учун махсус рақамли белги берилади ва у савдо тугагач қайтарилади.

9-боб.Кимошди савдосини ўтказиш

35.Кимошди савдоси эълонда белгиланган вақтда ўтказилади.

Кимошди савдосида талабгорлардан ташқари бошқа шахслар, шу жумладан қишлоқ фуқаролар йиғини ва жамоатчилик кенгаши вакиллари кузатувчи сифатида қатнашишлари мумкин.

36.Кимошди савдосини комиссия томонидан ўтказилиши ёки тегишли малака ва лицензияга эга бўлган кимошди савдосини ўтказувчи жалб этилиши мумкин.

37.Кимошди савдоси ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида ўтказилади.

Бунда, дастлаб кимошди савдоси бошланғич нархи энг юқори бўлган кимошди савдоси лойиҳаси бўйича ўтказилади, кейинги кимошди савдоси лойиҳаси бўйича эса уларнинг бошланғич нархи камайиб боришига қараб кетма-кетликда ўтказилади.

38.Кимошди ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида ўтказилиб, унда кимошди савдосига қўйилган лойиҳа бўйича ариза берган талабгорлар иштирок этишга ҳақли.

39.Кимошди савдосида ҳар бир лойиҳага камида 2 та талабгор ҳужжат топширган тақдирда кимошди савдоси ўтказилади.

40.Кимошди савдосини ўтказиш жараёни бошланғич нархни эълон қилиш билан бошланади. Навбатдаги баҳо эълон қилиниши билан савдони ўтказувчи биринчи бўлиб, махсус рақамли белгини кўтарган талабгорни кўрсатади. Агарда бошқа талабгорлар томонидан сотиб олиш истаги шу йўсинда билдирилган тақдирда, савдони ўтказувчи кимошди савдосибаҳо қадамига мувофиқ кейинги баҳони эълон қилади.

Кимошди савдоси баҳо қадами комиссия томонидан белгиланади ва кимошди савдоси лойиҳасининг бошланғич нархининг 5 фоизидан кам, лекин 10 фоизидан юқори бўлмаслиги лозим.

Кимошди савдосилойиҳа бўйича энг юқори баҳони таклиф этган талабгорни аниқлангунга қадар давом этади.

Баҳо уч марта эълон қилингандан сўнг, бу баҳога бошқа талабгорлар ўз махсус рақам белгисини кўтармасалар, кимошди савдоситугатилади.Махсус рақамли белгини энг охирида кўтарган талабгор эълон қилинади ва кимошди савдоси ғолиби деб эътироф этилади.

41.Қуйидаги ҳолларда комиссия томонидан кимошди савдоси қайта ўтказилади:

Агар кимошди савдосида ғолиб чиққан талабгор баённомани имзолашдан бош тортса ва тўлов бўйича ўз мажбурияларини бажармаган тақдирда закалат пулидан маҳрум бўлади ва кимошди савдоси қайта эълон қилинади;

42.Кимошди савдосида қатнашиш учун талабгор бўлмаса ёки фақат битта талабгор қатнашса, кимошди савдоси ўтказилмаган ҳисобланади ва уни ўтказиш комиссия қарори билан бир ҳафта муддатга кечиктирилади.

43.Кимошди савдоси тугагач, комиссиялойиҳани сотилганлигини, баҳосини ва ғолиб рақамини эълон қилади.

44.Комиссия томонидан кимошди савдоси ғолиби, кимошди ўтказилган куни ва натижалар тўғрисида 3 нусхада баённома тузилади.

Баённоманинг бир нусхаси кимошди савдосида ғолиб чиққан талабгорга берилади, иккинчи нусхаси ер учаскаси ажратиш тўғрисида қарор чиқариш учун белгиланган тартибда туман ҳокимлигига юборилади, учинчи нусхаси кимошди савдосига оид ҳужжатлар йиғма жилдига тикилади.

