Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Беруний туманида 2016 йил бандлик дастурининг бажарилиши ва 2017 йилда янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Берунийского района Республики Каракалпакстан
РазработчикХокимият Берунийского района Республики Каракалпакстан
Дата размещения документа2016-12-21 19:54:14
Дата завершения обсуждения2017-01-05 00:00:00
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1998 йил 5-6 сон 97-модда) га Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси ("Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 йил, 9-сон, 320-модда)га асосан
Планируемый срок вступления в силу2017-01-10

Лойиҳа

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕРУНИЙ ТУМАНИ КЕНГАШИ

ҚАРОРИ

Беруний тумани № _______ «____» декабр 2016 йил

Беруний туманида 2016 йил бандлик дастурининг бажарилиши ва 2017 йилда янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1998 йил 5-6 сон 97-модда) га Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси ("Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 йил, 9-сон, 320-модда)га асосан Беруний тумани Халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Туманида 2017 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури прогноз параметрлари 1- иловага мувофиқ;

- 2017 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш доимий ишловчи туман Ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман ҳокими ўринбосари (Байжанов):

2017 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тасдиқланган асосий кўрсаткичларини 2017 йилда янги ташкил этиладиган ва кенгайтириладиган объектлар (корхоналар, ташкилотлар муассасалар, тадбиркорлик субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва ш.к) кесимида муддатлари, молиявий манбалари, масъуллари аниқ кўрсатилган ҳолда тасдиқлаш ва амалга оширилишини таъминлаш;

2017 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг режа кўрсаткичлари тегишли ҳудудларда самарали бажарилишини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг ролини оширишга, уй меҳнати оилавий тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга алоҳида эътибор берган ҳолда таъминлаш;

Ташкил этилаётган иш ўринларининг сақланиб қолиниши ва барқарор амал қилиниши, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчилари эгаллаган мутахассисликларига мувофиқ, аёллар, ногиронлар ҳамда аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган бошқа тоифаларини ишга жойлаштирилишини таъминлаш;

2017 йилнинг ҳар ойида халқ депутатлари, маҳаллий Кенгашлари депутатлари билан биргаликда 2017 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурнинг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини, манзилли рўйхатларга киритилган объектларнинг ишга туширилиши ва белгиланган муддатларда иш жойларининг яратилишини муҳокама этиб бориш;

бир ҳафта муддатда таркибига манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари киритилган Ишчи гуруҳлар ташкил этилсин, улар зиммасига янги иш жойлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва айниқса ишлаш имконияти бўлмасдан уйида ўтирган хотин-қизлар учун касаначиликни янада ривожлантириш чораларини кўриш, манзилли дастурга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан рўйхатдан ўтказиш, моддий-техника ресурсларидан ва муҳандислик-коммуникацияларидан фойдаланиш, дастлабки сармояни шакллантириш ва кредитлар олиш, солиққа тортиш, маҳсулотларни сотиш каби муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.

3. Туман бандликка кўмаклашиши маркази (Палваниязов), ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлими (Кучкаров) билан биргаликда:

- 2017 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилиши устидан ҳар ойлик тизимли мониторингни таъминласин ва мониторингни юритишда инвестиция, маҳаллийлаштириш, тармоқлар ҳудуларни ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратиш;

- Ишсизларни, биринчи навбатда ёшларни, хотин-қизларни, четдан қайтиб келган мигрантларни, имконияти чекланган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича, жумладан уларни касбий қайта тайёрлаш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, айниқса транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишига юбориш, шунингдек бўш иш ўринлар ярмаркаларини ўтказиш йўли билан амалий чора-тадбирлар кўриш;

- Янги иш ўринларини яратиш дастур йўналишлари ва иқтисодиёт соҳалари кесмида амалга оширсин ҳамда дастур ижроси бўйича умумлашган маълумотларни туман ҳокимлигига ойма-ой (ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 5-санасига) киритиб бориш, дастур ижросини таъминлашда қолоқликка йўл қўйган соҳалар ва корхоналар бўйича аниқ таклифлар киритиб бориш топширилсин.

4. Туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлими (Кучкаров), туман тижорат банклари ва туман Савдо-саноат палатаси Ахборот-маслаҳат маркази, туман ҳокимлиги билан биргаликда хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес, сервис ва хизматлар соҳасини ривожлантириш ва қулай шарт-шароитлар яратиб бериш чораларини кўриш ҳамда улар ушбу соҳаларда янги иш ўринларини яратиш режасининг бажарилишини таъминлаш бўйича асосий масъуллар этиб тайинлансин.

5. Туман тижорат банклари бир ой муддатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, айниқса меҳнат бозоридаги вазият кескин бўлиб турган узоқ қишлоқ жойларида янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштириш учун, шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун бериладиган кредит ресурслари кўпайтирилишини таъминлаш.

- янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини мақсадли тасдиқланган режа-жадвалига мувофиқ тасдиқласин ва тасдиқланган режа-жадвалига мувофиқ тижорат банклари томонидан 2016 йилда янги иш жойлари яратиш учун кредитларнинг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олиш, маблағлар ажратилишини енгиллаштириш борасида жойларга чиққан ҳолда туман ҳокимлиги, тижорат банклари ва тадбиркорлар иштирокида муҳокама этиб, зарур чораларни кўриб бориш;

- туман ҳокимлиги билан биргаликда маҳаллаларда қишлоқ жойларда ва овул фуқаролари йиғинлари кесимида хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш манзилли режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш топширилсин.

6. Туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлими (Кучкаров), тижорат банклари билан биргаликда;

фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва ушбу топшириқнинг ижроси бўйича асосий масъул этиб тайинлансин;

фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш ва уларда янги иш ўринлари яратишнинг прогноз параметрлари ижросининг таъминланишини қатъий назоратга олисинлар.

7. Корхона ва ташкилотлар, бирлашмалар, туман ҳокимлиги учун 2017 йилда янги иш жойлари яратилиши ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси ҳақидаги маълумотларни ҳар ойда, белгиланган муддатларда (ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 1-санасига) туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиб боришлари шарт эканлиги қайд этилсин.

8. Туман Статистика бўлими (Жуманиязов), туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Палваниязов) билан биргаликда йўналишлар ва ҳудудлар кесимида янги ташкил этилаётган иш ўринлари кўрсаткичлари бўйича олинадиган ҳисоботларнинг ишончлилиги устидан назорат ўрнатсин ва маълумотлар тайёрлаш тизимини яратсинлар, биргаликда барча дастурлар, қўшимча чора-тадбирлар ҳисобига яратилаётган янги иш жойларининг аниқ ҳисоби юритилишини таъминласинлар.

9. Туман касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари, туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Палваниязов), корхона ва ташкилотлар туман ҳокимлиги билан биргаликда касб-ҳунар коллежлари битирув курсларининг ўқувчиларини аниқ корхона ва ташкилотлар (иш берувчилар), касб-ҳунар коллежлари, битирувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномаларининг самарадорлигини ҳамда уларнинг шартларига амалда риоя этилишини кучайтирсин.

10. Туман ҳокими ўринбосарлари ва ташкилий назорат гуруҳи раҳбарлари:

ҳар ойда комплекс тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ўзлари масъул бўлган ОФЙ ва МФЙ ларда (жойларга чиққан ҳолда) 2017 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилишини мунтазам равишда таҳлил этиб, соҳа ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда аниқланган қолоқлик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўрсинлар ва бу ҳақида туман ишчи гуруҳ раҳбарига ахборот бериб борсинлар;

идора, соҳа, корхона раҳбарлари, овул фуқаролар йиғинива маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашда янги иш ўринлар яратиш параметрларининг бажарилишини асосий мезонлардан бири сифатида эътиборга олсинлар ва ушбу масалада жиддий камчиликларга йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўриш таклифларини туман ҳокимлигига киритиб борсинлар.

11. Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (Ҳ.Байжанов) зиммаларига юклансин.

12. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг веб сайти ҳамда “Халқ Минбари” газетасида эълон қилинсин.

13. Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Беруний туманида 2016 йил бандлик дастурининг бажарилиши ва 2017 йилда янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг бандлигини таъминлашЎзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси ("Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 йил, 9-сон, 320-модда)га асосан10.01.2017Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси ("Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 йил, 9-сон, 320-модда)га асосан