45.Кимошди савдоси якуни бўйича тузиладиган баённомада қуйидагилар қайд этилади:

сотилган лойиҳа бўйича мол-мулклар рўйхати;

ушбу лойиҳага бириктирилган яйлов майдони;

сотилган баҳоси, тўлаш тартиби ва тўлов шакли;

харидор тўғрисидаги маълумотлар ва унинг манзили;

лойиҳа бўйича сотилган мол-мулкларнинг эгалик ҳуқуқини олиш бўйича қонунда белгиланган тартибда расмийлаштириш.

46.Комиссия талабгорларни ғолиб деб топилганлиги тўғрисида баённомани, лойиҳа бўйича мол-мулк учун тўловни тўлиқ тўланганлигини тасдиқловчи хужжат ва бошқа тегишли хужжатларни туман хокимлигига юборади.

Туман ҳокимлиги белгиланган тартибда тақдим қилинган ҳужжатлар асосида фермер хўжалигини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилади.

47.Лойиҳага бириктирилган ер майдони (яйлов) жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини расмийлаштириш ва рўйхатга олиш амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

48.Ижара шартномасида фермер хўжалигининг қуйидаги мажбуриятлари назарда тутилади:

мавжуд ихтисослашувни сақлаб қолиш;

ажратилган яйловларни бошқа шахсларга ижарага бермаслик;

яйловлар ҳосилдорлигини ошириб бориш бўйича белгиланган тадбирларни амалга ошириш;

яйловлар деградациясини олдини олиш;

кимошди савдосида сотиб олинганмол-мулклардан оқилона фойдаланиш.

49.Кимошди савдосида қатнашиш учун тўланган закалат пули Махсус комиссия томонидан қуйидаги муддатларда ва тартибда қайтарилади:

кимошди савдосида қатнашиш рад этилган шахсларга — рад этилган кундан бошлаб уч банк иш кунидан кечиктирмай;

кимошди савдосида ғолиб чиқмаган талабгорларга — ким ошди савдоси ўтказилган кундан бошлаб уч банк иш кунидан кечиктирмай;

агар ким ошди савдоси мазкур Низомнинг 41-42 банлари талабларига мувофиқ кечиктирилган бўлса, лекин мазкур ким ошди савосидаҳам талабгорлар бўлмаганлиги ёки фақат битта талабгор қатнашганлиги сабабли қайта кимошди савдоси эълон қилинган бўлса — қайта кимошди савдоси ўтказиш тўғрисида Махсус комиссия қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч банк иш кунидан кечиктирмай;

Бунда, талабгорнинг ёзма мурожаатига кўра, мазкур закалат пули қайтарилмасдан, кейинги кимошди савдоси ҳисобига қабул қилиниши мумкин;

нақд пул кўринишида тўланган закалат пули нақд пулда, пул ўтказиш йўли билан тўланган закалат пули эса пул ўтказиш йўли билан қайтарилади.

10-боб.Якуний қоидалар

35.Қоракўлчилик ширкат хўжаликлари мол-мулкини кимошди савдосида сотиш билан боғлиқ барча ҳужжатлар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда алоҳида йиғма жилдларда юритилади ва сақланади.

36.Ҳужжатлар йиғма жилдида кимошди савдосига берилган эълон, талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, ким ошди савдоси натижаси тўғрисидаги баённоманинг бир нусхаси ҳамда кимошди савдосини ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар тикилиши шарт.

37.Қоракўлчилик ширкат хўжалиги мол-мулкларини кимошди савдоси орқали сотишдан тушган маблағлар, энг аввало, хўжаликнинг кредиторлик қарзини узишга йўналтирилади, маблағларнинг қолган қисми хўжаликнинг пайчилари ўртасида уларнинг пайларига мутаносиб равишда тақсимланади.

53. Ушбу низом талабларини бузилишига йўл қўйган мансабдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Норматив ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишҚарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш (тегишли хат орқали) 10.01.2017Қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш (тегишли хат орқали)
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш07.01.2017Ягона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш22.12.2016-05.01.2017Ягона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш
Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш22.12.2016Ягона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Қоракўлчилик ва қорамолчилик соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси09.12.2016“Қоракўлчилик ва қорамолчилик соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси